Ижтимоий тармоқларнинг Ўзбекистон сегменти ва ўзбек интернет-нашрларида 19 июнь куни Урганч тумани прокурори Д.Мадиримовнинг кўрсатмаси акс этган хат сурати тарқалган эди (пастда). Хатда туман прокурори, «Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 3—12 ёш оралиғидаги 12 нафар бола 10 турдаги дори воситалари (Амоксициллин, Капесула, Ибупрофен суспензия, Алклофенак, Сумамед, Ингалипт, Антисепт, Инфлюцид, Панадол (болалар учун), Санасол)ни қабул қилиш оқибатида вафот этгани муносабати билан», Урганч туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ва «Хоразм дори-дармон» компанияси раисига рўйхат бўйича дори воситаларини сотувдан олиш чораларини кўриш ҳақида кўрсатма берган.
Хоразм вилоят прокуратурасидан маълум қилишларича, Урганч туман прокурори Д.Мадиримовнинг ушбу хатидаги ифода ноаниқ бўлиб, ўз навбатида бу ҳолат нотўғри мазмундаги турли нотўғри изоҳларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. «Ушбу хат ички идоравий характерда бўлиб, жамоатчилик эътиборига ҳавола этишга мўлжалланмаган эди», — дейилади ҳудудий идора ахборотида.
Мазмунининг ноаниқлиги сабаб ушбу хат ҳозирги вақтда ҳеч қандай юридик кучга эга эмас. Шунингдек, прокурор Д.Мадиримовнинг ушбу кўрсатмаси бўйича дори воситаларини сотувдан олиб қўйиш бўйича ҳам ҳеч қандай чоралар кўрилмаган.
«Хоразм вилоят прокуратураси интернет-ресурслар ва ижтимоий тармоқларда ноаниқ ахборот тарқалиши оқибатида тушунмовчиликка учраган фуқаролардан чин кўнгилдан узр сўрайди. Ҳозирги вақтда Урганч туман прокурори Д.Мадиримовга нисбатан хизмат текшируви олиб борилмоқда, текширув якунларига кўра унга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилади», — дейилади Хоразм вилояти прокуратураси ахборотида.
Маълумот учун, прокурор Д.Мадиримовнинг хатига асос бўлган «Қозоғистондаги воқеа» аслида бўлмаган; бундай хабарлар Қозоғистоннинг тегишли давлат органлари томонидан ҳам рад этилган. Айни вақтда, худди шундай мазмундаги хабарлар Россия, Украина, Озарбайжон каби давлатларда ҳам тарқалган. Ҳар сафар мамлакатларнинг у ёки бу шаҳарларидаги 3—12 ёш оралиғидаги 12 нафар бола айнан 10 та дори воситасидан ҳалок бўлгани айтилган.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

Forwarded from А
👉 @sausage_research_bot 👈
Учта оддий қадам:
– Рўйхатдан ўтиш
– Сўровнома
– 2 та смартфон ва 2 та мультиварка
Ғолиблар 5-июл куни эълон қилинади
👉 @sausage_research_bot 👈
Учта оддий қадам:
– Рўйхатдан ўтиш
– Сўровнома
– 2 та смартфон ва 2 та мультиварка
Ғолиблар 5-июл куни эълон қилинади
👉 @sausage_research_bot 👈
Бугун, 21 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестиция масалаларига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан тарқатилган ахборотга кўра, йиғилишда хорижий инвестиция иштирокида бирорта ҳам лойиҳа амалга оширилмаётган ҳудудлари сони маълум қилинган. Масалан, Бухоро вилоятида хорижий инвестициялар иштирокида 10 та, Навоий вилоятида 9 та, Қашқадарёда эса атиги 1 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Айни вақтда Қашқадарёдаги 13 та туманда, Фарғонадаги 11 та, Сурхондарёдаги 10 та, Тошкент, Бухоро, Жиззах вилоятларидаги 8 тадан, Хоразм, Навоий вилоятларидаги 7 тадан, Қорақалпоғистон ва Самарқанддаги 6 тадан, Андижон ва Сирдарёдаги 5 тадан, Намангандаги 4 та туманда хорижий инвестиция иштирокида бирорта ҳам лойиҳа режалаштирилмагани танқид қилинган.
«Шунинг учун бу ишларни кескин фаоллаштириш керак. Инвестиция қўмитасининг вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари хорижий инвестицияларни олиб келиши ва хорижий инвесторларга барча масалалар бўйича амалий кўмак бериши керак. Шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимлари, секторлар раҳбарларининг ҳар бири ўз ҳудудига тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этишга ҳисса қўшиши зарур», — деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Кунлар исигач, Ўзбекистон ИИВ сайтида инсон ўлими билан боғлиқ хабарларнинг янги туркуми пайдо бўлди — одамлар чўкиб ўляпти. Масалан, биргина 19 июннинг ўзида Ўзбекистон бўйича камида уч киши сув ҳавзасида чўкиб ўлган.
Хусусан, Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида яшаган мактаб ўқувчиси Нўғайли сув омборида чўмилаётиб, чўкиб кетган. Шу куни Бухоронинг Пешку ва Ромитан туманларида яшаган икки фуқаро Хупкалак қишлоғидан оқиб ўтувчи зовурда чўкиб ўлган.
Худди шундай воқеа 20 июнь куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида ҳам юз берган — ИИВнинг ёзишича, шу туманда яшаган М.М. маҳалласидан оқиб ўтувчи Тешиктош каналида чўмилаётиб эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб, ҳалок бўлган.
ИИВнинг мурожаатини қайта эълон қилишдан ўзга илож йўқ:
«Ҳурматли фуқаролар! Турли чўмилиш жойларига борадиган бўлсангиз, хавфсизлик чораларини кўринг. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига бефарқ бўлманг. Ёш болаларингизни чўмилиш жойларига назоратчисиз юборманг ва уларни назоратсиз қолдирманг!».

«Эплолмаяпсанми ёки истамаяпсанми?». Шавкат Мирзиёев Алишер Султоновни охирги марта огоҳлантирди
Бугун, 21 июнь куни Шавкат Мирзиёев раислигида инвестиция масалаларига бағишланган видеоселекторда Президент бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари, «Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқаруви раиси Алишер Султоновни инвестициялар жалб қилиш бўйича сусткашликка йўл қўйганликда айблаган.
«Kun.uz»нинг ёзишича, Султонов «Ўзбекнефтегаз» ва «Ўзбекэнерго» тизимидаги қолоқликни тан олган ҳамда йил якунига қадар лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича юзага келган муаммолар бартараф этилишига умид билдирган.
«Нима учун бош вазир ўринбосари сифатида ўзингиз ҳеч иш қилмадингиз? Нимани кутасиз? Пул ишлашингиз, иш ўринлари яратишингиз керак эмасми? Энг катта комплекс сизники. Нега мен ўзим шуғулланишни бошламагунимча, ўзингиз таклифлар бермайсиз. Хонангизда нима қилиб ўтирасиз? Шароитлар яхшилаб берилган. Нега 8та лойиҳада қолоқликка йўл қўйилган?», деган Президент унга қарата.
«Мен сизни жиддий огоҳлантираман. Бу расмий огоҳлантириш. Иккинчи ярим йилликда кескин ўзгаришлар бўлмаса, қаттиқ жазо оласиз. Шахсан сиз. Чунки, мен сиздан ҳам, ўринбосарларингиздан ҳам, Саидовдан (Улуғбек Саидов - биринчи ўринбосар) ҳам норозиман. Шунча бекорчи.
Нима учун шу вақтгача менга бир таклиф бермадинглар. Нима учун шунча савол? Ўзингнинг аравангни ўзинг торт, оғайни. Мен сени қаттиқ огоҳлантираман. Бу охиргиси. Менга биринчи навбатда бу соҳада тўғридан-тўғри инвестициялар керак. Мен сенга инвестициялар бўйича ўринбосар берганман, лекин битта ҳам таклиф бўлмади. Бу қанчалик жиддий гаплигини тушунаяпсанми? Эплолмаяпсанми ёки истамаяпсанми?», — деган Шавкат Мирзиёев.

Самаралик эчки Дания — Австралия ўйини дуранг билан якунланишини тўғри башорат қилди. У ким чемпион бўлишини ҳам башорат қилган
Россиянинг Самара шаҳридаги ҳайвонот боғида яшайдиган эчки Забияка ЖЧ—2018 ўйинлари ҳисобларини башорат қилмоқда. Эчки қайси жамоа байроғи олдидаги товоқдан овқат еса, демак, ўша жамоа ғолиблигини «башорат» қилади. Шунингдек, дуранг ёзуви туширилган тахтача ҳам бўлади. У бугун Дания ва Австралия ўртасида ўтказилган ўйин (1:1) дуранг билан якунланишини тўғри топган. Олдинроқ Россия — Саудия Арабистони (5:0) ва Мексика — Германия (1:0) ўйинлари ғолибини ҳам тўғри топган.
Забияка апрель ойида ЖЧни ғолибини башорат қилишга уринган ва у Бельгияни танлаган. Бельгия шу пайтгача ҳеч қачон жаҳон чемпиони бўлмаган. Аммо Забияканинг барча башоратлари ҳам тўғри бўлмаган. Сербия ва Коста-Рика ўртасидаги учрашувда у Коста-Рика байроғи олдидаги товоқдан овқат еганди, аммо ўйинда серблар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳайвонот боғи ходими Алёна Киреева эчкини ҳимоя қилиб чиқди: «Нима учун Забияка адашганини айтиш қийин, балки ўша куни яхши ухлай олмагандир. Мен, албатта, жуда хафа бўлдим, аммо ҳамма баъзан адашади».
Ушбу фотогалерея орқали ЖЧнинг бошқа башоратчи ҳайвонлари билан танишишингиз мумкин.

Forwarded from Daryo | Расмий канал
ЖЧ—2018. Франция Перуни мағлуб этиб, муддатидан аввал плей-офф йўлланмасига эга чиқди.
Батафсил — http://dy.uz/MnMeC
Батафсил — http://dy.uz/MnMeC
Ноодатий Тошкент
Кечагина Марказий банк, ТИВнинг собиқ биноси ва Алишер Навоий театри оралиғидаги шинам бир хиёбонда ноодатий скамейкалар пайдо бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ростдан ҳам ноодатий — думалоқ (1-сурат). Қараб турсанг, каравотли бошпанага ҳам ўхшайди. Ўйланганидан кўпроқ жой олишини айтмаса, жуда бир кутилмаган ечим.
Бугун эса Тошкентдаги яна бир ноодатий ҳолат ҳақида хабар чиқди — Нукус кўчаси ёқасида («Миробод» бозори тугаб, Россия элчихонасига кетаверишда) ҳақиқатан ҳам ғалати тротуар солинибди. Буни сўз билан тушунтириш қийин, тинчгина томоша қилиш керак (2-сурат). Тан олиш керак, селфипарастларга ёқадиган жой бўлибди.
Гумбазли ва колоннали саройлар, беш ва етти қаватли «домлар»дан иборат бўлишига ўрганиб қолганимиз одатий Тошкент кундан-кун ноодатий кўриниш олмоқда. Агар сизда янада ноодатийроқ таклифлар бўлса — ҳоким Ортиқхўжаевнинг кўз-қулоғи сизга мунтазир! Рўёбга чиқарилган ноодатий ғоялар ҳақидаги хабарлар, фотолар ва видеоларни эса бизнинг @daryo_livebot’имизга йўлланг!

Равшан Эрматов бошқариб борган ўйинда Аргентина йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ЖЧ-2018 нинг 2-тури доирасида Аргентина термаси Хорватияга қарши майдонга тушди. Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов (у энди жаҳон чемпионатларида 10 та ўйинни бошқарган ягона ҳакам) бошқариб борган ўйинда Аргентина кутилмаганда 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. 8 йил олдинги ЖЧ чорак финалида ҳам Равшан Эрматов Аргентина иштирокидаги ўйинда ҳакамлик қилганида Месси жамоадошлари 0:4 ҳисобида ютқазганди.
Исландия билан ўйинда дуранг қайд қилган Аргентина гуруҳдан чиқиш имкониятини пасайтириб юборди. 2 та ўйинда 2 та ғалабага эришган Хорватия ЖЧнинг нимчорак финалига чиққан 4-жамоага айланди. Олдинроқ Уругвай, Россия ва Франция 1/8 финал масаласини ҳал қилганди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида икки киши дўконни ўмарди. Одатий бир жиноятга ўхшайди. Лекин сиз овчаркага эътибор беринг — у учинчи жиноятчи! 🙊
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Жиноятчи итлар
Нижний Новгородда олинган феноменал видеода кўрганингиздек — инсоннинг тўрт оёқли вафодор дўсти, керак бўлса, жиноятлар вақтида ҳам садоқатли шерик бўла олади. Тан олинг, қандайдир ишкал бўлаётганда ҳамма одамлар ҳам шу итчалик ҳушёр қоровул бўла олмайди. Ақл жойида, калла ишлайди.
Лекин бу ақл, бу бош фақат хўжайиннинг буйруқларига, баъзида нотўғри буйруқларига ҳам ишлайди. Нукусда бўлган воқеа бунинг тасдиғи. Нукуслик бир маст эркак кўчада таниши билан тортишиб қолиб, уни «Рекс» лақабли итига талаттирган. Натижада жабрланувчи касалхонага ётқизилган, «Рекс»нинг эгаси эса ушланган.
Нижний Новгороддаги жиноятчиларга шерик бўлган итга, шунингдек, нукуслик «Рекс»га ҳам бирор бир чора кўриладими, айблов эълон қилинадими — номаълум.

Ўзбекистонда Chevrolet Bolt ТV электромобили пайдо бўлиши сабаби тушунтирилди.
Батафсил — http://dy.uz/H2BCp
Батафсил — http://dy.uz/H2BCp
«Кун.уз» очилмаяпти. Сайт тўлиқ офлайнга кетган, шунинг учун унинг Телеграмида хабарларни Телеграф орқали чиқариш бошланган. Айтишларича, «Соф.уз» ва «Хабар.уз» ҳам бир очилиб, бир очилмай қоляпти. Муаммодан ҳар учала сайт эгалари бохабар, чорасини излашяпти, лекин ҳозирча уринишлар бесамар. Муаммо фақат техник бўлса керак, дейишяпти.
Энг қизиқ вазият «Қалампир.уз» билан боғлиқ. Сайтга Ўзбекистон ҳудудидан киришга уринсангиз, катта қилиб «SORRY» деган ёзув чиқяпти. Лекин сайтга ВПН (яъни, чет эл сервери) орқали киришга уринсангиз, у ҳеч бир муаммосиз очиляпти. Бунақа манзарани одатда блокировка қилинган «душман овозлари» иштирокида кўрардик. Қизиқ. Ва бироз хавотирли ҳам.
Ўзнет (тасикс деб ўқинг)нинг барқарор ишлаб туришига, UZ домен зонасидаги сайтлар фаолиятини у ёки бу маънода қўллаб-қувватлаб турувчи давлат тузилмалари ҳозирча бу вазиятга бирор изоҳ бергани йўқ. Миш-мишлар пайдо бўлмасидан (масалан, «сўз эркинлиги узоқ давом этмади!» каби), изоҳ берилса, муаммога дуч келган сайтларга ёрдам таклиф қилинса, мақсадга мувофиқ бўларди.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Энг қизиқ вазият «Қалампир.уз» билан боғлиқ. Сайтга Ўзбекистон ҳудудидан киришга уринсангиз, катта қилиб «SORRY» деган ёзув чиқяпти. Лекин сайтга ВПН (яъни, чет эл сервери) орқали киришга уринсангиз, у ҳеч бир муаммосиз очиляпти. Бунақа манзарани одатда блокировка қилинган «душман овозлари» иштирокида кўрардик. Қизиқ. Ва бироз хавотирли ҳам.
Ўзнет (тасикс деб ўқинг)нинг барқарор ишлаб туришига, UZ домен зонасидаги сайтлар фаолиятини у ёки бу маънода қўллаб-қувватлаб турувчи давлат тузилмалари ҳозирча бу вазиятга бирор изоҳ бергани йўқ. Миш-мишлар пайдо бўлмасидан (масалан, «сўз эркинлиги узоқ давом этмади!» каби), изоҳ берилса, муаммога дуч келган сайтларга ёрдам таклиф қилинса, мақсадга мувофиқ бўларди.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Olivia Allee Francais атир совунлари билан ўзингизни ҳашаматли парвариш ва ажойиб француз ифорлари ила қуршанг
➡️ facebook.com/alvierotashkent
➡️ instagram.com/alviero.uz
➡️ facebook.com/alvierotashkent
➡️ instagram.com/alviero.uz
Россияда ўтаётган ҳар қандай йирик спорт тадбири вақтида россиялик таниқли спорт шарҳловчилари Ўзбекистон билан бир қовун туширмаса — ҳисобмас.
Ёдингизда бўлса, Сочи—2014 Олимпиадаси очилиши вақтида россиялик шарҳловчи Дмитрий Губерниев жонли эфирда Ўзбекистон олимпия делегациясини Тожикистон деб юбориб, қовун туширганди. Кейин тавбасига таяниб, ўз сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўзбекистонликлардан узр ҳам сўраганди.
Кеча Ўзбекистон Россияда давом этаётган ЖЧ—2018 даги иштирокини бошлади — Ўзбекистон ифтихори Равшан Эрматов Аргентина — Хорватия учрашувида бош ҳакамлик қилди. Ўйин хорватларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади, Эрматов ўйинни ёмон бошқаргани йўқ (ҳар ҳолда, Месси эътироз билдирмади).
Лекин Эрматовдан норозилар барибир бор. Улардан бири — россиялик таниқли шарҳловчи Василий Уткин. Тан олиш керак, Уткин юксак маҳорат, катта иқтидор эгаси (Губерниев билан таққослаб ҳам бўлмайди). Шунинг учун унинг қовунлари ҳам шу қадар оғир. У ўйин вақти Твиттерда: «Эй, эшакдан тарқаган Равшан Эрматов, карточка кўрсатмайсанми?», деб ёзган.
Уёғи нима бўлгани тушунарли бўлса керак. Уткин ҳали узр сўраганича йўқ. Сўрамаса ҳам керак, деган хавотир бор — ишсиз одамни узр сўрашга мажбур қилиш қийин (ЖЧ—2018 давомида у битта ўйинни «Первий канал»да шарҳлаб, сўнг ишдан ҳайдалганди, нега ҳайдалгани номаълум; эҳтимол канал раҳбарларидан кимнидир эшак деб ҳақоратлагандир).
Энг асосийси, биз Равшан Эрматовнинг кимлигини яхши биламиз ва уни жуда яхши кўрамиз. Бу можарода ким кўпроқ эшакдан тарқаганга ўхшаб кўринаётгани эса, ўзингиздан қолар гап йўқ, яққол кўриниб турибди. Асабларингизни асранг, эшаклар билан тенг бўлманг!
Суратда: Андижонлик Улуғбек ака Телеграмда Вася Уткинни топиб, унга ўз ҳақиқатини айтибди: «Ўзинг эшаксан!»

Бутун бошли туманни «ҳароми» деб атаган Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевни Президент Шавкат Мирзиёев «колхоз раиси» деб атади
Лекин «ҳароми» деб ҳақоратлаш ва «колхоз раиси» деб аташ воқеалари — бир-бирига боғлиқ эмас. Биринчи факт — қаҳрамонимизнинг кимлигини эслаб олишингиз учун. Иккинчи факт — кеча бўлган янгилик. Президент Фарғона ҳокимини бутун бошли туманни ҳақоратлагани учун эмас, балки инвестиция жалб этиш бўйича қўйилган вазифаларни кўнгилдагидек бажара олмагани учун койиган.
«Фарғона вилояти ҳокимидан нима учун норозиман?.. Кечирасизлару, Фарғона вилояти ҳокими — катта бир колхоз раисидек. Мен бундай одам билан ислоҳот қила олмайман. Қила олмайман», — деб айтган Президент Шавкат Мирзиёев, 21 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида. Бундай одам билан ислоҳот қилиб бўлмаса, унга чиқиш эшиги кўрсатиладими ёки йўқ, мана шуниси номаълум.
Худди шу йиғилишда Сурхондарё ҳокими Эркинжон Турдимов қолган барча ҳокимларга ибрат қилиб кўрсатилган: «Мана, Эркин 70 миллион долларлик шартнома тузиб келди». Лекин Сурхондарёда ҳам муаммо йўқ деб бўлмайди: «Сурхондарёдаги 10 та туманда... хорижий инвестиция иштирокида бирорта ҳам лойиҳа режалаштирилмагани танқид қилинди», дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

Роппа-роса 77 йил аввал Гитлер Германияси Сталин СССРига бостириб кирган. Шу кундан ўзбекистонликлар Иккинчи жаҳон урушига янада кенгроқ кўламда тортилган
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
OMAF дан High Definition пудраси ҳар бир соҳибжамолнинг косметичкасида бўлиши лозимдир😉
t.me/omaf_uz
t.me/omaf_uz