Daryo — LIVE
68.2K subscribers
48K photos
11.1K videos
65 files
44.3K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
Daryo — LIVE
⚡️Бугун президент пенсия ва нафақаларни 1 майдан 12 фоизга ошириш тўғрисида фармонни имзолади Шунингдек: энг кам пенсия оладиган 725 минг нафар аҳолининг пенсияси 14 фоизга оширилади (440 минг сўмдан 500 минг сўмга); 9 май арафасида уруш қатнашчилари…
ёлғиз яшаётган ва ўзгалар парваришига муҳтож одамлардан шахсан хабар олиб, уларга совға-саломларни етказиш;

уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларнинг ҳар бирининг хонадонига шахсан бориб, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топшириш;

10 минг нафар фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар билан шахсан учрашиб, ҳолидан хабар олиш ва совға-саломлар етказиш топширилди.

@daryo_live
Daryo — LIVE
ёлғиз яшаётган ва ўзгалар парваришига муҳтож одамлардан шахсан хабар олиб, уларга совға-саломларни етказиш; уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларнинг ҳар бирининг хонадонига шахсан бориб, пул мукофоти ва қимматбаҳо…
❗️1 июндан бошлаб уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларга ҳар ойда озиқ-овқат ва гигиена воситалари хариди учун уларнинг пенсия ва нафақаларига 270 минг сўм миқдорида устама тайинланади

Бундан ташқари, уларга кийим-кечак хариди учун ҳар йили 4 млн сўмдан компенсация тўлаш тартибини жорий этилади.

@daryo_live
Daryo — LIVE
❗️1 июндан бошлаб уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларга ҳар ойда озиқ-овқат ва гигиена воситалари хариди учун уларнинг пенсия ва нафақаларига 270 минг сўм миқдорида устама тайинланади Бундан ташқари, уларга кийим-кечак хариди учун…
1 майдан бошлаб ногиронлиги бўлган фуқароларни ишга олган корхоналарга 6 ой давомида ҳар бир бундай ходими учун 400 минг сўмдан субсидия берилади

Бундан ташқари, ўзини ўзи банд қилган ва ҳунармандчилик билан шуғулланадиган ногиронлиги бўлган шахсларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратилади, улар касб-ҳунарларга давлат ҳисобидан ўқитилади.

@daryo_live
Daryo — LIVE
1 майдан бошлаб ногиронлиги бўлган фуқароларни ишга олган корхоналарга 6 ой давомида ҳар бир бундай ходими учун 400 минг сўмдан субсидия берилади Бундан ташқари, ўзини ўзи банд қилган ва ҳунармандчилик билан шуғулланадиган ногиронлиги бўлган шахсларга асбоб…
Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлайдиган нодавлат ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлимлари (Ногиронлар, Кўзи ожизлар жамияти, Ногиронлар ассоциацияси, Карлар жамияти) ходимларига ойлик тўлаш учун давлатдан субсидия ажратилади.

@daryo_live
Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни тўлиқ таълимга жалб этиш мақсадида янги «Нурли маскан» номини олган мактабларда янги ўқув йилидан қўшимча 850 та ўқув хоналари ва 1200 та ётоқхона ўрни ташкил этилади.

Шунингдек, давлат буюртмаси асосида ушбу мактаб кутубхоналари Брайль ёзувидаги дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, бадиий ҳамда болалар учун мўлжалланган адабиётлар билан тўлиқ таъминланади.

@daryo_live
Daryo — LIVE
Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни тўлиқ таълимга жалб этиш мақсадида янги «Нурли маскан» номини олган мактабларда янги ўқув йилидан қўшимча 850 та ўқув хоналари ва 1200 та ётоқхона ўрни ташкил этилади. Шунингдек, давлат буюртмаси асосида ушбу мактаб кутубхоналари…
3 мингдан зиёд заиф эшитувчи болаларга замонавий эшитиш мосламалари етказиб бериш учун 11 млрд сўм ажратилади

Махсус мактаб-интернатларнинг барча ходимларига 50 фоиз устама тўлаш жорий этилади. Бунга 30 млрд сўм берилади.

@daryo_live
Daryo — LIVE
Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни тўлиқ таълимга жалб этиш мақсадида янги «Нурли маскан» номини олган мактабларда янги ўқув йилидан қўшимча 850 та ўқув хоналари ва 1200 та ётоқхона ўрни ташкил этилади. Шунингдек, давлат буюртмаси асосида ушбу мактаб кутубхоналари…
Ногиронлиги бўлган болаларнинг маънавий камол топиши учун 108 та мактаб-интернатга ҳар йили 20 мингдан ортиқ махсус адабиётлар харид қилинади

1 октябрга қадар 20 дона экзоскелет, 880 та ногиронлик аравачаси, 4 мингта овозли термометр ва тонометр, 6 мингта «ақлли» соат харид қилиниб, ҳудудларга етказилади. Бунга 31 млрд сўм ажратилади.

@daryo_live
«Саховат» уйларида яшовчи мингга яқин ёши улуғ кишиларга шахсий харажатлари учун қарилик нафақасининг 20 фоизи тўлаб берилади

Ногиронлиги бор фуқароларнинг пенсияси ҳар икки йилда қайта ҳисобланиб, иш стажи ва ойлигига қараб ошириб борилади. Бунга 300 млрд сўм маблағ йўналтирилади.

@daryo_live
Оилавий болалар уйларига кундалик харажатларни қоплаш учун маблағ ота-оналарнинг шахсий пластик картасига ўтказилади

Шунингдек, оилавий болалар уйларининг коммунал тўловлари аҳоли учун белгиланган тарифларда олинади.

@daryo_live
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак хариди учун 10 млн сўмдан ажратиш амалиёти нодавлат олийгоҳларда ҳам жорий этилади

376 та меҳрибонлик, саховат ва мурувват уйлари, махсус мактаб-интернатларни таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича 600 млрд сўмлик алоҳида дастур қабул қилинади.

@daryo_live
1 июлга қадар 70 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатишни маҳаллада йўлга қўйилади

Бунда, хотин-қизлар фаоллари ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан бирга ҳар бир хонадонга бевосита кириб, оилалардаги ҳақиқий ҳолат ва ижтимоий хизматларга эҳтиёжни аниқлайди.

Шунингдек, ҳар бир оила учун алоҳида ижтимоий ҳимоя режасини ишлаб чиқади ва аҳоли мурожаатлари асосида ижтимоий хизматлар ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини доимий назорат қилиб боради.

@daryo_live
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 майда амалда бўладиган қийматини белгилади

🇺🇸 доллар 11 161,96 сўм (-17,84)
🇪🇺 евро 11 807,12 сўм (+45,97)
🇷🇺 рубль 157,52 сўм (+4,76)

@daryo_live
Ишчи-ходимларнинг самарали фаолияти учун — касаллик, ишсиз қолиш ҳамда ҳомиладорлик масалаларида босқичма-босқич кафолатли ҳимоялаш тизими жорий этилади

2022 йил сентябрдан бошлаб «декрет» тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўланади.

Мазкур ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага 2022 йилда бюджетдан 170 млрд сўм ажратилади.

@daryo_live
Махсус дастур асосида 9300 дан зиёд хотин-қизлар фаоллари маҳаллада ижтимоий хизматларни ташкил этишга ўқитилади

Ўзини яхши кўрсатган хотин-қизлар фаоллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишонига тавсия этилади.

@daryo_live
3-5 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин«Ўзгидромет»

@daryo_live
⚡️Рамазон ҳайити арафасида президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади.

@daryo_live
Шавкат Мирзиёев Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаясини қабул қилди

Давлат раҳбари олий даражадаги самарали мулоқотларни давом эттириш муҳим эканлигига алоҳида тўхталди.

Ёсимаса Хаяси Япония ҳукумати Ўзбекистоннинг Афғонистонда бардавом тинчликни таъминлаш ва ушбу мамлакатнинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатлари юқори баҳолашини айтди.

@daryo_live
Покистоннинг Иқлим ўзгаришлари масалалари бўйича вазири Шерри Раҳмон ҳукумат кучли жазирамага бас келиш учун тегишли чораларни кўришни сўради.

Покистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича 47 даражагача кўтарилган, деб ёзмоқда Channel News Asia.

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги кучли жазирама сабаб одамлар соғлиғида кузатиладиган ўзгаришлар мамлакат ҳукуматини COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг навбатдаги тўлқинидан ҳам кўпроқ хавотирга солаётганини қайд этган.

@daryo_live
Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

58 та вагондан иборат эзгулик поездига ортилган озиқ-овқат, кийим-кечак ва дори-дармон воситалари 30 апрель куни Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатга олиб кетилган.

@daryo_live
Истанбулдан учган самолёт ноқулай об-ҳаво сабаб Самарқанд аэропортига қўна олмади

HY-276 йўловчи рейси Бухоро аэропортига йўналтирилган.

@daryo_live
Подполковник Анвар Ҳафизов Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи лавозимига тайинланди

Мазкур тайинловга қадар Анвар Ҳафизов Навоий вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

@daryo_live