«15 кишидан ортиқ одамга мажлис қилмоқчимисан, бош вазирдан рухсат сўрайсан». Президент мажлисбозликка йўл қўяётган ҳокимларни қаттиқ огоҳлантирди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган 2021 йилги давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган селектор йиғилишида мажлисбозликка йўл қўяётган ҳокимлар қаттиқ огоҳлантирилди. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар берди.
«Мажлис қилмоқчимисан? Иштирокчилар 15 кишидан ошиқми, унда бош вазирдан рухсат оласан ва кейин маҳаллага бориб, мажлисни ўша ерда ўтказасан», — деди давлат раҳбари.
Президент, шунингдек, ҳокимиятда бўлиб ўтадиган мажлисларга маҳалла раислари ва «участковой»ларни чақиришни тақиқлаб, Тошкентдан бориб «район»ларда мажлис қилишни ҳам ман этган.
«Бу ‘участковой’ларга бошлиқ бўлмаган одамнинг ўзи йўқ экан. Ички ишлар тизими масаласини ўзи яқин орада алоҳида кўриб чиқамиз», — деган Президент.
Президент Шавкат Мирзиёев селекторда, шунингдек, мажлисбозликка йўл қўяётган раҳбарлар ишдан олинишини ҳам таъкидлаган.
«Огоҳлантиришлардан чарчадим, энди бу ҳолатга йўл қўйганлар ишдан олинади», — дея огоҳлантирган давлат раҳбари.
Президент раҳбарлигидаги селектор йиғилиши давом этмоқда. Унда барча вилоят раҳбарларининг ахбороти тингланмоқда.
@daryo_live

Россиянинг «МегаФон» ва USM Telecom алоқа компанияси Ўзбекистон бозорига кирмоқда
USM Telecom ва «МегаФон» Ўзбекистондаги ҳамкорлар билан биргаликда янги қўшма корхона — Digital Holding’ни ташкил этди. Унинг таркибидан Ucell компанияси ҳамда USM’нинг Ўзбекистондаги активлари — CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ўрин олди, деб хабар бермоқда Ucell матбуот хизмати.
Ўзбекистон ҳукумати Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) орқали корхонага Ucell телеком-операторининг 100 фоиз улушини топширмоқда. Россия томони Digital Holding ривожланиши учун 100 миллион доллар инвестиция, шунингдек, USM’нинг шўъба корхоналари — CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan’ни киритмоқда.
Янги корхонада «МегаФон» ва USM Telecom тенг улуш билан ташкил этган Digital Invest компаниясининг улуши 51 фоиз, ДАБА улуши 49 фоизга тенг. Битим доирасидаги жараёнлар 2021 йил давомида якунига етади.
«Digital Holding эътиборини Ўзбекистон Республикасида алоқа хизматларидан фойдаланишни янада қулайроқ қилиш ҳамда сифатини ошириш учун халқаро стандартларга мос келувчи телекоммуникация инфраструктурасини шакллантиришга, ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни сақлаш, баъзи турдаги товарлар ҳаракатини маркировкалаш ва кузатиб бориш соҳаларидаги илғор технология ва тизимларни татбиқ этишга қаратади», — дейилади компания хабарида.
«Ўзбекистоннинг рақамли хизматлар бозорида етакчи иштирокчини яратиш ҳам ‘МегаФон’, ҳам МДҲ ва Шарқий Европа ҳудуди технологик лидерни барпо этаётган USM Telecom стратегияларига мос келади. Ишончимиз комилки, ‘МегаФон’, Салоҳиятли технологияларни ривожлантириш маркази ва ‘Икс Холдинг’нинг рақамли лойиҳаларни амалга оширишдаги кўп йиллик экспертизаси Ўзбекистондаги соҳанинг энг йирик иштирокчисини ривожлантиришга кўмаклашади», — деган USM Telecom бош директори Иван Стрешинский.
«Рақамли хизматлар истеъмоли нуқтаи назаридан, Ўзбекистон МДҲнинг энг салоҳиятли бозорларидан, у сўнгги 10 йил ичида мобил алоқа абонентларининг уч баравардан кўп ўсишини намойиш этган бўлса-да, ҳали-ҳануз тўйинишдан йироқ. Биз 2021−йил давомида Ucell ичида жиддий таркибий ўзгаришлар қилиш режасидан йироқмиз, кўпроқ жипслашиш ва Ucell’да бизнес ўсиши учун энг яхши амалиётларни татбиқ этишга эътиборимизни қаратамиз», — деган «МегаФон» бош директори Геворк Вермишян.
«Ишончим комил: янги қўшма корхонанинг ишга тушиши Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда шиддат билан ривожланаётган рақамли хизматлар бозорига янги туртки бўлади ва Ucell ҳамда унинг абонентлари учун янги имкониятларни яратади», — деб таъкидлаган Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси Олимжон Умаров.
USM Telecom — USM холдингининг рақамли бўлинмаси. «МегаФон» телеком оператори ва «Икс Холдинг» АТ гуруҳининг 100 фоизини назорат қилади. USM Telecom’нинг асосий мулкдорлари − USM (80 фоиз акциялар), Иван Стрешинский (10 фоиз) ва Антон Черепенников (10 фоиз).
«МегаФон» — Россиянинг телекоммуникация бозорида етакчи ўринларда турувчи рақамли имкониятлар миллий оператори. «МегаФон» Россия телеком бозорининг барча сегментларида, шу билан бирга Абхазия, Жанубий Осетия, ва Тожикистонда фаолият юритади, алоқа сифатига азалдан алоҳида эътибор қаратади ва абонентларига юқори тезликдаги интернет тақдим этади.
«ИКС Холдинг» — Россиянинг кўптармоқли АТ-гуруҳи, у YADRO, Nexign, «Ситадел», «Криптонит» ҳамда «Форпост» номли 5 та субхолдингга бирлашган 30 та компанияни ўз ичига олади. «Икс Холдинг» фаолиятининг устувор йўналишлари — йирик ишлаб чиқариш корхоналарини рақамли трансформациялаш, ахборот хавфсизлиги, маълумотларни сақлаш тизимлари, криптография ва квант ҳисоб-китоблар, машиналаштирилган таълим ва нейротармоқлар, блокчейн технологиялари ва сунъий интеллектдан иборат. Холдинг алоқа операторлари учун энг йирик АТ етказиб берувчи саналади ҳамда Россиянинг йирик АТ ишлаб чиқарувчилари топ учталигига киради.
Батафсил

Бектемир постида Toyota Land Cruiser иштирокидаги ЙТҲ видеоси эълон қилинди. Машина ЙПХ ходимларини босиб кетишига бир бахя қолган
Тошкентнинг Бектемир туманида Қирғизистон фуқароси бошқарувида бўлган Toyota Land Cruiser Lacetti’га урилиб, йўл-танспорт ходисасини содир этгани ҳақида хабар берилган эди. Ижтимоий тармоқларда воқеа акс этган видео тарқалди.
Ҳодиса 2021 йил 12 январь куни соат 21:35 ларда Бектемир туманидаги «Шарқ» ЙПХ пости яқинида юз берганди. Toyota Land Cruiser ҳайдовчиси бўлган 32 ёшли Қирғизистон фуқароси Самит А. ухлаб қолгани сабабли бошқарувни йўқотиб, 55 ёшли Бекназаров Р. бошқарувидаги Lacetti’га тўқнашган, сўнг бетон тўсиққа урилган.
Ҳодиса акс этган видеода ҳайдовчи пост яқинидаги ЙПХ ходимларини босиб қолишига бир бахя қолганини кўриш мумкин.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, Самат А. ЙТҲ оқибатида етказилган зарарни ўз ихтиёри билан қоплаган. Жумладан, йўл тўсиқларини тиклаган, Lacetti автомобилини таъмирлаш харажатларини қоплаган ва мазкур транспорт воситаси ҳайдовчиси билан ярашган.
Самат А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва суд томонидан унга 1 миллион 115 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Тошкент вилоятида электр ва маиший техникаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев 8 февраль, душанба куни Андижон ва Тошкент вилоятларида амалга оширилиши режалаштирилган инвестицион лойиҳалар билан танишди. «Gazeta.uz»нинг ёзишича, Тошкент вилоятида ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳалар қаторидан электротехника, кир ювиш машиналари ва музлаткичлар ишлаб чиқарувчи корхона ҳам ўрин олган.
Хусусан, Sigma Techno Production компанияси Оҳангарон туманида турли электротехника воситаларини (блендерлар, чангютгичлар, электрочойнак ва ҳоказо) ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган. Ишлаб чиқариш қуввати 3,3 миллион долларга 600 минг донани ташкил этади. Лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллион долларга баҳоланмоқда. Молиялаштиришдаги барча маблағлар хориж инвестициялари ҳисобидан амалга оширилади.
Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Sigma Techno Production компанияси 2020 йилнинг 29 июнида рўйхатдан ўтказилган. Асосий иш фаолияти — электр-маиший техникаларни ишлаб чиқариш. Ягона таъсисчиси сифатида Туркиянинг Palvan Insaat Turizm Lojistik Sanayi Ticaret Limited Sirketi кўрсатилган бўлиб, унинг раҳбари Эгамберди Икромжонович Эгамбердиев.
Palvan Insaat, шунингдек, 2020 йилнинг 30 июнида рўйхатдан ўтказилган ва мустаҳкам шиша маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш билан шуғулланувчи Sigma Glass Production корхонасига ҳам эгалик қилади. Бу ерда ҳам раҳбар сифатида Эгамберди Эгамбердиев кўрсатилган.
Ahangaran Sigma Cement цемент заводининг 100 фоиз улуши ҳам Palvan Insaat’га тегишли. Корхона раҳбари — Эгамберди Эгамбердиев.
Бундан ташқари, Palvan Insaat 2017 йилнинг 20 октябридан бери Қўқонда ёғоч, қурилиш материаллари ва санитария ускуналарини улгуржи сотиш билан шуғулланиб келаётган Baraka International Trade Group’нинг 50 фоиз улушига эгалик қилади (қолган 50 фоизи Хитойнинг Urumqi Kailingda International Trade компаниясига тегишли).

Шавкат Мирзиёев аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарурлигини таъкидлади
Президент Шавкат Мирзиёев давлат дастури бўйича йиғилишда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарурлигини таъкидлади, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».
У соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоев ва унинг ўринбосари Баҳодир Юсупалиевга бир ой муддатда биринчи навбатда эмланиши зарур бўлган аҳоли тоифасини белгилаб, уларнинг электрон рўйхатини шакллантиришни топширди.
Шунингдек, Абдуҳаким Хожибоев ва Баҳодир Юсупалиевга вилоят ҳокимлари билан бирга, оилавий поликлиника ва қишлоқ шифокорлик пунктларидаги 3 мингдан зиёд эмлаш бўлимлари шайлигини таъминлашдан ташқари, яна қўшимча 800 та мобил бригада ташкил этиш бўйича топшириқ берди.
«2021 йилда Тўйчиев, Хожибоев ва унинг ўринбосарлари фаолиятига Сирдарё вилоятининг 26 та туман (шаҳар)ида оилавий шифокорлик, ‘электрон поликлиника’ тизимларини жорий этиш натижасига қараб баҳо берилади», — деди Президент.
Бундан аввал Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботир Қурбонов Ўзбекистон аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш февраль ойининг охири, март ойининг бошида бошланишини айтганди.
Нурмат Отабеков 29 январь куни «Ўзбекистон 24» каналига берган интервьюсида Ўзбекистонда дастлабки босқичда 50 мингга яқин киши COVID-19’га қарши эмланишини маълум қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда айни вақтда Хитойнинг Anhui Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси томонидан яратилган ЗФ 2001 рекомбинант вакцинасининг синовлари давом этмоқда. Шунингдек, Россиянинг «Спутник V» вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режаси ҳам мавжуд. Умуман, Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилаётгани ҳақида 2020 йилнинг ноябрида маълум бўлганди.

«Қонун устуворлиги ҳақида бонг ураётган ижтимоий тармоқ фаолларидан қонунчиликни ҳурмат қилишларини талаб қиламиз». Шоҳрух Ғиёсов Отабек Сатторий иши бўйича мурожаат билан чиқди
Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий ҳибсга олиниши билан боғлиқ иш атрофида бўлаётган воқеалар юзасидан ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов расмий мурожаат билан чиқди.
«Сўнгги кунларда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Отабек Сатторийга нисбатан қўзғатилган жиноят ишига тааллуқли маълумотлар жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.
Мазкур жиноят иши юзасидан ‘Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида’ги қонунга мувофиқ расмий ахборот берилганига қарамасдан, мамлакатимиз ва хорижий ижтимоий тармоқларнинг фаоллари томонидан турли миш-мишларни тарқатиш, давлат идораларининг ваколатлари ва ҳаракатларини шубҳа остига қўйиш, уларни обрўсизлантиришга қаратилган хабарларни кўпайтириш, масаланинг моҳиятини тушунмасдан туриб, оммани чалғитиш ва бошқа қонунбузарлик ҳолатлари такрорланиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ‘Жамоатчилик назорати тўғрисида’ги қонунга мувофиқ жамоатчилик назорати субъектларининг давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятига асоссиз аралашувига ва уларга ғайриқонуний таъсир кўрсатишига йўл қўйилмайди, шунингдек, ‘Оммавий ахборот воситалари тўғрисида’ги қонун билан тергов органларининг материалларини эълон қилиш, муайян иш бўйича суд қарори чиқмасдан туриб, унинг натижаларини тахмин қилиш ёхуд судга бошқача йўл билан таъсир кўрсатиш қатъиян тақиқланган.
Жиноят процесси иштирокчисини қўлга олиш билан боғлиқ ҳаракатлар эса, ўз навбатида, ‘Ички ишлар органлари тўғрисида’ги қонуннинг 22-моддаси (жисмоний куч ишлатиш) билан тартибга солинади.
Ижтимоий тармоқларнинг фаоллари томонидан жиноят иши билан боғлиқ текширилмаган ахборотни жамоатчиликка тарқатиш орқали бирор-бир мақсадга эришишга ҳаракат қилиш, тергов ва суд органларининг фаолиятига нисбатан сунъий равишда салбий муносабат шакллантириш — тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш, деб баҳоланади ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Тергов ва суд органлари ўзининг ваколат доирасидаги фаолиятини, жумладан, муҳокама этилаётган ҳолат юзасидан, айбсизлик презумпциясига тўла риоя этган ҳолда ҳамда жамоатчилик олдидаги мажбуриятидан келиб чиқиб олиб борадилар.
Қонун устуворлиги ҳақида бонг ураётган ижтимоий тармоқ фаолларидан юртимиз қонунчилигини ҳурмат қилишларини талаб қиламиз», — дейилади ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг мурожаатида.
Эслатиб ўтамиз, сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий товламачиликда айбланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди. Депутат Расул Кушербаев блогернинг қўлга олинишига ўз муносабатини билдириб, бу ҳолатни «амалдорларни танқид қилаётган битта блогерга эмас, бутун бошли сўз эркинлигига, Президентнинг очиқлик сиёсатига қарши сурхондарёлик амалдорларнинг исёнидир» деб таърифлади.
Кейинроқ Олий суд ушбу блогерга қўйилган айблов ўзгартирилмагани ва прокуратуранинг блогерга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилиши ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилгани маълум бўлганди. Блогернинг адвокати Шавкат Шокиров «Gazeta.uz»га берган интервьюсида у ишни уюштирилган деб ҳисоблашини айтган.
Шунингдек, блогернинг ҳибсга олиниши юзасидан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов қуйидагича муносабат билдирди.
«Қонунни бузишга на журналист ва на блогер ҳақли. Мен бу ҳақда кеча ўз фикримни билдирдим. Лекин нима учун энг хавфли жиноятчидек унинг уйида тинтув ўтказилди, нима учун у кўплаб одамлар билан олиб кетилди, нима учун суд ёпиқ бўляпти?

«Қурилган объектлар қулаб тушмаса ёки портламаса қонуний ҳисобланадию, бирор бахтсиз ҳодиса юз берса, ноқонуний ҳисобланадими?» — Дониёр Ғаниев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев Жиззах ва Бухоро шаҳарларидаги қурилиши тугамасдан қулаб тушган объектлар борасидаги фикрини билдириб, масъул идораларнинг бу каби ҳолатларга бўлган муносабатини нўноқ спортчининг ўйин майдонидан четлатилишига қиёслади.
Қурилиш вазирлигига кўра, Жиззах ва Бухоро шаҳарларида қурилиши тугалланмасдан қулаб тушган/портлаган кўп қаватли турар-жой объектларининг қурилиши аслида ноқонуний бўлган экан. Лекин ҳайратланарли томони шундаки, бу объектлар қурилиши ноқонунийлиги айнан бахтсиз ҳодисадан сўнг аниқланган ёки жамоатчиликка ошкор қилинган. Бу ҳолатда одамда беихтиёр бир нечта саволлар пайдо бўлади.
Қизиғи, мамлакат бўйлаб қурилиши ноқонуний ёки шаҳарсозлик нормаларига зид бўлган шундай объектлардан яна қанча бор экан? Объект қурилиши ноқонуний эканлигини билиш ёки бундай ноқонуний қурилишларни тўхтатиш учун уларнинг ҳар бирида қандайдир бахтсиз ҳодиса бўлишини кутиш керакми?
Ёки билса ҳазил, билмаса чин дегандек, агар қурилган объектлар қулаб тушмаса/портламаса қонуний қурилиш ҳисобланадию, лекин бордию, бирор бахтсиз ҳодиса юз берса, қурувчи барчасига жавобгар топилиб, қурилиш эса ноқонуний бўлган ҳисобланадими?
Агар қулаб тушмаганда, бу объект тақдири нима бўлар эди? Катта эҳтимол билан қурилиш тугаллангандан сўнг масъул мутасаддилар ёрдамида ҳужжатлар қонунийлаштирилардими?
Наҳотки мана шу каби ноқонуний қурилиш объектлари баланд бўлиб қад кўтаргунича бирорта ҳам масъул мутасаддилар кўрмай қолишса? Аслида, Қурилиш вазирлигининг ҳудудлардаги бўлимлари ва бошқа айрим маҳаллий раҳбарлар бу каби объектлар қурилишидан жуда яхши хабардор, манфаатдор эмасми?
Давлатимиз раҳбари ҳам таъкидлаганларидек, бугун қурилиш соҳаси коррупция энг кўп урчиган соҳалардан биридир. Лекин кимларнингдир нафси, чўнтаги учун истеъмолчи моддий, жисмоний, руҳий зарар кўриши тўғрими? Агар ана ўша объектлар яна бир неча ой ўтиб қулаганида, бир неча ўнлаб инсонлар ҳаётига хавф солиши ҳам мумкин эди-ку. Масъул идораларнинг бу каби ҳолатларга бўлган муносабати эса худди нўноқ спортчининг ўйин майдонидан четлатилишига ўхшайди. Яхши ўйин умидида майдонга киритилади, эплолмаса, бизники эмас эди (ноқонунийлигини биз билгандик, биз кутгандик), деб жар солишади.
Аслида, Қурилиш вазирлиги масъулларининг ноқонуний қурилишларни тўхтатиш, соҳадаги коррупцияга қарши курашиш бўйича нияти жиддий бўлса, бунинг ечими жуда ҳам осон. Вазирлик ўзининг расмий веб-саҳифасида ёки ижтимоий тармоқларда ҳар бир ҳудуд бўйича ноқонуний ёки шаҳарсозлик нормаларига зид равишда олиб борилаётган қурилиш объектлари тўғрисида маълумотларни (манзили, суратлари, қурилиш фирмасининг номи каби) эълон қилиб борса, кифоя. Қолганини қалами ўткир блогерларнинг ўзи қойиллатишади (давлат харидлари мавзуси каби).
Қолаверса, бўлиб ўтган воқеалар фонида ноқонуний қурилиш бу сифатсиз, ишончсиз, хавфли уй ёки бино-иншоот эканлигини англаб бораётган фуқаролар ҳам бу каби маълумотлардан хабар топгач, ноқонуний объектларни харид қилишдан ёки уларга сармоя киритишдан тийилишади. Ўз-ўзидан бозор иқтисодиётининг «кўринмас қўли» барча қурувчи ва тадбиркорларни қонуний ишлашга мажбур қиларди.
Бунга эса чинакам хоҳиш ва жиндай ирода бўлса бас.
P.S. Бу гапларни ёзишдан мақсад кимнидир айблаш ёки қайсидир вазирни обрўсизлантириш эмас, шунчаки атрофимизда бўлаётган воқеаларга шу жамият аъзоси сифатида билдирилган муносабат. Зеро, бўлаётган воқеаларга реал ёндашиш, хатоларни тан олиш, янада самаралироқ фаолият юритишга интилиш, халқ манфаатларини энг юқорига қўйиш ҳар биримизнинг вазифамиз бўлиши лозим.
Дониёр Ғаниев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонда учта йирик лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен Hanshin Engineering & Construction Co., Ltd компанияси раиси Чои Ён Сон билан учрашди, деб хабар берди «Дунё» агентлиги.
Учрашув давомида Hanshin Engineering & Construction компаниясининг Ўзбекистонда учта инвестицион лойиҳани амалга ошириш борасидаги режаси муҳокама қилинган. Режадаги йирик лойиҳалар қаторидан Kokand City, лойиҳа институти ва гольф комплекси ўрин олган.
Kokand City
Ҳозирда Қўқон шаҳрида 34 гектар майдонда жойлашган кўп хонадонли Kokand City турар-жой мажмуаларини қуриш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Ноябрь ойида Hanshin Engineering & Construction компаниясининг делегацияси Фарғона вилоятига ташриф буюрган эди. У ерда ички уй-жой бозоридаги вазият батафсил ўрганилиб, қурилиш материаллари етказиб берувчилари, лойиҳалаш институтлари билан учрашувлар ўтказилган, шунингдек, лойиҳа учун ажратилган майдон кўздан кечирилган.
Лойиҳа институти
Шунингдек, компания «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ, «Тошуйжойлити» АЖ ва «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ негизида «МДҲ маконида ноёб бўлиб қоладиган» қўшма лойиҳа институтини яратишни режалаштирмоқда. Энди томонлар ушбу учта лойиҳа ва тадқиқот институтларининг фаолият кўлами, асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида фикр алмашмоқда. Hanshin Engineering & Construction лойиҳа институтларида давлат улушини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқади.
Гольф комплекси
Жанубий Корея компанияси 800 миллион долларга Самарқанд вилоятида халқаро тоифадаги гольф мажмуасини барпо этишни режалаштирмоқда. Лойиҳани 270 гектар майдонда амалга ошириш кўзда тутилган, шундан гольф майдони ва ташриф буюрувчилар учун турар жой бинолари 194 гектарни, халқаро мактаб 6 гектарни, савдо-кўнгилочар ва кўргазма мажмуаси 7 гектарни, замонавий кўп қаватли турар-жой мажмуаси — 55 гектарни ва унга қўшни бошқа инфратузилмалар эгалламоқда.
Лойиҳанинг концепцияси 2019 йил ноябрь ойида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этилган. Hanshin Engineering & Construction қурилиш ишларини бошлаш учун жавобни кутмоқда.
Учала лойиҳани ҳам тўғридан-тўғри инвестициялар эвазига амалга ошириш режалаштирилган. 12—19 февраль кунлари компания бош ижрочи директори бошчилигидаги делегация Ўзбекистон билан музокараларни давом эттириши кутилмоқда.
2019 йил июль ойида сузиш ҳавзалари, сунъий ороллар, ресторанлар, меҳмонхоналар ва конгресслар марказини ўз ичига олган Самарқанддаги эшкак эшиш каналида сайёҳлик маркази қурилиши режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди.

Экология қўмитаси матбуот котиби унга нисбатан босим ўтказилганини айтганидан сўнг ишдан бўшатилганини маълум қилди
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот котиби Бунёд Абдуллаев ишдан бўшатилганлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Олдинроқ Абдуллаев 1 февраль куни бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов раислигида ўтган қўмита коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида ўрта поғона раҳбарларининг 6 нафарини ўз лавозимларидан озод этиши масаласи қўйилганлиги ҳақида маълум қилган. Ушбу раҳбарлар орасида жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бошлиғи Бунёд Абдуллаев ҳам бўлган. Қатор раҳбарларга ҳайфсан эълон қилинган.
Ушбу қарор Абдуллаев учун кутилмаган бўлган, чунки унинг сўзларига кўра, мажлисдан икки кун олдин — 30 январь куни Президент Администрацияси вакиллари Экология қўмитасининг йиғилишида матбуот хизматининг ишига ижобий баҳо берган, лекин қолган ўрта поғонадаги ходимларнинг фаолияти танқид қилинган.
«Коллегия йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири Шерзод Обидов Очилбой Раматовга рўйхат узатди. У рўйхатдан исмларни ўқишни бошлади — бошқарма ва бўлим бошлиқларини. Баъзиларига ҳайфсан берилди, баъзилари эса ишдан олиниши айтилди», — дейди Абдуллаев.
«Менга сўз беришлари учун қўлимни кўтардим. Менга эътибор ҳам беришмади. Учрашув охиригача хонадан чиқдим… Кейинроқ менга кадрлар бўлимидан телефон қилиб, ариза ёзишимни сўрашди, ишларни бошқариш бошқармасида нарсаларни топширишимни сўрашди.
Мен раиснинг буйруғига кўра, ҳафтанинг охиригача дронларни бошқариш бўйича курсни тугатишим ва бошқа ходимларни бунга ўргатишим кераклигини айтдим. Мен улар ушбу буйруқни бекор қилишса, ариза ёзишимни айтдим», — дейди Бунёд Абдуллаев.
Кейинчалик буйруқ бекор қилинмаган ва у 5 февралга қадар курсларга қатнаган.
Унинг айтишича, ишдан ҳайдалишига йиғилишдан икки-уч ҳафта олдин келган топшириқни бажаришдан бош тортганлиги сабаб бўлган. Ўшанда унга Очилбой Раматов «штаби»дан қўнғироқ бўлган ва бош вазирнинг биринчи ўринбосарининг имижини тарғиб қилиш мақсадида ОАВда тарқатиш учун ҳар жума куни тасдиқланган мавзу бўйича маълумот тақдим этиш сўралган.
«Мен буни белгиланган тартибда топшириқ туширилса, қилишимизни айтдим», — дея таъкидлайди Бунёд Абдуллаев. Кейин унинг сўзларига кўра, унга Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш департаментининг бош мутахассиси Баҳодир Шукуров қўнғироқ қилиб, келиб тушган топшириқни бажаришни сўраган. Матбуот котиби бу сафар ҳам бош тортиб, ёзма топшириқ беришни сўраган.
«Gazeta.uz»нинг бўлиб ўтган йиғилиш бўйича маълумотга эга ҳукуматдаги манбасининг хабар беришича, ўрта поғонадаги раҳбарларни алмаштириш масаласи қўмитанинг фаолиятида етарли бўлмаган кўрсаткичларга боғлиқ бўлган. 2020 йилнинг ноябрь ойида Экология қўмитасининг раиси этиб илгари «Ўзпахтасаноат» компанияси раҳбари бўлган Алишер Мақсудов тайинланган эди, ўшанда қўмита олдида маълум вазифалар қўйилган, дейди манба.
Таъкидланишича, Экология қўмитаси сайтида ва унинг ижтимоий тармоқлардаги каналларида бош вазирнинг биринчи ўринбосари иштирокидаги йиғилиш ҳақида ҳозирга қадар маълумот берилмаган. Бунёд Абдуллаевнинг баёнотига ҳам изоҳ берилганича йўқ.
Бундан ташқари, матбуот котибининг баёнотлари бўйича Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий баёноти ҳам берилмади.

Қашқадарё ҳокими ҳудуддаги барча ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат машинаси сотиб олишни тақиқлади
Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев вилоятда фаолият юритувчи 15 нафар ҳоким ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат автомобили сотиб олишни тақиқлади. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар берди.
Таъкидланишича, Зоир Мирзаев бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги селектордан сўнг ўтказилган йиғилишда маълум қилган.
«Ҳокимга гапирсанг, ўринбосари ишламайди, ўрибосарига гапирсанг, ҳоким ишламайди. Ҳокимнинг 4 миллирд сўм пули бор. Нимага ишлатишини билмайди ва янги машина сотиб олади. Эндиликда бу тақиқланади. Ҳамма эшитиб олсин, бирорта ҳоким ҳам, ўринбосари ҳам хизмат машинаси сотиб олмайди. Мораторий бўлади. Бирортаси олмайди», — деди вилоят раҳбари.
Зоир Мирзаев барча ҳокимларга хизмат автомобили сотиб олиш мумкин эмаслигини, буни тақиқлаши ҳақида гапириб, «Майли, Косонга рухсат берганмиз, қолган бирортаси машина олмайди», — деган.
Қўшимча қилинишича, Зоир Мирзаевнинг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Баҳром Юсуповга ҳам хизмат автомобили сотиб олишга рухсат берилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ҳам ёзиб, 300 миллион сўмдан ортиқ маблағ айнан хизмат автомобилига ажратилганини таъкидлаганди. Айни кунда эса бу хабар ўчирилган.
Эслатиб ўтамиз, Косон тумани ҳокими Асрол Бойқараевнинг 70 027 КАА хизмат машинасида ЙТҲ содир этилиб, оқибатда 60 ёшли фуқаро вафот этганди. Шундан сўнг ҳоким хизмат автомобилини алмаштиришга қарор қилганди. Вилоятдаги журналист ва блогерлар билан суҳбатлашган ҳоким хизмат автомобилини алмаштиришга қарор қилганини изоҳлаб, «ЙТҲдан зарарланган автомобилимизни таъмирласак, бу автомобиль бизга 276 миллион сўмга тушар экан. Шунинг учун машинани 220 миллион сўмга сотиб, устига 40 миллион сўм қўшиб, ҳокимиятга янги автомобиль сотиб олишга қарор қилдик. Шунда биз 16 миллион сўм фойда кўрар эканмиз. Шунингдек, давлатга ҳеч қандай зараримиз тегмайди», — деганди.

#Иқлим. Бугун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларда туман тушиши ва кучсиз ёмғир ёғиши кутилмоқда.
@daryo_live
@daryo_live
«Дастурдан асосий мақсад қоғоз ёки ҳисобот эмас, балки одамлар ҳаётида ижобий ўзгаришлар қилиш». Президент давлат дастурига бағишланган селектор ўтказди
Шавкат Мирзиёев раислигида 10 февраль, чоршанба куни «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Ўзбекистонда 2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинган эди. Шу борада тайёрланган дастур лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилиб, 2 мингдан зиёд таклифлар, фикр-мулоҳазалар олинди, улар асосида қайта ишланиб, янада бойитилди.
Ушбу такомиллашган давлат дастури Президентнинг 2021 йил 3 февралдаги фармонига мувофиқ қабул қилинди. Унда 273 та банд бор. Бу чора-тадбирларни бажариш учун қарийб 30 триллион сўм, 2 миллиард 600 миллион АҚШ доллари ва 57 миллион евродан зиёд маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган.
Қайд этилишича, давлат дастурининг асосий мақсади — ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, иқтисодиётни ривожлантириш орқали халқ фаровонлигини оширишга қаратилган.
«Бу дастурни ҳануз давом этаётган пандемия шароитида, глобал инқироз кучайиб бораётган мураккаб бир вазиятда амалга оширишимизга тўғри келади. Ҳар қанча қийин бўлмасин, 500 минг нафар ёш ва 200 минг аёлни иш билан таъминлаш ҳамда 300 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш лозим.
Агар ‘маҳаллабай’ тизимни жойига қўйиб, давлат идоралари дастурдаги вазифаларни қунт билан, илм билан, ақл билан бажарса, кескин ўзгариш бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шу билан бирга, ривожланишдан ортда қолаётган 33 та туман ва оғир аҳволдаги 970 та маҳалланинг йўли, ичимлик суви ва электр таъминоти, ирригация тармоғини яхшилаш, тиббиёт ва таълим тизимидаги ислоҳотларни энг узоқ қишлоқларгача етказиш зарурлиги қайд этилди.
Бунинг учун бош вазир ўринбосарлари, вазирлик ва тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар ва сектор бошлиқлари дастур ижросини туман ва маҳаллага тушиб ташкил этиши, ресурслардан оқилона фойдаланиб, тартиб-интизом билан қаттиқ меҳнат қилиши талаб этилади.

Юнусободда дарахтга осилиб қолган чўл бургути қутқарилди
Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 18-мавзедаги дарахтга осилиб қолган чўл бургути қутқарилди, дея хабар қилмоқда шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 10 февраль, чоршанба куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 18-мавзе 31-кўп қаватли уй олдидаги дарахт шохига чўл бургути учиш вақтида мувозанатини йўқотиши сабабли осилиб қолганлиги аниқланган.
Давлат инспекторлари зудлик билан қушни қутқариш чораларини кўриш учун махсус техникаларни жалб этди. Ўрнатилган махсус техника ёрдамида дарахт шохига илиниб қолган қушни қутқариб, Тошкент ҳайвонот боғи маъмуриятига қонуний тарзда ҳужжатлаштирган ҳолда топширди.
Маълум қилинишича, айни дамда чўл бургутининг ҳолати яхши бўлиб, назоратга олинган.
Бундан аввал Мўйноқда «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилгани, Навоийдаги хусусий ҳайвонот боғида сақланган ҳайвонлар реабилитация учун Тошкентга олиб келингани ҳамда «Қизил китоб»га киритилган қушларни овлаган браконьер ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Самарқандда мактаб дарслигини ерга отиб, ахлоқсиз ҳаракатлар қилган уч нафар ўқувчи ИИБ рўйхатига олинди
Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларининг ножўя сўзлар айтиб, мактаб дарслигини ерга отгани акс этган видеотасвир тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат вазирликнинг назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан ўрганилганда, унинг Самарқанд вилояти, Нарпай туманидаги 17-мактабнинг 11-«А» синфи ўқувчилари томонидан суратга олингани аниқланган.
Ҳолат Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси, туман ҳокимлиги, вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссияси, ИИБ ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинган.
Ота-оналар фарзанд тарбиясига эътиборсизлиги, уларнинг қилган ахлоқсизлиги учун барчадан узр сўраган.
Ота-оналарга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик)га кўра қонунда белгиланган тартибда чора кўрилган, ўқувчилар эса профилактик ҳисобга олинган.
Аввалроқ Самарқандда дарс пайтида оёғини парта устига қўйиб ўтирган мактаб ўқувчиларининг ота-оналари жаримага тортилгани, Фарғонада мактаб синф хонасида пиротехника портлатган ўқувчи ИИБ рўйхатига олингани ҳақида хабар берилган эди.

Андижонда ноқонуний равишда 8 қаватли қурилган бинонинг юқори қавати тадбиркорнинг ўз ҳисобидан бузилмоқда
Андижонда ноқонуний қурилган бинонинг юқори қавати тадбиркорнинг ўз ҳисобидан бузиб ташланмоқда. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон шаҳар Машраб кўчаси 41-манзилда жойлашган 400 квадрат метр майдонга 7 қаватли, 24 хонадонли, яъни 1-қаватини савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда юқори қаватларини турар-жой биносига мослаб қуриш учун рухсат берилганига қарамай, тадбиркор ноқонуний равишда бинони 8 қаватли қилиб кўтарган.
Андижон вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 2020 йил 4 майда олиб борилган назорат жараёнида тадбиркор томонидан бинонинг юқори қисмига шаҳарсозлик ҳужжатларисиз ноқонуний равишда яна қўшимча битта қават қўшиб, қурилиш-монтаж ишлари (8-қаватда) амалга оширилаётганлиги аниқланган ва ушбу ҳолат бўйича ўрнатилган тартибда қурилишни тўхтатиш тўғрисида ёзма кўрсатма берилган.
Мазкур ҳолатнинг олдини олиш, яъни ноқонуний қурилишга йўл қўймаслик бўйича қурилиш объектида масъул буюртмачининг техник ва лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ходимлари томонидан ҳеч қандай қонуний чоралар кўрилмаган.
Буюртмачи томонидан техник назоратга масъул этиб тайинланган Д.Н. эса қурилиш соҳаси бўйича маълумот ва тажрибага эга эмаслиги, савдо йўналишида фаолият юритиши аниқланган. Шу сабабли ҳудудий инспекция томонидан Б.У.га қурилиш жараёнида техник назорат олиб бориш учун ушбу соҳада тажрибага эга бўлган масъул шахсни тайинлаш бўйича ҳам кўрсатма берилган.
Қайд этилишича, ҳозирда фуқаро томонидан ноқонуний амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари ўз ҳисобидан бузилмоқда ва мазкур жараён Андижон вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан назоратга олинган.
Аввалроқ Самарқанд шаҳридаги аҳоли кўчиб ўтган 9 қаватли бинонинг 2 та қавати бузиб ташланиши ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистонликлар учун ички саёҳатлар 40 фоизгача арзонлаштирилади
Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони доирасида ички туризмни рағбатлантирувчи чоралар белгиланди, деб хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Унга кўра, янги жорий этилаётган авиақатновлар учун чипталар Ўзбекистон фуқароларига 25 фоиз арзон сотилади, агар ушбу чипта туроператор орқали харид қилинса, ушбу чегирма миқдорига 15 фоиз қўшилиб, умумий 40 фоизлик чегирма тақдим этилади.
Шу билан бирга, туроператор орқали харид қилинган меҳмонхона хизматлари ҳам 10 фоизга арзонлаштирилган нархда сотилади.
Бундан ташқари, хизматларни комплекс кўрсатувчи туроператорлар корпоратив нархларда бошқа хизматларни ҳам арзонлаштириб бериши кўзда тутилади.
2020 йил 3 февралдан йўлга қўйилган Урганч—Фарғона—Урганч авиарейси энг арзон нархи — 920 минг сўм. Маҳаллий сайёҳ ушбу чиптани бевосита авиакассадан сотиб олганда чипта нархи 25 фоизга арзонлашиб, 690 минг сўмни ташкил қилади. Туроператор орқали харид қилганда эса яна 15 фоиз чегирма тақдим қилиниб, чипта нархи 587 минг сўмни ташкил қилади — 333 минг сўм чегирма тақдим қилинмоқда.
Худди шу каби туроператорларга йўлга қўйилаётган темир йўл қатновларидаги чипталарга ҳам 15 фоизлик чегирма тақдим этилади. Бунда Термиз—Самарқанд йўналишидаги 108 минг сўм турадиган чипта нархи 92 минг сўмни ташкил қилади.
Ўз навбатида, фуқаро туроператор орқали меҳмонхонани брон қилса, шартли равишда «Ўзбекистон» меҳмонхонасидаги бир кишилик стандарт хона нархи 270 минг сўмни ташкил қилса, бу фуқаро учун туроператорга тақдим қилинган корпоратив нархлар асосида 200 минг сўмни ташкил қилади. Юқоридаги 10 фоиз чегирма ҳисобига эса меҳмонхона нархи 180 минг сўмга айланади. Якунда ташкил қилинган механизмга кўра, 270 минг сўм турувчи меҳмонхона 90 минг сўмга арзонлашмоқда.
Масалан, ушбу хизмат Фарғона шаҳридаги «Зиёрат» меҳмонхонасида 180 минг сўмга тақдим этилади, туроператорлар корпоратив нархларда 150 минг сўмдан олишиб, 10 фоизлик чегирма ҳисобига маҳаллий сайёҳга 135 минг сўмга тақдим қилади. Бунда туристик йиғим миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 фоизини ташкил этиб, 980 сўмни ташкил қилади.
Ўз навбатида, туристик йиғимдан тушган маблағлар тўлиғича ички саёҳатларни рағбатлантирувчи дастурларга йўналтирилади. Қонунчиликка кўра, меҳмонхона йиғимлари солиқ солинадиган базага киритилмайди.
Хорижий давлатларда туристик йиғим маҳаллий фуқаролар учун ўрганиб чиқилганда мисол тариқасида Украина давлатида бир кунлик яшаш ўртача 30 гривна (яъни 11 400 сўм)ни ташкил қилади. Бу тажриба Сербияда ҳам қўлланилади. Ушбу шакллантирилган маблағлар ички туризмни ривожлантириш ва тарғиб қилиш мақсадида сарфланади.
Қайд этилишича, бунда эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ҳозирча асосий урғуни ички саёҳатларга қаратиш ва ички туризмни марказлашган тартибда кенг тарғибот қилиш мақсадга мувофиқ.
«Таъкидлаш жоизки, сайёҳлар оқимини қайта шакллантириш меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчалари, транспорт корхоналари, ҳунармандлар, туроператор ва гидлар бандлигини таъминлаш йўлида хизмат қилади», — дейилади қўмита хабарида.

Бўкада рулда ИИБ ходими бўлгани айтилган ҳайдовчи 8 ёшли қизни Spark’да уриб кетиб, унинг ҳолидан хабар олмагани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Тошкент вилоятининг Бўка туманида 8 ёшли қизни Spark уриб кетгани, машина рулида ИИБ ходими бўлгани айтилгани ҳақида хабар берилган эди. Қизалоқ шифохонада эканлиги, аммо ЙТҲ содир этган ҳайдовчи унинг ҳолидан хабар олмаётгани ҳақида видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, ИИББ мабуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 10 февраль куни Тошкент вилояти ИИББ масъул раҳбарлари шифохонада даволанаётган 8 ёшли Д.Ш.нинг ҳолидан хабар олиш ва вазиятга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Бўка тумани марказий шифохонасида бўлди.
«У ерда қизнинг ота-онаси ва масъул шифокорлар билан учрашиб, вазият шахсан ўрганилди, қизалоқнинг ўзи билан ҳам суҳбат қилинди. Унинг ота-онасига бу ҳолатда биринчи навбатда боланинг саломатлиги муҳимлиги, бунинг учун барча зарурий чоралар кўрилиши, шунингдек, ЙТҲ иштирокчисига ҳам қонуний чора кўриш таъминланиши тушунтирилди», — дейилади ИИББ муносабатида.
Хабарда айтилишича, ҳозирда раҳбарият назоратида ҳодиса иштирокчилари томонидан ҳар қандай моддий ва маънавий зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.
Беморни қабул қилган шифокор қиз ўз вақтида шифохонага етказилгани ва биринчи ёрдам вақтида кўрсатилганини айтиб, унинг ҳозирги ҳолати яхши эканлиги, барча беморлар каби муолажа хонасида даволанишга ўтганлигини маълум қилган.
ИИББ эълон қилган расмий баёнотда ЙТҲ содир этган ҳайдовчининг ички ишлар идорасига алоқаси бор-йўқлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот келтирилмаган.

Наманганда алиментдан қарздорлиги бўлган 20 мингга яқин кишининг мамлакат ҳудудидан четга чиқиши вақтинча чекланди
Наманганда алимент тўловидан қарздорлиги бўлган 19 760 нафар шахснинг мамлакат ҳудудидан четга чиқиши вақтинча чекланди. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси мутасаддилари томонидан ўтказилган матбуот анжумани давомида маълум қилинди, дея хабар беради «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев.
Бугунги кунда вилоятда алимент ундириш билан боғлиқ жами 33 756 та ижро ҳужжатидан 8417 таси тамомланган. Қолаётган 25 мингдан ортиқ ижро ҳужжати бўйича маҳалла вакиллари билан ҳамкорлик ўрнатилиб, алимент тўловларини ундириш ва оилаларни яраштириш чоралари кўриб борилмоқда.
— 2020 йил давомида 617 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсга нисбатан суд қарорлари билан маъмурий қамоқ тарзидаги жазо чораси қўлланилган. Бу чорадан кейин ҳам 2 ойдан ортиқ муддат мобайнида алимент тўламагани учун 10 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, — дейди МИБ вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳусанбой Турсунов.
Матбуот анжуманида қайд этилишича, 2020 йил якуни билан бошқарма томонидан жами 94 миллиард сўм давлат фойдасига ундирилган. Давлат раҳбарининг 2020 йил 24 ноябрдаги тегишли фармонига мувофиқ, ижро ҳужжати бўйича ундирилган маблағларнинг 50 фоизи «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилган ҳамда аҳолини қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, 2020 йил декабрь ойи давомида давлат фойдасига ундирилган 10 миллиард 377 миллион сўм маблағдан тенг ярми — 5 миллиард 188 миллион сўми эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши таъминланган.

Ўзбекистонда 2021 йилда 31 та янги мактаб қурилади, 320 таси таъмирланади
2021 йилги давлат дастурига кўра, Ўзбекистонда 31 та янги мактаб қуриш ҳамда 320 та мактабни таъмирлаш белгиланган. Янги мактабларни қуриш, мавжудларини таъмирлашга жами 2 триллион 50 миллиард сўм ажратиш режа қилинган, деб хабар беради «Gazeta.uz».
Таъкидланишича, бундан ташқари, Андижон, Нурафшон, Гулистон, Навоий ва Термиз шаҳарларида Президент мактаблари қурилишига 200 миллиард сўм йўналтирилади. Шунингдек, 16 та ОТМ бинолари янгидан қурилади ва 19 таси таъмирланади. Ушбу мақсадларга 700 миллиард сўм ажратилмоқда. Яна 900 миллиард сўм 22 та мактабгача таълим ташкилоти биносини янгидан қуриш ва 203 тасини таъмирлашга сарфланади.
Шу билан бирга, 24 та соғлиқни сақлаш объекти янгидан қурилади, мавжуд 99 таси эса таъмирланади. Бу жами 1,4 триллион сўм эвазига амалга оширилади. 23 та янги спорт объекти қурилади, 34 таси эса таъмирланади. Бунга сарфланадиган маблағ 400 миллиард сўм этиб белгиланган.
Мазкур ишлар ижроси йил давомида тегишли вазирликлар томонидан таъминланиши қайд этилган.
Аввалроқ Ўзбекистондаги 300 дан ортиқ мактаб қўлбола печлар ёрдамида иситилаётгани, Ўзбекистонда аҳоли хонадонлари ис газини эрта аниқлайдиган газоанализаторлар билан жиҳозланиши ҳамда Ўзбекистон газ-заправкалари суткасига яна 24 соатдан ишлай бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига қарши стратегия ишлаб чиқилади
Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни 2021 йил — «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. «Gazeta.uz»нинг ёзишича, 2021 йилги давлат дастуридан иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича Ўзбекистоннинг узоқ муддатли давлат сиёсатини ишлаб чиқиш вазифаси ҳам ўрин олган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш стратегиясини тасдиқлаш ҳамда иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш бўйича минтақавий стратегия лойиҳасини тайёрлаш режалаштирилмоқда.
Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун 2021 йилнинг 1 сентябрига қадар Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унга давлат бюджетидан маблағлар ажратилиши белгиланган.
Ҳужжат лойиҳаси «Ўзгидромет», Давлат экология қўмитаси, мутасадди вазирликлар томонидан Олий Мажлис палаталари келишуви асосида тайёрланади.

Тошкентда сохта қадимий тангаларни салкам 57 млн сўмга сотишга уринган аёл қўлга олинди
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида фуқарога муқаддам асл олтин тангани ноқонуний ўтказиб, кейин уларнинг нусхаларини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро Г.М. фуқаро Н. ва М.нинг ишончига кириб, уларга рангли металл кўринишидаги 4 дона тангани гўёки 1899 йилда Россия империясида ишлаб чиқарилган ҳақиқий қадимий танга сифатида баҳолаб, 56,9 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Шунингдек, Г.М. муқаддам Н.га 1 дона рангли металл тангани қадимий танга сифатида баҳолаб 14,1 миллион сўмга сотганлиги аниқланган.
Экспертиза хулосасига кўра, 5 дона танганинг 1 таси 1899 йилда Россия империясида ишлаб чиқарилган ҳақиқий олтин танга эканлигини, қолганлари унинг нусхаси эканлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда қиймати 16,8 миллиард сўмдан ортиқ бўлган олмос, зумрад ва Кушон давлатида зарб қилинган тилла тангани сотаётган шахслар қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.