Daryo — LIVE
69K subscribers
46.9K photos
10.9K videos
62 files
43.7K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолияти. Бунда, ушбу ташкилотлар фаолияти учун:

▫️машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);

▫️ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;

▫️ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим;

санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, хостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти. Мазкур фаолиятни амалга оширишда:

▫️фуқаролар алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда (ҳар бир оилага бир хона талабига риоя этган ҳолда) жойлаштирилади;
бино ва хоналар доимий равишда дезинфекция қилиб борилади, шу жумладан, ҳавони зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш тавсия этилади;

▫️бунда меҳмон уйлари ва хостеллар фаолияти Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон йиғилиш баёнининг 2-иловаси билан тасдиқланган Пандемия шароитида меҳмонхона хизматларини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик йўриқнома талаблари асосида йўлга қўйилади. Бунда, хостеллар фақатгина бир хонага оилавий ёки бир кишидан ортиқ бўлмаган меҳмонларни қабул қилишга рухсат берилади;
⚡️Ўзбекистонда 17 августдан бошлаб, масжидлар фаолиятига рухсат берилди

❗️Шунингдек, 2020 йил 17 августдан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ўртасида автотранспорт воситалари қатновини тиклаш;

жамоат транспорти,
шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатнови (метрополитен фаолияти бундан мустасно). Ушбу транспорт фаолиятини ташкил этиш учун:

🔹 ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва кондукторларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37°С ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши;

🔹 жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши ва улар орасида ижтимоий масофа сақланиши, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;

🔹 транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилиши зарур.

диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда). Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади;
❗️Шунингдек, 2020 йил 20 августдан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолияти
(санитар тозалаш ишларини ўтказиш учун ҳафтада бир марта санитар кунини эълон қилган ҳолда). Бунда, супермаркет ва бошқа йирик дўконлар:

спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар фаолияти. Ушбу объектлар фаолиятини амалга оширишда:

🔹уларнинг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;

🔹ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади.
Ўзбекистонда 15 августдан кейин бир қатор карантин чекловлари сақлаб қолинади (рўйхат).

Батафсил — http://dy.uz/zZQeK
Ўзбекистонда касалликдан соғайганлар сони 25 659 нафарга етди

Кун давомида 1569 нафар инсон касалликдан тузалди:

🔹 1 245 нафари Тошкент шаҳрида;

🔹 215 нафари Тошкент вилоятида;

🔹 47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;

🔹 14 нафари Самарқанд вилоятида;

🔹 14 нафари Андижон вилоятида;

🔹 12 нафари Наманган вилоятида;

🔹 10 нафари Сирдарё вилоятида;

🔹 6 нафари Қашқадарё вилоятида;

🔹 6 нафари Навоий вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 32 654 нафарга етди

Яна 189 нафар одамда касаллик қайд этилди. Ҳудудларга кўра:

🔸 162 нафари Тошкент шаҳрида;

🔸 27 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.

Ҳозирда 6 784 нафар бемор даволанмоқда!
⚡️Ўзбекистонда 12 август куни 671 кишида коронавирус аниқланди. 1569 киши касалликдан соғайиб, рекорд ўрнатилди.

Батафсил — http://dy.uz/CqKCq
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда қуёшли ҳаво кузатилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 32 837 нафарга етди

Яна 183 нафар одамда касаллик қайд этилди. Ҳудудларга кўра:

🔸 113 нафари Тошкент шаҳрида;

🔸 31 нафари Самарқанд вилоятида;

🔸 11 нафари Наманган вилоятида;

🔸 11 нафари Сирдарё вилоятида;

🔸 9 нафари Қашқадарё вилоятида;

🔸 8 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.

Ҳозирда 6 965 нафар бемор даволанмоқда!
​​Сирдарёда ноқонуний йўл билан 500 млн сўмдан зиёд маблағни ўзлаштирган «Агробанк»нинг туман филиали раҳбарига жиноят иши очилди

«Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг Сирдарё вилояти Мирзаобод филиали бошқарувчиси А.Г.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари фош қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда А.Г. «Т.П» фермер хўжалиги раҳбарини хабардор қилмасдан, унинг номидан 17,6 миллион сўм маблағларни бошқа хўжалик юритувчи субъект ҳисоб рақамига ўтказиб юборгани аниқланган. Шунингдек, у яна бир фермернинг кредит қарздорлигини сўндириш учун тўлаган 17 миллион сўм нақд пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

А.Г. 3 та хўжалик юритувчи субъектга (уларга хабар бермасдан) жами 520 миллион сўм кредит расмийлаштирган ва пулларни ўзлаштириб олган.

Мазкур ҳолатлар бўйича А.Г. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 ёшли қизини уриб ўлдириб, сўнг мурдасини ўчоғда ёқиб, жасад ёнмай қолгандан сўнг эса унинг суякларини чирчиқ дарёсига ташлаган ота-онага суд ҳукм ўқиди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Қарши шаҳар ҳокими вафот этган фуқарога ер берди. Марҳумга 10 кунда ҳужжатларни расмийлаштириш вазифасини юклади

Қарши шаҳар ҳокими 2017 йил вафот этган фуқарога 2018 йил доимий фойдаланиш учун ер берди. Ва марҳумга ҳужжатларни 10 кунлик муддатда расмийлаштириш масъулиятини юклади. Бу ҳақда «Дарё»га Қарши шаҳар маъмурий суди раиси Азамат Хушвақов маълум қилди.

Таъкидланишича, шаҳар ҳокимининг марҳумга ер бергани шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 16 июлдаги суд мажлисида фош қилинган. Айни кунда ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш мумкин бўлган 20 кунлик муддат ҳам тугаб, суд қарори кучга кирган.

Қарши шаҳар маъмурий суди раиси Азамат Хушвақовнинг маълумот беришича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси «Бешкент исузи автохолдинг» МЧЖ манфаатини ҳимоя қилиб, Қарши шаҳар маъмурий судига даъво ариза киритган ва шаҳар ҳокимининг 2018 йил 16 октябрдаги, 2020 йил 28 январдаги қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

«Қарши шаҳар ҳокимлиги 2018 йил 16 октябрдаги қарори билан 2017 йил 25 июнь куни вафот этган, марҳум Бахтиёр Сайфуллаевга 764,2 метр/кв ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берган. Энг ёмони, ҳокимлик марҳум уларга мурожаат қилганини, унинг мурожаатига кўра фуқарога ер берилганини, ер ҳужжатларини расмийлаштириш мақсадида марҳумга 10 кунлик муҳлат берилганини маълум қилган. Шунингдек, ҳокимлик 2020 йил 28 январдаги қарори билан ‘Бешкент исузи автохолдинг’ МЧЖга ҳокимиятнинг 2019 йил 16 декабрь кунидаги қарори билан ободонлаштириш учун берилган 200 метр/кв ерини олиб қўйган. Ҳатто, бу ҳақда ерга эгалик қилиб келган МЧЖ вакилларини ҳам огоҳлантирмаган», — дейди суд раиси Азамат Хушвақов.

Ойдинлик киритилишича, 2018 йил Қарши шаҳрига Жамшид Фозилов раҳбарлик қилган. Фозилов Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг 2019 йил 26 октябрдаги навбатдан ташқари сессиясида Чироқчи ва Миришкор тумани ҳокимлари билан бирга масъулиятсизлиги сабаб ишдан олинганди.

Қўшимча қилинишича, судья Азамат Хушвақов раислигидаги суд Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъво аризасини қаноатлантириб, Қарши шаҳар ҳокимнинг марҳумга ер бериш ҳақидаги 2018 йил 16 октябрдаги ҳамда «Бешкент исузи автохолдинг» МЧЖга тегишли 200 метр/кв ерни олиб қўйиш ҳақидаги 2020 йил 28 январдаги қарорларини ҳақиқий эмас деб топган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Сергелида ота бир неча кун уйга келмаган 27 ёшли ўғлини ярим тунда кўчада калтаклади

Тошкент шаҳар Сергели туманида икки эркак жанжаллашаётгани аниқланган. Шаҳар ИИББ маълум қилишича, улар ота ва ўғил бўлган.

Маълум қилинишича, 2020 йил 11 август куни соат 22:30 да Тошкент шаҳар ИИББга Сергели тумани Спутник-4 массивида иккита эркак жанжаллашаётгани ва бири иккинчисини ураётгани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига ППХ автоэкипажи етиб борган. Эркакларни ажратиб, Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сонли ички ишлар бўлимига етказилган.

Суҳбат давомида маълум бўлишича, 27 ёшли Сирожиддин Э. бир неча кун давомида уйига келмаган. Унинг отаси 52 ёшли Фаррух Х. ўғлининг бу ишидан ғазабланиб, ўғлини кечки пайт Сергели-4 массивида кўриб қолганда уни уришиб, ўғлига бадан шикастлари етказган. Сирожиддин Э. шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур факт асосида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича баённома расмийлаштирилган.

«Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Келишмовчиликларни куч билан ҳал қилиш керакли натижа бермайди. Айниқса, улғайиб қолган фарзандларингизнинг тарбиясида бундай услуб самарасиздир. Қариндошлар орасида келишмовчилик чиққанда сиз доим ҳудудий профилактика инспекторлари ёрдамида Тошкент шаҳар ИИББ психологларига мурожаат қилишингиз мумкин», — дейилади шаҳар ИИББ хабарида.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
«Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига биноан «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК томонидан «Синовли кунлар» номли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда.
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 093 нафарга етди

Яна 256 нафар одамда касаллик қайд этилди. Ҳудудларга кўра:

🔸 179 нафари Тошкент шаҳрида;

🔸 60 нафари Тошкент вилоятида;

🔸 9 нафари Андижон вилоятида;

🔸 8 нафари Навоий вилоятида аниқланган.

Ҳозирда 6 608 нафар бемор даволанмоқда!
Ўзбекистонда касалликдан соғайганлар сони 26 270 нафарга етди

Кун давомида 611 нафар инсон касалликдан тузалди:


🔹 Тошкент шаҳрида 312 нафар;

🔹 Тошкент вилоятида 204 нафар;

🔹 Самарқанд вилоятида 39 нафар;

🔹 Сирдарё вилоятида 17 нафар;

🔹 Бухоро вилоятида 13 нафар;

🔹 Андижон вилоятида 11 нафар;

🔹 Сурхондарё вилоятида ҳам 11 нафар;

🔹 Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, жами 611 нафар бемор тузалди.