Daryo — LIVE
68.6K subscribers
47.5K photos
11K videos
65 files
44K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Ўзбек жангарилари гуруҳи Афғонистонда армия базасини эгаллади

«Катибатул Имом ал-Бухорий» (КИБ) гуруҳига кирувчи ўзбек жангарилари «Толибон» жангарилари билан бирга Афғонистон ҳукумат армиясининг Бодғис вилоятидаги базасини эгаллади. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.

Хабар беришларича, «Катибатул Имом ал-Бухорий» террорчилик гуруҳига асли ўзбекистонлик Акмал Жўрабоев асос солган. Асосан Марказий Осиё ва Россия фуқароларидан ташкил топган гуруҳ дастлаб Сурияда фаолият олиб борган.

«Гуруҳнинг ўзагини 2011 йилда Афғонистондаги лагерларини тарк этган «Туркистон ислом ҳаракати» террорчилик гуруҳи аъзолари ташкил этади», — дейилади Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази ахборотида.

2018 йилга келиб эса КИБ жангарилари маълум сабабларга кўра Суриядан Афғонистонга қайтишни бошлаган ва ҳозирда Афғонистондаги мавқеларини мустаҳкамлашга уринмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​«Фуқаролар яшаб турган уйларда демонтаж ишларини олиб бориш тақиқланган», деди Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 16 февраль куни шаҳар ҳокимлигида журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда.

Учрашувда кўтарилган масалалардан бири Анҳор ёқасидаги ҳали одамлар яшаб турган 78-уйнинг шошилинч бузилиши бўлди. Ҳокимлик уйнинг бузилишини унга ёндош «Анҳор-Локомотив» паркининг кенгайтирилиши билан изоҳлади. Мазкур мавзу сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ушбу уйда истиқомат қилувчи фуқаролардан бирининг «Газета.uz»га маълум қилишича, бино бузилиши тўғрисида уларга икки йил муқаддам маълум қилинган. Бироқ бу вақт ичида туман ҳокимлиги бузилишнинг аниқ муддатини маълум қилмаган ва одамларнинг кўчиши учун шароитлар яратмаган. Бинода ҳар куни электр узиб қўйилади, мунтазам равишда сув таъминотида узилишлар кузатилади. Демонтаж вақтида квартираларининг деворларида ёриқлар пайдо бўлганидан сўнг айрим фуқаролар фавқулодда кўчишга мажбур бўлган.

Шаҳар маъмурияти нима учун бу қадар шошилинч иш олиб борилганига изоҳ бермади, фақатгина ичида одамлар бўлган уйни бузиш қатъий тақиқланганини таъкидлаб ўтди. «Бу нотўғри. Бундай вазиятларда биз — ҳокимликка мурожаат қилиш лозим. Одамлар яшаётган жойда демонтаж ишлари ўтказилмайди», — деди Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов. «Ҳокимлик одамлар яшаётганда уйни бузиш ҳуқуқига эга эмас», — дея қўшимча қилди ҳоким Ортиқхўжаев.

Даврон Ҳидоятов президент фармонидан (ПФ-5495) иқтибос келтирар экан, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишга фақат манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилганидан, шунингдек, фойда ва харажатлар баҳоланганидан кейин йўл қўйилиши мумкинлигини таъкидлади. «Энг катта муаммо — инвесторлар ҳокимнинг қарорини олиб, келиб: „Тамом, биз уйингизни бузамиз!» — дейди. Ҳоким имзолаган ҳар бир қарорда Президент фармонидаги банд ёзиб қўйилади», — деди у.

Ҳокимнинг биринчи ўринбосари уйларнинг бузилиши ва аҳолига етказилган зарарларни қоплаш тартибларини айтиб ўтди. «Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бизга инвестор келганида, унинг биринчи вазифаси — туман ҳокими ва маҳалла қўмитаси раиси билан одамларни йиғиб, мазкур ҳудуд бузилишга тушгани ва бу ерда бошқа бино қурилишини эълон қилиш. Ҳар бир уй эгаси билан квадратурасидан келиб чиқиб ҳар бир квартирани баҳолашдан ўтказиш лозим ва шундан сўнг келишиб оласиз. Одамлар ушбу уйда қолишни маъқул кўрса, бир неча ой ижарада туришга келишилади, сўнгра янги уйдан янги квартира ажратилади. Агар бунга рози бўлмасангиз, инвестор бошқа тегишли турар жой билан таъминлаши лозим. Муддатлар ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида келишилади», — деди Даврон Ҳидоятов.

Агар ҳокимлик инвестор сифатида ишга киришса, ҳокимлик ҳам 78-уй билан содир бўлган вазиятда мазкур шартларга риоя қилиши лозим. «78-уй билан боғлиқ ҳолатда иккита жой таклиф қилинган. Биринчиси — Байналмилал, Ёзувчилар уюшмасининг тайёр уйи, кўчиш мумкин. Иккинчи жой — Қори Ниёзий кўчасида „Дархон» деб аталадиган, ҳозиргидан анча яхши жой. Агар ушбу уйга қарасангиз, у швеллерлар билан ўраб чиқилган, бу авария ҳолатидаги уй. Одамлар у ерда хавф остида яшаётган эди. Биз янада қулай уйга кўчишни таклиф қилмоқдамиз. Ҳокимият буни таъминлайди», — деди у.

Ҳокимлик фуқаролар ўзлари сайлаган депутатларга ҳам мурожаат қилишлари кераклигини эслатиб ўтди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Oziquz каналида озиқ-овқат маҳсулотларини улгуржи нархларда сотишингиз ва сотиб олишингиз мумкин! 😊

Озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи дўстларимиз учун махсус канал👇


https://telegram.me/joinchat/AAAAAETyViOal-7GaOxEcw
​​ЎзМУ ва Техника университетининг шаҳар ташқарисига кўчирилишидан Тошкент ҳокимлигининг хабари йўқ, лекин барча ишлаб чиқариш корхоналарининг бошига шу ташвиш тушишидан хабардор

Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат техника университетининг шаҳардан ташқарига кўчирилиши ҳақида пойтахт ҳокимлигининг хабари йўқ. Бу ҳақда 16 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев маълум қилди.

Kun.uz’нинг хабар беришича, йиғилишда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «отахон» олий таълим муассасаларининг шаҳар ташқарисига чиқарилиши ҳақидаги таклифни ОАВдан билганини айтган. «Бундай масала кўтарилаётганлиги ҳақида ўзимиз ҳам оммавий ахборот воситаларида тарқатилган маълумотлар орқали хабар топдик. Бу ҳақида ҳокимлик аппаратида ҳеч қандай гап бўлгани йўқ», — деди ҳоким.

Аввалроқ, 15 февраль куни Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори ўринбосари Турсун Аҳмедов Ўзбекистондаги икки йирик олий таълим муассасаси — Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети бино ва жойлашувини шаҳардан ташқарига чиқаришни таклиф қилганди.

Ҳа-я, айтмоқчи, 16 февралдаги тадбир давомида ҳоким Ортиқхўжаевнинг ўринбосарларидан бири Шароф Раҳмонов ишлаб чиқариш корхоналари шаҳар чеккасига жойлаштирилишини маълум қилган. Kun.uz’нинг Раҳмоновга асосланиб хабар беришича, бу мақсадда Тошкент вилояти билан чегара ҳудудлардан фойдаланилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Қибрайлик эркак собиқ рафиқасининг ўлдирилишини 1500 доллар эвазига буюртма қилди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи фуқаро 1500 доллар эвазига собиқ турмуш ўртоғи ўлимини ташкиллаштирмоқчи бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасига таяниб UzNews хабар бермоқда.

11 февраль куни Тошкент вилояти ИИБга Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1970 йилда туғилган Б.Ю. ариза билан мурожаат қилади. У ўз аризасида таниши, Қибрай туманида яшовчи 1981 йилда туғилган Д.А. собиқ турмуш ўртоғи, 1979 йилда туғилган Ш.М.ни ўлдириши учун унга 1500 доллар ваъда қилаётгани хақида маълум қилади.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 13 февраль куни соат 20:00 да Б.Ю. буюртмачи Д.А. билан учрашиб, унга қотиллик жинояти содир этилганлиги саҳналаштирилган фотосуратлар ҳамда собиқ турмуш ўртоғига тегишли аёллар сумкаси берилганидан сўнг, буюртмачи Д.А. ишни битирганлиги учун Б.Ю.га келишилган пулдан 400 минг сўмини бераётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят прокуратураси томонидан фуқаро Д.Ю.га нисбатан Жиноят Кодексининг 25/97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Ургут туманида қайнота келинини ўлдириш учун 2 минг доллар таклиф қилгани ҳақида, Самарқанд шаҳрида эса бир фуқаро маҳалладошининг ўлдирилишини 1500 долларга буюртма қилгани ҳақида хабар берилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Тошкентдаги мактабларнинг бирида 8-синф ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолди

Тошкентдаги мактаблардан бирининг 8-синфида ўқийдиган 14 ёшли қиз 2018 йил декабрь ойида ўзи яшайдиган хонадонда 2000 йилда туғилган йигит билан жинсий алоқа қилган.

2019 йилнинг январь ойида эса қиз ҳомиладор бўлиб қолганидан хабар топган ва ҳомиласини олдириб ташлаган. Бу ҳолат шаҳардаги 6-туғуруқхонада қайд этилган.

UzNews нашрининг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларга асосланиб хабар беришича, ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу модда бўйича айбдор деб топилган шахс 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳозирги вақтда ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган йигит шахсий назоратда бўлиб турибди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​2019 йилда Тошкентда 14 та метро бекати фойдаланишга топширилади

2019 йилда Тошкент метрополитени бекатлари сони 14 тага кўпайиши кутилмоқда — давоми қурилаётган Юнусобод йўлининг икки янги бекати ва Яшнободда қурилаётган ерусти метро йўлининг 12 та бекати 2019 йил охиригача фойдаланишга топширилади.

«Юнусободда қурилаётган ерости метросининг иккита бекати ишга тушади. Шунингдек, ер усти Яшнобод метро йўналиши ҳам фойдаланишга топширилади. Бу йўналишда 12та бекат ишга тушади», — дея Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятовнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz.

Маълумот учун, айни вақтда Тошкентда метрополитен билан боғлиқ учта лойиҳа амалга оширилмоқда: Сергелида (82,6 миллион доллар эвазига) ер усти метро йўли қурилаётган бўлса, Юнусободда «Шаҳристон»да тўхтаб қолган метро йўлининг давоми — «Туркистон» ва «Юнусобод» бекатлари қурилмоқда. Шунингдек, бутун шаҳарни қамраб оладиган, узунлиги 52,1 километрга тенг ер усти ҳалқа метро йўли ҳам қурилмоқда — Яшнобод метро йўли ҳам айнан шу ҳалқанинг бир қисмидир.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликлар кузатилади. Баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун энди онлайн ариза бериш мумкин бўлади. Гувоҳнома учун сурат эса ИИВ базасидан олинади

Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун зарур ҳужжатларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал) орқали онлайн топшириш мумкин бўлади.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ахборотига кўра, бу ҳақдаги қўшма қарори 13 февраль куни Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва адлия вазири Русланбек Давлетов томонидан имзоланган.

Ушбу янгилик нафақат Тошкент шаҳрига, балки бутун Ўзбекистонга тааллуқли. Ушбу хизматдан фойдаланиш учун фуқарода электрон рақамли имзо бўлиши даркор, бундай имзони эса жойлардаги Давлат хизматлари марказидан олиш мумкин.

Онлайн-ариза бериш вақтида аризачининг фотосурати тизимнинг ўзи томонидан ИИВнинг маълумотлар базасидан олинади. Агар аризачи гувоҳномасида янги фотосурати бўлишини истаса, у ҳолда Давлат хизматлари марказига бориш керак.

Киритилган ахборот текширувдан ўтгач, тизим давлат божини тўлаш учун квитанцияни тайёрлаб беради. Тайёр бўлган ҳужжатни эса Давлат хизматлари марказига бориб, олиб кетиш мумкин бўлади.

«Газета.уз»нинг ёдга солишича, 1 июндан бошлаб давлат хизматларини прописка жойи ва почта манзилидан қатъий назар, исталган давлат хизматлари марказида олиш мумкин бўлади. Бундан ташқари, давлат хизматларидан Ягона портал орқали фойдаланиш вақтида бож, йиғим ва бошқа тўловлар учун 10 фоизлик чегирма амал қилишни бошлайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Diplomat Travel
24 soat davomida istalgan yo'nalish bo'yicha aviachiptalar narxlarini bilishni istaysizmi?

💫"Diplomat Travel" kompaniyasi bunda Sizga yordam berishga tayyor va qo'ng'irog'ingizdan doimo mamnun!

https://t.me/joinchat/AAAAAFP6dCvGglXFssWc-g
​​Тошкентнинг бош режаси 3D форматда қайта тайёрланади

2019 йилнинг апрель ойи охиригача Тошкент шаҳар бош режаси концепцияси 3D форматда тайёрлаш режалаштирилган; уни тайёрлаш устида Хитой, Туркия ва Буюк Британия компаниялари иш олиб бормоқда.

«2014 йилда Тошкент бош режаси ишлаб чиқилган эди, бироқ сўнгги икки йил ичида барчаси ўзгарди ва бугун у биз хоҳлагандек долзарб бўлмай қолди», — дея пойтахт ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятовнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Газета.уз».

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қўшимча қилишича, Тошкент шаҳрини тўлиқ тасвирга олиш («сканердан ўтказиш») учун вертолётларга ўрнатилган аэрофотоаппаратлардан фойдаланилади.

«Бугун биз бош режага тайёргарлик кўриш учун Тошкент вилояти бўйлаб парвоз қилдик («Газета.уз» маълумотларига кўра, парвоз Ан-2 самолётида амалга оширилган). Кейинги ҳафта махсус 3D-камералар билан Тошкент устида парвоз амалга оширилади. Бош режа эски бош режаларга ўхшаган бўлмайди», — деб айтган шаҳар ҳокими.

«Газета.уз»нинг қайд этишича, ўтган йили Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрининг 3D-бош режаси тузиб чиқилган эди. Рақамли харита мегаполис қурилиши билан боғлиқ кўплаб жараёнларни онлайн режимда амалга ошириш имконини берган. Бош режага ҳар бир бинонинг электрон паспорти киритилган бўлиб, ер-кадастр, фойдаланишга топшириш баённомалари ва бошқа ҳужжатларни рўйхатга олишга имкон берган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Чимкентда 13 яшар ўсмир олов ичида қолган уйдан икки болани олиб чиқди

Чимкентда 13 яшар ўсмир ҳаётини хавф остига қўйиб, олов ичида қолган уйдан икки болани олиб чиқди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Ёнғин 60 квадрат метр майдонни қамраб олди. Уйда катталар назоратисиз қолдирилган 3 нафар бола бор эди. Катта қиз тутунни кўриб, қўрқиб кетади ва ёрдам сўраб, қўшниларнинг олдига чопади.

2005 йилда туғилган қўшни бола онасига ўт ўчирувчиларни чақиришни тайинлайди, ўзи эса икки бола қолган уйга кириб боради. У 2013 йилда туғилган қиз ва 2015 йилда туғилган ўғил болани тутун ичида қолган уйдан олиб чиқади.

Шундан сўнг аланга бутун уйни қамраб олди ва уни ёрдамга етиб келган ўт ўчирувчилар бартараф қилди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
📢 Diqqat Diqqat📢

AKSIYALAR yog‘dusi davom etadi🔥🔥🔥
@imperia_shop da
aksiyalar ustiga MEGA AKSIYALAR🛍

SHOSHILING! Tovarlar soni cheklangan!
Qulay narxda sifatli xaridlarni amalga oshiring, bunaqasi kamdan-kam bo’ladi.😊 Bundan tashqari xaridingiz uchun bonuslarimiz ham bor.🎁

Batafsil
👇👇
​​Ўзбекистонда аёллар онкологик касалликка қарши эмланади

Ўзбекистонда аёлларда учрайдиган бачадон бўйни саратонининг олдини олишга қаратилган Одам папилломаси вирусига қарши вакцина жорий қилинмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси масъул ходими Камола Сафаеванинг таъкидлашича, Дунёда ОПВга қарши вакцина билан қизлар 2006 йилдан бошлаб эмланади.

Юздан ортиқ мамлакатлар ундан фойдаланиш учун рухсат олган, улардан 74 таси вакцинани ўзларининг миллий эмлаш календарига киритган. Кўп йиллик ўрганишлар вакцинанинг самараси 10 йилдан ортиқ эканини кўрсатмоқда.

«Миллий эмлаш календари бўйича юртимизда болалар 12 та бошқариладиган инфекцияга қарши давлат ҳисобидан профилактик эмланади, уларни қўллаш эвазига кўп йиллардан буён қатор касалликларнинг олди олиняпти», — деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилором Турсунова.

Жойларда Глобал вакцина ва иммунизация альянси ёрдамида қурилаётган музлатгичли омборларда вакциналар сифатли сақланади ва тарқатилади.

Вакциналар жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга олиб келинади ва октябрь ойидан бошлаб 400 минг нафарга яқин 9 ёшли қизлар мактабларда ва тиббиётнинг бирламчи бўғинларида эмланади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ўзбекистонда 2019 йилнинг биринчида ойида 17,5 мингга яқин енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Ихтисослаштирилган, ихтисослаштирилмаганлари билан қўшиб ҳисоблаганда

Ўзбекистонда 2019 йил январь ойида 17 466 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди, бу 2018 йилнинг шу даврга нисбатан 38,8 фоизга кўпдир, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Шунингдек, 2019 йил январь ойида юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 бараварга ошиб, 367 донага етган. Шунингдек, 74 та автобус йиғилган бўлиб, бу 2018 йил январидаги кўрсаткичдан 35 тага (1,9 мартага) кўп.

Аксинча, трактор ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 91 фоизга қисқарган — 2018 йил январида Ўзбекистонда 100 дона трактор ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йил январида бу кўрсаткич атиги 9 донани ташкил этди.

Эътиборимизни тортган жиҳат — Давлат статистика қўмитаси енгил автомобиллар сонини «ихтисослаштирилган, ихтисослаштирилмаган»га ажратмай, умумий қилиб берибди. Яхши ҳам қилади. Ўтган йили айнан шу нюанс сабаб тушунмовчиликлар келиб чиққан, кейин Статқўм воизлари бунга ўзича изоҳ беришга мажбур бўлганди. Афтидан, бераётган статистикалари билан одамларни ўзлари чалғитаётганликларини тушуниб етган шекилли. Хурсандмиз.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Энергетика вазири Алишер Султонов — бош вазир Абдулла Ариповнинг маслаҳатчиси

Ҳукумат қарори билан Алишер Султановга бош вазирнинг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасини бажариш ҳам юкланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.

Алишер Султонов февраль ойи бошидан бери энергетика вазири лавозимида ишлаб келмоқда. Бундан аввал эса у бош вазирнинг ўринбосари — ҳукуматнинг геология, ёқилғи-энергетика мажмуаси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати комплекси раҳбари эди.

Бош вазирнинг икки маслаҳатчиси лавозимлари Ўзбекистон Президентининг январь ойи охиридаги фармони билан жорий этилган эди. «Газета.уз»нинг ёзишича, худди шу ҳужжат билан бош вазир ўринбосарлари сони саккизтадан бештагача қисқартирилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистон 2019 йил январида бензин ишлаб чиқаришни қисқартирди

Ўзбекистон 2019 йил январида 71,6 минг тонна бензин ишлаб чиқарган. Бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан бензин ишлаб чиқаришнинг 31,8 фоизга қисқарганини англатади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

2019 йил январь ойида дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 81,7 минг тоннани ташкил қилди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 14,2 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь ойида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даври билан таққослаганда 5 фоизга камайтирган — 60,6 минг тонна.

Табиий газ қазиб олиш 2019 йил январида 5,24 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 фоизга кўп. Ўзбекистон 2019 йил январида 185,4 минг тоннадан ортиқ газ конденсати ишлаб чиқарди, бу 2018 йилга нисбатан 0,3 фоизга кам.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Курслар. 2019 йилда 💵доллар курси иккинчи бор пастлади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Тошкентда авторақамларни энди ИИББ ЙҲХБ эмас, балки ДХА тарқатади

Тошкент шаҳар ИИББнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 1 апрелдан бошлаб автомобилларни рўйхатга олиш ваколатини Далват хизматлари агентлигига топширади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар беришларича, энди янги автомототранспорт воситасини Тошкентдаги 11 та «ягона дарча» орқали рўйхатдан ўтказиб, давлат автомобиль рақамларини олиш мумкин бўлади.

Қайд этишларича, транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш (автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларига ўзгартириш ва тузатишлар киритиш) ваколати ҳозирча ЙҲХБнинг ихтиёрида қолмоқда, бироқ, яқин вақт ичида, IT-инфратузилма билан боғлиқ ишлар якунига етиши билан, бу ишлар ҳам Давлат хизматлари агентлигига ўтказилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Umr g'animat. Shunday ekan, dunyo tashvishlarini chetga surib, o'zingiz va yaqinlaringiz salomatligiga e'tibor bering.

Kardiojarrohlik, onkologiya, umurtqa jarrohligi, nevrologiya, bepushtlik va boshqa yo'nalishlar bo'yicha Koreyaning Toshkentdagi Himedi.com markazi Koreyadagi yuqori profilli hamkor klinikalarda davolanib shifo topishda ko'maklashishga tayyor.

Ma’lumot uchun:
🌐http://himedi.com/uz
🏥 Toshkent sh., Nukus ko'chasi, 16
📞 +998712000704

Kanal: @himedicom_uz
Тошкентда тўрт нафар маст фуқаро ИИБ ходимини шафқатсизларча калтаклади

Тошкентдаги кафеда ИИБ ходимини шафқатсизларча калтаклаган тўрт нафар фуқаро қўлга олинди, деб хабар қилмоқда UzNews.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манба берган маълумотга кўра, 15 февраль куни соат 20:30 атрофида «Каримбек» ошхонасида икки нафари 32 ёшда, қолганлари 33 ва 39 ёшда бўлган тўрт фуқаро маст ҳолатда ИИБ ходимини шафқатсизларча калтаклаган. Жабрланувчи 2010 йилдан буён Бухоро вилоят ИИБда ишлаб келган.

Бунинг оқибатида 37 ёшли ИИБ ходими бош мия оғир лат ейиши, чакка томон гематомаси, бош чаноғининг орқа суяги синиши диагнози билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган. Ҳодиса юз берган вақтда Бухоро вилоят ИИБ ходими хизмат формасида бўлганми ё йўқ — бунисига аниқлик киритилмаган.

Ушбу иш юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «б» банди асосида (ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахснинг баданига қасддан оғир шикаст етказиш) банди бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бу модда бўйича айбли деб топилганлар беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg