davletovuz
82.2K subscribers
6.97K photos
1.73K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Замон – тез, ахборот – ҳар қадамда, ахборот тарқатувчи ресурслар талай...

Шундай шароитда, янги ташкил этилган Xpress.uz лойиҳаси анча қулай янгича форматни таклиф этмоқда: фақат энг муҳим хабарларнинг энг муҳим қисми лўнда ва тушунарли тарзда бериб бориляпти.

Xpress.uz'ни Telegram'да аллақачон бир неча минг киши кузатмоқда. Муаллифлар лотин алифбосини танлашгани ҳам қувонарли.

Сиз ҳам обуна бўлинг, бу сизни кўпдан кўп ортиқча хабарлардан халос қилиб, вақтингизни тежайди.

Реклама
2017-2019 йилларда кино соҳасида 17 миллиард сўмлик маблағлар нотўғри сарфланган

"Ўзбеккино" Миллий агентлигининг хабар беришича Молия вазирлиги ҳузуридаги Назорат тафтиш бош бошқармаси текширувига кўра соҳада 17 миллиард сўмлик бюджет маблағлари нотўғри сарфланган. Ҳозирда ишни Бош прокуратура ўрганмоқда.

Ўз ўрнида Ўзбеккино кино соҳасида коррупция ҳолатларини чеклаш бўйича ишлайдиган Жамоатчилик кенгашини ташкил этган. Кенгаш коррупцияга қарши кураш дастурини қабул қилганлиги айтилади.

"Ўзбеккино” МА ажратилаётган маблағларнинг юқори бюджетли мураккаб кинофильмларни яратиш учун бир доирадаги компаниялар ва режиссёрлар ўртасида тақсимланиши каби узоқ йиллар давом этган зарарли амалиётга қарши. Бундай ёндашув киноижодкорлар ўртасидаги соғлом рақобатга ҳалокатли таъсир кўрсатди. Шу муносабат билан эндиликда аксарият кинолойиҳаларнинг сценарий буюртмалари ижодий рақобат асосида танлаб олинади" - дейилади агентлик баёнотида.

Шунингдек, баёнотда кўплаб маълумотлар бор. Сўнгги пайтлар тармоқда тарқалган мунозаралари мавзуларга муносабат билдирилган. Хусусан ижодкорлар ўртасидаги айрим норозилик ва келишмовчиликлар "Янгича ва эскича ёндашувлар ўртасидаги кураш" дея аталган.
Агар битта синфда бир вақтнинг ўзида 3 нафар ўқувчида вирус аниқланса, фақат ўша синф карантинга олинади. Мазкур синф онлайн ўқишга ўтказилади.

Дарслар вақти 45 минут бўлиб қолади. Санитария-эпедимиологик хизмати дарсларни 30 минутга қисқартириш таклифини берган.
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Элбек Шукуров Сергели туманига ҳоким этиб тайинланди.
Иброҳимов Жаҳонгир Баҳодирович Тошкент шаҳар Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди.

Шу пайтга қадар Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари эди.
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Рахманкулов Яшнобод тумани ҳокими этиб тайинланди.
Август, ёмғир ва тест синовлари.

Манба
“ANOR BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида “ANOR BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Марказий банк
davletovuz
“ANOR BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида “ANOR BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш…
Anorbank бошқа банклардан қандай фарқ қилиши мумкин?

Номида айтиб ўтилганидек, бу рақамли банк бўлади, яъни хизматлар онлайн, масофадан туриб кўрсатилади. Мижоз банк операцияларини интернет орқали амалга оширади. Хорижда бундай банклар анчадан бери фаолияти юритади. Масалан DBS Bank ёки Тинькофф сингари. Масофадан туриб ишлаш ҳам мижоз ҳам банк учун қулай, осон ва энг асосийси тезкорликни таъминлайди.

Яна бир қулай тарафи бу турли қўшимча ва катта бўлган харажатларнинг қисқаришига сабаб бўлади. Бино, унинг ижараси, коммунал тўловлар ва бошқа харажатлар тежалади. Фақат ўта зарур ходимлар билан ишланади. Бу эса банк умумий харажатларининг кескин қисқариши ва бунинг натижасида хизматлар таннархининг пасайишига олиб келади.
Молия вазири Тимур Ишметов:

Бухоро вилоятидаги табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун Давлат бюджетидан 164 миллиард сўм ажратилди.

Сардоба сув омбори очилиб кетиши натижасида талофат кўрган аҳолини қўллаб-қувватлаш учун эса Давлат бюджетидан 1.5 трлн сўм маблағ йўналтирилган.

Манба
2020 йилги Давлат бюджети харажатлари 6,1 трлн. сўмга мақбуллаштирилибди.

Молия вазири Тимур Ишметовнинг парламент қуйи палатасидаги маърузаси
Мўйноқ аэропортига самолёт қўнибди. Янгиланган аэропорт ишга тушди.
KUN.UZ сайти маҳаллий хабар ва янгиликларга эътиборни кучайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва ҳар бир вилоятга оид Телеграм каналларни йўлга қўйибди.

Энди сиз фақатгина ўз ҳудудингизга тегишли бўлган янгиликларни ортиқча хабарларга чалғимай кузатишингиз мумкин. Яхши ташаббус!

Қуйидаги ҳаволалар орқали ўзингиз яшаётган ҳудудга доир Телеграм каналга обуна бўлинг 👇

👉 Қорақалпоғистон Республикаси
👉
Тошкент шаҳри
👉 Тошкент вилояти
👉 Андижон вилояти
👉 Наманган вилояти
👉 Фарғона вилояти
👉 Сирдарё вилояти
👉 Жиззах вилояти
👉 Самарқанд вилояти
👉 Навоий вилояти
👉 Бухоро вилояти
👉 Хоразм вилояти
👉 Қашқадарё вилояти
👉 Сурхондарё вилояти

Реклама
Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат жамғармаси директори М.А. ва бошқалар томонидан жамғарманинг 2,8 млрд сўм маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Хабарда айтилишича, жамғарма директори ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини қиммат нархларда сотиб олган. - Бош прокуратура.

Ортиқча изоҳ керак эмас.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига янги ректор тайинланди

Социология фанлари бўйича фалсафа доктори Азизов Улуғбек Ботирович Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори этиб тайинланди.

У.Азизов 2016 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректори лавозимида фаолият юритиб келган.

Маълумот ўрнида, университетнинг аввалги ректори Ғанишер Раҳимов апрель ойида Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори этиб тайинланган эди.

ЎзА
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллик байрами муносабати билан "Ўзбеккино" 10 дан ортиқ бадиий, ҳужжатли ва мультипликацион фильмларнинг телепремьерасини тақдим этади

Улар қаторига “Тенгиз”, "Авлоний" бадиий фильмлари, “Қўқон шамоли” кўп қисмли фильми, “Халқ юраги”, “Бастакор”, “Сузук ота”, “Санъатдаги Санъат”, “Фильм чизаётган мусаввир”, “Гумбаз остидаги мўъжизалар”, "Орол – дардим менинг" ҳужжатли фильмлари, “Автосаргузаштлар”, “Самарқанд нони”, “Зағча”, “Қалдирғоч билан майна”, “Чархпалак-3” ва “Чархпалак-4” мультфильмларининг миллий телепремьераси бўлиб ўтади. Ушбу акция "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан убштириоаётган "Cinema days" кино кунлари доирасида бўлиб ўтмоқда.

Байрам туҳфаси сифатида тақдим этилаётган фильмларнинг телевизион премьералари 29 август – 5 сентябрь кунлари мамлакатимизнинг давлат ва нодавлат телеканалларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу фильмлар ўзбекистонликлар учун яхши байрам совғаси бўлади деган умиддамиз.
davletovuz
Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат жамғармаси директори М.А. ва бошқалар томонидан жамғарманинг 2,8 млрд сўм маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган. Хабарда айтилишича, жамғарма директори ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, дори…
Изоҳ керак

Даромад ва харажатлари ёпиқ, на парламентга, на жамоатчиликка ҳисобдор бўлган бундай фондлар азалдан ҳеч кимда ишонч уйғотмаган. Бундай фондлар ҳам очиқлик, шаффофлик учун интилмаган. Чунки жойларда ҳокимлар, марказда эса беш-олти раҳбарларгина ҳисоб берса бўлди. Ёпиқ қозон, “левый” чўнтак гўё. Қанчалик эзгу мақсадда ташкил этилмасин, охири шу. Раҳматли Черномырдин айтганидек, яхши бўлсин дегандик, аммо ҳар доимгидек бўлиб чиқди. Чунки прокуратура органлари исталган туман ёки вилоятда ушбу фонд фаолиятини текшириб, талон-торож ҳолатларини бемалол аниқлаши мумкин.

Гап 5-6 млрд сўмнинг талон-торож қилинишида эмас, халқнинг бундай институтларга, шу жумладан, давлатга ишончи йўқолади. Давлат қандай эзгу ишга қўл урмасин, одамлар шубҳа билан қарайди. Ва бунинг учун одамлар айбдор эмас.

Коррупцияга қарши курашишда раҳбарларнинг ҳалоллиги, виждони ҳамда ватанпарварлиги ҳеч қачон асосий мезон бўлмаслиги керак. Чунки мазкур тушунчаларни ҳамма ўзича тушунади. Бу муаммони, шунингдек, онда-сонда ўтказиладиган назорат органлари тафтишларига ҳам ташлаб қўйиб бўлмайди. Шундай экан давлат номи билан ташкил этиладиган ҳар қандай фондларнинг маблағларидан фойдаланиш ҳам максимал даражада шаффофлаштирилиши керак. Келиб тушган маблағлар, сарф-харажатлар тийин-тийинигача, айниқса, харидлар жамоатчилик назорат қилиши учун очиқ “доступ”да бўлиши керак.

Парламент қуйи палатаси ҳар уч ойда бир марта давлат жамоат фондлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишлари ва бу назорат тадбирлари интернет орқали тўғридан-тўғри намойиш этилиши керак. Кўплаб раҳбарлар учун бу ишлар ёқимсиз, лекин коррупцияга қарши курашмоқчи бўлсак, ёқимсиз йўлдан юришимиз керак. Фондларнинг харажатларидаги шубҳали операцияларга жамоатчилик савол бера олиши лозим. Коррупционерни қамаш билан бирга талон-торожга йўл очаётган омилларни бартараф этиш йўлидан боришнинг вақти келди. Шундай тизим бўлсинки, ғирт ўғри, коррупционер ҳам давлатнинг, халқнинг бир тийинини ея олмасин.
❗️2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга

бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланди. https://president.uz/uz/lists/view/3802
Forwarded from Yuksalish — LIVE
Пандемия вақтида бўшаб қолган 85 депутатлик ўрни учун сайлов бўлади. Статистик маълумотларга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 1 нафар, Сенатда 5 нафар, маҳаллий кенгашларда 109 нафар, шундан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари бўйича 24 нафар, туман ва шаҳар кенгашлари бўйича 85 нафар депутатлик ўринлари турли сабабларга кўра бўшаган.

Yuksalish_live