Daryo — LIVE
68.2K subscribers
48K photos
11.1K videos
65 files
44.3K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
Канада ҳукумати мамлакат жиноят кодексини Ойда содир этилган жиноятлар юзасидан тартиблар билан тўлдиришни таклиф қилди

CBC телеканали хабарига кўра Вазирлар Маҳкамасининг ушбу ташаббуси парламентга йўналтирилган.

@daryo_live
Daryo — LIVE
2021 йилда Бош прокуратура томонидан 6462 та жиноятни ҳисобдан яшириш ҳолатлари аниқланган Бу ҳақда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Сенатнинг ялпи мажлисида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири. Таъкидланишича, жиноятларни қасддан яширган масъул…
4187 нафар фуқарога ўз вақтида тўлаб берилмаган 7 млрд сўмлик иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ундириб берилган — Бош прокурор

Таъкидланишича, 29 млрд сўмлик бундай тўловлар талон-торож қилинганлиги аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган.

@daryo_live
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадларига 166,7 трлн сўм кредитлар йўналтирилган

Бу ҳақда Сенатнинг ялпи мажлисида Марказий банк раиси ўринбосари Бехзод Ҳамраев маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Таъкидланишича, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадлари учун 436 мингдан ортиқ лойиҳага жами 59,6 трлн сўм кредит маблағлари ажратилган.

@daryo_live
Daryo — LIVE
4187 нафар фуқарога ўз вақтида тўлаб берилмаган 7 млрд сўмлик иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ундириб берилган — Бош прокурор Таъкидланишича, 29 млрд сўмлик бундай тўловлар талон-торож қилинганлиги аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган. @daryo_live
«Бош прокурор ҳисоботи келтирилган рақамлар қайси масалаларда ишлашимиз кераклигини кўрсатиб бермоқда. Бироқ, ҳисоботда хавотирли рақамлар ҳам бор. Булар – иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар талон-тарож қилингани, археология объектларини реставрация қилишдаги талон-тарожликлар, ҳисоботларда янги иш ўринлари қўшиб ёзилганидир» - Танзила Норбоева

@daryo_live
Рамазон ҳайити муносабати билан Uzbekistan Airways 2 майдан 5 майгача Термиз, Нукус, Бухоро, Урганч ва Андижонга қўшимча авиақатновларни амалга оширади

@daryo_live
Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади

Унда нуронийлар, пенционерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим вазифалар белгиланиши кутилмоқда, дейилади президент матбуот хизмати берган хабарда.

@daryo_live
Косон ҳокими Асрол Бойқараев бетоблиги сабаб унинг вазифаси биринчи ўринбосарига юклатилди

@daryo_live
2022 йилда Самарқанд шаҳри ҳудуди 28 минг гектар қилиб кенгайтирилади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев танишган Самарқандда транспорт тизимини ривожлантириш бўйича режалар тақдимотида айтилган.

Келгуси беш йилда Қорасув мавзеси, Ширин маҳалласи ва вокзал ортидаги ҳудудда 300 минг аҳолига мўлжалланган янги уй-жойлар барпо этилади. Шунингдек, туристлар сони 5 млн нафарга етиши кутилмоқда.

@daryo_live
Daryo — LIVE
2022 йилда Самарқанд шаҳри ҳудуди 28 минг гектар қилиб кенгайтирилади Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев танишган Самарқандда транспорт тизимини ривожлантириш бўйича режалар тақдимотида айтилган. Келгуси беш йилда Қорасув мавзеси, Ширин маҳалласи ва вокзал ортидаги…
Самарқандга 2022 йилда 80 та, 2023 йилда 100 та электробус олиб келинади

Тақдимотда хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги таркибида Транспорт бўлими ташкил этилади. 1 июлдан бошлаб, Самарқанд вилояти буджетидан шаҳар транспортига субсидия ажратиш йўлга қўйилади.

@daryo_live
Daryo — LIVE
Самарқандга 2022 йилда 80 та, 2023 йилда 100 та электробус олиб келинади Тақдимотда хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинган. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги таркибида Транспорт бўлими ташкил этилади. 1 июлдан бошлаб, Самарқанд…
2022 йили Самарқандда 160 километр йўл таъмирланади

Шунингдек, 5 та йўл ўтказгич қурилиши бошланади. 102 та янги бекат ташкил қилиниб, мавжудлари тартибга келтирилади.

«Биз кўп йўл қурдик, лекин унинг эксплуатацияси билан айтарли шуғулланилмади. Йўлларнинг баланси, фойдаланиш муддатининг таҳлили йўқ. Сарфланаётган маблағ мақсадли эмас. Баъзан йўл устига яна йўл қурилади», - деган Шавкат Мирзиёев.

@daryo_live
«Рамазон ҳайити арафасида эҳтиёжманд аҳолимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалаларини кўриб чиқамиз» — Шавкат Мирзиёев

@daryo_live
Daryo — LIVE
«Рамазон ҳайити арафасида эҳтиёжманд аҳолимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалаларини кўриб чиқамиз» — Шавкат Мирзиёев @daryo_live
«Уйма-уй ўтказилган хатловлар мамлакатимизда ҳали 2,2 млн аҳолимиз ижтимоий ёрдамга муҳтожлигини кўрсатди» — Шавкат Мирзиёев

Президент эҳтиёжманд аҳолининг муаммолари билан республикада 16 та вазирлик ва идора шуғулланса-да, улар маҳалла даражасига тушиб иш олиб бормаётгани боис одамларда бу соҳага эътирозлар кўплигини айтди.

«Аслида ушбу аҳоли қатлами билан вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, аёллар фаоллари ҳар куни «хонадонбай» ишлаши керак», — дейди давлат раҳбари.

@daryo_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#КунТарихи

2007 йил 29 апрелда Туркияда 1 миллионга яқин киши иштирокида норозилик намойиши бўлиб ўтади

@daryo_live
⚡️Бугун президент пенсия ва нафақаларни 1 майдан 12 фоизга ошириш тўғрисида фармонни имзолади

Шунингдек:

энг кам пенсия оладиган 725 минг нафар аҳолининг пенсияси 14 фоизга оширилади (440 минг сўмдан 500 минг сўмга);

9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади.

@daryo_live
Daryo — LIVE
⚡️Бугун президент пенсия ва нафақаларни 1 майдан 12 фоизга ошириш тўғрисида фармонни имзолади Шунингдек: энг кам пенсия оладиган 725 минг нафар аҳолининг пенсияси 14 фоизга оширилади (440 минг сўмдан 500 минг сўмга); 9 май арафасида уруш қатнашчилари…
ёлғиз яшаётган ва ўзгалар парваришига муҳтож одамлардан шахсан хабар олиб, уларга совға-саломларни етказиш;

уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларнинг ҳар бирининг хонадонига шахсан бориб, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топшириш;

10 минг нафар фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар билан шахсан учрашиб, ҳолидан хабар олиш ва совға-саломлар етказиш топширилди.

@daryo_live
Daryo — LIVE
ёлғиз яшаётган ва ўзгалар парваришига муҳтож одамлардан шахсан хабар олиб, уларга совға-саломларни етказиш; уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларнинг ҳар бирининг хонадонига шахсан бориб, пул мукофоти ва қимматбаҳо…
❗️1 июндан бошлаб уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларга ҳар ойда озиқ-овқат ва гигиена воситалари хариди учун уларнинг пенсия ва нафақаларига 270 минг сўм миқдорида устама тайинланади

Бундан ташқари, уларга кийим-кечак хариди учун ҳар йили 4 млн сўмдан компенсация тўлаш тартибини жорий этилади.

@daryo_live
Daryo — LIVE
❗️1 июндан бошлаб уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларга ҳар ойда озиқ-овқат ва гигиена воситалари хариди учун уларнинг пенсия ва нафақаларига 270 минг сўм миқдорида устама тайинланади Бундан ташқари, уларга кийим-кечак хариди учун…
1 майдан бошлаб ногиронлиги бўлган фуқароларни ишга олган корхоналарга 6 ой давомида ҳар бир бундай ходими учун 400 минг сўмдан субсидия берилади

Бундан ташқари, ўзини ўзи банд қилган ва ҳунармандчилик билан шуғулланадиган ногиронлиги бўлган шахсларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратилади, улар касб-ҳунарларга давлат ҳисобидан ўқитилади.

@daryo_live
Daryo — LIVE
1 майдан бошлаб ногиронлиги бўлган фуқароларни ишга олган корхоналарга 6 ой давомида ҳар бир бундай ходими учун 400 минг сўмдан субсидия берилади Бундан ташқари, ўзини ўзи банд қилган ва ҳунармандчилик билан шуғулланадиган ногиронлиги бўлган шахсларга асбоб…
Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлайдиган нодавлат ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлимлари (Ногиронлар, Кўзи ожизлар жамияти, Ногиронлар ассоциацияси, Карлар жамияти) ходимларига ойлик тўлаш учун давлатдан субсидия ажратилади.

@daryo_live
Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни тўлиқ таълимга жалб этиш мақсадида янги «Нурли маскан» номини олган мактабларда янги ўқув йилидан қўшимча 850 та ўқув хоналари ва 1200 та ётоқхона ўрни ташкил этилади.

Шунингдек, давлат буюртмаси асосида ушбу мактаб кутубхоналари Брайль ёзувидаги дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, бадиий ҳамда болалар учун мўлжалланган адабиётлар билан тўлиқ таъминланади.

@daryo_live