#Курслар. Ўзбекистонда 💵доллар курси кўтарилишда давом этмоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

Айтишларича, газ, электр ва сув тарифлари 18—20 фоизга ошиши мумкин, деб ёзяпти @davletovuz. Умуман олганда, газ ва электр тарифларининг ошиши 5 июлдаги видеоселектордан сўнг аниқ бўлиб қолганди. Унда, хусусан, «мутахассислар ва халқ вакиллари фикрларини инобатга олиб, аҳоли учун тарифларни кескин оширмасдан, инфляция даражасига яқин миқдорда ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилгани» таъкидланган эди.
@xolisfikr каналининг ёзишича, газ, электр ва сув таъминоти соҳасидаги монополистлар дастлаб тўловларни 100 фоизга кўтариш бўйича таклиф берган, бироқ юқоридан кескин эътироз бўлгач, тарифларни ҳеч бўлмаса 30 фоизга ошириш сўралган (эмиш). «Айтганча, тариф ислоҳотлари халққа енгил бўлиши учун энг кам иш ҳақи миқдорини ҳам ошириш режалаштирилган», деб ёзади канал муаллифи.
Шу ўринда иқтисодиётчи Беҳзод Ҳошимовнинг Ўзбекистон табиий монополиялари, улар келажакда ўз маҳсулот ва хизматларига нархни тинмай ошириши ҳамда бу товар ва хизматларнинг сифати ёмонлашиши ҳақидаги мақоласи ёдга тушади. Унда, жумладан, шундай дейилади:
«Демак, агар сиз шундай монополиянинг раҳбари бўлсангиз, сарф-харажатларнинг ортишидан ва шаффофлик умуман бўлмаслигидан жуда ҳам манфаатдор бўласиз. Чунки фақат шундай ҳолатда нархлар (тарифлар)нинг ошишига умид қилишингиз мумкин. Турли идоралардан келган жуда кўплаб давлат амалдорлари тармоқдаги аҳволни синчиклаб ўрганади ва, агар улар сарф-харажатлар юқори эканлигини кўрса, хизмат нархлари оширилади. Самарасиз директор бўлиш — сиз учун нархларнинг компаниянгиз фойдасига қайта кўриб чиқилиши йўлидаги ягона чора эҳтимол. Агар сиз сарф-харажатларни қисқартириш устида ишласангиз, ўз-ўзидан, келаси йили нархлар ҳам пасаяди. Компания даромадларининг ошиши эса нархларни ошириш бўйича ҳукумат билан музокараларда энг асосий баҳонанинг йўққа чиқарилишига тенг».

Деновда чақалоғини ҳожатхонага ташлаб кетган аёлга нисбатан «онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдиришга суиқасд қилиши» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди
Кеча Сурхондарёнинг Денов туманидаги бозор ҳожатхонасига номаълум аёл томонидан чақалоқ ташлаб кетилгани, кейинроқ чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолингани ва чақалоғини ташлаб кетган аёл ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Бош прокуратура матбуот хизматидан хабар беришларича, воқеа 2 июль куни соат тахминан 15:00 да Денов тумани «Лолазор» маҳалласидаги «Ҳабибобод» бозорида юз берган. Маълум бўлишича, 1999 йилда туғилган Ф.Т. исмли аёл бозордаги аёллар ҳожатхонасида қиз чақалоқни дунёга келтириб, сўнг болани шу ерда қолдириб кетган.
«Ундан кейин ҳожатхонага кирган аёл чақалоқ йиғисини эшитиб, одамларни ёрдамга чақирган. Натижада чақалоқ қутқариб қолиниб, касалхонага жойлаштирилган», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан фуқаро Ф.Т.га нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 99-моддаси (онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдиришга суиқасд қилиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 99-моддаси (онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши) бўйича айбдор деб топилган шахслар 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Telegram
Daryo — LIVE
🔞📹Сурхондарёнинг Денов туманидаги «Лолазор» бозоридаги жамоат ҳожатхонасига бир аёл янги туғилган чақалоғини ташлаб кетган.
Видеода шифокорлар, ИИБ ходимлари ва бошқалар чақалоқни жонлантиришга уринаётганини кўриш мумкин.
Чақалоқнинг ҳозирги ҳолати ҳақида…

Миллий гвардия ҳафта қаҳрамонларини эълон қилди
Хизмат бурчини бажариш вақтида фидойилик кўрсатган, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятли вазифаларни виждонан бажарган Ўзбекистон Миллий гвардияси Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходими Дадахон Хўжаев, Ҳарбий-техник институти курсантлари Жавоҳир Ҳасанов ва Суҳробжон Элмуродов Миллий гвардия томонидан ҳафта қаҳрамонлари деб эълон қилинди.
Дадахон Хўжаев Бухоро вилояти Когон туманидаги «Биби Орифа» масжиди ҳовлисида жойлашган ҳовузга оёғи сирпаниб тушиб кетиб, чўкаётган болани қутқариб қолган.
Жавоҳир Ҳасанов ва Суҳробжон Элмуродов ўз хизмат вақтида Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган «Шаббода» кафесидаги ёнғин оқибатида олов ичида қолиб кетиб, ҳушини йўқотган ҳомиладор аёл ва 3 нафар фуқаро — жами тўрт кишининг ҳаётини сақлаб қолган.
«Хизматдошларига намуна кўрсатган қаҳрамонлар Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан муносиб рағбатлантирилдилар», — дейилади Миллий гвардия хабарида.

ИИВ Ғиждувондаги ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлган деяпти. Шифокорларнинг сўзларига кўра, қурбонлар сони тўрт нафар
Бухоронинг Ғиждувон тумани «Зарангари» маҳалласи ҳудудида 6 июль куни соат тахминан 17:15 да Lacetti ва Cobalt автомобиллари олдма-олд бир-бири билан тўқнашган. ИИВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида уч киши — Lacetti’нинг 58 ёшли ҳайдовчиси, Cobalt’нинг 59 ёшли ҳайдовчиси ва 54 ёшли бир йўловчиси воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, Lacetti’нинг уч нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Шунингдек, Lacetti’нинг яна бир йўловчиси ва Cobalt’нинг бошқа йўловчисига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Айни вақтда ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам бўлимида амалиёт ўтаётган Бухоро тиббиёт институти талабасининг гувоҳликлари пайдо бўлган. Унинг маълум қилишича, ЙТҲдан сўнг тез тиббий ёрдам бўлимига 11 киши — икки аёл, беш эркак ва тўрт нафар бола келтирилган.
«Улардан уч нафари — бир аёл ва икки эркак ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Яна бир бола реанимация бўлимида ҳаётдан кўз юмган. Икки нафар боланинг аҳволи оғир. Шифокорлар қўлидан келган барчасини қилди», — деб ёзади талаба. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳайдовчилардан бири маст бўлган.

Мактабларининг 80 нафар ишчи-ходими бетон қуйишга жалб этилган Косонсой туман Халқ таълими бўлими мудири ишдан олинди
Наманган вилоятининг Косонсой туман марказида ташкил этилаётган «Яшил хиёбон» ҳудудида халқ таълими тизимида фаолият юритувчи техник ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.
Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизматининг ўрганиши натижасига кўра (вазир шундай ўрганиш бўлишини айтганди), 28 июнь куни «Обод марказ» давлат дастури асосида ҳар бир таълим муассасасига 10 метрдан жой ажратилиб, директорларга бетон қуйиш ҳамда ободонлаштириш ишларини бажариш юзасидан топшириқ берилган.
Топшириққа асосан 29 июнь куни туман халқ таълими тизимининг 80 нафар техник ишчи-ходимлари янги барпо этилаётган «Яшил хиёбон» ҳудудида «шанбалик» ниқоби остида эни 1,5—2 метр, узунлиги 410 метр жойга бетон қуйиш ва ободонлаштириш ишларига мажбурий жалб этилган.
Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича Косонсой тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасини вақтинчалик бажарувчи Ф.Н. вазифасидан озод этилган. М.Аллохонова Косонсой тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасига тайинланган.
Косонсой туманидаги умумтаълим мактабларининг 80 нафар ишчи-ходими мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги учун мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон бош прокурори номига хат юборилган.
Баёнотдан англашилича, мактабларнинг техник ходимларини мажбурий меҳнатга Косонсой туман халқ таълими бўлими мудири эмас, ундан каттароқлар жалб этган (бу бўйича, эҳтимол, Бош прокуратура ахборот ҳам берар ҳали). Аввалги мудир, кўринишидан, мактаб ходимларини мажбурий меҳнатдан ҳимоялай олмагани учун ишдан олинган, шекилли.
Шунчаки маълумот учун: май ойи охирида ижтимоий тармоқларда Косонсой тумани ҳокими Баҳодир Юсуповнинг туман аҳолисини чигит экилган далаларга «бир кунгина» чиқиб, ғўза ниҳолларини «майин теша чопиқ» қилишга чорловчи мурожаати суратлари тарқалиб кетган эди.

Ўзбекистон Россияни Су-30СМ кўп функцияли қирувчи самолётлари ва уларга ўқ-дори воситаларини сотиб олиш режалари ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда “РИА Новости» вазиятдан бохабар манбага таянган ҳолда маълумот тарқатди.
«Ўзбекистон, Россия томонидан давлат экспорт кредити ажратилиши ҳисобидан, Су-30СМ кўп функцияли қирувчи самолётлари, учувчиларни ердан қўллаб-қувватлаш ускуналари, назорат-текширув воситалари, эҳтиёт қисмлари, асбоб-ускуналар, нишонга олиш бўйича авиацион воситалар, шунингдек, парвозлар ва муҳандислик-техник таркибни тайёрлаш воситаларини сотиб олишдан манфаатдор эканини Россияга маълум қилди», — деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида Ўзбекистон самолётларни сотиб олиш учун ариза жўнатади. Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат «РИА Новости»га «Ўзбекистон томони Су-30СМ қирувчи самолётларини сотиб олишга қизиқиш билдираётгани»ни тасдиқлади.
Бундан ташқари, Россия икки йил ичида Ўзбекистонга 12 та Ми-35М жанговар-транспорт вертолётини етказиб беради. Бу ҳақда “РИА Новости» ахборот манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
«Тўртта Ми-35М вертолётини етказиб бериш муддати — 2019 йил тўртинчи чораги, саккизта вертолётники эса — 2020 йил», — деди агентлик манбаси.
«РИА Новости»га Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизматидан аниқлик киритишларича, Ми-35М вертолётлари ва уларга тегишли ускуналар партиясини етказиб бериш 2017 йилда Ўзбекистон ҳукуматига берилган давлат экспорт кредити доирасида амалга оширилади.

Oʻzbekistonda birinchi marta IMO, WhatsApp va Skype orqali jonli efirda til o’rganish tizimi ishga tushdi. Webclass – yangi Start up!
👉 BATAFSIL OʻQISH...
👉 Online murojaat...
Rasmiy kanal👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEz1XnNMT74-TKqE7A

«Уй ‘тозалайман’. Қиммат. Ойига 6 минг доллардан»
Тошкентда 36 ёшли Дилфуза А. исмли бир аёл бор экан. Бошқа Дилфузалардан фарқи — у «уйларни инс-жинслар, бало-қазолардан тозалаш»ни биларкан. Ростдан тозалай оладими-йўқми, билмадигу, ҳар ҳолда, шундай деб одамларнинг ишончига кира оларкан.
30 ёшли Мунира М. ва унинг синглиси Маъсудахоннинг ҳам ишончига шундай деб кирибди, 2018 йил апрелидан июлига қадар уларнинг уйларини «тозалабди». Табиийки, «тозалаш ишлари» текин бўлмаган. Дилфуза А. тўрт ой давомида Мунира ва Маъсуданинг саклам 24 минг доллар ва 20 миллион сўм пулини олибди.
Афтидан, Мунира ва Маъсуда уйлари ўзлари хоҳлаганчалик «тоза» бўлмаганини ва, умуман олганда, ҳеч қачон тоза бўлмаслигини (ёки Дилфуза А. тозалай олмаслигини) тушуниб етишган чоғи, «тозаловчи»нинг устидан Яккасарой милициясига шикоят қилишибди. Хабар беришларича, Дилфузага нисбатан «фирибгарлик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Содда халқим-а!..

«Ўзавтосаноат» олдига 2023 йилгача ишлаб чиқариш ҳажмини 350 минг автомобилга етказиш ва унинг 100 минг донасини экспорт қилиш вазифаси қўйилди. Ўзбекистонда Хитой ва Япония автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин
Президент Шавкат Мирзиёев 8 июль куни автомобиль саноатини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
2019 йилнинг олти ойида ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154 фоизга ошиб, 1 триллион сўм соф фойда олинган. Қарийб 73 миллион долларлик автомобиллар экспорт қилинган. Ички бозорда маҳаллий автомашиналар улуши 97 фоизга етган. «Булар яхши, албатта. Бироқ, гап локализация даражаси ҳақида борганда рақамлар мақтанарли эмас. Бу кўрсаткич енгил автомобиллар ишлаб чиқаришда 45 фоиз, юк автомобиллари ва автобусларда 24 фоиз, холос», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.
Йиғилишда локализация даражасини ошириш, маҳсулот таннархини камайтириш орқали экспортни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди. «Ўзавтосаноат»га умумий ишлаб чиқариш ҳажмини 2023 йилга қадар ҳозирги 250 мингдан 350 минг донага, экспорт ҳажмини камида 100 минг донага етказиш вазифаси қўйилди. «Бунинг учун, аввало, тармоқда илғор бошқарув тизимини жорий қилиш, хорижий консалтинг компаниялари мутахассисларини жалб этиб, ишлаб чиқариш ва маҳсулот таннархини оптималлаштириш зарурлиги таъкидланди», — дейилади хабарда.
Экспортда бир дона енгил автомобилнинг логистика харажати нархнинг 8—10 фоизини ташкил қилиши қайд этилар экан, бу харажатларни давлат томонидан қисман қоплаб бериш бўйича вазифалар белгиланди. Хорижий дистрибьюторлар билан биргаликда экспорт нархини қайта шакллантириш ва ташқи бозорларга кафолатли чиқиш юзасидан тавсиялар берилди.
Бугунги кунда 5 турдаги енгил автомобиль 5 та алоҳида платформада ишлаб чиқарилаётгани ҳам харажат, ресурс ва вақт сарфини кўпайтириб, маҳсулот нархига ўз таъсирини ўтказмоқда. Шу боис йиғилишда ягона платформада бир неча маркадаги автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди. Хорижий компаниялар билан шерикликда тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш, MAN Auto ва SamAuto корхоналарига хитойлик ва япониялик ҳамкорларнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларини жалб қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тармоқда локализация даражасини ошириш, хусусан, импорт қилинаётган 22 турдаги базавий қисмларни юртимизда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш топширилди. Импортни нотариф механизмлар орқали тартибга солиш, транспортларнинг атроф-муҳитга таъсири бўйича хорижий стандартларни жорий этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Президент автомобиллар нархини барқарор сақлаб, сифатини ошириш, янги ҳамёнбоп моделлар ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш орқали маҳсулотларнинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг бир неча бозорлари — «Тошкент савдо маркази» (собиқ «Абу Сахий»), «Бектўпи», «Чилонзор буюм бозори» (халқ тилида «Ипподром»), «Ўрикзор» бозорлари ёқасида йўлларга 3.27 — «Тўхташ тақиқланган» йўл белгисини менсимайдиган ҳайдовчиларнинг машиналарини автоматик равишда қайд этиб, машина эгаларининг манзилига жарима қоғозини юборадиган камералар ўрнатилибди. 10 июлдан ишга тушар экан.
3.27 йўл белгисини менсимаслик энг кам иш ҳақининг уч баробари (8 июль ҳолатига кўра — 608 190 сўм) жарима солинишига сабаб бўлади. Бу чора йўлларда тартибни сақлаш, тирбандликлар олдини олишдек эзгу мақсад йўлида қилинаётгани аниқ. Аммо айрим саволлар бор. Автомобилларни қолдириш учун жойлар (автотураргоҳлар) етарлими? Бирор жойда бирор дақиқа бўлса-да (одамларни тушириш-чиқариш учун) тўхтаб туриш мумкинми, шунга шароит қолдириладими?

Ичкилик оқибати
7 июль куни соат 3:23 да 48 ёшли Турсунали Т. алкоголдан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган. Худди шу куни соат 16:25 да 42 ёшли Валерий И. ҳам спиртли ичимликдан заҳарланиш аломатлари билан касалхонага мурожаат қилган. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматидан маълум қилишларича, уларнинг ҳар иккисига тиббий ёрдам кўрсатилан.
7 июль куни соат 17:30 да эса Чилонзорда фожиа юз берган: асли хоразмлик 39 ёшли Илҳом К. маст ҳолда Навоий номли Миллий боғ ичидан оқиб ўтувчи каналда чўмилишга қарор қилган ва чўкиб кетган. «Унинг жасадини ФВВ ходимлари сувдан олиб чиқди», — дейилади расмий ахборотда.
«Жазирама ҳавода спиртли ичимликлар ичиш аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунингдек, чўмилиш вақтида, айниқса очиқ сув ҳавзаларида сузиш вақтида эҳтиёт чораларини кўришни сўраймиз. Саломатлик ва ҳаётни хавф остига қўйиб, маст ҳолда сувда сузиш ярамайди», — дейилади ИИББ ахборотида.

Қарши давлат университети рўпарасига китобга монумент ўрнатилди. ЎзАнинг ёзишича, монументдаги 12 китобда Навоий, Ибн Сино, Бобур, Абдулла Орипов, Шароф Рашидов, Балзак, Шекспир, Пушкин каби исмларни, уларнинг асарларини кўриш мумкин.
Аввалроқ, 2017 йил сентябрида Навоий шаҳрининг Ибн Сино кўчасидаги оилавий ётоқхоналар ҳовлисида китобга ҳайкал ўрнатилгани ҳақида хабар берилган эди.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Аввалроқ, 2017 йил сентябрида Навоий шаҳрининг Ибн Сино кўчасидаги оилавий ётоқхоналар ҳовлисида китобга ҳайкал ўрнатилгани ҳақида хабар берилган эди.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Uzcard тизимидаги SMS-хабарнома хизмати нархи 15 июлдан оширилади. Бу ҳақда тўлов тизимининг ўзи сайтида маълум қилган.
«Шуни маълум қиламизки, мобил операторлар 2019 йил 15 июлдан ‘SMS-хабарнома’ хизмати томонидан 5800 қисқа рақамдан етказилувчи (Play Mobile МЧЖ) ҳар бир кириш хабарнома нархи 84,20 сўмни ташкил этишини эълон қилади», — дейилади компания ахборотида.
Uzcard тизими учун SMS-хабарнома хизматини кўрсатувчи Play Mobile компаниясининг изоҳлашича, нарх «харажатларнинг ортиши, қимматбаҳо ускуналар сотиб олиниши муносабати билан ва иқтисодий самарадорлик учун» оширилмоқда.
Spot’нинг ёзишича, SMS-хабарнома хизматидаги битта SMS нархи икки баробарга — 42,1 сўмдан 84,2 сўмга ошмоқда. Uzcard’дан келувчи SMS’лар нархи ошиши ҳақида июнь ойи бошида миш-мишлар тарқалган, бироқ Uzcard’нинг ўзи буни рад этиб чиққанди. Энди ўзи биринчи бўлиб нарх ошиши ҳақида хабар берди.

Борий Алихонов: «Ўзбекистондаги АЭС ҳатто устига самолёт тушишига ҳам дош бера олади»
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Борий Алихонов (қайсидир маънода — Ўзбекистоннин бош экологик фаоли) Жиззах вилояти Фориш тумани аҳолисига ҳудудда қурилиши мўлжалланган АЭС ҳеч қандай таҳдид туғдирмаслигини кафолатлади, дея хабар бермоқда Kun.uz.
«Биз қурмоқчи бўлган станция 9 баллик зилзилага бардош беради. Ҳаттоки, самолёт станция устига тушган тақдирда ҳам, у ўз ишини давом эттириши мумкин», — деди Алихонов якшанба кунги жамоатчилик эшитувларида. Унинг сўзларига кўра, АЭС хавфсизлиги 21 та пассив ва актив тизимлар билан таъминланади. Депутатнинг таъкидлашича, атроф-муҳитга ҳам ҳеч қандай таҳдид йўқ.
«Венгрияда сув Дунайдан олинади. Уни ҳеч қандай тозалашсиз қайта туширишади, сабаби радиоактив моддалар билан алоқаси бўлмайди. Гарчи у трансчегаравий сув ҳавзаси бўлса-да — Амударёдан кўра ҳажми икки баравар кўп. Бу жиҳатдан экологик хавфсизлик жуда юқори. Халқаро атом энергияси агентлиги ‘3+’ технологиясини энг ишончли деб бекорга тан олгани йўқ», — дея қўшимча қилди Алихонов (Дунай ҳақида аввалроқ «Ўзатом» раҳбари ҳам гапирганди — АЭС шарофати билан ҳатто балиқлар кўпайганмиш).
Ўзбекистондаги биринчи АЭС ҳар бири 1,2 минг мегаватт қувватга эга «3+» авлодидаги 1200 сув-сувли энергетик реакторли энергоблокдан иборат бўлади. Биринчи энергоблокни 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилмоқда, иккинчиси эса, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилда фойдаланишга топширилади. АЭС, катта эҳтимол билан, «Ўзбекистон» деб аталади.

#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бирмунча кўтарилади.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Ekopen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉 EKOPEN dan Aksiya!
EKOPEN dan plastik deraza rom buyurtma qiling va Sovg'aga bolalar xavfsizligi uchun qulfli dastakni oling!
Aksiya amal qilish muddati: 31.08.2019y.
To'liq ma'lumot:
www.ekopen.uz
@ekopenuzbot
☎️ +99878 120 120 0
☎️ +99893 381 11 81

Президент Мустақилликнинг 28 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 июль куни давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади, дея хабар қилди ЎзА.
Ҳужжат билан давлат мустақиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби тасдиқланди.
Комиссияга бир ҳафталик муддатда «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш топширилди.
Ушбу дастурда 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастури, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Ҳар бир оила — тадбиркор», «Ёшлар — келажагимиз», «Беш ижобий ташаббус» каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг маъно-мазмуни ва руҳи мужассам этилишига алоҳида эътибор қаратилади.
Комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, долзарб мавзулар бўйича фикр алмашувлар, маданий тадбирларни самарали ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва санъаткорлардан иборат тарғибот гуруҳлари ташкил этилади.
Байрам арафасида истиқлолни тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика танловининг якуний босқичи ҳамда «Энг улуғ, энг азиз», «Ранглар жилосида — она диёр», «Ватан учун яшайлик!» каби анъанавий кўрик-танловлар ўтказилади.

Тошкент метрополитени учун янги поездлар тайёрланмоқда
Апрель ойида «Ўзбекистон темир йўллари» ва Россиянинг «Метровагонмаш» компаниялари ўртасида Тошкент шаҳридаги ер усти метрополитени учун ҳаракатланувчи состав вагонларини ҳар бири 4 вагондан иборат 5 та состав харид қилиш бўйича шартнома имзоланган эди.
Kun.uz’нинг хабар беришича, айни пайтда «Метровагонмаш»да ўша бешта поезддан дастлабки учтасини тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда: кузов ишлари тугалланган, тортувчи электр ускуналари, пневматик ускуналари, видеокузатув тизимини бутловчи қисмлар билан таъминлаш ишлари бажарилмоқда. Замонавий вагонларни нишона тарзда етказиб бериш яқин келажакда амалга оширилади.
Тошкент ер усти метрополитени линиялари учун вагонлар заводдан брендли бўяш билан чиқарилмоқда. Вагонларнинг ён деворлари ва эшиклари оқ рангга бўялган, бутун состав бўйлаб Ўзбекистон миллий байроғини акслантирувчи чизиқ ўтказилган. Ҳар бир составнинг бошида оқ рангли, охирида қизил тусли ёритиш чироқлари бор. Ҳаракатланувчи составнинг томи оч ҳаворанг тусда, олд юқори қисмининг маркази қора рангда бўлиб, йўналиш юугурвчи сатрларда кўрсатиб турилади.
81-765/766/767 сериядаги таклиф қилинаётган метро вагонлари янги техник ечимларга эга бўлиб, электр энергиясини 35 фоизгача тежайди, учинчи авлоддаги асинхрон тортувчи узатманинг қўлланилиши эксплуатацияга харажатларни 40 фоизгача қисқартиради. Янги вагонларнинг бир қатор техник характеристикалари ва афзалликларига яна ушбулар киради:
▪️Вагонлар орасидаги герметик «гармошка» кўринишидаги ўтиш жойлари бутун состав вагонларига бошдан охиригача ўтиш имконини беради ва бу билан уларнинг сиғимини оширади;
▪️Йўловчилар салони автоматик икки табақали, суяб суриладиган, ҳар бир томонда тўрттадан бўлган эшиклар билан жиҳозланган. Эшиклар 12 фоизга кенгайтирилган ва йўловчиларни тасодифан қисилиб қолиши олди олинган;
▪️Вагонлар ўртасида стандарт автоуловчи ўрнига бўшлиқсиз уловчи қурилмалардан фойдаланилган, бу юришнинг равонлигини оширади ва вагонларнинг бири бири устига чиқиб кетишининг олдини олади;
▪️Салондаги буюрилган ҳароратни кондиционерлаш, истиш ва шамоллатиш тизими таъминлаб туради. Шунингдек, шифтда махсус ҳимоя қутилари ичида жойлашган ва ҳавони ультрабинафша лампалар ёрдамида зарарсизлантириш тизими қўлланилган;
▪️Ҳар бир вагон телеканаллар трансляцияси имкони билан бирга йўловчиларга замонавий маълумот узатиш тизими билан таъминланган;
▪️Состав вагонлари видеокузатув тизими билан жиҳозланган, ҳар бир вагонда шифт камералари, шунингдек, шошилинч алоқа блоклари устида ҳам камералар мавжуд, ёнғинни автоматик пайқаш ва ўчириш тизими ҳам бор;
▪️Машинист кабинасида йўллар ҳамда ҳаракатланувчи состав вагонлари эшикларини видеокузатув тизими монитори жойлашган.

❗️Хабарнинг дастлабки таҳридида Chevrolet Monza билан Chevrolet Onix бир модель деб ёзиб, жуда қўпол хатога йўл қўйган эканмиз. Бунинг учун муштарийлардан узр сўраб қоламиз! Бошқа қайтарилмайди!
UzAuto Motors Cobalt ўрнига Chevrolet Monza ишлаб чиқарилиши ҳақидаги хабарларни тасдиқламади. Инкор ҳам этмади
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши тўхтатилаётган Chevrolet Cobalt ўрнини Chevrolet Monza автомобили пайдо бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.
«Дарё» нашрининг Uzauto Motors компаниясидаги манбаси Chevrolet Cobalt ўрнига Chevrolet Monza ишлаб чиқарилиши ҳақидаги хабарларни тасдиқламади. Инкор ҳам этмади.
«Корхонада бундай маълумотларни ошкор этмаслик тамойилига амал қилинади», — дейди нашрнинг ахборот манбаси.
Маълумот учун, корхонадаги бошқа манбалар аввалроқ Chevrolet Onix ва Tracker’нинг янги авлодини йиғиш ўзлаштирилиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди раиси ҳибсга олинди. У 3 минг доллар пора олишда айбланмоқда
Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди раиси М.Х. пора олишда айбланиб қўлга олинди, дея хабар қилди «Газета.уз»нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбаси.
Судья 3000 доллар миқдорида пора олганликдан айбланмоқда. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, 2018 йил декабрида фуқаролик ишлар бўйича Урганч туманлараро суди судьяси З.И. 12 минг доллар миқдорида пора олишда айбланиб ушланган эди.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг яқинда эълон қилинган ҳисоботида 2016 йилда Ўзбекистонда судьяларга нисбатан 9 та, 2017 йилда 11 та жиноят иши қўзғатилгани таъкидланган эди. 2018 йил январь—сентябрида бу каби ҳолатлар қайд этилмаган.