Хатирчи туманига янги ҳоким тайинланди
Навоий вилоятининг Хатирчи тумани ҳокими этиб Сайфиддин Низомов тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳақда 15 март куни Халқ депутатлари Хатирчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинган.
Тайинловга қадар Сайфиддин Низомов Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Туманнинг аввалги ҳокими Ғофур Алиев бошқа ишга ўтгани сабабли лавозимидан озод этилган.
Аввалроқ Навоий вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Бекзод Бобомуродов тайинлангани, Полковник Азат Тасбаев Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
@daryo_live

Ўзбекистонда пандемия бошидан буён тахминан 5,2 млн киши камида бир марта моддий ёрдам олган
Тошкентда 12 март куни COVID-19 пандемиясининг 2020 йил апрелидан 2021 йил январигача бўлган даврда мамлакат фуқароларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва психологик саломатлигига таъсирини баҳоловчи «Ўзбекистон фуқароларини тинглаш» («ЎФТ») лойиҳаси доирасида ўтказилган тадқиқот натижалари тақдим этилди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Ривожланиш стратегияси маркази томонидан Жаҳон банки кўмагида 2018 йилдан бошлаб амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасидаги сўровномаларда мамлакат бўйлаб ҳар ой 4000 уй хўжаликлари қатнашмоқда. Унда, шунингдек, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги 600 та маҳалла раислари ҳам иштирок этмоқда.
2020 йилнинг март ойида биринчи умуммиллий карантин жорий этилиши ортидан лойиҳа пандемиянинг фуқаролар ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги ва психологик саломатлигига таъсирини ҳам кузатишни бошлаган. Инқироз бошланганидан буён жами 18 000 дан ортиқ уй хўжаликлари ва 4000 дан ортиқ маҳалла раислари сўровномада қатнашган.
Сўров натижаларига кўра, 2020 йил апрель ойидан буён тахминан 5,2 миллион кишига шошилинч ёрдам кўрсатилган. Уларга нафақалар, ваучерлар (68 фоиз) ёки бир марталик пул маблағи (29 фоиз) шаклида давлат томонидан ёрдам берилган.
Ёрдам олиш тўғрисидаги хабарлар шаҳардан келган респондентлар орасида икки баравар кўп учрайди. Умуман олганда, моддий ёрдамни даромади паст уй хўжаликларига манзилли етказишга эришилган.
2020 йилнинг сўнгги ойларида маҳалла раислари фуқароларнинг ижтимоий ёрдам бўйича мурожаатлари сони камайгани ҳақида хабар берган. Шундай қилиб, болали оилаларга (0 ёшдан 2 ёшгача) болаларни парвариш қилиш бўйича нафақа олиш учун янги мурожаатларнинг сони август ойида маҳаллаларнинг 58 фоизида кузатилган бўлса, 2021 йилнинг январь ойида бу рақам 28 фоизни ташкил этган. Болали, кам таъминланган (2 ёшдан ошган) оилалар учун имтиёзлар бўйича янги аризалар сони шу давр мобайнида маҳаллаларнинг 51 фоиздан 32 фоизга тушган.
Кам таъминланганлар учун бошқа имтиёзлар бўйича аризалар (оилада фарзандлар борлиги билан боғлиқ бўлмаган) август ойида маҳаллаларнинг 56 фоиздан 2021 йилнинг январь ойида 21 фоизга қадар камайган. Август ойида бошқа хайрия жамғармаларига ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар маҳаллаларнинг 46 фоизида кўриб чиқилган бўлса, уларнинг сони 2021 йилда деярли нолга тушган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, фуқароларнинг шошилинч ва ижтимоий ёрдам сўраб қилган мурожаатларининг камайиши ижобий тенденция сифатида қаралиши мумкин, чунки бу аҳолининг иқтисодий аҳволи изчил яхшиланаётганлиги кўрсаткичларидан биридир.
«‘Ўзбекистон Фуқароларини тинглаб’ лойиҳасини амалга ошириш давомида тўпланган маълумотлар камбағалликни камайтириш бўйича самаралироқ ва одамларнинг реал эҳтиёжларига яқинроқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишга ёрдам беради», — деган Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов.

«Қани уларнинг кейинги фаолияти?» – Танзила Норбоева «Зулфия»чилар ва турли давлат мукофотини олган хотин-қизлар ҳақида
Сенат раиси Танзила Норбоева Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг 15 март, душанба куни ўтказилган биринчи йиғилишида «Зулфия»чилар ва бошқа турли мукофотларни қўлга киритган аёлларнинг кейинги фаолиятидан қониқмаётганини қайд этди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.
Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, давлат мукофотини қўлга киритган хотин-қизлар ўз ҳудудларида аёллар муаммоларини ҳал қилишда самарали фаолият олиб боришмаяпти.
«Мен ҳайрон қоламан-да, давлат мукофотини олиш керак бўлса, талабгорлар кўпайиб кетади. Жорий йил 8 март арафасида 121 нафар хотин-қизга турли мукофотлар берилди. Қани кейин ўша аёллар? ‘Зулфия’ни ҳар йили бир вилоятдан 2 нафардан номзод олади. Кейин қани улар? Нега мана шунақа ишларга ёрдам беришмайди? Хотин-қизлар масалалари бўйича ишлаётган ҳоким маслаҳатчилари, қани ўша аёллар? Нима учун улар шундай оғир масалалар бўйича ишлашмаяпти? Буни сизларга нисбатан жуда қаттиқ эътироз деб тушунинглар.
Вилоят, туманларда шунақа муаммоли хотин-қизлар бўладиган бўлса, бундан хулоса чиқаришинглар керак. Ишни тўғри ташкиллаштира олмагансиз, мувофиқлаштирмагансизлар, умуман натижа беролмагансизлар, деган баҳони қўямиз. Сизлар ҳозир бизга индамаяпти, давлат раҳбари эътироз қилмаяпти, деб бемалол юрибсизлар. Унақа бўлмайди энди!
Батафсил

Тошкентдаги 77 та мактабда ўқувчилар орасида коронавирус инфекцияси аниқланган
Тошкентда йил бошидан бери юздан ортиқ ўқувчиларда коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология хизмати (СЭХ) бошлиғи Малика Қудратхўжаев томонидан 13 март куни шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимовга чиқарилган хатда маълум қилинган. «Дарё»нинг расмий доиралардаги манбаси хатнинг ҳақиқий эканини тасдиқлади.
Хатнинг бир қисмида «жорий йилнинг ўтган даври мобайнида» Тошкент шаҳрида 181 нафар мактаб ўқувчисида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида сўз боради. Хатнинг бошқа бир қисмида эса «шаҳар бўйича 77 та умумтаълим мактабларининг 150 нафар ўқувчисида» касаллик қайд этилгани ҳақида сўз боради. Шунингдек, хатда бир қатор мактаблар кесимида касалланган ўқувчи ва ўқитувчилар сони очиқланган бўлиб, унда жами 90 нафар ўқувчининг мактаблари кўрсатиб ўтилган. Жумладан, Юнусобод туманидаги
86-мактабининг 16 нафар ўқувчиси ва 6 нафар ўқитувчисида,
235-мактабнинг 14 нафар ўқувчиси ва 3 нафар ўқитувчисида,
220-мактабнинг 5 нафар ўқувчисида,
43-мактабнинг 4 нафар ўқувчисида,
302, 97, 51, 258-мактабларнинг 3 нафардан ўқувчиларида;
Мирзо Улуғбек туманидаги
112-мактабнинг 6 нафар ўқувчисида,
222, 308-мактабларнинг 2 нафардан ўқувчиларида;
Чилонзор туманидаги
103-мактабнинг 4 нафар ўқувчисида,
280, 114-мактабларнинг 2 нафардан ўқувчиларида;
Сергели туманидаги
300-мактабнинг 4 нафар ўқувчисида,
47, 268-мактабларнинг 2 нафардан ўқувчиларида;
Яшнобод туманидаги
282-мактабнинг 4 нафар ўқувчисида,
307-мактабнинг 2 нафар ўқувчисида;
Учтепа туманидаги
296-мактабнинг 2 нафар ўқувчисида,
236, 44-мактабларнинг 3 нафардан ўқувчиларида;
Шайхонтоҳур туманидаги
316-мактабнинг 3 нафар ўқувчисида;
Яккасарой туманидаги
144-мактабнинг 2 нафар ўқувчисида,
Олмазор туманидаги
28-мактабининг 2 нафар ўқувчисида
коронавирус инфекцияси аниқланган.

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманидаги барча мактаблар онлайн таълимга ўтади
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманлари мактабларида 16 мартдан бошлаб ўқув машғулотлари онлайн тарзда ташкил этилади, деб хабар берди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ушбу туманлар ҳудудида фаолият олиб бораётган нодавлат ва хусусий таълим ташкилотларига 16 мартдан бошлаб бир марталик карантин муддатига (14 кун) ўқувчиларни масофавий шаклда ўқитишга ўтказиш тавсия этилган.
Тошкентдаги бошқа туманларда ўқиш баҳорги таътилга қадар карантин талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда анъанавий давом эттириши маълум қилинган.
Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати, коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкентдаги айрим мактабларда ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда, деб хабар берди.
«Ҳудудлар раҳбариятининг коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган чораларни жорий этиш бўйича ваколатини инобатга олиб коронавируснинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим мактабларида ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда», – дейилади хабарда.
Халқ таълими вазирлигининг маълумотларига кўра, мактабларнинг онлайн таълимга ўтиши тўғрисида маълумот мактаб маъмурияти томонидан тақдим этилади.
«Масофавий ўқитишга ўтган мактаб ўқувчилари Онлайн мактаб лойиҳасининг телевизион дарслари орқали сабоқ олишлари мумкин. Ота-оналардан фарзандларига масофадан ўқитишда ёрдам беришни илтимос қиламиз», – дейилади вазирлик хабарида.
Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология хизмати (ЦЕХ) бошлиғи Малика Қудратхўжаева томонидан 13 март куни шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимовга чиқарилган хатда маълум қилинишича, Тошкентда йил бошидан бери юздан ортиқ ўқувчиларда коронавирус инфекцияси аниқланган. «Дарё»нинг расмий доиралардаги манбаси хатнинг ҳақиқий эканини тасдиқлади.

Тошкентдаги бозор ва савдо марказларида карантин талаблари кучайтирилди
Пойтахт бозорлари ва савдо марказларида карантин талаблари кучайтирилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ушбу вазифа 15 март куни шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан Тошкент шаҳрига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг махсус йиғилиши пайтида белгиланди.
Хусусан, пойтахтнинг барча бозорлари ва савдо марказларининг кириш қисмида ушбу объектлар маъмурияти Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси, Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда аҳолининг тиббий ниқобда бўлишини назорат қилади.
Ҳудудга кирадиганларнинг ҳарорати доимо инфрақизил термометрлар билан ўлчанади ва уларнинг қўллари антисептиклар билан дезинфекция қилинади.
Бундан ташқари, масъул идоралар ходимлари билан биргаликда бозорлар ва савдо мажмуаларида дезинфекция ишлари амалга оширилиши йўлга қўйилади, сотувчилар тиббий ниқоблар ва қўлқопларда савдони амалга оширишлари ҳам назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз 14 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 111 та янги ҳолат аниқлангани, бу 2020 йил 24 декабрдан (112 та ҳолат) бери кузатилган энг ёмон антирекорд экани ҳақида хабар берилган эди.

Туркияда яшовчи шахсга 22 ёшли қизни сотиб юборган тошкентлик аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи аёл Навоийлик 22 ёшли қизни Туркияга сотиб юборгани аниқланди, дея хабар бермоқда «Халқ сўзи online».
Навоий вилояти ИИБ Терроризм ва экстримизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 1969 йилда туғилган фуқаро Қ.М. 1998 йилда туғилган Навоийлик М.Ғ.нинг ишончига кириб, Тошкент шаҳридаги савдо дўконларидан бирида ишлатишни ваъда бериб, олиб кетгани аниқланган.
Бироқ орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Қ.М. 22 ёшли қизни 2020 йилнинг октябрида Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатига олиб чиқиб кетади. Кейинроқ Қ.М. қизни Туркия давлатида яшовчи фуқароларга сотиб юборади.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «з»банди (жабрланувчини Ўзбекистон давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда одам савдоси билан шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Навоийда бошпанасиз қизга ўз уйидан жой бериб, уни фоҳишаликка мажбурлаган аёл ушлангани, Жиззахда 3 нафар аёлни фоҳишалик қилиш учун Туркияга жўнатаётган 21 ёшли йигит қўлга олингани ҳамда Наманганда бир ёшга тўлмаган ўғлини 4700 долларга сотишга уринган аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Ўзбекистоннинг Сўх анклавига коридор берилишини рад этди
Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Ўзбекистоннинг Сўх анклави коридор олмаслигини айтди. Бу ҳақда у 15 март куни Боткен вилояти аҳолиси билан учрашувда маълум қилди, деб хабар бермоқда «24.кг».
Қамчибек Ташиев провокацияга учмасликка ва ишончсиз маълумотларга ишонмасликка чақирди.
«Биз коридорни бермадик ва бермаймиз. Президент Садир Жапаров нутқида бундай гаплар бўлмаган. Анклав аҳолиси эркинроқ ҳаракатланиши учун назорат пунктини очишга келишиб олинди. Биз анклав чегарасини аниқлаш ва демаркация қилиш ниятидамиз. Ёлғонларга ишонманг. Чегара билан боғлиқ масалалар юзасидан фақат биз (Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати — «24.кг» изоҳи) маълумот бера оламиз. Агар биз айтсак — бошқа гап», — деган Қамчибек Ташиев.
Қирғизистон Сўхга йўл очишга, Ўзбекистон эса Ункар-Тоони беришга тайёрлиги ҳақида Қирғизистон президенти матбуот котиби Галина Байтерек Садир Жапаровнинг Тошкентга давлат ташрифи сарҳисобида маълум қилганди. «Gazeta.uz»нинг ёзишича, бу ҳақдаги маълумот президент сайтидан ўчирилган, сўнг ўзгартирилган ҳолда қайта чиқарилган. Янгиланган мақолада Қирғизистон томон фақат авиаалоқаларни очишга тайёрлиги айтилган.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги мухтор вакили Омурбек Суваналиев Садир Жапаровнинг ташрифи якунларига кўра вилоятларнинг чегара ҳудудида ўтиш пунктлари очилишини маълум қилган. Чегара пост хизмати дастлаб пиёдалар учун, уч ой ичида эса автомобиллар учун очилиши айтилган.
Қирғизистон ҳукумати ваколатхонаси ҳам Ўзбекистоннинг Сўх анклавига коридор берилиши тўғрисидаги маълумотни рад этди.

Самарқандда ҳовлисидаги чуқурга тушиб кетган аёл қутқарилди
Самарқандда ҳовлисидаги 4 метрли чуқурга тушиб кетган уй бекаси қутқарилди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Ҳодиса 14 март куни Самарқанд шаҳрининг Гургли кўчасида жойлашган уйларнинг бирида содир бўлган.
Таъкидланишича, бир кун олдин уй эгаси 4 метрли чуқур қазган, аммо бу чуқурнинг оғзини ёпиш чораларини кўрмаган. Шу орада боғ томон йўл олган 52 ёшли Н.Т. исмли уй бекаси чуқурни кўрмай қолиб, унга тушиб кетган.
Ҳодисага гувоҳ бўлган фуқаролар зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув гуруҳига қўнғироқ қилган. Бир неча дақиқа давом этган қутқарув жараёнлари натижасида фуқаро чуқурдан олиб чиқилган.
Аниқланишича, уй бекаси жиддий жароҳат олмаган ва шу сабабли тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилинмаган.
Бундан аввал Андижонда хандақ қазиётганда тупроқ босиб қолган фуқаро, Фарғонада 12 метрлик чуқурликда қолиб кетган ишчи ҳамда Тошкент вилоятида тупроқ босиб қолган қурилиш ишчиси қутқарилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 2020 йилда ташқи интернет-канални кенгайтиришга эришилмади
Ўзбекистон ҳукумати 2020 йилда ташқи-интернет каналини кенгайтира олмади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотларига таяниб Spot хабар берди.
Амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берган вазирликнинг қайд этишича, халқаро интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 1 200 Гбит/с. гача етказилди. Бу ҳақиқатан ҳам шундай, аммо бунга 2018 йилдаёқ эришилганди, 2020 йилда эса канални 3000 Гбит/с. гача етказиш режалаштирилганди.
2021 йил январь ойи натижаларига кўра, Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 140 мамлакат орасида 128-ўринни (12,9 Мбит /с), симли интернет тезлиги бўйича эса 175 та давлат орасида 94-ўринни эгаллади (34,6 Мбит/с).
Аввалроқ тадбиркорлар ташқи интернет каналидаги давлат монополиясини Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш муаммоларидан бири деб атаганди.

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қашқадарё вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Қашқадарё вилоятида ҳамма тармоқлар бўйича салоҳият юқори. Саноат учун зарур хом ашё ресурслари, хизмат кўрсатиш учун инфратузилма, қишлоқ хўжалиги учун ер-сув ва тажриба бор. Шулардан келиб чиқиб, тўқимачилик, қурилиш материаллари, кимё ва озиқ-овқат саноати, туризм, узумчилик, боғдорчилик ва чорвачилик асосий «ўсиш нуқталари» сифатида белгилаб олинган.
Маълум қилинишича, 2021 йил учун умумий қиймати 11 триллион 300 миллиард сўм бўлган 1 минг 125 та ҳудудий лойиҳа шакллантирилган. Хусусан, саноат соҳасида 296 та, хизмат кўрсатишда 449 та, қишлоқ хўжалиги тармоғида 380 та корхона ташкил этилиши режалаштирилган. Бунда иқтисодий самарадорлик ва бандликка алоҳида эътибор қаратилган.
Бўлғуси корхоналарда йилига 6 триллион сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати яратилади. Бу 131 миллион долларлик импорт ўрнини босиш, 180 миллион долларлик экспорт қилиш имконини беради. 19 мингдан зиёд киши иш билан таъминланади.
Масалан, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 26 та лойиҳа таклифи билдирилган. Шундан 10 таси тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган. Буларнинг натижасида пахта хом ашёсини вилоятнинг ўзида қайта ишлаш даражаси сезиларли ошади. Биргина шу тармоқда 7 минг 600 дан зиёд иш ўрни ташкил этилади.
Қашқадарёда йилига 106 минг тонна гипсокартон, 102 минг квадрат метр кафел ва бошқа қурилиш материалларига талаб бор. Лекин керакли хом ашё бўлишига қарамай, вилоятда бу маҳсулотлар умуман ишлаб чиқарилмас эди. Шу боис бу соҳада бир нечта лойиҳа режалаштирилган.

Сурхондарёда 22 ёшли йигит отасига тегишли машинада ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 22 ёшли йигит автомашинада ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Маълум қилинишча, ЙТҲ 2021 йил 13 март куни 22:30 атрофида «Нилоба» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1 456-километрида юз берган. Суриштирув давомида автоҳалокатни туманнинг «Турмушобод» маҳалласида яшовчи 22 ёшли йигит содир этган.
Йигит отасига тегишли бўлган LADA Granta машинасида ҳаракатланиб келаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг четидаги ариқдан ўтиб кетган. Шундан сўнг машина дарахтга урилиб, йигит воқеа жойида ҳалок бўлган.
Аниқланишича, ҳалокатга машинанинг катта тезликда бошқарилгани ва шу кунда ёмғир ёғиб, об-ҳавонинг ёмонлиги сабаб бўлган. Бундан ташқари, йигит ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига бир йил бўлгани сабабли ҳали машина бошқариш малакаси етарли бўлмаган.
Бундан аввал Сурхондарё ва Самарқандда содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани, Жиззахда меъёридан 2 баробар кўп юк ортган Isuzu ўзидан олдинги транспортни уриб, уни ағдариб юборгани ҳамда Самарқандда Damas 10 ёшли болани уриб юборгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонликлар февраль ойида катта миқдорда доллар айирбошлади
Ўзбекистонда жисмоний шахслар февраль ойида 523 миллион долларлик чет эл валютасини сотди. Бу сўнгги 13 ойдаги энг юқори кўрсаткич, деб хабар бермоқда Spot Марказий банк ҳисоботига таяниб.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда аҳоли айнан февраль ойида доллар айирбошламоқда, хусусан, 2020 йилда бу кўрсаткич 514 миллион долларни ташкил этган (бутун йил давомидаги энг юқори ҳажм).
Марказий банк ўз ҳисоботига ҳеч қандай изоҳ бермаган. Аммо Spot суҳбатлашган мутахассислар бу кўп жиҳатдан пул ўтказмалари билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Йил бошида уларнинг ҳажми ҳар доим камайиб боради ва март–апрель ойларида ўсишни бошлайди (ўтган йилда савдо шериклари бўлган мамлакатларда пандемия бошлангани туфайли ушбу тренд бузилганди).
Ушбу даврда пул ўтказмалари даромаднинг асосини ташкил этадиган (бундайлар Ўзбекистонда жуда кўп) аҳоли ўтган йилнинг иккинчи ярмида жўнатилган долларни сўмга алмаштирди.
Аввалроқ Ўзбекистонга юборилаётган пул ўтказмалари оқимида ўсиш кузатилгани, энди меҳнат муҳожирлари кўпроқ маош ола бошлагани тўғрисида хабар берилганди. Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2020 йил давомида юборилган халқаро пул ўтказмалари ҳажми 6 миллиард доллардан ошган.

Ўзбекистонда 5 377 та маҳалланинг электр таъминотини яхшилаш учун 15 минг км электр узатиш тармоқлари ва 4 мингта трансформатор янгиланади
Президент Шавкат Мирзиёев 15 март куни 2021 йилда электр энергетикаси соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди.
Маълум қилинишича, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг электр энергиясига бўлган талаби йилдан йилга ортиб бормоқда. Буни таъминлаш мақсадида эскирган подстанциялар ва узатиш тармоқлари босқичма-босқич янгилаб келинмоқда.
Хусусан, 2021 йил магистрал электр тармоқлари бўйича умумий қиймати 140 миллион доллар бўлган 6 та лойиҳа режалаштирилган. Улардан бири 14 та подстанцияни модернизация қилиш лойиҳасидир. Бунинг самарасида Қорақалпоғистон ва вилоятларда жами 1 минг 430 Мегаватт қўшимча қувват яратилади. Ушбу подстанциялардаги йиллик электр энергияси исрофи 1,5 миллион долларга, таъмирлашга сарфланадиган харажатлар қарийб 16 миллион долларга камаяди. Ҳисобга олиш тизимидаги хатоликлар барҳам топади.
Қолган 5 та лойиҳа янги подстанциялар ва магистрал электр узатиш тармоқларини қуриш ҳамда тиклашга қаратилган.
Паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар белгиланган. Хусусан, 15 минг километр электр узатиш тармоқларини, 4 мингта трансформаторни янгилаш чоралари кўрилган. Бу ишлар натижасида Ўзбекистондаги 5 минг 377 та маҳалланинг электр таъминоти яхшиланади.
Президент бу лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги ва ижтимоий аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, уларни сифатли бажариш, электр энергияси таъминоти барқарорлигини ошириш бўйича топшириқлар берди.

Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий-техника таъминоти департаментига янги раҳбар тайинланди
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинлови амалга оширилди, дея хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.
Қайд этилишича, подполковник Обиджонов Абдуғани Абдураҳмонович ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар А.А. Обиджонов ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари – молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Бундан аввал Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармасига янги раҳбар, сув хўжалиги вазирига биринчи ўринбосар ҳамда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига биринчи ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Танзила Норбоева: «Аёл ҳокимларнинг фаолиятини ‘аъло’ дейишга ҳали вақт бор»
Ўзбекистоннинг 6 та туманида раҳбарлик қилиб келаётган аёл ҳокимларнинг фаолиятига «аъло» баҳо қўйишга ҳали эрта. Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Норбоева Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг 15 март, душанба куни ўтказилган биринчи йиғилишидан сўнг ОАВ вакилларига берган интервьюсида таъкидлаб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.
«Аёл ҳокимларнинг фаолиятига ‘яхши’ баҳо қўяман. ‘Аълo’ дейишга ҳали вақт бор. Қачонки, бугун йиғилишда муҳокама қилинган муаммолар, турли норозиликлар бутунлай бартараф этилсагина, сўнг биз ‘аълo’, деб баҳо қўйишимиз мумкин.
Лекин уларнинг бугунги ҳаракатига бемалол ‘яхши’, дея баҳо бера оламиз. Сабаби, хабарингиз бор, туманларимиз ҳозирда ижтимоий ва иқтисодий келиб чиқишидан ‘қизил’, ‘сариқ’ ҳамда ‘яшил’ каби рейтингларга бўлинган. Аҳволи жуда ёмон бўлган туманлар ‘қизил’, ўртачаси ‘сариқ’ ва ривожланган туман ‘яшил’ деб баҳоланмоқда. Бизнинг аёллар шаҳар ва туманларни қабул қилаётганида уларнинг кўпи ‘қизил’ ҳудуд эди. Аёл ҳокимлар ўз саъй-ҳаракати билан туманларини ‘яшил’ ҳудудга олиб чиқишга муваффақ бўлишди.
Бироқ улар одамларимизнинг муаммоларини тўлиқ ҳал қилиб, туманини қаттиқ ривожлантириб юборганидан кейин ‘аълo’ баҳо қўямиз. Аёл ҳокимлар ‘аълo’га олиб чиқишига мен ишонаман, бу уларнинг қўлидан келади», — деди Норбоева.

Самарқандда ЙПХ ходими томонидан ҳужжатлари тақдим этиши сўралган Damas ҳайдовчиси машинадан тушиб қочиб кетди
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан 14 март куни маст ва қўпол равишда қоида бузган ҳайдовчиларни аниқлаш юзасидан рейд ўтказилди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, рейд давомида Damas русумли автомашинаси тўхтатилганда ҳайдовчи ЙҲХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган. Машина тегишли тартибда тўхтатилганда унинг ҳужжатлари йўқлиги аниқланган.
«Ҳайдовчини тўхтатиб ҳужжатларини сўраганимизда у номаълум тарафга югуриб қочиб кетди», – дейди ЙПХ ходими.
Ҳайдовчи ЙПХ ходимлари томонидан ушланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва машина жарима майдончасига жойлаштирилган.
Шунингдек, рейд давомида Malibu ҳайдовчиси тўхтатилганда у ҳам ходимнинг қонуний талабига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган. Машина тегишли тартибда тўхтатилиб, жарима майдончасига олиб келинган.
Яна бир ҳолатда Nexia-3 машинаси тўхтатилганда унинг рақамлари орқа юкхонага солиб қўйилгани ва туси ўзгартирилган ойналаринг ҳужжати йўқлиги аниқланган.
Ҳайдовчига тегишли чора кўрилиб, машина жарима майдончасига юборилган.

Бухорода 100 ой давомида алимент тўлашдан бўйин товлаб, қочиб юрган ота 15 суткага қамалди
Бухоро вилоятида Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро суди қарори билан 100 ой, яъни 9 йил давомида фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаб юрган фуқаро 15 суткага қамалди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБнинг Когон шаҳар бўлими бошлиғи Шамшод Мирзаев хабар берди.
Таъкидланишича, қарздор М.Х. 2012 йилнинг октябрь ойидан 2021 йилнинг 1 мартига қадар 100 ой учун 32 миллион 728 минг сўм алимент тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.
Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 2012 йил 23 октябрдаги қарорига кўра, у турмуш ўртоғи Н.Қ. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисмидан кам бўлмаган миқдорда алимент тўлаши лозимлиги белгиланган.
МИБ Когон шаҳар бўлими томонидан фуқаро М.Х. бир неча маротаба ўз вақтида фарзандлари моддий таъминотини бажариши юзасидан огоҳлантирилган. Бироқ М.Х. турли баҳона-важлар билан алимент тўламасдан, яшириниб юрган. Қидирув тадбирлари натижасида ушланган отага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Когон шаҳар судининг очиқ суд мажлисида ҳуқуқбузарнинг ғайриқонуний ҳаракатлари МИБ Когон шаҳар бўлими томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс билан билан малакаланган. Ва отага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
«Фуқаро М.Х.нинг ўн беш сутка маъмурий қамоққа олингани унинг келгусида алиментдан келиб чиққан қарздорлигини тўлашдан озод қилмайди», — деди Шамшод Мирзаев.

Ўзбекистон аҳолисининг атиги 10 фоизи 4G интернети билан қамраб олингани айтилди
Ўзбекистон аҳолисининг атиги 10 фоизи 4G интернети билан қамраб олингани маълум бўлди. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори Элмурод Ҳайитметов 15 март куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Элмурод Ҳайитметовнинг айтишича, агентлик томонидан давлат алоқа инспекцияси билан биргаликда уяли алоқа компаниялари қамрови ўрганилган. Ўрганиш натижасида мамлакатда 13 мингга яқин аҳоли пункти мавжудлиги, уларнинг 90 фоизи 2G, 35-36 фоизга яқини 3G ва атиги 10 фоизи 4G интернет тезлиги билан қамраб олингани маълум бўлди.
Бу таҳлиллар ўз навбатида тегишли мутасадди идораларга тақдим этилган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директорининг таъкидлаб ўтишича, Ўзбекистонда 30 миллиондан ортиқ киши уяли алоқа хизмати абоненти ҳисобланади. Агентлик томонидан уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилган.
Хусусан, уяли алоқа компанияларининг бирига 35 миллиард сўмга яқин жарима қўлланилган, истеъмолчиларнинг рухсатисиз, улар талаб қилмаган хизматларга улаб қўйилган 2 миллионга яқин абонентларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тикланган ва 35 миллиард сўмга яқин маблағ уларнинг ҳисоб рақамларига қайтарилган.

Ўзбекистонда Аи-80 бензини нархи тушди
Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси савдоларига 24 914 тонна Аи-80 маркали автомобиль бензини қўйилган ва улардан 12 471,03 тоннаси, яъни 50,0 фоизи сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 38 харидор иштирок этди, деб хабар беради «Халқ сўзи Online».
Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача кунлик нархи бир тоннаси учун 6 246,3 минг сўмдан 6 159,6 минг сўмгача ёки 1,4 фоизга пасайган.
«Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 234,5 минг сўмни, Аи-91 эса 7 917,0 минг сўмни ташкил этди», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, турли манбаларда келтиришича, автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан, ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларни давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинди. Шундан сўнг 1 майдан дизель ёқилғиси нархи 500 сўмга пасайиб, 6500 сўм қилиб белгиланган. 3 майдан бошлаб эса Аи-80 бензинининг нархи 500 сўмга пасайиб, бир литри 4000 сўмдан сотила бошлаган. 2020 йилнинг декабрида мазкур маркадаги бензиннинг ўртача бошланғич нархи 2,6 фоизга кўтарилганди. 2021 йилнинг январь охирларида Аи-80 бензини нархи 110 сўмга қимматлашиши мумкинлиги хабар қилинган. Февраль охиридаги биржа савдоларида Аи-80 маркали бензин нархи қарийб 5 фоизга ошган, 9 март куни эса 2 фоизга пастлаган.