Daryo — LIVE
69.3K subscribers
46.4K photos
10.8K videos
62 files
43.4K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Франция Гулнора Каримовага тегишли кўчмас мулкларни сотишдан тушган пулларни Ўзбекистонга қайтарадиган бўлди

Гулнора Каримовага тегишли Париждаги квартира, Сен-Тропедаги вилла ҳамда Париж яқинидаги қасрнинг сотувидан тушган пуллар Ўзбекистонга берилади, деб хабар қилди «Нуз.уз».

Гулнора Каримовага тегишли кўчмас мулклар Société civile immobilière — «кўчмас мулкни бошқарувчи компания» номига расмийлаштирилган бўлган. Тергов вақтида уй-жойлар хориж телекоммуникация компанияларининг Ўзбекистон бозорига кириши учун олинган «коррупция» пуллари эвазига қурилгани аниқланган.

Франция ОАВ Гулнора Каримовага тегишли Париждаги квартирани 31 миллион еврога баҳоламоқда, вилла эса — 2,4 миллион евро, Версал яқинидаги де Груссе қасри эса 28 миллион евро туради. Бироқ Ўзбекистон томони оладиган сумма сезиларли даражада кам. Хусусан, квартира жорий йилнинг баҳорида кимошди савдолари орқали 14 миллион еврога сотиб юборилган. Бунган ташқари 2 миллион евро тергов учун сарфланган харажатлар компенсацияси учун олиб қолинади.

Франция миллий молия прокуратурасининг прокурори Николя Байетонинг айтишича, Каримовага тегишли кўчмас мулк борасидаги келишувга эришиш учун бир ярим йил вақт кетган. Бунда пулларни қайтариш учун тўғри юридик йўлни танлаш асосий муаммо бўлган. Байето суд терговчиси Серж Турнер билан Тошкентга келганидан сўнг, бунга ечим топилган.

Ўзбекистонда чиқарилган суд қарорини тан олишнинг мураккаб йўлидан воз кечишга қарор қилинган. Давлат ўзини Францияда жабрланувчи деб эълон қилган ва фуқаровий даъвогар статусини қўлга киритган.

26 июнь куни CCI вакили «айбни тан олиш борасидаги келишувни» расмийлаштирган, 9 июль куни эса мазкур жараёнга оид апелляция муддати чиқди. Эндиликда ушбу учта кўчмас мулк объектлари расман мусодара қилинган ҳисобланади. Улар товон сифатида бошқа бир хориж давлатига берила олмаслиги сабаб, Ўзбекистон уларни сотишдан тушган пулларни олади. Савдоларни Франциянинг олиб қўйилган ва мусодара қилинган активларни қайтариш билан шуғулланувчи агентлиги назорат қилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ангрен кўмир конига қарашли ҳудудда содир бўлган аралаш кўчкилар ҳақида маълумот берилди

8 июль куни тахминан соат 15:30 ларда Ангрендаги кўмир конининг шимолий қисмида 25 миллион метр кубга яқин тупроқ жинси кўчди, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.

Кўчкининг юзага келишига апрель ойида нормадагидан кўпроқ ёғган ёмғирлар ва ер ости сувлари даражасининг сезиларли ошиши натижасида юазга келган гидродинамик босим сабаб бўлган. Натижада қумли-гил тупроқлар чўкиб, бўшлиқ ҳосил қилган, бу эса ўз навбатида борт мустаҳкамлигининг сусайишига олиб келган.

Аралаш кўчки муҳандислик коммуникациялари, автомобиль ва темир йўллари, шунингдек, Ангрен кўмир конига ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Ҳодиса жойида ФВВ ҳамда ЙПХ ходимлари томонидан мунтазам навбатчилик жорий этилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
📣📣Diqqat Diqqat!
🇺🇿🇲🇨🇰🇿EUROCONTACT AGENTLIGI QOZOG'ISTONNING CHIMKENT SHAHRI MINTAQAVIY IJTIMOIY-INNOVATSION UNIVERSITETIGA ABITURIYENTLARNI QABUL QILADI!!

SIRTQI, KUNGUZGI, MASOFAVIY TA'LIM
✍️BAKALAVR ✍️MAGISTRATURA

💵Yillik kontrakt to'lovi 320$ dan boshlanadi

☝️30 ta yo'nalishlar
📒Diplom O'zbekistonga o'tadi

✈️ Work and travel mavjud
✈️ Erasmus mavjud

👉Batafsil: https://telegra.ph/MINTAQAVIY-IJTIMOIY-INNOVATSION-CHIMKENT-UNIVERSITETI-HAQIDA-07-05

🔊SHOSHILING, O'RINLAR CHEGARALANGAN!

📲Ma'lumot uchun:
+99890 953-57-52 Mehriddin
+99890 307-17-61 Madina
+99897 449-61-49 Sevinch
+99890 947-63-41 Zuhrullo
Online murojaat:
@eurocontact1, @eurocontact2, @eurocontact5

Telegram-kanal: @euro_contact
Instagram: @euro_contact
Telegram bot: @eurocontactuzbot

🏬Manzil: Yunusobod tumani, 8-mavze, 29-uy, 87-xonadon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДТМ ва абитуриентлардан ҳужжат қабулининг бошқа ташкилотчиларига — 2 баҳо!

ОТМларга ҳужжат топшириш учун катта-катта навбатлар юзага келмоқда. Нега? Асосий сабаб — ДТМнинг серверлари ишламай қолаётгани. Нега ишламай қолади? Бир вақтнинг ўзида серверга юзлаб, минглаб мурожаатлар бўлганидан кейин ишламай қолади. Шундан сўнг навбатлар юзага келади, навбатларда одамлар ҳушидан кетади...

Бу давлат, масалан, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги фаолияти мисолида кучсиз серверлар қанчалик кўп муаммо, тушунмовчиликлар келтириб чиқаришини кўрган, лекин видеода кўриб турганингиздек — бундан тегишли хулоса чиқармаган. Ваҳоланки, абитуриентлар сони Кореяга бориш истагидагилар сонидан кўпроқ бўлиши аниқ эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ўзбек футболи: Дарвозабон уйланса, қандай расмга тушади?

Ўзбекистон футбол майдонларида келин-салом ва қаллиқнинг қўлини сўраш маросимларини кўргандик. Энди дарвозабоннинг фотосессиясига ҳам гувоҳ бўлдик.

@xolisfikr’нинг ёзишича, «Локомотив» футбол клуби дарвозабони Жавоҳир Илёсов тўй фотосессиясини стадионда қилибди. Ва бўлажак рафиқасини дарвозабон қилиб қўйибди.

Ёшларга турмуш зарбаларини биргаликда мардонавар қайтариб, бахтли ва ширин ҳаёт кечиришларини тилаб қоламиз!

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Миллий гвардия ходими «Қўйлиқ» бозори ёнидаги кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

9 июль куни соат 21:40 лар атрофида «Қўйлиқ» деҳқон бозори ёнидаги кўприк устидан ўзини ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлни кўриб бефарқ бўлмаган аҳолининг саъй-ҳаракатлари натижасида ИИБ ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ўз вақтида етиб келган.

Миллий гвардия ахборотига кўра, ёрдамга ошиққан айрим фуқароларни тўхтаб туришга мажбур қилган қалтис вазиятда Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг тезкор ва ишончли ҳаракати аёлнинг ҳаётини сақлаб қолган.

Шундан сўнг фуқаро ҳудуд ИИБ бўлинмасига олиб борилган ва у билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Суҳбат натижасида фуқаро 1992 йил 15 июнда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида туғилган А.Б. эканлиги, турмуш ўртоғи Б.Э. билан оилавий жанжаллар сабабли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда фуқаро А.Б.га тиббий ва руҳий ёрдам бериш мақсадида мутахассислар жалб қилинган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистонда ёши 100 дан ошган дарахтлар сони қанча?

Ўзбекистонда ёши 100 дан ошган дарахтларни аниқлаш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича инвентаризация ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакилларининг журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

Давлат қўмитаси инспекция бошлиғи Ўлмас Собировнинг сўзларига кўра, инвентаризация ишлари бутун мамлакат бўйича, ҳукуматнинг 2019 йил январидаги қарори билан тасдиқланган низом асосида олиб борилмоқда.

«Дарахтларни инвентаризайсиядан ўтказиш ҳар беш йилда бир марта ўтказилади. Биринчи марта ўтказилаётган хатловда ҳозирга қадар ёши 100 дан ошган 1014 дона дарахт аниқланди. Хатлов ҳали охирига етгани йўқ. Шунинг учун бизда аниқ рақамлар мавжуд эмас», — деди Ўлмас Собиров.

Унинг қўшимча қилишича, ёши 100 дан ошган дарахтларни алоҳида белги билан ажратиб, муҳофазага олиш режалаштирилган. Очиқ мулоқотда инвентаризация ишлари якунига етганидан сўнг, унинг натижалари ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъкидланди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Латифага ўхшайди, лекин ундай эмас: Қашқадарёдан Тошкентга авиарейс йўқ, лекин Москвага ҳафтасига учта рейс учади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 26 июлдан Қарши шаҳридан Москвага парвозларни қайта тикларкан. Рейслар ҳар жума куни амалга оширилади: 6:10 да Қаршидан учган самолёт 8:25 да Москвага қўнади; шу куни 20:25 да Москвадан учган самолёт шанбага ўтар кечаси соат 2:25 да Қаршига қўнади.

Шу вақтгача Қарши аэропортидан фақат Россиянинг Ural Airlines ва Nordwind Airlines авиакомпаниялари фойдаланаётган эди. Уларнинг иккиси ҳам Қаршидан Москвага учади. Бўлди, Қаршидан бошқа шаҳарга рейс йўқ. Ҳатто Тошкентга ҳам учмайди самолётлар — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2018 йил қиш мавсумида «Тошкент—Қарши—Тошкент» рейсларини бекор қилган.

Ғаройиб манзара, шундай эмасми: Ўзбекистоннинг бир вилояти марказидан мамлакат пойтахтига авиарейс йўқ, лекин Россия пойтахтига ҳафтасига учта рейс бор. Агар авиабозорда монополия бўлмаганида эди, аллақачон бирорта кичикроқ авиакомпания вилоятлар ўртасида самарали парвозларни амалга ошириб юрган бўларди...

UPD. Қаршидан Москвага рейслар қайта тиклангани эълон қилингач, ҳаммаёқдан танқид ёғилгач, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Тошкент—Қарши—Тошкент» рейслари қайта тикланишини эълон қилибди. Рейслар ҳар чоршанба (Навоий орқали) ва шанба кунлари амалга ошириларкан. Раҳмат.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Жиззахча дежавю

7 июль куни соат 18:30 ларда Жиззах вилояти ИИБ ЙХҲБ инспектори О.Қ. Жиззах шаҳар «Эски шаҳар деҳқон бозори» ҳудудида хизмат вазифасини бажариб, Lacetti ҳайдовчисига маъмурий баённома расмийлаштираётган вақтда, шу ердан ўтиб бораётган фуқаро С.Н. (1988 й.т.) маст ҳолатда, ИИБ ЙХҲБ ходимларини олдига келиб, уларни турли сўзлар билан ҳақорат қилган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, ИИБ ЙХҲБ ходимлари уни тинчлантирмоқчи бўлганида, уларга қаршилик кўрсатиб, О.Қ.нинг погонини юлиб олиб, уни уриб, бўйин соҳаси ва чап елка соҳасига тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан С.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. С.Н. тегишли процессуал тартибда ушланган.

Жиззахда худди шунга ўхшаш ҳодиса 10 июнь куни ҳам юз берган эди. Ўшанда вилоят ИИБ ЙҲХБ инспектори С.Ғаниев «Жигули» машинаси ҳайдовчисига маъмурий баённома расмийлаштираётганида, шу ердан ўтиб кетаётган Нодир Иномов маст ҳолда инспекторни ҳақорат қилиб, унга қўл кўтарганди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hovlida yashaysizmi?

Unda, albatta, ushbu 50 soniyalik videoni ko‘ring!😂
Jazirama yoz uchun ajoyib taklif!

Narxlarni ko‘rish va buyurtma berish uchun buni 👉 intexshopuz bosing!

----------------------------------------

Oson yig‘iluvchi basseynlar ishlab chiqarish bo‘yicha jahonda yetakchi "INTEX" kompaniyasidan har bir O‘zbekistonda yashovchi, hovlili xonadon egalari uchun ajoyib taklif!

Hovlingizga turli xil o‘lcham va shakldagi JUDA mustahkam bo‘lgan, hamyonbop narxlardagi, "INTEX" oson yig‘iluvchi basseynlarini taklif qilamiz!

Qalbaki mahsulotlardan ehtiyot bo‘ling!

Shoshiling, mahsulotlar soni chegaralangan!

Jazirama yozni farzandlaringiz bilan, o'z hovlingizda a’lo kayfiyatda o‘tkazing!
​​«Пропискаси йўқларнинг ўрни ҳали ҳеч қачон бунчалик чиройли қилиб кўрсатиб қўйилмаганди»

Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳрида 1-синфга қабул бўйича кўп бериладиган саволларга жавоблар берибди. Саволлар асосан 81 та «элитний» мактаб бўйича.

81 та «элитний» мактаб ҳақида биласиз — уларга аввало мактабнинг микроҳудудида яшайдиган болалар қабул қилинади, мактабда жой ортиб қолса, қўшимча квота асосида ўқувчилар қабул қилинади.

Дейлик, «элитний» 50-мактабнинг микроҳудудида оилангиз билан яшайсиз, фақат пропискангиз доимий эмас, вақтинчалик. Хўш, вақтинчалик пропискага эга шахслар нима қилиши керак?

«Вақтинчалик пропискага эа шахслар қолган 228 та давлат ва 40 та нодавлат мактаб муассасаларига ҳужжат топширишлари мумкин», — деб ёзади Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати. Ғаройиб жавоб.

@kurbanoffnet киноя билан ёзганидек, «пропискаси йўқларнинг ўрни ҳали ҳеч қачон бунчалик чиройли қилиб кўрсатиб қўйилмаганди». Тушунгинг ҳам келади — бу чора, масалан, 50-мактаб атрофида «вақтинчалик прописка бозори» юзага келмаслиги учун қилинган, дейлик. Лекин барибир ғалати, қандайдир ёқимсиз.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Якшанба куни уйдан ишга кетаётганлигини айтиб чиқиб кетган Тайлоқ туман солиқ инспекцияси ходими юрак хуружидан вафот этди

7 июль, якшанба куни Тайлоқ туман Давлат солиқ инспекцияси ходими, 1999 йилда туғилган Давлат Нормаматов уйдан ишга кетяпман деб чиқиб кетган ва уйига келганидан сўнг соғлиги оғирлашиб, юрак хуружидан вафот этган. Воқеа содир бўлган куни Давлат Нормаматов бир нечта ўртоқлари билан тумандаги Элпок қишлоғида жойлашган ошхонада овқатланиб, сўнг «Дарғом» каналида чўмилган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев журналистик суриштирув олиб борди.

Маълум бўлишича, воқеа содир бўлган куни эрталаб соат 8:30 дан 10:30 гача Давлат Нормаматов туман солиқ инспекциясининг яна бир ходими Шаҳбоз Ҳамидов билан биргаликда ўзининг банкда ишловчи таниши билан «Нурафшон» маҳалласига пенсия тарқатишга борган. Аниқроғи, пенсия олаётган нафақахўрлардан солиқ тўловларини ундиришга борган. Пенсия тарқатиб бўлганидан сўнг тумандаги Элпок қишлоғидан оқиб ўтувчи Дарғом каналига чўмилишга борган. Чўмилишдан аввал Дарғом канали ёнида жойлашган ошхонада тушлик қилган.

– 1999 йилда туғилган, тумандаги Найман қишлоғида яшовчи Давлат Нормаматов туман Солиқ инспекциясига 2018 йилнинг 15 октябрида қоровул вазифасида ишга қабул қилинган, — дейди Тайлоқ туман Солиқ инспекцияси бошлиғи Шуҳрат Шарипов. – Ўша куни мен ҳокимиятда йиғилишда эдим. Йиғилишдан сўнг туман Ички ишлар бўлимидан қўнғироқ қилиб солиқ инспекцияси ходими ўлганлиги тўғрисида хабар қилишди.

Суриштирув давомида маълум бўлишича, Давлат Нормаматов ва унинг ўртоқлари соат тахминан 13:54 атрофида чўмилишдан қайтиб келган. У ердан келганидан сўнг уйига кетган.

– Бизда қоровулар ҳар 3 кунда навбатчиликка туради. Давлат Нормаматов 2019 йилнинг 5 июль куни навбатчиликка келиб, 6 июль куни навбатчиликни топшириб кетган. Шанба ва якшанба куни ишга келмаган, — дейди Шуҳрат Шарипов.

Чўмилишдан сўнг уйига борган Давлат Нормаматовнинг саломатлиги ёмонлашган. Дастлаб уйида беморнинг томирлари тортишиб, тутқаноқ берган. Сўнг худди шундай ҳолат шифохонага олиб кетилаётганда йўлда ҳам такрорланган. Тайлоқ туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими реанимотологлари Номоз Суяров ва Бобир Бозоровларнинг таъкидлашича, соат 16:40 атрофида бемор шифохонага оғир аҳволда олиб келинган.

– Бемор қабулхонага келганида аҳволи оғир эди. Уни зудилк билан текшириб, ўткир юрак етишмовчилиги билан оғринганлиги аниқланди. Беморнинг нафас олиши қийинлашганлиги боис сунъий нафас ҳам берилди. Аммо қилинган муолажаларимизнинг фойдаси бўлмади, — дейди реанимотолог Номоз Суяров.

«Тайлоқ туман Солиқ инспекцияси бошлиғи Шуҳрат Шариповнинг айтишича, якшанба куни иш куни ҳисобланмайди. Хўш, якшанба куни дам олиш бўлса, унда нега дам олиш куни ‘Нурафшон’ маҳалласига пенсия тарқатилаётган вақтда солиқчилар борган деган савол бизни қизиқтирмоқда», — деб ёзади Фарҳод Норбўтаев.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистоннинг энг йирик иккита ИЭСи Қозоғистон компаниясига ишончли бошқарувга берилади

@davletovuz ёзяпти:

«Қозоғистоннинг Павлодар вилояти Экибастуз шаҳрида 2018 йил 22 январда рўйхатдан ўтган, мақоми кичик корхона бўлган, биронта лицензияси йўқ «Горние работи» компаниясига Ўзбекистоннинг энг йирик икки иссиқлик электр станцияси — ‘Ангрен’ ва ‘Янги Ангрен’ ИЭС ишончли бошқарувга топширилмоқда. Аукционсиз. Конкурссиз».

Кўмир, металлургия, нефтни қайта ишлаш... Ишончли бошқарув — жуда қизиқ нарса.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Чинни идиш керак дейсизми? Иссиқда бозорга бориш? Уйдан чиқмасдан @chinniuz дан сифатли ва арзон буюртма беринг!

💥Бизнинг дўконимиздан ЗАМОНАВИЙ, БЕЖИРИМ, СИФАТЛИ ва асосийси ҲАМЁНБОП нархлардаги чинни идишлар ва сувенирларни сотиб олинг ва чегирмаларга эга бўлинг!

🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш БЕПУЛ!
​​Тошкентнинг «Авайхон» маҳалласида салкам 800 млн сўмлик дарахтлар кесиб ташланган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Тошкент шаҳрида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ҳолатлари бўйича бир нечта жиноят ишлари қўзғатилган. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакилларининг журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

Давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ўктам Ўтаев Жиноят кодексинининг 198-моддаси — экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш ҳолатлари бўйича очилган жиноятлар ҳақида қисқача маълумот берди.

Давлат қўмитаси вакилининг маълум қилишича,

▪️Мирзо Улуғбек туманида «Янги замон» компанияси томонидан «Авайхон» маҳалласида 786,4 миллион сўмлик дарахтларнинг ноқонуний кесилиши;
▪️Чилонзор туманида Олимпия захиралари мактаб-интернетида 159,6 миллион сўмлик дарахтларнинг ноқонуний кесилиши;
▪️Яшнабод тумани Тузел-2 қўрғони «Ватандош» маҳалласида 142,7 миллион сўмлик дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ҳолатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.

Қайд этиш жоиз, давлат экологик назорати натижаларига кўра республика миқёсида жами 2524 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган, 513,4 миллион сўм жарима белгиланган. Ўсимлик дунёсига етказилган зарар —1571 та даъво бўйича 2 миллиард 243 миллион сўмни ташкил этиб, шундан 1232 та маъмурий иш юзасидан 961,9 миллион сўм ундириб олинган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 198-моддаси иккинчи қисми (ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса) бўйича айбдор деб топилган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари (10 136 500 сўм)дан 75 баравари (15 204 750 сўм)гача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Айни вақтда, худди шу модданинг учинчи қисми (экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга қасддан шикаст етказиш, уларни пайҳон қилиш, нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса) билан айбдор деб топилган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 75 бараваридан 100 баравари (20 273 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистон АЭСнинг яна иккита энергоблокини қуради

Ўзбекистон атом электр станциясининг яна иккита энергоблокини қуришга қарор қилди. Бу ҳақда республика энергетика вазири Алишер Султонов Kun.uz’га интервьюда хабар берди. Аввалроқ, «Росатом» (РФ) фақат иккита энергоблокдан иборат комплексни қуриши маълум қилинганди.

Ўзбекистондаги биринчи АЭС ҳар бири 1 200 МВт қувватга эга «3+» авлодидаги 1200-сув энергетик реакторли энергоблокдан иборат бўлади. Биринчи энергоблокни 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилмоқда, иккинчиси - 2030 йил. Ўзбекистон ва Россия атом электр станцияси учун қурилиш майдончасини аниқлади. Бу Жиззах вилоятининг Тузкон кўли яқинидаги ҳудуд бўлади.

«Бизда 1200 МВт.дан иккита блок, сўнг яна иккита блок бўлади. Майдонча у ерда тўртта блокни жойлаштириш ҳисобидан келиб чиқиб танланмоқда», – деди Султонов.

Кейинги иккита блокка камроқ вақт кетади ҳамда нисбатан озроқ харажатларни талаб қилади. Сабаби, инфратузилма йўлга қўйилиб, механизм ишга тушган бўлади, дея қўшимча қилиб ўтди вазир.

«АЭС қуриш бўйича биз кечикдик. 15-20 йилга кечикдик. Буни президент ҳам бир неча бор айтди. Биз ўтган вақт давомида жуда кўп кадрларни йўқотдик, илм-фанни, ядро физикасини бутунлай йўқотиб қўйишимиз мумкин эди. Тадқиқот реакторимиз ёпилиш арафасида эди. Президентимиз саъй-ҳаракати билан бу сақлаб қолинди», – дея таъкидлаб ўтди вазир.

«Албатта, ядро қурилмалари учун табиий ресурслар - уранга эга бўлган ҳолда, мамлакатда АЭС қуриш масаласини кўриб чиқмаслик хато бўлган бўларди», – дея ҳисоблайди у.

Султоновнинг қайд этишича, АЭС қурилиши масаласи жуда чуқур ўйланган, у бир лаҳзада қабул қилинмаган. «Уни халқ муҳокамасига чиқаришдан аввал жуда чуқур таҳлил қилинди. Биз бир ярим — икки йил давомида маслаҳатлашдик. Уларда атом энергетикасини ривожлантириш стратегияси белгиланди», – деди суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, бу Ўзбекистон энергетик соҳасида революцион ўзгаришдир.

«Бу станцияларни қуриш масаласи ҳозирги кунда жуда долзарб. Станцияда энг арзон энергия ишлаб чиқарилади ва у узоқ муддат давомида кафолатлангани бўлади. Бу бизнинг фарзандлар ва набиралар ҳам шуғулланадиган лойиҳа», – деди Султонов.

Бундан олдин, Жиззах вилоятида қурилиши режалаштирилаётган атом электр станцияси Ўзбекистон АЭС номини олиши эҳтимолга яқин экани хабар қилинганди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Муҳтожларга берилган, аммо бўм-бўш уйлар тақдири

Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги «Қипчоқлар» маҳалласида «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖнинг буюртмаси асосида турли лойиҳалардаги 60та турар-жой шахсларга топширилган. Ушбу янги турар-жойларнинг қуриб топширилганига 6 ойдан ошган бўлишига қарамай, уйларнинг кўпчилигига одамлар кўчиб келмаган. Бу ҳақида «Оила даврасида» нашрида чоп этилган мақолада маълум қилинмоқда.

Янги уй-жой берилганлардан бирининг келтирилган сўзларига кўра, маҳалладаги кўчаларнинг бирида 18 та хонадон бор. Шулардан фақатгина 3 оила кўчиб келиб, доимий равишда яшамоқда. Яна бир-икки оила онда-сонда келиб кетади. 60 та уйнинг ярмига ҳали ҳеч ким кўчиб келмаган. Кўчалар чанг, ҳали тўла битказилмаган. Икки-уч ой олдин йўлчилар келиб, кўчаларни бетонлаштиришни бошлаган, лекин бир-икки кун ишлаб, барчасини ташлаб кетишган.

Баён қилинишича, ушбу кўчада қурилган 18 та уйнинг 10 таси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрельдаги қарори билан тасдиқланган «Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низом» га асосан 10 нафар аёлга берилган.

«Уй-жойга муҳтож деб, бошланғич бадали Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш фонди, талабгор ишлаётган ташкилотлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўлаб берилганига қарамай, ушбу ўн нафар аёлнинг ҳалигача кўчиб ўтмагани қизиқ. Қуриб битказилган уйларга олти ойдан ортиқ муддатда кўчиб ўтмаганлар чиндан ҳам уй-жойга муҳтожми? Ёки яшашга уйим йўқ деб қилинган барча айюҳаннослар фонограмма эдими? Бу масалаларга жавобгар ташкилотлар нега мониторинг ўтказиб турмайди? Вилоят, туман ҳокимларининг сайёр қабулларида уй сўраган муҳтожлар нега энди кўчиб ўтмаяпти? Ёки ҳудудда газнинг йўқлиги, ичимлик сувининг ҳам чекловлар билан берилиши бунга сабабми?» ─ деб ёзади мақола муаллифи.

Хоразм вилояти Шовот тумани «Оқ кўл» маҳалласидаги 2018 йилда қурилган 200 квадрат метрли уйларда ҳам аҳвол шунга ўхшаш. Ушбу уйларнинг бирида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони Тўлғаной Ишчанованинг айтишича, уйларнинг сифати яхши эмаслиги, табиий газнинг йўқлиги кўпчиликнинг бу ерларга кўчиб келмаслигига сабаб бўляпти.

«Уйимни янгитдан таъмирлаяпман. Усталар сифатсиз қуриб кетишган. Хоналар нам олиб, сувоқлар моғорлаб кетган», — дейди уй соҳибаси.

Қайд этилишича, ўтган йили Мустақиллик байрами арафасида бу ҳудудда ишлар «ура-ура» билан бошланиб, қўл учида топширилган бу ҳудудда бугун деярли ҳеч ким йўқ. На болалар майдончалари, на бир ижтимоий объектлар қурилган.

«Бу уйларга кўчиб келувчиларда ҳам айб бор аслида. Ногиронман, имкониятим чекланган, деб жойни номига расмийлаштириб, бугунги кунда бошқа қариндоши яшаб келаётган оилалар ҳам бор. Бу аҳволни мутасаддилар мониторинг қилишса, вазият ойдинлашади. Бос устига, қишнинг совуғида, ёзнинг иссиғида бу уйларда яшашнинг қийинлиги ҳам кўчиб келувчиларнинг озчиликни ташкил этишига сабаб бўлмоқда», — дейилади мақолада.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 45 даражагача етиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
"Уста Ширин"дан бошлангич туловсиз уй олинг ва Тошкент пропискасини бепул кулга киритинг.

🔸 Бошланғич тўлов - 0%
🔸 Муддатли тўлов - 0%
🔸 Тошкент шаҳрида доимий прописка учун тўлов - 0%

Шошилинг!
Акция орқали орзуингиздаги уйга янада тез ва осон эришиш имкони мавжуд!

🌐 www.modern-stroy.uz
👉 t.me/modernstroy
👉 instagram.com/modernstroy
👉 fb.com/modern.stroyuz.1

📞 71 2003003, 90 9877000, 95 3410101
​​Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида ўз маълумотини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда гўшт нархи 28 минг сўмдан 55 минг сўмгача

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон ҳудудий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, гўштнинг 2019 йил 9 июль ҳолатига кўра минимал-максимал нархлари (1 килограмм учун) тўғрисида маълумот берди.

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) — 28 000 сўмдан 48 000 сўмгача

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) кузатув натижасига кўра, минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да 28 минг сўмдан кузатилди. Максимал нархлар эса Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да 48 минг сўмдан кузатилди.

Қўй гўшти — 32000 сўмдан 55000 сўмгача

Қўй гўшти кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Тошкент шаҳрининг, «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да 32 минг сўмдан кузатилди. Максимал нархлар ҳам Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»ларида 55 минг сўмдан кузатилди.

Маълумот учун, сўнгги бир неча кун давомида Ўзбекистон бозорларида гўшт нархи сезиларли кўтарилиб, 60 минг сўмдан ошгани ҳақида хабарлар берилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Адлия вазирлиги «Гулнора Каримованинг оила аъзолари унинг колониядаги аҳволи бўйича шикоят ва эътирозлар билдирмади» дейиши билан, унинг қизи Имон «онамнинг аҳволи яхши эмас» деб чиқди. Яна

3 июль куни Гулнора Каримованинг оила аъзолари у билан узоқ муддатли учрашув сўраб, мурожаат қилган. Айни шу мурожаат асосида маҳкума Гулнора Каримова ўзининг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 7 июлдан 10 июлга қадар ўз оила аъзолари билан уч кунлик — узоқ муддатли учрашувда бўлган, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги (маълумот учун, Гулнора Каримова 8 июль куни 47 ёшга тўлди — шу муносабат билан ижтимоий тармоқларда унга табриклар ҳам пайдо бўлганди).

«Уларга, узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланаётган бошқа маҳкумалар каби, алоҳида узоқ муддатли учрашувларга мўлжалланган яшаш жойи ажратилди. Ушбу учрашувни бўлиш, шунингдек, оила аъзолари томонидан олиб келинган посилка ва бандеролларни киритишни чеклаш ҳолатлари бўлмади», — дейилади вазирлик ахборотида.

Қайд этишларича, учрашув давомида Гулнора Каримованинг оила аъзолари унга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаётганлиги ва унга босим ўтказилаётганлиги бўйича шикоят ва эътироз билдиришмаган. Лекин, вазирликнинг бу баёнотига терс ўлароқ, Гулнора Каримованинг қизи Имон куни кеча онасининг аҳволи яхши эмаслиги, операцияга жуда муҳтожлиги ҳақида янги пост эълон қилган.

Ҳа-я, айтмоқчи, Имон бу сафар постида Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат ҳам қилган — у ўз онасининг озод қилинишини сўраган. Ахир «ҳар ой давлатга хиёнат, терроризм, диний ақидапарастлик каби жиддий жиноятларда айбланган аёллар» озодликка чиқаралаяпти-ку, дегандан даъво келтирган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg