Daryo — LIVE
69K subscribers
46.9K photos
10.9K videos
62 files
43.7K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Ўзбекистонда кимлар коронавирусга қарши вакцина билан биринчи навбатда эмланиши маълум қилинди

Республика махсус комиссиясининг йиғилишида аҳолининг қайси тоифаси биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланиши масаласига тўхталиб ўтилди, дея хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Маълум қилинишича, Республика махсус комиссиясининг йиғилишида Ўзбекистонда барқарор эпидемиологик вазиятни сақлаб қолиш мақсадида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Б.Юсупалиевнинг Ўзбекистон делегациясининг Россиянинг «Спутник V» коронавирус вакцинасини ўрганиш юзасидан ушбу мамлакатга ташрифи натижалари бўйича ҳисоботи эшитилди.

Унда «Спутник V» вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари якунига етказилгани ҳамда Россияда рўйхатдан ўтказилгани, шунингдек, ушбу вакцинани Ўзбекистонда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш бўйича таклифлар келиб тушгани таъкидланди.

Россия томонидан тақдим этилган учинчи босқич клиник синовлари натижалари таҳлили муҳокама қилинди ва бирламчи босқичда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маъқулланди.

Шу билан бирга, Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical Cо. Ltd. компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши ZN2001 вакцинасининг Ўзбекистонда 2020 йил декабрь ойидан бошлаб 7 мингдан ортиқ кўнгиллиларда ўтказилаётган учинчи босқич клиник синовлари, шу жумладан, ҳозирги кунга қадар бирорта вакцина қабул қилган кўнгиллида унинг ножўя таъсири кузатилмагани бўйича ахбороти тингланди.

Йиғилишда Санитария-эпидемиология хизматига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

Бунда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади:

65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;
сурункали касалликлари бор шахслар;
тиббиёт ходимлари;
мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.
Шунингдек, Республика махсус комиссияси томонидан мамлакатдаги эпидемиологик вазият бироз бўлса-да барқарорлашганини инобатга олиб, аҳолига маданий ҳордиқ чиқаришларини ташкиллаштириш мақсадида концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда (томошабинларни иккита ёнма-ён ўриндиқда жойлаштириб, ҳар учинчисини бўш қолдириш) ташкил этиш тартиби белгиланди.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарурлигини таъкидлагани ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботир Қурбонов Ўзбекистон аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш февраль ойининг охири, март ойининг бошида бошланишини айтгани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
​​Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди

Саиджамол Султонов Бектемир тумани ҳокими этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тайинловга қадар у 2018 йилдан буён Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Бектемир тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Жаҳонгир Иброҳимов 2021 йилнинг 15 январида Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланганди. Шундан буён ушбу лавозим вакант бўлиб қолаётганди.

Саиджамол Султонов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган.

Аввалроқ Шуҳрат Абдураҳмоновнинг собиқ биринчи ўринбосари Андижон туманига ҳоким этиб тайинлангани, Фарғона вилоятининг Бағдод, Ёзёвон ҳамда Ўзбекистон тумани ҳокимлари ўзгаргани ҳақида хабар берилган эди.

@daryo_live
​​Ўзбекистонда Германия билан авиарейсларни тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинди

Ўзбекистон ва Германий ўртасида авиақатновлар қайта тикланади, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Қайд этилишича, Республика махсус комиссиясида мамлакатда барқарор эпидемиологик вазиятни сақлаб қолиш мақсадида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган.

Йиғилишда махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Германия билан авиарейсларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатиш бўйича 2020 йил 21 декабрда жорий этилган чеклов бекор қилинди.

Ҳозирда 1 мартга қадар Ўзбекистон ва Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ҳамда Жанубий Африка давлатлари ўртасидаги халқаро авиарейсларга (кириш, чиқиш ва транзит) чекловлар жорий этилган.

Бундан аввал Махсус комиссия Эроннинг Iran Aseman Airlines авиакомпанияси ҳамда Мисрнинг Fly Egypt авиакомпанияси мунтазам авиақатновларни йўлга қўймоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
​​Сурхондарёда журналистлар учун уй қурилади. Уйнинг бошланғич тўлови ҳокимият томонидан тўлаб берилиши маълум қилинди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида журналистлар учун уй қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Тўра Боболов журналистлар билан мулоқотда маълум қилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Тўра Боболовнинг матбуот котиби Заҳириддин Тўраевнинг аниқлик киритишича, вилоят раҳбари бу ҳақда ОАВ вакиллари, ташкилот ва корхона матбуот хизмати ходимлари билан мулоқот чоғида маълум қилган.

«Вилоят раҳбари Тўра Боболов билан мулоқотда Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Муҳиддин Абдураҳмонов баъзи журналист ва ОАВ ходимлари Термиз шаҳрида ижарада яшаётганини, баъзилари ҳамон туманлардан қатнаб ишлаётганини айтиб, уй масаласида кўмак сўради», — деди Заҳириддин Тўраев.

Мазкур саволга жавоб берган Тўра Боболов тез кунларда Термиз шаҳрида кам таъминланган журналистлар, ОАВ ходимлари учун алоҳида уй қурилишига ваъда берган ва ижодкорлар учун қурилаётган уйнинг бошланғич тўловини ҳокимият тўлаб беришини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят ҳокимининг ашаддий танқидчиси дея таърифланган Отабек Сатторий исмли блогер Сурхондарёда товламачилик йўли билан деҳқон бозори раҳбаридан 5 млн сўмлик телефон талаб қилган пайтда қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик бу ҳақда гапирган депутат Расул Кушербаев ҳолатни «Бу Президентнинг очиқлик сиёсатига қарши сурхондарёлик амалдорларнинг исёни», деб атади. ОАВга интервью берган блогер адвокати ишни уюштирилган деб ҳисоблашини билдирди. Куни кеча бу ҳақда чиқиш қилган Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов эса «Тергов ва суд органлари ўзининг ваколат доирасидаги фаолиятини, жумладан, муҳокама этилаётган ҳолат юзасидан айбсизлик презумпсиясига тўла риоя этган ҳолда ҳамда жамоатчилик олдидаги мажбуриятидан келиб чиқиб олиб борадилар», дея ижтимоий тармоқ фаолларини қонунчиликни ҳурмат қилишга чақирди.

@daryo_live
​​Ўзбекистондаги банклар индекси янгиланди. Биринчи ўринлар «Капиталбанк» ва «Даврбанк»ка насиб этди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳар чоракда ўтказган сўровномасида мамлакатдаги 31 банкнинг фаолият кўрсаткичларини баҳолади, деб хабар беради Spot.

Мазкур индексни ҳисоблашда банкларнинг қуйидаги йўналишлар бўйича кўрсаткичларидан фойдаланилди:

Молиявий воситачилик;
Молиявий оммабоплик;
Капитал етарлилиги;
Активлар сифати;
Бошқарув самарадорлиги;
Даромад олиш салоҳияти;
Ликвидлилик.
2021 йил 1 январь ҳолатига республика банк тизими активлари 366,1 триллион сўм, мажбуриятлари 307,8 триллион сўм ҳамда капитали 58,4 триллион сўмни ташкил этган. Ҳозирги кунда банк тизимида 55 274 киши фаолият олиб бормоқда.

Банкларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, банклар икки гуруҳга ажратилди: 1)йирик банклар; 2)кичик банклар. Ҳар бир гуруҳ бўйича алоҳида рейтинг тузилган. Йирик банклар орасида биринчи ўринни «Капиталбанк» қўлга киритган бўлса, кичик банклар орасида энг юқори поғона «Даврбанк»ка насиб этди.

@daryo_live
​​Абдуқодир Тошқулов ОТМларнинг алоқа телефонлари ишламаслигини танқид қилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов республика ОТМларидаги алоқа телефонларининг ҳолатини танқид қилиб, тизимдаги кишилар бир-бирлари билан қўл телефонлари орқали иш битираётганини, бу эса оддий аҳолининг муассаса билан алоқаларини чеклаб қўяётганини таъкидлади.

«Менга шикоят тушяпти: бирорта олий таълим муассасасининг шаҳар телефонлари ёки ҳеч ким кўтармайди, кўтарса ҳам, муомаласи қўпол.

ОТМлардан талаб қиламиз — ҳаммада шаҳар телефони ишласин, менга қўл телефонида қўнғироқ қилманглар. Бир вақтлар ТерДУга борганимда муассасада 92 пара шаҳар телефонининг бирортаси ҳам ишламас эди. Ҳамма иш қўл телефони орқали битириларди.

Бу — давлатнинг, ҳукуматнинг бир идораси, вазирлик», — деган у соҳа мутасаддилари билан бўлиб ўтган ёпиқ мажлисда.

Абдуқодир Тошқулов икки ҳафтада вазирликдан тортиб ҳамма ректор ва проректорларнинг шаҳар телефони, ёрдамчи телефони киритилган абонент китобчасини тайёрлаб, ҳамма ОТМларга бепул тарқатишни топширган.

«Менинг столимда ҳам шу китобчадан туради. Мен ҳам шу рақамлар орқали боғланаман, текшириб кўраман», — деб таъкидлаган Олий ва ўрта махсус таълим вазири.

Аввалроқ Абдуқодир Тошқулов олий таълим муассасасида ҳаммасини ислоҳ қилиш учун атиги 3 ой етарли эканини айтгани, вазифасига совуққонлик билан ёндашган бир қатор ректорларни танқид қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, талаба қизларнинг хорижлик меҳмонларни кутиб олишга жалб қилинишига муносабат билдириб, бу ҳолатни мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши деб атаган, «Нега менинг гул қизларим гул кўтариб чиқиши керак? У ерга ҳам ўзингизни фарзандингизни қўйиб кўринг», — деб айтганди.

@daryo_live
Тошкент–Нур-Султон–Тошкент йўналишида авиарейслар сони кўпайтирилади

Узбекистан Аирвайс ҳафтада икки марта Тошкент–Нур-Султон–Тошкент йўналишида авиақатновларни амалга оширишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон авиация маъмуриятларининг келишувига асосан 2021 йилнинг 15 февралидан бошлаб, Тошкент–Нур-Султон–Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновлар сони икки давлатдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир томондан ҳафтасига 1 тадан 2 тагача кўпайтирилади.

Узбекистан Аирwайс томонидан Тошкент–Нур-Султон–Тошкент йўналишида ҳафтасига 2 маротаба сешанба ва жума кунлари мунтазам авиақатновларни амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, мазкур йўналишларда Қозоғистоннинг Аир Астана авиакомпанияси томонидан ҳам парвозлар амалга оширилиши кутилмоқда.

Бундан аввал Эроннинг Iran Aseman Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўймоқчи экани, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам авиақатновлар тиклангани ҳамда Мисрнинг Fly Egypt авиакомпанияси Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга ошириш учун рухсатнома олгани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
​​Самарқандда 5 киши помидор консервадан заҳарланди. Улардан бири вафот этди

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида яшовчи беш нафар фуқаро уй шароитида тайёрланган помидор консервадан заҳарланган ва оқибатда 20 ёшли фуқаро вафот этган. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, воқеа содир бўлган куни — 2021 йил 7 февралда заҳарланганлардан бири А.Т.нинг уйида ҳашар бўлган. Ҳашар тугаганидан сўнг соат тахминан 12:00 да ҳашарчилар помидорли консерва истеъмол қилган.

Ҳашардан уйига қайтган I.Э. соғлиғи ёмонлашгани боис шу куни соат 20:00 да тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Туман ТТБга қарашли қабул бўлимига олиб келиниб, ботулизм ташхиси билан реанимацияга ётқизилган.

Фуқаро А.Т. эса ўзи шифокор бўлгани сабабли 1963 йилда туғилган Г.Т, 1995 йилда туғилган Ш.Т. ва 1974 йилда туғилган Б.Б.ларда бош айланиши, кўнгил айниши, ҳолсизлик, бир нарсани иккита ёки тўртта кўриш белгилари намоён бўлгач барчага биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.

Шундан сўнг соат тахминан 21:00 да тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиб, Булунғур ТТБга ботулизм ташхиси билан ётқизилган.

Фуқаролар А.Т., Г.Т., ва Б.Б. дисфония, птоз, нистагм белгилари билан ботулизмнинг ўрта оғир формасида дея Булунғур туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган. Бемор Ш.Т.нинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. У сунъий нафас олиш аппарати ёрдамида муолажа олмоқда.

Интенсив даво муолажалари ҳамда ботулизмга қарши зардоб берилишига қарамасдан, 20 ёшли I.Э.нинг аҳволи тобора оғирлашиб, 8 февраль куни соат 03:30 да вафот этган.

Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Латиф Рустамовнинг таъкидлашича, фуқаро А.Т. хонадонида 2020 йилда тайёрланган помидорли консерва намуналари олиниб, бактериология лабораториясига етказилган. Ҳозирги кунда тарғибот ва ташвиқот ишлари давом этмоқда.

«10 февраль куни ‘Мингтепа’ маҳалласида истиқомат қилувчи 34 та хонадонда яшовчи 142 нафар аҳоли билан ботулизм касаллиги бўйича суҳбат ўтказилди. Хонадонлардаги қўлбола тайёрланган 74 та 184 литр помидордан қилинган мариновкалар борлиги аниқланиб, барчаси утилизация қилинди», — дейди Латиф Рустамов.

@daryo_live
​​Деҳқонободда Зарафшон арчаси кесилишига йўл қўйиб берган ўрмончилар салкам 194 миллион сўм жаримага тортилиши мумкин

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 60 туп Зарафшон арчаси, 84 туп арча ва 1 туп учқот дарахти кесилишига йўл қўйиб берган ўрмон беги ва қўриқчиси салкам 194 миллион сўм жарима тўлаши мумкин. Бу ҳақда Деҳқонобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳокимлик ахборот хизмати билан суҳбатлашган туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси бошлиғи Ўктам Жўллиев бу ҳақда туман прокуратурасига ҳужжатлар тақдим этилиб, айбдорларга чора кўрилишида кўмак сўралганини маълум қилган.

«Ходимларимиз томонидан ҳолат ўрганилганда Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалиги Оқбош ўрмон бўлимининг Жангалсой ва Қоронғиқўл массивларидаги табиий ҳолда ўсган 60 туп Зарафшон арчаси таг қисмидан кесилиб, ўсишдан тўхташ даражасига етказилгани, шунингдек, 84 туп арча ва 1 туп учқот эса ўсишда давом этиши мумкин бўлган даражада кесилгани маълум бўлди», — дейди туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси бошлиғи Ўктам Жўллиев.

Таъкидланишича, ҳолат экология ходимлари томонидан аниқлангач етказилган зарар 193 миллион 341 минг сўмни ташкил қилиши ойдинлашган.

«Бу ҳақда туман прокуратурасига ҳужжатлар тақдим этилиб, кесилган дарахтлар сурати ҳам берилган ва мазкур ҳолатга йўл қўйиб берган Оқбош ўрмон бўлими ўрмон беги Э.Ғ. ва ўрмон қўриқчиси Б.Б.дан етказилган зарарни ундиришда кўмак сўралди», — дейди Ўктам Жўллиев.

@daryo_live
​​Мен ҳам одамларни тартибга чақиришга ҳаракат қилдим. Одамлар энди тинчланганида ё тез ёрдам, ё ўт ўчириш машинаси ўтиб қоларди ва яна шовқин, тўполон бошланиб кетарди. Одам кўп, вазият ваҳимали эди. Биров бировни танимайдиган ҳолат. Бир дона, бир донадан икки марта ўқ узилганини эшитдим. Тепадан жуда кўп тошлар отилди. Менга ҳам тош тегди. Кўз олдим қоронғилашиб кетди. Четга чиқиб, ўн дақиқача деворга суяниб турдим. Ўзимни бир текширтириб, аҳволимни билиш учун шифокорларга кўриндим. Кейин билсам, қон босимим кўтарилиб кетган экан. Лекин ҳеч кимга шикоят қилмадим. Кейин ишхонага кетиб, куни билан ўша ерда бўлдим. Шунинг учун қолган воқеалар қандай бўлганини кўрмадим. Қирғизлар палахмондан ўт отиб, иккита уйни ёқиб юборишганини эшитдим. Ёниб кетган уйларни ҳукуматимиз тўлиқ тиклаб берди. Лекин у ерда ҳеч ким яшамаяпти ҳозир. Пастроқдан бошқа уй қилиб берилган уларга. Судланувчиларнинг ҳаммасини танийман. Кўплари ўзимнинг ўқувчиларим. Уларни воқеа жойида кўрмаганман. Судланувчиларга ҳеч қандай даъвойим йўқ», — деди жабрланувчи Ф.М.

Батафсил

@daryo_live
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.

@daryo_live
​​Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбекистонликларни Россияга олиб кириб қўйиш хизматларини таклиф этаётган шахсларга ишонмасликка чақирди

Ташқи
меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқиб, Россияга олиб кириб қўйиш хизматларини таклиф этаётган шахсларга ишонмасликка чақирди.

Агентликнинг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланиш мақсадида Россия ҳудудига кириши учун рухсатнома олиб бериш бўйича хизматлар таклиф этилмоқда.

Чет эл фуқароларининг Россияга кириши бўйича Россия ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги «Россия Федерациясига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг киришини вақтинча чеклаш ва визалар ва таклифномаларни беришни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида»ги фармойиши билан қатор чекловлар жорий этилган.

Ушбу фармойиш бугунги кунга қадар амалда ва Ўзбекистон фуқароларининг индивидуал тарзда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланиш мақсадида Россияга киришига рухсат йўқ. Фақатгина Россия ҳукуматининг коронавирусга қарши штаби томонидан чегара хизматларига тақдим этилаётган рўйхат асосида ташкилий тарзда ишга юборилаётган шахслар ушбу мамлакатга киритилмоқда.

«Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган чет эл фуқаросининг вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун Россия ҳудудига кириш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг мазкур шакли виза талаб этиладиган давлатлар фуқароларига берилади. МДҲ, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун эса рухсатноманинг мазкур шакли татбиқ этилмайди.

Шу ўринда юртдошларимиздан Россия Федерацияси ҳудудига олиб кириб қўйиш хизматларини таклиф этаётган шахсларга ишонмасликларини ва турли йўллар билан ушбу мамлакатга ноқонуний кириб боришга уринмасликларини тавсия қиламиз», — дейилади агентлик хабарида.

Россияда ишлаш мақсадида ушбу давлатга бориш тартиби ҳақида маълумотлар олиш учун ўзбекистонликлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилган.

Агентлик аввалроқ турли сохта ҳужжатлар билан чегараларни кесиб ўтишга уриниш Ўзбекистон ва Россия қонунларига кўра жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.

@daryo_live
​​Фарғонада 8 гектар ер олишда ёрдам бериш эвазига 8 минг доллар олган собиқ кадастр ходими ушланди

Фарғонада 8 гектар ер олишда ёрдам бериш эвазига 8 минг доллар олган «Ермулккадастр» давлат корхонаси Бағдод туман филиали собиқ мутахассиси ушланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Ермулккадастр» давлат корхонаси Бағдод туман филиали собиқ мутахассиси В.Н. фуқаро М.Б.нинг ишончига кириб, унга туман кадастр бўлимида ишлашини айтиб, 8 000 доллар эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали сабзавотчилик маҳсулотлари етиштириш учун туман ҳудудидан 8 гектар ер майдони ажратиш ҳақида қарор чиқартириб беришни ваъда қилган.

Сўралган пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далил билан ушланган.

Ҳолат юзасидан В.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@daryo_live
​​Ўзбекистонда 2020 йилда қанча фирибгарлик жиноятлари қайд этилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 2020 йилда 10 мингдан ортиқ ортиқ фирибгарлик жиноятлари қайд этилиб, 17 мингдан ортиқ фуқаролар жиноят жабрланувчисига айланди.

ИИВ Тергов департаменти маълумотларига кўра, уларнинг 10 мингдан ортиғини эркаклар қолган қисми эса аёлларни ташкил этади.

Ер, уй олди-сотдиси (13.9 фоиз), чет элга ишга жўнатиш (13,1 фоиз), ўқишга ёки ишга киритиш (9 фоиз) каби ваъдалар билан содир этилаётган фирибгарликлар энг кўп учрайдиган фирибгарлик бўлиб қолмоқда.

«Фуқароларимизнинг ишонувчанлиги ва осон бойиб кетишга бўлган иштиёқи фирибгарларнинг тузоғига тушишларининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади», — дейилади департамент хабарида.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилда салкам 28 минг киши судлангани, уларнинг 7110 нафари озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар берилган эди. Мамлакатда сўнгги икки йил ичида коррупцион жиноятлар оқибатида жами 371 миллиард сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланган.

@daryo_live
Навоийда катта тезликда ҳаракатланиб келган Cobalt юк машинага урилиши оқибатида ёниб кетди

Навоийда тезликни оширган Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, юк машинага урилди ва ёниб кетди. Бу ҳақда «Дарё»га Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи раҳбари Фарруҳ Якубов маълум қилди.

Таъкидланишича, 2021 йил 8 февраль куни Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 Самарқанд—Бухоро—Туркманбоши автомобиль йўлининг 192-километрида Навоий—Бухоро йўналишида ҳаракатланиб келган фуқаро Д.Б. Cobalt автомобилида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай, тақиқланган манзилда ҳаракат тезлигини оширган. Ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Mercedes-Benz русумли юк автомобилининг чап ён томонига урилган.

Оқибатда Cobalt’да қисқа туташув содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан. Ёнғин натижасида Cobalt йўловчиси 1994 йилда туғилган, Қизилтепа туманида яшовчи фуқаро М.Ғ. оғир тан жароҳати олган ва туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Батафсил

@daryo_live
​​«Сўхликлар телевидениеда ишлаганимни билгани учун тўполонни тасвирга олишимни талаб қилишди». «Сўх воқеалари» ишида гувоҳлар тингланди

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида «Сўх воқеалари» айбдорлари иши юзасидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар берди «Дарё» мухбири.

Суд ишида беш нафар жабрланувчи ва бир нафар гувоҳ 2020 йил 31 май кун содир бўлган воқеа бўйича кўрсатма берган.

Бизда айб йўқ, тинчликни сақлагани борган эдик

«30 майдан 31 майга ўтар кечаси хизматда эдим. 31 май куни Чашма қишлоғида фуқаролар ўртасида ўзаро низо келиб чиққани ҳақида хабар қилишди. Ўша куни соат 11:00 да оммавий тартибсизликларни бартараф қилиш учун Чашмага чиқдик. Биз Чашмага етиб борганимизда у ерда ИИБ ходимлари, чегарачилар ва мансабдор шахслар бор экан. Ўзбекистон томонидан ҳам, Қирғизистон томонидан ҳам тошлар отилаётган эди. Биз тартибни сақлашга ҳаракат қилдик. Одамларни ҳимоя қилиб, жонли деворда турдик. Одамлар бизни чегаранинг охирги нуқтасигача суриб олиб борди.

Одам жуда кўп эди. Кўпчиликнинг ичида кимдир шеригимнинг қуролини тортиб олишга уринди. Лекин қуролни ололмади. Шеригим қуролини бўйнига осиб олганди. Шу қуролининг ипига бўғилиб, ҳушидан кетиб қолди. Мен уни четга олиб чиқиб, ўзига келганидан кейин тез ёрдам машинасида шифохонага жўнатиб юбордим. Кейин хизматни давом эттирдим. Тошбўрон тунги 23:20 ларга қадар давом этди. Кечқурун Фарғонадан ИИБ ходимларидан иборат махсус бўлинма етиб келди. Кейин тарқалди одамлар.

Икки марта ўқ узилди

«Бу суд жараёнлари ҳақида анчадан буён эшитяпмиз, ўқияпмиз. Блогер дўстларимиз ҳаммасини ёритиб боришяпти. Адолатли суд бўляпти. Бунинг учун раҳмат сизларга.

31 май, якшанба дам олиш куни бўлгани учун уйда эдим. Бир вақт тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналарининг овози эшитила бошлади. Ҳамма жойни шовқин, ваҳимали овозлар босиб кетди. Нима бўлганини билиш мақсадида кўчага чиқдим. Қарасам, ҳамма Чашма томонга қараб кетяпти. Касбим туфайли тумандаги масалалар билан қизиқиб, суриштириб тураман. Айниқса, тез ёрдам ёки ўт ўчириш машинаси овозини эшицам, нима ҳодиса бўлганини билишга ҳаракат қиламан. Тиббиётга – бош шифокорга, ички ишларга ёки ёнғин хавфсизлиги бўлимига телефон қилиб, нима бўлганини сўрашга одатланганман. Ўша куни ҳам нима бўлаётганига аниқлик киритиш учун ишхонага бордим. Билсам, жуда нотинчлик. Чашмада жанжал чиққанини айтишди. Ишхонада ўтира олмадим. Ҳокимиятдагилар билан боғлансам, улар Чашмага кетиб бўлган экан. Тезда йўлга чиқиб, ўша ерга етиб бордим. Одам жуда кўп эди. Машинада тепагача чиқишнинг иложи йўқ экан. Машинани пастроқда қолдириб, у ёғига пиёда чиқдим...»

Батафсил
@daryo_live
​​Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга доир тақдимот билан танишди

Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Самарқанднинг туризм салоҳиятини, шу жумладан зиёрат туризмини ривожлантиришга доир тақдимот билан танишди, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 2021 йил 9 февраль куни давлат раҳбарининг «Ўзбекистонда ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Унда туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш, транспорт йўналишларини кенгайтириш ҳамда сифатини ошириш, сайёҳларга мақбул шароитлар яратиш мақсадлари белгиланди.

Таъкидланишича, бу борада Самарқанднинг салоҳияти жуда юқори. Шу боис мазкур вилоятда туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича комплекс ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Самарқанд туманида туристик марказ ташкил этилмоқда. Бу сўлим масканда 8 та замонавий меҳмонхона, йирик анжуманлар зали, ресторанлар, боғ ва сайилгоҳлар бўлади.

Ушбу туристик марказни Самарқанд халқаро аэропорти, темир йўл вокзали, Имом Бухорий мақбараси, Регистон майдони ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан боғлайдиган кўчалар таъмирланмоқда.

Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида 10 та янги меҳмонхона барпо этилмоқда.

Давлат раҳбари тақдимот билан танишиб, транспорт, йўл ва коммуникация тармоқларини ривожлантириш, Самарқанд шаҳрини ободонлаштириш, савдо ва хизматларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев вилоят раҳбарларига 2021 йилда 1,6 миллиондан ортиқ иш ўрни яратиш бўйича топшириқ бергани, ҳафта ўртасида бирорта вазирни Тошкентда кўрса, ишдан олишини таъкидлагани ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришни тезлаштириш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
​​Коронавирусга чалингани туфайли Ўзбекистонга қайта олмаган мигрант бутун Россияни портлатиш билан таҳдид қилди

Чегаралар ёпилгани ва коронавирусга чалингани туфайли ватанига қайта олмагани учун «бутун Россияни портлатиб юбориш» билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда «Fontanka.ru» хабар берди.

Маълум қилинишича, 10 февраль куни Отабек исмли 41 ёшли эркак фавқулодда хизмат рақамига қўнғироқ қилиб, коронавирусга чалингани ва ватанига қайта олмаётганини айтган. Шу сабабли бутун Россияни портлатиш билан таҳдид қилган. «Невские Новости»нинг ёзишича, унинг вақтинчалик рўйхатда туриш муддати февраль охирларида якунланиши вазиятни янада чигаллаштирган.

Полиция қўнғироқ қилган шахс Ленинград вилоятининг Всеволожск туманида рўйхатга олингани аниқлаган, аммо кўрсатилган манзилдан уни топа олишмаган.

Мигрантнинг таҳдидли қўнғироғидан икки соат ўтиб у Санкт-Петербургда қўлга олинган ва унга қарши майда безорилик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Айни пайтда унга қарши жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

@daryo_live
​​Тошкентда 12 фоизли автокредит беришга ишонтирган корхона раҳбари 100 дан ортиқ кишини алдаб, пулларини ўзлаштиргани аниқланди

Тошкентда 12 фоизли автокредит беришга ишонтирган корхона раҳбари мижозларнинг 713,8 миллион сўмини ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Э.А.» хусусий корхонаси раҳбари Д.Т. фаолияти давомида ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, фуқароларни йиллик устама тўлови 12 фоизни ташкил этувчи автокредит беришга қизиқтириб келганлиги аниқланган.

Корхона раҳбари 119 нафар фуқарони юқоридаги шарт билан автокредит беришга ишонтириб, улар билан 4 ой мобайнида тузилган шартномаларга асосан автомашина нархининг 6 фоиз миқдорида олдиндан тўлов шаклида корхона ҳисоб-рақамига ўтказилган 713,8 миллион сўмни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан корхона раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда автомашинани фоизсиз сотиш шарти билан 150 нафардан ортиқ кишини алдаб пулларини ўзлаштирган фирма фаолияти фош қилингани, фоизларсиз 40 ойда автомобиль олиб беришни ваъда қилган фирибгар фирма мансабдорлари қамоққа олингани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, қисқа вақт ичида 19,3 минг нафар фуқароларнинг жами 54,3 миллиард сўм миқдордаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда айбланиб, 6 ойдан буён суд иши кўрилаётган «Авто 60 ой» МЧЖ мансабдорлари бўйнига қўйилган 54 миллиард сўмнинг 70 фоизи турганини, имкон берилса, ҳамма пулни қайтаришини айтгани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live