davletovuz
82.2K subscribers
6.92K photos
1.71K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Қирғизистон парламенти спикери Достонбек Жумабеков истеъфога чиққанини эълон қилибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти юқумли касалликлари шифохонаси бош шифокори, вилоят бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилибди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қирғиз Республикасидаги вазият юзасидан баёноти

Қирғиз Республикасида юзага келган кескин вазият ва воқеалар ривожи Ўзбекистон Республикасида жиддий ташвиш уйғотмоқда.

Ўзбекистон яқин қўшни ва стратегик шерик сифатида қардош Қирғизистондаги вазиятнинг мамлакат Конституцияси ва миллий қонунчилиги нормаларига мувофиқ тез орада барқарорлашувига умид қилади.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга қатъий содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз.

Қирғизистоннинг барқарорлиги ва мустаҳкам ривожланиши бутун Марказий Осиё минтақаси хавфсизлиги ва фаровонлигининг муҳим омили ҳисобланади.

Ҳозирги мураккаб вазиятда биз Ўзбекистонда кўп асрлик тарихий ва қариндошлик ришталари, умумий маданий ҳамда маънавий қадриятлар билан мустаҳкам боғланган биродар Қирғизистон халқига ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёрмиз.

Манба
Бугун 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб, бир нафар фуқарога тан жароҳати етган.

Фуқаролар хавфсиз ҳудудга кўчирилди. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Жаҳон банкининг янгиланган прогнозига кўра, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиши 2020 йилда 0,4% дан 0,8% гача бўлиши кутилмоқда. Бу 2019 йилги кўрсаткич – 5,6% га нисбатан сезиларли даражада паст.

Мамлакат бўйлаб карантин қайта киритилмаса, 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 4,8% дан 5,0% гача бўлиши прогноз қилинмоқда.

Манба
Айтишларича, “Капиталбанк”га «Апельсин» тўлов тизимини кассасиз алоҳида рақамли филиалга айлантиришни кўзда тутадиган лицензия берилибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу йилнинг 5 октябрь кундаги расмий статистикага кўра, Самарқанд вилоятида 143 нафар киши коронавирус асоратларидан даволанмоқда. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновга кўра, бугунги Самарқандда шифохоналарда 1155 нафар бемор даволанмоқда. “Кимга керак 10 баравар қисқартириб? Балки коррупциямасдир. Сабабларини ўрганишимиз керак. Ҳамма вилоятларда шу аҳволлигини аниқ айта олишимиз мумкин”, дейди у.

Андижон вилояти ҳокимлиги маълум қилишича, 7 октябрда вилоятда Covid-19 беморлар учун ҳозирги кунда жами 2 минг 152 та махсус жиҳозланган, кислород билан таъминланган алоҳида захира жойлари мавжуд. Лекин телеграм каналларда тарқаётган расмлар бунинг аксини кўрсатмоқда. Юрагинг ларзага келади. Ваҳоланки, Андижонда, 6 октябрь кунги расмий статистикага кўра, 100 нафар атрофида одам даволанмоқда, холос.

Дарвоқе, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ҳамда Самарқанд вилоятида сарфланишини ўрганишни режалаштирибди.
Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Баҳромжон Нурматов оғир хасталикдан сўнг вафот этди.
Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев вафот этибди. Kun.uz унинг пневмониядан даволанаётгани ҳақида ёзган эди.
Қамаши тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Санаев Шерали Чориевич Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланди.

Қамаши туманига Тоғаев Ботир Нормаҳмадович ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Aграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибият мудири лавозимида ишлаб келган.
Қозоғистонда давлат хизматчиси ва унинг оила-аъзоларига совға, моддий мукофот бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш қонун билан тўлиқ тақиқланмоқда.
Самарқанд вилоятида COVID-19 билан даволанаётган
беморлар статистикаси юзасидан

Бугун ОАВ орқали “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Самарқанд вилоятида COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикасини келтирди” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

Шу муносабат билан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 6 октябрь куни Агентликда ОАВ
ва блогерлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг Самарқанд вилояти кесимидаги статистикаси ҳақида сўз юритилган. Хусусан, Агентлик раҳбари томонидан расман эълон қилинган кўрсаткичлар (143 нафар бемор) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоят бошқармаси томонидан Агентликка тақдим этилган маълумотларда (1155 нафар бемор) фарқлар мавжудлиги айтиб ўтилган.

Бироқ, Агентлик раҳбари томонидан билдирилган ушбу фикр COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикаси деб талқин қилинишига асос бўлмайди. Бундан ташқари, тадбирда ушбу масала юзасидан яна қўшимча ўрганишлар ўтказилиши лозимлиги билдириб ўтилган.

Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, Самарқанд вилоятида бугунги кун ҳолатига 136 нафар бемор COVID-19, қолган беморлар эса ОРВИ, пневмония ва бошқа касаллик белгилари билан даволанмоқда.

Шу муносабат билан, тақдим этилган маълумотлар Агентлик томонидан қўшимча ўрганишлар якунлангандан сўнг расмий баёнот сифатида жамоатчиликка етказилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
Тижорат банкларида доллар курси 20 сўмга кўтарилди

Тижорат банклари бугундан валюта сотиш ва сотиб олиш курсларини яна кўтарди. Айрим банклар 1 АҚШ долларини 10390 сўм (+20)дан сотишни бошлабди.

АҚШ доллари бир ҳафта ичида 30 сўмга қимматлади.
Forwarded from DreamCity
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқори даромад учун юқори сифат стандартлари. Seoul Mun савдо жойлари ҳар қандай бизнес тури учун мўлжалланган. Бинолар шифт баландлиги 3 дан 6,5 метргача етиши жойни икки даражали қилиш имкониятини беради.

Шошилинг, сотувлар бошланди!

📞+998712022222
♦️ seoulmun.uz
🌐 Telegram | Instagram | Facebook

Реклама
Бутунжаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, Ўзбекистон август ойида 31,7 тонна олтин сотибди.
Янги таҳрирдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси парламентга киритилди. Қонунда қатор янгиликлар кўзда тутилган:

биринчидан, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг корпоратив буюртмачилар сифатида давлат харидларида иштироки таъминланади;

иккинчидан, давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали операторлари сони кўпайтирилади;

учинчидан, давлат харидларини амалга ошириш муддатлари икки бараварга қисқартирилмоқда;

тўртинчидан, давлат харидлари ижрочиларига ўзларининг таъсисчилари ва бенефициар мулкдорларини очиқлаш мажбурияти юклатилмоқда;

бешинчидан, товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ягона миллий классификатори жорий этилади (муҳим нарса);

олтинчидан, давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда;

еттинчидан, аффилланган шахс давлат харидлари бўйича савдоларда битта лотда иштирок этиши мумкин ва ҳок.
Кеча 39 та мамлакат Германия бошчилигида Шинжон-уйғур автоном районида уйғурларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилишда Хитойни қоралаб қўшма баёнот билан чиқибди. Куба бошчилигидаги 45 та мамлакат эса Хитойнинг уйғурлар ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилишини айрим давлатлар қоралашларини қоралаб, бу Хитойнинг ички иши деган баёнот билан чиқди. Қизиқ тарафи, агар маълумотлар тўғри бўлса, ўша 45 мамлакат ичида Ўзбекистон йўқ.
❗️2021 йил 1 январдан жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида 5 кишидан кўп бўлмаган ўриндиқли (ҳайдовчини ҳисобга олган ҳолда) енгил автомобиль транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади. Бу Президентнинг "Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони лойиҳасида кўзда тутилмоқда.

Бунда ўзини ўзи банд этувчи шахслар енгил автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини мобил иловалар – агрегаторлар орқали амалга оширганларида олинган даромадларга ижтимоий солиқни тўлаш билан бир қаторда жисмоний шахслардан даромад солиғи белгиланган тўлов ставка бўйича олинган даромад суммаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда солиқ солинади.
2022 йил 1 январгача бўлган муддатга, умумий овқатланиш соҳасидаги кичик бизнес субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмаслиги тартиби жорий этилади. Бу Президентнинг "Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони лойиҳасида кўзда тутилмоқда.
Агар фармон имзоланиб, кучга кирадиган бўлса, Марказий банк солиқ органларининг автоматик электрон сўровлари асосида юридик ва жисмоний шахсларнинг омонатлари, кредитлари ва банк ҳисоб рақамларидаги пул айланмалари тўғрисида маълумотни бериши керак бўлар экан. Баҳсли масала. https://regulation.gov.uz/uz/document/23047
2020 йил 1 ноябрдан давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимлари сонини 1154 нафар штат бирлигига, яъни 10 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда. Бунда давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 10512 штат бирлиги миқдорида, шу жумладан, ДСҚнинг марказий аппаратида 498 штат бирлиги миқдорида белгилаш таклиф этилаяпти.