Daryo — LIVE
69K subscribers
46.9K photos
10.9K videos
62 files
43.7K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 мартда амалда бўладиган қийматини белгилади

🇺🇸 доллар 10 957,36 сўм (+38,68)
🇪🇺 евро 12 096,94 сўм (+119,14)
🇷🇺 рубл 92,02 сўм (+11,44)

@daryo_live
Сергей Лавров Россия Украинага ҳужум қилмаганини айтди

Анталияда Россия, Украина ва Туркия ташқи ишлар вазирларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Музокаралар якунлари бўйича брифингда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров шундай деди:

“Биз бошқа давлатларга ҳужум қилишни режалаштирмаганмиз. Украинага ҳам ҳужум қилганимиз йўқ. Украинада биз шунчаки... буни кўп марта тушунтирдик: Россия Федерацияси хавфсизлигига тўғридан тўғри таҳдид соладиган вазият юзага келганди”.

@daryo_live
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов:

Мактабгача таълим ташкилотларида 618 та ҳолатда 359 миллиард сўмлик давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилган.

@daryo_live
Айни вақтда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов йил якунларига бағишланган ҳисоботни ўқиб эшиттирмоқда:

Ҳамкор ташкилотлар билан 51 та вазирлик ва идораларда ўтказилган ўрганишларда 6 минг 631 та ҳолатда 567,1 миллиард сўм молиявий хато ва камчиликлар аниқланган.

@daryo_live
2021 йилда энг кўп коррупцион ҳолатлар аниқланган соҳалар:

1. Соғлиқни сақлаш тизими
2. Банк тизим
3. Таълим тизими

Йил давомида 5 минг 483 нафар шахс коррупцион жиноятларни содир этган ва жавобгарликка тортилган.

@daryo_live
2021 йилда коррупцион ҳолатлар ҳудудлар кесимида:

1. Тошкент шаҳри (882 та жиноят)
2. Тошкент вилояти (663 та жиноят)
3. Фарғона вилояти (595 та жиноят)

@daryo_live
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов: Давлат харидларини амалга оширишда 200 га яқин манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган.

Давлат харидларини амалга оширишда энг кўп хатога йўл қўйган ҳокимликлар ҳудудлар кесимида:

1. Навоий вилояти ҳокимлиги;
2. Жиззах вилояти ҳокимлиги;
3. Андижон вилояти ҳокимлиги.

@daryo_live
«Cotton Campaign» халқаро коалицияси Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган глобал бойкотни тўхтатади

Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида «Cotton Campaign» халқаро коалициясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи бўйича тузилган дастурга асосан, халқаро матбуот-брифинг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар бермоқда.

«Cotton Campaign» коалицияси мазкур қарорни 2021 йилда Ўзбекистонда пахта йиғим теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмагани муносабати билан қабул қилди.

Илк бор ўзбек пахтасига 2009 йилда бойкот эълон қилинган эди.

@daryo_live
⚡️ Ўзбекистондаги тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси биринчи марта 11 минг сўмдан ошди

@daryo_live
Қашқадарёда эшак сўйиб сотаётгани айтилган хонадон тасвирланган видео тарқалди

Вилоят ИИБ «Дарёга» ҳолат Косон туманида содир бўлганини маълум қилди.

@daryo_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
11 март тонгида Днепр шаҳрининг Новокодатский туманига учта авиазарба келиб тушди, дея хабар бермоқда Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати.

Идора маълумотларига кўра, иккита зарба болалар боғчаси ва турар-жой биноси яқинига берилган, учинчиси поябзал фабрикаси биносига урилган ва ёнғин бошланган. Фавқулодда вазиятлар хизматининг дастлабки маълумотларига кўра, портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

@daryo_live
Украинадан Молдовага ўтган ўзбекистонликларнинг 98 нафари Руминия орқали эвакуация қилинди — ТИВ расмий вакили

@daryo_live
Бўзсув сув олиш иншоотининг Д-1000 тармоғида юзага келган носозлик туфайли сувсиз қолган Юнусобод ва Мирзо Улуғбек ҳудудларида сув таъминоти яқин соатларда тикланади — «Ўзсувтаъминот»

@daryo_live
Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди

@daryo_live
«Ўзбекистон пахтасига қўйилган бойкотнинг бекор қилинишини олқишлаймиз» — Шерзод Асадов

@daryo_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тунислик муҳандис қуёшдан зарядланадиган уч ғилдиракли электромобилни яратди

«Биз, дунё аҳли, автомобиллардан чиқаётган тутундан тўйганмиз, бу машина эса барқарор ва қайта тикланадиган энергия, яъни қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда тоза ва соғлом муҳитда яшаш имконини беради», — дейди муҳандис.

Унинг айтишича, рақобатбардош нархдаги машина қуёш энергиясидан фойдаланиб йилига 17 700 километер юра олади.

@daryo_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда келишмовчиликни муштлашув орқали ҳал қилишга уринган иккита гуруҳ қўлга олинди

Ҳолат бўйича 14 нафар шахсга 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

@daryo_live
Хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган ёки етакчи компанияларда ишлаётган Ўзбекистон ёшларига вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратиш чоралари кўрилади — Ҳукумат қарори

@daryo_live
Шавкат Мирзиёев кўп тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари ҳозирги вазиятдан хулоса чиқармаётганини танқид қилди

@daryo_live
Шавкат Мирзиёев Фармацевтика агентлиги директорига ҳайфсан эълон қилди. Унинг иккала ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берди

@daryo_live