davletovuz
82.2K subscribers
6.92K photos
1.71K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Чекка ҳудудларда мобил алоқа, интернет масаласи доим муаммо бўлиб келган. Айниқса, тоғли ҳудудларда таянч станцияларни ўрнатиш мушкул, бу одатдагидан анча қимматга тушади. Тоғли ҳудудларда аҳоли камлигини ҳисобга олсак, қилинган сарф-харажатни чиқариб олиш қийин. Шу сабабданми чекка ҳудудларда интернет ҳалигача муаммо бўлиб қоляпти, тоғли ҳудудларда-ку телефон ҳам ишламайди.

Ucell компанияси бу борада биринчилардан бўлиб ташаббус кўрсатганди. Компания ўтган йили Сариосиё туманидаги Боғча қишлоғида, 2850 метр баландликка 2G ва 4G таянч станцияларини ўрнатганди. Қишлоқ аҳолиси 600 кишига ҳам бормайди. Яқинда ҳудудга ташкил қилинган медиа турда журналист ва блогер бугунги ҳолат билан танишишди. Маълум бўлишича, ҳозир бу ерда интернет тезлиги 50 мб/с гача боради.

Айтганча, Ucell мазкур ҳудуддаги ягона алоқа оператори ҳисобланади. Компания келгусида ҳам тоғ зоналаридаги аҳоли пункларини сифатли алоқа ва интернет билан таъминлаш ниятида эканини айтмоқда.

Реклама
⚡️Автомобилларнинг орқа ён ойнасини тонировка қилиш нархи икки баравар арзонлаштирилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича айрим ўзгаришлар киритилди.

Жумладан, М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) этиб белгиланди. Бунга қадар ушбу миқдор БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) эди.

Юридик шахсларга орқа ён ойнани қорайтириш учун тўлов миқдори ўзгармаган - БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм).

Шунингдек, орқа ва олд ён ойналар бўйича тусини ўзгартиришнинг тўлови миқдори ҳам аввалгидек сақланиб қолди, яъни жисмоний ва юридик шахслар учун БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорини ташкил этади.
Forwarded from Komil Allamjonov
ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили томонидан ташкил этилган «Марказий Осиёда ОАВ хилма-хиллиги ва плюрализмини ривожлантириш» 22-Марказий Осиё ОАВ конференциясида иштирок этдим.

Мазкур конференцияда қўшни давлатларнинг вакиллари пандемия давридаги ўз тажрибалари билан бўлишдилар.

Мен ҳам пандемия даврида мамлакатимиз орттирган тажрибаси ҳақида гапириб бердим. Бизнинг ОАВ соҳасида кўтарилган муаммоларга муносабат билдирдим.

#CAMC2020
Бишкек шаҳрида фавқулодда ҳолат жорий қилиниши муносабати билан Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби пойтахтга ҳарбий техника киритди.
Сўмнинг долларга нисбатан курсида кескин тебраниш кутилмаяпти — Марказий банк

Марказий банкнинг маълум қилишича, сўмнинг кескин қадрсизланиши кутилмаяпти.

Иқтисодий фаолликнинг тикланиш ва асосий ташқи савдо ҳамкорларимиз ички валюта бозорида ҳолатнинг нисбатан барқарор шаклланиши, алмашув курсининг кескин тебранишларига олиб келувчи фундаментал омиллар хатарлари эҳтимоли пастлиги кузатилмоқда. Регулятор кўра, йил сўнггига қадар ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф мутаносиблигини сақлаш юзасидан етарли шароитлар мавжуд.

Марказий банк келгуси октябрь-декабрь ойлари давомида ҳам ички валюта бозорига интервенцияларни амалга ошириб боради. Заруриятга қараб йил бошидан олтин хариди ва амалга оширилган интервенция операциялари ўртасидаги тафовутдан ҳосил бўлган 300 млн. доллар миқдоридаги валюта захираси ҳам ушбу мақсадларга йўналтирилиши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар аҳолининг 50 фоизини ташкил қилади. Уй ишларининг 66 фоизини аёллар бажаради. Аёллар истеъмол харажатлари тўғрисида қарорларнинг 80 фоизини қабул қилишади

Аммо аёллар бизнеснинг атиги 30 фоизига эгалик қилишади. Аёллар дунё даромадларининг атиги 10 фоизини олади. Аёллар мулкнинг атиги 2 фоизига эгалик қилишади.

Батафсил: review.uz/oz/post/jamiyatda-ayollar-rolini-oshirish-video
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов 69 ёшида вафот этди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Қирғизистон парламентининг навбатдан ташқари мажлисида амалдаги депутат Тазабек Икрамов антисептикдан фойдаланиш бўйича ўз "маҳорати"ни кўрсатди. :)
Иқтисодиётдаги экспорт улушининг асосий қисмларидан бирини хориждан юбориладиган пуллар ташкил қилади. Шу боисдан пул ўтказмалари бутун дунёда бўлгани каби бизда ҳам муҳим молиявий операция саналади.

Пулларнинг сарфи ҳақида гап кетганда, мисол учун Россиядан Ўзбекистонга ва Ўзбекистондан Россияга юборилган пулларнинг 75 фоизга яқини озиқ-овқат, дори-дармон, турар жой ва болаларнинг таълим олишига сарфланар экан. Бу ҳаётимизнинг энг муҳим сарф-харажатлари саналади.

Пул ўтказмаларини қулай, осон ва тез амалга ошириш ҳақида гап кетганда Agrobankmobile мобил иловасини қайд этиш ўринли. Илова орқали бундай пул ўтказмаларини юбориш бир неча баравар осонроқ амалга оширилади. Ўтказмаларингизни Agrobankmobile орқали амалга оширинг.

📲 Android | iOS

👉 @AgrobankChannel

Реклама
Forwarded from Komil Allamjonov
Ўзбеккино миллий агентлиги атрофида бўлаётган жанжаллар, можароларга тезроқ барҳам бериш керак. Матбуот таниқли ва истеъдодли режиссёрларимиз фарёдидан тинмаяпти. Гўёки улар дод соляпти-ку, лекин уларни ҳеч ким эшитмаётгандек.
Уларнинг ўзаро тушунмовчиликлари туфайли қандайдир жиноий ишлар очилган ва бунга умуман алоқаси йўқ бизнинг "Мендирман Жалолиддин" лойиҳамиз ҳам қўшилиб қолди. Ваҳоланки, тақдимоти бўлиб ўтган ушбу сериалга на Ўзбеккино алоқадор ва на давлат бюджети маблағлари. Тушунишимча, аввал Ўзбеккино бу фильмни суратга олмоқчи бўлган ва маҳаллий компанияга буюртма берган, лекин улар эплай олмаганми, келиша олмаганми билмадим, факт - лойиҳа бажарилмади. Мен кечаги Ўзбеккино ва Бош прокуратура хабарларидан шуни тушундим.

Энди кимдир шу лойиҳани амалга оширди, меҳнат қилди. Давлат бюджетдан бир сўм ҳам ишлатмади, ҳомийлар жалб қилинди, энг профессионаллар ишлади. Энг асосийси, зўр лойиҳа бўлди. Лекин энди емаган сомсасига пул тўлаяпти.

Шунақа гаплардан кейин ким ҳам бундай лойиҳаларга қўл ургиси келади? Бир томондан чет эл сериалларини томоша қилиб, қачон ўзимизникилар юқори сифатли тарихий кино, сериаллар ишлар экан, деб дийдиё қиламиз. Биров ишлайман деса, номи қолмай, актёри қолмай ҳар тарафдан тошбўрон қиламиз.😞😏😔😒
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов МДҲ давлатлари ичида Ўзбекистон энг катта демографик ўсиш кўрсаткичига эга ва аҳолисининг йирик қисми ёшлардан иборат бўлган мамлакат сифатида бошланғич синфларда бепул овқатланиш тизимини йўлга қўйиш мушкул эканлигини билдирди.

Халқ таълими вазири covid-19 пандемияси даврида мамлакат иқтисодиёти учун ҳам бу қийинчилик туғдириши мумкинлигини айтиб ўтди.
Миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистонда рус тили ва умумий фанларни рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган лойиҳани молиялаштиришга 5 млн доллар ажратибди. Лойиҳа доирасида 2030 йилгача 30 мингга яқин ўзбекистонлик ўқитувчи малакаси оширилади.
Хоразм вилоятига Ботир Бахромович Қудратходжаев прокурор этиб тайинланди.

У бунга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Доллар курси юқори суръатларда ўсишда давом этмоқда

Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 10364,48 сўм. +24,80
Константин Сонин бу йилги иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари Пол Милгром ва Боб Уилсон ҳақида ёзибди https://vtimes.io/news/za-teoriyu-aukcionov-prisudili-premiyu-pamyati-nobelya
Невада университети олимлари аниқлашича, одам коронавирус билан касалланиб, тузалгач ҳам яна ўша вирусни юқтириб олиши мумкин. Уларнинг хулоса қилишича, коллектив иммунитет назарияси амалда ишламаслиги мумкин. Шу сабабли олдин касал бўлган одам ҳам ўз эҳтиётини қилиб юргани маъқул. Тадқиқотда иккинчи ҳолатдаги вирус симптомлари оғирроқ кечгани келтирилган.

The Lancet
Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Ходжаева болалар омбудсмани Алия Юнусова билан Сардоба ҳалокатидан жабр кўрган Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “500” қишлоғига борибди.

Маҳаллий раҳбарлар ўз билганидан қолмасдан уй-жойларни тақсимлашда, биринчи галда қариндош-уруғларига, Озода Нурсаидовадан ҳам квартирани муҳтож бўлмаган қизига олиб берган. Халқ, депутатларидан хам, жуда норози, деб ёзади у.

UPD.: Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу масалада муносабат билдирган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Нобель" мукофоти қўмитаси иқтисодиёт бўйича совриндор Пол Милгром билан боғлана олмагач, Милгромнинг ҳамкасби ва Нобелдоши Роберт Уилсон уни бориб уйғотибди.

"Пол, бу Боб. Сен Нобель мукофотини ютдинг. Улар сен билан боғланишга ҳаракат қилишяпти, лекин сени топа олишмабди".