davletovuz
82.2K subscribers
6.92K photos
1.71K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Бугун АҚШда сайлов куни. Кеча аллақачон қарийб 100 млн киши муддатидан олдин ва почта орқали овоз бериб бўлди. Сизнинг тахминингиз-ча, сайловда ким ютади. Шунчаки тахмин.
Anonymous Poll
49%
Дональд Трамп
51%
Жо Байден
Тижорат банкларида доллар курси биринчи марта 10400 сўмдан ошди

Тижорат банклари бугундан валюта сотиш ва сотиб олиш курсларини яна кўтарди. Айрим банклар 1 АҚШ долларини 10410 сўм (+20)дан сотишни бошлабди.
Ўзбекистон савдо учун очиқ. АҚШ савдо ваколатхонаси Ўзбекистонга нисбатан GSP (савдо прференциялари дастури) бўйича 2008 йилда жорий қилинган мониторингни тўхтатмоқда. Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат мавжудлиги сабабли Ўзбекистон маҳсулотлари АҚШ махсус идораси назоратига тушиб қолган эди. Ушбу мониторинг рўйхатида бўлган давлатлар АҚШ билан савдо-сотиқ қилишда муайян преференциялардан маҳрум бўлишар эди. АҚШ савдо ваколатхонаси Ўзбекистоннинг мазкур йўналишдаги ютуқларини эътироф этган ва GSP имкониятларидан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи мониторингни тўхтатган.
Измирда ер силкинишидан 91 соат ўтиб 3 яшар қиз вайроналар орасидан қутқариб олинибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилда талаба бўла олмаган абитуриентлар диққатига

Талаба бўла олмадим деб, хафа бўлишга ҳожат йўқ. Дунёнинг ТОП-1000 олийгоҳлари қаторига кирувчи Карабук давлат университетида ИМТИҲОНСИЗ ҳамда арзон контракт асосида таълим олиш имконияти сизда бор.

📕Йўналишлар:
▪️Иқтисодиёт
▪️Менежмент
▪️Муҳандислик
▪️ва яна 30 дан ортиқ йўналишларда таҳсил олинг.

Талаба бўлишингиз 100 фоиз кафолатланган қабул имкониятидан фойдаланинг

Таълим олиш билан боғлиқ мурожаат ва саволларга маслаҳатлар БEПУЛ берилади.

☎️Алоқа учун:
+998 93 184 83 84
+998 93 184 83 93
+998 91 775 59 69

Университет ҳақида маълумот: @karabukuniversitetiuz

Реклама
Абдуҳаким Хаджибаев Соғлиқни сақлаш вазири сифатида маъқулланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Абдуҳаким Мўминович Хаджибаев номзоди кўриб чиқилиб, маъқулланди.

А. Хаджибаев шу кунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Қарор Ўзбекистон Республикаси президентига юборилди.
Тухташева Умида Абдиловна Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари – Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У. Тухташева 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, 2003 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Тайинловга қадар, У. Тухташева Тошкент давлат юридик университетининг Жиноий одил судлов факультети декани лавозимида фаолият юритган.
—————
Хайдаров Талъатжон Солиевич Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари – Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Т. Хайдаров 1980 йилда туғилган, маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Тайинловга қадар, Т. Хайдаров Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ички хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокимлиги маҳаллий бюджетнинг учинчи чоракда прогноздан ошириб бажарилган қисмидан 370 млн сўмга TRAILBLAZER LTZ-AT автомобилини харид қилибди.

#davlatxaridi
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Иноятов Амрилло Шодиевич Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари доктори, доцент Амрилло Иноятов бундан аввал Бухоро давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаган.
Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида ишлаб келган Тўйчиев Лазиз Нодирович Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди.
Қандай қилиб Россиядан юборилган ўтказмани бир неча дақиқада олиш мумкин?

Бу осон: «Сбербанк Онлайн» иловаси орқали юборилган маблағлар Hamkorbank Visa, Uzcard ёки Humo карталарига тўғридан-тўғри қабул қилиб олинг.
Агар ўтказмани Visa картасига қабул қилиб олсангиз, "Hamkorbank ва Visa биргаликда совғалар улашади!" Акцияси иштирокчисига айланасиз ва автомобиль ёки смартфон ютиб олиш имкониятини қўлга киритасиз.

Реклама
Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти - ФАО Минтақавий конференциясининг 2-4 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Европа учун 32-сессиясида конференциянинг раиси этиб сайланибди.

Ходжаев 2 йил давомида, кейинги Конференция чақирилгунга қадар Конференция фаолиятига раҳбарлик қилади.

Ўзбекистон томони фаолият доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни бошқариб, мувофиқлаштириб, ҳал қилувчи таклифларни киритади. Конференция раиси минтақавий Конференциянинг 2020-2023 йилларга мўлжалланган иш режасини амалга оширишга кўмаклашади. Минтақада ФАО фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай норасмий консультациялар, ташаббуслар ва дастурлар Конференция раиси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Ўзбекистон вакилининг нуфузли конференцияга бошчилик қилиши, мамлакатнинг халқаро майдонда яна бир соҳада эътироф этилаётганидан далолат беради. Озиқ-овқат тизимлари, унинг хавфсизлиги муҳим масала ҳисобланади. Ўзбекистоннинг бу борадаги ишларга бош-қош бўлиши алоҳида эътирофга лойиқ.
Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётининг фаол иштирокчиси Саида Мирзиёева туғилган кунини нишонламоқда.

Мирзиёева дастлаб АОКА, айни пайтда эса Масс-медиа фондидаги фаолияти билан мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш ҳаракатининг етакчиларидан бири сифатида жамоатчилик эътиборига тушди.

У муҳокамалар марказидаги мавзуларда фаол муносабат билдириб бораётгани, диний эркинлик, маданий мерос каби соҳалардаги ўзгаришларга ҳисса қўшаётгани, қатор ижтимоий ташаббуслар муаллифи эканини ҳам таъкидлаш лозим.

Саида Мирзиёеванинг турли йўналишлардаги фаолиятини қайд этиш баробарида, унинг айнан сўз эркинлиги ва мустақил журналистикани қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари алоҳида эътиборга молик.

#mediafreedom #stopsnos #кўнгилкўзикарвони #jaloliddinmaguberdi #мажбуриймактабформасиотмен #динийэркинлик #машинафараларимажбурийэмас #қуронкитобимўтабар #ваҳимасизкарантин
Қизиқ давлат хариди: "Ўздонмаҳсулот" 2020 йил январь ойида "Сурхондарёдонмаҳсулот"дан 1,1 млрд сўмга TOYOTA LAND CRUISER 4.6 cX R8AT олган экан.

#davlatxaridi
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Ашур Тўхтаев 25 октябрь куни ўғлининг тўйини Бухоро шаҳридаги «Ипак йўли» тўйхонасида ўтказган, маросимда 50 дан ортиқ киши қатнашган. Раҳбар буни «ўзбекчилик» дея изоҳлади.

«Ҳақиқатан ҳам, ташкилот раҳбари бўла туриб, хатога йўл қўйдим, тан оламан. Аслида 30 кишилик тўйда қайси бир яқинингни таклиф қилишни билмай, ҳалак бўласан, бироқ бугунги кун талаби шундай. Талабга қарамай, тўйга 50 дан ортиқ меҳмон келди. Ўзбекчилик-да, истаймизми-йўқми, қуда томондан кўпроқ меҳмон келди. Уларга ‘кет’ деб, чиқариб юбориб бўлмайди-ку», — дейди Тўхтаев.

Daryo
Халқ банкига савол, мурожат ва шикоятларингиз борми? “Call center”га қўнғироқ қилинг.

☎️ Халқ банкининг бутунлай янги форматдаги “Call center” марказида барча мурожаатларингиз телефон орқали қабул қилинади.

📞🕵️‍♂️ Мурожаатни марказ мутахассиси ўзи ўрганиб, жавоб беради, банк ходимига улаб берилмайди. Зарур бўлса, филиал ёки республика ходимига қўнғироқ қилиб, масалага ойдинлик киритади.

📲 Қўнғироқ қилиб навбатга тушган ва уланолмаган мижозларга марказ операторларининг ўзлари қайта қўнғироқ қилишади.

🏛 Пластик карта билан боғлиқ барча амалиётлар, Мобиль банкинг, Интернет банкинг, СМС банкинг хизматлари, кредит, омонат, пенсия ва банк соҳасига оид бошқа масалаларда "Call center”га мурожаат қилинг ҳамда қисқа муддатларда, масофадан туриб саволларингизга жавоб, муаммоларингизга ечим топинг!

Бу ерда сизга бепул маслаҳатлар ҳам берилади.

"Call center": ☎️ +998712102002

Батафсил

Реклама
Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда 1 млн сўмгача ойлик оладиган ходимлар сони жами расмий ишчиларнинг 43%ини ташкил қилган.

Расмий ишловчилар сони апрелда 3 млн 748 мингдан кўпроқни, май ойида 4 млн 161 мингдан ортиқни ташкил қилди. Февраль ойида 4 млн 249 минг киши эди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги таҳлилларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида иқтисодиёт тармоқларининг расмий секторида банд бўлган аҳоли сони 5,5 млн кишини ташкил қилган.