Daryo — LIVE
68.5K subscribers
47.7K photos
11.1K videos
65 files
44.2K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
Daryo — LIVE
«Вақт жуда кам қолди, деҳқончиликда баҳорнинг ҳар бир куни, ҳар бир соати муҳим» — Шавкат Мирзиёев Президент, шунингдек, деҳқон ва фермерларимизни энг кўп қийнайдиган масалаларни санаб ўтди: ҳосилдор ва ишончли уруғ ва кўчат навларининг камлиги, пешона…
Йиғилишда янги сув омборлари атрофидаги 100 минг гектардан ортиқ ерларга тадбиркорларни жалб этиб, инфратузилма яратишга ёрдам бериб, мос келадиган экинлар экишни ташкил қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда:

ўз ҳудудидаги сув омборлари атрофидаги янги ерларнинг харитасини тузиш;

ерларни контурларга ажратиб, уларга ирригация тармоғини лойиҳалаш;

ушбу майдонларда озиқ-овқат ва озуқа экинларини экишга тайёр инвесторларни жалб қилиш бўйича лойиҳа тўпламларини тайёрлаш топширилди.

@daryo_live
Daryo — LIVE
Йиғилишда янги сув омборлари атрофидаги 100 минг гектардан ортиқ ерларга тадбиркорларни жалб этиб, инфратузилма яратишга ёрдам бериб, мос келадиган экинлар экишни ташкил қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди. Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда: ўз ҳудудидаги…
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳокимликлар билан бирга бир ҳафта муддатда 135 минг гектар оборотдан чиққан ерларни ўзлаштириш ва уларда озиқ-овқат маҳсулотларини жойлаштириш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун республика бюджетидан 170 млрд сўм ажратилади.

Президент Фарғона, Наманган, Андижон ва Самарқанддан 600 нафар тажрибали томорқа эгалари Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Хоразм ва Тошкент вилоятига бориб, 1,5 мингта маҳаллада аҳоли томорқаларида экинларни тўғри экишни ўргатаётганини мисол қилиб келтирди.

Бу тажрибани 2,5 мингта маҳаллада жорий этиши вазифаси қўйилди.

@daryo_live
Daryo — LIVE
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳокимликлар билан бирга бир ҳафта муддатда 135 минг гектар оборотдан чиққан ерларни ўзлаштириш ва уларда озиқ-овқат маҳсулотларини жойлаштириш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун республика бюджетидан…
Аҳоли томорқаларида энг катта муаммо – сув таъминоти бўлаётгани қайд этилди. Шу муносабат билан мутасаддиларга:

экин турлари жойлашувидан келиб чиқиб, аҳоли томорқаларини суғориш учун 4 млрд куб метр сувни тақсимлаш;

ҳар бир маҳалла кесимида ариқ очиш, тозалаш, тармоқларни тиклаш бўйича графикни тасдиқлаб, ишларни бошлаш топширилди.

Бу ишлар учун республика бюджетидан 50 млрд сўм, маҳаллий бюджетлардан яна 50 млрд сўм йўналтирилади.

Шу билан бирга, Қўшработ, Нуробод, Конимех, Пешку, Чироқчи, Жарқўрғон, Бойсун, Оҳангарон, Ғаллаорол, Фарғона каби туманларида сув таъминоти оғир маҳаллаларда қудуқ қазиш ва насос ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплашга бюджетдан 50 млрд сўм ажратилади.

@daryo_live
Daryo — LIVE
Аҳоли томорқаларида энг катта муаммо – сув таъминоти бўлаётгани қайд этилди. Шу муносабат билан мутасаддиларга: экин турлари жойлашувидан келиб чиқиб, аҳоли томорқаларини суғориш учун 4 млрд куб метр сувни тақсимлаш; ҳар бир маҳалла кесимида ариқ очиш…
Президент сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш бўйича бир ҳафта муддатда алоҳида дастур қабул қилинишини маълум қилди

Сув хўжалиги вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга 1 октябрга қадар:

4,5 минг километр суғориш тармоқларини тозалаш ва 231 километрини бетонлаш;

3 мингта гидротехник иншоотни таъмирлаш;

3,5 мингта насос ўрнатиш, 490 километр насос қувурларини таъмирлаш ва 281 та қудуқ қазишни таъминлаш топширилди.

Ушбу мақсадлар учун 300 млрд сўм маблағ босқичма-босқич ажратилади.

@daryo_live
Daryo — LIVE
Президент сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш бўйича бир ҳафта муддатда алоҳида дастур қабул қилинишини маълум қилди Сув хўжалиги вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга 1 октябрга қадар: 4,5 минг километр суғориш тармоқларини тозалаш ва 231 километрини…
Маҳсулот етиштиришни молиялаштириш бўйича қўшимча янги тизим жорий этилади

Бунда маблағлар Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан йиллик 10 фоиз ставкада Боғдорчилик агентлигига бир йилга берилади.

«2021 йилнинг декабрь ойида 2022 йил учун тижорат банкларига 2 трлн сўм имтиёзли кредит ресурслари берилган эди. Бироқ, бугунги кунга қадар тижорат банкларига киритилган 790 млрд сўмлик талабномадан атиги 53 фоизи, айрим ҳудудларда эса 25-30 фоизи молиялаштирилган холос», — деди Шавкат Мирзиёев.

@daryo_live
Шоир Нодир Жонузоқ Президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди

Дилшод Кенжаев бошқа ишга ўтиши ўтиши муносабати билан Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Нодиржон Холбўтаев (Жонузоқ) тайинланди.

@daryo_live
Daryo — LIVE
Маҳсулот етиштиришни молиялаштириш бўйича қўшимча янги тизим жорий этилади Бунда маблағлар Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан йиллик 10 фоиз ставкада Боғдорчилик агентлигига бир йилга берилади. «2021 йилнинг декабрь ойида 2022 йил учун тижорат банкларига 2 трлн…
Президент сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш бўйича бир ҳафта муддатда алоҳида дастур қабул қилинишини маълум қилди

Сув хўжалиги вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга 1 октябрга қадар:

4,5 минг километр суғориш тармоқларини тозалаш ва 231 километрини бетонлаш;

3 мингта гидротехник иншоотни таъмирлаш;

3,5 мингта насос ўрнатиш, 490 километр насос қувурларини таъмирлаш ва 281 та қудуқ қазишни таъминлаш топширилди.

Ушбу мақсадлар учун 300 млрд сўм маблағ босқичма-босқич ажратилади.

@daryo_live
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 апрелда амалда бўладиган қийматини белгилади

🇺🇸 доллар 11 299,42 сўм (-20,58)
🇪🇺 евро 12 219,19 сўм (-135,46)
🇷🇺 рубль 140,41 сўм (+3,14)

@daryo_live
Вилоятларда кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банкларига 300 млн доллар ресурс берилади

Ушбу маблағлар энг яхши шартларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш таклифи билан чиққан давлат ва хусусий банкларга 7 йил муддатга 10 фоиз ставкада сўмда жойлаштирилади.

Кейинчалик ушбу кредитлар тадбиркорларнинг тажрибаси, уларнинг олдинги натижаларига қараб 5 млрд сўмгача, кредит ставкасини 14 фоиздан оширмаган ҳолда берилади.

@daryo_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Булунғурда газ баллони чақнаб, уч кишининг куйишига сабаб бўлган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати Булунғур туман ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов харакатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

@daryo_live
Экспортчи корхоналарга ҚҚСни қайтариш бўйича соддалаштирилган механизм жорий этилади

Шунингдек, 80 фоиз маблағ қўшимча текширувларсиз 7 кун ичида қайтариб берилади

Бундан ташқари, экспорчиларнинг масалаларини доимий ўрганиб, уларни тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича узлуксиз ва доимий ишловчи штаб тузилади, «1094» рақамли колл-марказ ташкил этилади.

@daryo_live
⚡️2022 йил 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизими соддалаштирилади

Мол-мулк солиғини ҳисоблаш тизими бозор тамойилларига ўтказилганини инобатга олиб, қўшимча юқори солиқ ставкаларини қўллаш тартиби бекор қилинади.

Шунингдек, айланмаси 1 млрд сўмдан ошган тадбиркорларга ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси дастлабки ўрганишсиз, автоматик тарзда берилади.

Тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувларни олдини олиш учун, энди 22 та турдаги текширув фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади (ҳозирги кунда 159 турдаги текширувдан 119 тасига рухсат олинади).

Бундан ташқари, юқори хавф даражаси мавжуд бўлган тадбиркорларга ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан олдин хабардор этиш тартиби жорий этилади.

@daryo_live
Молия вазирлиги ва ДСҚга ҳар ҳафта тадбиркорлар билан учрашиш ва ижтимоий тармоқлар орқали тушган саволлар ва тизимли масалаларни муҳокама қилиш, уларнинг ечими бўйича таклифлар киритиб бориш топширилди

Рухсатнома бериш талабларини соддалаштириш ҳам тизимли равишда давом эттирилиши таъкидланди.

Бугунги кунда 200 дан ортиқ санитария талаблари мавжуд бўлиб, уларнинг 20 тасига амал қилишнинг умуман имкони йўқ. Шу муносабат билан:

овқатланиш корхоналари учун санитария талабларини қайта кўриб чиқиб, эскирган талабларни бекор қилиш;

етказиб бериш хизматлари билан шуғулланадиган корхоналарга санитария талабларини соддалаштириш вазифаси қўйилди.

@daryo_live
«Бюрократия ва коррупцияга йўл қўйганлар кечирилмайди, айбдорлар сўзсиз жавобгарликка тортилади» — президент

Давлат раҳбари бугунги селектор доирасида тадбиркорлик учун жуда катта кредит маблағлар — қўшимча 500 млн доллар ажратилаётганини қайд этди.

«Нима учун? Чунки, қанчалик қийин бўлмасин, ҳозирги мураккаб вазиятда халқимиз фаровонлигини, давлатимизнинг барқарор ривожланишини ўйлашимиз шарт. Ажратиладиган ҳар бир доллар, ҳар бир сўм бюджетданми, банкданми — бу ҳаммаси халқнинг пули», — дейди Шавкат Мирзиёев.

@daryo_live
Президент, маблағлар фақат ва фақат ўзини оқлайдиган, одамларнинг даромадини оширадиган ва иш ўринлари яратадиган лойиҳаларга йўналтирилиши кераклигини айтди.

Давлат раҳбари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, иқтисодий ва инвестиция комплекслари таркибига кирувчи идоралар, айниқса солиқ, банк, инфратузилмага жавоб берадиган идора раҳбарларини қатъий огоҳлантирди.

Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, ушбу раҳбарлар тадбиркорнинг ҳар бир лойиҳасини амалга оширишга шахсан масъул ва жавобгар бўлади.

@daryo_live
Ҳайдовчининг огоҳлантиришига қарамай хавфсизлик камари тақмаган олд ўриндиқдаги йўловчи жаримага тортилиши мумкин

Бу ҳақда 15 апрель куни бўлиб ўтган давра суҳбатида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Эрали Бозоровнинг айтишича, ҳайдовчи йўловчини камар тақишини айтиб огоҳлантириши зарур.

@daryo_live
Россия адлия вазирлиги журналист Юрий Дудь, сиёсатшунос Екатерина Шульман, карикатурачи рассом Сергей Елкин ва The Insider асосчиси Роман Доброхотовни хориж агентлари ҳисобланадиган ОАВ реестрига киритди

@daryo_live
Ўзбекистонда фойдаланилган вакциналар сони 50 млн дозадан ошди

@daryo_live
Ситораи Моҳи Хосса музейи директори тарихий сарой таъмирининг нотўғрилиги 2020 йилда маълум бўлганини айтди

@daryo_live
Daryo — LIVE
Photo
Ситораи Моҳи Хосса саройи таъмири учун 8 миллиард сўм маблағ ажратилган. Аммо нотўғри таъмир сабаб мажмуанинг бадиий безаклари, нақшлари, кошинлари нобут қилиниб, унинг тарихий ва бадиий қийматига жами 28 миллиард сўм зарар келтирилган.

@daryo_live