Daryo — LIVE
70.4K subscribers
41.3K photos
9.41K videos
55 files
39.4K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
«Саховат» уйларида яшовчи мингга яқин ёши улуғ кишиларга шахсий харажатлари учун қарилик нафақасининг 20 фоизи тўлаб берилади

Ногиронлиги бор фуқароларнинг пенсияси ҳар икки йилда қайта ҳисобланиб, иш стажи ва ойлигига қараб ошириб борилади. Бунга 300 млрд сўм маблағ йўналтирилади.

@daryo_live
Оилавий болалар уйларига кундалик харажатларни қоплаш учун маблағ ота-оналарнинг шахсий пластик картасига ўтказилади

Шунингдек, оилавий болалар уйларининг коммунал тўловлари аҳоли учун белгиланган тарифларда олинади.

@daryo_live
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак хариди учун 10 млн сўмдан ажратиш амалиёти нодавлат олийгоҳларда ҳам жорий этилади

376 та меҳрибонлик, саховат ва мурувват уйлари, махсус мактаб-интернатларни таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича 600 млрд сўмлик алоҳида дастур қабул қилинади.

@daryo_live
1 июлга қадар 70 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатишни маҳаллада йўлга қўйилади

Бунда, хотин-қизлар фаоллари ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан бирга ҳар бир хонадонга бевосита кириб, оилалардаги ҳақиқий ҳолат ва ижтимоий хизматларга эҳтиёжни аниқлайди.

Шунингдек, ҳар бир оила учун алоҳида ижтимоий ҳимоя режасини ишлаб чиқади ва аҳоли мурожаатлари асосида ижтимоий хизматлар ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини доимий назорат қилиб боради.

@daryo_live
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 майда амалда бўладиган қийматини белгилади

🇺🇸 доллар 11 161,96 сўм (-17,84)
🇪🇺 евро 11 807,12 сўм (+45,97)
🇷🇺 рубль 157,52 сўм (+4,76)

@daryo_live
Ишчи-ходимларнинг самарали фаолияти учун — касаллик, ишсиз қолиш ҳамда ҳомиладорлик масалаларида босқичма-босқич кафолатли ҳимоялаш тизими жорий этилади

2022 йил сентябрдан бошлаб «декрет» тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўланади.

Мазкур ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага 2022 йилда бюджетдан 170 млрд сўм ажратилади.

@daryo_live
Махсус дастур асосида 9300 дан зиёд хотин-қизлар фаоллари маҳаллада ижтимоий хизматларни ташкил этишга ўқитилади

Ўзини яхши кўрсатган хотин-қизлар фаоллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишонига тавсия этилади.

@daryo_live
3-5 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин«Ўзгидромет»

@daryo_live
⚡️Рамазон ҳайити арафасида президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади.

@daryo_live
Шавкат Мирзиёев Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаясини қабул қилди

Давлат раҳбари олий даражадаги самарали мулоқотларни давом эттириш муҳим эканлигига алоҳида тўхталди.

Ёсимаса Хаяси Япония ҳукумати Ўзбекистоннинг Афғонистонда бардавом тинчликни таъминлаш ва ушбу мамлакатнинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатлари юқори баҳолашини айтди.

@daryo_live
Покистоннинг Иқлим ўзгаришлари масалалари бўйича вазири Шерри Раҳмон ҳукумат кучли жазирамага бас келиш учун тегишли чораларни кўришни сўради.

Покистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича 47 даражагача кўтарилган, деб ёзмоқда Channel News Asia.

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги кучли жазирама сабаб одамлар соғлиғида кузатиладиган ўзгаришлар мамлакат ҳукуматини COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг навбатдаги тўлқинидан ҳам кўпроқ хавотирга солаётганини қайд этган.

@daryo_live
Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

58 та вагондан иборат эзгулик поездига ортилган озиқ-овқат, кийим-кечак ва дори-дармон воситалари 30 апрель куни Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатга олиб кетилган.

@daryo_live
Истанбулдан учган самолёт ноқулай об-ҳаво сабаб Самарқанд аэропортига қўна олмади

HY-276 йўловчи рейси Бухоро аэропортига йўналтирилган.

@daryo_live
Подполковник Анвар Ҳафизов Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи лавозимига тайинланди

Мазкур тайинловга қадар Анвар Ҳафизов Навоий вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

@daryo_live
Afg‘onistonga O‘zbekistondan yuborilgan navbatdagi insonparvarlik yordami ichida nimalar borligi ma’lum qilindi

Yordamning asosiy qismi un va bug‘doydan iborat.

Batafsil — http://dy.uz/dyWZ8

So‘nggi yangiliklar 👉 @Daryo
⚡️2 май Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади — президент қарори

Шунингдек, 3-4 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди.

@daryo_live
Бугун фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 39 даражагача кўтарилади «Ўзгидромет»

@daryo_live
Тошкент метроcи 2 май — Рамазон ҳайити байрами муносабати билан тонгги соат 04:00 дан кеч соат 00:00 га қадар ишлайди

@daryo_live
Uzbekistan Airways 7 майдан Тошкент—Шарм ал-Шайх—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди

@daryo_live
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити ва қўшимча дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари туну кун ишлайдиССВ

@daryo_live
Рамазон ҳайити намозинининг Тошкент шаҳри ва вилоятларда ўқиладиган вақтлари

2 май, душанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:40 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади:

Андижон вилояти — 05:30
Бухоро вилояти — 06:00
Жиззах вилояти — 05:55
Навоий вилояти — 06:00
Наманган вилояти — 05:30
Самарқанд вилояти — 06:00
Сирдарё вилояти — 05:50
Сурхондарё вилояти — 06:00
Тошкент вилояти — 05:50
Тошкент шаҳри — 05:40
Фарғона вилояти — 05:30
Хоразм вилояти — 06:10
Қашқадарё вилояти — 06:00
Қорақолпоғистон Республикаси — 06:20


@daryo_live