Сурхондарёлик муштарийлардан келган фотохабар: «Шўрчида ‘Қишлоқ қурилиш банк’га киролмаяпмиз, қайиқ ташкиллаштириб беришсин, илтимос».
Бугун-эрта бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик бўладиган. Сиз тарафда ёғингарчилик бўлмаса ҳам, қизиқ-қизиқ фото, видеохабарларни бизга @daryo_livebot орқали юборишингиз мумкин.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

Гавайида 100 ёшдан кичикларга сигарет сотишни тақиқлаш таклиф қилинди
АҚШнинг Гавайи штати парламентига 100 (юз) ёшдан кичик одамларга сигарет сотишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ҳужжат сигарет сотиб олиш ҳуқуқини берадиган минимал ёшни босқичма-босқич — 2020 йилда 30 ёшгача, 2021 йилда 40 ёшагча, 2022 йилда 50 ёшгача, 2023 йилда 60 ёшгача ва 2024 йилда 100 ёшгача оширишни назарда тутади. Ушбу тақиқни бузган сотувчиларга нисбатан 500 доллардан 2000 долларгача жарима солиш таклиф қилинмоқда. Сигаретни сотиб олганлик ва сақлаганлик учун жазо назарда тутилмаган.
Ушбу ташаббус сигаретларнинг инсон саломатлигига етказадиган зарари билан асосланган. Айни вақтда ушбу тақиқ таркибида никотин бўлган бошқа маҳсулотлар, хусусан, сигара, ҳидланадиган тамаки ва электрон сигаретларга тааллуқли эмас. Қонун лойиҳасида таъкидланишича, Гавайида 150 мингга яқин вояга етган шахс мунтазам тамаки чекади. Архипелагда жами 1,4 миллиондан ортиқ одам истиқомат қилади.
Гавайи оролларида сигаретга нисбатан АҚШдаги энг қаттиққўл қонунлар амал қилади. 2018 йилдан бошлаб ушбу штатда 21 ёшдан кичикларга сигарет сотиш тақиқланган. АҚШнинг аксарият бошқа штатларида 18 ёшдан бошлаб бемалол тамаки сотиб олиши мумкин.

Фарзандингиз боғча ёки мактабда ўқийдими?
Болалар учун ақлли соат билан фарзандингиз қаерда бўлмасин доимо назоратингиз остида! Ҳозироқ буюртма беринг!
Батафсил: http://dy.uz/nyOa8
Буюртма: http://aqillisoat.uz/
Нега айнан биздан харид қилишади?
Чунки:
- Биз маҳсулотни бутун Ўзбекистон бўйлаб манзилингизга етказиб берамиз!
- Биз маҳсулотга 6 ой КАФОЛAТ берамиз!
Нархи: 10 фоизлик чегирма билан: 334.000 сўм !
Сохта маҳсулотлардан эҳтиёт бўлинг !!!

GM Uzbekistan компанияси ўз номини ўзгартиради
GM Uzbekistan яқин бир неча ой ичида ўз номини ўзгартиради. Бу ҳақда сешанба куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда Spot.
Компания вакилларининг маълум қилишича, янги ном ҳақида алоҳида хабар берилади. Айтишларича, «Ўзавтосаноат» General Motors’даги улушни тўлиқ сотиб олгани учун, компания ўз номини ўзгартирмоқда.
Маълум қилишларича, 2018 йили умумий қиймати 25,5 миллион долларлик автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар экспорт қилинган. 2019 йилда ушбу кўрсаткични 118,6 миллион долларгача ошириш кўзда тутилган. Мавжуд экспорт бозорлари қаторига Афғонистон ҳам қўшилиши кутилмоқда.
Ўтган йили компания 100 дан ортиқ компонентларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга муваффақ бўлган, бу эса маҳаллийлаштириш даражасини 3 фоизга ошириш имконини берди. Натижада йиллик импорт даражаси 14,6 миллион долларга қисқарган. 2019 йилда 240 дан ортиқ номдаги эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштириш, йиллик импорт ҳажмини яна 17 миллион долларгача қисқартириш режалаштирилган.
«Қайд этишларича, компания умум ўрнатилган солиқларни тўлашга ўтганига қарамай, автомобиллар нархи оширилгани йўқ. Боз устига, автомобилларнинг таннархини 15 фоизга пасайтиришга муваффақ бўлинган», — дейилади Spot хабарида.

Очилбой Раматов «Ўзбекистон темир йўллари»нинг раҳбарлигидан кетди. У бу компанияни 16 йилдан кўпроқ бошқарган эди
Ҳусниддин Ҳосилов «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси бошқаруви раиси вазфиасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграмдаги канали хабар берди. У 2016 йил 1 апрелдан бери «Ўзбекистон темир йўллари»нинг бош менежери — бош муҳандиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
1970 йилда туғилган Ҳусниддин Ҳосилов 1992 йили Тошкент темирйўл муҳандислари институтини муҳандис-механик мутахассислиги билан тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1992 йили «Ўзинтерсервис» корхонасида узель бошлиғи сифатида бошлаган.
1999—2002 йилларда «Ўзтемирйўлмаштаъмир»да турли лавозимларда ишлаган. 2002 йилдан 2008 йилга қадар «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси стратегик ривожланиш бошқармаси бошлиғи, айни вақтда бош менежер — бош муҳандис ўринбосари бўлиб ишлаган.
2011—2014 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари»нинг бош менежери — бош муҳандиси, 2014—2016 йилларда эса Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири сифатида фаолият кўрсатган, дея хабар бермоқда «Газета.уз».
«Ўзбекистон темир йўллари»га 16 йилдан кўпроқ раҳбарлик қилган Очилбой Раматов душанба куни бош вазир биринчи ўринбосари лавозимини сақлаб қолгани ҳолда янги ташкил этилган Транспорт вазирлигига раҳбар этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

«Ўзкимёсаноат» раҳбари ўзгарди
2017 йилдан бери «Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқарув раиси ўринбосари сифатида ишлаб келган Одил Темиров (суратда) «Ўзкимёсаноат» бошқарув раиси этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот».
Одил Темиров (1977 йилда туғилган) Тошкент кимё-технология институти битирувчисидир. 1999 йилдан 2017 йилга қадар Шўртан газ-кимё мажмуаси тузилмасида турли лавозимларда ишлаб, корхона директори лавозимигача кўтарилган.
«Ўзкимёсаноат»га 2017 йилдан бери раҳбарлик қилиб келган Абдуҳошим Абдуллаев пенсияга чиққани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

GM Uzbekistan янги Cobalt’ни ишлаб чиқариш фикридан қайтди. Captiva’нинг ўрнига эса иккита янги кроссовер чиқаришмоқчи
GM Uzbekistan компанияси Cobalt’нинг янги версиясини ишлаб чиқариш режасидан воз кечди. Бу ҳақда сешанба куниб бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида «Ўзавтосаноат» раисининг техник сиёсат ва маҳаллийлаштириш бўйича ўринбосари Азизбек Шукуров маълум қилди.
Янги Cobalt’ни 2019 йилдан ишлаб чиқариш режалаштирилган эди. Бироқ, Азизбек Шукуровнинг сўзларига кўра, компания General Motors билан ҳамкорликнинг янги концепциясига ўтмоқда ва унга мувофиқ моделлар қатори Америка корпорацияси билан бир вақтда янгиланади.
«Янги Cobalt унчалик ҳам янги эмас. Бразилиядаги GM’нинг ўзида ҳам ушбу лойиҳа 2016 йилда амалга оширилган, 2019 йил охирида Cobalt’ни ишлаб чиқаришдан олинади. Биз эски моделларнинг ортидан қувишда маъно йўқ, деган фикрга келдик. Ўзбекистонда янги Cobalt’ни ишлаб чиқариш бўйича режалар бекор қилинди», — дея тушунтирди у.
«Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосари кроссовер сегментига мансуб иккита моделни ишлаб чиқариш режалаштирилаётганини ҳам маълум қилган — худди шу сегментга мансуб Captiva 2018 йил сентябридан конвейердан олинганди. Бундан ташқари, GM Uzbekistan бизнес-классга мансуб Malibu’ни йиғишни ҳам тўхтатмоқда.
«Биз янги платформани ўзлаштирамиз. Бу йилдан SUV сегментига мансуб иккита автомобилни йирик узелли йиғишни бошлаш бўйича иш олиб борамиз. Captiva’ни ишлаб чиқаришдан олдик, 2019 йилнинг учинчи чораги охирида унинг ўрнига иккита янги автомобиль чиқарилади. Бундан ташқари, биз йирик узелли йиғиш бўйича моделлар қаторини кенгайтириш борасида ҳам музокаралар олиб боряпмиз», — дея маълум қилди Азизбек Шукуров.
Унинг сўзларига кўра, «Ўзавтосаноат»нинг GM билан аввалги ҳамкорлик концепцияси ўз долзарблигини йўқотган.
«Авваллари биз GM’нинг амалдаги моделларини олиб келиб, ўзимизда маҳаллийлаштирардик. Бизнинг моделлар қаторимиз ўртача 9—10 йил чиқариларди — бу ҳақиқатан ҳам жуда узоқ муддат. Ҳозир моделлар ҳар 3—5 йилда алмашяпти. Шу боис биз GM’даги ҳамкорларимиз билан келишдик: янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширамиз, кейинги уч йил давомида Асака автозаводидаги моделлар қаторини янгилаймиз», — деди Азизбек Шукуров.
Ўзининг глобал платформаси доирасида General Motors 2019 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Хитойда янги моделларни ишлаб чиқаришга киришади. Ўзбекистон унга 2021 йилнинг бошида қўшилади. «Шу асосда биз учта янги моделни ишлаб чиқарамиз», — дея қайд этди «Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари.
«Газета.уз»нинг қайд этишича, Хитойда 2019 йилдан янги Chevrolet Monza ва Chevrolet Onix седанлари, Chevrolet Tracker мини-кроссовер, Chevrolet Blazer йўлтанламаси ва бошқа моделларни ишлаб чиқаришни бошлаш режалаштирилган.

Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади. Мустақиллик йилларида илк бор
Президент Шавкат Мирзиёев 5 февралдаги фармони билан 2022 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлади. «Газета.уз»нинг ёзишича, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда бирор марта аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Бундай жараён сўнгги бор 1989 йили ўтказилган.
«Ўзбекистон аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумот узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевор ҳисобланади», — дейилади фармонда.
БМТ 2015 йил 10 июндаги «2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар» резолюциясига таяниб, аъзо давлатларни 2020 йилда Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури доирасида аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишга тааллуқли халқаро ва ҳудудий тавсияларни инобатга олган ҳолда камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказишни қатъий даъват этади.
«Аҳоли сонига, ёш-жинс таркибига кескин таъсир кўрсатган ўзгаришлар, республика ҳудудидаги аҳоли жойлашуви хусусиятлари ва бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликлар аҳолининг жорий ҳисобига оид мавжуд маълумотларни қўллашни сезиларли даражада чекламоқда», — дея таъкидланади фармонда.
Рўйхатга олиш аҳоли сонининг аниқ ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш, аниқ белгилаб қўйилган ягона ҳисобга олиш даврида аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти, ҳаёт даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари бўйича якка тартибда ҳисобга олиш ва батафсил тавсифлаш имконини беради.
Шу муносабат билан, Президент фармони билан Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси тузилган. Шунингдек, 2019 йил 1 июлга қадар «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланган. Қонун лойиҳасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсадлари, тартиби, даври ва муддатлари, илғор хорижий амалиётда қабул қилинган замонавий технология ва услубиётлар асосида аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш, аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг иштироки, уларнинг вазифалари, функциялари ҳамда жавобгарлиги, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг иштироки, улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг аниқ механизмлари ва манбалари, рўйхатга олиш якунларини амалга ошириш бўйича ташкилий-амалий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар кўрсатиб ўтилиши керак.
«Газета.уз»нинг ёдга солишича, 2017 йил декабрида Давлат статистика қўмитаси раиси Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш бошқа давлатларда бўлгани сингари 2020 йилда ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида айтиб ўтган эди.

Жиззахдаги Peugeot-Citroen заводининг девор ва томлари тап-тайёр, лекин технологик жиҳатлари — йўқ, ҳали тайёр эмас
«Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси ўринбосари Азизбек Шукуров Франциянинг PSA Groupe компанияси Жиззах вилоятида автозавод қуриш лойиҳасини фойдали эмас деб топгани ҳақидаги тахминларни «ўринсиз ва тўлиқ профессионал эмас» деб атади. Бу ҳақда «Газета.уз» хабар бермоқда.
2018 йил декабрида завод қурилиши тўхтаб қолгани ҳақидаги хабарлардан сўнг, «Ўзавтосаноат» лойиҳа концепцияси «бошланғич маълумотлардаги баъзи кўзда тутилмаган ўзгаришлар муносабати билан» PSA Groupe билан ҳамкорликда қайта кўриб чиқилаётганини маълум қилганди.
«Биз «Ўзавтосаноат» ва Ўзбекистон манфаатларидан келиб чиқиб, PSA Groupe билан музокаралар олиб боришни давом эттиряпмиз. Peugeot Citroen Ўзбекистондаги лойиҳага тиккан пулларини 30 йилда ҳам қайтара олишига ишонмаётгани ҳақида гап-сўзлар кўп унчалик ҳам профессионал эмас. Чунки ўтган йили бу компания 56 миллиард евро ишлаб топган — бу айрим мамлакатларнин ялпи ички маҳсулотидан ҳам кўпроқ. Peugeot Citroen Ўзбекистонга келиб, қўшма корхона очишдан аввал бу ердаги бозорни ўрганиб, таҳлил қилиб, талабни ўргангани, техник-иқтисодий асосларни тайёрлаганини тушунмоқ керак», — деди Азизбек Шукуров.
«Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосари ОАВ томонидан завод қурилишидан тайёрланган фоторепортажни ҳам танқид остига олган. «Биз у ерда ҳар ҳафта қурилиш бўйича йиғилиш ўтказамиз. Қурилиш ишлари деярли якунланган ва бу рост. Ўша фоторепортажда фақат турар жой шаҳарчаси, контейнерлар ва лой суратга олинган, бироқ йирик планда битта ҳам расм йўқ, ваҳоланки у ерда тап-тайёр завод турибди. Атрофни ободонлаштириш ишлари қилинмаган, лекин бу энг охирида қилинадиган иш», — дея тушунтирди Шукуров.
«Завод — бу ўзича яшайдиган бир бино эмас. Завод — бу бино плюс технологиялар. Технологик концепцияни қайта кўриб чиқяпмиз, деб баёнот берганимиздек, заводда тайёр девор ва томдан ташқари технологик ускуналар ҳам бўлиши керак. Технологиялар ва технологик ечимларга боғлиқ жиҳатлар ҳали тайёр эмас», — дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, Жиззахдаги автозавод 2018 йил декабрида ишга тушиши керак эди, аммо у, сўнгги маълумотларга кўра, 2019 йил охиригача ҳам ишга тушмайди.

Бу — Тошкентнинг янги гербини тайёрлаш бўйича ўтказилган танловда ғолиб деб топилган лойиҳа. Танловга 118 нафар рассом ва дизайнердан 310 та лойиҳа келиб тушган, улардан бештаси финал босқичига ўтган, суратдаги сиёҳранг герб эса танлов комиссияси томонидан ғолиб деб топилган.
Тошкентнинг герби биргина танлов комиссиясининг қарори билан ўзгариб қолмайди. Финалга чиққан бешта герб январь ойида муҳокама учун халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига тақдим этилган. Депутатлар эса: «Ҳалқ ҳам кўриб, фикр билдирсин, биз инобатга оламиз», деган. Шунинг учун ҳозир эски Консерватория олдидаги «Китоб олами»да герблар кўргазмаси ўтказилмоқда.
Яна бир бор алоҳида таъкидламоқчимиз — бу герб, логотип эмас. Логотип бошқа нарса, герб бошқа нарса.

BUSINESS 2019 to'plami
Ishbilarmon erkak va ayollar uchun eng qulay to'plam deb ta'kidlanmoqda
Batafsil:
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEFRVSwS3d_zEOT3aA

Оққонга чалинган бухоролик йигит даволаниш учун тоғасининг тилла тақинчоқларини ўмарди
Бухоро туманининг Хонабод қишлоғида яшовчи, оққон касаллигига чалинган 25 ёшли Мансур Нарзиев (исми-шарифлар ўзгартирилган) даволаниш учун тоғаси Абдурасул Исломовнинг хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, 68,3 миллион сўмлик тилла ва кумуш тақинчоқларни ўғирлаган. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди раиси Нозимжон Жўраев «Дарё»га маълум қилди.
Тунда ўғрилик содир этиб, воқеа жойидан яширинган Мансур Нарзиев эртасига тилла ва кумуш тақинчоқларни олиб, Бухоро шаҳрилик танишларига сотиб, кейин у пулларга даволанишни мақсад қилган.
«Ҳеч қаерда ишламайман, иккинчи гуруҳ ногирониман. Шифокорлар ташхиси мени ҳар куни ўйга солади. Бир нафар фарзандим бор. Лекин хасталикдан азоб чекаман. Тоғам тилла тақинчоқлар савдоси билан шуғулланади. Унинг уйида тилла буюмлар кўплигини билганим учун ҳам ўғриликка қўл урдим. Уларни сотиб, яшашга умид боғладим. Аммо қаттиқ пушаймонман», — деди бемор жиян сайёр судда.
Мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди томонидан «Хонабод» маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган сайёр судда кўриб чиқилган. Мансур Нарзиев Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг «в» бандида (“кўп миқдорда ўғрилик”) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли, деб топилган.
«Ўғлимнинг даволаниши учун бормаган жойимиз, кирмаган эшигимиз қолмади. Ҳар тонг фарзандимнинг умидсиз боққанини кўриб, минг ўлиб-тириламан. Лекин оиламизда ҳеч ким бундай тарбия олмаган. Ноиложлик, чорасизлик хастагина боламни йўлдан оздирган кўринади», — кўз ёш тўкади онаси Руқия Исломова.
Суд ҳукмига кўра, Мансур Нарзиевга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Мансур Нарзиев суддан чет элга операция қилиши учун кетиши лозимлигини, ўғриликни пулга муҳтожлиги сабабли содир қилганини, оилавий шароитини инобатга олиб, қонуний енгиллик беришни сўради
«Айбланувчи Мансур Нарзиевнинг айбига иқрорлиги, жабрланувчига етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги ва яқин қариндоши — тоғасининг унга даъвоси ва жиянига шахсий адовати йўқлиги, шунингдек, бемор жияннинг муқаддам судланмаганлиги, оғир касалликка чалинганлиги инобатга олиниб, унга 1 йил шартли синов муддати белгиланди», — деди суд раиси Нозимжон Жўраев.

Ўзбекистон картошкани Покистондан сотиб олаётгани учун Қирғизистон деҳқонлари зарар кўрди
Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги деҳқонлар картошканинг кўплиги туфайли унинг нархи пасайиб кетганидан зарар кўрмоқда. Уларнинг фикрича, бунга Қирғизистон картошкаларини сотиб олишдан воз кечган Ўзбекистон сабабчи.
Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон катта миқдорда картошка сотиб олишини маълум қилиб, картошкани импорт қилиб олишга тайёр 17 та компания рўйхатини келтирган. Бунга ишонган иссиқкўллик деҳқонлар кўп миқдорда картошка эккан. Бироқ Ўзбекистон уларни сотиб олишдан воз кечганлиги учун энди деҳқонлар зарар кўрмоқда.
Хабарда айтилишича, шу асосда ўтган йилнинг ноябрь ойида Иссиқкўл вилояти ва Namangan Universal Savdo Invest хусусий тадбиркорлар ўртасида икки минг тонна картошка етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Бугунги кунда Қирғизистондан Ўзбекистонга 66 тонна картошка келтирилган.
Ўзбекистон расмийлари эса Қирғизистон билан картошка етказиб бериш бўйича ҳеч қандай шартнома тузмаганини, Қирғизистон шундай таклиф билдиргани, лекин уларда картошка нархи қимматлиги сабабли тадбиркорлар Покистондан пастроқ нархда картошка сотиб олишни йўлга қўйганини айтган.

Андижон шаҳрининг «Саноат» маҳалласидаги Неъматжон Умаров ва Гоголь кўчалари кесишмаси остидан ўтган сув қувури яроқсиз ҳолга келиб, унинг чириши ва тешилиши натижасида 1,5 йилдан бери тоза ичимлик суви исроф бўлиб, йўлга оқиб ётибди. Бунинг оқибатида кўчаларда қатнов учун ноқулайлик юзага келган. «Ёзда чуқурларга тўпланиб қолган сув усти кўм-кўк моғор босиб, қўланса ҳид таралади», — дейди шу маҳаллада истиқомат қилувчи аёл.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
🏆 Фарзандингиз келажакда муваффақиятли ва молиявий эркин бўлишини хоҳлайсизми?
🔅 Унда фарзандингизнинг ёзги таътилини бизнес-тренер Саидмурод Давлатовнинг мастер-классида ўтказинг!
🔻 Мастер-классда ўрганиладиган мавзулар:
🔸 Ғолиб феълини шакиллантириш
🔸 Вақтни тўғри бошқариш
🔸 Ижодий фикрлашни ривожлантириш
🔸 Қўркувларни енгиш
🔸 Молия фалсафаси
⚠️ Шошилинг, жойлар сони чекланган! Имкониятни қўлдан бой берманг!
Батафсил маълумот:
https://t.me/samotoshkent
☎️ Мурожаат учун телефонлар:
+998 71 200-47-33
+998 99 974-47-33

Тошкент марказидаги чорраҳаларда қўшимча қайрилиб олиш жойлари очилди
Тошкент марказидаги Амир Темур ва Навоий кўчалари чорраҳасида (UMS бош идораси қаршисида) транспорт воситалари учун қўшимча қайрилиб олиш жойи очилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди.
Қайрилиб олиш жойи чорраҳада (Google-харита) қайрилиш ва бурилишда кўп сонли автомобиллар тўпланишининг олдини олиши лозим.
«Газета.uz»га маълум бўлишича, Тошкент Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаменти ҳамда ИИББ ЙХХБ бошқа чорраҳаларда ҳам шу каби қайрилиш жойларини очишни режалаштирмоқда.
Жумладан, Амир Темур кўчасининг Тошкент молия институти яқинидаги қисмида ҳам қайрилиб олиш жойини очиш белгиланган.
Бундан ташқари, Кичик ҳалқа йўлида Лутфий кўчаси билан чорраҳада (Фозилтепа кўчасидан келиш йўналишида, харита) ҳамда Фозилтепа билан чорраҳагача қисмда (харита) пайдо бўлади.

Ароқ дўконлари ўғил-қизларингизнинг мактабларига яқинлашади, катта-катта супермаркетларда ҳам ароқ сотилади
Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйича 200 метрдан ортиқ радиусда (ҳозирда бу масофа 500 метрни ташкил этади) жойлашган савдо объектларида сотишга рухсат берилади, дея хабар бермоқда «Газета.уз».
Шунингдек, мазкур маҳсулотларни умумий савдо майдони 1000 квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуалари (бозорлар) ва ярмарка павильонларида реализация қилишга ижозат берилади (яъни, катта-катта супермаркетларда ҳам энди сигарет ва ароқ сотилади, дегани).
Президентнинг 5 февралдаги фармонида икки ой муддатда мазкур фармон талабларини инобатга олган ҳолда, жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Ўтган йилнинг ёзида «Ўзшаробсаноат» компанияси эълон қилган Президент қарори лойиҳасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини таълим, спорт ва диний муассасалардан 100 метрдан ортиқ масофада сотишга рухсат бериш таклиф қилинган эди. «Газета.уз» ўтказган сўровномада мутахассислар бу қарорни «орта қадам» сифатида баҳолаган эди. Кейинроқ лойиҳа янгиланди — масофа 200 метргача узайтирилди ва тамаки маҳсулотлари ҳақидаги эслатма қўшилди.

Россияга автобусда кетаётган 40 ўзбекистонлик қозоқ қутқарувчилари томонидан музлаб қолишдан қутқарилди
Қозоғистонлик қутқарувчилар «Остона—Петропавловск» йўлининг 167-километрида бузилиб қолган автобусдан 40 нафар ўзбекистонлик йўловчи ва икки нафар қозоқ ҳайдовчини қутқарди.
Автобус Қозоғистоннинг Сариоғоч шаҳридан Россиянинг Екатеринбург шаҳрига кетаётган бўлган. Қутқарилган ўзбекистонликларнинг бари Когам қишлоғидаги ўрта мактабга исиниш учун жойлаштирилган.
Қозоқ полициясининг Фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси ахборотига кўра, қутқарилганларнинг ҳеч бирига тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати туғилмаган. Тан жароҳати олганлар ва қурбонлар йўқ.
Шунга ўхшаш ҳодиса ўтган ҳафта кузатилган эди (умуман, деярли ҳар ҳафта камида битта бўлади, Ақтўбе фожиаси ҳам тўхтатолмайди одамларни) — Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини олиб кетаётган Қозоғистон автобуси ярим йўлда, қаҳратон даштда бузилиб қолган, 54 киши қутқарувчилар томонидан қутқариб қолинган эди.

📌ADAM Academy o‘quv markazi bilan chet tillarini yanada mukammal va samarali tarzda o‘rganing!
📝Shoshiling! Bizning yangi tuzilayotgan guruhlarimizga a’zo bo‘ling!
👉🏻Batafsil: https://goo.gl/RaF7m4
☎️Call Center:
+99899-855-69-69
+99871-245-92-08
🌐Saytimiz: ADAM Academy
📌Kanalimiz: ADAM Academy

Афғонистон ва Покистоннинг террорчилик лагерларида 20 йил бўлган хоразмлик аёл Ўзбекистонга қайтди. Олти нафар вояга етмаган фарзанди билан
1997 йил Зумрад Оллаберганова турмуш ўртоғининг алдовларига учиб Ўзбекистондан чиқиб кетади ва улар «Ўзбекистон ислом ҳаракати» халқаро террористик ташкилотининг жангарилар тайёрлаш лагерига боради. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
1997 йилдан 2018 йилга қадар Тожикистон, Афғонистон, Покистон ҳудудларида «Ўзбекистон ислом ҳаракати» ташкилоти томонидан ташкил қилинган «аёллар жамоатлари» сафида бўлган Зумрад Оллаберганова жанговар ҳаракатларда иштирок этиш ва маҳоратини ошириш бўйича тайёргарликдан ўтади. Террористик ташкилот ишларига 1996 йилда туғилган ўғли Муҳаммадёқуб Олламовни ҳам жалб этади. Муҳаммадёқубга юз бераётган воқеаларни тасвирга олиш ҳамда уларни интернет тармоғига жойлаштириш ва шу орқали одамларни қизиқтириб, ташкилот аъзоларининг сонини кўпайтириш вазифаси юклатилган эди.
Ўғли Муҳаммадёқуб террористик ташкилот таркибида Покистон ҳукумати қўшинларига қарши ўтказилган жангда ҳалок бўлади. Турмуш ўртоғи Норбек Олламов эса 1999 йилнинг октябрида бир гуруҳ жангарилар қаторида Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига суқулиб кирмоқчи бўлганда йўқ қилинади (1999 йил воқеалари яқинда Миллий гвардия ва Ангрен шаҳри ҳокимлиги вакиллари ҳам эслаб ўтишганди — фақат бошқа сабаб билан).
Зумрад Оллаберганова 2000 йилда бошқа бир жангари Бахтиёр Наврўзматовга шаърий никоҳ асосида турмушга чиқиб, Сумайя исмли қиз фарзанд кўради. У юз берган нотинчликлардан кейин бошқа аёллар сингари Покистоннинг Жанубий Вазиристон минтақасининг Вана қишлоғига кўчирилади. Бу ерда Сожида исмли фарзанди туғилади.
«Буларнинг йўналишларидан хабар топганимдан кейин иложи борича Ватанга қайтишга харакат қилганман, уйдагилар билан гаплашиб, қандай қайтиш йўллари борлигини излаганман. Шу билан яна жанглар, урушлар у тарафнинг оғир ҳаёти бошланди. 2015 йил Афғонистонга яна шу гуруҳ билан қайтдик, гуруҳ ичида кимки қайтишини сездириб қўйса отиб ташланар ёки ёш боласи қўлдан олиб қўйилар эди. 2018 йил июль ойида болаларим билан саккиз жон Ўзбекистон консуллигига пушаймонлик аризаси билан кириб бордим. Хато йўллардан юрганликларимдан пушаймонман, Президентдан ва халқимиздан кечирим сўрайман», — дейди Зумрад Оллаберганова.
Зумрад Оллабергановага оид жиноят ишини кўриб чиқишда суд барча ҳолатларни эътиборга олди. Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди судьяси Раъно Камолованинг сўзларига кўра, суд жараёнида Зумрад Оллаберганова ўз айбига иқрор бўлиб, пушаймонлик билдирганлиги, шунингдек, унинг 6 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, хотин-қизлар қўмитаси томонидан кафиллик хатлари берилганлиги инобатга олинди. Унга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Аввалроқ Ўзбекистонга келганидан сўнг террорчилик ташкилотлари фаолиятида қатнашишда гумонланиб қўлга олинган АҚШ фуқароси Зокир Алиев судлангани, у 1 миллион сўмдан кўпроқ жарима солингани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, 1999 йил февраль воқеаларидан сўнг Ўзбекистондан чиқиб кетган ва турли террорчилик ташкилотлари сафида бўлган Зокир Раҳимов Истанбулда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келингани, сўнг суд томондан 17 йилга озодликдан маҳрум этилгани маълум бўлганди.
Қайд этиш жоиз, Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 19 сентябрида «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонни имзолаган эди. Фармонда, жумладан, «тақиқланган ташкилотлар сафига алдов йўли билан жалб этилган» шахслар жавобгарликдан озод қилиниши мумкинлиги белгилаб қўйилганди.