Санкт-Петербургдаги оммавий муштлашувда ўзбекистонликлар жароҳатланди
19 май куни Санкт-Петербургнинг Фрунзе туманидаги кафеда содир бўлган оммавий муштлашув юз берган. Ҳодиса оқибатида Ўзбекистон фуқаролари — 1987 йилда туғилган Паҳлавон Бахтиёрович Зиёев, 1986 йилда туғилган Шаҳриёр Бахтиёрович Зиёев, 1987 йилда туғилган Анвар Аҳрорович Зиёев ва 1995 йилда туғилган Абдуазиз Мажидович Маҳмудовга пичоқ билан тан жароҳати етказилган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Паҳлавон ва Шаҳриёр Зиёев Жанелидзе номидаги Санкт-Петербург илмий-тадқиқот институти шифохонасига ётқизилган ва ҳозирда жарроҳлик бўлимида бўлиб турибди.
Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 111-моддаси 3-қисми (қасддан саломатликка оғир зарар етказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. «Вазият бош консулхона назорати остида», — дейилади Ўзбекистон ТИВ ахборотида.
Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонда 19 май куни юз берган ЙТҲ оқибатида тўрт ўзбекистонлик жабрлангани, улардан бири реанимацияга жойлаштирилгани ҳақида хабар берган эди.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

«Матбуот тарқатувчи»нинг Хоразм филиали раҳбарлари обуна пулларини ўзлаштириб, машиналар харид қилган, уй ва бинолар сотиб олган
Даврий нашрларни тарқатиш билан шуғулланувчи «Матбуот тарқатувчи» компанияси Хоразм вилояти шуъба корхонаси директори О.К. 2017—2018 йилларда обуначилар томонидан тўланган 1,3 миллиард сўм пул маблағларидан 562,3 миллион сўмини талон-тарож қилганликда айбланмоқда.
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан «Матбуот тарқатувчи» ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текшириш ўтказилган. Хабарга кўра, О.К. пулларни ўғли А.К. ва қариндоши С.Ш.га қарашли «У.З.» компаниясига ўтказган.
Бу пуллар эвазига Captiva, Lacetti, Nexia каби машиналар, шуъба корхона негизида ташкил этилган Ҳазорасп босмахонаси балансида бўлган, ҳақиқий баҳоси 750,0 миллион сўмлик бино ва иншоотларни 16,7 миллион сўмга сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирган.
Текширув давомида етказилган зарардан 562,0 миллион сўми ундирилиши таъминланган.
Худди шундай, «Матбуот тарқатувчи» Хонқа филиали раҳбари М.Р. ҳам 2018 йилда обуначилар томонидан тўланган 365,5 миллион сўм пул маблағларидан 214,0 миллион сўмини қариндоши Ш.А.га тегишли «А.С.» корхонасига ўтказиб талон-торож қилиб, бу пулга Урганч шаҳридан турмуш ўртоғи А.А. номига уй сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан О.К. ва М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

Бекободдаги чиқиндихонадан аёл кишининг жасади топилди. Воқеа жойига бош прокурор ва ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосарлари зудлик билан чиққан
Бекобод шаҳар, «Ўзбекистон» маҳалласи, Истиқбол кўчаси, 22-уйнинг рўпарасида жойлашган чиқиндихонада 20 май куни соат 14:00 ларда Бекобод шаҳар, Меъмор (Аббасова) кўчасида яшаган фуқаро Р.М.нинг (1975 йилда туғилган, аёл киши) мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
«Воқеа жойига зудлик билан бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Эркабой Тожиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳамедов, вилоят прокурори, вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқдилар», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур оғир жиноятни фош этиш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) ва базавий ҳисоблаш жорий этилади
Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди, дея хабар берди Адлия вазирлиги. Фармонга мувофиқ, 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига қуйидаги миқдорлар белгиланди:
▪️Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 577 170 сўм;
▪️Базавий ҳисоблаш — 202 730 сўм;
▪️Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — 202 730 сўм.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори маош, устамалар, қўшимча ҳақ, гонорар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ушланмалар, илгари энг кам иш ҳақига нисбатан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади.
Базавий ҳисоблаш миқдори эса қуйидагиларни аниқлашда қўлланилади:
▪️солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа тўловларнинг миқдорларини;
▪️тадбиркорлик билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловларнинг қиймати, ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пулсиз шаклда тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозларнинг қиймати, юридик шахслар активларининг баланс қиймати, микрокредитлар ва лизинг, шунингдек бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг чекланган миқдорини.
Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори пенсиялар, устамалар, қўшимча ҳақ ва компенсация тўловлари, шунингдек, ходимлар соғлиғига етказилган зарарни қоплашда қўлланилади.
Энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган устамалар, қўшимча ҳақ, мукофотлар ҳамда бошқа компенсация ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг барча турлари мазкур тўловларнинг сўмда ифодаланган амалдаги миқдорларини сақлаб қолган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Ўзбекистонда меҳмонхоналар мижозларга никоҳ муносабатларидан қатъи назар хизмат кўрсатиши белгиланди
Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан 26 март куни қабул қилинган Ўзбекистон ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги қарори 20 май куни эълон қилинди ва шу кундан эътиборан кучга кирди. Мазкур қарор билан меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланган.
Ҳужжатга кўра, «меҳмонхона хизматлари яшаш жойи (прописка), фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъи назар кўрсатилиши лозим».
Олдинроқ меҳмонхоналарга «ғайриахлоқий ҳаракатлар»га гумон бўлган тақдирда мижозларни жойлаштиришни рад этиш ва бу ҳақда ички ишлар идораларини хабардор қилиш ҳуқуқи берилиши кўзда тутилганди. Қайд этишларича, меҳмонхоналар фақат ушбу низомга зид бўлмаган ички қоидаларни белгилаши мумкин.
Меҳмонхонага жойлашишда ташриф буюрувчиларнинг прописка ва никоҳ муносабатларига қарамаслик ҳақидаги талаб илк бор Ўзбекистон Президенти томонидан 5 январь куни имзоланган фармонда кўзда тутилган эди.

#Иқлим. Бугун Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида кундузи ёмғир ёғиши мумкин.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Тимур Ишметов молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Тимур Аминжонович Ишметов Ўзбекистон молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади, дея хабар қилди «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси. 2017 йилдан у Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари эди.
Тимур Ишметов 1979 йилда Тошкентда туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтини, 2005 йилда Бирмингем университетининг International Money and Banking йўналишида магистратура босқичини, 2007 йилда -Тошкент юридик университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Марказий банк иқтисодчиси лавозимидан бошлаган. 2017 йил апрелигача турли лавозимларда фаолият кўрсатди. Жумладан, турли вақтларда Марказий банкнинг Монетар операциялар департаменти, Халқаро резервларни бошқариш департаменти, Ички валюта бозоридаги операциялар ва Валюта бошқаруви ва назорати департаментига раҳбарлик қилди.
Молия вазирининг аввалги биринчи ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров Давлат активларини бошқариш агентлигига раҳбар этиб тайинланган эди.

Фарҳод Абдуллаев Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. «Газета.уз»нинг хабар беришича, у бунгача 35-Тузел сайлов округи депутати, коммунал хужалик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий раиси лавозимларида фаолият кўрсатган. 2011—2018 йилларда «Ўзиккиламчиранглиметалл» корхонасига раҳбарлик қилган.
Туманнинг аввалги ҳокими Шуҳрат Отамуҳамедов ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси ва ИИБ бошлиқлари 10 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида туманни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишдан сўнг вазифасидан озод қилинган эди.
2017 йилдан Тошкент вилояти Ангрен туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Рустам Аширматов Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланган.
Учтепа тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига Сайфулло Аҳмедов номзоди тасдиқланган. У 2018—2019 йилларда Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, 2018 йилдан Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган Жобир Азимов Учтепа тумани прокурори бўлди.

Forwarded from Ekopen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ajoyib yangilik! “Ekopen” korxonasi hamkorlari aksiya e’lon qiladi!!!
🎁Ekopen profillaridan plastik deraza rom buyurtma qilib SOVG’Aga deraza tokcha olishingiz mumkin!
📅 Aksiya amal qilish muddati:
31.05.2019 yil.
🔎 Sizga eng yaqin tayyor rom ishlab chiqaruvchi hamkorlarimizni @ekopenuzbot orqali topishingiz mumkin!
☎️ Barcha savollar bo’yicha +998711201200 raqamiga murojaat qiling!

Риштонда аёл киши газ баллонларни алмаштираётган вақтда содир бўлган ёнғин туфайли вафот этди
17 май куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшаган Ш.Б. исмли аёл уйи ошхонасида газ плитасига уланган газ баллонини бошқа газ баллонига алмаштираётган вақтида улардан сизиб чиқаётган газдан ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Оқибатда уйининг 70 квадрат метр майдонида ички ва том қисми ёниб зарар кўрган ҳамда Ш.Б. куйиш жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар, хонадонингизда газ ускуналаридан фойдаланганингизда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг. Газ техникаларининг соз ҳолда эканлигига ҳамиша эътибор қаратинг. Зеро, бу ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлигининг кафолатидир», — дейилади вазирлик хабарида.

Forwarded from davletovuz
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун анкета. Бор-йўғи бир бет.
Юқори сифат 💯✔️ сўнгги модадаги 👖👕 кийим-кечаклар сизни қизиқтирадими??🙄🙄
Нархлари 💵 хамёнбоп бўлса-чи??? 🔥🔥💥👍👍
Батафсил билмоқчимисиз???
Ҳаммаси шу ерда!!!
👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD_fL1icEtpt3xS2ng

Илҳом Норқулов Марказий банк бошқарув раисига биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Апрелдан бери Ўзбекистон Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Илҳом Норқулов банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосарига айланди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Илҳом Норқулов Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Халқаро иқтисодий муносабатлар» факультетида ва Глазго университетининг (Буюк Британия) «Иқтисодий ривожланиш» йўналишида таҳсил олган.
Иқтисодиёт вазирлиги тизимида ва ишлаб чиқариш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган Норқулов Марказий банкдаги фаолиятини 2010 йили бош мутахассис лавозимидан бошлаган. 2013—2018 йилларда Марказий банкнинг Монетар сиёсат департаментига раҳбарлик қилган.
Аввалроқ Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Тимур Ишметов Ўзбекистон молия вазири биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Сарвар Отамуродов «Ўзагросуғурта»га раҳбар бўлди
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуродов лавозимини тарк этди. UzReport’нинг хабар беришича, у «Ўзагросуғурта» раҳбари лавозимига тайинланган.
«Ўзагросуғурта» компаниясига 2017 йилнинг августидан буён раҳбарлик қилиб келган Саидқаҳҳор Холхўжаев аввалроқ Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинлангани маълум бўлганди.
Сарвар Отамуродов 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) битирган. 1998 йилда Банк-молия академиясини, 2003 йилда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Социология фанлар номзоди.
Отамуродов 1995—2006 йилларда Молия вазирлиги Валюта-иқтисод бош бошқармасида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва бош бошқарма бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2006—2010 йилларда Ўзбекистон суғурта компанияларида фаолият олиб борган.
У Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгаши раиси бўлиш билан биргаликда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари ҳам эди. У 2016 йилги Президент сайловида номзод сифатида қатнашиб, сайловчиларнинг 2,35 фоиз овозини қўлга киритган эди.
Айтмоқчи, партиянинг янги раиси этиб Алишер Қодиров сайланган, дейишяпти. Ҳа, ўша — Ўзбекистоннинг бош маънавиятчиси, тунги клубларни ёпмаслик керак деган депутат, Рамзан Қодировга фамилиядош эканликларини эслатган жаноб.

Бокуда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Тошкентдан Озарбайжон пойтахти Бокуга 16 май куни борган ўзбекистонлик Баҳодир Муродов 19 май куни вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маҳаллий ҳукумат органлари томонидан ўтказилган суд-тиббий экспертиза натижаларига кўра, 1974 йилда туғилган Муродов ўткир юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этган.
Вазирликнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти Баҳодир Муродовнинг қариндошларини қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишларини сўраган — Тошкент шаҳри: +99899-860-89-98, Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси: +99450-298-33-11, +99412-497-25-52.

UMS chiroyli raqamlarini katta chegirmalar bilan ulashga shoshiling!
Buning uchun abonent to'lovi oyiga kamida 33 000 so'm bo'lgan tariflarni tanlash kifoya!
Eng asosiysi, UMS'ga hozir ulansangiz, 2 oy davomida har oy 5000 MB'gacha bonus taqdim etiladi!
Batafsil ma'lumot: https://t.me/UMSuzb/2168

Молия вазирига яна бир янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон президентининг 21 майдаги қарори билан Шоҳрух Шотурғунович Шораҳмедов молия вазирининг давлат бюджети масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.
Шоҳруҳ Шораҳмедов (1977 йилда туғилган) Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1998) ва Буюк Британиянинг Эксетер университетини (1999) иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Тайинловга қадар Президент администрациясининг Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестицион ва ташқи иқтисодий сиёсатни амалга ошириш масалалари бўйича бўлинмасининг бош консультанти лавозимида фаолият кўрстиб келган. Молия-иқтисод соҳасидаги иш стажи — 18 йил.
«Шоҳруҳ Шораҳмедов ижтимоий соҳа — таълим, соғлиқни-сақлаш, маданият ва спорт, шунингдек фан соҳалари молиясини яхши тушунадиган, бюджет маблағларини бошқариш ва оқилона фойдаланиш тартиб-қоидаларини, шунингдек давлат бюджет сиёсатининг истиқболдаги устивор вазифаларини чуқур биладиган салоҳиятли мутахассис бўлиб ҳисобланади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тимур Ишметов молия вазири биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Бунгача у Марказий банк раиси биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Андижонда прокуратура терговчиси 27,5 минг доллар таклиф қилган фуқаро ушланди
Андижон вилояти Пахтаобод туман прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши юзасидан фуқаро И.И. (1970 йилда туғилган) жиноят ишининг ўзига оид қисмини ижобий ҳал қилиб бериши учун жами 27,5 минг доллар таклиф қилиб, шундан 7,5 минг долларини нақд шаклда ҳамда “Ж.С.К.” савдо комлекси ҳудудидаги бозор нархи 20 минг долларга тенг бўлган савдо дўконини терговчи айтган фуқаро номига расмийлаштириб беришни айтиб, пора таклиф қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговчиси вилоят прокурори номига фуқаро И.И. унга пора таклиф қилаётганлиги тўғрисида билдирги билан мурожаат қилган.
Фуқаро И.И. 21 май куни терговчига келишилган 27,5 минг доллардан 3 минг долларини берган ҳамда “Ж.С.К.” савдо комплекси ҳудудидаги бозор нархи 20 минг долларга тенг бўлган савдо дўконини расмийлаштириб бериш учун терговчидан паспорт нусхани олаётган вақтида вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
“Мазкур ҳолатлар юзасидан И.И.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

🇺🇿🇺🇸«Ассалому алайкум! Менинг исмим Даниел Розенблум». АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси ўзбекистонликларга видеомурожаат йўллади. Ўзбек тилида!
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚠️ 🍎🍇🍋 Аграр маҳсулотингизга харидор ёки деҳқончиликда пайдо бўлган муаммоларга ечим излаяпсизми?
⭐️ AgroMart.uz - Ўзбекистонда биринчи бўлиб, онлайн равишда тезкор ва малакали маслаҳат берувчи, ҳамда аграр маҳсулотларга харидор топишга кўмаклашувчи ягона веб-портал.
Сайт орқали қуйидаги БЕПУЛ хизматлар тақдим этилган:
- электрон савдо майдончаси
- аграр соҳасининг 8 йўналиши бўйича, юқори малакали экспертлардан онлайн маслаҳатлар
- фойдали ва долзарб маълумотлар
- тезкор ва сўнгги хабарлар
✅ AgroMart.Uz веб-порталининг расмий телеграм каналига уланинг ва аграр соҳасидаги долзарб ахборот ва эълонлардан хабардор бўлинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/uzagromart