Ўзбекистон Freedom House рейтингида (100 баллдан) 9 балл тўплади ва «эркин бўлмаган» давлатлар рўйхатида қолди
Freedom House халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти жаҳондаги эркинлик даражаси (Freedom in the World) бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди. «Газета.уз»нинг ёзишича, унда Ўзбекистон 100 баллик шкала бўйича ўтган йилдагига нисбатан 2 балл кўпроқ тўплаб, жами 9 балл билан «эркин бўлмаган» давлатлар категориясида қолган. Тожикистоннинг кўрсаткичи ҳам худди шундай.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида Туркманистон (2 балл) ва Қозоғистон (22 балл) ҳам «эркин бўлмаган» давлатлар қаторида қолган. Қирғизистон эса 38 балл билан минтақанинг «қисман эркин» давлатлар рўйхатидан ўрин олган ягона вакилига айланган.
Freedom House экспертлари мамлакатларнинг эркинлик даражасини икки категория бўйича — сиёсий ҳуқуқлар ва ва фуқаролик эркинликлари бўйича баҳолайди. Ҳар бири 1 (энг яхши натижа)дан ва 7 (энг ёмон натижа)гача бўлган шкала бўйича ҳисоб-китоб қилинади. Ўзбекистон «сиёсий ҳуқуқлар» учун 7 балл, «фуқаролик эркинликлари» учун эса 6 балл олган, «эркинлик индекси» 6,5 деб белгиланган.
Рейтингда Норвегия, Финляндия ва Швеция етакчилик қилмоқда — уларнинг ҳар бири 100 баллдан тўплаган. Энг ёмон кўрсаткичлар эса Сурия (0 балл), Жанубий Судан (0), Эритрея (2), Туркманистон (2) ва КХДРда (3) қайд этилган. Freedom House’нинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда жаҳонда 87 та «эркин», 64 та «қисман эркин» ва 58 та «эркин бўлмаган» мамлакат ва ҳудудлар бор.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирувни март—апрель ойларига кўчириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекисон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари муддатли ҳарбий хизматга мамлакат Президентининг қарорига мувофиқ йилига бир марта — февраль—март ойларида чақирилади.
Мудофаа вазирлиги ахборотида қайд этилишича, чақирувнинг қиш мавсумида ташкил этилиши жараён билан боғлиқ ва йиғин пунктларида иссиқлик ҳароратини таъминлашда қатор қийинчилик ва сарф-ҳаражатларнинг ортишига олиб келмоқда.
Бундан ташқари, аксарият ҳолатларда ноқулай об-ҳаво шароити мамлакатнинг узоқ ҳудудларида яшовчи фуқароларни ўз вақтида чақирув пунктларига етиб келишларига тўсқинлик қилмоқда. Шунингдек, қиш мавсумидаги йўллар ҳолати ҳам чақирув тадбирларининг ўтказилишини мураккаблаштирмоқда.
Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 2018 йил 28 ноябрда ўтказилган кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев чақирув муддатини кўчириш бўйича таклиф берган.
Шунга асосан Мудофаа вазирлиги томонидан «‘Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида’ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиққан.
Чақирув даврининг қиш мавсумидан баҳорга ўтказилиши натижасида сарф-харажатлар камайиши ҳамда авваллари ноқулай об-ҳавода кутиш пунктларида чақирилувчиларни кузатиш учун келган ота-оналарга қулайликлар яратиши кутилмоқда.
«Газета.уз»нинг Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб қўшимча қилишича, ўзгаришлар жорий йилдан кучга кириши кутилмоқда.

Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати беш йиллик танаффусдан сўнг қайта йўлга қўйилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.
8 февраль куни Тошкентдаги Ice City муз саройида бўлиб ўтадиган очилиш учрашувида «Тошкент» жамоаси «Бинокор»га қарши музга чиқади. Шу куни «Ҳумо» ва «Семурғ» жамоалари ўртасида ҳам баҳс бўлиб ўтади (чемпионатда фақат тўрттагина жамоа бор, холос).
Чемпионат 17 март куни якунига етади, 20 мартдан эса икки раундли плей-офф босқичи бошланиб, унда ўйинлар учта ғалабагача ўтказилади. Хуллас, чемпионат деб аташ қийинроғ-у (атиги тўртта жамоа, ғалати бир формат), лекин шундай хоҳлаш экан, начора.
«Беш йил аввал қанақа Ўзбекистон чемпионати бўлган экан?», дейсизми? Ўзбекистон хоккей федерациясининг ўзи расман 2018 йил мартида рўйхатга олинганини ҳисобга олсак, яхши савол. 2013 йили ҳам мусобақа тўрт жамоа иштирокида ўтказилган, биринчи давраданоқ мусобақа тўхтаб қолган.
https://t.me/joinchat/AAAAAEN_jPAAf5CHVr-Olg

Фарзандингиз боғча ёки мактабда ўқийдими?
Болалар учун ақлли соат билан фарзандингиз қаерда бўлмасин доимо назоратингиз остида! Ҳозироқ буюртма беринг!
Батафсил: http://dy.uz/nyOa8
Буюртма: http://aqillisoat.uz/
Нега айнан биздан харид қилишади?
Чунки:
- Биз маҳсулотни бутун Ўзбекистон бўйлаб манзилингизга етказиб берамиз!
- Биз маҳсулотга 6 ой КАФОЛAТ берамиз!
Нархи: 10 фоизлик чегирма билан: 334.000 сўм !
Сохта маҳсулотлардан эҳтиёт бўлинг !!!

Бразилия собиқ президенти коррупционерлиги учун салкам 13 йилга қамалди. Бу — сўнгги уч йилда унга нисбатан чиқарилган иккинчи қамоқ ҳукми
Бразилиянинг собиқ президенти Луис Инасио Лула да Силва коррупция ва «пул ювиш»да айбланиб, 12 йил 11 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Суднинг аниқлашича, Лула да Силва тижорат ташкилотларига баъзи имтиёзлар бериш эвазига Сан-Паулудан уй ва ер майдонига эга бўлган. Ҳужжатларга кўра, собиқ президентга совға қилинган уйга унинг яқинлари эгалик қилган.
Лула да Силва 2016 йили ҳам деярли шундай — «пул ювиш» айблови бўйича тўққиз ярим йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Кейинроқ Олий суд унинг жазо муддатини 12 йил 1 ойгача узайтирган эди.
Умумий ҳисобда, Лула да Силвага нисбатан жами еттита жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирча ушбу ишларнинг фақат биттаси бўйича у оқланган. Маълумот учун, Лула да Силва 2003—2011 йилларда Бразилияга президентлик қилган.

#Иқтибос. Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, 2018 йили Ўзбекистон вилоятларида ҳудудий мева-сабзавот экспорти прогноздан анча кам бўлган, бирорта ҳам ҳудудда бу борадаги режа бажарилмаган.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
SpaceX компанияси 2018 йил 6 февраль куни бортида Илон Маскка тегишли Tesla автомобили бўлган Falcon Heavy ракета-ташувчисини учирган эди. Рулида манекен ўтирган бу қизил Tesla’ни Марс орбитаси яқинига чиқариш режалаштирилган эди. Бироқ нимадир нотўғри кетди-ю, автомобиль астероидлар камари томон учиб кетди. NASA бу Tesla’ни космик объектлар рўйхатига киритган ва электромобилнинг ҳаракатини кузатиб бормоқда, шу боис унинг ҳозир қаерда эканини аниқ айтиш мумкин.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши кутилмоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Хоразмда мансабдорларнинг лоқайдлиги туфайли ярим миллиард сўмлик чигит чиқитга айланди
Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Хоразм вилоят бошқармаси ҳудуддаги учта пахта тозалаш заводининг мансабдорларига нисбатан жиноят иши очди.
Маълум бўлишича, бу учта корхона омборларидаги 2018 йил мавсумидан ортиб қолган дориланган, жами қиймати 539,8 миллион сўм бўлган 158 тонна сара уруғлик чигит сақлаш қоидаларига риоя қилинмагани оқибатида зараркунандалар билан зарарланган.
«Оқибатда уруғлик чигит экишга мутлақо яроқсиз бўлиб қолган ва бу билан давлат ҳамда жамият манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилган», — дейилади Бош прокуратура ахборотида. Гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🔥Allmax dan qaynoq chegirmalar🔥
Yuqori sifatli krossovkalarni arzon narxlarda xarid qiling!
👇👇👇 Batafsil
https://t.me/joinchat/AAAAAEvLUIia0-jfupHfTA

«Тошкент—Чирчиқ» йўлида 6 февраль куни Nexia автомобили светофорнинг қизил чироғи ёниб турган вақтда ҳаракатни давом эттириб, 2-синф ўқувчисини уриб юборган. Бола Чирчиқ шаҳар марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Тошкент вилоят ИИБдан маълум қилишларича, ушбу ЙТҲни содир этган 33 ёшли ҳайдовчи ўтган бир йил давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун саккиз марта жаримага тортилган, жарималардан бири айнан пиёдаларга йўл бермаганлик учун солинган.
Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси («транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») тегишли қисмларига кўра жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

АҚШ Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлар масаласида Россиядан воз кечиши учун интилади
Америка Қўшма Штатлари Марказий Осиё мамлакатлари АҚШ билан имзоланажак шартномалар фойдасига Россия ҳарбий ускуналарини сотиб олишдан воз кечиши учун интилади. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари Жозеф Вотель 5 февраль куни АҚШ Сенатидаги эшитувларда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Газета.уз».
Жозеф Вотелнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ўз ҳарбий таъминотини диверсификация қилишга қизиқиш билдирган ҳамда Америкада ишлаб чиқарилган ва сотиб олишдан ўзи манфаатдор бўладиган тизим ва ускуналар рўйхатини АҚШга тақдим этган.
«Бундай қизиқиш Ўзбекистонни Россия ҳарбий таъминотидан чиқариб олиш ва Шимолий тақсимот тармоғи орқали ҳаво ва қуруқликдан ташувларни кенгайтириш бўйича олиб бораётган музокараларимиз доирасида муносабатларимизни янада чуқурлаштириш учун уникал бир имкониятни тақдим этади», — деди у.
«Россия Марказий Осиёда устувор куч бўлиб қолишда давом этмоқда ва шу боис Ўзбекистон, расмий Москва томонидан провокацион деб топилиши мумкин бўлган ҳаракатларга йўл қўймаслик учун, АҚШ билан муносабатларини изчил мувозанатда сақлаши лозим», — дея қайд этиб ўтди Жозеф Вотел.
CENTCOM раҳбари 2019 йил учун мўлжалланган прогнозида қайд этишича, Ўзбекистон Россия ва Хитой таъсири ўртасидаги мувозанатни сақлаш учун хавфсизлик соҳасида АҚШ кўмагидан фойдаланган ҳолда ўз салоҳиятини оширишда давом этади.
Шунингдек, Вотелнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон чегара хавфсизлиги соҳасидаги ўз хизматларининг профессионализмини ошириш, гиёҳванд моддалар савдоси ва террорчиликка қарши курашиш ҳамда мудофаани мустаҳкамлашга ҳам эътибор қаратади.
Умуман олганда, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни тавсифларкан, Жозеф Вотел икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик яхшиланиб бораётганини айтиб ўтди.
«Ўзбекистон ҳукумати қўшни мамлакатлар билан муносабатларини илиқлаштириш ва кўп томонлама алмашув ва ўқув машғулотларида фаолроқ иштирок этиш орқали конструктив ташқи сиёсат олиб бораётганидан биз янада оптимистик кайфиятдамиз. Ўзбекистон бизнинг Жанубий Осиё бўйича стратегиямизни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда ва Афғонистондаги тинчлик жараёни бўйича конструктив ҳамкор саналади», — деди у.
«Ўзбекистоннинг аҳолиси кўплиги, куч тузилмаларининг мустаҳкамлиги, марказда жойлашгани ва Афғонистон билан умумий чегарага эга экани, мамлакатнинг биз ва қўшнилари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги минтақадаги барқарорликни мустаҳкамлашга кўмак бериши мумкин», — дея қайд этиб ўтди CENTCOM раҳбари.
Жозеф Вотелнинг қўшимча қилишича, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари армиялари бош штаблари бошлиқларининг февраль ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтиши кутилаётан анжумани мамлакатнинг минтақавий етакчи сифатидаги роли ошиб бораётганидан далолатдир.

Ўзбекистонда журналистлар учун миллий ID-карта ишлаб чиқилади. Картани тарқатиш билан ЎзАОКА шуғулланади
Ўзбекистонда 1 июнга қадар журналистларнинг ID-карта кўринишидаги гувоҳномасини жорий этиш режалаштирилган, дея хабар бермоқда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги. ID-картада гувоҳнома эгаси ҳақида маълумот, фотосурат, ҳимояланган шахсий штрих-код, шунингдек, агентликнинг голограмма кўринишидаги муҳри бўлади.
Гувоҳнома агентлик томонидан аккредитациядан ўтказилган журналистларга бепул тақдим этилади. Гувоҳнома ёрдамида журналистлар касби юзасидан давлат ва бошқа ташкилотларига, жамоатчилик ва маданий жойларга тўсиқсиз кира олишлари мумкин бўлиши кутилмоқда.
Ҳозирги вақтда ягона форматдаги гувоҳнома йўқ, ҳар бир таҳририят ўзича гувоҳнома тайёрлайди, айни вақтда айрим идоралар томонидан у ёки бу гувоҳномаларнинг тан олинмаслиги ҳолатлари ҳам йўқ эмас.
«Гувоҳнома олиш шартлари ва механизмлари ҳозирда ишлаб чиқилмоқда. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги лойиҳа тайёр бўлиши билан бу ҳақда ахборот тақдим этади», — деди агентлик раҳбари Комил Алламжонов «Газета.uz»га берган изоҳида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳукумат тасарруфидан чиқарилиб, Президент ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги сифатида қайта ташкил этилган эди. Унинг асосий вазифалари этиб ОАВни ривожлантириш, матбуот хизматларининг ишини яхшилаш ва давлат органларининг очиқлигини таъминлаш белгиланган.

OLMAZOR CITY -
To’g’ri joy. To’g’ri loyiha. To’g’ri narx.
Tez kunda!
• • • • •
Batafsil ma’lumot:
📱+998712104444
👉🏽 @bizninguylar
🌎 www.bizninguylar.uz

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг чет эллик ўринбосари бўлади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида соҳага илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича вазир ўринбосари лавозими жорий этилади, дейилади Президент Шавкат Мирзиёевнинг 5 февралдаги қарорида.
Мазкур лавозимга соғлиқни сақлаш соҳасидаги юқори малакали хорижий мутахассис жалб этилади. Айни вақтда у бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси бўлади.
Вазир ўринбосари, «Ҳуқуқий ахборот»нинг ёзишича, қуйидагилар учун масъул ҳисобланади:
👉 халқаро стандартлар ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини имплементация қилган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ҳуқуқий тартибга солиш;
соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва ташкил этиш тизимини такомиллаштириш;
👉 мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш;
👉 давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини татбиқ қилиш;
👉 соҳага инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш;
👉 «электрон соғлиқни сақлаш» тизимларини кенг жорий этиш.
Соғлиқни сақлаш вазирининг чет эллик ўринбосарига таржимон, ёрдамчи, хизмат автотранспорти ва турар жойи тақдим этилади, шунингдек, доимий яшаш мамлакатига бориб-қайтиш авиачипталари харажатлари ҳам қопланади. Вазир ўринбосарининг маоши ва юқорида санаб ўтилган харажатлар Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
«Газета.уз»нинг ёдга солишича, 2017 йил ноябрида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси лавозими жорий этилган, унга Жанубий Корея касалхоналари уюшмаси вице-раиси, Чоннам миллий университети профессори Юн Тэк Рим тайинланган эди.

Ёзёвондаги Халқ банкидан 100 минг доллар йўқолди
5 февраль куни Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги Халқ банки бўлимида сақланаётган 100 минг долларнинг (838 млн сўм) йўқолгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб «Газета.уз» хабар бермоқда.
Сешанба куни тахминан 23:40 да туман ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига банк бошқарувчиси томонидан берилган аризада шу куни соат 20:00 ларда ғазнани ёпиш вақтида маблағнинг йўқлиги аниқлангани маълум қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими тезкор ходимларидан иборат таркибда тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, холислар ва тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда воқеа жойи кўздан кечирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 5 февраль куни туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан («жуда кўп миқдорда ўғрилик») жиноят иши қўзғатилган (бу модда бўйича айбдор деб топилганлар 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилинади). Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бир неча кун аввал Тошкентнинг бўлажак янги гербини кўргандингиз. Энди, мана, Россиянинг энг таниқли дизайнери — Артемий Лебедев студияси томонидан тайёрланган Тошкентнинг янги (эҳтимол, биринчи деса ҳам бўлар) туристик логотипи.
«Ташқарига интилаётган юрак-стрелкалар меҳмондўстлик, очиқлик ва дунёнинг барча мамлакатлари билан муносабатлар рамзидир... Қуёшли ва ажойиб шаҳар — Шарқ юлдузи ва Осиёнинг ҳақиқий юраги», — дейилади студия сайтидаги изоҳда.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
«Ташқарига интилаётган юрак-стрелкалар меҳмондўстлик, очиқлик ва дунёнинг барча мамлакатлари билан муносабатлар рамзидир... Қуёшли ва ажойиб шаҳар — Шарқ юлдузи ва Осиёнинг ҳақиқий юраги», — дейилади студия сайтидаги изоҳда.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
🇬🇧Buyuk Britaniyaning TOP Universitetlari o'z eshiklarini ochmoqda!
🎓Biz bilan Dunyoning nufuzli Universitetlarida talaba bo'lish yanada osonroq!
Batafsil:
👉🏻https://goo.gl/VW3faM
☎️Call Center:
+99871-245-92-08
+99899-855-69-69
🌐Saytimiz: GOUNI.UZ
📌Kanalimiz: ADAMCONSULTING

Тошкентда 264 минг долларни фоизи билан қайтаришни ваъда қилиб, ишлатиб юборган икки йигит қўлга олинди
2018 йил июлида хорижда бўлиб турган 27 ёшли Жавоҳир Н. ва 28 яшар Улуғбек А. 29 ёшни қаршилаган Дилмурод Н.дан 264 минг АҚШ доллари жўнатишни сўрайди ва пулларни фоизи билан қайтаришни ваъда қилади.
Улар Дилмуродга гаров тариқасида 300 минг доллар миқдоридаги сохта ҳисоб-рақамни тақдим этади. «Бироқ ваъдаларини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади», — дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси («фирибгарлик») 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчилар қўлга олинган.

Артемий Лебедев ўз студияси тайёрлаган маҳсулотни «Тошкентнинг янги туристик логотипи» деб эълон қилмагунича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ўзи эълон қилган танловнинг ғолибини эълон қилолмай ўтирган экан. Лебедевга раҳмат.
Танлов якунларига кўра, MA’NO брендинг агентлиги томонидан тайёрланган логотип Тошкентнинг янги логотипига айланибди (уни Тошкентнинг янги герби билан адаштирмаслик керак). «Асосий белги Тошкентнинг очилиб турган олтин дарвозалари ва Т ҳарфи шаклини олган мусаффо осмон тасвиридан иборат», — дейилади кенгаш баёнотида.
Шаҳар ҳокимлиги Жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда яқин вақт ичида логодан фойдаланиш бўйича регламентни тасдиқлаши кутилмоқда. Регламентда логодан қаерларда, қай йўсинда ва қандай шартлар асосида фойдаланиш мумкинлиги кўрсатилади. Жамоатчилик кенгашининг баёнотида Лебедев студияси логотипи ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.