Яқин кунлар давомида бутун Ўзбекистон бўйлаб момақалдироқ ва ёғингарчилик кузатилади, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қорақалпоғистонда, шунингдек, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ва момақалдироқ фақат 26 ва 27 март кунлари кутилмоқда. Мамлакат шимолида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10 даража, кундузи эса +10...+15 даража илиқ бўлади, республика ғарбида эса ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15 даража, кундузи эса +15...+20 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида, шунингдек, Фарғона водийси ҳудудларида 29 мартга қадар ёғингарчилик кузатилади. Айни вақтда, «Ўзгидромет»нинг қайд этишича, айрим жойларда ёмғир кучли ёғиши мумкин. Фақат 30—31 март кунларига келибгина ушбу вилоятларда ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади.
Мамлакатнинг марказий, жанубий ва шарқий минтақаларида 28—29 март кунлари шамолнинг тезлиги сониясига 15—20 метргача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +9...+14 даража, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан маълум қилишларича, 27—30 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи бор. ФВВ тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга ва фавқулодда ҳолатлар юзага келганида 1050 телефон рақами орқали мурожаат қилишга чақирган.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

Дунё паспортлари индексида Ўзбекистон бир поғона пастлади
Henley & Partners компанияси ўз паспорт рейтингини янгилади. Ўзбекистон унда 81-ўринда. Бу рейтинг турли мамлакат фуқароларининг эркин ҳаракатини белгилайди.
Ўзбекистон рейтингда бир поғонага пастлаб, 81-ўринга тушган. Мамлакат фуқаролари 58 мамлакатга визасиз бориши мумкин.
Япония, Сингапур ва Жанубий Корея 1-ўринни олган. Бу мамлакат фуқаролари визасиз ёки етиб келганидан кейин виза олиш имконияти билан 189 мамлакатга бориш имконига эга. Германия эса Ўзбекистонга визасиз кириш имконидан айрилгани учун 2-ўринни эгаллаган. Унинг фуқаролари 188 давлатга бора олади. 3-ўрин бирваракайига бешта давлатга насиб этган: Дания, Финландия, Франция, Италия ва Швеция.
Буюк Британия ва АҚШ эса 2015 йилда эгаллаган 1-ўриндан анча узоқлашиб кетган. Буюк Британия ҳозирда 5-ўринда (185 мамлакатга визасиз бориш ҳуқуқи билан), АҚШ эса 6-ўринда (184 мамлакатга визасиз бориш ҳуқуқи билан). Brexit ҳозирча Британиянинг индексдаги ўрнига тасир кўрсатмаган. Рейтингдаги пастлаш биринчи ўринда Осиё мамлакатларининг натижаси яхшилангани билан боғлиқ.
МДҲ давлатлари ўртасида энг яхши натижани Украина қайд этган (40-ўрин, 128 мамлакат). Ундан кейин Молдова (45-ўрин, 121 мамлакат) ва Россия (47-ўрин, 118 мамлакат) турибди. Марказий Осиёдаги энг яхши кўрсаткични Қозоғистон қайд этган (65-ўрин, 76 мамлакат). Афғонистон ва Ироқ визасиз 30 давлатга бориш имкони билан рейтингдаги охирги ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси номидан ижтимоий тармоқларда сохта хабар тарқатилди
25 март куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий иш қоғози нусхасига ёзилган бир нечта шахслар тўғрисидаги сохта маълумотлар тарқади. Унда келтирилган маълумотлар ва ёзувлар қалбакидир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати ўз сайтида бунга муносабатини билдирди.
Унда, жумладан, шундай дейилади:
«2019 йил 25 март куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий иш қоғози нусхасига ёзиб тарқатилган бир нечта шахслар тўғрисидаги маълумотлар сохтадир. Унда келтирилган маълумотлар ва ёзувлар қалбакидир. Бу каби асоссиз уйдирма хабарларни тарқатишдан мақсад Ўзбекистондаги диний соҳада олиб борилаётган ижобий ўзгаришларни ёмонлаб кўрсатиш ва мўмин-мусулмонлар орасига ишончсизлик уруғини сочишдан ўзга нарса эмас.
Инсон дунёга муккасидан кетиб, охиратини унутиб, ҳар қандай қабиҳ ишга қўл урмаслиги керак. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ёлғон гувоҳлик берувчининг икки оёғи қўзғалмай туриб, Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилади», деганлар. Яна бир ҳадисда: «Ким бизни алдаса, биздан эмас», дейилган.
Азиз юртдошлар, ҳар бир мўмин-мусулмон киши бундай ёлғон-яшиқларга, миш-миш гапларга учмаслиги, фитналардан огоҳ бўлиши даркор. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўмин киши зийрак, ҳушёр ва оқил бўлади», деган ҳадислари моҳиятини чуқур тушуниш лозим.
Баъзи бир ҳасадгўй кимсалар халқимиз орасида норозилик кайфиятини уйғотиш мақсадида, фитна чиқариш илинжида турли уйдирмаларни ОАВ орқали тарқатишдан тап тортмаяпти. Буларга алданиб қолмаслигимиз керак. Шундай ёлғон хабарларни тайёрлаш ва тарқатиш қонун билан тақиқланади, Ислом динида эса қаттиқ қораланади. Аллоҳ таоло ҳаммамизни тўғри йўлга бошласин!»

Ўзбекистонда табиий газ биринчи навбатда аҳолига етказиб берилиши белгиланди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қонунчиликка мувофиқ, табиий газ маиший истеъмолчилар, оилавий корхоналар ҳамда стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчиларга биринчи навбатда етказиб берилади.
Маиший истеъмолчилар — маиший эҳтиёж (овқат тайёрлаш, иссиқ сув ва иситиш) учун табиий газдан фойдаланувчи аҳоли ҳисобланади.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, идоравий ва муниципал уй-жой фонди, ётоқхоналар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун локал қозонхоналар ҳам юқоридаги тоифага киритилди.
Мазкур истеъмолчиларга газ маиший истеъмолчилар учун белгиланган тарифларда етказиб берилади.
Маълумот учун, аҳолига газ етказиб бериш тарифлари 2018 йил 16 ноябрдан 320 сўм, 2019 йил 1 июндан 350 сўмни ташкил этади.

Мактабларда нима сабабдан ота-оналардан пул йиғилади? Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов изоҳ берди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 26 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов нега мактабларда турли баҳоналар билан пул йиғиш ҳолатлари барҳам топмаётганига изоҳ берди. Вазирнинг айтишича, давлат бюджетидан мактаблар (таъмири, жиҳозланиши) учун етарлича маблағ ажратилса, ўқитувчилар мажбурий обуна ёки мажбурий меҳнатга жалб этилмаса, пул йиғишлар ҳам ўз-ўзидан йўқолади:
Мактабларда пул йиғиш одатий ҳолга келиб қолган эди. Нега? Сабаби пул ажратилмаганидан кейин, «Ҳамма нарсани ўзинг ҳал қиласан», деган принципга ўтиб қолинган эди. Дунёдаги молиявий аҳволи яхши мактабларда нима қилинади? Мактабнинг инфратузилмаси учун маҳаллий ҳокимият органлари жавобгар бўлади. Ўқитувчининг вазифаси фақат дарс ўтиш бўлади.
Бизда шунча йил нима бўлган? Маҳаллий ҳокимиятга деб ташлаб қўйилган, мактаб таъмирини маҳаллий ҳокимият қилсин, дейилган. Лекин маҳаллий ҳокимиятга пул ажратилмаган. Пул бермагандан кейин нима қилади, бечоралар? Кейин мактабга комиссия келиб, «Мана бу ердаги парданг ёмон экан, алмаштир, партанг синган экан, тузатиб қўй», дейди. Ўқитувчи нима қилсин, тузатишга молиявий манбаси йўқ. Кейин мана шунақа пул йиғишлар одат тусига кириб қолган. Шунинг учун биз давлат сифатида ҳамма шароитни яратиб қўйишимиз керак. Мактаб ўқитувчисини пул йиғадиган даражага олиб келиб қўйишимиз керак эмас.
Бунинг учун давлат бюджетидан ҳам, маҳаллий бюджетдан ҳам қўшимча маблағ ажратилиши керак. Агар ҳамма шароити бўла туриб, пул йиғаётган бўлса, бу фирибгарлик бўлади. Мен ҳеч кимни оқлаш ниятида эмасман, пул йиғилиши сабабини тушунтириб беряпман. Чунки мен янги келган соҳамнинг ичига кириб ўрганишга ҳаракат қилдим-да.
Пул йиғишга бошқа сабаблар ҳам бор эди. Масалан, мажбурий меҳнат, кўча супуришга, пахта теришга олиб чиқаётгандик. Бу ишларга ўқитувчи ўзи бормайди, одам ёллаб, жўнатиб, ёнидан пул тўлайди. Бу дегани яна — пул йиғиш керак. Ёки мажбурий обуна масаласи. 20 тага газетага обуна бўлиш керакми? Униям ўзи қила олмайди-ку, яна пул йиғилади. Шу нарсаларга барҳам берганимиздан кейин пул йиғиш ҳолатлари анча камайди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Дубайга ташрифи муносабати билан шаҳар Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди. Жумладан, дунёдаги энг баланд осмонўпар бино — «Бурж Халифа» ҳам Ўзбекистон байроғи рангларида жилоланди
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Президент Халқ қабулхонаси: Президент фуқароларни шахсан қабул қилиши ҳақидаги хабар нотўғри
Президент Халқ қабулхонаси баъзи ОАВларда Тошкентда Шавкат Мирзиёевнинг қабулхонаси очилиши, у ерда Президент фуқароларни шахсан қабул қилиши ҳақида тарқалган хабар ёлғон эканлиги ҳақида «Дарё»га маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти Администрацияси Халқ қабулхонаси мудири Бахтиёр Жамолов ОАВларга бундай маълумотни тақдим этмаган.
Тарқатилган хабарларда қабулхона Қоратош ва Фурқат кўчалари кесишмасида жойлашиши ҳамда 1 апрель куни очилиши айтилган эди.

Ўзбекистонда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинларининг жанговар шайлигини тўсатдан текшириш бошланди
26 март куни тонгдан мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи фармойишига кўра Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилди. Текширувга Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг барча ҳарбий бўлинмалари жалб этилган. Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, ўқув машқлари 26—29 март кунлари Қашқадарё вилоятидаги «Муборак» ва «Нуристон» полигонларида, шунингдек, ҳарбий округнинг бошқа ҳудудларида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти — Қуролли кучлар Олий Бош қўмондонининг кўрсатмасига мувофиқ, 2018 йил ноябрь ойида Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлиги биринчи марта кенг кўламли тўсатдан текширувдан ўтказилганди.

Мурод Хонтўраев яна пичоқланди (хабар рад этилди)
Аралаш қоидали яккакурашлар жангчиси Мурод Хонтўраевга яна пичоқланди. Бу ҳақда GoSport хабар бермоқда (лекин бу хабар рад этилди).
Хонтўраев 27 март куни танишларининг бири билан гап талашиб қолган. Натижада можаронинг иккинчи иштирокчиси Муродга пичоқ билан ҳужум қилган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилган, жароҳати жиддий эмаслиги айтилмоқда (лекин аслида ҳеч қандай пичоқбозлик бўлмабди).
Хонтўраев 2018 йил давомида ҳам икки марта пичоқланган эди. Дастлаб Юнусободдаги тунги клубда, сўнг Чорсудаги ўз офисида. Иккинчи ҳолатда Хонтўраев ва унинг шериги рақамсиз икки машинадан келган ниқобли 10 кишининг ҳужумига учраган эди. Бу иш қандай кетяпти — кўп ҳам маълум эмас.

Мурод Хонтўраевнинг яна пичоқлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати аралаш қоидали яккакурашлар жангчиси Мурод Хонтўраевнинг 27 март куни пичоқлангани ҳақида хабарларни рад этди.
«Хонтўраев ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан: ҳеч ҳам ундай воқеа бўлмаган, у билан ҳаммаси жойида», — деди бош бошқарма матбуот хизмати вакили «Дарё»га берган ахборотида.
Яна пичоқлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, хабар беришларича, Хонтўраевнинг ўзи Instagram орқали жонли эфирга чиқиб, соппа-соғлиги, ҳеч қандай пичоқбозлик бўлмагани айтибди.
Тинчлик бўлсин! Пичоқбозликлар бўлмасин!

Мудофаа вазирлиги 2018 йил ноябрида Қашқадарёда юз берган воқеа такрорланмаслигини хоҳламоқда
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига кирувчи Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Бухоро вилоятларининг автомобиль йўлларида 27, 28 ва 29 март кунлари ҳарбий техникалардан иборат колонналарнинг ҳаракатланиши кутилмоқда (аввал хабар берилганидек, округ қўшинларининг жанговар шайлигини текшириш муносабати билан).
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбарияти фуқаролардан оғир юк машиналари ва жанговар техникалардан иборат колонналарнинг автомобиль йўллари орқали ҳаракатланиши вақтида кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳаракатланадиган колонналарга халақит бермасликни, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш ва йўл-патруль хизмати ходимларининг талабларини сўзсиз бажаришларини сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ноябрида Мудофаа вазирлиги қўшинлари жанговар шайлигини тўсатдан тўлиқ текшириш жараёни давомида «Шаҳрисабз—Қарши» йўлида Lacetti автомобили ва ЗИЛ-131 ҳарбий юк транспорти иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган эди (суратда). Ҳодиса оқибатида Lacetti’да бўлганларнинг уч нафари ҳалок бўлган, бири тан жароҳати олган эди.

Forwarded from WU
Яқинларингизга мобил дастур ва сайт орқали пул юборинг – бу жуда осон!
Вестерн Юнионнинг мобил дастури ва сайтида 2019 йилнинг 31 март санасигача ўтказма ҳақи учун 50% чегирмадан фойдаланиб қолинг.
Промокод: MART
Ўтказмаларни мобил дастурдан ва сайтдан юборинг.
http://clc.am/n3NoHQ
Вестерн Юнионнинг мобил дастури ва сайтида 2019 йилнинг 31 март санасигача ўтказма ҳақи учун 50% чегирмадан фойдаланиб қолинг.
Промокод: MART
Ўтказмаларни мобил дастурдан ва сайтдан юборинг.
http://clc.am/n3NoHQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзорда янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг синовдан ўтказилаётган лифти андижонлик 24 яшар ишчини босиб қолибди. Шукрки, ишчи тирик — у касалхонага ётқизилган, айтишларича, шок ҳолатида.
Лифт қандай қилиб бир одамни босиб қолиши мумкин ўзи? Синовдан ўтказилаётган лифт шахтаси тагида ишчи нима қилиб юрибди? Хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилмаганми? Борми ўзи шундай қоидалар?
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Лифт қандай қилиб бир одамни босиб қолиши мумкин ўзи? Синовдан ўтказилаётган лифт шахтаси тагида ишчи нима қилиб юрибди? Хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилмаганми? Борми ўзи шундай қоидалар?
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
«‘Вақф’ фонди ҳақида тарқатилаётган асоссиз гап-сўзлар — 100 йилдан кейин қайта тикланган буюк исломий қадриятни яна йўқ қилишга қаратилган ҳаракатдир»
Бир муддат аввал Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Д.Ҳошимов талон-торож ва мансабни суиистеъмол қилганликда айбланиб, ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўша хабарларда Д.Ҳошимов, хусусан, «Вақф» хайрия жамоат фондига ўтказиб берилган кўчмас мулклар ва таъмир учун ажратилган катта маблағ билан боғлиқ коррупцион схемаларда иштирок этганликда гумонланаётгани айтилганди.
Кўп ўтмай Бош прокуратура матбуот хизмати «ҳозирда прокуратура матбуот хизмати бундай маълумотга эга эмаслиги ва бунинг расмий тасдиғи йўқлиги»ни маълум қилганди. Ўз навбатида бу гап-сўзлар юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам баёнот берди. Унда, жумладан, шундай дейилади:
Фонд фаолияти билан таниш бўлмаган ва унинг шаффофлик механизмларидан хабари йўқ баъзи инсонларнинг унинг фаолиятига нисбатан ўринсиз айбловларни билдириши мумкин. Фонд фаолияти vaqf.uz сайтида яратилган электрон ҳисоблаш тизими орқали жамоатчиликка яққол кўриниб туради. Унда бир кун, бир ҳафта, ҳатто бир ой мобайнида келиб тушган маблағлар ҳақида ҳисобот онлайн режимда намоён бўлади. Шунингдек, Фонд фаолиятини мустақил кузатувчилардан иборат махсус ҳайъат томонидан назорат қилиб борилади.
Фонд фаолиятининг доимий равишда ёритилиши орқали қанча маблағ қайси йўналишда сарфлангани, кимларга қанча миқдорда моддий кўмак кўрсатилгани ҳақида маълумотлар сайт ва телеграм каналлари орқали бериб борилмоқда. Фонд раҳбари томонидан ҳар чоракда матбуот анжумани уюштирилган ҳолда жамоатчилик ва ОАВ вакилларига ҳисобот бериб бориш тизими эса фаолиятни таҳлил қилишда қўл келмоқда. Ҳатто Фонд фаолияти ҳисоботи Саудия Арабистони шаҳарларида ҳам амалга оширилди.
Фонд томонидан зиёратгоҳлардан келиб тушадиган маблағлар инкассация хизматлари ходимлари томонидан қабул қилиниб банкка топширилади, сўнг ўрнатилган тартибга асосан тақсимланган ҳолда эҳтиёжлар учун йўналтирилади. Айрим ижтимоий тармоқларда бирёқлама, ассосиз ёндашувларни тарқатишдан кўзланган мақсад одамларни ҳақиқий ҳолатдан чалғитиш, уларда ишончсизлик уйғотиш, юз йилдан кейин қайта тикланган буюк исломий қадриятни яна йўқ қилишдан иборат.
Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси ижтимоий тармоқларда идора номидан Наргиза Саидова, Мирзабек Холмедов, Миркомил Мусаев, Искандар Ҳамроқулов ҳақида тарқатилган фейк-хатга ишонмасликка чақирганди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Probus — Ўзбекистонда тайёрланган ҳайдовчисиз электромикроавтобус
Тошкентдаги Турин политехника университети «Ақлли автомобиль» маркази очилибди. Марказда ўзи ҳаракатланадиган, илғор навигация тизимига эга (ақлли), экологик тоза ва муқобил таъминот тизими билан жиҳозланган автомобиллар лойиҳалари тайёрланади.
Марказнинг биринчи ишланмаси — Probus номли ҳайдовчисиз электромикроавтобус. У олти йўловчига мўлжалланган ва 10 км/соат тезликда ҳаракатланади (тезликни видеони кўриб ҳис қилиш мумкин). Probus оддий розетка орқали саккиз соат қувват олади, тўлиқ «заряди» 50 километр йўлга етади.
«Ўзавтосаноат» электромобиллар устида иш олиб борилаётганини ўтган йили маълум қилганди. Шунингдек, 2018 йилда Хитойнинг электромобиль ишлаб чиқаришга ихтисослашган компаниялари Ўзбекистонда корхоналар очиш истагини билдираётгани ҳақида хабарлар берилган эди.

Фарзандларингиз ёзга тайёрми❓
Ассортиментни кўринг‼️
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEAb26GdKdCifmM-Mw

Мурод Хонтўраев 27 март куни пичоқланмаган, ҳа. Лекин 15 март куни «кесиб-санчилган жароҳатлар» билан касалхонага ётқизилган
Пешинда GoSport нашри «27 март куни Мурод Хонтўраев яна пичоқланди» деб хабар тарқатганди. Кейин Мурод Хонтўраев Инстаграмда чиқиб, «Эээ, бу Инстаграм-Телеграм каналларга ишонманглар, алдайверади, соппа-соғман», деди. Тошкент шаҳар ИИББдагилар ҳам Хонтўраев 27 март куни пичоқланмаганини тасдиқлади. Лекин Хонтўраев шу кунларда (айнан 27 мартда эмас, лекин шу кунларда) озгина қон чиқарган экан барибир.
Бош прокуратура матбуот хизматидан «Дарё»га маълум қилишларича, Мурод Хонтўраев 15 мартга ўтар кечаси соат 1:55 да Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникасига хирургия бўлимига «кесиб-санчилган жароҳатлари» билан мурожаат қилган. Клиникага дарҳол милиция ходимлари етиб келиб, Мурод Хонтўраевдан нима бўлганини сўрашса, у ўз уйи олдида ўзининг эҳтиётсизлиги натижасида йиқилиб, тан жароҳати олганлигини, ҳеч ким билан уришмаганлигини айтган.
«Ҳеч ким билан уришмадим» деса-да, Мирзо Улуғбек тумани милицияси томонидан 19 март куни (орадан тўрт кун ўтиб) Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилибди (кимга нисбатан — шу жойи сал ноаниқ). Бу «совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб безорилик қилиш» деган модда. У бўйича айбдор деб топилган шахс, масалан, уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Хуллас, бошқотирма.

Чирчиқда юз берган ёнғин оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг икки нафари — болалар
Чирчиқдаги хонадонларнинг бирида юз берган ёнғин оқибатида тўрт киши, жумладан, икки нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг Куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига 27 мартга ўтар кечаси соат 00:29 да Чирчиқдаги Машар кўчасидаги 17-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига зудликда олтита ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Экипажлар етиб келган вақтда уй очиқ аланга билан ёнаётган бўлган. Соат 1:20 олов қуршаб олиниб, 1:58 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида 200 квадрат метр майдонда 17-уйнинг томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган (уйнинг 100 квадрат метр майдони сақлаб қолинган).
Ёнғин оқибатида шу уйда яшаган саккиз нафар оила аъзоларидан тўрт нафари — 33 ёшли фуқаро Б.Р, унинг рафиқаси ҳамда икки нафар 8 ва 12 ёшдаги фарзандлари вафот этган.
Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тошкент вилоятида Туябўғиз ГЭС фойдаланишга топширилди
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги Туябўғиз сув омборида янги гидроэлектр станцияси (ГЭС) фойдаланишга топширилди, дея хабар қилди «Халқ сўзи». ГЭС қурилиши 2017 йилда бошланган бўлиб, лойиҳани «Гидропроект» компанияси амалга оширди.
«ГЭС лойиҳавий қиймати 15,8 миллион долларга тенг бўлиб, шундан 8,1 миллион доллари Хитой Эксимбанки томонидан молиялаштирилди. Туябўғиз сув омбори қошидаги ушбу кичик ГЭС 14 ой ичида қуриб битказилди. Илгари бундай иншоот барпо этиш учун камида уч йил вақт сарфланар эди», — дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган энергетик Акром Эргашев.
Мутахассисларнинг айтишича, ГЭСнинг умумий қуввати 11,4 МВтга тенг. Бу йилига ўртача 41,2 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1 минг 600 та хонадоннинг электр токига бўлган эҳтиёжи тўлиқ таъминланади, деганидир.
2017—2021 йилларда Ўзбекистонда гидроэнергетикани ривожлантириш дастури бу давр ичида 42 янги ГЭС қуриш ва 32 та мавжуд ГЭСни модернизация қилишни кўзда тутади. Ҳозирда Катта Фарғона канали ва Тўпаланг дарёсида кичик гидроэлектр станциялар каскади, Оҳангарон дарёсида эса кичик «Қамчиқ» станциясини қуриш ишлари давом эттирилмоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ

Daryo — LIVE via @PostBot
IMPERIAda 29,30,31- Mart kunlari JUDA KATTA MEGA AKSIYALAR bo'lib o'tadi📢
SHOSHILING!🏃♂😉Aksiyalardan unumli foydalaning!🎁 Hali bundan ham zo'r aksiyalarimiz sizni kutmoqda🔥
📌Telegram kanalimizga a'zo bo'ling va aksiyalarimizdan bahramand bo'ling📢
👇👇👇👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAES_DnTfpWzKrT_idw