Daryo — LIVE
68.1K subscribers
48K photos
11.1K videos
66 files
44.3K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Юнусободдаги квартирадан бўғиб ўлдирилган 15 яшар қизнинг жасади топилди

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, 7 февраль куни соат 17:40 да милициянинг 102 телефон рақамига 15 ёшли Н.Э. исмли қизнинг жасади Юнусобод туманидаги ўз квартирасидан, бўғиб ўлдириш аломатлари билан топилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми («қасддан одам ўлдириш») билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи сифатида 20 ёшли Э.А. ушланган.

Маълумотларга кўра, қиз апрель ойида 16 ёшга тўларди. У Тошкентдаги 246-мактаб ўқувчиси эди. «Жиноятнинг юз бериш сабаблари аниқланмоқда», — дейилади ИИББ ахборотида.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Россияда вокзалга бомба қўйилгани ҳақида ёлғон хабар берган ўзбекистонликка 300 доллар жарима солинди

Россиянинг Хабаровск шаҳрининг Железнодорожний туман суди Хабаровск темирйўл вокзали миналаштирилгани ҳақида ёлғон хабар бергани учун Ўзбекистон фуқаросига 20 минг рубль (тахминан 300 доллар) миқдорида жарима солди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси 2018 йил 15 октябрь куни Хабаровск темирйўл вокзалида бўла туриб, портлашга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида ёлғон хабар берган. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Хабар беришларича, Ўзбекистон фуқароси айбини тўлиқ тан олган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вокзални текшириш вақтидаги сарф-харажатларини ихтиёрий тарзда қоплаб берган (бу қанчага тушгани хабарларда айтилмаган).

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ҳайдовчилик маданияти ҳақида ҳар қандай ҳисобот-у мақолалардан кўра яхшироқ маълумот бера оладиган даҳшат сурат: автомобиллар учун алоҳида автотураргоҳ ташкил этилиб, автомобиллар қаерга туриши кераклиги алоҳида чизиқлар билан ҳам кўрсатиб қўйилган, лекин Matiz ҳайдовчиси машинасини айнан пиёдалар ўтиши учун мўлжалланган жойга қўйган. Ҳатто таъриф бериб бўлмайди бу вазиятга, фақат ҳайрат билан бир саволни қайта-қайта бериш мумкин: «Қандай қилиб?».

Не бахтки, Тошкент милицияси ижтимоий тармоқларда чиқадиган шундай фотохабарларга дарҳол муносабат билдиради: бу Matiz’га ҳам, машинасини тротуарда қолдириш ишқибози бўлган бошқа Spark, Malibu, Nexia’ларнинг эгаларига ҳам жарималар солинган. Машинасини белгиланмаган жойда қолдирганларга жарима солиш — мақбул иш, лекин яна бир иш ҳам бор — автомобиллар сони кундан-кунга ошиб бораётган бир вақтда автотураргоҳларни ташкил этиш, автомобиллар тўхташи, тўхтаб туриши учун жойлар ажратиш ҳам мақсадга мувофиқ бўларди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
🔈Diqqat Diqqat🔈
IMPERIA do’koni haridorlari!🔥

Bizda MEGA AKSIYA start olmoqda
9-FEVRALDAN do’konimizda aksiyalar yog’dusi boshlanadigan bo’ldi!🔥

Shoshiling bunaqasi hali bo’lmagan, MEGA AKSIYADAN tashqari haridingiz uchun bo’nuslarimiz ham bor.🎁

Sizga xizmat ko’rsatishdan mamnunmiz.😊

Batafsil:
👇👇
​​Ватандошлар, Россияга автобусда кетиш ва у ердан автобусда қайтишдан вақтинча тийилиб туринг

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларини Қозоғистонга кирганда унинг шимолий ҳудудларидаги ҳаво ҳароратининг кескин совиши билан боғлиқ хавфларни ҳисобга олишга чақирди.

Хусусан, Қозоғистоннинг айниқса шимолий ҳудудларида ҳаракатланиш учун транспорт воситасини танлаётганда, шунингдек, автобус ёки бошқа автотранспорт воситаларида Россияга ўтишда дуч келинадиган хавфларни ҳисобга олиш зарур.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, қаттиқ совуқ тушгани боис республика аҳамиятидаги «Остона—Петропавловск» трассаси автотранспортлар учун ёпилган, маҳаллий аҳолига эса сафарларга чиқмаслик тавсия қилинган.

«Газета.уз»нинг «Қазгидромет» маълумотларига асосланиб хабар беришича, 8 февраль куни Шимолий Қозоғистон вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -40 даражагача совиши, кундузи вақти-вақти билан бўрон бўлиши кутилаётган эди.

Аввалроқ Қозоғистоннинг шарқий, шимолий, марказий қисмларида ҳарорат кечаси -45 даражагача тушиб кетганди, мамлакат жанубида эса -30 даражагача пасайган. Бундай қаҳратон қор бўронлари, туман тушиши ва йўлларнинг яхлаб қолиши билан бирга кечмоқда.

Қозоғистон ОАВларининг синоптикларга асосланиб хабар беришича, жорий қиш Қозоғистон учун сўнгги етти йилдаги энг совуғи бўлган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Москвадаги ўзбекистонлик муҳожир ҳалок бўлган қариндошининг жасадини Ўзбекистонга юборишда Президент Мирзиёевдан ёрдам сўраганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жасадни юбориш учун мурожаатчида пул етарли бўлгани ҳақида баёнот берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 5 январь куни Москва шаҳрида вафот этган Ўзбекистон фуқароси Отабек Болтаевнинг ўлими атрофидаги вазиятга муносабат билдирди.

Аввалроқ бир қатор ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Баҳодир Аҳмедовнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга видеомурожаати эълон қилинган эди. «Газета.уз»нинг ёзишича, У ҳалок бўлган укаси Отабек Болтаевнинг жасадини Ўзбекистонда дафн этиш учун бир неча кун давомида Москвадан олиб чиқиб кета олмагани ҳақида ҳикоя қилади. Аҳмедов ўз мурожаатини машинада, укасининг жасади солинган тобутни Внуково аэропортига олиб кетаётганида ёзиб олган.

Аҳмедов на Ўзбекистон элчихонаси ходимлари, на Uzbekistan Airways авиакомпаниясидан бирор ёрдам кўрсатмаганидан эътироз билдирган. У ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанга бепул транспортировка қилишда Президентдан ёрдам сўраган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими ахборотига кўра, ўзини марҳумнинг қариндоши дея таништирган Баҳодир Аҳмедов 9 январь куни — Консуллик бўлимига мурожаат қилишидан бир кун аввал, Отабек Болтаев ишлаган «Жилишчник Пресненского района» давлат бюджет муассасаси (ДБМ) раҳбариятидан марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш ва дафн этиш учун 100 минг рубль (тахминан 1,5 минг доллар) миқдорида пулни имзо қўйиб олган.

Бундан ташқари, ДБМ директори И.Костиннинг буйруғига биноан марҳум О.Болтаевнинг турмуш ўртоғи Ш.Болтаева номига 250 минг рубль миқдоридаги бир марталик молиявий ёрдам Баҳодир Аҳмедов тақдим этган банк картасига ўтказиб берилган, дейилади Ўзбекистон ТИВ ахбороитда.

Россия Меҳнат кодексининг 220-моддаси, Фуқаролик кодексининг 1084- ва 1088-моддаларига кўра, меҳнат мажбуриятларини бажариш вақтида шахсга етказилган зарарни қоплаш учун тўлиқ равишда иш берувчи жавобгар саналади, дейилади ТИВ ахборотида.

«Бундан маълум бўладики, Баҳодир Ахмедов элчихонага мурожаат қилишидан аввал марҳум Отабек Болтаевнинг жасадини юбориш учун етарли молиявий маблағга эга бўлган ва унинг молиявий қийинчиликларга дуч келгани тўғрисидаги хабари ҳақиқатга тўғри келмайди», — дея қайд этади ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти.

Москвадаги элчихонанинг консуллик бўлими Отабек Болтаевнинг қариндошлари юқорида кўрсатилган пул маблағларини олганлиги ёки ҳуқуқ-тартибот органларига (Россия қонунчилигига мувофиқ) боқувчининг вафоти сабабли иш берувчи томонидан етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш ҳамда айбдорларни техник хавфсизликни таъминлашда йўл қўйган хатолари учун жиноий жавобгарликка тортишни сўраб арз қилганликлари тўғрисида маълумотга эга эмас.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳум Отабек Болтаевнинг оила аъзолари ёки қонуний вакили мурожаат қилган тақдирда, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр эканлигини билдиради, дейилади ТИВ ахборотида.

ТИВнинг ёдга солишичА, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 5 июлдаги «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилган. Мазкур Қарорга кўра, хорижда вафот этган фуқароларимизнинг жасадларини Ватанга олиб келиш билан боғлиқ ҳаражатлар жамғарма томонидан қопланиши белгиланган (шундай амалиёт бошлангани ҳали ҳеч қаерда айтилмаганди, лекин шу амалиётни бошлаш режалаштирилаётгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди).

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Петербургда ўзбекистонлик талабанинг ўлимидан сўнг, университет проректори қўлга олинди

Санкт-Петербург кимё-фармацевтика университети талабаси, 23 ёшли ўзбекистонлик Бобурбек Очилов 5 февраль куни бошига катта муз бўлагига тушиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳодисадан сўнг университетнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича проректори Сергей Хозин қўлга олинган.

Хабар беришларича, у масъулиятсизлик ва порахўрликда гумон қилинмоқда. Тергов маълумотларига кўра, у университетга қарашли бино томини қордан тозалаш ишларини лозим даражада назорат қилмаган.

Шунингдек, у томларни қор, муз ва сумалаклардан тозалаш ишлари учун танлов ўтказмай, ректор билан шартнома имзолашга ёрдам бергани учун «Вентформат» компаниясидан камида 50 минг рубль пора олган.

Негадир кўпинча шундай — ҳаракатлар бошланиши, ўзгаришлар бўлиши учун деярли ҳар сафар кимдир жони билан ҳақ тўлаши лозим. Афсуски...

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши ва тунда кучсиз ёмғир ёғиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
🎁Allmax dan ajoyib sovg'alar!!!🎁

👔Atigi 59.000 so'm evaziga yuqori sifatli ko'ylak xarid qiling va Kardigan sizga sovg'a!

👇👇👇 Batafsil

https://t.me/joinchat/AAAAAEvLUIia0-jfupHfTA
​​Тошкентда 10 минг доллар учун пластик карточкадан 100 миллион сўм ечиб олган шахс ушланди

Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўлида 10 минг долларни ноқонуний равишда сотган шахс ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тезкор тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган. Хабар беришларича, фуқаро С.С. фуқаро С.Х.га жами 10 минг долларнинг ҳар долларини 8500 сўмдан ҳисоблаб сотишга келишиб, эвазига унинг пластик картасидан 100 миллион сўм маблағни ечиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан С.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми «б» банди (шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг кўп миқдорда валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган (айбдор деб топилса, энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари (60,8 миллион сўм)дан 500 баравари (101,3 миллион)гача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилинади). Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Таълимдаги фирибгарлар

Тошкентдаги коллежлардан бирининг ўқитувчиси, 43 ёшли Акрам Б. 2018 йил июнида самарқандлик 50 ёшли Исомиддин Х.га унинг ўғлини Иқтисодиёт университетига ўқишга киритишда ёрдам кўрсатишини айтиб, 5 минг доллар олган ва пулни ишлатиб юборган. Исомиддин эса ваъда бажарилишини кутмай, милицияга шикоят қилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси («фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчи Акрам Б. ушланган.

6 февраль куни Тошкентдаги коллежлардан бирининг директор ўринбосари, 37 ёшли Илҳом Т. 1500 доллар олаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинган. Маълум бўлишича, у 33 ёшли Шаҳноза Ю.га унинг укаси номига коллежни битирганлик тўғрисидаги дипломни тайёрлаб беришни ваъда қилган. Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси («фирибгарлик») 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Izg'irin havoda ALVONdan QAYNOQ CHEGIRMALAR!

Aziz ayollar!
ALVON to'qilgan liboslar to'plamiga -30% chegirma e'lon qiladi! O'zingiz yoqtirgan liboslarni xarid qilishga ulgirib qoling!
👇👇👇
@alvonuz
Тошкентнинг Яшнобод, Бектемир, Миробод, Юнусобод, Учтепа ва Чилонзор туманларида ўтказилган рейдлар давомида 5 февралга ўтар кечаси 34 нафар, 6 февралга ўтар кечаси 40 нафар — жами 74 нафар аёл ушланибди. ИИББ сайтининг қоғозга ўраб ёзишича, бу аёллар ғайриижтимоий ҳаёт тарзини олиб борган (қоғозга ўрамай айтганда — фоҳишалик билан шуғулланишган). Уларнинг фоҳишалик қилишига кўмак берган ва ўз машинасида олиб юрган тўрт эркак ҳам ушланган.

«Мақолани ўқиганлар орасида ушбу аёлларга уларнинг обрў-эътиборини тиклашда ёрдам бермоқчи бўлганлар бўлса, ИИББнинг сайтида, унинг Facebook’даги расмий саҳифасида ёки ’ИИББ: халқ билан мулоқот’ гуруҳида хабар қолдириши мумкин», — дейилади ИИББ ахборотида.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Бугун — 9 февраль, Алишер Навоий таваллудига 578 йил тўлган кун. Шу муносабат билан Халқ таълим вазирлиги, Республика болалар кутубхонаси ва Тошкент метрополитени ҳамкорлигида метронинг «Алишер Навоий» бекатида «Навоий гулшани» деб номланган акция ўтказилибди.

Акцияда метро йўловчиларига Навоий ҳаёти ва ижодига оид саволлар берилибди, унинг ғазалларидан намуналар ўқиб бериш сўралибди. Ғолиб йўловчиларга метро жетонлари ва бадиий китоблар билан совға қилинибди, Навоий асарларидан парчалар ёзилган тарқатма материаллар тақдим этилибди.

Метро шунчаки ёпиқ бир йўловчи ташиш объекти бўлиб қолмай, одамларнинг вақтини хуш ўтказиш имконини ҳам берадиган жойга айланаётгани (унда суратга олишга рухсат берилгани ҳам, шу жумладан) — жуда қувонарли. Метрополитен маъмурияти бундай ташаббусларни давом эттириб, келажакда, масалан, Москва метросидаги каби тематик вагонларни ҳам қатновга чиқарса ажаб эмас.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистондаги АЭС қурилиши 2022 йилда бошланади. Бунинг учун Россиядан кредит олинади

Ўзбекистондаги атом электр станциясини қуриш учун майдон 2019 йил октябрига қадар танлаб бўлиниши кутилмоқда. Бу Ўзбекистон Президентининг Ўзбекистонда 2029 йилгача атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида кўрсатиб ўтилган.

2020 йил ноябрига қадар АЭСни жойлаштириш учун лицензия олиш, шундан сўнг АЭСнинг ўзини ва унинг ташқи инфратузилмаларини лойиҳалаштиришни бошлаш режалаштирилган. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини эса 2021 йилга қадар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Қурилиш ишларини 2022 йилда — АЭСни қуриш учун Россиядан кредит жалб этиш тўғрисидаги келишув тайёрланиб, лойиҳани узоқ муддатли лойиҳалаштириш режаси тасдиқлангач ва лицензия олингач бошлаш режалаштирилган. Лойиҳа 2030 йилда — энергоблоклар лойиҳавий қувватга чиққанидан сўнг, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Шундай қилиб, АЭС қурилиши лойиҳасининг амалга оширилиши учта асосий босқичга бўлиб чиқилган:

▫️2019—2020 йилларда — қурилиш жойини танлаш ва унинг жойлашувини лицензиялаштириш;
▫️2020—2022 йилларда — АЭС ва унинг ташқи инфратузилмаларини лойиҳалаштириш;
▫️2022—2030 йилларда — АЭСни қуриб, фойдаланишга топшириш.

Қурилиш ишлари Ўзбекистоннинг ўз маблағлари ва Россиянинг давлат кредити ҳисобидан молиялаштирилади. Ташқи инфратузилма объектлари эса давлат бюджети, Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси, инвесторларнинг маблағлари ва бошқа манбалар эвазига қурилади.

АЭСдан ташқари ядровий инфратузилма ҳам яратилади — бу ҳам қисман Россия кредити маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Шунингдек, Россия кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда ҳам кўмак беради (ҳатто бепулга).

Бўлажак АЭС ҳар бирининг қуввати 1,2 мегаватт бўлган III+ авлодига мансуб иккита энергоблокдан иборат бўлади. Бу Ўзбекистоннинг 2030 йилдаги электр энергияга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжини — 117 миллиард кВт/с миқдоридаги талабни қондириш имконини беради.

Аввалроқ Ўзбекистондаги АЭСнинг қурилиши тахминан 10—11 миллиард долларга тушиши ҳақида хабар берилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, АЭС қурилиши учун салоҳиятли майдончалар сифатида Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли ҳамда Навоий ва Бухоро вилоятлари чегарасидаги Тўдакўл сув омборининг атрофларидаги жами еттита жой кўриб чиқилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Қашқадарё ҳокими мактаб-интернатда Навоий ҳақида дарс берди

Қашқадарёдаги Абдулла Орипов номли она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан ноанъанавий дарс ташкил этилибди, унда Қашқадарё ҳокими Зафар Рўзиев дарс ўтибди. Зўр-а?

Ҳоким дастлаб Ўзбекистондаги ўзгаришлар, таълимдаги ислоҳотлар ҳақида гапириб берибди. «Шунингдек, дарсда жаҳон тан олган буюк сиймолар, уларнинг босиб ўтган йўллари, қолдирган бой мероси хусусида сўз борди. Вилоят ҳокимининг Алишер Навоий, Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодий фаолияти борасидаги фикр-мулоҳазалари ўқувчилар учун айниқса, қизиқарли бўлди», — дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ахборотида.

Дарс қизиқарли бўлганига шубҳа йўқ, биз буни суратлардан ҳис қилиб турибмиз, ҳатто тасаввур ҳам қиляпмиз: «Агар шеъриятни футболга қиёсласак, унда Навоий...».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
✔️Машина ёки Уй олишга пулингиз етмадими?
Бизда турли машиналар ва уйлар нақдга, бўлиб тўлаш ва ижарага бор.

Даллолсиз сотинг ва сотиб олинг!

👇
Tracker
Nexia 3 Ravon(evro)
Malibu 2
Damas (1-2 позиция)
Matiz (1-4 позиция)
Matiz Best(1-3 позиция)
Spark (1-4 позиция)
Nexia-2 SOHC(1-4 позиция)
Nexia-2 DOHC(1-4 позиция)
Cobalt(1-4 позиция)
Gentra(1-4 позиция)
Orlando(1-3 позиция)
Captiva (1-4 позиция)
Malibu (1-3 позиция)
Ва бошқалар
Ҳовлилар
Квартира
Коттежлар
Дачалар
Ерлар
​​Наманганда 50 минг доллар эвазига ҳокимнинг қарорини чиқартириб беришни ваъда қилган шахс 5 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида 50 минг доллар эвазига 6,5 гектар ер учун ҳокимнинг қарорини чиқартириб беришни ваъда қилган шахсга нисбатан ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган шаҳар суди судьяси Нодирбек Раимқулов маълум қилди.

2018 йилнинг 11 октябрь куни Наманган вилоят ИИБга Н.О. ариза билан мурожаат қилиб, 10 октябр куни молхона қуриш учун ер майдони ажратиш юзасидан Мингбулоқ тумани ҳокимлигига борганида у ерда бўлган Х.М. ўзини тумандаги «Шуҳрат Абдулқосимович» номли фермер хўжалиги раҳбари деб таништирганлигини, унга ўзининг фермер хўжалигига тегишли бўлган 6,5 гектар ер майдонига молхона қуриш учун туман ҳокими қарорини чиқартириб беришини айтиб, эвазига 50 минг доллар сўраганини маълум қилган.

Мазкур аризага асосан шу куни вилоят ИИБ ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Мингбулоқ туманидаги акасининг «Шуҳрат Абдулқосимович» фермер хўжалиги иш юритувчиси бўлиб ишловчи Х.М. Наманган шаҳрининг Гўзал даҳасида ариза муаллифи Н.О.дан талаб қилинган пуллардан 10 минг долларлик бир қисмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Х.М.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси тариқасида у қамоққа олинади. Судда Х.М.нинг содир этган жиноий ҳаракати ўзининг айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатмасидан ташқари жабрланувчи, гувоҳлар, тадбир ўтказиш ва иш учун аҳамиятли бўлган ашёвий далилларни олиш баённомалари, Х.М. ва Н.О.нинг ўзаро суҳбати стенограммаси, олинган ашёвий далиллар ҳамда ишдаги мавжуд бошқа далиллар билан ўз исботини топди.

«Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида Х.М.га нисбатан 5 йилу 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди», — дейилади хабарда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ярим миллиард доллар капиталга эга Тараққиёт банкини ташкил этиш ҳақида топшириқ берди

Ўзбекистон Президенти Марказий банкка капитали 500 миллион доллар бўлан Тараққиёт банкини ташкил этиш тўғрисида кўрсатма берди. Бу ҳақда Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуротов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.уз».

Нурмуротовнинг қайд этишича, Тараққиёт банкининг асосий вазифаларидан бири экспортни ривожлантиришга кўмак бериш бўлади.

«Банк фаолияти экспортолди кредитлаш, кредит берилганидан кейинги хизмат кўрсатиш, экспорт субсидиялари, логистикани қамраб олади. Банкни ташкил этишга тайёргарлик узоқ вақт олиб борилган, ишлар энди-энди бошланмоқда», — деди Мамаризо Нурмуротов.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (ЎТТЖ) ижрочи директори Шуҳрат Вафоев экспортни молиявий қўллаб-қувватлашнинг агрессив моделларидан фойдаланиш зарурлигини тан олди.

«Биз экспортни қўллаб-қувватлашимиз лозим, бу кўмак агрессив бўлиши керак. Олдимизда катта вазифа ва топшириқлар турибди. Бизга Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан ҳамкорликда экспортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимини ишлаб чиқиш вазифаси топширилган. Агар мурожаатчиларнинг бирор-бир муаммоси бўлса, эшикларимиз ҳар доим очиқ», — деди у.

Аввалроқ Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов экспорт-импорт банкларининг муқобили — алоҳида тараққиёт банки очилиши эҳтимоли юзасидан «Газета.уз»га берган интервьюсида тўхталиб ўтганди.

«Алоҳида бир банкнинг бўлиши бошқа давлат банкларига давлат дастурларини қўллаб-қувватлаш бўйичам ўз мажбуриятларни ўша банк зиммасига ўтказиб, тижорий фаолиятга эътибор қаратиш имконини берган бўларди», — деганди Ишметов.

Нурмуротов банкларнинг йирик мижозлар ва акциядорларга қарамлиги масаласига ҳам тўхталди. У банкнинг мулкдорлари ўз бизнесларини кредитлашга мажбурлаши ҳолатлари мавжудлигини, бундай операциялар банк мижозлари манфаатларига зид эканини тан олди. Бу муаммо йирик банкларнинг акциядорлари ҳисобланган Молия вазирлигига ҳам, ЎТТЖга ҳам тааллуқли.

«Йирик банкларнинг портфелларида катта кредитларнинг тўпланиб қолиши, яъни баъзи банкларда кредитларнинг 35-40 фоизи уч-тўрт мижоз ҳиссасига тўғри келиши билан боғлиқ муаммо — бу банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича стратегияда эътиборга олинган энг асосий йўналишлардан бири. Биз ушбу йўналиш бўйича ишлаяпмиз. Бундай кредитлар, барча банкларда тенг шароитлар бўлиши учун, ЎТТЖ ёки Тараққиёт банки томонидан ажратилади», — деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
🔈Diqqat, Diqqat🔈
IMPERIA do‘koni xaridorlari!🔥

Bizda MEGA AKSIYA start olmoqda.
9-FEVRALDAN do‘konimizda aksiyalar yog‘dusi boshlanadigan bo‘ldi!🔥

Shoshiling, bunaqasi hali bo’lmagan! MEGA AKSIYADAN tashqari xaridingiz uchun bonuslarimiz ham bor.🎁

Sizga xizmat ko‘rsatishdan mamnunmiz.😊

Batafsil:
👇👇