Daryo — LIVE
69K subscribers
46.9K photos
10.9K videos
62 files
43.7K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
⚡️Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди

12 март куни соат 18:00 дан бошлаб довонда транспорт ҳаракати тикланди.

@daryo_live
Фарғонада кўп қаватли уйдаги хонадонда қулфланиб қолган икки ёшли қизалоқ қутқарилди

Икки ёшли қизалоқ онасининг қўлига соғ-саломат топширилган.

@daryo_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Кеча телевизорда кўрсатди: тушунган, қадрига етган одам хурсанд бўлиб йиғлади» — Шавкат Мирзиёев ўзбек пахтасидан бойкот олингани ҳақида

«Шу вақтгача пахтамизнинг ранги оқ эди, лекин ‘қора’ бўлиб юрди», — дейди давлат раҳбари.

Батафсил — http://dy.uz/AFifD

@daryo_live
Туркманистондаги муддатидан олдин ўтказилаётган президентлик сайловлари якунига етди, маҳаллий вақт билан 19:00 ҳолатига кўра 97,12 фоиз сайловчи овоз бериб бўлган. Бу ҳақда Туркманистон Марказий сайлов комиссияси хабар қилди.

@daryo_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркманистон президенти вазифасини бажарувчи Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободдаги Аннаниёз Ортиқ номидаги 68-мактабда ташкил қилинган сайлов участкасида овоз берган

У участкага аравачада ҳаракатланувчи 85 ёшдаги онаси билан бирга келган ва ушбу сайловларни тарихий аҳамиятга эга жараён эканлигини таъкидлаган.

@daryo_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео: Оҳангаронда дўл ёғмоқда

«Дарё» ўқувчисининг хабар беришича, видео Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги хонадонда тасвирга олинган.

@daryo_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда ҳам кучли дўл ёғмоқда

@daryo_live
Арманистоннинг бешинчи президенти Ваагн Хачатурян қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди

@daryo_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Мудофаа вазирлиги юқори аниқликдаги «Краснополь» снаряди ёрдамида Киев вилоятидаги Украина Қуролли кучлари дала қўмондонлик пунктининг йўқ қилиниши акс этган тасвирни чоп этди

Видео: Россия Мудофаа вазирлиги

@daryo_live
Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида кузатилган ёғингарчиликлар оқибатида юзага келган сел оқимлари ва сув тошқинлари соха ходимлари ва махсус техникалари ёрдамида бартараф этилмоқда

ФВВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

@daryo_live
Украинада уруш бошидан буён 85 нафар бола ҳалок бўлди

100 дан ортиқ болалар жароҳатланган. Қурбонларнинг аксарияти Киев, Харков, Донецк, Суми, Херсон, Николаев ва Житомир вилоятларига тўғри келади, дея хабар бермоқда Украина бош прокуратураси.

Бомба ва снарядлар туфайли 369 та таълим муассасаси зарар кўрган: улардан 57 таси бутунлай вайрон бўлган.

@daryo_live
Туркманистонда президентлик сайловларида берилган овозларни санаш давом этмоқда, дастлабки натижалар 14 март куни эълон қилинади

@daryo_live
Hyundai компанияси «Челси» билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу келишув инглиз футбол клубига йилига 10 млн фунт даромад олиб келарди

Аввалроқ жамоанинг титул хомийси Three ҳам ҳамкорликдан воз кечганди.

Роман Абрамовичга қўйилган санкциялар туфайли лондонликлар клуби турли тақиқларга учрамоқда.

@daryo_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Биз куч ишлатиш тўхтатилишини хоҳлаймиз» — Абдулазиз Комилов Украинадаги вазият ҳақида

«Биз жуда хавотирдамиз. Бу ҳақда кўп гапиришимиз мумкин. Аммо дунёдаги аксарият одамлар каби, биз ҳам куч ишлатиш тўхтатилишини ва барча муаммолар сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал қилинишини хоҳлаймиз», — деган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Анталияда бўлиб ўтган иккинчи дипломатик форум доирасида Туркиянинг A News телеканалига берган интервьюсида.

@daryo_live
Туркия Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига қўшилмайди — Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли

@daryo_live
Кучли ёмғир сабаб Тахтақорача довони вақтинча ёпилди

Қашқадарё вилояти Китоб туманидан ўтган Тахтақорача довони 13 март куни соат 16:00 дан автомобиллар ҳаракати учун ёпилди.

Бунга йўлнинг 1138—1141-километрларида кучли ёмғир ёғиши оқибатида автомобил йўлида қисман ўпирилиш юзага келгани сабаб бўлган.

@daryo_live