Daryo — LIVE
68.3K subscribers
48K photos
11.1K videos
65 files
44.3K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташрифи

Хабар берилганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрди.

Президент дастлаб бош бошқарманинг Ахборот мултимедиа маркази фаолияти билан танишди. Марказнинг замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозланган, жиноят ва ҳодисалар тўғрисида тезкор хабарлар тайёрлаш, брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказиш учун яратилган шароитларни кўздан кечирган давлат раҳбари бундай ахборот маркази ҳар бир бошқармада бўлиши кераклигини, тизимдаги ўзгаришларни халққа етказиб, аҳолининг огоҳлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.

«Дарё» фотомухбири ташрифнинг эътиборга молик лаҳзалари, мултимедиа маркази ҳамда шон-шараф музейидан тайёрланган фотолавҳаларни тақдим этади.

Янада қизиқарли суратлар бу ерда

@daryo_live
Ўзбекистонда 2-3 баллик ер силкиниши қайд этилди

Бугун, 12 февраль куни соат 22:01 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди. Зилзила координаталари: 38,17 градус шимолий кенглик; 73,45 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 87 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 499 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент : 499 км, 2 - 3 балл.
Наманган : 349 км, 3 балл.
Андижон : 306 км, 3 балл.
Фарғона : 285 км, 3 балл.
Гулистон : 477 км, 2 балл.
Жиззах : 530 км, 2 балл.
Самарқанд : 585 км, 2 балл.
Термиз : 553 км, 2 балл.
Қарши : 671 км, 2 балл.
Навоий : 728 км, 2 балл.

@daryo_live
Россияда террорчиларни молиялаштириш иши доирасида икки ўзбекистонлик қўлга олинди

Россиянинг Томск ва Новосибирск вилоятларида мамлакатда тақиқланган «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотини молиялаштириш иши доирасида Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

«Ҳаят Таҳрир аш-Шом» гуруҳи таркибига кирувчи «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотини молиялаштириш иши бўйича ўтказилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида жангарилар эҳтиёжлари учун маблағ йиғиш мақсадида ячейка ташкил қилган Ўзбекистон фуқаролари Новосибирск ва Томск вилоятларида қўлга олинган.

Улар ҳудудий Федерал хавфсизлик хизмати ҳудудий кучлари томонидан ушланган.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари Сурия ҳудудидаги молиялаштириш ташкилотчисини қидирмоқда.

@daryo_live
​​«Ички ишлар ходимларининг иш ҳақи 30 фоизга, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимларники эса 60 фоизга оширилади» – Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Йиғилишда ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишидаги ишлари танқидий муҳокама қилинди.

«Ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳамма шароитларни яратиб, энг замонавий техникаларни олиб бердик. Катта ваколат, куч ва воситалар бор. Лекин натижа кутилганидек эмас. Органлар якдил бўлиб, вертикал бошқарувни тўғри ташкил эта олмаяпти. Уларнинг ишидан халқимиз норози», – деди Шавкат Мирзиёев.

Тартиб-интизом, қонунларга ҳурмат, аҳолининг осойишталиги, энг аввало, маҳаллада тўғри йўлга қўйилиши зарурлиги таъкидланди. Бу борада кўрилган дастлабки чоралар натижасида ўтган йили 4 минг 500 дан зиёд маҳаллада биронта ҳам жиноят бўлмаган. Лекин кўп раҳбарлар маҳаллага тушиб ишламагани, муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, ҳал қилмагани оқибатида айрим маҳаллаларда жиноятлар ошгани кўрсатиб ўтилди.

Жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш, профилактика инспекторининг иш юкламасини енгиллаштириб, натижадорлигини ошириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.

Батафсил

@daryo_live
​​Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ бозорини тартибга солувчи орган ташкил этилади

Ўзбекистонда Энергетика бозори регулятори ташкил этилади. Бу ҳақда 12 февраль куни муҳокама учун эълон қилинган «Электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасида қайд этилди.

Унга кўра, ушбу регулятор электр энергияси ва табиий газнинг рақобатли бозорини тартибга солиш, лицензиялаш ва назорат қилиш функцияларини амалга оширади. У ҳукумат таркибига кирмайди, Президент ва Олий Мажлисга ҳисобдор бўлади.

Регуляторнинг асосий вазифалари қаторига қуйидагилар киритилган:

— энергетика соҳасида давлат улушини камайтириш, хусусий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш ҳамда энг яхши таклифлар ва энг замонавий технологияларни жалб қилиш орқали электр энергиясини якуний истеъмолчиларга етказиб бериш нархларининг асоссиз ошишининг олдини олиш;
— энергетика соҳасида рақобатли бозорни шакллантиришни ташкиллаштириш, барча иштирокчилар учун тенг ҳуқуқлар ва шаффофликни таъминловчи бозор қонун-қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда барча бозор иштирокчилари томонидан мазкур қонун-қоидаларга риоя этилиши устидан доимий назоратни ўрнатиш;
— электр энергияси тарифларини шакллантиришда аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишга оид нормаларни жорий этиш;
асосий қурилмалари маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг технологияларидан ташкил топган электр станцияларни рағбатлантирувчи механизмни жорий этиш;
— халқаро бизнес амалиётига мувофиқ, табиий ва суюлтирилган газ савдосини эркинлаштириш ва хизматлар сифатини яхшилаш;
— мамлакат ичида суюлтирилган газ ташиш ва тарқатиш хизматлари учун иқтисодий асосга эга бўлган алоҳида тўланадиган тарифларни белгилаш.

Бу ҳақда батафсил бу ерда.

@daryo_live
Қарши туманида 71 та мевали дарахт ўзбошимчалик билан қўпориб ташланиши оқибатида табиатга салкам 28 млн сўм зарар етказилди

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 71 дона мевали дарахт таг-туги билан қўпориб ташланиб, табиатга 27 миллион 551 минг сўм зарар етказилди.

Бу ҳақда «Дарё»га маълум қилган фермер Суннат Тошматовнинг айтишича, ўзбошимчалик Акмал Ботиров исмли тадбиркор томонидан «ҳоким буюрди», деган важ билан амалга оширилган.

«Не-не умидлар билан парваришлаган боғим ва 71 та мевали дарахтим трактор ёрдамида таг-туги билан қўпориб ташланибди. Бу ишни қилган Акмал Ботировдан нимага бундай қилганини сўраганимда ‘Бу ерни бизга ҳоким опа берди ва дарахтларни қўпориб ташлайверишимни айтди’,— деди», — дейди «Дилмуродов Обид» фермер хўжалиги раҳбари Суннат Тошматов.

Батафсил
@daryo_live
​​Самарқандда кўчада ИИБ ходими кийимида юрган фуқаро қилмиши учун судда жавоб берадиган бўлди

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида кўча-кўйда ИИБ ходимлари кийимини кийиб юрган фуқаро жавобгарликка тортиладиган бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

ИИВ Ўз Хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан, Каттақўрғон шаҳри ҳудудида жойлашган 7-сон тергов ҳибсхонаси атрофида ички ишлар органлари ходимларининг дала кийимини кийиб юрган шахс борлиги ва унинг ҳаракати шубҳа уйғотаётгани маълум бўлган.

ИИБ ходимлари махсус кийимда юрган шахсдан хизмат гувоҳномасини тақдим этишни сўраганда у хизмат гувоҳномаси йўқлигини билдирган.

Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида фуқаро Каттақўрғон шаҳар ИИБга олиб борилиб, шахсига аниқлик киритилган.

Маълум бўлишича, ушбу шахс Нарпай тумани, «Чақар» МФЙ, «Чақар» қишлоғида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ш.М. бўлган. У эгнидаги ички ишлар органларининг дала ҳарбий кийимини икки ой олдин 240 минг сўм эвазига тиктириб олганини билдирган.

Ҳолат бўйича Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҲПБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, Ш.М.нинг устида бўлган ҳарбий дала кийими холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. Унинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209-1-моддасида (вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломати аниқлангани сабабли унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судига юборилган.

Ҳозирда ушбу шахснинг ҳаракатлари юзасидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.

@daryo_live
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларда туман тушиши мумкин.

@daryo_live
​​Наманганда автобус эшигига қисилиб қолиши оқибатида ерга йиқилган йўловчи вафот этди

Наманган шаҳрида автобус эшигига қисилиб қолиб, ерга йиқилган йўловчи вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 10 февраль куни соат 09:10 ларда Наманган шаҳар, «Сардоба» МФЙ, Навоий кўчасида Isuzu русумли автобусни йўл варақаси билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи Навоий кўчасида жойлашган бекат олдида йўловчиларни олиб, автобус эшигини ёпмай, ҳаракатни давом эттирган.

Эшикларни ёпган вақтида орқа эшикда турган йўловчи эшикка қисилиб қолиб, ерга йиқилган. Оқибатда йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан аввал Тошкентда автобуслар иштирокидаги ЙТҲлар сўнгги 10 йил ичида тўрт баробарга камайгани, MAN ва Isuzu йўловчи автобуслари тўқнашгани ҳамда Самарқандда автобус ва такси ҳайдовчилари ўртасида жанжал келиб чиққани ҳақида хабар берилган эди.

@daryo_live
​​Қозоғистон Россиянинг «Спутник V» вакцинасини фойдаланиш учун маъқуллади

Россиянинг «Спутник V» коронавирусга қарши вакцинаси Қозоғистон ҳукумати томонидан тасдиқланди, дейилади вакцинанинг Twitter’даги расмий аккаунтида.

Маълум қилинишича, Қозоғистон «Спутник V» вакцинасини тасдиқлаган 27-давлат бўлди. Вакцина илгари Европа, Лотин Америкаси, Яқин Шарқ, Африка, Осиё ва Шимолий Американинг 26 давлатида тасдиқланган.

Таъкидланишича, Гамалея томонидан ишлаб чиқарилган ушбу вакцина давлатлар томонидан энг кўп тасдиқланган учта вакцинанинг бири ҳисобланади.

Қайд этилишича, охирги сутка давомида Қозоғистонда 951 нафар одамда коронавирус аниқланган. Беморнинг умумий сони 200 044 кишига етган.

Маълумот учун, шу вақтгача «Спутник V» вакцинаси Венгрия, Ливан, Серб Республикаси, Жазоир, Аргентина, Беларусь, Боливия, БАА, Сербия, Фаластин, Венесуэла, Парагвай, Покистон, Мўғулистон, Туркманистон ва Эронда фойдаланиш учун тасдиқланган эди.

Аввалроқ Қозоғистон Pfizer вакцинасини етказиб бериш тўғрисидаги меморандумни имзолагани ҳамда мамлакатда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошлангани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
​​Наманганда суюлтирилган газ баллонларни 22 400 сўмдан сотиб олиб, туман аҳолисига 60 минг сўмдан сотиб келган шахс аниқланди

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш бошқармаси ҳамда «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиалининг тегишли бўлими ходимлари томонидан «Ўзнефтгазинспекция» билан биргаликда ўтказилган рейд тадбирлари давомида суюлтирилган газнинг оширилган нархлардаги ноқонуний айланмаси ташкил этилувчи «бункер»ларни аниқлаш бўйича рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманган вилояти, Наманган туманида ўтказилган тадбир давомида «Навқирон» МФЙ, Ўрикзор кўчасида жойлашган 43-уйда 16 дона маиший газ баллони сақланаётгани ҳамда ушбу манзилда яшовчи фуқаро Ф.Пўлатов «Намангантумангаз» газ таъминоти бўлими ходими Р.П.дан 20 килограммлик суюлтирилган газ баллонларни 22 400 сўмдан сотиб олиб, сўнг уларни туман аҳолисига 60 минг сўмдан қайта сотиш билан шуғуллангани аниқланган.

Наманган шаҳри, Тошкент кўчасида жойлашган 73-уйда ташкил этилган яна бир «бункер» фаолияти фош этилди. Фуқаро Б.Бурхоновга қарашли мазкур уйда 94 дона маиший газ баллони мавжудлиги ҳамда ушбу фуқарога ҳам «Наманганшаҳаргаз» газ таъминоти бўлими ходимларидан бири ёрдам бериб келгани аниқланган.

Қайд этилишича, ушбу ноқонуний ҳолатлар бўйича хизмат текширувлари бошланди ва натижалари бўйича барча материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади. Шу каби қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш бўйича рейдлар давом этмоқда.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ суюлтирилган газ истеъмолчиларига 20 килограммлик маиший газ баллоннинг бир килограммини имтиёзли 1120 сўм нархда сотилишини эслатиб ўтган. Маиший газ баллонлари манзилгача етказилади ва истеъмолчининг талабига биноан, 3000 сўм қўшимча тўлов эвазига уйга олиб кириб ўрнатиб берилади.

@daryo_live
​​Тошкентда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган қиз ўзини поезд остига ташлади

Тошкентдаги «Яланғоч» ва «Салар» темир йўл станциялари оралиғида ўз жонига қасд қилишга уринган қиз ўзини поезд остига ташлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, қиз ҳозирда шифохонада. Тергов органлари томонидан мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, маълум қилинишича, ҳозирда яна бошқа содир бўлган воқеа юзасидан мутасаддилар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 8 февраль куни Тошкентнинг Яшнобод туманида, тартибга солинмайдиган темир йўл кесишмаларидан бирида тепловоз ва Cobalt тўқнашуви содир бўлган. Натижада ҳеч ким жабрланмаган.

«Бундай ҳолатларнинг такрорланишини ҳисобга олган ҳолда, шуни маълум қиламизки, тегишли таркибий тузилмалар, ташкилотлар ва жойлардаги мутасаддилар томонидан мунтазам равишда темир йўл яқинида истиқомат қилувчи аҳоли ва транспорт воситалари эгалари билан темир йўлда хавфсизликка риоя этиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Профилактик суҳбатлар, қатор учрашувлар, мавзу доирасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, айниқса, бу борада мактаб ўқувчилари ва ўсмирлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, хабарда барча йўл ҳаракати иштирокчилари темир йўл кесишмаларидан ўтиш ва пўлат изларида пиёдалар ҳаракати қоидаларининг талабларига бирдек риоя этишлари шартлигини эслатиб ўтган.

Аввалроқ Тошкентда юк поезди 14 ёшли қизни уриб юборган эди. 8 февраль куни эса Саида Мирзиёева жароҳат олган қизнинг ота-онаси билан учрашган ва жонлантириш бўлимида боланинг ҳаёти учун кураш олиб борилаётган касалхонага ташриф буюрган.

@daryo_live
​​Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони 600 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 597 мингдан ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, улар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида мобил илова, солиқ тўловчининг шахсий кабинети ҳамда солиқ идораларидан рўйхатдан ўтган.

Хусусан, қишлоқ хўжалиги йўналишида 137 минг 120 киши, маиший хизматлар 172 минг 179 нафар, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш 66 минг 579, саноат йўналишида 99 минг 555, ахборот-коммуникация йўналишида 10 минг 947 ва ижтимоий йўналишлар бўйича хизматлар соҳасида 110 минг 705 киши рўйхатга олинган.

Бундан аввал Ўзбекистонда энди ўзини ўзи банд қилган фуқаролар мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, солиқ тўлаши мумкинлиги, Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Ўзбекистондаги киракашлар нега ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилмаганига изоҳ бергани ҳамда Ўзбекистонда ишсизлик даражаси пасайгани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
Ўзбекистонда ҳар 100 та уй хўжалигига қанча автомобиль тўғри келиши маълум қилинди

Давлат статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—декабрь ҳолати учун 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган енгил автомобиллар сони 49 тани ташкил этган.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2010 йилда 21 та, 2015 йилда эса 42 тани ташкил этган.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистонда ҳар 100 та хонадонга нечта телевизор ва мобил телефонлар тўғри келиши маълум қилинганди.

@daryo_live
​​Бухорода ноқонуний равишда ёввойи қуён овлаган браконьерлар қўлга олинди

Бухоро вилоятида тақиқланган бўлишига қарамай, тун ярмида ёввойи қуён овлаган браконьерлар қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Наврўзов маълум қилди.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 12 февраль куни вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида браконьерликнинг олдини олиш мақсадида тунги назорат рейди ўтказилган.

12 февралдан 13 февралга ўтар кечаси, тунги соат 01:40 да Жондор туманидаги «Моҳончўл» ҳудудида бир нечта фуқаро автомашинада кучли ёритиш чироғи орқали ов қилиб юргани аниқланган. Миллий гвардия ходимлари томонидан товуш чиқарувчи мослама орқали «тўхташ» ишораси берилишига қарамай, браконьерлар ҳаракатни давом эттирган. Ҳаракатни давом эттириши натижасида браконьерларнинг автомашинаси қум барханга бориб урилган.

Қўлга олинган браконьерларнинг автомашинаси тегишли тартибда текширилганда, унда 2 дона ов милтиғи, 1 дона ёритиш чироғи, ов учун мўлжалланган ўқ-дорилар ҳамда 7 дона овланган ёввойи товушқон борлиги аниқланган.

«Ёввойи қуёнларнинг кўпайиш даври инобатга олиниб, ҳар йили август ойидан бошлаб, март—апрель ойига қадар овлаш ва тутиш белгиланган тартибда тақиқланган. Ундан ташқари, хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам туннинг қоронғу пайтида ов қилиш қатъий тақиқланган», — деди Жаҳонгир Наврўзов.

Айни пайтда қўлга олинган Жондор туманида яшовчи 4 нафар фуқаро — И.С., И.У., Ф.Қ., Р.Ш.нинг ҳуқуқбузарлик содир этгани бўйича тўпланган ҳужжатлар суд органига тақдим этилган.

@daryo_live
​​Тошкентнинг Янгиҳаёт кичик туманидаги айрим кўчалар 14 февраль куни автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади

Тошкентнинг Янгиҳаёт кичик туманидаги айрим кўчалар автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 14 февраль куни тумандаги «Ташаббус», «Янгиумид» ва «Янгитурмуш» маҳаллалари ўртасида жойлашган Меҳригиё кўчасида «Ёшлар билан янги ҳаёт қурамиз» деб номланган концерт дастури бўлиб ўтади.

«Шу муносабат билан 14 февраль соат 07:00 дан 22:00 гача Янгиҳаёт тумани, Мирзо Турсунзода ва Қўрғонтепа кўчалари оралиғидаги Меҳригиё кўчаси автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

@daryo_live
“Мовий гумбазлар” ресторани ёнидаги хиёбонда Жаҳонгир Ортиқхўжаев жамоатчилик билан Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан барпо этилган "Истиқлол" мажмуаси масаласи юзасидан учрашувига тайёргарлик.

@daryo_live