Ароқ дўконлари ўғил-қизларингизнинг мактабларига яқинлашади, катта-катта супермаркетларда ҳам ароқ сотилади
Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйича 200 метрдан ортиқ радиусда (ҳозирда бу масофа 500 метрни ташкил этади) жойлашган савдо объектларида сотишга рухсат берилади, дея хабар бермоқда «Газета.уз».
Шунингдек, мазкур маҳсулотларни умумий савдо майдони 1000 квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуалари (бозорлар) ва ярмарка павильонларида реализация қилишга ижозат берилади (яъни, катта-катта супермаркетларда ҳам энди сигарет ва ароқ сотилади, дегани).
Президентнинг 5 февралдаги фармонида икки ой муддатда мазкур фармон талабларини инобатга олган ҳолда, жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Ўтган йилнинг ёзида «Ўзшаробсаноат» компанияси эълон қилган Президент қарори лойиҳасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини таълим, спорт ва диний муассасалардан 100 метрдан ортиқ масофада сотишга рухсат бериш таклиф қилинган эди. «Газета.уз» ўтказган сўровномада мутахассислар бу қарорни «орта қадам» сифатида баҳолаган эди. Кейинроқ лойиҳа янгиланди — масофа 200 метргача узайтирилди ва тамаки маҳсулотлари ҳақидаги эслатма қўшилди.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

Россияга автобусда кетаётган 40 ўзбекистонлик қозоқ қутқарувчилари томонидан музлаб қолишдан қутқарилди
Қозоғистонлик қутқарувчилар «Остона—Петропавловск» йўлининг 167-километрида бузилиб қолган автобусдан 40 нафар ўзбекистонлик йўловчи ва икки нафар қозоқ ҳайдовчини қутқарди.
Автобус Қозоғистоннинг Сариоғоч шаҳридан Россиянинг Екатеринбург шаҳрига кетаётган бўлган. Қутқарилган ўзбекистонликларнинг бари Когам қишлоғидаги ўрта мактабга исиниш учун жойлаштирилган.
Қозоқ полициясининг Фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси ахборотига кўра, қутқарилганларнинг ҳеч бирига тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати туғилмаган. Тан жароҳати олганлар ва қурбонлар йўқ.
Шунга ўхшаш ҳодиса ўтган ҳафта кузатилган эди (умуман, деярли ҳар ҳафта камида битта бўлади, Ақтўбе фожиаси ҳам тўхтатолмайди одамларни) — Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини олиб кетаётган Қозоғистон автобуси ярим йўлда, қаҳратон даштда бузилиб қолган, 54 киши қутқарувчилар томонидан қутқариб қолинган эди.

📌ADAM Academy o‘quv markazi bilan chet tillarini yanada mukammal va samarali tarzda o‘rganing!
📝Shoshiling! Bizning yangi tuzilayotgan guruhlarimizga a’zo bo‘ling!
👉🏻Batafsil: https://goo.gl/RaF7m4
☎️Call Center:
+99899-855-69-69
+99871-245-92-08
🌐Saytimiz: ADAM Academy
📌Kanalimiz: ADAM Academy

Афғонистон ва Покистоннинг террорчилик лагерларида 20 йил бўлган хоразмлик аёл Ўзбекистонга қайтди. Олти нафар вояга етмаган фарзанди билан
1997 йил Зумрад Оллаберганова турмуш ўртоғининг алдовларига учиб Ўзбекистондан чиқиб кетади ва улар «Ўзбекистон ислом ҳаракати» халқаро террористик ташкилотининг жангарилар тайёрлаш лагерига боради. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
1997 йилдан 2018 йилга қадар Тожикистон, Афғонистон, Покистон ҳудудларида «Ўзбекистон ислом ҳаракати» ташкилоти томонидан ташкил қилинган «аёллар жамоатлари» сафида бўлган Зумрад Оллаберганова жанговар ҳаракатларда иштирок этиш ва маҳоратини ошириш бўйича тайёргарликдан ўтади. Террористик ташкилот ишларига 1996 йилда туғилган ўғли Муҳаммадёқуб Олламовни ҳам жалб этади. Муҳаммадёқубга юз бераётган воқеаларни тасвирга олиш ҳамда уларни интернет тармоғига жойлаштириш ва шу орқали одамларни қизиқтириб, ташкилот аъзоларининг сонини кўпайтириш вазифаси юклатилган эди.
Ўғли Муҳаммадёқуб террористик ташкилот таркибида Покистон ҳукумати қўшинларига қарши ўтказилган жангда ҳалок бўлади. Турмуш ўртоғи Норбек Олламов эса 1999 йилнинг октябрида бир гуруҳ жангарилар қаторида Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига суқулиб кирмоқчи бўлганда йўқ қилинади (1999 йил воқеалари яқинда Миллий гвардия ва Ангрен шаҳри ҳокимлиги вакиллари ҳам эслаб ўтишганди — фақат бошқа сабаб билан).
Зумрад Оллаберганова 2000 йилда бошқа бир жангари Бахтиёр Наврўзматовга шаърий никоҳ асосида турмушга чиқиб, Сумайя исмли қиз фарзанд кўради. У юз берган нотинчликлардан кейин бошқа аёллар сингари Покистоннинг Жанубий Вазиристон минтақасининг Вана қишлоғига кўчирилади. Бу ерда Сожида исмли фарзанди туғилади.
«Буларнинг йўналишларидан хабар топганимдан кейин иложи борича Ватанга қайтишга харакат қилганман, уйдагилар билан гаплашиб, қандай қайтиш йўллари борлигини излаганман. Шу билан яна жанглар, урушлар у тарафнинг оғир ҳаёти бошланди. 2015 йил Афғонистонга яна шу гуруҳ билан қайтдик, гуруҳ ичида кимки қайтишини сездириб қўйса отиб ташланар ёки ёш боласи қўлдан олиб қўйилар эди. 2018 йил июль ойида болаларим билан саккиз жон Ўзбекистон консуллигига пушаймонлик аризаси билан кириб бордим. Хато йўллардан юрганликларимдан пушаймонман, Президентдан ва халқимиздан кечирим сўрайман», — дейди Зумрад Оллаберганова.
Зумрад Оллабергановага оид жиноят ишини кўриб чиқишда суд барча ҳолатларни эътиборга олди. Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди судьяси Раъно Камолованинг сўзларига кўра, суд жараёнида Зумрад Оллаберганова ўз айбига иқрор бўлиб, пушаймонлик билдирганлиги, шунингдек, унинг 6 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, хотин-қизлар қўмитаси томонидан кафиллик хатлари берилганлиги инобатга олинди. Унга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Аввалроқ Ўзбекистонга келганидан сўнг террорчилик ташкилотлари фаолиятида қатнашишда гумонланиб қўлга олинган АҚШ фуқароси Зокир Алиев судлангани, у 1 миллион сўмдан кўпроқ жарима солингани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, 1999 йил февраль воқеаларидан сўнг Ўзбекистондан чиқиб кетган ва турли террорчилик ташкилотлари сафида бўлган Зокир Раҳимов Истанбулда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келингани, сўнг суд томондан 17 йилга озодликдан маҳрум этилгани маълум бўлганди.
Қайд этиш жоиз, Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 19 сентябрида «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонни имзолаган эди. Фармонда, жумладан, «тақиқланган ташкилотлар сафига алдов йўли билан жалб этилган» шахслар жавобгарликдан озод қилиниши мумкинлиги белгилаб қўйилганди.

Шавкат Мирзиёевнинг номзодини Нобель мукофоти учун илгари суриш ташаббуси билан танилган наманганлик депутат пора олаётганида қўлга тушганди. Унга озодликни чеклаш тарзидаги жазо тайинланди
Наманганлик собиқ депутат Олимжон Тўхтаназаров суд залидан оиласи бағрига қайтгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон Бош прокуратураси ушбу иш юзасидан изоҳ берди, дея маълум қилди ЎзА.
Жиноят ишлари бўйича Наманган тумани судининг 5 февралдаги ҳукми билан Олимжон Тўхтаназаровнинг қилмиши Жиноят кодексининг 168-моддаси учинчи қисми «в» бандидан («хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик») 168-моддаси биринчи қисмига («фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш») қайта малакаланган.
Собиқ депутат 168-модданинг биринчи қисми, 211-модданинг биринчи қисми («пора бериш») билан айбли, деб топилган. Унга 45-модда («муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш») ва 57-моддани («енгилроқ жазо тайинлаш») қўллаб, 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 2 йил 8 ой 31 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган. «Собиқ депутатнинг оилавий шароити ва ягона боқувчилиги инобатга олинган», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Олимжон Тўхтаназаровнинг пора олаётганида қўлга тушгани ҳақида 2018 йил сентябрида хабар берилган эди. У мактаб директорлигидан олинган бир аёлнинг ишини танишлари орқали ҳал қилиб бериш учун 1000 доллар сўраган, сўраган пулининг 500 долларини олаётганида ушланган эди. Ҳодиса юзасидан тайёрланган видеолавҳаларда собиқ депутат йиғламсираб шундай деганди: «Бу аёлнинг ишончига кириб туриб, ўша пулни олиб, ўзимнинг оилавий эҳтиёжимга ишлатмоқчи эдим. Хеч қанақа адвокат йўқ эди, ҳаммасини ўзим тўқиб чиқаргандим. Қандай қилиб бўлса ҳам, одамни алдаб, пулини олмоқчи бўлганман. Чин кўнгилдан пушаймонман».
Олимжон Тўхтаназаров нафақат пора олиш-бериш, фирибгарлик қилишда гумон қилингани билан, балки Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёв номзодини Нобель мукофоти учун илгари суриш ташаббуси билан ҳам танилган эди. Унинг фикрича, Шавкат Мирзиёев Нобель мукофотини барча номинациялар бўйича — физика, химия, тиббиёт, адабиёт ва тинчлик йўналишида олишга лойиқдир.

Фарзандингиз боғча ёки мактабда ўқийдими?
Болалар учун ақлли соат билан фарзандингиз қаерда бўлмасин доимо назоратингиз остида! Ҳозироқ буюртма беринг!
Батафсил: http://dy.uz/nyOa8
Буюртма: http://aqillisoat.uz/
Нега айнан биздан харид қилишади?
Чунки:
- Биз маҳсулотни бутун Ўзбекистон бўйлаб манзилингизга етказиб берамиз!
- Биз маҳсулотга 6 ой КАФОЛAТ берамиз!
Нархи: 10 фоизлик чегирма билан: 334.000 сўм !
Сохта маҳсулотлардан эҳтиёт бўлинг !!!

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик талаба бошига катта муз бўлаги тушиши оқибатида ҳалок бўлди. У ҳалок бўлган жойдаги барча томларни текшириш бошланди
Санкт-Петербург давлат кимё-фармацевтика университетининг ўзбекистонлик талабаси Бобурбек Очилов 5 февраль куни бошига катта муз бўлаги келиб тушиши оқибатида вафот этди. У 23 ёшда эди. Ҳодиса оқибатида унинг ёнида бўлган дўсти ва курсдоши Баҳрулло Умаров ҳам тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, унинг аҳволи барқарор.
«Фонтанка» нашрининг Бобурбекнинг курсдошларига асосланиб хабар беришича, у доришунос бўлиш истагидаги, ўзидан фақат яхши энергия таратувчи, қувноқ ва меҳрибон бир йигит эди. Қайд этишларича, Бобурбекнинг Санкт-Петербургда камида битта қариндоши — синглиси Гулжон бўлиб, у ҳам акаси билан бир университетда ўқийди.
«Юз берган ҳодиса университетнинг барча талабаларини даҳшатга солди. Ректорат ҳам сезиларли асабийлашган», — деб ёзади «Фонтанка». Жумладан, ўқув ишлари бўйича проректор фожиа ҳақиқатан ҳам юз берганини, ҳалок бўлган ва тан жароҳати олган йигитлар университет талабалари эканини тасдиқлаб, воқеа юзасидан қўшимча изоҳ беришдан бош тортган.
Бобурбекнинг бошига тушган муз бўлаги университет балансидаги бино томидан қулаган; бу бино томини тозалаш учун айнан университет ходимлари масъул бўлган. Бобурбекнинг ўлимидан сўнг Санкт-Петербург прокуратураси университет атрофидаги барча федерал муассасалар томини текширишга қарор қилган.

Навоий вилоятининг Кармана туманидаги 28-мактабда 9-синфда ўқувчи Комила Ҳамроева (суратда) Президент совғаси сифатида Spark автомобилини қўлга киритди. У 250 та ғазал ёдлаган, шу натижаси билан «Навоийлик ёш навоийхонлар» танловида ғолиб чиққан. «Менга топширилган Spark’ни отамнинг йўқлигини билдирмай, эгизак укаларим билан бизни катта қилиб келаётган онажонимга совға қиламан», — дейди Комилахон.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Тошкентда ППХнинг бир ходими хизмат Nexia’сини автобус бекатида қолдириб кетибди. Ҳушёр фуқаролар буни суратга олиб, уни Фейсбукда роса муҳокама қилишибди. ИИББни биласиз, бундай ҳолатларни эътиборсиз қолдирмайди. Ўша ППХнинг ўша Nexia’си топилибди, сўраб-суриштирилибди ва ППХ ходими машинани мажбурликдан эмас (масалан, бирор бошқа ҳуқуқбузарлик, жиноятнинг олдини олиш мақсадида эмас), балки қасддан шундай қўйиб кетгани аниқланибди.
«Барча тафсилотлар ўрганиб чиқилганидан сўнг, ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддасига мувофиқ маъмурий таъсир чоралари кўрилди», — дейилади ИИББ ахборотида. Бу модда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга чора кўришни назарда тутади. Биринчи марта шундай қоидабузарлик қилган ҳайдовчиларга энг кам иш ҳақининг уч баравари (608 190 сўм) миқдорида жарима солинади.
Мана шунақа — қонун барча учун баробар!

Тошкентда бир таксист автобус бекатида мижоз кутаётиб, бир пачка пистани чақиб қўйибди. Таксистларга мижоз кутиш вақтида писта чақиш ҳали тақиқланганича йўқ. Лекин пистанинг пўчоғини кўчага шундай ташлаб кетиш мумкин эмас. Бу ҳолатни ҳушёр фуқаролардан бири видеога олиб, Телеграмга чиқарибди.
ИИББ ходимлари эса кўчани писта пўчоқ қилган ҳайдовчини топиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 123-моддасига мувофиқ жарима солибди. Ҳайдовчи айнан қанча жарима тўлагани айтилмаган, лекин бу модда бўйича энг кам жарима миқдори 40,5 минг сўм, энг кўпи эса 202,7 минг сўм бўлади.
Уйда писта чақсак, пўчоғини шундай гилам устига ташламаймиз-ку, тўғрими? Шундай қилсак, уйимиз тўзиб, ифлос бўлиб кетади. Шаҳар ҳам шу уйдек гап. Фақат ўзимиз яшаб турган уйнинг озодалигини ўйлаб, шаҳарни ахлатга тўлдираверсак, эртага юргани на тоза йўл, нафас олгани на тоза ҳаво қолади.

Daryo — LIVE via @PostBot
Abituriyentlar uchun yangilik!
🎓Hech qanday imtihonlarsiz, Xitoyda GRANT asosids BAHORGI semestrdan boshlab ta'lim oling!
🏛1 yil TIL kurslari - 1700$
🎓4 Yil bakalavr (Oliy ta'lim) - 100% Grant Asosida
🌍Xitoy davlati, SHANDONG provinsiyasida
👨🎓BAHORGI semestr uchun qabul FAQAT 19 yoshdan boshlab qabul qilinadi!
Biz bilan bog'lanish uchun:
(99)898 67 69 - @Nuriddin_wts
(99)898 69 67 - @Javokhir_wts
(99)882 67 69 - @Akhmedov_22

Магнитогорскда одамларни қутқарган ўзбекистонлик медаль билан тақдирланди
Россиянинг Челябинск вилояти губернатори Борис Дубровский ва вилоятдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Маргарита Павлова 6 февраль куни Ўзбекистон фуқароси Оламафруз Абдуллаевга тантанали равишда «Яхшилик қилишга шошилинг» («Спешите делать добро») медалини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
2018 йил 31 декабрь куни Магнитогорск шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ сизиб чиқиши оқибатида портлаш юз бериб, уй подъездларидан бири қулаб тушган. Ўшанда Оламафруз қутқарувчилар етиб келгунига қадар вайроналар остидан саккиз кишини қутқарган эди.
Ўзбекистон фуқаросига ушбу медаль «Россия Конституцияси, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа Конвенцияси билан мустаҳкамлаб қўйилган инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ишига қўшган улкан ҳиссаси учун» топширилди.
Бундан ташқари, асли сурхондарёлик бу йигитга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги номидан ҳам қимматбаҳо совға ҳамда Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консуллиги томонидан фахрий ёрлиқ ҳам топширилган. Uzbekistan Airways эса Оламафрузга «Екатеринбург—Тошкент» рейси учун бепул чипта тақдим этган.
«Оламафруз Абдуллаев 7 февраль куни Тошкентга учиб келади», — дейилади ТИВ ахборотида.

Buyuk Britaniya MBA dasturlari Toshkentda!
15-fevral kuni Toshkentdagi Singapur menejmentni rivojlantirish institutida Sanderlend Universitetining (Buyuk Britaniya) MBA dasturlari boʻyicha taqdimot bo'lib oʻtadi.
Taqdimot davomida quyidagi yo'nalishlar haqida batafsil maʼlumotga ega bo'lishingiz mumkin:
— Moliya yoʻnalishida MBA
— Marketing yoʻnalishida MBA
— Kadrlar boshqaruvi yoʻnalishida (HR) MBA
— Taʼminot zanjiri boshqaruvi yoʻnalishida (Xalqaro logistika) MBA
— Mehmonxona boshqaruvi yoʻnalishida (Xalqaro turizm) MBA
Oʻtkazilish vaqti: 15:00 dan 18:00 gacha
Oʻtkazilish joyi: Toshkentdagi Singapur menejmentni rivojlantirish instituti
Manzil: Bunyodkor shox koʻchasi, 28
Maʼlumot uchun telefon raqamlar: +99871 2717702; +99871 2769172
Taqdimotga roʻyxatdan oʻtish uchun quyidagi havolaga tashrif buyuring:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdGcgWxp5oGQN6BhH3ZqL5ngknu2tBVn72M-UvfC4Iha9RVKA/viewform

Мўйноқда казинолар ташкил этилиши мумкин (ташкил этилмаслиги ҳам мумкин)
Инвесторлар томонидан Қорақолпоғистонинг Мўйноқ туманида казино (ўйин бизнеси)ни ташкил қилиш масаласи бўйича таклифлар берилган. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълум қилди.
«Мўйноқ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш нуқтаи назаридан инвесторлар томонидан кўплаб инвестицион лойиҳалар таклиф этилмоқда. Бош прокуратура тегишли вазирлик ва идоралар билан ушбу таклифларни ўрганмоқда. Казино (ўйин бизнеси) масаласи бўйича ҳам таклифлар келиб тушган, уни амалга ошириш эҳтимолининг барча аспектлари ўрганиб чиқилмоқда», – дейди Сурайё Раҳмонова.
Қайд этиш жоиз, Мўйноқни Американинг Лас-Вегасидек жойга фаровон жойга айлантирилиши мумкинлиги ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга 2018 йилги Мурожатномасида ҳам айтиб ўтган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда казино фаолияти қонун билан тақиқланган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қандай оғир бўлса ҳам бугун айтамиз, мана, Лас-Вегасни қандай очишган — жуда катта-катта ташкилотлар бўлган, ўйинхоналар бўлган, биз ҳам, керак бўлса, Нукусда ҳамма нарсага рухсат берамиз», — деганди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга 2018 йилги Мурожаатномасида.
Spot’нинг манбалари берган маълумотга кўра, гап Қорақалпоғистонда битта казино очиш ҳақида эмас, балки азартли ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишга рухсат берувчи ўзига хос маъмурий-ҳудудий объект — азарт ўйинлар зонаси ҳақида бормоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Spot’нинг манбалари берган маълумотга кўра, гап Қорақалпоғистонда битта казино очиш ҳақида эмас, балки азартли ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишга рухсат берувчи ўзига хос маъмурий-ҳудудий объект — азарт ўйинлар зонаси ҳақида бормоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Richtour.uz
🌏Dunyoning istalgan qit'asiga biz bilan sayohat qiling!
✨"YesTour" - tez, hamyonbop va ishonchli ravishda aviachiptalar, turistik paketlarni tanlash, rasmiylashtirish hamda vizani qo'llab - quvvatlash xizmatlarini taqdim etadi!
https://t.me/joinchat/AAAAAEjWGqm0Slw3urDTew

Ҳеч қандай «янги» грин-карта дастури мавжуд эмас. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси «Дарё»га маълум қилди.
«АҚШ аллақачон малакасиз ишчилар учун ‘Бандликка асосланган учинчи имтиёз’ (E3) номли иммиграцион виза дастурига эга. Ушбу категориядаги барча бўлғуси иммигрантлар иш берувчининг махсус петициясига эга бўлишлари лозим ҳамда бундай ишчи-ходимлардан АҚШ Меҳнат департаменти тасдиқлаган қўшимча меҳнат гувоҳномаси талаб этилади», — дейилади элчихона баёнотида.
Бунда тўловларни одатда иш берувчи амалга оширади, «шунинг учун мурожаат эгаларидан бундай виза ваъда қилиб олдиндан катта миқдордаги тўловларни талаб этаётган ҳар қандай ҳуқуқий фирма ёки агентлик тутган йўл, ва ё бундай виза учун мурожаат этувчиларни ўзига жалб этишга уриниш ҳолати, эҳтимолки фирибгарликнинг бир кўринишидир».

Ўзи уйсиз сирдарёлик тадбиркор Ўзбекистон бўйлаб хайрия билан шуғулланяпти
Сирдарёлик тадбиркор Дилфуза Мансурова Янги йил арафасида Гулистон шаҳрида эҳтиёжманд оилаларнинг қизчаларига байрамона кўйлакчалар совға қилганди. «Халқ сўзи»нинг ёзишича, у куни кеча Қорақалпоғистоннинг бир неча ҳудудларида ҳам хайрия тадбирларини ўтказган.
У дастлаб Нукусдаги туғуруқхонада 11 аёлга чақалоқ буюмлари тўпламини туҳфа қилди. Нукус ва Хўжайли туманларида эса 20 оиланинг фарзандларига корхонасида ишлаб чиқарилган болалар кийимларини топширган.
«2019 йилда ишлаб чиқарган маҳсулотларимдан бир қисмини Ўзбекистондаги кам таъминланган оилаларга тарқатишни мақсад қилганман. Бу ишни Қорақалпоғистондан бошладим. Худо хоҳласа, бундай тадбирларни қолган 12 вилоятда ҳам ўтказаман», — дейди тадбиркор.
Маълумот учун, Дилфуза Мансурованинг корхонаси чақалоқ кийимлари тўплами ишлаб чиқаради. «Қизиғи, хайрия тадбирлари билан шуғулланаётган бу аёлнинг уй-жойи йўқ, ижара хонадонда яшайди», — деб ёзади «Халқ сўзи».

Кремль Николас Мадуронинг ҳокимият тепасида қолишига шубҳа қила бошлади
Россия расмийлари Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатда давом этаётган сиёсий инқироз шароитида ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қола олишига шубҳа қила бошлади. Бу ҳақда Кремлга яқин икки манбага асосланиб, Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
Агентликнинг қайд этишича, расмий Москва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган ва ўзини амалдаги президент деб эълон қилган Хуан Гуаидога нисбатан ҳамон эҳтиёткорона муносабатда. Айни вақтда, Россия расмийлари Мадурони қўллаб-қувватлаш бўйича ўз имкониятлари, хусусан, Венесуэланинг узоқлиги ва у ерга «сезиларли ҳарбий куч юбориб бўлмаслиги» сабаб чекланганини англаб турибди.
Bloomberg экспертларининг фикрича, Венесуэлада мабодо ҳокимият алмашгудек бўлса ҳам, нефть бўйича шартномаларнинг бажарилишини таъминлаш учун Россия томони мухолифат билан ҳам музокаралар олиб боришга тайёр. Агентлик манбаларининг маълумотларига кўра, бундай музокаралар ҳозирнинг ўзидаёқ у ёки бу шаклда бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни Венесуэланинг мухолифатчи кайфиятдаги парламенти етакчиси Хуан Гуаидо ўзини мамлакатнинг муваққат президенти деб эълон қилган эди, уни дарҳол АҚШ, Лотин Америкаси ва Европанинг аксарият мамлакатларини тан олди. Россия ва Хитой эса президент Николас Мадурони қўллаб-қувватламоқда.