Daryo — LIVE
69K subscribers
46.9K photos
10.9K videos
62 files
43.7K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​«Чангли об-ҳаво ‘Яшил макон’ дастури қанчалик тўғри эканлигини яққол кўрсатиб турибди» – Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ишлари ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар қилди.

«Охирги 3-4 кунда бўлиб ўтган чангли об-ҳаво шароити ҳам ушбу дастур қанчалик тўғри эканлигини яққол кўрсатиб турибди.

Бир нарсани аниқ тушуниш керак, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари уч кун муддатда ўзининг ҳудудида халққа мурожаат қилади, Президент ва Сенатга қилинган ишлар ҳақида ҳар ойда ҳисобот беради.

Масалан, бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон, Наманган, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ишга фаол киришди.

Лекин Сурхондарё, Сирдарё (1 фоиздан) ва Хоразм (2 фоиз) вилоятларида дарахт экиш режа кўрсаткичларидан анча ортда қолмоқда.

Шу билан бирга, Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманларида кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмаган. Ушбу туман ҳокимларига қатъий огоҳлантирилди», – дейди Шавкат Мирзиёев.

Президент вазирлик, тармоқ, корхона раҳбарлари ўз режаларини бажарилишига жавоб бериши, ҳар бир вазирлик ва идора, вилоят ёки туман ва шаҳар ҳокими ўзига мажбурият олиши шартлигини таъкидлади.

@daryo_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Косонда трансформатор ёниб кетди

Қашқадарё вилояти Косон туманида жойлашган трансформаторда ёнғин чиқди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

ФВВ матбуот хизмати маълумотига кўра, туманнинг «Пудина» МФЙ, Зиёратгоҳ кўчасида жойлашган трансформаторда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар Фавқулодда вазиятлар бўлимига 9 ноябрь куни соат 18:34 да келиб тушган.

Хабарга кўра 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:49 да воқеа жойига етиб борган. Трансформатор ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан электр тармоғидан узилгандан сўнг ёнғин соат 19:22 да тўлиқ бартараф этилган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

@daryo_live
​​Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан 10 мингга яқин маҳаллада ҳоким ёрдамчилари иш бошлайди

Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари сайловолди дастурига мувофиқ, 2022 йилнинг 1 январдан республиканинг 9 минг 259 та маҳалласида ҳоким ёрдамчилари иш бошлашини маълум қилди.

«Топшириғимга кўра, икки ҳафта давомида Худойбергенов Турсинхон Худойбергенов - таҳ. бошчилигида ишчи гуруҳ Жиззах вилоятидаги 299 та маҳалланинг салоҳияти ва муаммоларини ўрганиб, улар учун энг муносиб номзодларни бирма-бир суҳбат асосида танлаб олди.

Шунингдек, Арнасой, Дўстлик, Зомин, Мирзачўл, Шароф Рашидов туманлари ва Жиззах шаҳрида туман ҳокимлари, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари ва танлаб олинган номзодлар учун амалий семинарлар ўтказилди.

Кеча ҳар битта вилоятга республикадан вакилларни юбордим. Улар ҳам икки ҳафта ичида ҳар бир ҳудудда ‘Жиззах намунаси’ асосида ишни ташкил қилади», – дейди Президент.

Мирзиёев вилоят ҳокимлари вакиллар билан бирга, ўн кун муддатда ҳар бир маҳалла бўйича ҳоким ёрдамчиси учун номзодларни аниқлаши бўйича топшириқ берди.

Бунда, номзоднинг билими, тажрибаси, ташаббускорлигига ҳамда у иш бошлайдиган маҳалланинг ўзига хослиги ва мавжуд имкониятларидан фойдалана олиш салоҳиятига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев вилоят ҳокимлари билан бирга, 2021 йилнинг 15 декабригача танлаб олинган номзодларни ўқитиши ва зарур шароитлар яратиб бериши белгиланди.

@daryo_live
​​Қашқадарёдаги боғчада бўлиб ўтган аёллар жанжали ИИБ назоратига олингани маълум қилинди

Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида боғча мудираси ва ёрдамчи тарбиячи ўртасида бўлиб ўтган жанжал туман ИИБ назоратига олингани маълум бўлди.

«2021 йилнинг 1 ноябрь куни Нишон туманидаги 1-давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси И.Ф. ва мазкур мактабгача таълим ташкилотида ёрдамчи тарбиячи бўлиб ишловчи Г.Д. ўртасида аввалдан бўлиб келган низо туфайли тортишув юзага келган. Шу куни Г.Д. соат 10:30 ларда оила аъзоларини бошлаб келган. Оқибатда мактабгача таълим ташкилоти ҳовлисида, кириш эшиги ёнида мудира ва Г.Д.нинг оила аъзолари ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Видеолавҳадаги ҳолат тан жароҳати ва жиноят аломатлари билан боғлиқлиги сабабли ҳозирда туман ички ишлар бўлими назоратида. Ушбу юзасидан тўлиқ маълумотлар суриштирув жараёнларидан сўнг маълум қилинади», — дейилади вилоят мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ ҳам ҳолатни ўрганишда давом этмоқда.

«Ушбу ҳолатнинг юзага келиш сабаблари, мактабгача таълим ташкилотидаги муҳит ва бошқалар хусусида ишчи гуруҳ хулосасига кўра маълум қилинади», — дейди бошқарма ахборот хизмати раҳбари Баҳодир Мусаев.

Қўшимча қилинишича, тарафларнинг айбдорлиги туман ИИБ суриштирув натижалари ва ишчи гуруҳ хулосасига кўра белгиланади.

@daryo_live
​​Наманганда белгиланмаган жойдан қайрилган ҳайдовчи вафот этди, Олмалиқда пиёдани уриб кетган Labo қочиб кетди. Сўнгги кунлардаги ЙТҲлар тафсилоти

Ўзбекистонда сўнгги кунларда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари тафсилотини тақдим этамиз.

Наманганда Gentra билан тўқнашган «Жигули» ҳайдовчиси вафот этди

Маълум қилинишича, 6 ноябрь куни соат 12:00 ларда, 4Р–117 Тўрақўрғон–Наманган–Чортоқ–Кесканёр йўлининг 42 километрида, Чортоқ тумани «Алишер Навоий» МФЙ ҳудудида, Чортоқ туманида яшаган, 1957 йилда туғилган фуқаро «ВАЗ-21011» русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган.

У бурилиш мумкин бўлмаган жойдан йўлнинг чап томонига бурилаётиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Чортоқ туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Gentra русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Оқибатда «ВАЗ-21011» русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган ҳамда шу автомашинада бўлган йўловчи, Чортоқ туманида яшовчи, 1958 йилда туғилган фуқаро чап бўйин соҳасининг лат ейиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 ноябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олмалиқда одам уриб кетиб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди

Олмалиқ шаҳри Металлург кўчасининг 1-километри 42-уй рўпарасида номаълум ҳайдовчи Labo транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, пиёда, 1984 йилда туғилган Қ.С.ни уриб кетган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи ҳодиса оқибатида вафот этган.

Гувоҳлар воқеа Laboда содир этилганини маълум қилган, бироқ автомобилнинг давлат рақамини айтиб берилмаган.

Шундан сўнг шу ҳудудга яқин бўлган туман, шаҳарлардаги Labo русумли транспорт воситалари рўйхати шакллантирилиб, қидирув ишлари амалга оширилган. Натижада Labo ҳайдовчиси Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган Э.Ҳ. экани аниқланган.

«Кечгача цехда ишлаб, мебель йиғдик. Қайтиб келаётганимизда йўлнинг ўртасида битта инсон чиқиб қолди, олиб қочсам менга қараб келди. У машинанинг ўнг тарафига тегди. Анча ўтиб кетиб, кейин яна қайтиб келдим. Ер қон экан, ўзим қўрқиб, кетиб қолдим», дейди ҳайдовчи.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Йўлда тескари ҳаракатланганлар жазоланди

Ижтимоий тармоқда Lacetti автомобиллари ҳайдовчилари ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб ҳаракатланганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилди ва ушбу ҳайдовчилар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

«Ушбу видеолавҳа 2021 йил 8 ноябрь куни жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама этилиб, бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилди», – дейилади хабарда.

@daryo_live
Олмалиқда икки киши қутурган ит тишлашидан вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида икки фуқаронинг қутуришдан вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ўрганишлар натижасида бу хабарлар тасдиғини топмаганини маълум қилди.

Шунингдек, тарқалган хабарда 141 нафар ёшларнинг қутуриш касаллигига чалингани тўғрисидаги маълумотлар мутлақо асоссиз экани билдирилди. Аммо олти ой аввал қаровсиз қолган дайди итнинг тишлаши оқибатида, яъни қутурган дайди ит жароҳат етказган шахслар ўз вақтида шифокорга мурожаат қилмагани туфайли икки киши вафот этгани аниқланган.

@daryo_live
​​Ўзбекистонда ёшлар бўйича маҳаллагача тушадиган вертикал тизим яратилади

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари ёшлар сиёсати бўйича устувор йўналишлар ва катта марралар белгиланганини билдирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар қилмоқда.

«Бу борада 2020 йили бошлаган ишлар давомийлигини таъминлаб, ўтган йили ташкил этилган ёшлар бўйича маҳаллагача тушадиган вертикал тизим яратилади.

Бунда, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади.

Ёшлар сиёсати энг муҳим масалалардан бири эканини инобатга олиб, ушбу ёшлар Президент вакили бўлади.

Уларнинг асосий вазифалари:

«ёшлар дафтари» ва ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
маҳалладаги ҳар бир ёшлар билан манзилли ишлаб, уларни муаммоларини ҳал этиш;
ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, айниқса «Бешта муҳим ташаббус» ижросини ташкил этиш;
ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш;
ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ёшларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлашдан иборат.
Шавкат Мирзиёев ҳар бир вилоят ҳокими 15–20 декабрь кунлари Президентга инвестиция, саноат, тадбиркорлик, ер ажратиш масалалари билан бирга, ёшларни ишга жойлаштириш бўйича ҳам алоҳида ҳисобот беришини айтди.

Масъуллар вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга, 15 ноябрдан жойларга чиқиб, ҳарбий хизматни ўтаган, ёшларни ортидан эргаштира оладиган, садоқатли, фидоий номзодларни танлаб, уларни ўқитишни ташкил этиши билдирилди.

«Ҳар битта ҳокимнинг ёшларнинг ҳафта давомида маданият, китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш, касб-ҳунарни ўрганиш бўйича кунлик режалари бўлиши шарт. Бугун ҳокимлар ушбу ишларни қандай ташкил этиши тўғрисида аниқ-аниқ ҳисобот беради», – дейди давлат раҳбари.

Президент ҳар бир маҳаллада стадион ва спорт мажмуаларида ёшларни машғул қилиш, у ерларда санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари берилиши, ёшларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш кераклигини билдирди.

«Ўзингиз ҳам олий таълим муассасалари ётоқхоналарига боринг, спорт кийимларида юриб, намуна бўлинг», – деди Президент.

@daryo_live
Қозоғистонлик бизнесменлар Ўзбекистон олиб кираётган контрабанда товарлардан шикоят қилмоқда

Қозоғистондаги бизнесменлар Ўзбекистондан келаётган товарлар билан рақобат қийинлигидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда Inbusiness нашрига таяниб, Spot хабар берди.

Маълум қилинишича, Чимкентда божхоначилар ва бизнесменлар Қозоғистон «Atameken» миллий тадбиркорлар палатаси вакиллари билан учрашув ўтказган. Унда Ўзбекистондан амалга оширилаётган «кул ранг» импорт, шунингдек, ўзбек товарлари учун демпинг нархлари (товарларни ташқи ва ички бозорда сунъий арзонлаштирилган, ўртача чакана нархлардан, баъзан таннархдан паст нархларда сотиш) масаласи кўтарилган.

Борми ёки йўқ?

Божхоначиларнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси бошланиши билан контрабанда деярли тўхтаган. 2021 йилнинг ўтган 10 ойи давомида расмий товар айланмаси оқими 16 фоизга ўсган. Айниқса, кийим-кечак (4,9 баравар) ва ўйинчоқлар (6,3 баравар) импорти кескин ошган. Расман олиб кирилган пластмасса товарларининг ҳажми 84 фоизга, трикотаж — 62 фоизга, қандолат маҳсулотлари — 44 фоизга ошган.

Бироқ тадбиркорлар нашрга бунинг аксини маълум қилмоқда — давлат идораларининг баёнотига қарамай, «кул ранг» импорт оқими фақат кучаймоқда.

«Контрабанда қандай давом этган бўлса, шундай кетяпти. Агар олдинлари, пандемияга қадар, одамлар эркин ҳаракатланган, контрабандани фуралаб олиб кирган бўлса, ҳозир ундан ҳам ёмонроқ — контрабанда вагонлаб олиб кириляпти!», — дейди Nurtau Distribution қандолат корхонаси раҳбари Абай Мирзабоев.

Рақобат ҳисобига арзон

Бундан ташқари, товарлар нархининг анча арзонлиги Ўзбекистон фоядасига ишламоқда. Ўзбек товарлари Қозоғистондаги муқобилларидан бир неча баробар арзон туради, дейди «Atameken» божхона маъмурияти департаменти раҳбари Толеген Нурбоев.

«Ўзбекистондан келадиган битта ўйинчоқ нархи ҳатто бир долларга етмайди, бизнинг экспортимиз баҳоланганда эса нимагадир 6 доллардан 40 долларгача чиқади. Қайтараман, иккиси ҳам бир хил ТҲБ кодли. Бу ерда таҳлил учун савол бор», — дейди Нурбоев.

Кийим-кечак соҳасида ҳам шу каби вазият мавжуд. Ўзбекистонда тикилган эркаклар костюми 60 сентдан 2 долларгача турса, қозоқларники 4,5—18 доллар.

Тадбиркорларнинг ҳисоблашича, ўзбек товорлари нархининг пастлигига рақобат сабабчи. Ўзбекистонда ушбу соҳаларда юзлаб корхоналар ишлайди, Қозоғистонда эса бир ёки иккита.

«Бизда, Қозоғистонда болалар ўйинчоғини ишлаб чиқариш бўйича иккитагина завод бор. Тошкентда, битта шаҳарнинг ўзида ўйинчоқ чиқарадиган юздан ортиқ завод бор. Қозоғистонда бешта қандолат заводи бор. Ўзбекистонда эса 587 та», — дейди Мирзабоев.

Тадбиркорларнинг ҳисоблашича, агар бизнес «кул ранг» импортга қарши курашни бошламаса, Қозоғистон импортга тўлиқ боғланиб қолади. Натижада томонлар «Atameken» томонидан таклиф этилган контрабандаги қарши биргаликда ҳаракатларнинг чора-тадбирлари комплекс режасини маъқуллаган.

«Кул ранг» тарих

Қозоқ бизнесменлари ўзбек товарларининг импортидаги «кул ранг» схемасига бундан олдин ҳам бир неча бор эътибор қаратган. 2019 йилнинг охирида Ўзбекистондан Қозоғистонда кунига 10 мингга яқин костюм ноқонуний олиб кирилаётгани маълум қилинганди, схеманинг йиллик айланмаси 100 миллион доллардан ошади.

Икки давлат импорт—экспорт маълумотларидаги тафовут 680 миллион долларга етган. Шу сабабли Туркистон вилояти давлат даромадлари департаменти хизмат текширувини бошлаган ва тадбиркорларни ўз муаммолари ҳақида фаолроқ маълум қилишга чақирган.

2020 йилнинг сентябрида қозоғистонлик депутат Азат Перуашев «Оқ йўл» партия фракцияси номидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳимояси учун ўзбек товарлари импортини чеклашга чақирганди.
​​Давлат меҳнат инспекцияси иш вақтида вафот этган Бош прокуратуранинг 33 ёшли ходими иши бўйича изоҳ берди

Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими прокурори лавозимида ишлаб келган Самир Раҳмонов 26 апрель куни 33 ёшида вафот этганди. Унинг отаси кафолатланган нафақа пулларини тўламагани учун Бош прокуратурани судга берди, аммо суд унинг даъвосини рад қилди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Унда айтилишича, ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Ташкилот ҳудудида ва унинг ташқарисида ходимнинг меҳнат вазифаларини бажараётганда юз берган жароҳатланиши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳисобланади.

Мазкур низомнинг 1-бўлим, 3-бандига асосан табиий ўлим, ўзини ўзи ўлдириш, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши, шунингдек, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиши ҳолатлари (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотларига кўра) текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.

Батафсил

@daryo_live
​​Тошкентда ўтказиладиган ёшлар ойлигида иштирок этадиган энг фаол ёшларнинг 10 нафарига Францияда ўқиш имконияти берилади

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Тошкент ёшларни севади» фестивали доирасида ўтказиладиган тадбирлар юзасидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида ёшларни қандай мукофотлар кутаётганини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Маълум қилинишича, «Тошкент ёшларни севади» фестивали 15 ноябрдан 15 декабрга қадар ўтказилади. Форумнинг энг фаол ёшларининг 10 нафарига Франциянинг машҳур «Ле Кордон Блю» (Le Cordon Bleu) университетига 6-9 ойлик ўқув курсларида ўқиш имконияти берилади.

«Бундан кейин фаол қатнашган ёшларга мукофотни машина, уй-жойларга эмас, чет элнинг кучли университетларида таълим олиб келишга йўналтирсак ҳамма ёшларга ёқса керак. Чет элнинг юксак олийгоҳларида ўқиб келиб, тажриба ўрганиб, Ўзбекистонга орттирган тажрибаларини олиб келишига йўналтирсак яхши бўлади.

Машина ҳам тез бузилади, сотилади. Орттирган тажриба уларнинг ўзи билан қолади. Дунёнинг истаган университетида ўқишга имконият яратиб беришга ҳаракат қилишимиз керак. Агар Тошкентни ривожлантирмоқчи бўлсак, фақат шу йўл билан ривожлантириш имкони бўлади», — дея таъкидлади Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Қайд этилишича, лойиҳа ва тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 200 мингдан ортиқ ёшларни жалб қилиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш режалаштирилган.

@daryo_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ўқувчини урган ўқитувчи ишдан олинди

«Дарё» таҳририятига Пайариқ туманида яшовчи фуқаро Мавлуда Ғофурова мурожаат қилиб, 8-синфда ўқийдиган ўғли О.Й.ни математика фани ўқитувчиси калтаклаганини маълум қилди.

«Фарзандим ҳожатхонага бориб келаётганда қўнғироқ чалиниб қолган. Дарсга кечикиб келгани учун ўқитувчиси урган. Натижада боламнинг оёқлари кўкариб кетган. Устози дарсга нимага кеч келдинг деб қўлидаги таёғи билан урган. Битта таёғи синиб кетиб иккинчи таёғи билан уриб, жароҳат етказган.

Нима учун боламни уради. Мен болаларимни ўқишга юбораман, уриш учун эмас. Устозлари дарс берсин, урмасин. Шунчалик ваҳший даражада уриш мумкинми? Бунга ким чора кўради? Бундай ваҳший ўқитувчи керак эмас», – дейди Мавлуда Ғофурова.

«Дарё» сўровига асосан Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати Мавлуда Ғофурова мурожаатини ишчи гуруҳ билан бориб ўрганилган.

Батафсил

@daryo_live
​​Сирдарёда фарзандларининг алимент пулини тўламаган аёлга нисбатан чора кўрилди

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар бўлими иш юритувига ноодатий алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжати келиб тушиб, ижро ҳаракатлари олиб борилди. Бу ҳақда бюро матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Маълум қилинишича, А.Ашурова (исми шарифи шартли ўзгартирилган) оиласидан воз кечиб, икки нафар норасида гўдакларини турмуш ўртоғига ташлаб кетган.

А.Ашурованинг турмуш ўртоғи болаларни ўз тарбиясига олиб, уни моддий таъминот билан таъминлашда қийналгани сабабли фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига болаларнинг онасидан алимент ундириб беришини сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилган.

Мазкур суднинг 2018 йил 20 сентябрдаги алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, вояга етмаган фарзандлари Муроджон ҳамда Маржонанинг моддий таъминлашдан бўйин товлаган она билан бир неча бор тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилган ва расман огоҳлантирган бўлса-да, 27 ойдан ортиқ муддат мобайнида 13 029 571 сўмлик алимент пулларини тўлашдан қасддан бош тортиб келган.

Шу сабабли 2020 йил 19 ноябрда Гулистон шаҳар маъмурий суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47–4-моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, қарздор А.Ашуровага 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Лекин шунга қарамасдан, қарздор А.Ашурова ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан, 2020 йил ноябрь ойидан 2021 йил август ойига қадар, яъни 9 ой давомида 2 346 907 сўмлик алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

Бюронинг Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочисининг 2021 йил 1 августдаги «алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига кўра, қарздор А.Ашурованинг алиментдан бўлган қарзи жами 36 ой давомида 15 376 477 сўмни ташкил қилган.

Мазкур жиноят иши юзасидан 2021 йил 18 август куни қарздор А.Ашуровага нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.

Ушбу жиноят иши юзасидан айблов далолатномаси тузилиб, мазмунан кўриш учун жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судига юборилган.

ЖИБ Гулистон шаҳар судининг 2021 йил 6 октябрь кунидаги ҳукми билан А.Ашурова Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбли топилиб, 15 376 477 сўмни тўлиқ тўлаб беришлик мажбурияти билан 6 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

@daryo_live
​​Ўзбекистондаги чанг концентрацияси энг юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази 4 ноябрь куни кузатилган чанг-ғубор таъсирида атмосферанинг чанг билан ифлосланиши энг юқори бўлган ҳудудларни маълум қилди.

4 ноябрь куни ҳавода чанг миқдори бўйича максимал аҳамиятлилик: Гулистон, Олмалиқ шаҳрида 20 РЭМ (рухсат этилган миқдор), Чирчиқ — 26, Тошкент — 33, Бекобод — 18, Ангрен — 8, Бухоро шаҳри — 14, Навоий шаҳри — 8, Самарқанд — 4, Сариосиё, Наманган, Урганч, Фарғона, Қўқонда тахминан 2 РЭМ.

Маълум қилинишича, 5 ва 6 ноябрь кундузи атмосфера ҳавосининг чанг билан ифлосланиши пасая бошлаган ва 2 дан 8 РЭМ даражаси етган.

8 ноябрь кундузи республикада атмосфера ҳавоси ифлосланиши фақат айрим шаҳарларда рухсат этилган аҳамиятлиликдан юқори бўлган: Бекобод — 2,7 РЭМ, Фарғона ва Қўқон — 2, Самарқанд — 1,5, Гулистон, Чирчиқ ва Олмалиқ — 1,3, Бухоро, Ангрен ва Сариосиё — 1,1, Навоий ва Урганч — 0,9 ва Нукус — 0,7 РЭМ.

Таъкидланишича, Тошкентдаги атмосфера ҳавосининг ифлосланишини кузатиш автоматик мониторинг станцияларида ҳар соатда амалга оширилади. Бошқа шаҳарларда кузатувлар дискрет режимида ўтказилади.

@daryo_live
​​Ўзбекистонда 11 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Республика Гидрометеорология маркази 11 ноябрь, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

@daryo_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ёнаётган хонадон ичидан икки фуқаро чиқариб олинди

Наманган шаҳридаги хонадонларнинг бирида ёнғин бўлган. Уй ичида қолиб кетган фуқаролар ФВБ ходимлари томонидан чиқариб олинди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг «Марказий студия» кўрсатувида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, 7 ноябрь куни соат 04:30 ларда Наманган шаҳридаги хонадонларнинг бирида ёнғин юзага келган. Ёнғиндан олдин хонадон эгаларининг бир қисми ташқарига чиқиб кетишга улгурган. Ёнғин пайти уй ичида қолиб кетган 2000 ва 2003 йилда туғилган икки нафар фуқарони эса ФВБ ходимлари олиб чиққан.

Таъкидланишича, уйнинг деярли 90 фоизи ёниб кетган. Ҳозирда ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Таъкидланишича, сўнгги ҳафтада Наманганда 5 та катта ёнғин кузатилган, хонадонлар бутунлай ёниб кетган.

@daryo_live
​​Собиқ инспектор ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга видеомурожаат йўллади. У Қува тумани ИИБ раҳбариятининг ноқонуний ҳаракатлари ҳақида гапирган

Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган собиқ ИИБ ходимининг вазир Пўлат Бобожоновга юборган видеомурожаатига муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Қува тумани «Байналминал» МФЙ профилактика инспектори лавозимида ишлаган Нозимжон Нишонов ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси бошлиғи Муҳтор Мирзаевга видеомурожаат билан чиқди.

Мурожаат давомида у Қува туман ИИБ бошлиғи ўринбосари майор Аҳмаджонов профилактика инспекторларига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилган. Унинг айтишича, ИИБ бошлиғи ўринбосари шахсий манфаатлари йўлида профилактика инспекторлари учун кунлик 55 минг сўмлик «ўрта фонд» жорий қилган. Шунингдек, 100 бош қорамол учун қураётган молхонасига керакли қурилиш материалларини профилактика инспекторлари зиммасига юклаган.

Мурожаатчининг қайд этишича, майор ҳар куни профилактика инспекторларига биттадан машинани жарима майдонига, бештадан машина учун жарима далолатномаси тузишни мажбурий режа қилиб берган. Бу режани бажара олмаган профилактика инспекторлари фақат гап эшитади, кечқурун 00:00 да алоҳида «развод»га келади.

Унинг сўзларига кўра, раҳбарлар ўзаро келишган ҳолда ходимларга нисбатан тадбирлар ўтказади — пул орқали, пул бериб киргизиш орқали. Бу тадбирлар қонунга зид бўлиб, унда бошқа бир давлат органи қатнашмайди ёки пуллар кимёланмайди. Тадбирнинг эртасида Ўз хавфсизлик хизмати текширувга келади.

Батафсил

@daryo_live
​​Ўзбекистонда коллеж ва техникумларга кириш тест синовлари 12—17 ноябрь кунлари ўтказилади

2021/2022-ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникумлар)га кириш тест синовлари 2021 йил 12 ноябрдан 17 ноябрга қадар 2 сменада ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Бунда тест синовлари:

1-сменада 09:00 дан 12:00 га қадар;
2-сменада 14:30 дан 17:30 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан (она тили, математика ва тарих)дан ўтказилади. Бунда талабгорларга мутахассислик фанларидан 20 тадан, мажбурий фанлардан эса 10 тадан, жами 70 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, мутахассислик фанлари бўйича ҳар бир тоғри жавоб учун 3,15 баллдан (жами 126 балл), мажбурий фанлар бўйича эса 2,1 баллдан (жами 63 балл) берилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Давлат тест марказининг «Ruxsatnoma.dtm.uz» сайтидан онлайн тарзда юклаб олишлари мумкин. Талабгорлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан кечикмасдан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари лозим.

@daryo_live
​​Азиз Абдуҳакимов БМТнинг иқлим бўйича саммитида чанг бўрони, Орол фожиаси ва дарахтлар экиш ҳақида гапирди

Ўзбекистон «яшил» кун тартибининг долзарб масалаларини илгари суриш ва иқлим ўзгариши жараёнларини тўхтатиш бўйича кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда 9 ноябрь куни Глазгода бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (COP26) иштирокчи-давлатлари конференциясининг 26-сессиясида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бош вазир ўринбосари мамлакат номидан миллий баёнот билан чиқиш қилар экан, Ўзбекистон халқаро ҳамжамият билан биргаликда сайёра келажаги учун барча зарур чора-тадбирларни амалга оширишга қўшилишини таъкидлаган.

У ўз нутқида иқлим ўзгариши ҳозирги замон асосий муаммоларидан бири бўлиб, одамларнинг ҳаёт сифатига бевосита таъсир кўрсатаётганини таъкидлаган. Глобал характерга ва мисли кўрилмаган миқёсга эга бўлган иқлим ўзгаришларининг оқибатлари Марказий Осиё минтақасида тўлиқ намоён бўлмоқда.

«Орол денгизи ҳалокати натижасида минтақада иқлим ўзгаришлари жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар кучлироқ бўлмоқда. Салбий оқибатлар қаторида чанг бўронлари частотаси ва географиясининг ортиши, ерларнинг ёмонлашуви кескинлашиб бораётгани ва сув ресурсларининг қисқариши ҳам бор», — дейди бош вазир ўринбосари.

Бу жараёнларни эътироф этган Ўзбекистон ҳукумати «яшил» кун тартибидаги масалаларни илгари суриш, экология ва биохилма-хилликни сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратмоқда. «Бу бизнинг бугунги ва келажак авлодлар олдидаги инсоний бурчимиздир», — дея у Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқидан иқтибос келтирган.

Батафсил

@daryo_live
​​Фарғонада ота ўз қизларига тегажоғлик қилгани айтилмоқда. Ҳолат вилоят прокурори ва ИИБ бошлиғи назоратига олинди

Фарғона вилояти ИИБ Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи аёлнинг турмуш ўртоғи уни ва фарзандларини уйдан ҳайдаб юборгани, эркак ўз қизларига тегажоғлик қилиб келгани айтилган видеомурожаатга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи Ҳ.Й.нинг турмуш ўртоғи уни ва фарзандларини уйидан ҳайдаб юборгани тўғрисида хабар тарқалди. Таъкидланишича, оила бирга яшаган вақтида эр мунтазам гиёҳванд воситалар истеъмол қилиб, жанжал кўтарган ва ўз қизларига тегажоғлик қилиб келган.

Фарғона вилояти ИИБ томонидан мазкур хабар ўрганилганда ҳақиқатан ҳам Ҳ.Й.нинг турмуш ўртоғи У.Й. муқаддам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддасига (енгил тан жароҳати етказиш) асосан жавобгарликка тортилгани аниқланган. Шунингдек, вояга етмаган ўз қизини уриб, тан жароҳати етказгани учун унга нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани ва жиноят иши Олтиариқ туман суди томонидан кўриб чиқилиб, унга нисбатан тегишли жазо тайинлангани маълум бўлган.

Бундан ташқари, видеохабарда келтирилганидек, У.Й. ўз уйида гиёҳванд воситаларни етиштиргани ёки истеъмол қилгани, ўз қизларига тегажоғлик қилгани юзасидан ИИОга бирор-бир мурожаат келиб тушмаган. Аёлнинг айтишича, уйидан нарсалар (гиёҳванд воситалар — таҳр.) топилган бўлса-да, участка инспекторлари ҳеч қандай чора кўрмаган, «бости-бости» қилиб юборган.

«Шу сабабли хабарда келтирилган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар текширувларга киришилди. Унинг якунига қадар қонуний қарор қабул қилинади», — дейилади муносабатда.

Шунингдек, видеохабарда ИИОга боғлиқ ҳолатлар юзасидан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви тайинланган. Мазкур ҳолат Фарғона вилояти прокурори ва ИИБ бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинган.

@daryo_live
​​«Янги Ўзбекистон» боғидаги монумент нега қайта таъмирланаётганига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда 31 август куни очилган «Янги Ўзбекистон» боғидаги Мустақиллик монументи Туркиядан олиб келинган материаллардан қайта реконструкция қилинаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. «Xabar.uz»нинг олиб борилаётган реконструкция ишлари бўйича масъул ширкат мутахассиси Синан Тураманга таяниб ёзишича, Туркияда коронавирус пандемияси сабаб зарур мутахассис ва хом ашё маҳсулотларини ўз вақтида Ўзбекистонга олиб келиш имконияти бўлмаган.

Outdoor Factory Acik Hava Fabrikas ширкати мутахассиси Синан Тураманнинг таъкидлашича, «Янги Ўзбекистон» боғида барпо қилинган Мустақиллик монументи Ўзбекистон миллий давлатчилигининг 3 минг йиллик тарихини ва учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ғояси билан уйғун ҳолда барпо қилинган.

Ушбу монумент тарихшунос олимлар, мутахассислар, илмий кенгаш аъзолари билан кенг муҳокама қилиш ва республика ҳудудларидаги тарихий обидаларни жойига чиқиб ўрганиш натижасида яратилган. Бунинг натижасида ўзига хос уникал бўлган мустақиллик монументи тимсоли лойиҳаси пайдо бўлган.

«Қурувчи ташкилот ва компаниямиз олдида ушбу монумент лойиҳасини қисқа муддатларда барпо қилиш вазифаси юклатилди. Аммо Туркияда коронавирус пандемияси сабабли белгиланган карантин чекловлари натижасида зарур мутахассис ва хом ашё маҳсулотларини ўз вақтида Ўзбекистонга олиб келиш имконияти бўлмади. Натижада монументнинг муҳим бўлган тарихий шахслар, давлат арбоблари ва ҳодисаларни акс этувчи деталлари тўлиқ ўрнатилмади. Муддатнинг қисқалиги сабабли бу ишларни амалга ошириш Мустақиллик байрами ўтказилганидан кейинга режалаштирилди», — дейди у.

Тураманнинг сўзларига кўра, бугунги кунда, COVID-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар юмшатилгандан кейин ҳозирда ушбу ишларни амалга ошириш имконияти юзага келган. Бу таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларига компания томонидан қўшимча маблағ талаб этилмайди ва кафолат сифатида амалга оширилмоқда.

@daryo_live
Чилонзордаги ҳарбий шаҳарча 204,9 млрд сўм бошланғич нарх билан аукционга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкентдаги йирик кўчмас мулк объектларидан бирини сотувга қўйди. Бу ҳақда «E-auksion.uz» маълумотларида келтирилган.

Гап Чилонзор туманидаги «Тирсакобод» маҳалласида жойлашган 60-сонли ҳарбий шаҳарча ҳақида кетмоқда. 1940 йилда қурилган объект Вазирлар Маҳкамасининг 26 августдаги тегишли қарорига кўра сотувга чиқарилмоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу объект 27,86 гектар ҳудудни эгаллаган, ундаги бино ва иншоотларнинг умумий майдони 29,8 минг квадрат метрга тенг. Барча коммуникация — электр энергияси, газ, сув таъминоти ва канализация мавжуд. Объект ҳудудида қоровулхона, бир нечта бостирма, ошхона, маъмурий бино, омборхона, устахона, гараж, резервуарлар жойлашган.

Сотувга қўйилган объектнинг бошланғич нархи 204,9 миллиард сўмни ташкил этади. 13 декабрга қадар давом этадиган савдоларда иштирок этишни истаганлар 11 декабрга қадар ариза бериши мумкин.

@daryo_live