Daryo — LIVE
68.1K subscribers
48K photos
11.1K videos
66 files
44.3K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Магнитогорскда одамларни қутқарган ўзбекистонлик медаль билан тақдирланди

Россиянинг Челябинск вилояти губернатори Борис Дубровский ва вилоятдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Маргарита Павлова 6 февраль куни Ўзбекистон фуқароси Оламафруз Абдуллаевга тантанали равишда «Яхшилик қилишга шошилинг» («Спешите делать добро») медалини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

2018 йил 31 декабрь куни Магнитогорск шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ сизиб чиқиши оқибатида портлаш юз бериб, уй подъездларидан бири қулаб тушган. Ўшанда Оламафруз қутқарувчилар етиб келгунига қадар вайроналар остидан саккиз кишини қутқарган эди.

Ўзбекистон фуқаросига ушбу медаль «Россия Конституцияси, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа Конвенцияси билан мустаҳкамлаб қўйилган инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ишига қўшган улкан ҳиссаси учун» топширилди.

Бундан ташқари, асли сурхондарёлик бу йигитга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги номидан ҳам қимматбаҳо совға ҳамда Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консуллиги томонидан фахрий ёрлиқ ҳам топширилган. Uzbekistan Airways эса Оламафрузга «Екатеринбург—Тошкент» рейси учун бепул чипта тақдим этган.

«Оламафруз Абдуллаев 7 февраль куни Тошкентга учиб келади», — дейилади ТИВ ахборотида.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Buyuk Britaniya MBA dasturlari Toshkentda!

15-fevral kuni Toshkentdagi Singapur menejmentni rivojlantirish institutida Sanderlend Universitetining (Buyuk Britaniya) MBA dasturlari boʻyicha taqdimot bo'lib oʻtadi.

Taqdimot davomida quyidagi yo'nalishlar haqida batafsil maʼlumotga ega bo'lishingiz mumkin:

— Moliya yoʻnalishida MBA
— Marketing yoʻnalishida MBA
— Kadrlar boshqaruvi yoʻnalishida (HR) MBA
— Taʼminot zanjiri boshqaruvi yoʻnalishida (Xalqaro logistika) MBA
— Mehmonxona boshqaruvi yoʻnalishida (Xalqaro turizm) MBA

Oʻtkazilish vaqti: 15:00 dan 18:00 gacha
Oʻtkazilish joyi: Toshkentdagi Singapur menejmentni rivojlantirish instituti
Manzil: Bunyodkor shox koʻchasi, 28
Maʼlumot uchun telefon raqamlar: +99871 2717702; +99871 2769172

Taqdimotga roʻyxatdan oʻtish uchun quyidagi havolaga tashrif buyuring:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdGcgWxp5oGQN6BhH3ZqL5ngknu2tBVn72M-UvfC4Iha9RVKA/viewform
​​Мўйноқда казинолар ташкил этилиши мумкин (ташкил этилмаслиги ҳам мумкин)

Инвесторлар томонидан Қорақолпоғистонинг Мўйноқ туманида казино (ўйин бизнеси)ни ташкил қилиш масаласи бўйича таклифлар берилган. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълум қилди.

«Мўйноқ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш нуқтаи назаридан инвесторлар томонидан кўплаб инвестицион лойиҳалар таклиф этилмоқда. Бош прокуратура тегишли вазирлик ва идоралар билан ушбу таклифларни ўрганмоқда. Казино (ўйин бизнеси) масаласи бўйича ҳам таклифлар келиб тушган, уни амалга ошириш эҳтимолининг барча аспектлари ўрганиб чиқилмоқда», – дейди Сурайё Раҳмонова.

Қайд этиш жоиз, Мўйноқни Американинг Лас-Вегасидек жойга фаровон жойга айлантирилиши мумкинлиги ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга 2018 йилги Мурожатномасида ҳам айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда казино фаолияти қонун билан тақиқланган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қандай оғир бўлса ҳам бугун айтамиз, мана, Лас-Вегасни қандай очишган — жуда катта-катта ташкилотлар бўлган, ўйинхоналар бўлган, биз ҳам, керак бўлса, Нукусда ҳамма нарсага рухсат берамиз», — деганди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга 2018 йилги Мурожаатномасида.

Spot’нинг манбалари берган маълумотга кўра, гап Қорақалпоғистонда битта казино очиш ҳақида эмас, балки азартли ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишга рухсат берувчи ўзига хос маъмурий-ҳудудий объект — азарт ўйинлар зонаси ҳақида бормоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Richtour.uz
🌏Dunyoning istalgan qit'asiga biz bilan sayohat qiling!

"YesTour" - tez, hamyonbop va ishonchli ravishda aviachiptalar, turistik paketlarni tanlash, rasmiylashtirish hamda vizani qo'llab - quvvatlash xizmatlarini taqdim etadi!

https://t.me/joinchat/AAAAAEjWGqm0Slw3urDTew
Ҳеч қандай «янги» грин-карта дастури мавжуд эмас. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси «Дарё»га маълум қилди.

«АҚШ аллақачон малакасиз ишчилар учун ‘Бандликка асосланган учинчи имтиёз’ (E3) номли иммиграцион виза дастурига эга. Ушбу категориядаги барча бўлғуси иммигрантлар иш берувчининг махсус петициясига эга бўлишлари лозим ҳамда бундай ишчи-ходимлардан АҚШ Меҳнат департаменти тасдиқлаган қўшимча меҳнат гувоҳномаси талаб этилади», — дейилади элчихона баёнотида.

Бунда тўловларни одатда иш берувчи амалга оширади, «шунинг учун мурожаат эгаларидан бундай виза ваъда қилиб олдиндан катта миқдордаги тўловларни талаб этаётган ҳар қандай ҳуқуқий фирма ёки агентлик тутган йўл, ва ё бундай виза учун мурожаат этувчиларни ўзига жалб этишга уриниш ҳолати, эҳтимолки фирибгарликнинг бир кўринишидир».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзи уйсиз сирдарёлик тадбиркор Ўзбекистон бўйлаб хайрия билан шуғулланяпти

Сирдарёлик тадбиркор Дилфуза Мансурова Янги йил арафасида Гулистон шаҳрида эҳтиёжманд оилаларнинг қизчаларига байрамона кўйлакчалар совға қилганди. «Халқ сўзи»нинг ёзишича, у куни кеча Қорақалпоғистоннинг бир неча ҳудудларида ҳам хайрия тадбирларини ўтказган.

У дастлаб Нукусдаги туғуруқхонада 11 аёлга чақалоқ буюмлари тўпламини туҳфа қилди. Нукус ва Хўжайли туманларида эса 20 оиланинг фарзандларига корхонасида ишлаб чиқарилган болалар кийимларини топширган.

«2019 йилда ишлаб чиқарган маҳсулотларимдан бир қисмини Ўзбекистондаги кам таъминланган оилаларга тарқатишни мақсад қилганман. Бу ишни Қорақалпоғистондан бошладим. Худо хоҳласа, бундай тадбирларни қолган 12 вилоятда ҳам ўтказаман», — дейди тадбиркор.

Маълумот учун, Дилфуза Мансурованинг корхонаси чақалоқ кийимлари тўплами ишлаб чиқаради. «Қизиғи, хайрия тадбирлари билан шуғулланаётган бу аёлнинг уй-жойи йўқ, ижара хонадонда яшайди», — деб ёзади «Халқ сўзи».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Кремль Николас Мадуронинг ҳокимият тепасида қолишига шубҳа қила бошлади

Россия расмийлари Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатда давом этаётган сиёсий инқироз шароитида ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қола олишига шубҳа қила бошлади. Бу ҳақда Кремлга яқин икки манбага асосланиб, Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Агентликнинг қайд этишича, расмий Москва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган ва ўзини амалдаги президент деб эълон қилган Хуан Гуаидога нисбатан ҳамон эҳтиёткорона муносабатда. Айни вақтда, Россия расмийлари Мадурони қўллаб-қувватлаш бўйича ўз имкониятлари, хусусан, Венесуэланинг узоқлиги ва у ерга «сезиларли ҳарбий куч юбориб бўлмаслиги» сабаб чекланганини англаб турибди.

Bloomberg экспертларининг фикрича, Венесуэлада мабодо ҳокимият алмашгудек бўлса ҳам, нефть бўйича шартномаларнинг бажарилишини таъминлаш учун Россия томони мухолифат билан ҳам музокаралар олиб боришга тайёр. Агентлик манбаларининг маълумотларига кўра, бундай музокаралар ҳозирнинг ўзидаёқ у ёки бу шаклда бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни Венесуэланинг мухолифатчи кайфиятдаги парламенти етакчиси Хуан Гуаидо ўзини мамлакатнинг муваққат президенти деб эълон қилган эди, уни дарҳол АҚШ, Лотин Америкаси ва Европанинг аксарият мамлакатларини тан олди. Россия ва Хитой эса президент Николас Мадурони қўллаб-қувватламоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
☑️MEGA AKSIYA
❗️FANTASTIK
TAKLIF!

☎️+99897 414-45-55
☎️+99897 769-63-23

👔SIFATLI KURTKALAR
ENG QULAY NARXDA

HATTOKI PAYPOQ HARID QILING 👔VA SIFATLI SVITER SIZGA SOVG'A

🏢Do'kon manzili

👉Telegram kanal
👉Insatagram sahifa
​​Ўзбекистон Freedom House рейтингида (100 баллдан) 9 балл тўплади ва «эркин бўлмаган» давлатлар рўйхатида қолди

Freedom House халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти жаҳондаги эркинлик даражаси (Freedom in the World) бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди. «Газета.уз»нинг ёзишича, унда Ўзбекистон 100 баллик шкала бўйича ўтган йилдагига нисбатан 2 балл кўпроқ тўплаб, жами 9 балл билан «эркин бўлмаган» давлатлар категориясида қолган. Тожикистоннинг кўрсаткичи ҳам худди шундай.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Туркманистон (2 балл) ва Қозоғистон (22 балл) ҳам «эркин бўлмаган» давлатлар қаторида қолган. Қирғизистон эса 38 балл билан минтақанинг «қисман эркин» давлатлар рўйхатидан ўрин олган ягона вакилига айланган.

Freedom House экспертлари мамлакатларнинг эркинлик даражасини икки категория бўйича — сиёсий ҳуқуқлар ва ва фуқаролик эркинликлари бўйича баҳолайди. Ҳар бири 1 (энг яхши натижа)дан ва 7 (энг ёмон натижа)гача бўлган шкала бўйича ҳисоб-китоб қилинади. Ўзбекистон «сиёсий ҳуқуқлар» учун 7 балл, «фуқаролик эркинликлари» учун эса 6 балл олган, «эркинлик индекси» 6,5 деб белгиланган.

Рейтингда Норвегия, Финляндия ва Швеция етакчилик қилмоқда — уларнинг ҳар бири 100 баллдан тўплаган. Энг ёмон кўрсаткичлар эса Сурия (0 балл), Жанубий Судан (0), Эритрея (2), Туркманистон (2) ва КХДРда (3) қайд этилган. Freedom House’нинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда жаҳонда 87 та «эркин», 64 та «қисман эркин» ва 58 та «эркин бўлмаган» мамлакат ва ҳудудлар бор.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирувни март—апрель ойларига кўчириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекисон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари муддатли ҳарбий хизматга мамлакат Президентининг қарорига мувофиқ йилига бир марта — февраль—март ойларида чақирилади.

Мудофаа вазирлиги ахборотида қайд этилишича, чақирувнинг қиш мавсумида ташкил этилиши жараён билан боғлиқ ва йиғин пунктларида иссиқлик ҳароратини таъминлашда қатор қийинчилик ва сарф-ҳаражатларнинг ортишига олиб келмоқда.

Бундан ташқари, аксарият ҳолатларда ноқулай об-ҳаво шароити мамлакатнинг узоқ ҳудудларида яшовчи фуқароларни ўз вақтида чақирув пунктларига етиб келишларига тўсқинлик қилмоқда. Шунингдек, қиш мавсумидаги йўллар ҳолати ҳам чақирув тадбирларининг ўтказилишини мураккаблаштирмоқда.

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 2018 йил 28 ноябрда ўтказилган кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев чақирув муддатини кўчириш бўйича таклиф берган.

Шунга асосан Мудофаа вазирлиги томонидан «‘Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида’ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиққан.

Чақирув даврининг қиш мавсумидан баҳорга ўтказилиши натижасида сарф-харажатлар камайиши ҳамда авваллари ноқулай об-ҳавода кутиш пунктларида чақирилувчиларни кузатиш учун келган ота-оналарга қулайликлар яратиши кутилмоқда.

«Газета.уз»нинг Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб қўшимча қилишича, ўзгаришлар жорий йилдан кучга кириши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати беш йиллик танаффусдан сўнг қайта йўлга қўйилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

8 февраль куни Тошкентдаги Ice City муз саройида бўлиб ўтадиган очилиш учрашувида «Тошкент» жамоаси «Бинокор»га қарши музга чиқади. Шу куни «Ҳумо» ва «Семурғ» жамоалари ўртасида ҳам баҳс бўлиб ўтади (чемпионатда фақат тўрттагина жамоа бор, холос).

Чемпионат 17 март куни якунига етади, 20 мартдан эса икки раундли плей-офф босқичи бошланиб, унда ўйинлар учта ғалабагача ўтказилади. Хуллас, чемпионат деб аташ қийинроғ-у (атиги тўртта жамоа, ғалати бир формат), лекин шундай хоҳлаш экан, начора.

«Беш йил аввал қанақа Ўзбекистон чемпионати бўлган экан?», дейсизми? Ўзбекистон хоккей федерациясининг ўзи расман 2018 йил мартида рўйхатга олинганини ҳисобга олсак, яхши савол. 2013 йили ҳам мусобақа тўрт жамоа иштирокида ўтказилган, биринчи давраданоқ мусобақа тўхтаб қолган.

https://t.me/joinchat/AAAAAEN_jPAAf5CHVr-Olg
Фарзандингиз боғча ёки мактабда ўқийдими?

Болалар учун ақлли соат билан фарзандингиз қаерда бўлмасин доимо назоратингиз остида! Ҳозироқ буюртма беринг!

Батафсил: http://dy.uz/nyOa8

Буюртма: http://aqillisoat.uz/

Нега айнан биздан харид қилишади?

Чунки:

- Биз маҳсулотни бутун Ўзбекистон бўйлаб манзилингизга етказиб берамиз!

- Биз маҳсулотга 6 ой КАФОЛAТ берамиз!

Нархи: 10 фоизлик чегирма билан: 334.000 сўм !

Сохта маҳсулотлардан эҳтиёт бўлинг !!!
​​Бразилия собиқ президенти коррупционерлиги учун салкам 13 йилга қамалди. Бу — сўнгги уч йилда унга нисбатан чиқарилган иккинчи қамоқ ҳукми

Бразилиянинг собиқ президенти Луис Инасио Лула да Силва коррупция ва «пул ювиш»да айбланиб, 12 йил 11 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Суднинг аниқлашича, Лула да Силва тижорат ташкилотларига баъзи имтиёзлар бериш эвазига Сан-Паулудан уй ва ер майдонига эга бўлган. Ҳужжатларга кўра, собиқ президентга совға қилинган уйга унинг яқинлари эгалик қилган.

Лула да Силва 2016 йили ҳам деярли шундай — «пул ювиш» айблови бўйича тўққиз ярим йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Кейинроқ Олий суд унинг жазо муддатини 12 йил 1 ойгача узайтирган эди.

Умумий ҳисобда, Лула да Силвага нисбатан жами еттита жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирча ушбу ишларнинг фақат биттаси бўйича у оқланган. Маълумот учун, Лула да Силва 2003—2011 йилларда Бразилияга президентлик қилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, 2018 йили Ўзбекистон вилоятларида ҳудудий мева-сабзавот экспорти прогноздан анча кам бўлган, бирорта ҳам ҳудудда бу борадаги режа бажарилмаган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
SpaceX компанияси 2018 йил 6 февраль куни бортида Илон Маскка тегишли Tesla автомобили бўлган Falcon Heavy ракета-ташувчисини учирган эди. Рулида манекен ўтирган бу қизил Tesla’ни Марс орбитаси яқинига чиқариш режалаштирилган эди. Бироқ нимадир нотўғри кетди-ю, автомобиль астероидлар камари томон учиб кетди. NASA бу Tesla’ни космик объектлар рўйхатига киритган ва электромобилнинг ҳаракатини кузатиб бормоқда, шу боис унинг ҳозир қаерда эканини аниқ айтиш мумкин.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Хоразмда мансабдорларнинг лоқайдлиги туфайли ярим миллиард сўмлик чигит чиқитга айланди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Хоразм вилоят бошқармаси ҳудуддаги учта пахта тозалаш заводининг мансабдорларига нисбатан жиноят иши очди.

Маълум бўлишича, бу учта корхона омборларидаги 2018 йил мавсумидан ортиб қолган дориланган, жами қиймати 539,8 миллион сўм бўлган 158 тонна сара уруғлик чигит сақлаш қоидаларига риоя қилинмагани оқибатида зараркунандалар билан зарарланган.

«Оқибатда уруғлик чигит экишга мутлақо яроқсиз бўлиб қолган ва бу билан давлат ҳамда жамият манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилган», — дейилади Бош прокуратура ахборотида. Гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
🔥Allmax dan qaynoq chegirmalar🔥

Yuqori sifatli krossovkalarni arzon narxlarda xarid qiling!

👇👇👇 Batafsil

https://t.me/joinchat/AAAAAEvLUIia0-jfupHfTA
«Тошкент—Чирчиқ» йўлида 6 февраль куни Nexia автомобили светофорнинг қизил чироғи ёниб турган вақтда ҳаракатни давом эттириб, 2-синф ўқувчисини уриб юборган. Бола Чирчиқ шаҳар марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Тошкент вилоят ИИБдан маълум қилишларича, ушбу ЙТҲни содир этган 33 ёшли ҳайдовчи ўтган бир йил давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун саккиз марта жаримага тортилган, жарималардан бири айнан пиёдаларга йўл бермаганлик учун солинган.

Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси («транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») тегишли қисмларига кўра жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg