Daryo — LIVE
69K subscribers
46.9K photos
10.9K videos
62 files
43.7K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Қашқадарёда катта тезликда йўл ёқасидаги дўконга бориб урилган Nexia ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида катта тезликда ҳаракатланган Nexia йўл четидаги савдо дўконига бориб урилди. Бу ҳақда NasafNews хабар берди.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳодиса 31 июль куни А-378 Самарқанд—Ғузор халқаро автомобиль йўлининг Қамаши тумани Узун маҳалласи ҳудудидан ўтган 126-километрида юз берган.

1996 йилда туғилган Ш.Э. Nexia’ни ишончнома орқали ҳайдаб кетаётганида бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўл четида жойлашган савдо дўконига бориб урилган. Зарба кучли бўлгани туфайли савдо дўконининг девори қулаб тушган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа юз берган жойда вафот этган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ҳайдовчи белгиланган меъёрдан ортиқ тезликда ҳаракатланган ва йўлнинг бурилиш жойига келганда бошқарувни йўқотган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан Қамаши тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

@daryo_live
​​Самарқандда қалбаки ПЗР-тест таҳлилини сотиб қўлга тушган шахснинг укаси бу ишни ёпиш эвазига ИИБ ходимига пора бераётганда ушланди

Самарқанд вилоятида коронавирус мавжуд эмаслиги ҳақида қалбаки тест таҳлилини сотаётган шахс ушланди, бу ишни ёпиб юбориш эвазига пул таклиф қилган укасига жиноий иш очилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 2021 йил 30 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Тойлоқ тумани марказида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1990 йилда туғилган, Самарқанд шаҳар «Имом Восе» маҳалласида яшовчи Х.Д. чет давлатга кетиши ва авиачипта олиши учун керак бўладиган COVID-19 вируси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тест таҳлилини сохталаштирган ҳолда 180 000 сўмга сотган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб бориш жараёнида фуқаро Х.Д. нинг укаси ҳолатни расмийлаштирмаслик ва ишни ижобий томонга ҳал қилиб бериш эвазига тезкор ходимга 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида таклиф қилган.

Ходим ИИО ходимига пул таклиф қилиш, Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантиришига қарамай, фуқаро кейин келиб учрашишини айтиб чиқиб кетган. Ходим ҳолат юзасидан бошқарма бошлиғига билдирги билан мурожаат қилган.

Билдиргига асосан 2021 йил 31 июль куни ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими ҳамда Самарқанд шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро И.Х. тезкор ходимга 5 минг АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@daryo_live
​​Сурхондарёда йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетган «Жигули» уч автомобиль билан тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2021 йил 1 август куни Жарқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи М-41 1573-километрида «Жигули» ҳайдовчиси қарама–қарши йўналишдан келаётган Nexia-3 ва Damas автомобилларининг чап ёнига урилиб, уларнинг орқасидан келаётган Cobalt билан тўқнашган йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда Cobalt йўловчиси воқеа жойда вафот этган.

Суриштирув ишларида «Жигули» ҳайдовчиси ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмай туриб, ўзига тегишли бўлмаган машинани меъёрдан ортиқ тезликда бошқаргани маълум бўлган.

@daryo_live
​​Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов коронавирусга қарши эмланди

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов коронавирусга қарши вакцина билан эмланди, дея хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг июль ойи бошида коронавирусни бошдан кечирган вилоят ҳокими соғлиғи тикланиши учун шифокорлар тавсияси билан муолажа олди.

2 август куни эса қайта тиббий кўрик ўтказилиб, унда эмланишга тўсқинлик қилувчи омил аниқланмаган. Вакцина қабул қилган вилоят раҳбари барча ўзбекистонликларни ўзи ва яқинлари саломатлигига бефарқ бўлмасликка чақирди.

«Ҳурматли ҳамюртлар, Тошкент вилояти аҳолиси, мен коронавирусга қарши вакцинанинг 1-босқичи билан эмландим. Сизларга ҳам тавсия қиламан. Бу нафақат ўз соғлиғингизни ўйлаган ҳолда, балки ён-атрофингиздагиларни ҳам саломатлиги учун вакцина олишни барчага тавсия қиламан», – дейди вилоят ҳокими.

@daryo_live
​​Тошкентда 7 ёшли боласи билан кўчада қолгани айтилган аёлнинг ҳолати Сенат томонидан назоратга олинди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида боласи билан кўчада қолгани айтилган аёл ҳолати Сенат томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 1 август куни интернет тармоқларида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 7 ёшли боласи билан кўчада қолган аёл ҳақидаги видеоматериал кенг тарқалди.

Унда Ш. исмли аёл 7 ёшли фарзанди билан ёзда кўчада қолиши, ишлаб пул топиб, қишда йиғган пулларига ижарада туриб, кун ўтказиши ва моддий аҳволи оғир аҳволда эканлиги айтилган.

Маълум қилинишича, аёлнинг шарт-шароити шу куннинг ўзидаёқ ўрганилган. Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро Наманган вилоятидан Тошкент вилоятига келин бўлиб тушган. Бу борадаги маълумотлар ички ишлар органлари томонидан ўрганилмоқда.

Тезкор кўрилган чоралар натижасида фуқаро Юнусобод тумани «Отчопар-1» маҳалласидаги ётоқхонага вақтинча жойлаштирилди. Фуқаронинг турмушидаги ҳолати, шарт-шароити батафсил ўрганилгандан сўнг уй-жой билан таъминлаш масаласи тўлиқ ҳал этилади.

Ўз ўрнида мазкур ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси назоратида ўрганилмоқда. Ўрганиш натижаси юзасидан батафсил ахборот тақдим этилади.

@daryo_live
​​Тошкентда иссиқлик таъминотини яхшилаш учун қарийб 1,4 млрд евро сарфланиши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳаси тақдимоти билан танишди.

Қайд этилишича, Жаҳон банки билан ҳамкорликда Андижон, Бухоро, Самарқанд, Чирчиқ шаҳарларидаги марказлашган иссиқлик таъминоти тармоқлари реконструкция қилинмоқда. 2021 йилдан бошлаб, Нукус, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Самарқанд, Термиз, Гулистон, Урганч, Фарғона, Чирчиқ ва Ангрен шаҳарларида кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатиш бошқарув-сервис компанияларига ўтказилмоқда.

Тошкент аҳоли сони жиҳатидан ҳам, иссиқлик тармоқларининг кўлами бўйича ҳам Ўзбекистоннинг энг катта шаҳридир. Бу ерда 9 минг 165 та кўп қаватли уй, 3 минг 475 та ижтимоий объект марказлашган иссиқлик таъминотига уланган. Лекин магистрал ва тарқатиш тармоқларнинг 72 фоизи, марказий қозонхоналарнинг ҳаммаси, маҳаллий қозонхоналарнинг 90 фоизи эскирган.

Бу харажатларнинг ҳаддан зиёд ортиб, хизмат сифати пасайишига сабаб бўлмоқда. Масалан, 2020 йили иссиқлик энергияси йўқотилиши 44 фоизни, пулга чаққанда, 630 миллиард сўмни ташкил этган. Бунинг учун 460 миллион куб метр табиий газ, 55 миллион куб метр ичимлик суви, 154 миллион киловатт электр энергияси ортиқча сарфланган.

Оқибатда «Тошиссиққуввати» давлат унитар корхонасининг кредитор қарздорлиги юқорилигича қолмоқда. Хизмат сифати пастлиги аҳолининг жиддий эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Шу боис 2019 йил 2 декабрда «Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилиниб, тизимда бозор тамойиллари ва давлат-хусусий шерикликни жорий этиш бўйича вазифалар белгиланган эди.

Ўтган даврда бу борада лойиҳа концепцияси тайёрланиб, таклифлар олиш учун танлов эълон қилинди. Осиё тараққиёт банкининг хулосасига кўра, Франциянинг Veolia компаниясининг лойиҳаси энг самарадор деб топилди. Бу компания Польша, Чехия, Руминия, Литва, Германиядаги шаҳарларда иссиқлик тизимини бошқариш тажрибасига эга.

Шу кунларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан компания ўртасида хусусий шериклик шартномаси имзоланиши кутилмоқда.

Лойиҳага кўра, Veolia компанияси томонидан 315 миллион евро, лойиҳа даврида олинадиган даромад ҳисобидан 1 миллиард 80 миллион евро йўналтирилиши кўзда тутилган.

Бу маблағлар эвазига 181 та иссиқлик қозонхонаси модернизация қилиниши, 28 мингта иссиқлик пункти ўрнатилиши, 841 километр тармоқ реконструкция қилиниб, 576 километр тармоқ янгидан қурилиши режалаштирилган. Шунингдек, 391 та махсус автомашина ва бошқа ускуналар сотиб олинади. Халқаро даражадаги техник аудит ва биллинг тизими жорий этилади.

Тақдимотда, аввало, иссиқлик таъминоти хизматларини хусусий шериклик асосида ташкил этиш методологиясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Президент таклиф этилаётган лойиҳани Тошкент шаҳридаги мавзелардан бирида намуна сифатида жорий этиб, самарадорлигини тажрибадан ўтказиш, ҳар томонлама чуқур ўйлаб, қарор қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

Бошқарувга беришдан олдин «Тошиссиққуввати» давлат унитар корхонасига тегишли мол-мулк ва бинолар хатловдан, кўп қаватли уйларнинг иссиқлик таъминоти тизимлари техник ва энергетик аудитдан ўтказилиши белгиланди.

Лойиҳани амалга ошириш учун Иссиқлик тизимини ривожлантириш жамғармаси ташкил қилиш бўйича кўрсатма берилди. Лойиҳа доирасида олинган соф фойданинг 10 фоиздан ошган қисми мазкур жамғармага ўтказиб борилади.

Махсус техника, ускуна ва материалларни давлат харидлари тўғрисидаги қонунга асосан очиқ тендер орқали, мақбул нархларда сотиб олиш кераклиги қайд этилди.

Veolia компанияси билан бирга маҳаллий мутахассислар малакасини оширишни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

@daryo_live
​​Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга компенсация тўланади

«Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2022 йил 1 сентябрга қадар labor-migration дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, касб-ҳунар ёки хорижий тилларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:

хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда – БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда (735 минг сўм);
йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда (490 минг сўм);
ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда (1 миллион 225 минг сўмгача) компенсация тўланади.
Бунда:

меҳнат миграциясига кетаётган фуқаро labor-migration дастурий мажмуаси орқали масофавий тарзда ёки бевосита Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Бандликка кўмаклашиш марказларига ариза билан мурожаат қилади;
ариза Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 1 иш куни ичида кўриб чиқилади.
2021 йил 1 сентябргача labor-migration дастурий мажмуасида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга компенсацияларни олиш имконини берувчи алоҳида саҳифа ташкил қилинади.

2021 йил 1 августдан транспорт компанияларининг (заруратга қараб, тез тиббий ёрдамнинг кўчма бригадаларининг) меҳнат миграциясида бўлган даврида жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган фуқароларни, шу жумладан, уларнинг вояга етмаган фарзандларини Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ харажатлари, шунингдек, ушбу фуқароларни тиббиёт ходими кузатуви остида қайтаришда тиббиёт ходимининг хизмат сафари харажатлари қоплаб берилади.

2021 йилда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш учун Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасига 52 миллиард сўм миқдоридаги маблағ ажратилади.

@daryo_live
​​Сенат Россияга ишлаш учун кетган ўзбекистонликларнинг видеомурожаати юзасидан ўрганиш натижаларини эълон қилди

Россияга кетган ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқлар орқали «Бизни қул қилиб сотиб юборганмисизлар?» деб қилган видеомурожаати юзасидан Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўрганиш олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Қўмита томонидан ушбу масала юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига сўров ҳам юборилганди.

Ўрганиш натижалари ҳамда олинган маълумотларга кўра, қўмита қуйидагиларни маълум қилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг Карачаево–Черкесия республикасидаги «Южний агрокомбинат» АЖ ўртасида 2021 йил 14 июнь куни келишув шартномаси имзоланган. Шартнома шартларига мувофиқ, 400 нафар фуқаро қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаши учун иш берувчи томонидан танлаб олиниши, ишга жалб қилиниши ва уларинг ойлик маошлари 33 минг рублдан 50 минг рублгача ташкил этиши белгиланган.

Фуқароларнинг авиачипта ва ҳужжатларни расмийлаштириш (патент) харажатлари иш берувчи ҳисобидан тўланган, ушбу харажатлар кейинчалик фуқароларнинг ойлик маошларидан қисман ушлаб қолиниши, фуқаролар 1 йил ишласа, ушлаб қолинган харажатлар иш берувчи томонидан тўлиқ қоплаб берилишига келишилган.

2021 йилнинг 16 июнь куни иш берувчи ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон вилояти филиали томонидан танлов ўтказилиб, 150 нафар фуқаро танлаб олинган ҳамда 23 июнь куни 63 нафари, 29 июнь куни 22 нафари, 4 июль куни 16 нафари ва 5 июль куни 42 нафари «Южний агрокомбинат»га меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилган.

Фуқаролар иш жойига етиб борганидан сўнг, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига телефон орқали меҳнат ва яшаш шароитлари ноқулайлиги ҳамда паспорт ҳужжатлари иш берувчи томонидан олиб қўйилгани тўғрисида бир қатор мурожаатлар келиб тушган.

Шу сабабли, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, 2021 йилнинг 14 июль куни Россияга учиб борган ва мазкур корхонада бўлган.

Ишчи гуруҳ корхона раҳбарияти ва фуқаролар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларида кўтарилган масалалар бўйича музокара олиб борди.

Иш берувчи фуқароларнинг паспортлари миграцион қайдга қўйиш ва ишлаш учун патент расмийлаштириш мақсадида олингани ҳамда фуқароларнинг биринчи талаби билан қайтариб берилиши маълум қилинди.

Корхона раҳбари ўзбекистонлик ишчилар билан меҳнат муносабатларини қонунга мувофиқ расмийлаштириши, барча шароитларни яратиб бериши ҳамда бугунги кунда яна 500 нафар қўшимча ишчи кучи жалб қилиш режаси борлигини маълум қилган.

Ҳозирги кунда мазкур корхонада 155 нафар Ўзбекистон фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошираётгани, шундан 46 нафари 2019 йилдан буён Самарқанд вилоятидан келиб ишлаётгани ва 109 нафари Андижон вилоятидан 2021 йил июль ойида келгани маълум қилинди.

Ишчи гуруҳ корхона раҳбарияти билан Ўзбекистон фуқароларининг яшаш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ойлик маошларини ўз вақтида тўлаб бериш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини тезлаштириш бўйича келишув далолатномасини расмийлаштирган.

Корхонада ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ушбу келишувнинг мазмун-моҳияти, ойлик маошларини тўлаш тартиби, иш вақти ва ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнлари тушунтирилган. Жумладан, фуқаролар видеомурожаатида айтиб ўтилган 125–130 рубль миқдоридаги маош бир кунлик эмас, балки бир соатлик иш ҳақи экани маълум қилинган.

Шунингдек, юқорида қайд этилган видеомурожаат бир соатга тўланадиган иш ҳақи бир кунга берилади деб, нотўғри тушуниш оқибатида 2021 йилнинг 15 июль куни, яъни мурожаат ёзган фуқаролар иш бошлаган биринчи кунида олингани маълум бўлган.

Бугунги кунда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг Россиядаги ваколатхонаси томонидан ушбу корхонада фаолият олиб бораётган фуқаролар билан мунтазам равишда алоқа ўрнатилиб, уларнинг яшаш ва ишлаш шароитлари доимий назоратга олинган, 2021 йил 29 июль куни корхонага такроран ишчи гуруҳ хизмат сафарига юборилган.

@daryo_live
​​Наманганлик эркак танишининг тўйида собиқ хотинига пичоқ билан жароҳат етказди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида собиқ хотинига пичоқ билан жароҳат етказган шахс ушланди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 2021 йил 28 июль куни соат 14:30 ларда, Тўрақўрғон туманида яшовчи (1987 йилда туғилган) фуқаро маҳалласидаги синфдоши (1987 йилда туғилган) нинг уйида ўтказилган тўйда, собиқ турмуш ўртоғи (Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган) билан ўрталарида оғзаки тортишув содир бўлган.

Шу сабабли тўй ўтказилган хонадондан чиқиб, кўчада ошхона пичоғи билан собиқ турмуш ўртоғининг кўкрак қафаси чап томон олд юзасига икки маротаба ва бел соҳасига икки маротаба урган вақтида, ушбу жойда бўлган синфдошлари уни тортиб олгани сабабли жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаган.

Оқибатда аёл тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман прокуратураси томонидан 2021 йил 28 июль куни Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқарони Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

@daryo_live
​​Автобуслар ҳаракатини кузатиш имконини берадиган «Тошкент транспорти» мобил иловаси ишга туширилди

Тошкентда ҳаракатланадиган автобусларни реал вақт ичида кузатиш имконини берадиган «Тошкент транспорти» мобил иловаси ишга туширилди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Қайд этилишича, илова орқали йўловчилар ўзларига энг яқин бўлган оралиқ бекатлар тўғрисидаги маълумотга эга бўлган ҳолда манзилига етиб олишнинг энг мақбул усулини аниқлаши мумкин.

Шунингдек, ягона транспорт карталарини сотиш шохобчалари жойлашувини тезкорлик билан топиш ва ушбу манзилга ҳаракатланувчи автобус йўналишини кўриш имконияти ҳам бор.

Бундан ташқари, шахсий транспорт воситасидан фойдаланмаган ҳолда йўналишнинг А нуқтадан Б нуқтасига бориш бўйича аниқ қўлланмага эга бўлиш мумкин.

@daryo_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқда ЙПХ ходими «25 марта радарга тўлаган» қоидабузар аёлни «Абдураззоқ ака»дан бўлган қўнғироқ сабаб қўйиб юборди

«Тошкент» телеканалининг «Пойтахт йўлларида» кўрсатувида хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходими билан содир бўлган яна бир лавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу сафар қоидабузар Malibu’ни тўхтатган инспектор телефон қўнғироғи сабаб ҳайдовчини қўйиб юборишга мажбур бўлган.

Видеодан кўриш мумкинки, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими автомобилни бошқариш вақтида телефонда гаплашган Malibu-2 автомобилини тўхтатган. Қизил рангли машинани бошқариб келаётган аёл телефонда гаплашмаганини, ҳозиргача 25 марта радар учун жарима тўлаганини айтиб, ЙПХ инспекторидан далолатнома тузмасликни сўраган.

«Бешта болам бўлса, уларни боқайми ёки жарима тўлайми… Ёлғиз аёл бўлсам… Бир йил деганда зўрга 25 та радарни тўладим», — деган аёл. Инспектор далолатномани расмийлаштириш вақтида аёл ўз телефонини узатиб, уни Абдураззоқ исмли шахс сўраётганини айтган.

@daryo_live
​​Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 899 кишида коронавирус тасдиқланди. Етти бемор вафот этди

Ўзбекистонда 2 август куни 899 кишида коронавирус қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 131 978 нафарга етган.

Янги касалланиш ҳолатларининг

94 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
42 нафари Андижон вилоятида,
24 нафари Бухоро вилоятида,
97 нафари Жиззах вилоятида,
26 нафари Қашқадарё вилоятида,
17 нафари Навоий вилоятида,
32 нафари Наманган вилоятида,
93 нафари Самарқанд вилоятида,
25 нафари Сирдарё вилоятида,
98 нафари Сурхондарё вилоятида,
86 нафари Фарғона вилоятида,
45 нафари Хоразм вилоятида,
99 нафари Тошкент вилоятида,
121 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 2 августда кун давомида Қорақалпоғистонда 87 нафар, Бухорода 37 нафар, Жиззахда 132 нафар, Қашқадарёда 16 нафар, Наманганда 21 нафар, Самарқандда 80 нафар, Сурхондарёда 100 нафар, Фарғонада 93 нафар, Хоразмда 60 нафар, Тошкент вилоятида 78 нафар, Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор — мамлакат бўйича жами 844 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 125 572 нафарга (касалликка чалингани расман қайд этилганларнинг 95 фоизи) етди.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 893 нафарни ташкил қилмоқда.

Бундан ташқари, кун давомида 516 кишида пневмония тасдиқланган бўлиб, жами беморлар сони 11 883 нафарга етган. 2 август куни уларнинг 324 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 4577 нафарни ташкил қилмоқда. Уч нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 79 нафарга етди.

@daryo_live
​​Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда мажбурий эмлашни назарда тутувчи қонунни имзолади

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қонун билан Меҳнат кодексининг 113-моддасига ходим карантинли ва юқумли касалликлар таҳдиди бўлганда давлат бош санитария врачи қарори асосида профилактик эмлашдан ўтишни рад этса (қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканига оид қўшимча киритилди.

«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимчага кўра карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлганда давлат бош санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилингандан сўнг кучга киради.

@daryo_live
​​Фарғонада 11 ёшли бола амакиси томонидан икки йил давомида зўрлаб келингани маълум бўлди

Вояга етмаган 11 ёшли бола 1973 йилда туғилган амакиси томонидан икки йил давомида зўрлаб келинган. Бу ҳақда блогер Ақида Ханум Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

«3 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан кўп жанжаллашиб қолардик. Ҳатто, турмуш ўртоғим уйимизни сотиб, бизни кўчага ҳайдаган пайтлар бўлди. Бир кунда 40-50 литр сут сотиб келганимда ҳам шу ўғлим билан битта нон олиб ердик, холос. Рўзғоримизга ёрдам бўлсин, дея ортиқча нарса емасдим. Эр-хотин битта чорва фермасида ишлардик. Бир куни ўғлимнинг зўрланганини билиб қолдим. Шунда турмуш ўртоғимга ‘Акангиз ўғлимизни зўрлаб қўйибди, хабарингиз борми?’ десам, ‘ҳа биламан. Лекин нима қилай? У мени акам. Сўйиб ташламайман-ку’ деди», — гапириб беради боланинг онаси.

Аниқланишича, аёл ўғлини 7 ёшида қайнакасига фарзандликка берган.

«Бу иш 2018 ёки 2019 йилда бошланганди. Биринчи бувамни томорқасига экинларни суғоришга борганимизда бўлган. Иккинчиси 3-4 ойдан кейин қўйимиз туққанида шуни эмизишга бирга борганимизда бўлган. Оғриқ зўридан кўпинча бувамга айтмоқчи бўлганман, аммо айтолмаганман. Бу иш анчадан бери давом этиб келарди. Бир куни, ноилож, бувамга айтишга мажбур бўлдим. Ўтган йили май ойида ойим мени шифокорга олиб бордилар», — дейди 11 ёшли бола.

Маълум бўлишича, шифокор, маҳалла профилактика инспектори ва бошқаларнинг гапларига қарамай боланинг онаси, буваси андиша сабабли 48 ёшли амакига қарши иш очишни рад қилган.

@daryo_live
​​Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 8 млн дозадан ошди

Ўзбекистонда 2 август куни коронавирусга қарши 327 628 доза вакцина қўлланилди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шундан 243 493 доза биринчи босқичда, 63 521 доза иккинчи босқичда ва 20 614 доза учинчи босқичда қўлланилган.

Айни кунгача Ўзбекистонда жами 8 009 376 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, уларнинг 1 992 981 таси иккинчи дозада ва 784 994 таси учинчи дозада қўлланилган. Эмлаш жараёнига қамраб олинган жами аҳоли сони 5 231 451 нафарни, шу кунгача коронавирусга қарши тўлиқ эмлаб бўлинганлар сони эса 1 232 807 нафарни ташкил қилмоқда.

2 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Сурхондарё вилояти (45 849 доза),
Андижон вилояти (35 948 доза),
Тошкент вилояти (32 780 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 1 016 629 доза,
Наманган вилоятида 1 008 929 доза,
Андижон вилоятида 889 893 дозани ташкил қилмоқда.

@daryo_live
Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига 2021/2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Унда ҳар бир вилоятда тест имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудлар бўйича қуйидаги маълумотлар жойлаштирилган:

стадион ёки хиёбоннинг расми;
ҳудудга кириш жойлари;
стадион ёки хиёбон номи;
стадион ёки хиёбон манзили;
сектор рақами;
тест топширадиган гуруҳлар;
стадион ёки хиёбоннинг Google харитадаги геолокацияси.
Хусусан, Тошкент шаҳрида ОТМларга кириш имтиҳонлари «Пахтакор» ва «Бунёдкор» стадионлари, шунингдек, «Ғалаба» ва «Ботаника» боғларида бўлиб ўтади.

@daryo_live
​​Ўзбекистон Халқаро валюта жамғармасидан 750 млн доллардан ортиқ маблағ олиши мумкин

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) жаҳон иқтисодиётини тиклаш учун рекорд даражадаги, яъни 650 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратишни маъқуллади, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.

ХВЖ тарқатган пресс-релизда қайд этилишича, «Халқаро валюта жамғармаси захира активлари ҳисобидан 456 миллиард SDR (Special Drawing Rights — махсус қарз олиш ҳуқуқлари, 650 миллиард доллар) ажратади. 275 миллиард доллар ривожланаётган бозорларга ва мамлакатларга берилади».

«Ушбу муҳим қарор — ХВЖ тарихидаги энг йирик SDR тақсимоти ва мисли кўрилмаган инқироз даврида глобал иқтисодиёт учун йўналтирилган молиявий кўмак ҳисобланади. SDR’нинг тақсимланиши барча аъзо мамлакатлар манфаати учун хизмат қилади», — дейди ХВЖ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева.

Маблағларни ажратиш тўғрисидаги қарор 23 август куни кучга киради. Маблағлар квоталарга мутаносиб равишда жамғармага аъзо мамлакатларга ўтказиб берилади. Квотага мувофиқ (0,116 фоиз) Ўзбекистон 754 миллион АҚШ доллари олиши мумкин.

Жамғарма хабарида таъкидланишича, ХВЖ, шунингдек, ёрдамга ўта муҳтож давлатларга тикланиш ишларида ёрдам бериш учун бошқа вариантларни ҳам ўрганиб чиқмоқда.

ХВЖ жаҳон иқтисодиёти 2021 йилда 6 фоиз ва келгуси йилда эса 4,9 фоизга ўсишини башорат қилмоқда.

@daryo_live
​​Сурхондарёда 19 йилга қамалган маҳбусни 70 минг доллар эвазига қамоқдан чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушланди

Сурхондарёда 19 йилга қамалган маҳбусни 70 минг долларга мансабдор таниши орқали чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 9 июль куни Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Шўрчи туманида яшовчи муқаддам судланган 32 ёшли фуқаро термизлик 38 ёшли танишидан 10 йилдан бери Косон туманидаги қамоқхонада жазони ўтаётган маҳкумни озодликка чиқариш учун 70 минг сўраган.

Э. исмли ушбу фуқаро танишини ИИВ Жазони ижро этиш департаментида яқин таниши ишлашини айтиб, ишонтирган.

Шундан сўнг тезкор тадбир натижасида Э. сўралган пулдан 25 минг долларни Тошкент шаҳрида олаётган вақтда ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми ва 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

@daryo_live
​​Бухорода XVI асрда қурилган «Абдуллахон» мадрасаси деворининг бир қисми ўпирилиб тушди

30
июль кечаси Бухоро шаҳридаги «Абдуллахон» мадрасаси орқа томон деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳокимликнинг маълум қилишича, бунга кўп йиллик техноген жараёнлар (иссиқ ва совуқ иқлим, ёғингарчиликлар ва ерости сувларининг кўтарилиши) сабаб бўлган.

Ҳолат бўйича Маданий мерос агентлигининг вилоят бошқармаси, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, реставраторлар ва соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, жойида ўрганиш ўтказилган ва Республика Маданий мерос агентлигидан вакиллар жалб қилинган. «Абдуллахон» мадрасасининг орқа қисми деворининг ўпирилиб тушган қисмини белгиланган тартибда тегишли лойиҳа асосида қайта тиклаш ва зарурий реставрация ишларини ташкил этиш ишлари бошланган.

Шу билан бирга, Бухорода техноген жараёнлар оқибатида нураши, емирилиши ва қулаб тушиши эҳтимоли юқори бўлган 40 та маданий мерос объектининг қийматини сақлаш, уларда тиклаш, реставрация ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича олимлар, реставраторлар ва малакали мутахассислар томонидан ўрганишлар ўтказилган ҳолда зарур чора-тадбирлар белгиланиши ҳақида ҳукуматга аниқ таклифлар юборилган.

Бундан ташқари, ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ишлари ҳам олиб борилмоқда.

@daryo_live
«Термиз» полигонида Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари иштирокидаги машғулотлар бошланди

Сурхондарёнинг «Термиз» тоғ полигонида Ўзбекистон—Россия ҳамкорлигидаги машғулотларга старт берилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир икки давлат ҳарбий хизматчиларининг сафланишидан бошланган. Шундан сўнг Ўзбекистон ва Россия давлат байроқлари мадҳиялар садоси остида тантанали равишда кўтарилган.

Маросим давомида Ўзбекистон мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари полковник Қодир Турсунов ҳамда Россия Марказий ҳарбий округи штаби бошлиғининг ўринбосари генерал майор Николай Терешченко сўзга чиқиб, ҳарбийларга муваффақиятли ҳамкорлик тилаган. Улар қўшма машғулотлар икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирган.

Шундан кейин тадбир иштирокчилари Термиз базаси парад майдони бўйлаб юришни амалга оширган.

@daryo_live