Daryo — LIVE
68.5K subscribers
47.7K photos
11.1K videos
65 files
44.2K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Ўзбекистонда давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар беради Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Низомга кўра, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (ваколатли орган) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили:

15 февралгача давлат бошқарувидаги самарасиз ҳамда эксклюзив функцияларни тўлиқ хатловдан ўтказади;

20 мартгача аниқланган самарасиз давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш имкониятини таҳлил қилади;

20 майгача хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжуд бўлган давлат функцияларининг иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилади ва хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функцияларининг якуний рўйхатини шакллантиради;

1 июлгача жамоатчилик муҳокамасини ўтказиб, давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхатини шакллантиради;

1 августгача хусусий секторга ўтказиш тавсия этилган давлат функциялари рўйхатини тузади ва тегишли хулосалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига киритади;

1 октябргача ҳукумат томонидан маъқулланган давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади.

Шунга кўра, Давлат функцияларининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиб боришга қаратилган электрон майдонча яратилади. Давлат функциялари аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ҳамда бошқа механизмларни қўллаган ҳолда хусусий секторга ўтказилади.

@daryo_live
​​Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиш эвазига 83 минг доллар олган шахс ушланди

Қорақалпоғистонда ўзини ДТМда ишлашини айтиб, 29 нафар абитуриентга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Р.Э. исмли шахс фуқаро Ш.га гўёки ўзини Давлат тест марказида ишловчи шахс сифатида таништириб, унга Али исмли таниши орқали ўқишга кира олмаган абитуриентларнинг балларини кириш балларига тенглаштириб беришни ваъда қилгани аниқланган. У жами 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 83 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@daryo_live
​​«Ўзбекистон АЭС қуриш учун, керак бўлса, Қозоғистоннинг рухсатини олсин. Ана, Фарғонаси бор — ўша ерга қурмайдими?». Таразликлар Ўзбекистонда АЭС қурилишига норозилик билдирди

Қозоғистоннинг Тараз шаҳри аҳолиси Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси қурилиши бошлангани сабаб ўз хавотирини билдирди, дейилади Atameken Business News хабарида.

АЭСга қарши маҳаллий аҳоли ўзбекистонликлар бундай кенг кўламли ва хавфли лойиҳани қўшни давлатлар билан ҳамкорликда қуриш керак, деб ҳисоблайди.

«Бундай лойиҳани маслаҳатлашиб, керак бўлса, бизнинг мамлакатнинг (Қозоғистоннинг – таҳр.) рухсатини олиб қуриш керак. Ана, Фарғонаси бор – ўша ерга қурмайдими?», – дейди таразлик фуқаро.

Нашр, шунингдек, маҳаллий аҳолининг бу ҳақдаги ижтимоий сўровга берган жавобларини ҳам эълон қилди. Қозоғистонликлар Чернобиль фалокати ва болаларининг соғлиғидан хавотирда эканини қайд этишган.

«Чернобиль фалокати эсингиздами? Қанча одам ногирон бўлиб қолганди. Менинг танишларим орасида ўша фалокат жабрланувчилари бор. Бу кимга ҳам керак? Мен қаршиман.

Мен бу лойиҳага қаршиман. Болаларим, невараларим бор. Бу бизга зарардан бошқа нарса бермайди», – дейди таразликлар.

Қозоғистонлик экологлар ҳам лойиҳага қарши чиқмоқда. Уларнинг фикрича, Ўзбекистон атом электр станциясидан олинадиган энергия нархининг арзонлигини таъкидламоқда, лекин атроф-муҳит муаммоларини инобатга олмаяпти.

Бошқа мутахассислар атом электр станциясини танқид қилишга шошмаяпти. Уларнинг фикрича, тинчлик йўлида фойдаланиладиган атом 2030 йилга бориб энергия етишмовчилигидан чиқишнинг ягона чораси ҳисобланади.

«Йилдан йилга илм-фан ривожланмоқда, дунёнинг турли олимлари Ер экотизимини яхшилашга ҳаракат қилмоқда. Бу бутун дунёнинг муаммоси, шунинг учун мен буни тўғри ёки нотўғри деб айта олмайман. Ўйлайманки, олимлар атомдан тинчлик йўлида хавфсиз фойдаланишга ўтишни яхшилаб ўйлаб чиққан», – дейди мутахассис Сауранбек Жамалбеков.

Ўзбекистон ҳукумати атом электр станцияси туфайли 4 миллиард кубометр табиий газ тежалишига умид қилмоқда.

@daryo_live
Чирчиқдаги ҳарбий полигонда 21 ёшли йигит снаряд портлаши оқибатида вафот этди

Ижтимоий тармоқларда «Наманганлик 21 ёшли йигит ҳарбий хизматда портлаб кетганлиги» ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура «Дарё» сўровига кўра ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, 2021 йилнинг 21 август куни дала-ўқув майдонида снаряд қолдиқлари портлаши натижасида содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида видеомурожаатда мурожаат қилган ота-оналар фарзанди Миллий гвардия муддатли ҳарбий хизматчиси А.Иқболжонов ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 21 август куни Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 297-моддаси (атрофдагилар учун катта хавф манбайи бўлган қурол-яроғ, шунингдек, модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, прокурор назорати ўрнатилган.

@daryo_live
​​Ўзбекистонга қарийб 2,5 млн доза ўзбек–хитой вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга 24 сентябрь куни 2 499 668 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 26 754 208 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

1 594 480 дозаси AstraZeneca;
20 499 668 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001;
460 000 дозаси «Спутник V»;
3 000 060 дозаси Moderna;
1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатда жами 19 197 082 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 007 732 нафарни ташкил қилмоқда.

@daryo_live
​​«Адолат» партияси тезликни оширганлик учун жаримани камайтиришни таклиф қилди. Мутахассислар ва жамоатчилик бунга қарши

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси автомобиль тезлигини белгиланган тезликдан оширгани учун жарима миқдорини камайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда партия депутати Қодир Жўраев 23 сентябрь куни қонун лойиҳаси фракция муҳокамасидан сўнг Telegram каналида маълум қилди, дея хабар қилмоқда «Gazeta.uz».

24 сентябрь куни парламент қуйи палатаси «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.

Қодир Жўраевнинг сўзларига кўра, «Адолат» партияси қонун лойиҳасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-3-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши) иккинчи қисми санкциясидаги жарима миқдорини амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари ўрнига 3 баравар қилиб белгилаш таклиф этилган.

Партиянинг таклифи машҳур блогерлар ва жамоатчилик томонидан танқид қилинди.

Адлия вазирлиги эса вазир Русланбек Давлетовга таяниб, шу куни қонун лойиҳасида ушбу қонунбузарлик учун жаримани камайтириш назарда тутилмаганлигини эълон қилди.

Билдирилган реакциялар

Ҳуқуқшунос, Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) раҳбарининг ўринбосари ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ўлимга сабаб бўлувчи қонунбузарлик учун жаримани камайтиришни мантиқсиз деб атади.

«Рухсатсиз тонировка ҳеч кимга зиён қилмаса ҳам салкам 7 миллион сўмдан 11 миллион сўмгача жарима белгиланган бир пайтда юзлаб одамлар ўлимига сабаб бўладиган юқори тезлик учун жаримани камайтириш мантиқсизлик (аҳмоқлик дейишга истиҳола қилдим).

Хўп, тушундик, депутатларнинг ‘тонировка’ масаласига ‘тиши ўтмайди’, бу жойга келганда улар кўр ва карга айланиб қолади, лекин тезликни оширганлик учун жаримани камайтиришга бало борми, ҳайронман?», – дейди ҳуқуқшунос.

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар, бу ҳақда хабар қилганларга рағбатлантириш миқдорини ошириш кераклигини таъкидлади.

«Йўл қоидаси бузганлар учун жарималар, улар ҳақида хабар берган инсонлар учун рағбатлар кўпайиши керак. Энг муҳими, суғурта тизими жорий этилиши лозим, ахир суғурта инсонлар ҳаётини сақловчи восита. Мақсад — инсонлар ҳаётини сақлаш. Йилига бунча кўп одам автомобиллар дастидан ҳалок бўлиши инсонлар хавфсизлигига бепарволикни англатади», — деди у.

Журналист Хуршид Далиев эса жарималарни камайтириш таклифини «тоза лобби» деб ҳисоблайди. «Кунора оддий одамлар тезлик қурбонлари бўлаётган бир пайтда халқнинг устидан кулишдай гап бўлибди», – дейди у.

Машҳур «Давлетовуз» блоги асосчиси, журналист Қобил Хидиров шундай деб ёзган: «Қарорни фақат машинада юрадиган одамлар қабул қилса, шунақа бўлади: фақат ўзига қулай бўлишини истайверади».

@daryo_live
​​Самарқандда туман ҳокимлиги қаршисидаги ноёб дарахтлар кесиб ташланди

Самарқанд вилоятининг Жомбой туман ҳокимлиги биноси рўпарасида 5 туп ноёб дарахт кесиб ташланди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, 2021 йил 19 сентябрдан 20 сентябрга ўтар кечаси Жомбой туман ҳокимлиги биноси рўпарасида Галакапа кўчаси ёқасида ўсиб турган 3 туп чинор, 2 туп қарағай кесиб ташланган. Экология назорат инспекцияси ходимлари чинорлар ярим асрлик экани, кесилган дарахтлар ҳеч бир касалликка чалинмагани аниқланган.

Ҳокимлик мутасаддилари дарахтлар кесиб кетилганидан бехабар қолганини айтган. Шундан сўнг ҳолат юзасидан инспекторлар томонидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, тезкор суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

@daryo_live
​​Ўзбекистондаги ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларига Volkswagen Caddy машиналарини етказиб бериш бошланди

Ўзбекистонда 24 сентябрь куни А тоифали Volkswagen Caddy автомашиналарининг биринчи босқичини ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги тез тиббий ёрдам шохобчаларига етказиб бериш бошланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Президентнинг 27 майдаги тегишли қарорига биноан тез тиббий ёрдам хизмати учун янги ва замонавий русумдаги тез тиббий ёрдам автомашиналарини харид қилиш белгиланганди. Шунга мувофиқ, вазирлик ҳамда Жиззах автомобиль заводи ўртасида тез тиббий ёрдам машиналарини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.

Қайд этилишича, 2020 йилда Тошкент шаҳар тез ёрдам станциясига 150 дона Ford русумли реанимацион тиббий аппаратлар билан жиҳозланган автомашина харид қилинган. Бундан тўрт йил аввал тизимда реанимобиллар сони атиги 24 та бўлган.

Ҳозирда тез ёрдам хизматида 435 та реанимобил бўлиб, 13 минг нафар аҳолига битта автомашина тўғри келмоқда. Шу билан бирга, тез ёрдам бригадалари дислокацияси қайта кўриб чиқилиб, аҳоли яшаш пунктларига янада яқинлаштирилган. Тез ёрдамнинг кечикиши 10–12 фоиздан 1–2 фоизгача камайган. 2016 йилда чақириқларга етиб бориш вақти ўртача 25–30 дақиқа бўлган бўлса, ҳозирга келиб 8–12 дақиқани ташкил қилмоқда.

Хабар қилинишича, замонавий автомашиналар мамлакатнинг барча ҳудудларига тенг тақсимланади. Бу автотранспорт воситалари халқаро талабларга тўла мос келиб, унинг ички қисми бемор ва тиббий ходимларнинг қулай жойлашиши имконини беради.

Қолаверса, махсус машина айнан қайси тиббий йўналишда фойдаланилишига қараб жиҳозланиши мумкин. Шунингдек, автомашиналар шаҳар шароитида ҳаракатланиш бўйича юқори техник кўрсаткичларга эга бўлиб, ўтувчанлиги, ишончлилиги ҳамда тежамкорлиги билан алоҳида ажралиб туради. Энг муҳими, бу машиналарда ҳаракатни тўхтатмай туриб ҳам беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин.

@daryo_live
​​Ўзбекистонда Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ташкил этилади

«Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Велоспорт турларини 2021–2022 йилларда ривожлантириш дастури тасдиқланди.

2022/2023-ўқув йилидан қуйидагилар ташкил этилади:

Туризм ва спорт вазирлиги тизимига кирадиган Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати;
қўшимча 25 та болалар-ўсмирлар спорт мактабларида ҳамда спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар;
Бухоро, Қарши, Навоий ва Термиз олимпия захиралари коллежларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар.
Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ўқувчиларининг умумий контингенти 100 нафарни ташкил қилади.

Мазкур мактаб-интернатига велоспорт турлари бўйича белгиланган синов имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023-ўқув йилидан ҳар йили 5-синфга қабул қилинади.

2022/2023-ўқув йилидан:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, барча олимпия захиралари коллежларида велоспорт турлари бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич ошириб борилади;
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус ва Фарғона филиалларида велоспорт турлари бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади.
Шунингдек, Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳузурида Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби фаолияти йўлга қўйилади.

Қарорга кўра, ҳар йили 3 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида узунлиги 15—20 километрдан кам бўлмаган веломарафонлар ташкил қилинади.

Бундан ташқари, 2022 йилдан ҳар йили велоспортнинг шоссе (Road) ва тоғ (MTB) турлари бўйича Тошкент вилоятида Oqtosh—Chorvoq—Mountain, Қорақалпоғистон ва Самарқанд вилоятида Save-Aral кўп кунлик халқаро велопойгалари ўтказилади.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида велошоссе спорт мажмуаси қурилади.

@daryo_live
​​«Ўзметкомбинат»га қарашли корхонада кучли ёнғин юз бергани айтилган видео юзасидан расмий маълумот берилди

Оҳангаронда 13 сентябрь куни «Ўзметкомбинат» АЖга қарашли «Лида металл» корхонаси металл эритиш печида кучли ёнғин содир бўлиб, бир неча ходим жароҳат олгани тўғрисидаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда комбинат раҳбарияти ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисани яшириб, тегишли ҳисоботга киритмаган ва рўйхатга олмаганлиги билдирилган. Жароҳатланган ходимлар ҳам маъмурият тазйиқи билан шифохонага олиб борилмай уйида даволанмоқда, деган маълумотлар келтирилган.

Комбинат ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу ҳодиса аслида 11 сентябрь куни соат 01:15 да содир бўлган. Печда эритилган металлнинг кимёвий таркибидаги углерод миқдори 0,93 фоизни ташкил этган ва бу ҳолатда кўзда тутилганидек, углерод миқдорини камайтириш учун печга кислород юборилган.

«Видеода тасвирланган ҳолат технологик жараёнга киради ва мазкур ҳодисада тан жароҳати олган деб айтилган Нуриддин Ҳайдаров ва бошқа ишчилар аслида ҳеч қандай тан жароҳати олмаган ва шу куннинг ўзида ишларини давом эттирган ва бугунги кунда ҳам саломатлиги яхши», — деб таъкидланган «Ўзметкомбинат» хабарида.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳам воқеа айнан шундай бўлганини тасдиқлади. Смена технологи топшириғига асосан зудлик билан печдаги металлга кислород юборилган вақт суюқ металл ҳарорати белгиланган миқдордан кўпроқ бўлгани ва суюқ металл кислородга тўйинган бўлганли учун технологик қайт (виброс) содир бўлган.

Қўмита хабарига кўра, ушбу маълумотга аниқлик киритиш мақсадида 22 сентябрь куни қўмита раисининг топшириғи бўйича «Лида металл» корхонасига борган Тошкент вилояти ҳудудий бошқарма бошлиғи воқеа гувоҳларидан тушунтириш хатлари ҳам олган. Тушунтириш хатларида комбинат смена устаси ва печ атрофидаги ишчи ходимларга ҳеч қандай тан жароҳатлар етмагани, фақат смена устасининг қулоқ қисми иссиқлик таъсирида қизаргани ва 11 сентябрь куни улар ишини одатдаги ҳолатда давом эттиргани кўрсатилган.

Ўрганиш натижасига кўра, технологик қайд натижасида корхонадаги инженер ва ишчи ходимларнинг соғлиғига ёки корхонага моддий зарар етказилмагани аниқланган.

«Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимлари томонидан содир бўлган ҳодиса технологик жараённинг бузилиши бўлиб, ўрганиш натижасига кўра тегишли чоралар кўрилади», — дейилади хабарда.

@daryo_live
​​Тошкент шаҳар ИИББ Telegram’да сохта гуруҳ очиб, одамларни алдаган шахсларни қўлга олди

Тошкент шаҳар ИИББ Telegram’да сохта гуруҳ ташкил этиб, одамларни алдаётганларни қўлга олди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» информацион дастурида маълум қилинди.

Унда айтилишича, 19 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББга Ўзбекистонда маиший техника ишлаб чиқарувчи компаниялардан бирининг ходимлари мурожаат қилиб, компания савдо белгиси остида сохта Telegram-бот ташкил этилгани юзасидан ариза берган.

Уларнинг таъкидлашича, сохта каналда обуначилар сони қисқа муддатда 400 мингдан ортиб, унда ўтказилаётган ёлғон хайрия акцияси сабаб компания call-марказига «гуруҳингиз орқали совринга эга бўлдим, шуни беришингизни сўрайман» мазмунидаги мурожаатлар сони кундан кунга ортиб борган.

Бунинг оқибатида компания обрўсига путур етказилган, шунингдек, компания маҳсулотларини сотиб олган истеъмолчиларнинг саволларига жавоб бериш, уларнинг таклиф ва шикоятларини қабул қилиш билан шуғулланадиган call-марказга юклама ортишига сабаб бўлган.

Мурожаат юзасиданТошкент шаҳар ИИББ ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Telegram тармоғида сохта гуруҳлар ташкил этиб, одамларни алдаётганлар қўлга олинган.

Қўлга олинганларнинг икки нафари Фарғона вилоятидан бўлган вояга етмаган шахслар эканлиги аниқланган. Улар гуруҳга катта миқдорда одам тўплаб, сўнг уни сотишни мақсад қилган.

@daryo_live
​​Ўзбекистонда табиий офат оқибатида зарар кўрган тадбиркорлар солиқлардан озод этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 24 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди, дея хабар қилди парламент қуйи палатаси матбуот хизмати.

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси билан Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари 2020 йил 1 майдан 2022 йил 1 ноябрга қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилиши белгиланди.

Шунингдек, лойиҳада Сурхондарё вилояти бўйича Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида янгидан ташкил этган ҳолда шу ҳудудларда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари 2024 йил 1 январга қадар ер солиғи, мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғини тўлашдан озод қилиш назарда тутилмоқда.

Қайд этилганидек, мамлакатнинг табиий офатлар натижасида катта зарар кўрган ҳудудлардаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда айрим ерлари шўрланган ҳудудларда яшовчи фуқароларга солиқ тўловларидан енгилликлар яратиб бериш орқали мазкур ҳудудда яшовчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга туртки бўлади.

Депутатлар таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли орасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳар хил талқин қилинишининг олдини олишга, хорижий инвесторларни жалб қилишга, тадбиркорлик муҳити жозибадорлигининг ошишига хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

@daryo_live
Қўрқув нималигини билмайдиган ўзбек чегарачилари ва қўрқувдаги афғонлар. Ўзбекистон—Афғонистон чегарасидан репортаж

Ўзбекистоннинг қўшни беш давлат билан чегараларининг умумий узунлиги салкам 7100 километрни ташкил этади. Бунда Афғонистон билан чегара энг қисқа (143 километр) бўлса-да, нисбатан нотинчи, таъбир жоиз бўлса, энг ваҳималиси. 40 йилдан бери тинмаётган фуқаролар уруши бир томон, мамлакат ичкарисидаги турли қуролли гуруҳлар, наркотиклар билан боғлиқ вазият ҳамма вақт ҳушёрликка ундайди.

«Толибон» ҳокимият тепасига ўрнашган бугунги кунларда Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси қандай қўриқланмоқда? Ўзбекистонга бирор-бир таҳдид борми? Чегарачиларнинг кайфияти қандай? «Дарё» мухбирлари шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида мамлакат жанубида бўлиб, Ўзбекистонни Афғонистон билан боғлаб турувчи Ҳайратон кўпригидаги вазият ва чегарадаги ҳарбий қисмда яратилган шароитлар билан танишди.

Кўз олдимизда улуғвор Амударё, унинг нариги тарафида Афғонистон.

Батафсил бу ерда.

@daryo_live