O'zbekiston davlatchiligi tarixi
869 subscribers
1.07K photos
202 videos
163 files
403 links
Ushbu kanal orqali talabalar va keng jamoatchilikka vatanimiz tarixi haqida ma'lumotlar berib boriladi.
Guruh va uning faoliyati haqida taklif va mulohazalaringiz bo'lsa adminga murojaat qilishingiz mumkin ▶️▶️▶️ @Abdusamad_Qurbonov
Download Telegram
Анна Ахматова ўзини Амир Темур авлоди деб ҳисоблаган.

У она томондан Амир Темур авлоди ҳисобланади. Амир Темур давлати таркибига киритилган Хоразм аввал қисқа даврда Олтин Ўрдага қарашли бўлган. Амир Темур вафотидан кейин хон Ахматнинг шарқий сиёсатидаги асосий мақсад қадимий ва бой Хоразм устидан ҳокимиятни тиклаш эди. У Олтин Ўрдага унинг аёлларидан бири Ҳусайн Бойқаронинг синглиси Бадиулжамолнинг келинлик сарпоси сифатида қараган. Анна Ахматованинг катта боболаридан бири хон Ахматнинг хотинларидан бири ростдан ҳам Ҳусайн Бойқаронинг синглиси эди.

Ҳусайн Бойқаро бобоси томондан Умаршайхнинг ўғли бўлган, Умаршайх Мирзо эса Амир Темурнинг иккинчи ўғли эди, онаси Феруза Султон бегим эса Темурнинг учинчи ўғли Мироншоҳ Мирзонинг қизи эди. Унинг учта синглиси бўлган: Ака Беги, Бадиулжамол ва Ўрун Султан Хонум.

@Davlatchilik_tarixi
Ўзбекистонда дронлар ёрдамида йўқолган Ипак йўли шаҳарлари топилди
Ипак йўли бўйида жойлашган ўрта асрларга тегишли икки шаҳар дронлар ёрдамида топилди, дея хабар берди Zakon.kz.

NBC News маълумотига кўра, асрлар давомида қаровсиз қолган бу шаҳарлар Марказий Осиё тоғлари этакларида жойлашган.

LiDAR (ёруқлик билан масофани аниқлаш ва ўлчашга мўлжалланган ускуна) деб аталадиган замонавий дронли харитага тушириш технологияси орқали археологлар жамоаси Тошбулоқ ва Тугунбулоқ номли икки шаҳар, изоляция ва баландликка қарамасдан, бир вақтлар цивилизация марказлари бўлганини аниқлади.
Дронлар ёрдамидаги масофадан туриб кузатишнинг янги тизими туфайли жамоа қўриқлаш мингликлари, мустаҳкамланган деворлар, мураккаб бинолар ва майдонлар билан ўралган икки йирик шаҳарнинг суратларини олди.
Тадқиқотни Ўзбекистон Миллий археология маркази директори Фарҳод Мақсудов ҳамда Сент-Луисдаги Вашингтон университети антропология профессори Майкл Фракетти бошқарди.

@Davlatchilik_tarixi
Касби бир хил, лекин бир бирига ўхшамаган одамлар...

Машҳур юрак жарроҳи автомобилини кўрсатиш учун устага олиб келди. Уста автомобил моторини очиб таъмирлашни бошлади ва жарроҳга қараб: “Мумкин бўлса битта савол берсам, майлими?”, деб қолди.
Жарроҳ: “Майли сўранг!”, деди.

Уста: “Сиз юраклар устида амалиёт олиб борасиз. Мен ҳам автомобилларнинг “юрагини” (яъни моторини) очаман, ҳудди сиз каби даволайман. Касбимизнинг моҳияти бир-бирига жуда яқин. Лекин айтинг-чи нима учун оладиган иш ҳақимиз кескин фарқ қилади? Сиз операциянгиз учун жуда кўп пул оласиз, бизга эса жуда кам пул тўланади. Сабаби нима?” деди.

↪️Жарроҳ устанинг олдига жуда яқин келиб, унинг қулоғига паст овозда: “Агар қўлингдан келса, автомобилни ўчирмасдан моторини таъмирлаб кўрчи!?”, деди.

Ҳар бир касбнинг ўзига хос томонлари бўлиб, ташқаридан қараганда бир-бирига ўхшайди, аммо ўрталарида кескин фарқ қилувчи жиҳатлари билан ажралиб туради. Юқоридаги ҳикоя ҳам фикримизнинг исботи сифатида келтирилди.


@umidullaisarov

@Davlatchilik_tarixi
Buxoro Shahrining sharqiy tarafidagi, Qarshi (Qavola) darvozasi.

Bo'yi-11,6m va eni-23m.
1903-1910-yillar surati.

Qarshi darvozasidan, Buxoro 2 - Kogon temir yo'li bekatiga hamda Qarshi Shahriga safarga chiqishgan. 1920-yilning sentyabridagi Buxoro bosqinida, qizil armiyaning asosiy zarbasi shu darvozaga tushib katta zarar etkazilgan. 1939-yilda vayronalari buzib tashlangan.

20-аср бошларида Бухоро Шаҳарининг дарвозалари қуйидагича номланган: Шаҳарнинг шимолида; дарвозайи Имом ва дарвозайи Самарқанд,

Шарқида; дарвозайи Мозор ва дарвозайи Қарши.

Жанубида; дарвозайи Саллахона, дарвозайи Намозгоҳ ва дарвозайи Шайх Жалол.

Гарбида; дарвозайи Қоракўл, дарвозайи Ширгирон, дарвозайи Ўғлон-ато ва дарвозайи Талипоч.
1920-йилнинг кузида шўро мустабидларининг Бухоро босқинида, ўнлаб обидалар қатори Бухоро дарвозалари ҳам катта шикаст кўрди, кўплари бузиб ташланди, ёндирилди ва йўқотилди.
1991-йилгача Қоракўл ва Талипоч дарвозалари ўтмиш ёдгорлиги сифатида бир қадар сақланиб қолинган.

@Davlatchilik_tarixi
Амир Темурнинг Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон билан ёзишмаси.

ТЎХТАМИШХОН БИЛАН ЁЗИШМАЛАР

1-ХАТ
«Раҳмли ва меҳрибон Аллоҳ номи билан! Ўз фазли инояти билан бизни биродар қилган ва бизни ўз ҳукми остида бир дарахтнинг ажралмас илдизлари каби, бир туфроқнинг япроқлари каби бирлаштирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
Олий Аллоҳнинг қудрати ва мусулмонлик иймонининг баракалари билан!
Бу мактуб улуғ ва шарафли зот, Ислом қалқони ва мўъминлар ҳимоячиси – Тимур Гурагон ҳазратларига юборилди!
Эй буюк ва шарафли султон, - ҳар бир сўзингни олий Аллоҳ муборак қилсин, - сен мен учун ҳақиқий отадек бўлдинг, ва сенинг менга нисбатан ҳақ-ҳуқуқинг ҳамда менинг сенга итоаткорлик бурчим ҳисоблаб ва таърифлаб бўлмайдиган даражада улкандир. Мен эса, вафодор ва итоаткор фарзанд сифатида, муҳтожона сўрайман: ўтмишдаги хатоларим саҳифаси устидан кечирим қаламингни юритгин! Сенинг туғилишиң билан Аллоҳ ато этган ҳикмат ва сахийлик билан, мен қилган уятли душманлик ва надоматли хатоларимни, фақат ёмон тақдирим ва пасткашларнинг маккор васвасаси билан содир этганимни унутгин, Аллоҳ уларни адолати билан жазоласин!
Агар сенинг раҳм-шафқатинг ёмғирсиз қуриб қолган боғим устига ёғса, мен ваъда бераманки, сенинг буюк ҳукмингдан бир қадам ҳам чекинмайман ва ҳурмат ва итоат шартларини ҳеч қачон камситмай амалга ошираман.
Саломларимн. Ҳақиқий муҳаббат ва вафо билан — Тўхтамиш».

2-ХАТ
«Раҳмли ва меҳрибон Аллоҳ номи билан!
Олий Аллоҳнинг қудрати ва мусулмон иймонининг баракалари билан!
Тўхтамишхон ўз мактубида менинг ҳикматимни кўп мақтайди, аммо менга бўлган ишонмайди, мени аҳмоқ деб ўйлайди, агар унинг ваъдаларига ишонишимни ўйласа хато қилади. Сен аввал ҳам бир неча бор ваъда бергансан ва ҳар гал уни бузгансан. Ёмон ўтинчи айбни болтасида деб ўйлайди, Тўхтамиш эса ҳамиша ёмон маслаҳатчиларини айблайди!
Мен сени фарзанд каби қабул қилган эдим, сенга ўзинг интила олмайдиган даражада кўп неъмат берган эдим. Сен эса бу неъматларни (менга) қандай қайтардинг? Озарбайжонни мендан тортиб олмоқчи бўлдинг, кейин Хоразмни менга қарши қўзғатдинг, амирларимни менга қарши исёнга ундадинг ва, охирида, менга хиёнат қилиб, Мовароуннаҳрга ҳужум қилдинг. Эндиликда мен сенга юзланиб отланиб турганимда эса, сен барчасини унут, деб сўрайсан ва ширин сўзлар ёзасан! Мен бу сўзларга ишонмайман! Тўхтамишхон ханжарини улоқтирмай, унга асал суртди. Мени бу ханжарни ялайди деб ўйламанг!»
Султон Жамшид Темур Гурагон. 1391 йил ёзи.

3-ХАТ
«Раҳмли ва меҳрибон Аллоҳ номи билан! Ўз фазли инояти билан бизни биродар қилган ва бизни ўз ҳукми остида бир дарахтнинг ажралмас илдизлари каби, бир туфроқнинг япроқлари каби бирлаштирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
Олий Аллоҳнинг қудрати ва мусулмон иймонининг баракалари билан!
Бу мактуб улуғ ва машҳур зот, Исломнинг қалқони ва мўъминлар ҳимоячиси Темур Гурагон ҳазратларига юборилди!
Ёруғи дунёда мендан кўра кўпроқ улуғ амирга Аллоҳнинг раҳмати ва ёрдамларини тилайдиган инсон йўқдир.
Мен ўз хатоларим учун ҳали ҳам афсусланаман, мен сенинг дўстлигинг ва ҳимоянгдан маҳрум бўлганман, улуғ амир. Аммо сен ўзинг ҳам биласан, бу хатолар менга қимматга тушди. Илтимосим шуки, ўтган ишлар унутгин ва сенинг меҳринг яна менга қайтсин.
Сенинг ҳикматинг бутун оламга машҳур, шундай экан, сенга яна бир бор эслатиш шарт эмас: бизнинг орамизга душманлик уруғини сепган ва иккимизни ҳам алдаган ҳақиқий гуноҳкор амир Идикудир. Ҳозир ҳамма кўриб турибди: бу низолардан биргина у фойда кўрди.
Мен яхшиликка ношукурлик учун жазо топдим. Агар подшоҳона марҳамат гуноҳлар ва хато-камчиликлар дафтарини кечирув қалами билан ёпса, мен ҳурмат ва итоат билан бошимммни эгишдан кўтармайман ва итоат йўлидан бир қадам четга чиқмайман.
Буюк амир, ҳар нарса сенинг ҳикматли буйруғингга мувофиқ рўёб топсин!»
Тўхтамиш. 1404 йил декабрь.

@Davlatchilik_tarixi
ОЛТИН ЎРДА ХОНИ УЗБЕКХОННИНГ 1314 ЙИЛДАГИ ФРАНЦИСК РУҲОНИЙЛАРИГА БЕРГАН ЁРЛИҒИ

Абадий худонинг кучи ва улуғ илоҳий зотнинг тўлиқ ризолиги билан биз, Ўзбек, ушбу сўзларимизни тақдим этамиз;

Ушбу имтиёзга эга бўлган лотин руҳонийлари, ўз урф-одатларига кўра ўзларини “кичик ака-укалар” деб атайдилар; улар тинч ва хотиржам қалб билан юриб, Худога ибодат қилиб, баракот тарқатишлари учун бизга мурожаат қилганлар.
Бу имтиёз аввал бобокалонимиз Кулук томонидан берилган бўлиб, ундан сўнг катта акамиз, император ҳам уни тасдиқлаган эди. Биз ҳам бу имтиёзни ўша шартлар асосида янада тасдиқлаймиз.
Яъни: Исо Масиҳга ибодат қилувчи ушбу лотин руҳонийлар Худога ибодат қилиб, кўпчиликка насроний динини ўргатиб юришлари мумкин. Уларга ҳеч қандай зиён етказилмасин;

Армия рўйхати учун йўлга чиқадиган бирорта элчи улардан аскарларни аниқлаб, чақирмасин, юриш учун зарур воситаларини ёки бошқа бирор нарсасини олмасин.

@Davlatchilik_tarixi
БИР ПАЙТЛАР ТОШКЕНТДА...

ТОШКЕНТ ДАҲАЛАРИ ВА 12 ДАРВОЗАСИ ҲАҚИДА...

Рус босқинигача бўлган даврда Шайхонтоҳур (Шайх Хованди Тоҳур), Себзор, Бешёғоч ва Кўкча даҳаларидан таркиб топган, баланд қалъа деворлари билан ўралган Тошкент шаҳрининг 12 та дарвозаси бўлган:
Самарқанд, Камолон, Бешёғоч, Қаймаст (манбаларда Қўймас, Қайтмас, Кўчмас номлари билан учрайди), Қўқон, Қошғар, Лабзак, Тахтапул, Қорасарой, Сағбон, Чиғатой Кўкча.

XIX аср биринчи ярмидаги таъмирлашдан кейин шаҳар деворларининг баландлиги 10 метрдан ошган. Юқори эни 2-2,5 метр, узунлиги 18,2 километрга етган. Шаҳар ҳудуди 26,4 кв. километрни ташкил этган.

1865 йил май-июнь ойларидаги жанглар натижасида руслар истилосидан кейин аввал Туркистон округи, 1867 йилдан генерал-губернаторлик марказига айлантирилган шаҳар ҳудудини кенгайтириш жараёни сабаб 1870-1890 йиллар оралиғида дарвозалар бузиб юборилади.

@Davlatchilik_tarixi
Пир Али Жомий.
Амир Темурнинг Олтин Ўрда хони устидан ғалаба қозониши. Уолтерс музейи.

Ушбу миниатюра расми Балтимордаги Уолтерс санъат музейида сақланаётган W.648 рақамли қўлёзмага тегишли бўлиб, унда Амир Темурнинг Қипчоқ хони устидан қозонган ғалабаси тасвирланган.

Расмда Темурийлар қўшинларининг шиддатли жангда ғалаба қозониши, мағлуб душман сарбозларининг ерга қулагани ва Амир Темурнинг ҳайбатли қиёфаси диққат марказида. Марказий Осиё миниатюра санъати анъаналарига асосланган ушбу асар нафақат ҳарбий зафарни, балки Амир Темурнинг сиёсий қудрати ва давлатчилик идеясини ҳам визуал тарзда ифода этади. Ушбу тарихий саҳна XV-XVI асрларда ишланган тасвир орқали бадиийлаштирилган бўлиб, бугунги кунда музейнинг ноёб нусхалари қаторида сақланмоқда.

@Davlatchilik_tarixi
Эски Қримдаги Ўзбекхон масжиди тарихи

Ўзбекхон масжиди — Қрим яриморолида жойлашган энг қадимги сақланиб қолган масжидлардан бири бўлиб, 1314-йилда Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (1312–1342) ҳукмронлиги даврида қурилган.

Ўзбекхон масжиди Олтин Ўрда даврида ислом динининг Қримда кенг тарқалишининг муҳим белгиси ҳисобланади. Хон Ўзбек ўзининг энг яқин маслаҳатчиси, Қрим амири мусулмон Қутлуғ Темур таъсирида исломни қабул қилган. Бу масжид хон ва Қрим ўртасидаги диний алоқаларнинг ёрқин далилидир.​
Масжиднинг пештоқида 1314-йил санаси, Ўзбекхон ва эҳтимолий меъмор Абдулазиз ибн Иброҳим Арбилий исмлари араб ёзувида битилган. Ички қисмида уч жуфтли саккиз қирралик устунлар мавжуд. Меҳробда Қуръони каримнинг 2-сураси, 255-ояти (Аят ал-Курсий) чиройли араб ёзувида ўйиб ёзилган.

Ўзбекхон масжиди Қрим мусулмонлари эътиқоди, уларнинг ислом маданияти ривожидаги ўрни ҳамда Марказий ва Жанубий Евросиёнинг ўзаро диний алоқаларининг ёрқин намунаси ҳисобланади.

@Davlatchilik_tarixi
Forwarded from Xushnudbek.uz
🛩 Sariosiyo mahalliy aeroportini rekonstruksiya qilish ishlari yakunlandi

Aeroport bugun, 29-aprel kuni birinchi texnik parvozni qabul qildi.

Aeroport aerodromining sun’iy sirtki qismi kapital ta’mirlandi, shuningdek, 100 nafargacha yo‘lovchiga mo‘ljallangan yangi terminal qurilishi ham nihoyasiga yetmoqda.

Barcha ishlar yakunlangach, bir oy ichida Sariosiyo aeroportiga muntazam reyslar amalga oshirilishi rejalashtirilgan.

❗️Ma'lumot uchun, Sariosiyo aeroporti so‘nggi yillarda o‘z faoliyatini tiklagan beshinchi hududiy aeroport bo‘ldi. Bungacha Mo‘ynoq, Qo‘qon, Shahrisabz va Zomin aeroportlari rekonstruksiya qilinib, foydalanishga topshirilgandi.


👉 @xushnudbek 👈
САЙЙИД БАРАКА

САЙЙИД БАРАКА, Мир Саййид Барака (? — 1404) — Амир Темурнинг пири. Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича, асли Макка шаҳридан бўлиб, Амир Темур билан дастлаб Термиз шаҳрида учрашган.

Макка ва Мадинанинг вақф (Макка ва Мадина шаҳарлари ислом оламида муқаддас шаҳарлар деб аталгани сабабли ислом давлатлари ҳукмдорлари ҳар йили бу шаҳарларга вақф маблағи, яъни белгиланган миқдордаги маблағни юбориб туришни шарафли бурч деб билганлар) ларини ундириш учун Балхга Амир Ҳусайн ҳузурига келган. Амир Ҳусайн у талаб қилган маблағни бериш у ёқда турсин, ҳатто Саййид Баракага илтифот ҳам кўрсатмайди. У бундай совуқ муносабатдан хафа бўлиб Термизга қараб кетади ва Термиз яқинида Амир Темур билан учрашади. Амир Темур у талаб қилган маблағни ортиғи билан беради. Саййид Барака Амир Темурга ноғора билан байроқ тортиқ қилади. Амир Темур 1370 й. салтанатни қўлга олгач, Андхўй (Афғонистон) вилоятини барча қишлоқлари билан Саййид Баракага «иқтоъ» тарзида инъом қилади. Саййид Барака Соҳибқироннинг Мозандарон, Дашти қипчоқ ҳарбий юришларида унга ҳамроҳ бўлган, қўшиннинг руҳини кўтарган. Саййид Барака ҳарбий сафарларга қатнашмаган пайтда Самарқанд ва Андхўйда яшаган. 1404 йил қишда Саййид Барака оғир касалликдан сўнг вафот этади. Бу хабарни эшитган Амир Темур Саййид Бараканинг жасадини Андхўйда дафн этишни буюради. 1409 йилда Шохрух Мирзо Мовароуннаҳр тахтини Халил Султондан тортиб олгач, Саййид Бараканинг ҳокини Андхўйдан Самарқандга келтириб, Амир Темур мақбарасига дафн эттиради.

@Davlatchilik_tarixi
1387 йили Сароймулкхоним Амир Темурнинг лашкаргоҳига ташриф буюрмоқда.

«Зафарнома» (1435–36 йиллар)
Манба: Сиэтл санъат музейи.

«Зафарнома» (тахминан 1424 йилда яратилган)да Сароймулкхоним посмерт тасвирида бўлиб у Амир Темурнинг ўғилларидан бири билан кўришмоқда. Санъатшунос Присилла Соучек бу шахс Аммир Темурнинг ўғли Шоҳрух эканини тахмин қилган. Кейинроқ у Гавҳаршодбегимга айланади. XV аср миниатюрасидаги бу анъанавий портрет эмас, балки идеаллаштирилган малика тасвири бўлиши мумкин. Шундай экан, Шоҳрухнинг қиёфаси ҳам реал эмас, мавҳум тасвирланган. Бу тасвир Марказий Осиё ва Эрон миниатюра санъатида шахслар образини идеаллаштириш тенденцияси мавжудлиги билан изоҳланади. Бу тасвир Сароймулкхоним вафотидан тахминан 30 йил ўтгач чизилган. Расмда у от миниб ўтирган, Шоҳрухдан юқорида ва томошабинга нисбатан узоқроқ жойлашган ҳолда тасвирланган. Бу унинг Шоҳрух Мирзога нисбатан алоҳида ҳурмат ва шараф кўрсатилганини англатади.

@Davlatchilik_tarixi
II-QISM.

«Мусулмон Ўртасиёсида аёллар» китобидан (219-бет, расм 4)

Тарихий манбаларда аёллар иштирокидаги воқеалар баъзан қўлёзма миниатюраларида ҳам акс эттирилган. Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарнома» асарининг 839 йил Зулҳижжа ойида (ҳ./1436 йил июн–июл) яратилган нусхасида Сароймулкхоним ва Хонзода Бегим ҳаётидан лавҳалар акс этган. Сароймулкхонимнинг Амир Темурнинг ўғиллари ва набираларининг «тарбиячи она»си сифатидаги роли Сиэтл санъат музейида сақланаётган қўлёзмада жуда яхши ифодаланган. Ушбу расмда у Шоҳрух Мирзо ва Халил Султон билан бирга Самарқанддан Темурнинг Эрон шимоли–ғарбидаги лашкаргоҳига сафар қилмоқда. Матндаги жойлашувига кўра, бу расм уларни кутиб олиш учун Амир Темурнинг лашкаргоҳидан юборилган отлиқлар гуруҳи билан учрашув саҳнасини акс эттириши керак эди, аммо аслида сафарнинг ўзи тасвирланган. Чап томондаги отлиқ аёллар — Сароймулкхоним ва унинг хизматкорлари, ўнг томондаги эркаклар —10 ёшли Шоҳрух ва унинг ҳамроҳи 3 ёшли Халил Султон тасвирда мавжуд эмас.

@Davlatchilik_tarixi
Qoʻqon xoni oʻgʻlining dala hovlisi.

Andijon. 1850-yil.

@Davlatchilik_tarixi
Бибихоним мадрасасидан Регистон майдонигача чўзилган Тошкент кўчаси. 1896 йил.

И. Введенский.

@Davlatchilik_tarixi
Қўқон хонилиги.
Асака шаҳри.
Хонлик маликаларига тегишли бино.
XIX аср 70 йиллари.

@Davlatchilik_tarixi