Daryo — LIVE
68.3K subscribers
48K photos
11.1K videos
65 files
44.3K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Шавкат Мирзиёев ички йўлларни арзон қуриш технологиясини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳри Тарона кўчасида қурилган 16 қаватли янги уй-жойларни бориб кўрди, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.

Таъкидланишича, Фарғона мамлакатнинг аҳоли энг зич жойлашган шаҳарларидан. Шу боис бу каби замонавий кўп қаватли уйлар аҳолининг ўсиб бораётган талабини қондиришда муҳим аҳамият касб этади.

Хусусан, мазкур 2 та 16 қаватли уйни қуриш учун 11 сотих ер кифоя қилди. Энди бу ерда 160 та оила яшайди. Хонадонларнинг бир қисми ижтимоий ҳимояга муҳтожларга топширилади.

Қурилишда сейсмология ва замонавий архитектура талабларига алоҳида эътибор берилган. Энергия тежовчи, сифатли материаллардан фойдаланилган. Уйларнинг ёнида болалар ўйин майдончаси, машиналар тураргоҳи бор. 420 ўринли мактаб барпо этилган. 380 ўринли болалар боғчаси қурилмоқда.

Давлат раҳбари Фарғона тумани «Илғор» маҳалласига бориб, ички йўлларни арзон қуришга оид андозаларни кўздан кечирди.

Мамлакатда 39 минг километрга яқин ички йўллар тупроқли. Илгари қурилган кўчаларнинг ҳам кўпи ўйдим-чуқур бўлиб, яроқсиз ҳолга келган. Ушбу барча йўлларга асфальт ётқизиш жуда қимматга тушади.

Шу боис қум-шағал, оҳак тош, чақиқ тош, цемент каби маҳаллий материаллар аралашмасидан 5 хил қоплама варианти тайёрланган.

Шавкат Мирзиёев ушбу намуналарни кўздан кечирди. Соҳа мутахассислари йўл қопламаларининг таркиби, таннархи, сифати бўйича маълумот берди.

Президент бу ишланмаларни қўллаб-қувватлаб, уларни муҳандислик жиҳатидан такомиллаштириш, хом ашё захиралари ва зарур техникаларни аниқ ҳисоб-китоб қилиб, энг маъқулини танлаш кераклигини таъкидлади.

Аввалроқ Фарғонада 2021 йилда 105 та кўп қаватли уй қурилади, 503 километр йўл таъмирланиши, икки йилда умумий қиймати 17 трлн сўмлик мингга яқин инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши ҳамда Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тасдиқлангани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
​​«Бу Президентнинг очиқлик сиёсатига қарши сурхондарёлик амалдорларнинг исёни». Расул Кушербаев Сурхондарёда қўлга олинган блогер ҳақида

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ИИБ ходимлари томонидан сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий товламачиликда айбланиб қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ушбу блогер атрофидаги воқеалар ҳақида Telegram-каналида пост қолдирди.

«Юқоридаги расмдаги бола сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий.

У яқинда Қизириқ туманидаги фермерлар Олий Мажлисга келганида мен билан учрашиб, танқидий чиқишлари учун Сурхондарёдаги амалдорларнинг босимлари ҳақида айтиб, ёрдам сўраганди.

Унинг айтишича, Отабек бир неча ой олдин жамоатчилик назорати учун Шеробод туманидаги бозорда нарх-наволарни телефонига тушираётганида бозорнинг бир нечта зўравон ходимлари келиб, уриб, уст-бошини йиртиб, телефонини синдириб ташлашган.

Кейин у ИИБга ариза бериб, ўша заҳоти бозордаги зўравонлик бўйича туман ҳокимига учраган. Туман ҳокими Отабекка бу воқеаларни Интернетга чиқармасликни илтимос қилиб, унга синдирилган телефон ўрнига товон тариқасида янги телефон олиб беришларини ва шу йўл билан етказилган зарар қопланишини ваъда берган экан.

Қонунларимизнинг адолатли ва инсонпарвар эканлигига ишонган мен содда депутат эса Отабекка: ‘Майли, сиз синдирилган телефонингизни олинг, лекин бозордаги зўравонлик учун бозор бошлиғи жавоб бериши керак. Аризангиз натижасиз қолса, менга мурожаат юборинг. Ўзбекистонда Президент сиёсати сабаб очиқлик бўлмоқда, Сурхондарёда амалдорлар қонунларга қарамаса ҳам, Президент сиёсатига қарши чиқмаса керак’ – деб, кўнглини кўтариб жўнатиб юборибман.

Бугун эса худди ўша блогер синдирилган телефони ўрнига товон тариқасида олган телефонини деб товламачиликда айбланмоқда. Балки ‘виждонини ютган’лар яна нималардир бўйнига қўйишар. Зўравонлар эса жазосиз қолмоқда.

Эшитишимча, Отабекнинг ИИБга берган аризаси ҳам йўқ бўлиш арафасида.

Ўз вақтида унинг огоҳлантиришига жиддий эътибор бермаганимдан афсусдаман. Мен бунчалик пасткашликка борилмас, деган ўйда эдим. Афсус...

Биласизми, бу амалдорларни танқид қилаётган битта блогерга эмас, бутун бошли сўз эркинлигига, Президентнинг очиқлик сиёсатига қарши сурхондарёлик амалдорларнинг исёнидир.

Биз ҳозир жим кузацак, эртага ҳар биримиз танқидлар учун товламачиликда айбланишимиз мумкин», – деб ёзади депутат ўз Telegram-каналида.

Маълумот учун, Отабек Сатторий ўзининг уйи олдида махсус кимёвий ишлов берилган бир дона телефон аппаратини олган вақтида ИИБ ходимлари томонидан товламачиликда айбланиб ушланган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Аввалроқ Расул Кушербаев «Ўзавтосаноат»га 100 гектар суғориладиган ернинг беғараз ва аукционсиз берилишини танқид қилгани, 2 ёшгача бола пулини олишни ҳаммага қайтариш кераклигини айтгани ҳамда Олий суд фуқароларни қабул қилмаётганини танқид қилгани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
​​Ўзбекистон Европанинг яна бир давлати билан дипломатик алоқалар ўрнатди

3 февраль куни Ўзбекистон ва Сан-Марино ўртасида дипломатик муносабатларни ўрнатиш тўғрисидаги протоколни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

«Дунё» ахборот агентлигининг Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонасига таяниб хабар беришича, Ўзбекистон томондан ҳужжатни элчи Отабек Акбаров, Сан-Маринодан эса Италиядаги элчиси Дэниэла Ротондаро имзолади.

Икки мамлакатда ички процедуралар ўтказилгач протокол кучга киради ва Сан-Марино Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 136-давлатга айланади.

Элчи Даниэла Ротондаро Римда жойлашган Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Халқаро қишлоқ хўжалиги жамғармаси (ИФАД) доирасида ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади. Унинг фикрича, икки мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш ҳамда қашшоқликни йўқ қилишда ҳамкорлик қилиши мумкин.

Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирган. Элчининг сўзларига кўра, Сан-Марино инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, икки томонлама солиққа тортмаслик тўғрисидаги икки томонлама шартномаларни ишлаб чиқиш ва имзолашга тайёр.

«Европа Иттифоқи билан яқин алоқада бўлган Сан-Марино ўзбек компаниялари ва экспортчиларига Европа бозорларига чиқиш учун яхши имкониятлар тақдим этиши мумкин», — деган у.

Туризм соҳасидаги ҳамкорлик ҳам яна бир муҳим йўналишга айланиши мумкинлиги таъкидланган.

Маълумот учун, Сан-Марино дунёдаги энг кичик давлатлардан бири (майдони 61 квадрат километр) ҳисобланади. Мамлакат Жанубий Европада жойлашган ва тўрт томондан ҳам Италия билан чегарадош. Дунёдаги энг қадимги конституциялардан бири амал қиладиган Сан-Марино айни пайтдаги чегараси билан Европанинг энг узоқ тарихга эга давлати ҳисобланади. Бундан ташқари, Сан-Марино аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи (2020 йилда 56 минг 690 долларга тенг бўлган) бўйича дунёдаги энг бой мамлакатлардан биридир.

@daryo_live
​​Россия ҳукумати ижтимоий тармоқларда сўкинишни тақиқлаганидан кейин ҳақоратли постлар аксинча кўпайиб кетди

Россияда ижтимоий тармоқлардаги ҳақоратли сўзларга қарши қаратилган тузатишлар кучга киргач сўкиш сўзлари ишлатилган портлар камаймади, деб ёзади «РБК» «Медиалогия» ҳисоб-китобларига таяниб.

«Медиалогия» «ВКонтакте», «Одноклассники», Facebook, Twitter ва Instagram’да ҳақоратли сўзлар ишлатилган қуйидаги миқдордаги постларни аниқлаган:

2021 йилнинг 25—26 январь кунлари (тузатишлар кучга киришидан бир ҳафта аввал) — 631,3 мингта;
2021 йилнинг 1—2 февраль кунлари (тузатишлар кучга кирганидан кейин) — 646,1 мингта;
2020 йилнинг 3—4 февраль кунлари (ижтимоий тармоқларда сўкиниш тақиқланишидан бир йил аввал) — 426,5 мингта.
«Медиалогия» қайд этишича, 2021 йил январь охири ва февраль бошида ижтимоий тармоқлардаги асосий муҳокама мавзулари Алексей Навальнийнинг қўлга олиниши ва бунинг оқибатида келиб чиққан норозилик акциялари бўлган. Бир йил аввал эса ижтимоий тармоқларда асосан илк коронавирус ҳолатлари, «Петербургский» спорт мажмуасининг қулаши ва шуба кийган ҳолда фахрийларга нон топширган қримлик мансабдор аёллар муҳокама қилинган эди.

Сўкинишнинг тақиқланиши ҳақидаги янгиликнинг ўзи ижтимоий тармоқларда уятсиз сўзлар қўлланилишининг ўсишига сабаб бўлди, деб ёзади «Ижтимоий тармоқлар» агентлиги. 2021 йилнинг 22—23 январь кунлари — тузатишларнинг тез орада кучга кириши ҳақидаги янгилик фонида ҳақоратли сўзлар қўлланган постлар ўртача кўрсаткичдан 30 фоизга кўпайган. Шунга ўхшаш авж нуқталар 1—2 февраль кунлари — тузатишлар кучга киргандан кейинги дастлабки кунларда ҳам кузатилган.

Россия Давлат думаси декабрь ойида ижтимоий тармоқларга сўкиниш сўзларини аниқлаш ва ўчириш мажбуриятини юкловчи қонунни қабул қилган эди. Тузатишлар 1 февралдан кучга кирди. Улар тасодифий ҳолда қўлланилади, чунки ижтимоий тармоқларга ҳақоратли сўзларга нисбатан автоматик мониторинг жорий қилиш мажбуриятини юкламайди. Ҳозирча сўкиниш сўзларини эътиборсиз қолдирганлик учун алоҳида жазо кўзда тутилмаган, аммо Маъмурий кодексда тақиқланган контентни блоклашдан бош тортганлик учун жарима назарда тутилган.

@daryo_live
​​Бухорода мактаб ҳудудидаги ўзбошимча қурилиш ОАВ аралашуви билан тўхтатилди. Бироқ давом этиш эҳтимоли йўқ эмас

Бухоро шаҳридаги 39-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 40 нафардан ортиқ ўқитувчи, мураббийлари ҳамда ота-оналари номидан келиб тушган мурожаат юзасидан «Дарё» мухбири суриштирув ўтказди.

Маълум бўлишича, Бухоро шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида жойлашган мактаб икки томонидан қурилиш ташкилотларининг қурилиш майдонига айланиб улгурган. Бундан эса аҳоли норози бўлмоқда.

« ‘Азия Олот қурилиш’ МЧЖ томонидан қурилиш олиб бориш мақсадида қазилган катлованни биттагина мактаб синфхоналари девори ажратиб турибди. Ўқув бинолари 1963 йилда барпо этилган бўлиб, айни кунга келиб қурилиш жараёнлари натижасида деворлар ағанаб кетиши ёхуд ўқувчи-ёшларга талафот етказиши эҳтимоли йўқ эмас. Бу масалада Бухоро шаҳар ҳокими-ю вилоят ҳокимлиги мутасаддиларига жуда кўп бор мурожаат қилдик. Аммо фойдаси бўлмади», — деди 39-ИДУМ директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Нодир Нуров.

Аниқланишича, «Азия Олот қурилиш» МЧЖ масъуллари 2020 йил 10 июль куни ҳеч кимни огоҳлантирмасдан, экскаватор ёрдамида мактаб ҳудудини ва у ерда жойлашган қозонхона биноси деворини бузиб ташлаган. Бузилиш ишлари бажарилаётган пайтда 1070 нафар ўқувчи хавфсизлиги таъминланмаган. Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Нарзулла Ҳамдамов ҳамда Бухоро шаҳар ҳокими Ўткир Жумаевлар билан ушбу масала юзасидан мулоқот қилиш учун бир неча кун давомида қўнғироқ қилдик, бироқ боғланиш имкони бўлмади.

«Азия Олот қурилиш» МЧЖ раҳбари Шавкат Ҳамроқуловнинг билдиришича у қонунбузилишга йўл қўймаган. Лойиҳа сметада белгиланган қизил чизиқдан чиқмаган. Фақат мактаб деворининг эскилиги унга туташ бинонинг қулагани боис абгор кўриниш касб этган. Қурувчи ташкилот раҳбари, шунингдек, муаммони бартараф этиб, мактаб деворини соз ҳолга келтириб, тўсиқларни тиклагач қурилишини давом эттиришини, айни пайтда эса қурилиш ишлари тўхтатилганини маълум қилди.

«Шаҳар марказида реконструкция ишлари бажарилиб, кўп қаватли янги уй-жойлар қурилиши яхши, албатта. Бироқ бундай ишларни амалга оширишда аҳолига, хусусан, таълим муассасаси манфаатларига зарар етказмаслик керак. Big city life МЧЖ раҳбари ҳамда 39-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори ўртасида 2020 йилнинг 30 ноябрида фақатгина вақтинчалик машина механизми қурилиши жараёнида мактабнинг туташ чегарасига кириб-чиқишга рухсат учун далолатнома тузилган. Қурилиш ташкилоти эса далолатномага зид равишда мактаб стадионининг 530,0 метр квадрат майдонини эгаллаб олиб, ноқонуний равишда профнастиллар билан ўраб олган ва мактаб чегарасидан ичкарида қазиш ишларини олиб борган. Ҳар икки томондан ўқувчиларимизнинг хавфсизлиги таъминланмагани ҳам бизни — мактаб жамоаси ва ота-оналарни ташвишлантирмоқда», — дейди Нодир Нуров.

Батафсил

@daryo_live
​​«Рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун 2,5 млрд доллар жалб қилинади» — Абдулла Арипов

Яқин икки йил ичида Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун 2,5 миллиард доллар жалб этилади. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов 5 февраль куни Олмаотада бўлиб ўтган форумдаги чиқишида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz»

Унинг сўзларига кўра, ушбу маблағлар ҳисобига Тошкентда, Бухорода ва Қўқонда учта янги дата-марказлар ишга туширилиши, телекоммуникацияларнинг фиксация қилинган тармоқларини кенгайтириш ва мобил алоқаларни модернизация қилиш, электрон ҳукуматни ривожлантириш ва IT соҳасида кадрларни тайёрлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ҳукумат раҳбари ўз чиқишида барча болалар боғчаларида, тиббиёт муассасаларида ва 8000 дан ортиқ мактабларда юқори тезликдаги интернет таъминланганини маълум қилди. «Бу йил биз қолган мактабларни улашни якунлаш, шунингдек, барча — бутун мамлакат бўйича 10 мингга яқин маҳалла фуқаролар йиғинларини интернет билан таъминлашни режалаштиряпмиз», — дея қўшимча қилган у.

Абдулла Арипов жорий йилда соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳам рақамлаштиришни кенгайтириш ҳамда банк соҳасидаги трансформацияни давом эттириш режалаштирилганини таъкидлади.

Рақамли тадбиркорликни ривожлантириш ҳам устувор вазифалар қаторида, дея давом эттирган бош вазир. У мамлакатда рақамли хизматларга талаб сезиларли даражада ошганини, электрон тўлов тизимлари фойдаланувчилари сони эса 14 миллион кишидан ошганини қайд этди.

Рақамли форумда Евросиё иқтисодий иттифоқи аъзо ва кузатувчи мамлакатлари ҳукумати раҳбарлари қатнашган. Шу куни Олмаотада Ўзбекистон делегацияси илк бор иштирок этаётган Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши ҳам бўлиб ўтади.

Форум олдидан Абдулла Арипов Россия бош вазири Михаил Мишустин, Қирғизистон бош вазири Улуғбек Марипов билан учрашди.

@daryo_live
​​Қозоғистонда коррупцияга оид жиноятларни кўпроқ аёллар содир эта бошлади

2020 йилда аёллар томонидан амалга оширилган коррупцияга оид жиноятлар кўпайди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш хизматининг махсус ишлар терговчиси Дониёр Бигайдаровга таяниб, Tengrinews хабар берди.

«2019 йилга солиштирсак, ўтган йил мобайнида аёллар томонидан содир этилган коррупцион жиноятлар сони ошди. 12 ой мобайнида Коррупцияга қарши кураш хизматида 336 нафар аёлга нисбатан 264 та иш очилди. 2019 йилда 328 та аёлга нисбатан 256 та иш очилган бўлса, 2020 йилда коррупцион жиноятларнинг 26,5 фоизини аёллар, 73,5 фоизини эркаклар содир этган. 2019 йилда эса аёллар 25, эркаклар 75 фоизни ташкил қилган эди», — дея маълумот берди Бигайдаров.

Унинг сўзларига кўра, аёлларнинг 202 нафари коррупцияга оид жиноий ҳуқуқбузарликлар, 134 нафари коррупцияга оид бўлмаган жиноий ҳуқуқбузарликлар учун судгача терговга жалб қилинган.

2020 йилда 228 нафар аёлга нисбатан жиноят ишлари судга оширилган. Коррупцияга оид ишлар бўйича 141 нафар аёл судланган, уларнинг 47 нафари озодликдан маҳрум қилинган, 30 нафарига озодликни чеклаш, 64 нафарига жарима жазоси белгиланган. 2019 йилда эса 27 нафар аёл озодликдан маҳрум қилиш, 44 нафарига озодликни чеклаш, 46 нафарига жарима белгиланган.

@daryo_live
​​UzAuto Motors Equinox етказиб беришни тўхтатди

Chevrolet Equinox автомобилларини етказиб бериш Ўзбекистонда тўхтатилади. Бу ҳақда UzAuto Motors матбуот хизмати хабар берди.

«Моделлар қаторини янгилаш стратегияси сабабли Chevrolet Equinox’нинг ҳозирги авлоди ишлаб чиқарилиши тўхтатилади», – дейилади компания хабарда.

Ушбу моделни етказиб бериш бўйича шартномаларни олиш учун аризаларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди.

Компания дилерлик марказлари билан биргаликда Equinox сотиб олиш учун аввалдан шартнома тузган сўнгги мижозларга тўлиқ етказиб бериш таъминланишини таъкидлаган.

Американинг Chevrolet автомобиль маркаси аввалроқ янгиланган Equinox ва Traverse кроссоверларини бозорга чиқариш саналарини эълон қилган эди. Дастлаб уларнинг савдоси 2020 йилнинг иккинчи ярмида бошланади деб тахмин қилинган эди, аммо карантин чекловлари туфайли янги маҳсулотлар сотуви бошланиш санаси ўзгартирилди.

Яқинда эълон қилинган маълумотларга кўра, бу ёзда Equinox ихчам кроссоверининг рестайлинг версиясини сотиб олиш мумкин бўлади, аммо аниқ санаси ҳали очиқланмаган. Янгиланган Traverse эса кузда бозорга чиқади.

General Motors яримўтказгич қисмларининг етишмаслиги сабабли тўртта заводда автомобиль ишлаб чиқаришни камайтириши ҳақида хабар берилган. АҚШ, Канада, Мексика ва Жанубий Кореядаги фабрикаларда ишлаб чиқаришни қисқартириш кутилмоқда. Чекловлар Chevrolet Malibu седани, Cadillac ХТ4 кроссоверлари, Equinox, Тrах (Tracker), GMC Terrain ва Buick Encore автомобилларини ишлаб чиқаришга таъсир қилади.

Ўзбекистон яқинда Хитойдан янгиланган Equinox автомобилларини қабул қилди. SAIC-GM компаниясидан 216 та автомобилнинг биринчи партияси 9 апрель куни темир йўл орқали етказиб берилди.

«Gazeta.uz» UzAuto Motors General Motors Overseas Distribution МЧЖ билан 2020–2021 йилларда 8750 Chevrolet Equinox автомобилларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаганини хабар қилди. Шартнома қиймати қарийб 200 миллион долларни ташкил этади ёки ушбу моделдаги ҳар бир автомобиль учун тахминан 22 845 доллардан тўғри келади. Ўзбекистонда Equinox 349 миллион сўмга (тахминан 33,1 минг доллар) сотиб келинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда Tracker’нинг янги авлоди бир кунда сотилиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
​​Буюк Британияда бир йил ичида учинчи бор Хитой айғоқчиси аниқланди

Сўнгги бир йил ичида Буюк Британия ҳукумати ўзини журналист сифатида кўрсатган уч нафар хитойлик жосусни мамлакатдан чиқариб юборди, деб ёзмоқда «ТАСС».

Хабарга кўра, ушбу фуқаролар ХХР Давлат хавфсизлик вазирлиги разведкасида хизмат қилган ва Британияга журналист визаси билан келган. Учала айғоқчи ҳам номлари ҳали аниқланмаган уч хил Хитой оммавий ахборот воситаларида ишлаган. Инглиз контрразведка ходимлари томонидан айғоқчиларнинг ҳақиқий шахси аниқланди.

Таъкидланишича, айни пайтда Буюк Британия ҳукумати чет эл ҳукумати номидан иш юритадиган шахсларни рўйхатга олишни талаб қилувчи қонун яратиш ҳақида ўйламоқда. Акс ҳолда, бундай шахслар қамоқ ёки депортация сингари жазоларга учраши мумкин.

Аввалроқ Хитой полицияси мамлакатда COVID-19’га қарши қалбаки вакцина сотган 80 дан ортиқ кишини ҳибсга олгани ҳақида хабар берилганди. Гумонланувчилар 2020 йилнинг сентябрь ойидан бери шприсларни оддий физиологик эритма билан тўлдириб, вакцина ниқоби остида юқори нархда сотиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Brexit сабаб Британиянинг 50 га яқин компанияси Францияга кўчиб ўтган. Пандемияга қарамай, аллақачон деярли 2,5 минг иш ўрни Буюк Британиядан Францияга ўтказилган. 2021 йил бундай трансферлар тезлашиши кутилмоқда.

@daryo_live
​​Ўзбекистонда дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий 2021 йил охиргача узайтирилди

Шавкат Мирзиёевнинг 3 февралдаги фармони билан республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Ҳужжат билан ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш мажбурияти киритилмоқда.

Шунингдек, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурий этиб белгиланмоқда.

Дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторий талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилишини аниқлаган ёки олдини олган фуқароларни рағбатлантириш тизими жорий этилади.

Аввалроқ Давлат экология қўмитаси мораторий муддатини бир йилга узайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдори икки бараварга оширилганди.

Бунга қадар Президентнинг 2019 йилдаги 30 октябрдаги фармони билан мораторий муддати 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабрга қадар жорий этилган эди.

Мазкур ҳужжат қабул қилингунга қадар, январь ойида Сергели туманида 14 туп ҳар хил турдаги дарахтлар рухсатномасиз илдиз қисмидан қўпориб ташланди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 151 миллион сўмлик зарар етказилди.

@daryo_live
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради. Вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда.

@daryo_live
Покистоннинг Панжоб вилояти губернатори Наманганга келди

Покистоннинг Панжоб вилояти губернатори Муҳаммад Сарвар бошчилигидаги делегация бортида бўлган самолёт Наманган халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Ҳаво кемаси Панжобдан тўғридан-тўғри Наманганга парвоз қилгани айтилмоқда. Аэропортда мартабали меҳмонни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Толибжон Юсупов кутиб олди.

Делегация меҳмонхонага жойлашганидан сўнг Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» боғи билан таништирилди.

Ташриф дастурининг асосий қисми 6 февраль кунидан бошланади: Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ва Панжоб вилояти губернатори Муҳаммад Сарвар ўртасида музокаралар ўтказилиши, музокара якунида «Биродар ҳудудлар» келишувининг имзоланиши кутилмоқда.

Покистон делегацияси уч кун давомида Наманганда бўлади, шундан сўнг Самарқанд ҳамда Бухорога йўл олади.

@daryo_live
Ўзбекистонда дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий 2021 йил охиргача узайтирилди

Шавкат
Мирзиёевнинг 3 февралдаги фармони билан республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Ҳужжат билан ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш мажбурияти киритилмоқда.

Шунингдек, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурий этиб белгиланмоқда.

Дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторий талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилишини аниқлаган ёки олдини олган фуқароларни рағбатлантириш тизими жорий этилади.

@daryo_ive
Азизжон Эминов Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасининг директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, Азизжон Ғуломжонович Эминов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасининг директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Шунингдек, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сирожиддин Баҳромович Раҳмоналиев ушбу лавозимдан озод қилинди.

Азизжон Эминов бундан аввал Қўқон давлат педагогика институти ректори сифатида ҳам фаолият олиб борган.

Аввалроқ собиқ жисмоний тарбия ва спорт вазири Қарши давлат университетига ректор этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_lve
​​Самарқандда беморларга қуйилган қон учун пул олган шифокор судланса-да, жазодан қутулиб қолди

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик) билан айбдор деб топилган шифокор шу кодекснинг 70-моддаси (шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш)га асосан жазодан озод қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди раиси Ғайрат Негматов маълум қилди.

Суд ҳужжатларида қайд этилишича, Булунғур туман тиббиёт бирлашмасининг қон қуйиш бўлими врачи лавозимида ишлаб келган Н.Я. туман тиббиёт бирлашмасига ҳомиладорлик ҳолатида туғруқ жараёнини амалга ошириш мақсадида мурожаат қилган З.М.нинг яқинларидан беморга кесарча кесиш йўли билан ҳомиласини олиш операциясига ишлатиладиган қон учун пул сўраган. З.М.дан 450 минг сўмни қонунга хилоф равишда олиб, ўзининг шахсий манфаатлари учун ишлатиб юборган.

Бундан ташқари, шифокор жиноий ҳаракатларини давом эттириб, туман тиббиёт бирлашмасига ҳомиладорлик ҳолатида туғруқ жараёнини амалга ошириш мақсадида мурожаат қилган Б.Б.нинг кесарча кесиш йўли билан ҳомиласини олиш операциясига шифокорлар томонидан захирадаги қон ишлатилганлигини билиб, фуқаро Б.Б.нинг турмуш ўртоғи У.Т.дан пул талаб қилган.

Шифокор Н.Я. У.Т.га қўнғироқ қилиб, беморга қуйилган қон ўрнини қоплаш учун қон топширишини ёки қон олиб келиш учун 300 минг сўм пул олиб келишини тайинлаган. Бироқ У.Т. айтилган вақтда келмаган. Шундан кейин яна унга қўнғироқ қилиб, бир неча марта қон учун пул олиб келишини айтиб, савдолашиб, турмуш ўртоғига ишлатилган қон учун 250 минг сўм пул беришига келишган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Булунғур туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тадбирда шифокор операцияда қуйилган қон учун 100 минг сўм олаётган пайтга қўлга олинган.

Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилган шифокор шу кодекснинг 70-моддаси (шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш)га асосан жазодан озод қилинган.

@daryo_live
​​Ўзбекистонда энди ўзини ўзи банд қилган фуқаролар мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, солиқ тўлаши мумкин

Ўзбекистонда энди ўзини ўзи банд қилган фуқаролар Soliq мобил иловаси орқали бепул рўйхатдан ўтиши ва Click ҳамда Payme иловалари орқали ижтимоий солиқни ихтиёрий тўлашлари мумкин. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ахборот хизмати маълум қилди.

«Ўзини ўзи банд қилган фуқароларни соддалаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ, ўзини ўзи банд қилиш мумкин бўлган фаолият турлари 23 тадан 67 тага кенгайтирилди. Эндиликда норасмий секторда банд бўлган фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилади. Мобил илова (Soliq иловаси) орқали рўйхатдан ўтиш бепул қилиб қўйилди.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларни ҳисобга олиниши, банд аҳоли нима иш билан шуғулланаётганлигининг ҳисоби яратилади, яъни қанча фуқаро сартарош, этикдўз, аравакаш, тикувчи, бозорда кунлик даромадга эга бўлганларни аниқлаш имконини беради.

Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда тўланган ҳисобот даври бир йиллик иш стажига ҳисобланади.

Юқоридаги йўналишлар бўйича фуқаролар томонидан тўловларни амалга ошириш истаги бўлса, Click ва Payme мобил иловалар ёки жойлардаги банкларнинг махсус кассалари орқали тўловларни амалга ошириш мумкинлиги маълум қилинган.

Аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Ўзбекистондаги киракашлар нега ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилмаганига изоҳ бергани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
​​БМТ пандемия оқибатида террористик таҳдидлар кўпайганини маълум қилди

Коронавирус пандемияси Афғонистон, Ироқ ва Суриядаги ИШИД ва «Ал-Қоида» каби террорчи гуруҳлар томонидан таҳдидларнинг кўпайишига олиб келди, деб хабар қилмоқда Associated Press БМТ экспертларининг ҳисоботига асосланиб.

«Афғонистон ҳам ИШИД, ҳам «Ал-Қоида» учун муҳим ҳудуд бўлиб қолмоқда ва тинчлик жараёни иккала гуруҳ таҳдидларини бостиришнинг асосий шартидир», – дейилади экспертларнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги ҳисоботида.

Мутахассислар Афғонистоннинг 11 вилоятида ҳаракат қилаётган ИШИД жангариларининг сони 1000-2200 нафаргача, «Ал-Қоида»ники эса 200-500 нафарга камайганини тахмин қилмоқда. БМТ «Ал-Қоида» қўмондонлиги келажакда «Толибон» билан алоқаларни яхшилайди, деб ҳисоблайди.

Афғонистон, шунингдек, дунёдаги терроризмдан энг кўп зарар кўрган мамлакат ҳисобланади. АҚШ ва «Толибон» ўртасида 2020 йил 29 февралда тинчлик битими тузилганига қарамай, ўша пайтдан бери мамлакатда 2500 хавфсизлик ходими ва 600 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Ўз навбатида экспертларнинг фикрига кўра, Ироқ ва Сурия ИШИД учун «асосий зона» бўлиб қолмоқда, гарчи жангарилар томонидан ҳудудларни эгаллаб олиш имкониятлари ҳозирда мавжуд бўлмаса ҳам.

БМТнинг маълум қилишича, мамлакат хавфсизлик кучлари операцияларига қарамай 10 минг нафаргача ИШИД террорчилари Ироқ ва Сурияда фаолиятини давом эттирмоқда. Шу билан бирга, Суриянинг Идлиб вилояти террорчилар, шу жумладан, «Ал-Қоида» билан алоқадор жангарилар учун «хавфсиз жой» бўлиб қолмоқда.

Шу билан бирга, БМТ аввалги қатор ҳужумларга қарамай, Европада террорчилик хавфи нисбатан паст бўлиб қолмоқда, деб ҳисоблайди. БМТнинг таъкидлашича, Исроил ва бир қатор араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллашиши минтақада террористлик ҳужумларини содир қилиш учун ташвиқот сифатида фойдаланилмоқда

Хабарда айтилишича, экстремистлар Африка қитъасида, асосан, улар томонидан энг кўп зарар етказиладиган Мозамбикдаги Кабо Делгадо вилоятида ўз позицияларини мустаҳкамламоқда. Шунингдек, қитъанинг Саҳел минтақасида ИШИД жангарилари терроризмга қарши операциялар натижасида йўқотишларга қарамай ўз бўлинмалари устидан назоратни таъминлашга муваффақ бўлди.

Мутахассислар «пандемия террорчилардан кўра хавфсизлик кучлари фаолиятига кўпроқ тўсқинлик қилди» деган хулосага келди. Шу билан бирга, дунёнинг бир қатор минтақаларида карантин чекловлари сусайиши билан аввал режалаштирилган террористик ҳужумлар содир бўлиши мумкин.

«Пандемиянинг иқтисодий ва сиёсий зарари ҳамда аксилтеррор кампанияларига салбий таъсири узоқ муддатли келажакда террорчилик таҳдидини кучайтириши мумкин», – дейилади хабарда.

Аввалроқ Бағдод марказидаги бозорда портлаш содир бўлгани, Рамзан Қодиров «Чеченистоннинг сўнгги амири» ўлдирилганини эълон қилгани ҳамда Россияда 2020 йилда 41 та терактнинг олди олингани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
«Бу идишларда меҳнат билан, юрак билан бирга тарих ҳам бор»: Шавкат Мирзиёевнинг Риштондаги кулолчилик марказига ташрифи суратларда

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига амалга оширган расмий ташрифи давомида Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказини бориб кўрган.

Илгари риштонлик кулоллар ўз уйида, тор устахоналарда ишларди. Хорижлик туристлар учун шароит йўқ бўлган. Давлат раҳбарининг 2017 йил 17 ноябрдаги фармонидан кейин ҳунармандчиликни ривожлантириш ва ҳунармандлар учун кенг имкониятлар яратила бошланди. Мазкур фармонга мувофиқ, ўтган йилларда Қўқон ва Марғилон шаҳарларида ҳунармандчилик марказлари қурилган. Риштондагиси машҳур кулолчилик йўналишида бўлди.

Марказда 20 та икки қаватли кулоллар хонадони, Риштон тарихи музейи, банк хизматлари маркази бунёд этилган. Уйларнинг биринчи қаватида устахона ва савдо дўкони жойлашган, иккинчи қаватда ҳунармандлар оиласи яшайди. Хонадонларда 6 ўринли меҳмонхона ҳам мавжуд.

Батафсил

@daryo_live