Daryo — LIVE
69K subscribers
46.9K photos
10.9K videos
62 files
43.7K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Фарғонада «Риштон—Сўх» йўли очилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги «Риштон» чегара божхона пости барча фуқаролар ҳамда енгил автомашиналар ҳаракати учун очилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Натижада Сўх туманидан вилоят марказигача бўлган масофа қарийб 42 километрга қисқарди.

Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Қирғизистон Республикаси Боткент вилояти губернатори Акрам Мадумаров ва икки мамлакатнинг бир қатор расмий шахслари иштирок этди.

«Риштон» божхона чегара пости шу кунга қадар фақатгина Риштон тумани ҳамда Қирғизистоннинг Қадамжой тумани фуқароларининг пиёда ҳаракатланишлари учун очиқ эди. Сўх тумани аҳолиси бир неча йиллар давомида вилоят марказига келиш учун соатлаб вақт сарфлаб, «Водил» божхона чегара пости орқали қатнарди.

2013 йил январь ойида содир бўлган воқеалар оқибатида Фарғона вилоятининг Сўх туманига олиб борувчи Риштон йўли ёпилиб, «Водил» пости ягона қатнов йўли ҳисобланарди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Қашқадарёда боғчалар сони 1000 тага етди

Қашқадарё вилоятида мактабгача таълим муссасалари сони 1000 тага етди. «Дарё» мухбирининг хабар беришича, мингинчи боғча Деҳқонобод туманида мустақилликнинг 28 йиллик тантаналари тадбирида очилди.

Хабарда айтилишича, 9-сонли ушбу МТТ 7,23 миллиард маблағ эвазига барпо этилган бўлиб, унинг очилиш маросимида туман ҳокими ва меҳнат фахрийлари иштирок этган.

— Туманимизнинг «Бешбулоқ» шаҳарчасида фаолият бошлаган боғча 160 ўринли бўлиб, қисқа муддатли гуруҳлар ҳисобига 240 нафар болани бағрига сиғдириш имкониятига эга. Мазкур боғча туманимизда ташкил этилган давлат боғчаларининг ўнинчиси ҳисобланса, мавжуд боғчаларнинг эллик биринчиси ҳисобланади, — дейди Деҳқонобод туман мактабгача таълим бўлими мудири Холиёр Менглиев.

Унинг қўшимча қилишича, айни кунда вилоятдаги болалар боғчаларида бола қамрови 29,6 фоизга етган. Бу кўрсаткич Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилишидан олдин 13 фоизни кўрсатган.

Боғча Жанубий Корея услубида барпо этилган бўлиб, Қашқадарёда бу услубида қурилган боғчаларнинг олтинчиси ҳисобланади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Ёзнинг сўнгги кунида қандай об-ҳаво кузатилади?

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Coca-Cola Uzbekistan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Haqiqiy muhabbatini topish siz o‘ylagandan ko‘ra osonroq. Buning uchun Coca-Cola butilkasini ochib, hislarga berilish kifoya!
#haqiqiymuhabbat
⠀⠀⠀
Найти свою настоящую любовь проще, чем кажется - достаточно открыть бутылочку Coca-Cola и отдаться чувствам! #настоящаялюбовь
​​FlyDubai’нинг носозлик сабаб Тошкентга қайтган лайнери салкам бир суткалик кечикиш билан Дубайга учиб кетди

FlyDubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга FZ-1942 рейси билан учаётган лайнери 30 август куни ҳавога кўтарилганидан 35 дақиқа ўтиб, Тошкент аэропортига қайтишга мажбур бўлган эди.

Дастлабки хабарларда бунга техник носозлик сабаб бўлгани айтилганди. Кейинроқ компания вакиллари ушбу хабарни тасдиқлаб (лекин муаммо айнан нимада экани маълум қилинмаган), рейс йўловчилари меҳмонхона билан таъминлангани, учиш вақти аниқланаётганини маълум қилган эди.

Telegram’даги «Новости Ташкенцкого Небо» каналининг хабар беришича, FlyDubai’нинг Boeing 737-8KN бортидаги барча носозликлар бартараф этилгач, самолёт 31 август куни соат 5:13 да Дубайга учиб кетган. «Шундай қилиб, FZ-1942 рейси Тошкентда бир суткага яқин ушланиб қолди», — деб қўшимча қилган канал.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев 30 август куни Тошкентни айланди. Давлат раҳбари Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби биносини бориб кўрди, янги қурилган «Наврўз» паркига борди, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабини кўздан кечирди, яна бир бор Tashkent City қурилиши билан танишди. Президент матбуот хизмати шу ҳақда видеорепортажча тайёрлабди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Тошкентдаги Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди.

Қуръон тиловат этилиб, халқимиз озодлиги учун фидо бўлган инсонлар ҳақига дуо қилинди. Президент матбуот хизматининг ёзишича, анъанага кўра, элга ош тортилди. Шунингдек, хиёбондаги рамзий қабр ёнида нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлиб ўтди.

Шу куннинг ўзида Президент Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг озодлиги, ёруғ келажаги ва пок ниятлари рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Мустақиллик байрамига ҳамма жойда катта тайёргарлик кўрилган. Президент матбуот хизматининг қўшимча қилишича, Тошкентдаги тантанали тадбир «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистонда «Ўзбеккосмос» агентлиги ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги — «Ўзбеккосмос» агентлиги ташкил этилади. Бу Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.

«Ўзбеккосмос» агентлиги космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул бўлган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Агентлик ходимларининг чекланган сони 37 та штат бирлигини ташкил этади.

«Ўзбеккосмос» агентлиги бош директори, бош директор ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Агентлик бош директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директор ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.

«Ўзбеккосмос» агентлиги давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Қуйидагилар «Ўзбеккосмос» агентлигининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

▪️космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
▪️Ўзбекистон да космик тармоқни ривожлантиришнинг давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
▪️космик фаолият, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
▪️космик фаолият соҳасининг лозим даражада ривожланиши, соҳага тегишли ва у билан боғлиқ ишлар, хизмат кўрсатишнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида космик фаолият соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
▪️космик тармоқ инфратузилмаси, космик тадқиқотлар ва технологиялар, илмий-изланиш, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишларни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
▪️космик фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича кадрларни, жумладан, етакчи хорижий олий таълим муассасаларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
▪️стратосфера ва бошқа учувчисиз учиш аппаратлари, шунингдек, ерни масофадан туриб зондлаш ва йўлдошли алоқа космик аппаратларини қўллаган ҳолда давлат органларига масалаларни ҳал этиш самарадорлигини оширишда кўмаклашиш;
▪️космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
▪️хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни космик фаолият соҳасига, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жалб қилиш мақсадида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари, донор-мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан ҳамкорликни ривожлантириш;
▪️космик ва йўлдош технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий тижорат тузилмалари, ишлаб чиқарувчилар ва молия ресурсларининг кенг жалб этилишини таъминлаш;
▪️космик фаолиятнинг айрим йўналишлари тижоратлаштирилишини рағбатлантириш.

Фармон билан 2019 йил 1 ноябрга қадар «Космик фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳаси, 2020 йил 1 июлга қадар 2020—2030 йиллар давомида Ўзбекистонда космик тармоқни ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилиши белгиланган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Bayram kunlari arafasida xushxabar!

Endi UMS’ning “Yorqin” va “Yorqin Yillik” tarif rejalariga 30-sentabr yakunigacha ulanish mumkin!

Ulanish uchun o‘zingizga qulay vaqtda UMS ofislariga murojaat qiling - dam olish kunlarisiz faoliyat olib borilmoqda!

Batafsil: @UMSuzb
​​Туман ҳокими ўринбосарини ёқиб юборган яккабоғлик тадбиркор қамоқдан озод қилинди. У энди судга ўз уйидан қатнайди

Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосарини устига бензин сепиб, уни ёқиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исомов қайта суд-психология экспертизаси хулосасидан сўнг 29 август куни қамоқдан озод этилди. Бу ҳақда тадбиркорнинг адвокати Музаффар Обидовга асосланиб, «AdvokatNews.uz» хабар бермоқда. Тадбиркор судга ўз уйидан қатнайди.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Қарши университети психология факультети олимларидан иборат экспертлар гуруҳи 24 август куни Баҳриддин Исомов тўғрисида «ўша хатти-ҳаракатни содир этган вақтида аффект ҳолатида бўлган» деб хулоса берган. Ушбу хулоса асосида, Яккабоғ тумани прокурори санкцияси билан айблов Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш)дан 98-модда (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш)га қайта малакаланиб, айблов енгиллашгани муносабати билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси бекор қилинган.

Адвокатнинг айтишича, Баҳриддин Исомов шу билан учинчи марта руҳий экспертиза қилинган. Аввалроқ, жиноий иш қўзғатилгач, у суд-психиатрия экспертизасидан ўтказиш учун Тошкентга жўнатилгани ҳақида хабар қилинган эди. Республика суд-экспертиза марказида ўтказилган суд-психиатрия текширувида, процессуал қонунчиликка асосан унинг умумий руҳий аҳволини ўрганилиб, ижобий хулоса берилган. Шундан сўнг айбланувчининг жиноий қилмишни содир этиш чоғида аффект ҳолатида бўлган-бўлмаганини аниқлаштириш мақсадида суд-психологик экспертиза тайинланган.

Адвокат Музаффар Обидовнинг сўзларига кўра, ушбу экспертиза масалага юзаки ва бир томонлама қараб, айбланувчининг руҳий аҳволини ҳисобга олмаган. «Психолог мутахассислар ҳимоямдаги шахс билан ҳатто бирор марта суҳбатлашмаган ҳам. Унинг айбланишига сабаб бўлган хатти-ҳаракатнинг содир этилишидаги вазият, мотивлар пухта ўрганилмаган. Шунчаки, тергов материаллари нари-бери варақланиб, ‘бу одам ўз хатти-ҳаракатларига жавоб бера олади’, деган мазмунда хулоса тайёрлашган», — дейди адвокат.

Бундан хабар топган адвокат вилоят прокурорига илтимоснома ёзиб, ҳимояси остидаги шахсга қайта экспертиза тайинланишига эришган. Бу сафар Қарши университети психолог олимларидан ташкил топган экспертлар Исомовнинг руҳиятини ва тергов материалларини синчиклаб ўрганиб чиққач, жамиятда катта резонанс келтириб чиқарган «Яккабоғ воқеаси» асосий иштирокчиларидан бўлган маҳаллий тадбиркорнинг ўша вақтда аффект, яъни кучли руҳий ҳаяжонда бўлганини тасдиқлаган.

Иш қайта малакаланиши билан бирга тергов тугатилиб, материаллар судга тақдим қилинган. «Суд жамиятнинг воқеага нисбатан реакциясини ҳисобга олиб, енгилроқ жазо тайинлайди, деб умид қиламан. Қолаверса, ўша машҳур ‘снос’ можароларига ҳукумат ва Президент қандай муносабат билдирганини, кейин қандай ўзгаришлар бўлганини яхши биласиз. Бу ёғини кўрамиз», — дея адвокат Обидовнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «AdvokatNews.uz».

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 98-моддасида кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдирганлик учун 2 йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Андижон шаҳри собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг айблари аста-секин эълон қилинмоқда

Андижон шаҳри собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев бир мажлисда ҳаммани «шакал» деб ҳақоратлаган (ва бунинг учун арзимас бир жаримага ҳам тортилган), бошқа бир мажлисда яна кимларгадир дўқ урган, эълон қилинмаган бошқа айблари ҳам етарлича эди.

Аммо бу қилмишларининг бирортаси учун тайинли жазо олмади, деса ҳам бўлади. Шахсий, лекин ахлоқсиз суратлари тарқалиб кетди ҳамки, дарров шаҳар ҳокими лавозимидан олиб ташланди. Энди эса Андижон вилоятининг бош газетасида собиқ ҳокимнинг айблари саналмоқда.

Эмишки, шаҳарда аҳвол чатоқ — шунча имконият бўла туриб, уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаган. Камига Дилмурод Раҳматуллаев томонидан имзоланган 30 та қарор ва фармойиш қонун талабларига зид бўлган. Йўғе, энди билдингларми шуни, аввал кўзларинг қаёқда эди?

Қани энди Дилмурод Раҳматуллаевнинг тили чиқса-ю, «мен бу қонунга зид дейилаётган қарору фармойишларни фалон-фалон шакалларнинг буйруғи, топшириғи, босими остида имзолаганман», дея олса. Афсуски, ундай дея олмайди. Фақат овоз чиқармай қоралаши ва ланъатлаши мумкин, холос.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎹 Roll up Piano 61 keys

Bu o'rama pianino premium sinfdagi silikonli klaviaturadan tayyorlangan, toksin bo'lmagan, yumshoq va bardoshli, haqiqiy pianino kabi tiniq ovoz chiqaradi.
Ixcham va qulay, undan istalgan joyda va istalgan yerda bemalol foydalanish mumkin (ayniqsa, sayohatga chiqqanda).

🔎 Foto>>>

💰Narxi: 566 000 so'm

🔴 FutureNet Discound Card egalari uchun 5%lik chegirma mavjud 📣

📩 Murojaat uchun:
📞 +998954790707
👉 @futurenet_shopping_admin

📲 Kanalimiz:
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEsjxY9endX84EPhyg
​​Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан олинди. Нуриймон Абулҳасан ИИВда иш бошлаган

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акромов (суратда — чапда), раис ўринбосари — Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори Нуриймон Абулҳасан ишдан олинди, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

Жасур Акромов 2018 йил апрелида қўмита раиси этиб тайинланган, Музаффар Комилов ва Нуриймон Абулҳасан эса унинг ўринбосарлари этиб тайинланган эди. Қўмитага энди ким раислик қилиши ҳозирча номаълум.

Нуриймон Абулҳасан Ўзбекистон ИИВнинг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасига раҳбар этиб тайинланган. Бу ҳақдаги хабарларни «Дарё» манбаси тасдиқлади.

Қайд этиш жоиз, Нуриймон Абулҳасан 1994 йилда Тошкент ислом институти (олий маъҳад)ни, 1997 йилда Мисрдаги Ал-Азҳар университетини тамомлаган, илгари Президент девонининг Миллатлараро ва дин масалалари бўйича хизмати ҳамда ИИВ тизимида ишлаган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Сочиқларни 1 КИЛОСИ 65 000 сўм‼️ 😱

Сауна сочиқ 100/150 см.
Донаси ўртача 41 000 сўмдан.

Ҳаммом сочиқ 70/140 см.
Донаси ўртача 25 000 сўмдан.

Юз сочиқ 50/90 см.
Донаси ўртача 10 000 сўмдан.

Бошқа сочиқларни кўриш‼️
👇👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEAb26GdKdCifmM-Mw
​​Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистондаги демократик жараёнлар энди орқага қайтмайдиган, муқаррар тус олди

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 31 август куни Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан Президент Шавкат Мирзиёев тадбир иштирокчилари, кўпмиллатли Ўзбекистон халқини байрам билан табриклади, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

«Бугун бир ҳақиқатни катта ғурур ва ифтихор билан айтишга тўла асосимиз бор: мард ва матонатли халқимиз қанчалик қийин ва оғир синовларга дуч келмасин, ўзининг мустаҳкам иродасини намоён этиб, ўзи танлаб олган мустақиллик йўлига доимо содиқ бўлиб келмоқда. Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига дадил қадам қўймоқда», — дея таъкидлади Президент.

«Биз бугун қандай ислоҳотларни, қандай ўзгаришлар, қандай янги лойиҳаларни амалга ошираётган бўлмайлик, уларнинг барча-барчаси ягона, улуғ бир мақсадга қаратилган. У ҳам бўлса, мана шу меҳнаткаш, заҳматкаш, олижаноб халқимизни рози қилиш, ҳаётнинг барча синовларини матонат билан енгиб яшаётган ватандошларимизнинг ишончини оқлаш, оғирини енгил қилишдан иборатдир», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент ўз нутқида суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, ҳақиқий бозор иқтисодиётига ўтиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, саноат ва қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш борасидаги ишларнинг моҳияти ва натижалари ҳақида тўхталган. Ижтимоий ривожланиш бўйича ўзига хос тизим шакллангани, ҳудудларни обод қилиш, аҳолининг ҳаёт сифатини ошириш, ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлаган.

«Бугун бир фикрни қатъият билан таъкидлашни зарур деб биламан: Ўзбекистондаги демократик жараёнлар энди орқага қайтмайдиган, муқаррар тус олди. Биз мана шу ёруғ кунлар учун курашиб, жон фидо этган ота-боболаримизнинг ҳаққи-ҳурмати, 33 миллионлик халқимизнинг ҳаққи-ҳурмати, бизга умид ва ишонч кўзи билан боқиб турган болаларимиз, набираларимизнинг ҳаққи-ҳурмати — мустақиллик ва истиқлол йўлидан ҳеч қачон қайтмаймиз! Ўз мақсадларимизга албатта етамиз – келажаги буюк Ўзбекистонни барчамиз биргаликда барпо этамиз!», — деди Президент.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎆Тошкент ҳокимлиги бу йилги байрам мушакбозлиги тарихдаги энг кўпи ва энг баланди бўлишини маълум қилди

Мустақиллик байрами муносабати билан Тошкент шаҳрида уюштириладиган асосий байрам мушакбозлиги 1 сентябрь куни соат 21:00 да «Халқлар дўстлиги» саройининг орқа томонида уюштирилади. Мушакбозликни, ҳар доимгидек, Халқлар дўстлиги майдонидан томоша қилиш мумкин бўлади.

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, байрам муносабати билан тўққиз дақиқа давомида 80 хил рангдаги 2723 та мушак отилади. Уларнинг энг кучлиси 350 метр баландликкача чиқиб, нур таратиши айтилмоқда — таъкидлашларича, пойтахт тарихида бу қадар юқори кўтариладиган мушак отилмаган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Аллоҳдан Ўзбекистонга тинчлик, осойишталик ва фаровонлик беришни сўраб, дуо қилди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Кузнинг илк кунида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия чемпионатида Москванинг «Локомотив» жамоаси дарвозасига иккита гол уриб, ўз клуби — «Ростов»ни чемпионат пешқадамига айлантирибди. Ўзбекистон термасида сўнгги йилларда илк бор евростандарт ҳужумчи пайдо бўлди, шекилли.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Daryo | Lifestyle
Dream City Development barchani Mustaqillik kuni bilan tabriklaydi.

Batafsil — http://dy.uz/UaAgL
​​Шавкат Мирзиёев: Эркинлик, очиқлик, ошкоралик шароитида ишлашга ўрганишимиз лозим. Барча ривожланган давлатлар шундай яшамоқда

«Жаҳолатга қарши — маърифат» ғояси фақат диний тарбия билан боғлиқ ишларда эмас, балки ҳаётнинг барча соҳаларида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу фикр Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган тантанали маросимда билдирилди.

«Албатта, ҳаёт бор экан, унинг ўткир талаблари, муаммолари бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Лекин ҳар қандай муаммони оқилона ҳал қилиш учун, аввало, бирлик, ҳамжиҳатлик зарур.

Барчамизга, айниқса, раҳбар ва етакчиларга чуқур билим, ақл-заковат, сабр-тоқат керак. Шунинг учун «Жаҳолатга қарши — маърифат» деган фикрда катта маъно бор. Бу ғоя фақат диний тарбия билан боғлиқ ишларда эмас, балки ҳаётимизнинг барча соҳаларида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Ҳар бир масалани маърифат асосида чуқур ўйлаб, халққа ҳурмат билан, такрор ва такрор айтаман, одамлар фикрини инобатга олиб, фақат қонун ва адолат мезонига таянган ҳолда ҳал этсак, эл-юртимиз биздан албатта рози бўлади.

Бугун замон ўзгарди. Энди ҳаммамиз эркинлик, очиқлик, ошкоралик шароитида ишлашга ўрганишимиз лозим. Барча ривожланган давлатлар, дунё ҳамжамияти шундай яшамоқда.

Даврнинг, ҳаётнинг кескин талабларидан орқада қолмаслик учун барчамиз ҳар куни ўқиб-ўрганишимиз, ўз устимизда ишлашимиз, билим ва савиямизни доимо ошириб боришимиз керак.

Бизнинг томирларимизда улуғ аждодларимизнинг қони оқмоқда. Буюк боболаримизнинг муносиб издошлари ва давомчилари бўлиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарз, десам, ўйлайманки, барчангиз бу фикрга қўшиласиз.

Ўз Ватанини, она халқини равнақ топтириш учун ўзини аямасдан меҳнат қилиш: бу – жасорат ва мардлик, бу – она юртга муҳаббат ва садоқат, бу – тўғри тарбия ва амалий намуна демакдир», — деди Президент.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg