Daryo — LIVE
68.5K subscribers
47.7K photos
11.1K videos
65 files
44.2K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
Россия адлия вазирлиги журналист Юрий Дудь, сиёсатшунос Екатерина Шульман, карикатурачи рассом Сергей Елкин ва The Insider асосчиси Роман Доброхотовни хориж агентлари ҳисобланадиган ОАВ реестрига киритди

@daryo_live
Ўзбекистонда фойдаланилган вакциналар сони 50 млн дозадан ошди

@daryo_live
Ситораи Моҳи Хосса музейи директори тарихий сарой таъмирининг нотўғрилиги 2020 йилда маълум бўлганини айтди

@daryo_live
Daryo — LIVE
Photo
Ситораи Моҳи Хосса саройи таъмири учун 8 миллиард сўм маблағ ажратилган. Аммо нотўғри таъмир сабаб мажмуанинг бадиий безаклари, нақшлари, кошинлари нобут қилиниб, унинг тарихий ва бадиий қийматига жами 28 миллиард сўм зарар келтирилган.

@daryo_live
Forwarded from Daryo | Pul
Ўзбекистонда йирик импорт автомобиллар учун божхона божи қисқартирилди

Бож тўловларининг камайиши божхона расмийлаштируви нархини 30-40 фоизга камайтиради.

Батафсил бу ерда ўқиш мумкин.

@daryo_pul
Forwarded from Daryo | Pul
Ўзбекистонда илк бор гибрид автомобиллар учун божхона ставкалари белгиланди

Энди бу автомобиллар ўзининг ТИФ ТН кодларига эга бўлди. Илгари уларга бензинда ишлайдиган автомобилларга нисбатан қўйилган ставкалар қўлланган.

Батафсил

@daryo_pul
Футбол бўйича Ўзбекистон Лига Кубоги қайта тикланади — ПФЛ

Унга қўшни мамлакатлар клублари ҳам жалб қилинади.

@daryo_live
Телеграм мессенжеридаги “Снайпер блогер” ва “Қора мерган” телеграм каналлари блокланди

Бу ҳақда хабар берган Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов мазкур телеграм каналларига “журналист ва блогерларнинг ашаддий душмани”, деган таърифни берган.

@daryo_live
Шавкат Мирзиёев томонидан «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун имзоланди

Қонунга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

@daryo_live
Тошкент вилоятида Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллаларда иш бошлаган вакилларига велосипед, компьютер жамланмаси ҳамда планшетлар топширилди

@daryo_live
Қашқадарёда шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб қилган масъул жаримага тортилди

Косон туман тиббиёт бирлашмаси
диагностика бўлими бошлиғи ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб қилиб, хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга мажбурлаган. Шу сабаб у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 1-қисми (меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш)га асосан жаримага тортилган.

@daryo_live
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида хорижий давлатларга қиймати 5,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 4,9 минг тонна анор экспорт қилган

@daryo_live
Навоийда 45 минг долларга ер сотишни ваъда қилиб, 30 минг доллар олган шахс воқеа жойида қўлга олинди

Вилоятнинг Кармана туманида яшовчи фуқаро 9,9 гектар ер майдонини сотишга урингани учун фирибгарликда айбланмоқда.

@daryo_live
Бўстонлиқдаги ер майдонини 3 млн долларига сотишга уринган шахслар ушланди

@daryo_live
Самарқандда газ баллони чақнашидан куйиш жароҳатини олган эр-хотин ва уларнинг 10 ёшли қизи вафот этди

@daryo_live
Бугун ҳарорат 30-35 даража атрофида бўлади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин — «Ўзгидромет»

@daryo_live