#Рақам. «Оила даврасида» газетасида ёзилишича, Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли туғилган чақалоқларни рўйхатдан ўтказиш, никоҳни расмийлаштиришга бефарқ қараб келмоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Daryo.uz mushtariylari diqqatiga!
Redline: New Collection
REDLINE do‘konlarida yangi kolleksiyadagi zo'r narsalar yoqimli narxlarda taklif etiladi!
Do'stlar, ☺️ yangiliklarni kuzatib boring, imkonni boy bermang va REDLINE'ga tashrif buyuring!
Telegram 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8OaUiAaYLCzFg42w
Instagram 👇
https://instagram.com/redline_uzb

Ҳалигиндақа доғистонлик, чеченистонлик ўзича йигитларга ҳавас қилган баъзи олифталар ижтимоий тармоқлардаги профиль суратларига тахминан: «Бўри шердан кучсиз, лекин циркда томоша кўрсатмайди», деганга ўхшаш гаплар ёзилган расмларни қўйиб олишади, сиз ҳам кўргандирсиз. Тошкент цирки ходимлари эса шундай (бир гапдан иборат) пурмаъно ривоятни расво қилибди: бўрини цирк томошаларида чиқиш қиладиган жониворга айлантиришибди.
Буниси ҳам майли — бўри бечорани қўй билан бир қафасга солиб қўйишибди. «Бўри қўйни ғажиб ташлашини кутиб турганимизда қўй бўрини боплаб сузиб берди», — деб ёзади Kun.uz мухбири. Бу не синоат? «Бунинг сири шундаки, икки жонивор ҳам ёшлигидан бирга ўсган ва доимий назоратда ўргатиб борилган. Ҳозир ҳам мунтазам назорат қилиб борамиз. Чунки бўри барибир йиртқич жонивор, ҳар дақиқада ўз хусусиятини намойиш этиши мумкин», — дейди цирк ходими Акмал Абдуллаев.

Россияда етти йил қурувчилик қилиб, Магнитогорскда саккиз кишини қутқарганидан сўнг қаҳрамонга айланган ўзбекистонлик йигит энди Миллий гвардия институтига ўқишга кирмоқчи
Россиянинг Магнитогорск шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг битта подъезди 31 декабрь куни маиший газ портлаши оқибатида қулагани, қутқарувчилар етиб келгунига қадар ўзбекистонлик бир йигит саккиз кишини қутқаргани ҳақида хабар берилган эди. Асли сурхондарёлик Оламафруз Абдуллаевнинг бу қаҳрамонлиги учун унга Россияда «Яхшилик қилишга шошилинг» медали, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги номидан қимматбаҳо совға, Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консуллиги томонидан фахрий ёрлиқ, Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Ўзбекистонга қайтиш учун бепул авиачипта тақдим этилганидан ҳам хабарингиз бор.
Оламафруз куни кеча Тошкентга учиб келди. Аэропортдаёқ ундан интервью олишган. Айтишича, қулашдан сўнг ёнғин ичида қолган бинонинг учинчи қаватидан иккита ёш бола ва бир аёлни, сўнг тепа қаватлардан яна беш кишини қутқариб, хавфсиз жойга олиб ўтган. «Мен буни қаҳрамонлик дея олмайман. Ўрнимда бошқа ўзбек йигити бўлганда ҳам одамларнинг оловда жабрланишини видеога олгандан кўра қутқаришни афзал биларди. Бу гапларни Россияда ҳам айтганман. Тўғриси, тақдирлаш ва Россиянинг ҳар қандай университетига ўқишга киришга имтиёз берилишидан бироз ҳижолат ҳам бўлдим, имтиёзни рад этдим. Чунки одамларни ўз манфаатим учун, талаба бўлиш учун қутқариб қолмаганман», — дейди Оламафруз.
Ёшлар медиа марказидан «Дарё»га маълум қилишларича, Оламафруз Россияда етти йил қурилиш соҳасида ишлаган. Келгусидаги мақсади — Ўзбекистон Миллий гвардияси сафида хизмат қилиш. «У 2019 йилда Миллий гвардия ҳарбий-техника институтига ўқишга кириш ниятида эканлигини билдирди», — дейилади медиа марказ ахборотида.

🔥Allmax dan qaynoq chegirmalar🔥
Turkiyaning sifatli liboslari, Xitoy krossovkalari super chegirmali narxlarda.
👇👇👇 Batafsil
https://t.me/joinchat/AAAAAEvLUIia0-jfupHfTA

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги Россияда ҳалок бўлган икки ватандошнинг жасадини олиб келишда ёрдам кўрсатади
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонлик икки меҳнат муҳожирининг жасадларини Ватанга олиб келишда ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда вазирлик вакиллари маълум қилди.
Аввалроқ, 6 февраль куни Санкт-Петербург шаҳридаги қурилишда 28 ёшли Алишер Ўсаров баландликдан йиқилиб, ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Худди шу куни Ленинград вилоятининг Мурино шаҳрида қурилаётган турар жой биносининг 14-қаватидан 20 ёшли Толибжон Эсонов ҳам тушиб кетган. Хабар беришларича, ҳалок бўлган ҳар иккала йигит ёрдамчи қурилишда ёрдамчи ишчи бўлиб фаолият олиб борган. Сўнгги маълумотларга кўра, Ўсаровнинг жасади Суд-тиббиёт экспертизаси бюросида, Эсоновнинг жасади эса Токсово шаҳридаги ўликхонада сақланмоқда.
«Жасадларни Ватанга транспортировка қилишга тайёрлаш бўйича барча дастлабки тадбирлар амала оширилган, Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ходимлари жасадларни олиб чиқиб кетиш учун рухсат берилишини кутмоқда», — деди вазирлик ходимлари.
Аввалроқ Москвада бахтсиз ҳодиса оқибатида қариндоши вафот этган ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлган ватандошларнинг жасадларини Ватанга олиб боришда ёрдам кўрсатишни сўраб, Ўзбекистон Президентига видеомурожаат йўллаган эди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу видеомурожаатга жавобан хорижда вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини Ватанга олиб келиш билан боғлиқ ҳаражатлар Меҳнат вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси томонидан қопланиши белгиланганини эслатиб ўтган эди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ҳукумати Россияда вафот этган фуқароларининг жасадларини Ватанга бепул олиб келиш устида ишлаётгани, ушбу масалада Uzbekistan Airways авиакомпанияси билан музокара ўтказилаётгани ҳақида 2018 йил ноябрида айтилган эди.

3 яшар ўғилнинг «нархи» 8 миллион сўм, бир ҳафталик чақалоқ эса 3,5 миллион сўм
Ички ишлар вазирлиги тарқатган ахборотларга ишонадиган бўлсак, 3 февраль куни Ўзбекистонда бола сотиш билан боғлиқ камида иккита ҳолат юз берган.
Шу куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи аёл 3 ёшли ўғлини икки кишига жами 8 миллион сўм ва 100 доллар эвазига сотаётган вақтида ушланган. Маълумотларга кўра, ушбу ҳолат Кармана туманининг «Талқоқ» маҳалласида юз берган.
Фарғонанинг Бешариқ туманида яшовчи аёл эса Сурхондарёнинг Жарқўрғонига келиб, туғуруқхонага жойлашиб, 26 янвраь куни қизалоқни дунёга келтирган, 3 февраль куни эса чақалоқни бир аёлга 3,5 миллион сўм эвазига сотган ва Тошкентга қайтиб кетаётган вақтида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинган.
Хабар беришларича, ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ шу каби аянчли ҳодисалар Қарши шаҳрида, Тошкент шаҳрида (бир эмас, кўп марта), Шўрчи туманида ҳам юз берган эди.

Daryo — LIVE via @PostBot
Ⓜ️ Малика савдо марказида телефон нархлари ўзгарди!!!📱
❗️Керакли бўлган телефоннинг устига босинг ва нархларини билиб олинг 💯
👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAELZrsk_2hUdPuYcnQ

🇨🇳 Кўриб турганингиз — ҳа, бетон кўприк. Узунлиги 26,3 метр, эни 3,6 метр, шакли Хитойдаги Чжаосян ибодатхонасидаги 1400 йиллик тош кўприкдан илҳомланган тарзда тайёрланган. Ҳа, тўғри кўряпсиз, кўприк устида ўнлаб одамлар ҳам турибди.
Нима, дунёда устида ўнлаб одамлар бўлган, ҳар куни юзлаб, минглаб одамлар ўтадиган, узунлиги 30 метрга яқин бўлган бетон кўприклар камми? Ундай кўприклар кўп, лекин 3D-принтердан чиқарилган энг узун бетон кўприк ҳозирча фақат шу — суратдагиси.
Кўприк Пекиндаги Цинхуа университетининг Архитектура мактаби жамоаси томонидан 3D-босма усулида қурилган. У 176 та бетон блокдан иборат бўлиб, блокларни чоп этиш учун 450 соат вақт кетган. У худди шундай, лекин анъанавий усулда қурилган кўприкдан камида 30 фоизга арзон.

Аграр университет декан ўринбосари пора билан қўлга тушди
Тошкент давлат аграр университети декан ўринбосари Х.А. университетнинг 2-босқич талабаси А.дан уни якуний имтиҳонларга киришига рухсат бериш эвазига 600 минг сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, Х.А. мунтазам равишда дарс қолдирган 11 талабани имтиҳонларга киришига рухсат бериши эвазига олган жами 4,6 миллион сўм пул маблағларини ҳам ихтиёрий равишда тақдим қилган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Куни кеча Тошкентдаги коллежлардан бирининг ўқитувчиси 5 минг долларни, бошқа бир коллежнинг директор ўринбосари эса 1,5 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
«Университет декани» деганда эса 2018 йил ёзида Ўзбекистондаги №1 университет — ЎзМУнинг деканларидан бири пора билан қўлга тушгани хотирага келади. Ўшанда Ижтимоий фанлар факультети декани А.Қ. 2 минг доллар пора билан қўлга тушганди. Ундан аввалроқ эса шу университетнинг Демократик давлат қурилиш назарияси ва амалиёти кафедраси доценти Д.Х. 6 минг доллар пулни фирибгарлик билан қўлга киритган вақти ушланган эди.

✅SIFATLI MAHSULOTLAR
🔥FANTASTIK NARXLARDA
😉BONUS EVAZIGA SVITERLAR SOVGA
📞+99897 414-45-55
📞+99897 769-63-23
🏢Do'kon manzili
👉Rasmiy kanal
👉Insatagram
🔥FANTASTIK NARXLARDA
😉BONUS EVAZIGA SVITERLAR SOVGA
📞+99897 414-45-55
📞+99897 769-63-23
🏢Do'kon manzili
👉Rasmiy kanal
👉Insatagram
Даҳшат! Тошкентда ҳомиладор аёл 4 яшар фарзандининг кўз ўнгида қайнукаси томонидан пичоқланган. 16 марта!
Ёшлар танишган, севишган ва оила қурган. Сўнг қайнона-келин можаролари бошланган. Кейин ёш оила алоҳида чиқиб кетган. Кўп кузатилган, кўп кўрилган ҳолат, шундай эмас. Бундай ишлардан сўнг қайнона келинини кечира олмаслиги табиий, қийналади, фарзанди уни “ташлаб кетиб”, алоҳида яшаётганидан сиқилади. Қайнонанинг бошқа фарзандлари ҳам бор — улар ўз онасининг қийналишларини жим қараб туради, деб ўйлайсизми? Ҳар доим ҳам эмас. “НеМолчи.уз”да эълон қилинган ва шов-шувларга сабаб бўлган воқеа айнан шунақа.
2018 йил сентябрида аёл уйида 4 яшар қизи билан ўтирган вақти (эри ишда бўлган), уларнинг уйига 20 ёшли қайнукаси келган. Қайнука кутилмаганда пичоқ билан ҳужум қилган (дастлаб олти марта пичоқ урган), аёл жонини сақлаш мақсадида ошхонага қочган, лекин йигит уни тутиб олиб, қорнига яна саккиз марта пичоқ урган. Қайнука келинойисига “Бу онам учун қасос, акамни олиб кетиб қолганинг учун қасос!”, деб жами 16 марта пичоқ урган, бу даҳшатли воқеа йигитнинг 4 ёшли жиянининг кўз ўнгида юз берган. Табиийки, ҳаммаёқ қон — шу алфозда қайнука келинойисининг ўлишини 40 дақиқа кутган...
Давомини мўъжиза деб аташ мумкин — аёлнинг ҳаёти ҳам, унинг ҳомиласи ҳам сақлаб қолинган. Жабрланувчи аёл 14 февраль куни кесарча кесиш йўли билан иккинчи фарзандини дунёга келтириши кутилмоқда. Юз берган ҳодиса бўйича суд ҳукми эса 8 февраль куни чиқарилиши керак эди, бироқ ҳукмнинг чиқарилиши 12 февралга қолдирилган. Аёлнинг айтишича, эри укасининг ёнини оляпти, “укам қамоқда чириб кетмаслиги керак, сени уни кечиришинг керак”, деяпти... Хотин-қизлар қўмитаси эса судда аёлни ҳимоя қилиб чиқишини расман эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига оилаларнинг ажралишига сабаб бўлаётган учинчи шахслар — қайноналар, қайноталар, қайноғалар, қайнукалар, қайнсингиллар... ва ҳоказоларга жазо чораларини қўллаш бўйича тузатишлар киритилиши кутилмоқда.

Қашқадарёдаги туман ва шаҳарлардан йўқолган ўнлаб мол ва қўйлар яширилган жой топилди
9 февраль куни Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор «рейд» тадбирларида вилоятнинг бир нечта туман ва шаҳарларидан йўқолган қора моллар ва майда шохли моллар топилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир пайтида «Отчопар» маҳалласида яшовчи муқаддам судланган Ш.Б. хонадони кўздан кечирилганда молхонасидан 20 бошга яқин қора мол ва 50 бошга яқин майда шохли моллар топилган.
«Энг қизиғи, фуқаро хонадонидан топилган қора моллар ва майда шохли моллар бундан илгари йўқолган бўлиб, қайсидир туман ёки шаҳарда яшовчи фуқароларнинг моли бўлиб чиқмоқда», — дейилади вилоят ИИБ матубот хизмати хабарида.
ИИБ хабарига кўра, бу каби ўғирланган моллар сақланаётган қўрахоналар бир нечтани ташкил этиши мумкин. Шуни аниқлаш мақсадида ҳозирда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари бошлаб юборилган.

🇹🇼Тайванда ёруғлик диодли чироқлар ўрнатилган айланиб турувчи свералар ёрдамида Ой ҳақида инсталляция тайёрлашибди. Битта арт-объектда Ернинг табиий йўлдоши ҳақида бир вақтнинг ўзида турфа таассурот бериши мумкин бўлган жиҳатлар жамланган — фақат ҳаммаси қаердан туриб томоша қилишга боғлиқ 🌒
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Чикагодаги Ўзбек—Америка ассоциацияси фаоллари Камеруннинг Бардап аҳоли пункти учун 4500 (тўрт ярим минг) доллар эвазига сув қудуғини ишга тушириб берди. Қудуқ учун маблағ «Булоқ-3» хайрия лойиҳаси доирасида эълон қилинган марафон вақтида тўпланган.
Хабар беришларича, бу Чикаго ўзбеклари кўмаги билан Африка мамлакатларида қазилган учинчи қудуқ. Биринчиси 2016 йил майида Чаднинг 1700 киши яшайдиган Васси қишлоғида фойдаланишга топширилган. Ўшанда ҳам 45 метрлик қудуқни тайёрлаш ва сув тортадиган насос ўрнатиш учун 4500 доллар сарфланган эди.
Чикаго ўзбеклари ҳақида эса бу ерда батафсил ўқишингиз мумкин — http://dy.uz/oaUJj
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Хабар беришларича, бу Чикаго ўзбеклари кўмаги билан Африка мамлакатларида қазилган учинчи қудуқ. Биринчиси 2016 йил майида Чаднинг 1700 киши яшайдиган Васси қишлоғида фойдаланишга топширилган. Ўшанда ҳам 45 метрлик қудуқни тайёрлаш ва сув тортадиган насос ўрнатиш учун 4500 доллар сарфланган эди.
Чикаго ўзбеклари ҳақида эса бу ерда батафсил ўқишингиз мумкин — http://dy.uz/oaUJj
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷Француз компанияси пляжда фойдаланиш учун мўлжалланган багги-амфибия тайёрлади: у қуруқликда соатига 90 километргача тезликда, сувда эса 13 километр тезликда ҳаракатлана олади. Бу машинани исталган вақтда, ускуналар панелидаги битта мурватни шундай буриш билан қайиққа айлантириш мумкин
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Грузиядаги ўзбекистонлик аёл дугонасининг 4 яшар қизчасини дўппослаб ўлдирди. Унга нисбатан чиқарилган ҳукм ўз кучида қолдирилди
Грузиянинг Кутаиси апелляция суди Сайёрахон Мирбобоевага нисбатан чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди. Ўзбекистон фуқароси тўрт яшар қизалоқни ўлдиргани учун муддатсиз қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Хабар беришларича, қотиллик 2018 йилнинг 14 июнь куни юз берган. Тергов маълумотларига кўра, Мирбобоева ҳодиса юз берган вақтда бошқа мамлакатда бўлиб турган дугонасининг қизини ўлгунича калтаклаган. Сўнгги вақтларда айнан Мирбобоева қизалоққа қараб келаётган эди. Қизчанинг жасадини Мирбобоеванинг ўзи полицияга кўтариб олиб борган.
Суд эшитувлари давомида Мирбобоеванинг адвокати мижозининг эс-ҳуши жойида эмаслигини даъво қилган, бироқ ўтказилган экспертиза текширувлари давомида ўзбекистонлик аёл жиноятни содир этаётган вақтида хаёли жойида бўлганини кўрсатган. 2018 йил октябрида Батуми шаҳар суди Мирбобоевани Грузиядаги энг олий жазо — муддатсиз қамоққа ҳукм қилганди.
Бу Грузиядаги ўзбекистонлик аёллар билан боғлиқ дастлабки жиноят эмас. Аввалроқ, 2018 йил ноябрида Батумидаги казиноларнинг бирида икки ўзбекистонлик аёл пичоқлаб кетилгани, улардан бири ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Сентябрь ойида эса Грузиядан Туркияга жомадон ичида ўтишга уринган ўзбекистонлик аёл қўлга олинган эди.

Forwarded from Diplomat Travel
⁉️Eng arzon va hamyonbop narxdagi aviachiptalarni eng qulay yo'l bilan xarid qilmoqchimisiz?
☎️Bizga qo'ng'iroq qiling va o'zingizni qiziqtirgan barcha savollarga javob oling!
+99871 2090009
https://t.me/joinchat/AAAAAFP6dCsIQfWm12a97A

Қорақалпоғистонда 3 мингдан зиёд ўқитувчининг маошидан коммунал тўловлар учун ноқонуний равишда пул ушлаб қолинган
Қорақалпоғистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат инспекцияси томонидан Kun.uz’да эълон қилинган «Ўқитувчилар маошидан 500 минг сўмдан ушлаб қолинмоқда» номли мақола бўйича Амударё тумани халқ таълими бўлимида ўрганиш ўтказилган.
Маълум бўлишича, тумандаги 82 та умумтаълим мактабида ишловчи 5 154 нафар педагог ходимнинг 3 115 нафаридан электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва бошқа коммунал тўловлар учун ноқонуний равишда розилиги олинмай, иш ҳақидан ушлаб қолинган.
Мазкур ҳолат бўйича айбдор бўлган Амударё тумани халқ таълими бўлими мудирининг ўринбосари Р.Матқурбанов ҳамда Халқ таълими бошқармаси марказлаштирилган молия бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси М.Қаландаров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми (мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши) билан энг кам иш ҳақининг беш баравари (1 013 650 сўм) миқдорида жаримага тортилган.
Шунингдек, инспекция томонидан мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича Қорақалпоғистон Халқ таълими вазирлигига 8 февраль куни қонунбузилишини бартараф этиш ва келгусида йўл қуймаслик юзасидан белгиланган тартибда тақдимнома киритилган.
Қизиқ, бу қонун бузилиши биргина Меҳнат вазирлигининг инспекцияси текширувлари, тақдимномалари билан битиб кетармикин ё давоми ҳам бўлармикин? Ҳар ҳолда, халқ таълими соҳаси мансабдорлари ўзидан ўзи ўқитувчилардан коммунал тўловлар учун пул йиғишга киришиб кетмагандир? Балки уларга бошқа бир ташкилот ходимлари, раҳбарлари шундай топшириқ бергандир? Уларга жазо йўқми? Буни ким аниқлайди — Бош прокуратурами ё бошқасими?