Daryo — LIVE
68.1K subscribers
48K photos
11.1K videos
65 files
44.3K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Қашқадарёдаги туман ва шаҳарлардан йўқолган ўнлаб мол ва қўйлар яширилган жой топилди

9 февраль куни Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор «рейд» тадбирларида вилоятнинг бир нечта туман ва шаҳарларидан йўқолган қора моллар ва майда шохли моллар топилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир пайтида «Отчопар» маҳалласида яшовчи муқаддам судланган Ш.Б. хонадони кўздан кечирилганда молхонасидан 20 бошга яқин қора мол ва 50 бошга яқин майда шохли моллар топилган.

«Энг қизиғи, фуқаро хонадонидан топилган қора моллар ва майда шохли моллар бундан илгари йўқолган бўлиб, қайсидир туман ёки шаҳарда яшовчи фуқароларнинг моли бўлиб чиқмоқда», — дейилади вилоят ИИБ матубот хизмати хабарида.

ИИБ хабарига кўра, бу каби ўғирланган моллар сақланаётган қўрахоналар бир нечтани ташкил этиши мумкин. Шуни аниқлаш мақсадида ҳозирда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари бошлаб юборилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇼Тайванда ёруғлик диодли чироқлар ўрнатилган айланиб турувчи свералар ёрдамида Ой ҳақида инсталляция тайёрлашибди. Битта арт-объектда Ернинг табиий йўлдоши ҳақида бир вақтнинг ўзида турфа таассурот бериши мумкин бўлган жиҳатлар жамланган — фақат ҳаммаси қаердан туриб томоша қилишга боғлиқ 🌒

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Чикагодаги Ўзбек—Америка ассоциацияси фаоллари Камеруннинг Бардап аҳоли пункти учун 4500 (тўрт ярим минг) доллар эвазига сув қудуғини ишга тушириб берди. Қудуқ учун маблағ «Булоқ-3» хайрия лойиҳаси доирасида эълон қилинган марафон вақтида тўпланган.

Хабар беришларича, бу Чикаго ўзбеклари кўмаги билан Африка мамлакатларида қазилган учинчи қудуқ. Биринчиси 2016 йил майида Чаднинг 1700 киши яшайдиган Васси қишлоғида фойдаланишга топширилган. Ўшанда ҳам 45 метрлик қудуқни тайёрлаш ва сув тортадиган насос ўрнатиш учун 4500 доллар сарфланган эди.

Чикаго ўзбеклари ҳақида эса бу ерда батафсил ўқишингиз мумкин — http://dy.uz/oaUJj

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷Француз компанияси пляжда фойдаланиш учун мўлжалланган багги-амфибия тайёрлади: у қуруқликда соатига 90 километргача тезликда, сувда эса 13 километр тезликда ҳаракатлана олади. Бу машинани исталган вақтда, ускуналар панелидаги битта мурватни шундай буриш билан қайиққа айлантириш мумкин

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Грузиядаги ўзбекистонлик аёл дугонасининг 4 яшар қизчасини дўппослаб ўлдирди. Унга нисбатан чиқарилган ҳукм ўз кучида қолдирилди

Грузиянинг Кутаиси апелляция суди Сайёрахон Мирбобоевага нисбатан чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди. Ўзбекистон фуқароси тўрт яшар қизалоқни ўлдиргани учун муддатсиз қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Хабар беришларича, қотиллик 2018 йилнинг 14 июнь куни юз берган. Тергов маълумотларига кўра, Мирбобоева ҳодиса юз берган вақтда бошқа мамлакатда бўлиб турган дугонасининг қизини ўлгунича калтаклаган. Сўнгги вақтларда айнан Мирбобоева қизалоққа қараб келаётган эди. Қизчанинг жасадини Мирбобоеванинг ўзи полицияга кўтариб олиб борган.

Суд эшитувлари давомида Мирбобоеванинг адвокати мижозининг эс-ҳуши жойида эмаслигини даъво қилган, бироқ ўтказилган экспертиза текширувлари давомида ўзбекистонлик аёл жиноятни содир этаётган вақтида хаёли жойида бўлганини кўрсатган. 2018 йил октябрида Батуми шаҳар суди Мирбобоевани Грузиядаги энг олий жазо — муддатсиз қамоққа ҳукм қилганди.

Бу Грузиядаги ўзбекистонлик аёллар билан боғлиқ дастлабки жиноят эмас. Аввалроқ, 2018 йил ноябрида Батумидаги казиноларнинг бирида икки ўзбекистонлик аёл пичоқлаб кетилгани, улардан бири ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Сентябрь ойида эса Грузиядан Туркияга жомадон ичида ўтишга уринган ўзбекистонлик аёл қўлга олинган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Diplomat Travel
⁉️Eng arzon va hamyonbop narxdagi aviachiptalarni eng qulay yo'l bilan xarid qilmoqchimisiz?

☎️Bizga qo'ng'iroq qiling va o'zingizni qiziqtirgan barcha savollarga javob oling!
+99871 2090009

https://t.me/joinchat/AAAAAFP6dCsIQfWm12a97A
Қорақалпоғистонда 3 мингдан зиёд ўқитувчининг маошидан коммунал тўловлар учун ноқонуний равишда пул ушлаб қолинган

Қорақалпоғистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат инспекцияси томонидан Kun.uz’да эълон қилинган «Ўқитувчилар маошидан 500 минг сўмдан ушлаб қолинмоқда» номли мақола бўйича Амударё тумани халқ таълими бўлимида ўрганиш ўтказилган.

Маълум бўлишича, тумандаги 82 та умумтаълим мактабида ишловчи 5 154 нафар педагог ходимнинг 3 115 нафаридан электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва бошқа коммунал тўловлар учун ноқонуний равишда розилиги олинмай, иш ҳақидан ушлаб қолинган.

Мазкур ҳолат бўйича айбдор бўлган Амударё тумани халқ таълими бўлими мудирининг ўринбосари Р.Матқурбанов ҳамда Халқ таълими бошқармаси марказлаштирилган молия бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси М.Қаландаров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми (мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши) билан энг кам иш ҳақининг беш баравари (1 013 650 сўм) миқдорида жаримага тортилган.

Шунингдек, инспекция томонидан мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича Қорақалпоғистон Халқ таълими вазирлигига 8 февраль куни қонунбузилишини бартараф этиш ва келгусида йўл қуймаслик юзасидан белгиланган тартибда тақдимнома киритилган.

Қизиқ, бу қонун бузилиши биргина Меҳнат вазирлигининг инспекцияси текширувлари, тақдимномалари билан битиб кетармикин ё давоми ҳам бўлармикин? Ҳар ҳолда, халқ таълими соҳаси мансабдорлари ўзидан ўзи ўқитувчилардан коммунал тўловлар учун пул йиғишга киришиб кетмагандир? Балки уларга бошқа бир ташкилот ходимлари, раҳбарлари шундай топшириқ бергандир? Уларга жазо йўқми? Буни ким аниқлайди — Бош прокуратурами ё бошқасими?

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Беркли университети тадқиқотчилари ёруғлик нури ёрдамида нарса-буюм ясайдиган 3D-принтерни ўйлаб топибди. Худди мўъжизанинг ўзгинаси-я!

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​«Менинг фикрим нимани ҳам ўзгартирарди?», деб ўйлайди баъзи одамлар. Бундай қарашни жуда ҳам хато деб бўлмайди-ю, лекин унчалик тўғри ҳам эмас. Шундай фикрда юрган дўстларимизга Сидни Люметнинг «12 жаҳлдор одам» фильмини кўришни тавсия қилган бўлардик. Ҳа, ҳақсиз, фильмда кўрсатилган ҳолат одатда бир-бирини эшитишга куч топа оладиган одамлар яшайдиган жамиятларга хос. Лекин инсон ҳеч бўлмаса бир марта ўз фикрини овоз чиқариб айтиб кўриши мумкин, ким билсин, шу биргина уриниш баъзи ўзгаришларга сабаб бўлар. Масалан, Москвадаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Баҳодир Аҳмедов (суратда) билан бўлгани сингари.

Баҳодир Аҳмедов билан нима бўлганди ўзи? 5 январь куни Москвада унинг қариндоши — Отабек Болтаев бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган. Жасадни Ўзбекистонга юборишда Аҳмедов маълум (тушунишимиз бўйича, кўпроқ молиявий) қийинчиликларга дуч келган: унга на Uzbekistan Airways авиакомпаниясида, на Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида ёрдам кўрсатишган (элчихона ходимларидан бири, афтидан, ҳатто қўполроқ муносабатда ҳам бўлган). Бундай муносабатдан хафсаласи пир бўлган Баҳодир Аҳмедов, қариндошининг жасади солинган тобутни Внуково аэропортига ўз машинасида олиб кетаркан, Президент Мирзиёевга видеомурожаат қилган.

Баҳодир Аҳмедов ўз видеомурожаатида фақат бир нарсани — ўйин-кулги хоҳлаб ёки бекорчиликдан эмас, тирикчилик дардида Россияга келиб, фалокат босиб шу совуқ ўлкада вафот этган ватандошларнинг жасадларини Ватанга олиб кетишни бепул қилиб беришни сўраган. Шундай фикр кўпчиликнинг хаёлига келган бўлиши мумкин, лекин ҳар ким ҳам буни овоз чиқариб айтишга, буни Президентга видеомурожаат шаклида йўллашга журъат топа олмаган бўлиши мумкин. Эҳтимол, кимлардир Баҳодирни бу иши учун қоралаётгандир, мақтаётганлар ҳам бордир, аммо унинг шу видеомурожаати, кўринишидан, баъзи ўзгаришларни бошлаб берди.

Мана, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги куни кеча Россиядаги меҳнат муҳожирларига мурожаат қилди: «Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан меҳнат миграциясида бўлиб турган ва чет элда вафот этган ватандошларимиз жасадини Ўзбекистонга олиб келишда амалий ёрдам кўрсатилади». Агар шундай аҳволга тушиб қолган яқин қариндошингиз ё танишингиз бўлса, Миграция агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ёки Тошкентдаги офисига мурожаат қилиш тавсия этилди.

Ўз навбатида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 6 февраль куни Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятидаги қурилишларда ҳалок бўлган икки ўзбекистонликнинг жасадини Ўзбекистонга транспортировка қилишга тайёрлаш бўйича дастлабки тадбирлар амалга оширилгани, вазирлик масъуллари жасадларни олиб чиқиб кетиш учун рухсат берилиши кутилаётганини маълум қилди. Жасадларни Ўзбекистонга олиб келиш харажатлари вазирлик ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси томонида қопланиши айтилди.

Вазирлик вакиллари яна шуни ҳам маълум килдики, Россиянинг Зарайск шаҳрида бир неча ойдан бери комадан ётган ўзбекистонлик Бобуржон Расулов ҳам айнан Бандлик вазирлиги ҳузуридаги жамғарма маблағлари ҳисобидан 6 февраль куни Россиядан Наманганга олиб келинган.

Буларнинг бари — биттагина видеомурожаатдан кейинги ишлар. Ўша видеомурожаатгача шундай ишлар бўлаётганини биз ҳам билмагандик, сиз ҳам эшитмагандингиз, эҳтимол.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳Хитойда 1,5 тоннагача юк кўтара оладиган, 2 минг километргача парвоз қила оладиган ўзиучар самолётларни оммавий ишлаб чиқариш бошланди. Бундай самолётларнинг дастлабки партясига SF Express курьерлик компанияси буюртма ҳам бериб бўлибди.

Ўзиучар самолётлар ҳозирча юк ташияпти, йўловчи ташишни бошлашига ҳам кўп қолмади, шекилли.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​ДХХ раҳбари ўзгарди: Ихтиёр Абдуллаев саломатлиги туфайли ишдан кетди, унинг ўрнини мудофаа вазири Абдусалом Азизов эгаллади

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев соғлиғи билан боғлиқ ҳолат сабаб эгаллаб турган лавозимини тарк этди. Бу ҳақда, ҳукуматдаги манбаларга асосланиб, «Газета.уз» хабар бермоқда.

Унинг ўрнини Ўзбекистоннинг собиқ мудофаа вазири, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов эгаллади. Ўз навбатида, шу вақтгача Тошкент ҳарбий округига қўмондонлик қилиб келган Баҳодир Қурбонов янги мудофаа вазири этиб тайинланган.

ДХХ раиси этиб тайинлангунига қадар Абдусалом Азизов (1960 йилда туғилган) 2017 йил сентябридан бери Мудофаа вазирлигига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Ихтиёр Абдуллаев эса 2018 йил 31 январида Рустам Иноятов ўрнига ДХХ раиси этиб тайинланган эди.

Янги мудофаа вазирига айланган генерал-майор Баҳодир Қурбонов эса Тошкент ҳарбий округи қўшинларига 2018 йил февралидан бери қўмондонлик қилаётганди, унгача эса 2015 йилдан Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи бўлган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Elit Academy
ELIT ACADEMY Ўзбекистон талабаларига 100% БЮДЖЕТ ўринларини тақдим қилмоқда

▪️Туркиянинг Истанбул шаҳридаги "OKAN" университетига кириш имтиҳонларини ўтказиб юборманг

▪️Имтиҳонда иштирок этиб 40 дан юқори балл тўпланг ва талаба бўлинг!
Сентябрь ойини кутмасдан апрель ойидан таҳсил олишни бошланг

▪️Имтиҳон қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:
Математика 40 та савол
Геометрия 5 та савол
Мантиқ 35 та савол
Имтиҳон 23 февраль куни соат 12:00 да SHODLIK меҳмонхонасида бўлиб ўтади

▪️Маълумот учун телефонлар:
+998977042262
+998909976858

Телеграм канал:
@elitcademyuz
​​Ихтиёр Абдуллаев нима учун ДХХ раиси лавозимидан кетди?

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати республика ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбариятидаги ўзгаришлар тўғрисида расмий ахборот берди — у аввалроқ тарқалган норасмий хабарларни тасдиқлади.

Айни вақтда, Ихтиёр Абдуллаев нима учун ДХХ раиси лавозимидан озод қилинганига ҳам аниқлик киритилган: «Ихтиёр Абдуллаев соғлиги ёмонлашгани туфайли (кейинги бир йилда бўйин ва бел умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган) ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Имон Каримова Instagram’да онаси Гулнора Каримова билан бирга тушган суратини эълон қилди. Саволларни кўпайтирадиган сурат — у қачон, қаерда олинган? Ва яна ўша савол — Гулнора Каримова ўзига нисбатан белгиланган жазони қаерда, қай шароитда ўтаяпти?

«Гулнора Каримова суд ҳукмида кўзда тутилган жазони Ўзбекистон ҳудудида ўтамоқда», деганди ўтган йили бош прокурор ўринбосари. Биласиз, Ўзбекистон ҳудудида катта-кичик қамоқхоналар ҳам, беш юлдузли меҳмонхоналар ҳам, собиқ «Россия» меҳмонхонаси яқинидагига ўхшаш элит-«дом»лар ҳам бор.

Гулнора Каримовага суд қандай ҳукм чиқарган? Тошкент вилояти суди 2015 йил августида Ўзбекистон Биринчи Президентининг тўнғич қизини бир қатор жиноятларда айбдор деб топиб, унга 5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
2019 йилда 💵доллар курси илк бор пастлади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​«Тошшаҳартрансхизмат»нинг биносига қўшиб қурилган иншоотда ёнғин чиқди

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг биносига қўшиб қурилган, Туркиянинг «Бай Мираж мебель» компанияси томонидан ижарага олинган иншоотда 11 февраль куни ёнғин юз берди. ИИББдан маълум қилишларича, Амир Темур шоҳкўчасининг 1-тор кўчаси 6-уйда («Тошшаҳартрансхизмат»нинг манзили) жойлашган маъмурий бинода ёнғин чиққани ҳақида 8:30 да хабар келиб тушган.

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари «бир неча дақиқа ичида» ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлган. Ёнғин оқибатида маъмурий бинонинг 60 квадрат метр майдони ёниб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин электр симларидаги қисқа туташув оқибатида келиб чиққан. Ёнғин етказган зарар миқдори ҳисобланмоқда, тан жароҳати олганлар йўқ.

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати ахборотига кўра, ёнғиндан «Тошшаҳартрансхизмат»нинг бош биноси зарар кўрмаган. «Ёнғин турк фирмаси томонидан ижарага олинган қўшимча иншоотда юз берган. У ‘Тошшаҳартрансхизмат’ биноси ёнида жойлашган», — дея компания матбуот хизматидан иқтибос келтирмоқда «Газета.уз».

Худога шукр, йўқса биз энди ҳар хил хаёлларга бораётгандик: «Автобуслари ёниб кетадиган компаниянинг энди ўзи ҳам ёниб кетибди», деб.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Engelberg – Shveysariyaning yuksak texnologiyasi!

📞 +998 71 207 7777
🔊 https://t.me/IMZO_Official

📞 +99871 203 0707
🔊 https://t.me/Engelberg_Official
​​Халқ банкининг Қувадаги бўлимидан йўқолган салкам 39 минг доллар филиал мансабдорларидан ундириладиган бўлди

Февраль ойи бошида Халқ банкининг Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги филиалидан нақд 100 минг доллар йўқолгани ҳақида хабар берилган эди. Шунга ўхшаш ҳолат аввалроқ вилоятнинг бошқа — Қува туманидаги Халқ банкида ҳам юз берган, фақат унда камроқ — салкам 39 минг доллар йўқолган.

Хабар беришларича, Халқ банкининг Қува филиали бошқарувчиси М.Б., бош ҳисобчи Н.Х., ғазна мудири З.А. ўзларига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармай, жиноят содир этган. Улар 2017 йил 26 май куни якуни бўйича қолдиқда қолган 38 минг 867 АҚШ доллари миқдоридаги валюта маблағларининг бутлиги ва дахлсизлигини таъминлаш чораларини кўрмаганликлари оқибатида камомадга йўл қўйган.

Жиноят ишлари бўйича Қува туман суди томонидан судланувчилар ҳаракатида жиноят аломатлари йўқлиги кўрсатилиб, оқлов ҳукми чиқарилган. Суднинг мазкур оқлов ҳукми апелляция протестига асосан Фарғона вилоят судида кўрилиб, ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган. Шундан сўнг ушбу иш Бош прокуратура протестига асосан Олий судда кўриб чиқилган.

Натижада ишни кўриб чиқишда суд қонун талабларини бажармасдан, иш ҳолатларига объектив баҳо бермай, уни бир томонлама кўриб чиқиб, судланувчилар томонидан содир этилган жиноят иши материаллари билан тўлиқ исботлангани ҳолатларига эътибор қаратмагани учун апелляция ажрими бекор қилинган.

Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 17 январдаги янги ажрими билан оқлов ҳукми бекор қилиниб, судланувчиларга тегишли жазолар тайинланди ҳамда улардан 38 минг 867 АҚШ долларини ундириш белгиланган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Тошкентда 14 яшар қиз селфига тушаман деб, учинчи қаватдан тушиб кетди

Тошкентда саккизинчи синф ўқувчиси Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйнинг учинчи қаватидан тушиб кетди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ.

Хабар беришларича, 14 ёшли қиз ўзини суратга олмоқчи бўлиб (селфига тушмоқчи бўлган), «эҳтиётсизлик сабаб» деразадан пастга тушиб кетган.

«Натижада ўқувчи қиз жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.

Ачинарли ҳодиса. Аввалроқ Тошкентдаги мактаблардан бирининг бошқа бир 8-синф ўқувчиси поезд устида селфига тушаман деб, ток уриши оқибатида ҳалок бўлганди.

Ўзбекистон телевидениесидан «селфи балоси» ҳақидаги кучли-кучли ташвиқот ва тарғибот кўрсатувларини, Ёшлар Иттифоқи фаолларининг: «Биз ёшларга селфилар керак эмас!», деган чиқишларини кутиб қоламиз.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg