davletovuz
82.2K subscribers
6.92K photos
1.71K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Қамаши тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Санаев Шерали Чориевич Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланди.

Қамаши туманига Тоғаев Ботир Нормаҳмадович ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Aграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибият мудири лавозимида ишлаб келган.
Қозоғистонда давлат хизматчиси ва унинг оила-аъзоларига совға, моддий мукофот бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш қонун билан тўлиқ тақиқланмоқда.
Самарқанд вилоятида COVID-19 билан даволанаётган
беморлар статистикаси юзасидан

Бугун ОАВ орқали “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Самарқанд вилоятида COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикасини келтирди” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

Шу муносабат билан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 6 октябрь куни Агентликда ОАВ
ва блогерлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг Самарқанд вилояти кесимидаги статистикаси ҳақида сўз юритилган. Хусусан, Агентлик раҳбари томонидан расман эълон қилинган кўрсаткичлар (143 нафар бемор) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоят бошқармаси томонидан Агентликка тақдим этилган маълумотларда (1155 нафар бемор) фарқлар мавжудлиги айтиб ўтилган.

Бироқ, Агентлик раҳбари томонидан билдирилган ушбу фикр COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикаси деб талқин қилинишига асос бўлмайди. Бундан ташқари, тадбирда ушбу масала юзасидан яна қўшимча ўрганишлар ўтказилиши лозимлиги билдириб ўтилган.

Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, Самарқанд вилоятида бугунги кун ҳолатига 136 нафар бемор COVID-19, қолган беморлар эса ОРВИ, пневмония ва бошқа касаллик белгилари билан даволанмоқда.

Шу муносабат билан, тақдим этилган маълумотлар Агентлик томонидан қўшимча ўрганишлар якунлангандан сўнг расмий баёнот сифатида жамоатчиликка етказилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
Тижорат банкларида доллар курси 20 сўмга кўтарилди

Тижорат банклари бугундан валюта сотиш ва сотиб олиш курсларини яна кўтарди. Айрим банклар 1 АҚШ долларини 10390 сўм (+20)дан сотишни бошлабди.

АҚШ доллари бир ҳафта ичида 30 сўмга қимматлади.
Forwarded from DreamCity
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқори даромад учун юқори сифат стандартлари. Seoul Mun савдо жойлари ҳар қандай бизнес тури учун мўлжалланган. Бинолар шифт баландлиги 3 дан 6,5 метргача етиши жойни икки даражали қилиш имкониятини беради.

Шошилинг, сотувлар бошланди!

📞+998712022222
♦️ seoulmun.uz
🌐 Telegram | Instagram | Facebook

Реклама
Бутунжаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, Ўзбекистон август ойида 31,7 тонна олтин сотибди.
Янги таҳрирдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси парламентга киритилди. Қонунда қатор янгиликлар кўзда тутилган:

биринчидан, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг корпоратив буюртмачилар сифатида давлат харидларида иштироки таъминланади;

иккинчидан, давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали операторлари сони кўпайтирилади;

учинчидан, давлат харидларини амалга ошириш муддатлари икки бараварга қисқартирилмоқда;

тўртинчидан, давлат харидлари ижрочиларига ўзларининг таъсисчилари ва бенефициар мулкдорларини очиқлаш мажбурияти юклатилмоқда;

бешинчидан, товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ягона миллий классификатори жорий этилади (муҳим нарса);

олтинчидан, давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда;

еттинчидан, аффилланган шахс давлат харидлари бўйича савдоларда битта лотда иштирок этиши мумкин ва ҳок.
Кеча 39 та мамлакат Германия бошчилигида Шинжон-уйғур автоном районида уйғурларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилишда Хитойни қоралаб қўшма баёнот билан чиқибди. Куба бошчилигидаги 45 та мамлакат эса Хитойнинг уйғурлар ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилишини айрим давлатлар қоралашларини қоралаб, бу Хитойнинг ички иши деган баёнот билан чиқди. Қизиқ тарафи, агар маълумотлар тўғри бўлса, ўша 45 мамлакат ичида Ўзбекистон йўқ.
❗️2021 йил 1 январдан жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида 5 кишидан кўп бўлмаган ўриндиқли (ҳайдовчини ҳисобга олган ҳолда) енгил автомобиль транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади. Бу Президентнинг "Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони лойиҳасида кўзда тутилмоқда.

Бунда ўзини ўзи банд этувчи шахслар енгил автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини мобил иловалар – агрегаторлар орқали амалга оширганларида олинган даромадларга ижтимоий солиқни тўлаш билан бир қаторда жисмоний шахслардан даромад солиғи белгиланган тўлов ставка бўйича олинган даромад суммаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда солиқ солинади.
2022 йил 1 январгача бўлган муддатга, умумий овқатланиш соҳасидаги кичик бизнес субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмаслиги тартиби жорий этилади. Бу Президентнинг "Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони лойиҳасида кўзда тутилмоқда.
Агар фармон имзоланиб, кучга кирадиган бўлса, Марказий банк солиқ органларининг автоматик электрон сўровлари асосида юридик ва жисмоний шахсларнинг омонатлари, кредитлари ва банк ҳисоб рақамларидаги пул айланмалари тўғрисида маълумотни бериши керак бўлар экан. Баҳсли масала. https://regulation.gov.uz/uz/document/23047
2020 йил 1 ноябрдан давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимлари сонини 1154 нафар штат бирлигига, яъни 10 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда. Бунда давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 10512 штат бирлиги миқдорида, шу жумладан, ДСҚнинг марказий аппаратида 498 штат бирлиги миқдорида белгилаш таклиф этилаяпти.
1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади

Батафсил
​«Ипак Йўли» банки иккиламчи бозордаги автомобиллар учун ҳам йиллик устамаси 23%, дастлабки тўлов миқдори 36% бўлган, 3 йилгача муддатга 300 млн. сўмгача автокредитни йўлга қўйибди.
Мана, уч кунки Қирғизистонда ҳокимият йўқ. Бошбошдоқлик ва ҳокимиятсизлик. Мамлакатдаги ягона легитим орган — парламент босимлардан холи ишлай олмаяпти. Конлар, йирик тадбиркорлик субъектлари маҳаллий аҳоли томонидан эгаллаб олинмоқда, тижорат банклари чала ишлаяпти. Ўзини бош вазир, вазир деб эълон қилаётганларни хорижликлар тугул қирғизларнинг ўзлари ҳам ҳали тан олгани йўқ.

Халқаро ҳамжамият, шу жумладан, минтақа мамлакатлари Қирғизистондаги вазиятни жиддий кузатиб турибди. Қирғизистоннинг минтақа давлатлари билан муносабати ўзи унча силлиқ эмас. Атамбаевнинг қамоқдан озод қилиниши Қозоғистон юқори доираларида яхши кутиб олинмади, боз устига, Қирғизистондаги қозоқ компанияларига нисбатан маҳаллий аҳоли томонидан жиддий таҳдидлар бўлаяпти. Тожикистон билан эса чегарадаги баҳс-мунозаралар сабаб ҳам доим асабий бўлиб келган. Шу сабабли ҳам Қирғизистоннинг қонуний ва тан олинган янги ҳукуматига Ўзбекистон жуда керак бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари (Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон) раҳбарлари билан Қирғизистондаги вазият бўйича телефон орқали мулоқот ўтказди. Барча мулоқотларда Қирғизистондаги вазият ушбу мамлакат Конституцияси ва миллий қонунчилиги нормаларига мувофиқ тез фурсатда барқарорлашишига умид билдирилди. Томонлар қайсидир маънода умумий позицияни шакллантириб олмоқда, дейиш мумкин.
Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов давлат раҳбарининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди.
Шахло Ўткуровна Турдиқулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар Ш.Турдиқулова Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори лавозимида ишлаб келган.
ТАТУ ва Тошкент молия институтига ректорлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритган Бабаходжаев Сарвар Наджимович Тошкент ахборот технология университети ректори лавозимига тайинланди.

ТАТУ ректори лавозимида фаолият юритиб келаётган Тешабаев Тўлқин Закирович Тошкент молия институти ректори этиб тайинлангани боис ҳозирги лавозимидан озод этилди.
davletovuz
Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов давлат раҳбарининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди.
Жаҳонгир Ҳотамов Акмалхўжа Мавлонов ўрнига Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди.

Жаҳонгир Ҳотамов 2016-2017 йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017-2018 йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган. 

У 2018 йил февралидан ҳозирга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.
“UzAutoMotors” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган товарларнинг таннархи шакллантирилишида махфий ҳужжатларга асосланилган - суд давом этмоқда


Олий суд ахборот хизматига кўра, Тошкент шаҳар маъмурий судида “UzAutoMotors” АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича ўтказилаётган суд жараёни давом этди.

“UzAutoMotors” АЖ вакили томонидан дастлабки суд мажлисида киритган илтимосномани муҳокама қилишни, яъни жамият томонидан ишлаб чиқариладиган товарларнинг тан нархи шакллантирилишида махфий ҳужжатларга асосланилганлиги, МҚКҚ томонидан эса ушбу ҳужжатлар тегишли тартибда ўрганилмасдан қарор қабул қилинганлигини, шу сабабли ўтказилган текшириш ва қабул қилинган қарорга нисбатан ўз эътирозларини билдиришлари лозимлигини маълум қилиб, судга “махфий” грифи остидаги ҳужжатларни тақдим этиб, суд мажлисини мазкур муҳокама қисмини ёпиқ тарзда ўтказиш сўралди.

Ушбу илтимосномани муҳокама қилиш ва суд муҳокамасига тақдим этилган қўшимча далилларни ўрганиш учун ишни кўриш кейинга қолдирилди.

Навбатдаги суд мажлиси 2020 йил 16 октябрь куни соат 10.00 да ўтказилади.