Daryo — LIVE
69.6K subscribers
40.5K photos
9.2K videos
55 files
38.7K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
Ўзбекистонда ёш оилаларнинг ажрашишига 13 фоиз ҳолатда бефарзандлик сабаб бўлмоқда

Ўзбекистондаги оилавий ажримларнинг асосий сабабини эр ва хотиннинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги ташкил этмоқда. Бу ҳақда, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази маълумотларига асосланиб, Kun.uz хабар бермоқда.

Марказ томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, оилавий ажримларга қуйидагилар сабаб бўлмоқда:

▪️43,3 фоиз ─ эр-хотиннинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги;
▪️24,5 фоиз ─ моддий етишмовчилик;
▪️12,6 фоиз ─ характерларнинг мос келмаслиги;
▪️10,3 фоиз ─ бир-бирига бефарқлик;
▪️5,5 фоиз ─ жавоб беришга қийналаман;
▪️3,8 фоиз ─ гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик.

Айнан ёш оилаларнинг бузилишига эса 41 фоиз ҳолатларда характерларнинг тўғри келмаслиги, 13 фоиз ҳолатда бефарзандлик, 15 фоизида моддий қийинчиликлар, 34 фоизида учинчи шахс аралашуви, 25 фоизида зарарли одатлар сабаб бўлган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​«Ўзбекистондан кўра иссиқроқ БААда ҳам кундузи чироғини ёқиб юрган машиналар ёниб кетаётгани йўқ»

Ўзбекистонда 10 апрелдан Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритилди — энди ҳайдовчилар кундуз куни ҳам чироқ ёқиб юриши керак. Ушбу қоида бўйича жарима солиш 10 майдан бошланди. Ана шундан сўнг ижтимоий тармоқлар, Телеграмдаги каналлар иссиқ кунда чироғини ёқиб юргани учун машинаси ёниб кетганлар ҳақидаги фото ва видеоларга тўлиб кетди (бу орада Қоидаларга бундай ўзгартириш киритиш ташаббускори ким бўлиши мумкинлиги ҳақида фитна назариялари ҳам пайдо бўлишга улгурди).

Kun.uz кундузги сигнал чироқлар (КЧС, русчасига — ДХО), умуман, жазирама кунда чироқ ёқиб юриш оқибатлари ҳақида яхши материал тайёрлабди. Масалан, кўпчиликни қизиқтираётган саволлардан бири — об-ҳаво иссиқ вақтда ёниқ ҳолатдаги яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқлар (ДХО) сабабли чироқларнинг линзалари эриши ростми?

Бўлиши мумкин. Чунки автомобиллар ёниб ҳам кетишлари ва ҳаттоки портлашлари ҳам мумкин. Энди, диққат савол: бундай ҳолат нима сабабдан рўй беради? Тўғри жавоб: буни ҳамма билади: сабаб – ўзбошимчалик билан автомобиль тузилишига аралашиш, техник ҳолатга лоқайдлик билан муносабатда бўлиш.

Ёниқ ҳолатдаги яқинни ёритувчи чироқлар ёки КСЧ сабабли линзалар, ёритгичларнинг нур қайтаргичлари қуйидаги ҳолатларда эришлари мумкин:

• ўзбошимчалик билан ёритгичлар ўрнатиш вақтида электр ўтказгичлар нотўғри танланганда, ёки боғланмалар сифатсиз изоляция қилинганда;

• бу каби ёритгич турларига тўғри келмайдиган каттароқ кучга эга лампочкалар ўрнатилганда юқори куч ва иссиқ ажралиши сабабли. Масалан ташқи совитиш мосламалик (кулер) LED-лампа иш ҳолатида галоген лампалардан камроқ иссиқлик ажратади, аммо совитгич вентиляторининг ишдан чиқиши ёритгичнинг қизиб кетиб эришига сабаб бўлиши мумкин;

• техник кўрикдан ўтказиш вақтида электр ўтказгичлар синчковлик билан кўздан кечирилмаган;

• ёритгич ва лампаларда қалбаки (контрафакт) сертификатланмаган модулларни ишлатиш. Бу каби ёритгичларнинг пластиклари бардош бера олмай бузилади.

Хулоса: автомобиль ёритгичлари билан муаммо фақатгина электр-мослама ва ёритгич воситалари техник регламентга номувофиқ бўлганларида ёки ўзбошимчалик билан ташқи ёритувчи мосламалари тузилмасига ўзгартириш киритиш сабабли юзага чиқиши мумкин.

Ва яна иссиқ ҳаво ҳақида:

Аксарият одамларнинг ёзишларича, бизнинг об-ҳаво ёритгич линзаларининг ёниши ёки эришини «осонлаштиради». Бу хато: кенг тарқалган H4 ва H7 галоген лампаларининг иш температураси 450 градусга етади ва барча асл ва сертификатланган ёритгичлар шу температурага мўлжалланган, шунинг учун ҳеч қандай жазирама ва об-ҳаво ёритувчи мосламаларнинг юқори температурага нисбатан бардошига таъсир ўтказмайди.

Мисол учун, ўртача ҳаво ҳарорати +35 градус бўлган Бирлашган Араб Амирликларида ёз вақтида ҳарорат 50 градусгача кўтарилади, у ерда ёниқ ёритгичлар билан ҳаракатланиш бир неча йиллардан буён тажрибадан ўтказилаётган бўлса, ҳеч қандай муаммолар юзага келмаган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Только 18-19 мая, грандиозные скидки на всю коллекцию обуви.
Вся обувь по 199 000 сум.
Только в субботу и воскресенье.

Faqat 18-19-mayda, hamma oyoq kiyimlar 199 000 so‘mdan.
Faqat shanba va yakshanba kunlari.

Instagram: Instagram.com/redline_uz
Telegram: https://t.me/redline_mens_shop
Фарғонада мактабларга концерт чиптасини мажбуран сотган Халқ таълими бўлими раҳбар ходими лавозимидан озод этилади

Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари томонидан ижтимоий тармоқларда сўз устаси Ғайрат Аҳмедовнинг Фарғона вилояти Данғара туманида 10 майдаги концерт дастурига халқ таълими муассасалари педагогларига 10 минг сўмдан мажбурий чипта сотилганлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида Данғара тумани халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш шўъбаси раҳбари У.Х. шахсий манфаатини кўзлаб 10 май куни туман маданият бўлимида концерт дастури ташкилотчилари билан келишиб, туман халқ таълими бўлимига қарашли 40 та таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига 200 дона концерт чиптасини 10 минг сўмдан мажбурий равишда тарқатганлиги аниқланди.

Данғара тумани халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи билан халқ таълими бўлими маънавий-маърифий тарбия ва болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш шўъбаси раҳбари У.Х. ўз лавозим вазифасини суистеъмол қилганлиги, раҳбариятни огоҳлантирмасдан ўзбошимчалик билан ҳаракат қилганлиги учун лавозимидан озод этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда Анвар Санаевнинг концертига 35 минг сўмлик чипталарни ўқитувчиларга мажбурий ўтказган мансабдорларга чора кўрилгани ҳақида хабар берилган эди. Айни вақтда, Урганчда Фарҳод ва Шириннинг концертига ҳам чипталар ўқитувчиларга мажбурий сотилгани ҳақида хабарлар рад этилган эди.

Ўқитувчиларга қийин — мажбурий меҳнат ва мажбурий обунадан қутилса, мажбурий харид, мажбурий чипта, мажбурий концертлар пайдо бўлади...

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
«Бизнинг ҳам оёғимиз ердан узилса, кейин одамлар кимга ишонади?». Президентнинг 16 май куни Андижон вилоятида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишидаги чиқишидан Kun.uz нашри #иқтибос келтирмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​«10 минг ишчи ўрни яратмаса, бундай завод бизга керакмас». Президент Асакадаги автозаводни яна танқид қилди

Андижон вилояти ҳокимлигида 16 май куни бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев ҳудуд аҳолиси ўсиб бораётгани муносабати билан яна кўплаб уйлар қурилиши ва қўшимча иш ўринлари яратилиши кераклигини таъкидлади, дея хабар бермоқда Kun.uz.

«Вилоятда 134 минг киши ишсиз, 283 минг киши хорижга ишлашга кетган. 417 минг кишига, яъни меҳнатга яроқли аҳолининг 30 фоизи учун иш ўринлари керак. Агар вилоятдаги туманлар секторлари раҳбарлари ўтган икки йил давомида керакли ишларни қилиб, ажратилган маблағларни тўғри йўналтирганида эди, ҳеч бўлмаса 250 минг киши учун иш ўрни яратиш мумкин бўларди», — деди Президент.

«Вилоятдаги автомобил заводи (GM Uzbekistan’нинг Асака автозаводи) бизга кўп ёрдам бермаяпти. Завод раҳбарларини алмаштирдик, коррупцияни йўқотдик. Завод қанча йилдан бери ишлаётган бўлса, ҳали ҳам ускунани Кореядан олиб келади. Бунақа заводдан 5та қуриб, рақобатбардош қилиш керак. Одамлар ўзи учун арзонини танлаб олиши керак. Биз битта заводга ҳамма шароитларни яратиб бердик, бошқа давлатлар ишчиларини боқиб юрдик», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Битта машина заводи 3 миллион аҳолини боқадими? Ҳеч қачон боқа олмайди. Шунинг учун Hyundai заводларини очяпмиз водийнинг бошқа вилоятларида. Жиззахда завод очяпмиз. Чунки машина рақобатбардош бўлиши керак. Бозор иқтисодиёти шундай. Бу заводга эса шунча йил давомида барча шароитларни бериб қўйдик, мазза қилиб юришди, ақлини ишлатмай юришди. Қандай қилиб 20 йилдан бери машина учун барча хом ашё ва эҳтиёт қисмларни Кореядан олиб келиб юриш мумкин? Биз ўзимиз эплай олмаймизми?», — деди давлат раҳбари.

Президент завод олдига 10 минг ишчи ўрни яратиш бўйича вазифа қўйганини таъкидлади. «Йўқса бунақа завод керакмас. Ҳолбуки, вилоятда 417 минг ишчи ўрни яратилиши керак», — дея қўшимча қилди Президент.

Шавкат Мирзиёев бир йил аввал Андижонга ташрифи чоғида ўтказилган йиғилишда ҳам Асакадаги автозаводни танқид қилган, бундай шароитда рақобат муҳити йўқлигини таъкидлаб ўтганди. Кейинроқ, экспорт-импорт масалаларига бағишланган йиғилиш вақтида ҳам бу заводнинг «фойдасидан зиёни кўп»лиги айтиб ўтилганди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига сафари давомида (Асакадаги автозаводни танқид қилган бўлса-да) GM Uzbekistan ишлаб чиқариши кутилаётган янги моделлар билан танишган. Аввалроқ 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистонда Chevrolet Equinox кроссовери ва Chevrolet Trailblazer йўлтанламаси йиғила бошланиши ҳақида хабар берилган эди, видеода Президентга Chevrolet Traverse ҳам кўрсатиляпти.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#ПрезидентАндижонда
​​«Пойтахтбанк» раҳбари ўзгарди (бир ўзгариш ортидан бошқа ўзгаришлар)

2019 йил январида очилган (сурат ҳам ўша вақтларда олинган) «Пойтахтбанк»нинг бошқаруви раиси Қаҳрамон Арипов (суратда — қучоқ очиб турган одам) эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, унинг ўрнига Мажид Тоҳиров банк раҳбарига айланган. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Мажид Тоҳиров шу вақтгача Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди. Бошқармадаги унинг бўшаб қолган ўрнини Шерзод Ҳожизодаев эгаллаган (маълумот учун, Ҳожизодаев ўз вақтида Марказий банк раиси ўринбосари бўлган).

Ҳожизодаев Президент раислигида 1 май куни ўтказилган «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ижроси бўйича видеоселектордан сўнг, «ёш оилаларга кредитлар ажратиш бўйича вазифалар бажарилмагани боис» пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган эди.

Ҳожизодаев истеъфога чиқарилганидан сўнг, ҳокимликдаги унинг курсисини Ҳотамбек Шокиров эгаллади — у бунгача Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосарил лавозимида ишлаб келаётган эди.

Фақат битта савол очиқ қолди, холос — Қаҳрамон Арипов қаерда ишлайди энди?

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Daryo — LIVE
Qomatingizni ideal darajaga keltirib, haqiqiy, katta, chiniqqan mushaklarga ega bo‘lishni xohlaysizmi?

Butun boshli TRENAJOR ZALI endi uyingizda, kerak bo‘lsa kichik bir xonangizda!

Deyarli barcha mushaklarga ishlov berishingiz uchun 20 xilga yaqin turdagi mashqlarni bajarishingizga imkon beruvchi WT FITNESS TRENAJERI bilan ko‘zlagan maqsadingizga o'z uyingizda tez va oson erishing!

Narxi: 6.375.000 so‘mdan 9.520.000 so‘mgacha!

Butun O‘zbekiston bo‘ylab uyingizgacha BEPUL yetkazib va O'RNATIB beramiz!

Barcha savollar va buyurtma uchun buni bosing:👇 https://goo.gl/forms/W2plKDuz2zkiB1Yg1
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​Оловга айланган кўчалар
Ёки «қон чиқмаса ҳисобмас»(ми?)

Бугунги куннинг трендга айланган мавзуси, шубҳасиз – кундузи чироғини ёндираман, деб машинаси ёнаётганлар бўлмоқда. Кечанинг ўзида олов ичида қолган машиналар ҳақида шунчалар кўп хабар чиқдики, одам қўрқиб кетади (1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8). Ҳали бу аниқланганлари, биз билмаганларимиз яна қанча экан.

Худога беҳисоб шукрки, ҳозирча соғлиғига жиддий шикаст етган ёки ҳалок бўлганлар йўқ. Лекин кимдир ўлишини кутишимиз шартми? Албатта ким(лар)дир ўлиб кетмагунгача бўлаётган воқеаларни фожиа деб ҳисобламай, кўз юмиб турамизми ҳар доимгидек?

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгариш киритиш тўғрисидаги қарор чиққан куннинг ўзидаёқ бунга қаршилигим ҳақида ёзган эдим. Аниқроғи янги қоидаларни қўллаб-қувватлашим, лекин ўзгаришларни бунақа “шок терапеяси” орқали тезда амалга киритиб бўлмаслиги, бу турли ҳалокатларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида дод-вой қилгандим https://t.me/xushnudbek/2062

Ўшанда айримлар, пашшадан фил ясаётганлигимни, "фақат ёмонликни кўрувчи Тутти" эканлигимни айтишганди. Лекин вақт - олий ҳакам, ҳаммасини ўзи кўрсатмоқда.

Бу худди газеталарнинг ўзи яхши, лекин уларни мажбурлаб сотиш ёмон, деган принципга ўхшайди. Йўл ҳаракати қоидаларидаги янгиликлар яхши, мақсади эзгу, аммо уни амалиётга татбиқ этиш жараёни – мутлақо хато бўлди.

Аслида буларнинг барчасига босқичма-босқич ўтиш керак эди.

Яъни кундузи чироқ ёқиб юриш мажбуриятини камида 2021 йил 1 январь санасидан белгилаш, унгача кенг миқёсдаги тарғибот ишларини олиб бориш, жорий йилдан бошлаб техосмотрдан ўтаётган барча эски машиналарда ДХО бўлишини талаб қилиш, махсус кундузги чироқларни ўрнатишнинг давлат стандартини ишлаб чиқиш, керак бўлса электр усталарни ўқитиш, ёнғин келтириб чиқармайдиган жиҳозларни ўрнатишни назорат қилиш ва ҳ.к. ишларни қилиш лозим эди.

Хўш, амалда қандай бўлди?

“Тап” этиб, осмондан тушгандай қарорни чиқаришди, амалиётга жорий этиш учун ҳатто 1 кун ҳам вақт беришмади.

Кейин оғзаки буйруқ билан, 1 ойга чўзишди.

Лекин шу 1 ой ичида ҳам тайинли тарғибот қилишмади. Масалан, оддийгина ДХО билан туманка фараси бошқа-бошқа нарсалар эканлигини тушунтирадиган бирорта ролик, маълумот, инфографика тайёрланмади.

Бозорда ДХО чироқларининг нархи кескин ошиб кетди, электр усталарининг ошиғи олчи бўлиб, уларга турнақатор навбатлар пайдо бўлди. Ҳозир электрикларнинг обрўси Ҳожибой раҳматли айтган тракторчиларникидан ҳам баландроқ, мен Сизга айтсам.

Ва энг ёмони усталарнинг қўлида ҳеч қандай йўриқнома йўқ. Қандай чироқлар мумкин, қандайлари мумкин эмас, қандай симларни ўрнатса бўлади, қандайлирини йўқ, ҳеч нарса аниқ эмас.

Кўчаларда эса тинимсиз ёнғинлар юзага келмоқда, чироғи куйган, машинаси ёнган, аккумулятори ўтириб қолганларнинг ноласи кўкни тутмоқда.

ИИББ эса расмий сайтида бунақа ёнғинларга сабаб сифатида ҳайдовчиларнинг ўзини айблабди. “Автомобиллар ёниб кетиши ва ҳаттоки портлашлари ҳам мумкин, бунга сабаб ўзбошимчалик билан автомобиль тузилишига аралашиш, техник ҳолатга лоқайдлик билан муносабатда бўлиш” дейишибди.

Барака топгурлар, ўша ҳайдовчилар нима учун ўзбошимчалик билан машинага чироқ қўйидиришяпти, ахир уларни ўзингиз бунга мажбур қилмадингизми? Барча айбни халққа ағдаришдан осони йўқ, лекин бу ишларни келтириб чиқараётган асосий муаммонинг илдизидан кўз юмиш инсофданми?

ИИВга ёқадими ёки йўқми, улар хатосини тан олиши керак. Нафақат тан олиш, балки уни зудликда бартараф этиш чораларини ҳам кўриши шарт ва зарур. Қарор ижросини узоқ вақтга (1-2 йил) ортга суриш ва шу давр ичида халқнинг ХАВФСИЗлигини таъминлашга оид ишларни бажариш лозим.

Нимани кутяпсиз? Албатта кимларнингдир ўлишиними?


👉 @xushnudbek 👈
​​Ангренда ўқувчи қиз бувисига совға оламан деб, заргарлик буюмлари сотувчисини шафқатсизларча ўлдирди

Ангренда ИИБ ходимлари томонидан 13 май куни соат тахминан 15:00 да 62 ёшли аёлнинг жасади унинг уйи ошхонасидан топилди. Repost’нинг тергов маълумотларига асосланиб хабар беришича, аёл пичоқ билан берилган зарбалардан вафот этган. Пичоқ билан жароҳатлар етказган қиз жиноят устида қўлга туширилган, у ИИБ ходимларидан қочиб кетишга уринган.

Текширув давомида аниқланишича, қиз 10-синф ўқувчиси. У 13 май куни соат тахминан 13:00 да сотувчи аёлдан бувиси учун тақинчоқ сотиб олиш мақсадида унинг уйига келган, аммо пули етмай қолган. Қизнинг ёнида кичик пичоқча бўлган, уни тақинчоқни қарзга олиш учун аёлни қўрқитиб қўйиш нияти билан олган. Рад жавоби олгач, ўқувчи қиз аёлга пичоқ билан ташланган.

Уйда аёлдан ташқари унинг 8 ёшли невараси ва бир таниши ҳам бўлган. Уларни кўриб, қиз жиноят жойидан қочишга уринган — барча тақинчоқларни ва пичоғини сумкасига солиб, марҳуманинг қизига тегишли кийимларни кийган ва уй деразасидан чиқиб кетмоқчи бўлган. ИИБ ходимлари қизни воқеа жойида ушлаган.

Қизнинг сумкасидан қон излари бўлган кўйлак ва юбка, 17 жуфт тилла зирак ва узук, иккита тилла занжир топилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистон раҳбарияти Тоҳир Малик вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик 16 май куни оғир хасталикдан сўнг, 73 ёшида вафот этган эди. Шу муносабат билан Ўзбекистон раҳбарияти ҳамдардлик билдирди. Таъзиянома Президент Шавкат Мирзиёев, Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов, бош вазир Абдулла Арипов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид номидан эълон қилинган.

17 май куни эълон қилинган таъзияномада, жумладан, шундай дейилади:

«Халқимиз тарихининг энг оғир даврларини бадиий йўл билан тасвирлаш ва жамоатчиликка етказишда ҳам адиб ибрат кўрсатди. Айниқса, унинг ўзбек маърифатпарвар зиёлиларининг мураккаб ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тарихий асарлари катта тарбиявий аҳамиятга эгадир.

Тоҳир Малик етук таржимон сифатида жаҳон адабиётининг сара намуналарини она тилимизга маҳорат билан ўгириб, китобхонларимизни улардан баҳраманд қилиш борасида ҳам самарали меҳнат қилди.

Эл суйган адиб жонкуяр ташкилотчи сифатида жамоат ишларида, маданий ва маърифий жараёнларда фаол иштирок этди. Умрининг охирига қадар Ички ишлар вазирлиги академиясида ўзбек тили, маънавият асосларидан сабоқ бериб, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда жонбозлик кўрсатди...

Атоқли адиб, меҳрибон устоз, камтарин инсон Тоҳир Маликнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади».


https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Самарқандда ИИБ инспектори 60 минг доллар пора билан қўлга тушди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори А.С. хизмат хонасида 60 минг доллар миқдорида пора олаётганида қўлга олинди.

15 май куни соат тахминан 12:40 катта инспектор А.С. 420-сонли милиция таянч пунктидаги хизмат хонасида фуқаро Н.М.дан олдиндан келишилган 70 минг долларнинг 60 минг долларини олган.

Қайд этишларича, милиция ходими бу пул эвазига туман ҳокимининг бинога бўлган эгалик қилиш ҳақидаги қарорини чиқартириб беришни ваъда қилган.

«Мазкур ҳолат юзасидан 15 май куни Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан А.С.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Юнусободдаги Аҳмад Дониш — Янги шаҳар кўчалари кесишмаси («Мегапланет» олдидаги чорраҳа) ёпилди. Метро қурилиши муносабати билан. Юнусобод деҳқон бозори ёки Чинобод тарафдан келиб, «Ия, энди қандай қилиб ‘Мегапланет’ тарафга ўтаман», деб довдираб юрманг — Аҳмад Дониш бозорига етмасингиздан янги қайрилиб олиш жойи («разворот») очилган.

Юнусобод метросининг давоми қурилиши, икки йил аввал берилган ваъдаларга кўра, 2019 йил охиригача давом этади. Ваъда «Ўзбекистон темир йўллари»ники ва уларда муддатларни ўзгартириб туриш одати ҳам йўқ эмас.

UPD. «Разворот» учун «72нинг охири»гача бориш керак деб хато ёзиб қўйибмиз аввалига — «Аҳмад Дониш» бозорига етмай, «Мегапланет»нинг эски «стоянка»сининг бир чеккасида янги разворот очилган экан. Хато қилдик, кечирасиз!

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Cardmon
Ишлаб топаётган пулингиз ва уни қаерга сарфлаётганингизни батафсил билиб олмоқчимисиз?

Унда Cardmon мобил иловасини юклаб олинг. Cardmon билан молиянгиз ўз бошқарувингизда!

Юклаб олиш: 👇
http://bit.ly/cardmonuz

Каналимизга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEujb0iq8dqjTz5BSA
Тошкентнинг Учтепа туманида машина ёниб кетибди. Сўнгги бир суткада бундай хабарлар Тошкентнинг ўзидан бир нечта, Бухородан, Навоийдан, Қашқадарёдан ҳам келди. Бутун Ўзбекистон бўйлаб машиналар ёняпти. Сабаби ҳам, афтидан, маълум.

Ўзбекистондан кўра иссиқроқ БААда ҳам кундузи чироғини ёқиб юрган машиналар ёнаётгани йўқ. Чунки у ерда кундузи чироқ ёқиб юриш қоидаси бир ойда, шошма-шошарлик билан жорий этилмаган.

Бир томондан шукр ҳам қиласан — Йўл ҳаракати қоидаларига бор-йўғи кундузи чироқ ёқиб юриш ҳақида ўзгартириш киритилди. Агар ҳамма-ҳамма машиналарни газ-баллонга шошма-шошарлик билан ўтказиш ҳақида қоида жорий этилганидами... машиналар ёнмасди, портларди. Умуман, ҳозирги ҳолатлар ҳам — «портлаш» асли.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд туманининг тоғли ҳудуди ҳисобланган Оҳалиқ қишлоғида 16 май куни кучли дўл ёғиши кузатилди. «Дўл анча кучли ёғиб, дарахтлар ва экинларга жиддий зарар етказган», — дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Аввалроқ Шоҳимардонда бундан қўрқинчлироқ дўл ёққани ҳақида видеохабарлар пайдо бўлганди, кейин у хабарларнинг бари расмийлар томонидан рад этилди. «Фарғонада охирги марта ўтган йил июнида дўл ёққан», — дейишди улар.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида дўл ёққан бўлса, вилоятнинг бошқа — Ургут туманидаги қишлоқларга сел келди. «Сел келиши Санчиқул ва Хўжайдуд қишлоғи ҳудудларида қайд этилган. Кучли сел йўлларни ювиб кетган. Ҳозирча етказилган талофат миқдори ва жабрланувчилар ҳақида маълумот йўқ», — деб ёзади «Дарё» мухбири.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Муштарийларнинг @daryo_livebot орқали маълум қилишича, 17 май куни тонгда Қорақалпоғистондаги «Нукус—Манғит» йўлини сел ювиб кетган. Табиий офат етказган зарар ҳажми ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Аввалроқ Самарқанд вилоятида 16—17 май кунлари кузатилган ёғингарчиликлардан сўнг Ургут туманидаги қишлоқларга сел келгани ҳақида хабар берилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Huawei Mobile Uzbekistan
🇺🇿 Siz yangi Huawei P30 lite smartfoni qadr-qiymatini yetarlicha baholashga ulgurdingizmi?

Yangilik 6.15 dyuymli, tomchisifat kesimli FullHD+ displey, frontal 32 MP li kamerasi va uch modulli kengburchakli asosiy kamera, sizning fotosuratlaringizni yangi pog‘onaga olib chiqadi!

👉 Batafsil ma'lumot 👈

Kanalimizga qo'shiling 👇
https://t.me/HuaweiMobileUz