Олимлар иқлим ўзгариши ва COVID-19 келиб чиқиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлади
Кембриж университети, Поцдам иқлим ўзгаришини ўрганиш институти ва Гаваи университети олимлари Хитой жанубидаги иқлимнинг ўзгариши ва COVID-19 пандемиясини келтириб чиқарган SARS-CoV-2 вируси пайдо бўлиши ўртасида боғлиқликни аниқлади. Бу ҳақда Кембриж университети берган маълумотларга таяниб «Интерфакс» хабар берди.
«Тадқиқот давомида ўтган аср давомида Хитойнинг жанубий Юннан провинцияси ҳамда Мьянма ва Лаос атрофидаги ҳудудларда ўсувчи ўсимликларда катта ўзгариш юз бергани аниқланди. Иқлим ўзгариши, хусусан, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, қуёш нури ва атмосферадаги карбонат ангидриднинг ўсимлик ва дарахтларга таъсири натижасида тропик буталар ўз табиий ўрнини тропик саванналар ва япроқлари мавсумий бўлган ўрмонларга ўзгартирган. Натижада, асосан, ўрмонда яшовчи кўршапалакларнинг аксарият турлари учун муносиб яшаш муҳити пайдо бўлган», — дейилади хабарда.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, ўтган асрда Хитойнинг жанубий Юннан провинциясига яна 40 турдаги кўршапалак ва улар орқали юзга яқин коронавирус тури кўчиб келган.
Тадқиқотчилар бир аср аввалги ҳарорат, ёғингарчилик ва булутларга оид қайдлардан фойдаланган ҳолда дунё ўсимликлари харитасини тузди. Сўнг улар 1900 йиллар бошидаги ҳар бир турнинг глобал тарқалиши учун хизмат қилган кўршапалакларнинг «севимли» ўсимликлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланди.
Олимларнинг фикрича, кўршапалакларнинг бир жойдан бошқа жойга кўчиши ҳайвонлар ва вирус ўртасида ўзаро янги алоқа келтириб чиқаради, натижада янада зарарлироқ вируслар тарқалади ёки ривожланади.
Дунёдаги жами кўршапалаклар тахминан 3 минг хилдаги коронавирус учун «омбор» бўлиб хизмат қилади, ушбу ҳайвонларнинг ҳар бир турида ўртача 2,7 турдаги коронавирус мавжуд — уларнинг аксарияти симптомсиз.
Иқлим ўзгариши натижасида маълум бир минтақада кўршапалак турлари сонининг кўпайиши ўша ерда зарарли коронавируснинг пайдо бўлиш, ёйилиш ёки ривожланиш эҳтимолини ошириши мумкин.
Кўршапалаклар ташийдиган коронавирусларнинг аксарияти одамга юқмайди. Аммо кўршапалакдан одамларга бир нечта турдаги коронавирус, жумладан, ўлимга олиб келадиган учта: Яқин Шарқ респиратор синдроми ҳамда оғир ўткир респиратор синдромлари SARS-CoV-1 ва SARS-CoV-2 юқиши аниқланган.
Таъкидланишича, иқлим ўзгариши натижасида юзага келган кўршапалакларга бой ҳудудларда, шунингдек, SARS-CoV-2 учун оралиқ хост бўлиб хизмат қилган сутемизувчи панголинлар ҳам яшайди.
Бундан ташқари, тадқиқот шуни кўрсатдики, ўтган асрда иқлим ўзгариши Марказий Африка атрофидаги минтақалар ҳамда Марказий ва Жанубий Америкадаги тарқоқ жойларда кўршапалак турларининг кўпайишига олиб келган.
Аввалроқ ЖССТ мутахассиси Ухань шаҳрида COVID-19 келиб чиқишига оид муҳим далиллар топилганини маълум қилганди. Унинг фикрича, вирус тарқалишида маҳаллий озиқ-овқат бозорининг роли мавжуд.
Ундан аввал Уханга ташриф буюрган ЖССТ экспертларидан бири Владимир Дедков коронавируснинг Ухандаги лабораториядан сизиб чиққанини тасаввур қилиш қийинлигини айтганди. Дедков, шунингдек, Ухань шаҳридаги денгиз маҳсулотлари бозорида коронавирус инфекциясининг пайдо бўлиши учун барча шароитлар мавжудлигини таъкидлаган, чунки у санитария қоидалари нуқтаи назаридан талабларга умуман жавоб бермайди.
@daryo_live

Зарафшонда Matiz ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди
Навоий вилояти Зарафшон шаҳри ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида юк машинаси қарама-қарши томонда тўхтаб турган Matiz билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда «Zamon.uz» информацион дастурида хабар қилинди.
Қайд этилишича, Зарафшон шаҳри ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга А-379 Навоий–Учқудуқ йўлида 25 ёшли йигит бошқарувидаги «ГАЗ» русумли юк машинаси ўзидан олдинги машинани қувиб ўтмоқчи бўлиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
Натижада юк машинаси рўпарада пиёдага йўл бериш мақсадида тўхтаган Matiz автомобилига катта тезликда бориб урилган.
Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Юк автомобили ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Тошкентда MAN ва Isuzu йўловчи автобуслари тўқнашгани, Андижонда йўлни кесиб ўтаётган 83 ёшли йўловчи юк автомобили остида қолиб вафот этгани ҳамда Тошкентда «КамАЗ»га йўл бермаган Equinox Nexia’га, юк машинаси эса йўл четидаги бинога бориб урилгани ҳақида хабар берилганди.

Фарғонада МИБ ходими 2 минг доллар пора билан ушланди
МИБнинг Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бўлими давлат ижрочиси 2 минг доллар пора билан ушланди, деб хабар бермоқда «Xabar.uz».
Маълум бўлишича, у ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, иш юритувидаги ижро иши юзасидан гидропоника технологияси асосида иссиқхона ташкил этган фермер хўжалигининг электр энергиясидан бўлган қарздорлиги бўйича ижро ҳаракатларини тугатиб беришини айтиб, эвазига 2 минг доллар талаб қилган.
ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан 22 январь куни ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс сўралган пулни олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани архитектура бўлимининг собиқ ходими маҳаллий фуқарога Сирдарё тумани «Адолат» МФЙ ҳудудидан 12 сотих ер майдонини ажратиш тўғрисида туман ҳокими қарорининг чиқарилиши учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришда ва ушбу ер майдонида қурилиши режалаштирилаётган ёрдамчи хўжалик биносининг эскиз лойиҳаси ҳужжатларини тайёрлашда ёрдам беришини айтиб, эвазига 1200 доллар сўраган.
Аввалига у 200 доллар эквиваленти ҳисобида 2 миллион 100 минг сўм олган, кейинроқ эса 900 доллар олган вақтида ДХХ ва Департаментнинг вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида у 900 долларнинг маълум бир қисмини Сирдарё туман қурилиш бўлими бошлиғига беришини айтган. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу мансабдор шахс қурилиши режалаштирилаётган ёрдамчи хўжалик биносининг эскиз лойиҳаси ҳужжатларини тасдиқлаб бериш ҳамда ушбу ерга эгалик қилиш ҳуқуқи бўйича туман ҳокимининг қарори чиқарилиши учун лозим бўлган ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 400 долларни ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Аввалроқ Андижон вилоят ИИБнинг катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг доллар пора билан ушлангани, ер олиб беришни ваъда қилиб, пора билан қўлга тушган Марҳамат тумани ҳокимининг собиқ ёрдамчиси етти йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Олий суд сурхондарёлик блогер бўйича баёнот берди. Прокуратуранинг қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилди
Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий товламачиликда айбланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу блогерга қўйилган айблов ўзгартирилмади ва прокуратуранинг блогерга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилиши ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.
Қайд этилишича, 2021 йил 1 февраль куни жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ёпиқ суд мажлисида Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган, ижтимоий тармоқларда «блогер, фаол фуқаро» дея тавсифланаётган О.С.га нисбатан Термиз шаҳар прокуратурасининг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси суд томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.
Маълумот учун, Жиноят-процессуал кодексининг 242-моддаси (қамоққа олиш) талабига мувофиқ эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.
Жиноят-процессуал кодексининг 243-моддасига (қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби) асосан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 2021 йил 5 февралдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2021 йил 1 февралдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Бундан аввал депутат Расул Кушербаев блогернинг қўлга олинишига ўз муносабатини билдириб, бу ҳолатни «амалдорларни танқид қилаётган битта блогерга эмас, бутун бошли сўз эркинлигига, Президентнинг очиқлик сиёсатига қарши сурхондарёлик амалдорларнинг исёнидир» деб тарифлаган эди.

Тошкент вилоятида ўқувчи бошпанасиз итларнинг отилишига қарши чиққан фаолнинг бошини ғишт билан уриб ёрди
Ижтимоий тармоқларда бошпанасиз ҳайвонлар яшаши учун «Гавчег» номли макон яратган Сергей Руснакнинг калтаклангани тўғрисида хабарлар тарқалди. «Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти вакиллари содир бўлган воқеага ойдинлик киритган.
«Мен бошпанасиз ҳайвонларни тутиб кетадиганларни чақирган ва итларни отиб ташланишига рози бўлган аёл билан келишиб олишни хоҳладим. Унга озиқ-овқат маҳсулотлари борасида тез-тез ёрдам бериб турардим, унинг уйидаги ҳайвонларни даволаганман, овқатлантирганман. Муаммо бўлмайди деб ўйладим. Бироқ унинг мен олдин ҳеч кўрмаган жияни чиқди. Бошимга урди ва мен ҳушимни йўқотдим. Кейин эса калтаклади — бу ҳақда менга қўшниларим айтди», — дейди Сергей Руснак.
Аниқланишича, ўша куни бошпанасиз ҳайвонларни тутиш билан шуғулланувчи хизмат ходимлари чақирув бўйича манзилга келган ва аёлга итларни орқасидан қувиб юрмасликларини, уларни отиб ўлдиришларини билдирган, бироқ бунинг учун участка нозирининг рухсати керак бўлган.
Мазкур хизмат ходимлари чақирилганидан хабар топган Сергей қўшни аёл билан келишишга уринган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у уйга яқинлашганида аёлнинг Ўртасарой посёлкасидаги 44-сонли мактабнинг 11-синфда ўқийдиган жияни эркакнинг бошига ғишт билан урган ва ҳушсиз ётганида калтаклай бошлаган.
Орадан бироз вақт ўтгач, ҳодиса жойига Сергейнинг собиқ турмуш ўртоғи Оксана Руснак етиб келган ва эркакни шифохонага олиб борган. У ерда жабрланувчига тос суяги синиши ва мия чайқалиши ташхиси қўйилган.
«Шифохонага милиция ходимлари келиб, ариза олди, қўнғироқ қилди — саволлар берди. Афтидан, ҳозирда анави йигитчани қидиришмоқда. Ўша воқеадан сўнг, у на уйида ва на мактабда кўриниш берган», — дейди жабрланувчи.

Бухорода икки аёлга ОИВ инфекциясини қасддан юқтирган йигитга жиноят иши қўзғатилди
Бухорода икки аёлга ОИВ инфекциясини қасддан юқтирган 26 ёшли йигитга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ мабуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган Б.Н. исмли шахс (исм шарифи ўзгартирилган) 2016 йилнинг сентябрь ойида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, ОИВ инфекциясини юқтирганлик учун Жиноят кодексининг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилиб, унга бир қатор чекловлар белгилаб берилган.
Шунга қарамай, 2018 йил ноябрь ойидан 2020 йилнинг март ойига қадар Навоий вилояти Учқудуқ туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган П.П. (исм шарифи ўзгартирилган) билан Бухоро шаҳрининг турли жойларида ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлиб келган.
Бундан ташқари, 2020 йил 8 октябрдан бошлаб К.К. (исм шарифи ўзгартирилган) исмли аёл билан шаръий никоҳ асосида биргаликда яшаб, у билан ҳам ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлиб келиб, ушбу иккала аёлларга ОИВ касаллигини қасддан юқтирган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан Б.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми (била туриб бошқа шахсни ОИВ/ОИТСни юқтириш хавфи остида қолдириш ёки унга ОИВ/ОИТСни юқтириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар! Ўзингиз ва фарзандларингиз оила қуришидан олдин тиббий кўрикдан ўтмасдан, аввал ФҲДЁ органларида никоҳлари қайд этилмай туриб, норасмий шаръий никоҳ асосида яшашга асло рози бўлманг.Шунда ўзингиз ва фарзандларингизни ОИВ ва бошқа юқумли касалликларга чалиниб қолишдан сақлаб қолган, бундай аянчли ҳолатларнинг олдини олган бўласиз», — дейилади Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, ҳар бир шахс ОИВ юққан ёки юқмаганлигини билмоқчи бўлса, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ва барча туман тиббий муассасалари қошидаги «Ишонч» ҳамда аноним хоналарга мурожаат қилиб, ОИВ инфекцияси бўйича барча қизиқтирган саволларга жавоб топиш мумкинлиги билдирилган. «Шахсни сир тутган ҳолда хизмат кўрсатилади. Истасангиз, лаборатория текширувидан ўтишингиз мумкин», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2020 йилда Ўзбекистонда ОИВ билан касалланган 43,5 мингдан ортиқ фуқаро рўйхатга олинган.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун 2020 йилда қанча маблағ сарфлангани маълум қилинди
Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларни молиялаштиришга 2020 йилда 3 триллион 962 миллиард сўм сарфланди. Сенат матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳақда давлат дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 5 февраль куни ўқиб эшиттирилган ҳисоботида келтирилган.
Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маълумотларига кўра, ушбу маблағлар қуйидаги мақсадларда сарфланган:
дори воситалари ва тиббий буюмлар, ҳимоя воситалари ва тест тизимлари билан таъминлаш ҳамда карантинда сақлаш учун;
тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш, республика санитария-эпидемиология хизмати томонидан ҳимоя чораларини амалга ошириш учун;
карантин зоналарини ва коронавирусни даволаш билан боғлиқ объектларни қуриш, жиҳозлаш ва инфратузилма яратиш учун.
Молия вазири Тимур Ишметов Ўзбекистонда 2021 йилда соғлиқни сақлаш тизимида жами тадбирлар учун 4 триллион сўм, шу жумладан, коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва вакцина сотиб олиш харажатлари учун 3 триллион сўм ажратиш режалаштирилаётганини маълум қилган.

Тошкентда 9 ёшли қизнинг телефонини тортиб олган тиланчилар воқеа қандай содир бўлганини сўзлаб берди
Тошкентда 9 ёшли қизнинг телефонини тортиб олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетган жуфтлик қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Қизчадан телефонини тортиб олган шахслар тиланчилик билан шуғулланиши аниқланган. Тергов департаменти бўлиб ўтган воқеа юзасидан қўшимча маълумотлар берди.
Аниқланишича, асли хоразмлик бўлган тиланчилик билан шуғулланувчи аёлнинг ижтимоий ҳолати у қадар ёмон эмас. Турмуш ўртоғи ишли, ўзи эса бу пайтгача турли умумий овқатланиш жойларида официантлик қилган.
«Кўчада тиланчилик қилаётган эдик. Улуғбек паркидан (Ғофур Ғулом истироҳат боғи) тушгандан сўнг ҳайкалларнинг тўғрисида бир қиз келаётган экан. Менинг шеригим Шаҳзод уни кўрсатиб, қўлидаги телефонини олиб қўямиз, деб айтди.
Хўп, деб шу қизчанинг изидан кетдим. Изимдан яна бир шеригимни Шаҳзод юборди. Темир йўлга етганда қизчанинг телефонини олиб, орқамга қарамай югуриб кетдим.
Хўжайиним бу ишдан бехабар. Қилган ишимдан пушаймонман. Мени кечиришларини сўрайман», – дейди Шоҳиста.
Маълум бўлишича, қизчадан тортиб олинган қўл телефони савдо марказларидан бирида 550 минг сўмга сотилган. Кейин жиноий гуруҳ ўртасида кенг тақсимланган.
Тиланчиларга бош бўлиб юрган Шаҳзод исмли йигит эса бу ишдан яқинларининг хабари йўқ эканини айтмоқда.
«Ҳай, энди бир бўлиб қолди-да. Узр сўраймиз», – дейиш билан кифояланди айбланувчи Шаҳзод.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу моддага кўра, айбланувчи 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда талончилар 32,5 млн сўм ва 700 долларни тортиб олганини айтган фуқаро ёлғон кўрсатма бергани аниқлангани, Қўйлиқда фоҳишалик қилувчи аёл мижоз сифатида келган эркакнинг телефони ва 500 долларини тунаб кетгани ҳамда Қўқонда 300 долларини сўмга алмаштириб беришини айтиб, ўсмирни алдаб кетган шахслардан бири қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Мирзиёев Андижон ва Тошкент вилоятларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари билан танишди
Шавкат Мирзиёев 8 февраль, душанба куни Андижон ва Тошкент вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Дастлаб 2021 йилда ишга тушириладиган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди. Хусусан, Андижон вилоятида умумий қиймати 1 миллиард 433 миллион доллар бўлган 616 та лойиҳа фойдаланишга топширилади. Соҳалар кесимида айтганда, уларнинг 258 таси — саноат, 185 таси — хизмат кўрсатиш, 173 таси — қишлоқ хўжалиги тармоқларида.
Буларнинг натижасида қарийб 10 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилиб, 95 миллион долларлик импорт ўрнини босиш ҳамда 265 миллион долларлик экспорт имконияти яратилади. 61 мингта янги иш ўрни очилади.
Хусусан, «Тетратекс» масъулияти чекланган жамияти томонидан Балиқчи туманида тўқимачилик комплекси ташкил қилинмоқда. 2021—2022 йилларда тўрт босқичда амалга оширилиши режалаштирилган ушбу лойиҳанинг жами қиймати 126 миллион евро. Корхона ип-калавадан бошлаб тайёр трикотаж маҳсулотларигача бўлган жараёнларни қамраб олади. 2021 йил охирида ишга тушириладиган биринчи босқичда 2 минг 500 та, барча босқичлар якунида эса 10 мингта иш ўрни яратилади.
Бу каби лойиҳалар бўйича жадал иш олиб бориш билан бирга янгилари ҳам шакллантирилмоқда. Масалан, Андижон вилоятида умумий қиймати 782 миллион доллар бўлган 53 та янги инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг истиқболлари, молиялаштириш манбалари ва инфратузилма масалалари юзасидан маълумот берилди.
Давлат раҳбари лойиҳаларни иш ўринларига талаб юқори бўлган маҳаллаларда жойлаштириш, давлат-хусусий шериклик асосидаги корхоналарни кўпайтириб, бандликни ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Тошкент вилоятида 2021 йил 355 та лойиҳа ишга туширилади. Умумий қиймати 1 миллиард 624 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳаларнинг 198 таси саноат, 81 таси хизмат кўрсатиш, 76 таси қишлоқ хўжалиги соҳасидадир. Буларнинг самарасида қарийб 35 миллиард сўмлик ишлаб чиқариш қуввати яратилиб, 13 минг кишининг бандлиги таъминланади. 48 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи ва 42 миллион долларлик экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Бундан ташқари, вилоятда 187 та янги инвестиция лойиҳаси режалаштирилмоқда. Тақдимотда уларнинг энг йириклари тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Масалан, «Метал продукт» масъулияти чекланган жамияти томонидан 25 миллион доллар эвазига Оҳангарон шаҳрида металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Унинг қуввати йилига 60 минг тонна бўлади. 2021 йил май ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган корхонада 150 киши иш билан таъминланади.
«Ангрен» эркин иқтисодий зонасида велосипедлар, Қибрай туманида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳам ички бозор учун жуда муҳим.
Президент саноатга илм ва инновацияларни фаол жалб этиш, маҳсулотлар сифатига алоҳида эътибор қаратиб, харидоргирлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Тошкент вилоятининг транспорт ва туризм салоҳиятидан оқилона фойдаланиб, хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбарига йўллар сифати бўйича танбеҳ бергани, ички йўлларни арзон қуриш технологиясини кўздан кечиргани ҳамда Президентнинг Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласида маҳаллий аҳоли билан учрашуви ҳақида хабар берилганди.

Мораторий узайтирилганига қарамай, Самарқандда чинор кесилди
Ўзбекистонда дарахт ва буталарни кесишга ўрнатилган мораторий муддати 2021 йил охиригача узайтирилганига қарамай, Самарқандда чинор дарахти кесилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экологик партияси маълум қилди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида жойлашган «Сулфакабутак» маҳалласининг Сулфакабутак ва Х.Ғиёсов кўчалари кесишган қисмида 7 февраль куни 1 туп қимматбаҳо чинор дарахти кесилгани ҳақидаги хабар юзасидан экологик рейд ўтказилган.
Чинор дарахти кесилган манзилга Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилояти партия ташкилоти ходимлари, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари етиб келган ва ҳақиқатан ҳам 1 туп чинор дарахти тагидан кесилгани, тўнкаси илдизи билан кавлаб олиб ташлангани аниқланган.
Ўрганиш давомида маълум бўлишича, ушбу чинор дарахти кўчани кенгайтириш мақсадида туман автойўл корхонаси бошлиғи С.Алиев ва бошқа масъуллар топшириғига асосан ноқонуний тарзда кесиб ташланган.
Ўзбекистон Экологик партияси қимматбаҳо чинор дарахтини ноқонуний равишда кесган шахсларга ва топшириқ берган масъулларга тегишли қонуний чора кўрилишини, шунингдек, кесилган дарахт ўрнига компенсация тариқасида 100 туп кўчат экилиши таъминланишини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 3 февралдаги фармонига мувофиқ, республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилган. Шунингдек, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурий этиб белгиланди.
Мазкур ҳужжат қабул қилингунга қадар, январь ойида Сергели туманида 14 туп ҳар хил турдаги дарахтлар рухсатномасиз илдиз қисмидан қўпориб ташланди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 151 миллион сўмлик зарар етказилди.

Ўзбекистонда яна 4 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилинди
Ўзбекистонда яна 4 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 7 январдаги қарори билан Profit4you Europe xususiy bandlik agentligi МЧЖнинг лицензияси бекор қилинган.
Full employment xususiy bandlik agentligi МЧЖ, Dawamli satli is xususiy bandlik agentligi МЧЖ лицензияси Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 25 январдаги қарори билан бекор қилинган.
Vodiy HR xususiy bandlik agentligi МЧЖнинг лицензияси эса лицензияловчи органнинг 2021 йил 29 январдаги қарори билан бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ноябрида Ўзбекистондаги 3 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилинган ҳамда 20 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси вақтинча тўхтатилганди.

Сергелида 3 та Spark’дан қиймати жами 11 млн сўмдан ортиқ бўлган пул ва буюмларни ўмарганлар қўлга олинди
Тошкент шаҳри Сергели туманида 4 нафар шахс Spark русумли автомобиллардан қўшимча жиҳозлар ва пулларни ўғирлагани аниқланди, дея «Дарё»га хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 2021 йил 15 январь куни тонгги соат 00:30 дан 06:00 га қадар бўлган вақтда тўрт нафар номаълум шахс Сергели тумани 8-қурилиш ҳудуди ва 8-даҳасида ўғрилик жиноятини содир этгани тўғрисида навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига етиб борган тезкор тергов гуруҳи тергов ҳаракатларини олиб борди. Аниқланишича, мазкур жиноятга қўл урган шахслар дастлаб туманнинг 8-даҳасида қаровсиз қолдирилган Spark русумли автомобиль эшикларини қаттиқ жисм билан очиб, салондаги 700 минг сўм турадиган видеорегистратор жиҳозини ўғирлаб, воқеа жойидан ғойиб бўлган.
Бундан ташқари жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 8-қурилиш мавзесидаги 35-уй олдида турган бошқа бир Spark машинасидан қиймати 1 миллион 400 минг сўм бўлган радар-детектор мосламасини оғирлайди.
Шунингдек, жиноий гуруҳ яна бир Spark’ни темир қайчи ёрдамида очади ва ичидан видеорегистратор, телефон қувватлагич, 4 миллион сўмлик қўл соати, 200 АҚШ доллари, бундан ташқари, 3 миллион сўм пулларни ўмаради.
Ушбу жиноятларни содир этган йигитларнинг шахси аниқланиб, жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди ва тергов бўлимига топширилди.
Жиноят ишини тергов қилиш давомида гумонланувчилардан далилий ашё сифатида видеорегистратор, қўл соати, темир қайчи, қўлқоп кўздан кечирилиб олинган.
«Шунча асраганим билан барибир шу ишни қилибди. Ҳеч кўчага чиқармаган она эдим мен», — дейди айбланувчилардан бирининг онаси.
«Spark машинасига етказилган зарарларни қоплаб бердик. Кечиришларини сўраймиз. Бундан буён фарзандим тарбияси билан шуғулланаман», — дейди яна бир айбланувчининг отаси.
Батафсил

Бухорода ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилишда 254 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилгани аниқланди
Бухоро вилояти Шофиркон тумани маркази ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилишдаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан вилоят «Сувинспекцияси» ва Бухоро шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари иштирокида туман маркази ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилиш ишлари бўйича ўтказилган назорат тадбирида «Э.» МЧЖ раҳбарлари ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 254,4 миллион сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шунингдек, «Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» ДУК Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари томонидан ушбу жамиятга 254,4 миллион сўм бюджет маблағи ўтказиб берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми ҳамда 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Бухорода қурилиш фирмаси мактабга арзон электр чироқларини ўрнатиш орқали 84 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани, қабристонни ободонлаштиришга сарфланиши лозим бўлган пуллар талон-торож қилингани юзасидан прокуратура ҳолатни ўрганишни бошлагани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда миттилик (пакана) касаллигига чалинган шахслар имтиёзли равишда 15 йил аввал пенсияга чиқиши мумкин
Ўзбекистонда гипофизар миттилик касаллигига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган паканалар, эркаклар иш стажи камида 20 йил ва аёллар иш стажи камида 15 йил бўлган тақдирда умумий пенсияга чиқиш ёшини 15 йилга қисқартирган ҳолда имтиёзли равишда пенсия олиш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасида белгилаб қўйилган. Унга кўра, бундай касалликка чалинган эркаклар 42 ёшдан, аёллар 25 ёшдан пенсия олиш ҳуқуқига эга.
Пенсия жамғармасининг маълум қилишича, бугунги кунда миттилик касалига чалинган 42 нафар фуқарога (шундан: эркаклар 17 нафар, аёллар 25 нафар) умумий белгиланган пенсия ёшидан 15 йил олдин имтиёзли пенсия тайинланиб тўланмоқда.
Бундай фуқаролар сони Тошкент шаҳрида 9 нафар, Бухоро вилоятида 7 нафар, Наманган ва Фарғона вилояти 5 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Самарқанд ва Хоразм вилоятида 3 нафар, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида 2 нафар ҳамда бир нафардан Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ташкил этади.
Қонуннинг 7-модасида, умумий асосларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда иш стажи камида 25 йил ва аёллар 55 ёшга тўлганда иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўлиши назарда тутилган.
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 2021 йил январь ойида 3 миллион 824 минг кишини, яъни аҳоли сонидаги улуши 11,2 фоизни ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич 2020 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 147,2 минг нафар ёки 4 фоизга кўпайган.

«Панорама»дан Сергели Жўн каналигача: Тошкентдаги 10 дан зиёд янги лойиҳалар муҳокамага қўйилди
Тошкент шаҳрида 2021 йил 500 дан зиёд маҳалла ободонлаштирилиб, 10 га яқин ҳудудда боғ ва хиёбон барпо этилади ҳамда инвестиция дастури бўйича 30 та объектда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида 8 февраль, душанба куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов 2021 йилда пойтахтда қурилиши режалаштирилган бино ва иншоотлар, ободонлаштирилиши мўлжалланган боғ, хиёбон ва майдонлар бўйича белгиланган чора-тадбирлар борасида маълумот берди. Шунингдек, пойтахт қиёфасини янада яхшилаш, кўкаламзорлаштириш ва аҳоли учун қўшимча ҳордиқ чиқариш масканларини яратиш бўйича ишлаб чиқилган 10 дан ортиқ лойиҳалар тақдим этилди.