davletovuz
81.3K subscribers
6.46K photos
1.58K videos
119 files
9.65K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади

Батафсил
​«Ипак Йўли» банки иккиламчи бозордаги автомобиллар учун ҳам йиллик устамаси 23%, дастлабки тўлов миқдори 36% бўлган, 3 йилгача муддатга 300 млн. сўмгача автокредитни йўлга қўйибди.
Мана, уч кунки Қирғизистонда ҳокимият йўқ. Бошбошдоқлик ва ҳокимиятсизлик. Мамлакатдаги ягона легитим орган — парламент босимлардан холи ишлай олмаяпти. Конлар, йирик тадбиркорлик субъектлари маҳаллий аҳоли томонидан эгаллаб олинмоқда, тижорат банклари чала ишлаяпти. Ўзини бош вазир, вазир деб эълон қилаётганларни хорижликлар тугул қирғизларнинг ўзлари ҳам ҳали тан олгани йўқ.

Халқаро ҳамжамият, шу жумладан, минтақа мамлакатлари Қирғизистондаги вазиятни жиддий кузатиб турибди. Қирғизистоннинг минтақа давлатлари билан муносабати ўзи унча силлиқ эмас. Атамбаевнинг қамоқдан озод қилиниши Қозоғистон юқори доираларида яхши кутиб олинмади, боз устига, Қирғизистондаги қозоқ компанияларига нисбатан маҳаллий аҳоли томонидан жиддий таҳдидлар бўлаяпти. Тожикистон билан эса чегарадаги баҳс-мунозаралар сабаб ҳам доим асабий бўлиб келган. Шу сабабли ҳам Қирғизистоннинг қонуний ва тан олинган янги ҳукуматига Ўзбекистон жуда керак бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари (Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон) раҳбарлари билан Қирғизистондаги вазият бўйича телефон орқали мулоқот ўтказди. Барча мулоқотларда Қирғизистондаги вазият ушбу мамлакат Конституцияси ва миллий қонунчилиги нормаларига мувофиқ тез фурсатда барқарорлашишига умид билдирилди. Томонлар қайсидир маънода умумий позицияни шакллантириб олмоқда, дейиш мумкин.
Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов давлат раҳбарининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди.
Шахло Ўткуровна Турдиқулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар Ш.Турдиқулова Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори лавозимида ишлаб келган.
ТАТУ ва Тошкент молия институтига ректорлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритган Бабаходжаев Сарвар Наджимович Тошкент ахборот технология университети ректори лавозимига тайинланди.

ТАТУ ректори лавозимида фаолият юритиб келаётган Тешабаев Тўлқин Закирович Тошкент молия институти ректори этиб тайинлангани боис ҳозирги лавозимидан озод этилди.
davletovuz
Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов давлат раҳбарининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди.
Жаҳонгир Ҳотамов Акмалхўжа Мавлонов ўрнига Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди.

Жаҳонгир Ҳотамов 2016-2017 йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017-2018 йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган. 

У 2018 йил февралидан ҳозирга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.
“UzAutoMotors” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган товарларнинг таннархи шакллантирилишида махфий ҳужжатларга асосланилган - суд давом этмоқда


Олий суд ахборот хизматига кўра, Тошкент шаҳар маъмурий судида “UzAutoMotors” АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича ўтказилаётган суд жараёни давом этди.

“UzAutoMotors” АЖ вакили томонидан дастлабки суд мажлисида киритган илтимосномани муҳокама қилишни, яъни жамият томонидан ишлаб чиқариладиган товарларнинг тан нархи шакллантирилишида махфий ҳужжатларга асосланилганлиги, МҚКҚ томонидан эса ушбу ҳужжатлар тегишли тартибда ўрганилмасдан қарор қабул қилинганлигини, шу сабабли ўтказилган текшириш ва қабул қилинган қарорга нисбатан ўз эътирозларини билдиришлари лозимлигини маълум қилиб, судга “махфий” грифи остидаги ҳужжатларни тақдим этиб, суд мажлисини мазкур муҳокама қисмини ёпиқ тарзда ўтказиш сўралди.

Ушбу илтимосномани муҳокама қилиш ва суд муҳокамасига тақдим этилган қўшимча далилларни ўрганиш учун ишни кўриш кейинга қолдирилди.

Навбатдаги суд мажлиси 2020 йил 16 октябрь куни соат 10.00 да ўтказилади.
Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари Қирғизистондаги воқеалар бўйича қўшма баёнот билан чиқишди. Улар Қирғизистондаги воқеалар жиддий хавотир уйғотаётганини, барча сиёсий жараёнлар мамлакат конституцияси ва қонунларига мувофиқ ҳал этилишига умид билдиришган
Қирғизистон президенти Бишкек шаҳрида 21 октябргача фавқулодда ҳолат режимини жорий қилди.
“Покиза тозалаш” МЧЖ Респyблика махсус 2-сон Зангиота шифохонасига тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали қарийб 1,4 млрд сўмлик химчистка хизматларини (1; 2;)ни кўрсатган. “Покиза тозалаш” МЧЖ 2020 йилнинг 3 июль куни давлат рўйхатидан ўтган. Корхонага тўлиқ Рахматуллаева Шохида Саидакбаровна эгалик қилади.

#davlatxaridi
Айтишларича, шу йилнинг охирига қадар ёки кейинги йил бошларига Chevrolet Onix автомобиллари чиқар экан. Нархи 16-18 минг доллар атрофида бўлиши кутилмоқда экан. Мотор 1,2 литр, турбо.
“Ипотека-банк” АТИБ кузатув кенгаши таркибига мустақил директор сифатида беш нафар хорижлик мутахассис сайланди.

Улар:
– лойиҳалар бўйича халқаро эксперт Александр Пиккер (Австрия);

– APQ Global компанияси (Буюк Британия) молиявий директори Весли Дэвис; 

– Wood & Co компанияси (Буюк Британия) етакчи маслаҳатчиси Юлия Берещенко

– “Қозоғистон Иджара Компания” АЖ (Қозоғистон Республикаси) Кузатув кенгаши  мустақил аъзоси Татьяна Доган;

– “Салтанат-Мева” Савдо уйи МЧЖ (Россия Федерацияси) бош директори Аваз Таджиев.

Банк кузатув кенгашининг раиси этиб хорижий мутахассис – мустақил директор Александр Пиккер сайланди.
Чекка ҳудудларда мобил алоқа, интернет масаласи доим муаммо бўлиб келган. Айниқса, тоғли ҳудудларда таянч станцияларни ўрнатиш мушкул, бу одатдагидан анча қимматга тушади. Тоғли ҳудудларда аҳоли камлигини ҳисобга олсак, қилинган сарф-харажатни чиқариб олиш қийин. Шу сабабданми чекка ҳудудларда интернет ҳалигача муаммо бўлиб қоляпти, тоғли ҳудудларда-ку телефон ҳам ишламайди.

Ucell компанияси бу борада биринчилардан бўлиб ташаббус кўрсатганди. Компания ўтган йили Сариосиё туманидаги Боғча қишлоғида, 2850 метр баландликка 2G ва 4G таянч станцияларини ўрнатганди. Қишлоқ аҳолиси 600 кишига ҳам бормайди. Яқинда ҳудудга ташкил қилинган медиа турда журналист ва блогер бугунги ҳолат билан танишишди. Маълум бўлишича, ҳозир бу ерда интернет тезлиги 50 мб/с гача боради.

Айтганча, Ucell мазкур ҳудуддаги ягона алоқа оператори ҳисобланади. Компания келгусида ҳам тоғ зоналаридаги аҳоли пункларини сифатли алоқа ва интернет билан таъминлаш ниятида эканини айтмоқда.

Реклама
⚡️Автомобилларнинг орқа ён ойнасини тонировка қилиш нархи икки баравар арзонлаштирилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича айрим ўзгаришлар киритилди.

Жумладан, М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) этиб белгиланди. Бунга қадар ушбу миқдор БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) эди.

Юридик шахсларга орқа ён ойнани қорайтириш учун тўлов миқдори ўзгармаган - БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм).

Шунингдек, орқа ва олд ён ойналар бўйича тусини ўзгартиришнинг тўлови миқдори ҳам аввалгидек сақланиб қолди, яъни жисмоний ва юридик шахслар учун БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорини ташкил этади.
Forwarded from Komil Allamjonov
ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили томонидан ташкил этилган «Марказий Осиёда ОАВ хилма-хиллиги ва плюрализмини ривожлантириш» 22-Марказий Осиё ОАВ конференциясида иштирок этдим.

Мазкур конференцияда қўшни давлатларнинг вакиллари пандемия давридаги ўз тажрибалари билан бўлишдилар.

Мен ҳам пандемия даврида мамлакатимиз орттирган тажрибаси ҳақида гапириб бердим. Бизнинг ОАВ соҳасида кўтарилган муаммоларга муносабат билдирдим.

#CAMC2020
Бишкек шаҳрида фавқулодда ҳолат жорий қилиниши муносабати билан Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби пойтахтга ҳарбий техника киритди.
Сўмнинг долларга нисбатан курсида кескин тебраниш кутилмаяпти — Марказий банк

Марказий банкнинг маълум қилишича, сўмнинг кескин қадрсизланиши кутилмаяпти.

Иқтисодий фаолликнинг тикланиш ва асосий ташқи савдо ҳамкорларимиз ички валюта бозорида ҳолатнинг нисбатан барқарор шаклланиши, алмашув курсининг кескин тебранишларига олиб келувчи фундаментал омиллар хатарлари эҳтимоли пастлиги кузатилмоқда. Регулятор кўра, йил сўнггига қадар ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф мутаносиблигини сақлаш юзасидан етарли шароитлар мавжуд.

Марказий банк келгуси октябрь-декабрь ойлари давомида ҳам ички валюта бозорига интервенцияларни амалга ошириб боради. Заруриятга қараб йил бошидан олтин хариди ва амалга оширилган интервенция операциялари ўртасидаги тафовутдан ҳосил бўлган 300 млн. доллар миқдоридаги валюта захираси ҳам ушбу мақсадларга йўналтирилиши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар аҳолининг 50 фоизини ташкил қилади. Уй ишларининг 66 фоизини аёллар бажаради. Аёллар истеъмол харажатлари тўғрисида қарорларнинг 80 фоизини қабул қилишади

Аммо аёллар бизнеснинг атиги 30 фоизига эгалик қилишади. Аёллар дунё даромадларининг атиги 10 фоизини олади. Аёллар мулкнинг атиги 2 фоизига эгалик қилишади.

Батафсил: review.uz/oz/post/jamiyatda-ayollar-rolini-oshirish-video
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов 69 ёшида вафот этди.