Daryo — LIVE
69K subscribers
46.9K photos
10.9K videos
62 files
43.7K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
Байрам тугаб, унинг «қолдиқлари» вақтида йиғиштириб олинмагани оқибатида шаҳар марказининг бошқа қисмида ҳам ЙТҲ юз берибди: Истиқлол кўчасининг собиқ Офицерлар уйи ва Hyatt Regency меҳмонхонаси олдида қисми очилган, бироқ шундоққина йўл ўртасида металл конструкция қолдириб кетилган, оқибатда бугун, 15 январда унга бир машина бориб урилган.

Конструкция олдида на бирор тўсиқ, на бирор белги бўлган. Кундузи яхши кўринар, лекин ғира-шира, камига ёмғирли ҳавода уни ҳокимнинг тажрибали ҳайдовчиси ҳам кўриши амри маҳол. «Қизиқ, бизни севадиган шаҳар ҳокимлиги мана шундай сюрпризлар ортидан келадиган харажатларни қоплаб берармикин?», — деб ҳақли савол қўйган @kurbanoffnet.

Айтишларича, Истиқлол кўчасидаги бу конструкция бугун тунда олиб ташланар экан. Худди Бухоро—Зарафшон кўчалари чорраҳасидаги светофорлар у ерда камида битта авария юз берганидан сўнг ишлаб кетганидек.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Тошкент туманига янги ҳоким тайинланди

Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимовнинг тавсиясига кўра Акбар Сулаймонов (суратда) 15 январь куни вилоятнинг Тошкент тумани ҳокими вазифасига тайинланди, дея хабар бермоқда Kun.uz.

Туманнинг аввалги раҳбари Ҳотамбек Шокиров декабрь ойида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланган эди. Шокиров туманга туман қайта ташкил этилган вақтдан бери ҳокимлик қилиб келаётган эди.

Тошкент (Келес) тумани 2010 йили Олий Мажлис Сенати қарори билан вилоятнинг бошқа — Зангиота тумани таркибига қўшиб юборилган эди. Охир-оқибат, Зангиота туманининг ҳудуди кенгайиб кетиб, уни бошқариш қийинлашгани муносабати билан, 2017 йил ёзида Тошкент тумани қайтадан ташкил этилди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ойналари қорайтирилган, авторақами 777 бўлган, шаҳар марказида светофорнинг қизил чироғини ҳам менсимайдиган алвон «Запорожец»ни кўп гапириб юборишди. Ҳаммаёқда видеолари чиқиб кетди, суратлари тарқалиб кетди, ҳамма гапириб юборди. Кўз тегди охири! Авария бўлиб, пачағи чиқибди. Эссиз...

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Факт. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраевнинг айтишича, жиноятчилик кўрсаткичларининг бу қадар пасайиши милиционерларнинг ўзи учун кутилмаган ҳолга айланган. «Буни илмий тадқиқотлар учун арзирли иш деб ҳисоблайман», — деди Тошкентнинг бош милиционери.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
ALLMAX KIYIM DO'KONIDA
16-20-YANVAR KUNLARI
🎁MEGA AKSIYA BO'LIB O'TADI

SIFATLI KIYIMLAR SUPER CHEGIRMALI NARXLARDA😍

SHOSHILING🔥🔥🔥

BATAFSIL👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEvLUIj-goSReunCWQ
​​Андижон вилояти ИИБнинг мансабдорлари қамоққа олинган. Улар ўта оғир жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда

Андижон вилояти ИИБ Жиноят-қидирув бошқармасининг айрим ходимларига эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб, Kun.uz хабар бермоқда.

Турли ОАВларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ИИБнинг бир қатор қатор мансабдорлари қўлга олинган, уларнинг ҳаракатларидан жабрланган фуқароларнинг 150 нафари расман шикоят қилган.

Бош прокуратура матбуот хизматидан маълум қилишларича, вилоят ИИБ Жиноят-қидирув бошқармасининг айрим ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси («ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш»), 234-моддаси («қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш») билан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчилар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Жиноят иши Бош прокуратура томонидан қўзғатилган. Жиноят ишининг тергови Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси юритувида. «Бу иш юзасидан қонунийлик таъминланади», — дейди Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова.

Қўшимча сифатида — Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов берган маълумотга кўра, 2018 йилда ички ишлар органлари тизимда хизмат қилган 174 нафар ходим содир этган турли жиноятлари учун жавобгарликка тортилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚘«Запорожец»-челленж! Қорақалпоғистонда Malibu-Captiva аралаш замонавий машинага айлантирилган «Запорожец» бор, Ўзбекистоннинг яна қаеридадир «Запорожец»-лимузин мавжуд. Тошкентнинг ойналари қорайтирилган, авторақами 777 бўлган олифта «Запорожец»и бор (унга кўз тегиб қолди). Қўқондан айнан унга жавоб келибди — «қўқонлик» олифта «Запорожец»нинг ҳам ойналари қоп-қора, авторақами ҳам антиқа — 123.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Футбол мавзусидаги карикатуралари билан бутун дунёга танилган иорданиялик рассом Омар Моманий бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига бағишланган расмни эълон қилди. «Ўзбекистон юлдузлари» деб номланган суратда ҳужумчи Элдор Шомуродов ва дарвозабон Игнатий Нестеров тасвирланган.

Осиё Кубоги—2019 доирасидаги Уммонга қарши биринчи ўйинда Нестеров қаҳрамон бўлди — унинг супер-ишончли ўйини Ўзбекистонга ғалаба келтирди. Иккинчи ўйинда Шомуродов катта саҳнага чиқди — биринчи ўйинда ғалаба тўпини киритган ҳужумчи туркманлар қарши ўйинда иккита гол урди.

Ўзбекистон термаси 17 январда Япония билан ўйнайди. Ўйин якунига кўра, гуруҳда биринчи бўлса ва кейин 1/8 финалдан ҳам ўтса, чорак финалда Моманийнинг ватани Иордания билан тўқнаш келиши мумкин. Агар иккинчи бўлса, 1/8 финалда Австралия рақиб бўлади — Иордания билан тўқнашиш эҳтимоли фақат финалга қолади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEN_jPAAf5CHVr-Olg
​​Тошкентда 2018 йил 1 ноябрдан ID-карталарни жорий этишмоқчи эди. Бу лойиҳа бутун Ўзбекистон бўйича 2021 йилгача кечиктирилди

Ўзбекистон фуқароси паспорти ўрнини эгаллаши лозим бўлган идентификация карталари — ID-карталарни жорий этиш 2021 йилдан бошланади, дея маълум қилди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори Нажмиддин Тўрахўжаев (суратда). Бу ҳақда «Газета.уз» хабар бермоқда.

Президентнинг 2018 йил 18 апрелдаги қарорида Тошкентда 1 ноябрдан синов режимида ID-карталарни жорий этишни бошлаш режалаштирилган эди, бироқ бу муддатга ўзгартириш киритилди. Нажмиддин Тўрахўжаев Президентнинг 26 декабрдаги қарорига кўра (ушбу ҳужжат очиқ манбаларда йўқ), ID-карталар 2021 йилдан, эҳтимол эртароқ босқичма-босқич жорий этилишини маълум қилди. Бунга қадар зарур инфратузилма тайёрланиши лозим.

«Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти ҳам электрон, ҳам қоғоз кўринишидаги асосий маълумот ташувчилари ҳисобланади. Паспортда прописка, никоҳни қайд этиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қайдлар ва бошқа маълумотлар учун жойлар мавжуд. ID-карталар жорий этилиши муносабати билан ушбу маълумотларни картанинг электрон чипига киритишимиз керак. Бутун республика тайёр бўлиши, ID-карталар функционал бўлиши лозим. Фуқаро қайси давлат муассасасига бормасин, у ерда тегишли ускуна, инфратузилма бўлиши керак», — деди у.

«ID-карталар 2021 йилдан, балки эртароқ, босқичма-босқич жорий этилади, бироқ биз бунга яхши тайёргарлик кўришимиз керак», — дея изоҳ берди Нажмиддин Тўрахўжаев.

Унинг сўзларига кўра, Давлат персоналлаштириш маркази янги намунадаги ҳужжатларни ҳозирданоқ жорий этишга техник томондан тайёр. «Бироқ фуқароларимиз қийинчиликларга дуч келмасликлари учун паспорт марказимиздан ташқарида ҳам функционал бўлиши керак. Биз ҳозирда бутун бошли технологик жараёнлар мажмуини ишлаб чиқяпмиз, ушбу қайдлардан фойдаланадиган давлат органларини тайёрлаймиз, имкон даражасида амалга жорий этамиз», — деди Нажмиддин Тўрахўжаев.

Аввал хабар қилинганидек, ID-карталар босқичма-босқич амалдаги миллий паспорт ўрнини эгаллайди (хорижга чиқиш учун 2019 йилдан алоҳида хорижга чиқиш паспорти жорий этилмоқда). Шунингдек, ID-карталар давлат хизматлари ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимидан фойдаланишда асосий ҳужжатга айланади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Бухоро вилояти раҳбари Олот тумани ҳокими ва ундан калтак еган фермерни яраштириб қўйди. Бўлдими, муштумзўр ҳокимга бирор жазо йўқми?

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Олот тумани тумани ҳокими Шерали Саломов ва ундан калтак еган «Шуҳрат» фермер хўжалиги раҳбари Ориф Дурматовни яраштириб қўйди, дея хабар бермоқда «Xabar.uz». Бир кун аввал ҳоким фермерни ургани ва уни бошқа бир фермер хўжалиги ҳисоб рақамига 25 миллион сўм ўтказиб беришга мажбур қилгани айтилган эди.

Олот тумани фаоллари билан учрашувда Ўктам Барноев Шерали Саломовнинг ҳаракатларини қоралаган, вилоят ҳокимининг айтишича, «раҳбар шахснинг бундай қилиғи олиб борилаётган халқни рози қилиш сиёсатига мутлақо тўғри келмайди».

Ўктам Барноев бундай ҳолат вилоятдаги ҳар қандай раҳбарлар томонидан такрорланса, уларга нисбатан қаттиқ чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирган.

«Олотлик фермер Ориф Дурматов билан шахсан гаплашдим. Меҳнаткаш, ҳалол, мард, танти, ғурурли йигит экан. Ҳоким билан юз берган ҳолатни тўғри тушуниб, мардларча ўзини тутди. Бундан буён бу фермер шахсан менинг эътиборимда бўлади. Бундай фермерларни қўллаб-қувватлаймиз. Бухорода адолатсизлик сиёсати бўлмайди», — дея таъкидлаган вилоят ҳокими.

Олот тумани ҳокими ўзи дўппослаган фермердан кўпчилик олдида кечирим сўраган. Фермер туман ҳокимининг узрини қабул қилган.

Вилоят ҳокими Ўктам Барноев туман фаолларининг таклиф ва тавсияларига кўра, бўлган воқеадан Шерали Саломов афсусда эканлиги ва фермердан узр сўраганлигини инобатга олиб, иккала томонни яраштириб қўйди.

«Бошқа фермернинг ҳисобига ўтказилган пуллар тақдири ҳақида маълумот берилмаган», — деб ёзади «Газета.uz». «Вилоят ҳокими томонларни яраштириб қўйган бўлса-да, ҳуқуқий жиҳатдан бу Олот ҳокимининг жазодан қутулиб қолиши учун сабаб бўла олмайди», — деб аниқлик киритган Kun.uz.

«Ҳозирги ҳолатда фермернинг аризаси шарт эмас, ҳаттоки у ‘ҳокимга нисбатан даъвойим йўқ, ярашдим’ деб ёзиб берган тақдирда ҳам, ҳокимни жавобгарликка тортиш мумкин. Ўзбекистонда қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашга масъул идоралар бор. Лекин ҳозирча улар негадир жим», — деб қўшимча қилган интернет-нашр мухбири.

Суратда — ҳоким Шерали Саломов (ўнгда) ва фермер Ориф Дурматов

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Гурланда ҳоким ёрдамчиси ва МТМ мутахассиси қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Гурлан туман прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Бош прокуратура хабарига кўра, унда Гурлан туман ҳокимининг ёрдамчиси У.К. фуқаро У.дан уни туман мактабгача таълим бўлими тизимидаги муассасаларнинг бирига Гурлан туман мактабгача таълим муассасалари (МТМ) бўлимининг кадрлар бўйича мутахассиси орқали ишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Департамент ходимлари томонидан У.К.нинг кўрсатмасига асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, туман МТМ бўлимининг кадрлар бўйича мутахассиси М.М. туман ҳокими ёрдамчиси У.К. билан учрашиб, олдиндан келишилган 600 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар У.К. ва М.М.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

Ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари, ёрдамчилари пора олаётганида қўлга тушганига доир хабарлар камайиб қолганди. Афтидан, янги «мавсум» очилмоқда, шекилли.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
♻️ Энди озиш учун янгича ёндашув
👨‍⚕️ Эркак ва 👩‍⚕️ аёллар учун
💢 Янги ишлаб чиқарилган
☝️ синовдан ўтган, 💯 %

СУПЕР АКЦИЯ🎁
💷 170.000 сўм
2 та олсангиз, учинчисини текинга оласиз.
Ўшанда ҳар бир донаси 113.300 сўмдан тушади.
Шошилинг, АКЦИЯ муддати чекланган!

🚖 Етказиб бериш бепул

Тўлиқ маълумот учун👇
☎️ +998909564145
☎️+998901683139
📧 @shifo_izlab_02
📧@Shoxa_shifouz
​​​​Қор кўчиш хавфи туфайли ёпилган Қамчиқ довонида автотранспорт воситалари ҳаракати тикланди

15 январь куни соат 19:00 да А-373 «Тошкент — Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довонида қор кўчкиси хавфи бўлганлиги сабабли довонда автотраспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилган эди.

ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, 16 январь куни Қамчиқ довонининг хавфли қияликларидаги қор қатламлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзгидромет» маркази ва «Ўзавтойўл» давлат қўмитаси, куч ва воситалари томонидан мажбуран туширилиб, автомобиль йўли қор кўчкиларидан тозаланган.

«Ўзгидромет» марказининг қор кўчкиси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги бюллетенига асосан, «Тошкент — Ўш» автомобиль йўли Қамчиқ довонида жорий йилнинг 16 январь куни куни соат 11:05 дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​100 минг сўмлик купюра муомалага чиқарилади. Унинг намунаси ва дизайнини Сенат маъқуллади

Ўзбекистон Сенати 15 январь куни 100 000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллаган. Марказий банкдан маълум қилишларича, йирик номиналдаги банкнота Марказий банк томонидан қуйидаги мақсадларда муомалага чиқарилмоқда:

▪️аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;
▪️нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;
▪️аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;
▪️муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштириш.

100 000 (юз минг) сўм қийматдаги банкнотлар жорий пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди. Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, таснифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан эълон қилинади.

Биласиз, Ўзбекистонда 5 минг сўмлик, 10 минг сўмлик ва 50 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилишининг ғаройиб тарихлари бор. 100 минг сўмликники ҳам ўзига яраша — унинг муомалага чиқарилиши ҳақида ҳар доимгидек хорижий нашрлар хабар берди, сўнг Марказий банкнинг айрим вакиллари: «Ҳа, 100 минг сўмлик чиқарилади», деб тасдиқлади, бошқа вакиллари: «Янги купюра чиқарилади, лекин қандайлиги маълум эмас», деди (шу сабабли одамларда 20 минг, 25 минг сўмликларга умид пайдо бўлди), Сенатдагилар-ку: «Ҳаммаси уйдирма», деди.

Ўзбекистонда янги купюралар чиқарилиши билан боғлиқ қонуният шундай (ҳатто табиат қонунлари ва, жойи келса, Конституция ҳам бу қадар аниқ ишламайди бизда) — янги купюра чиқариларкан, деган миш-миш чиқса-ю, буни Марказий банк ҳам, Сенат ҳам рад этса, демак, билингки, янги купюра чиқарилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
➥ Нақд, ижара ва узиб тўлашга машиналар/уйлар/техникалар
➥ Сотувчи ва олувчининг тўғридан-тўғри савдоси.
➥ Даллолсиз савдо
➥ 10.000 лаб реал харидорлар
​​«Алп Жамол» банки раҳбарига қарши жиноят иши у қидирувда бўлгани учун тўхтатилган эди. У қайтди ва зарарларни қоплади, жиноят иши қайтадан бошланди

2010 йил мартида тугатилган «Алп Жамол» банкининг кузатув кенгаши собиқ раиси Муҳиддин Асомиддиновга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари қайтадан бошланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб, «Газета.уз» хабар бермоқда.

Жиноят кодексининг 167-моддаси («ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш»), 184-моддаси («солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш») ва бошқа моддалари бўйича қўзғатилган жиноят иши Муҳиддин Асомиддинов қидирувда бўлгани боис тўхтатилган эди. У ўз хоҳишига кўра қайтиб келгани ва терговга жалб этилгани муносабати билан жиноят иши қайта очилган.

«Айбланувчининг содир этган қилмишидан пушаймонлиги, етказилган зарарни ихтиёрий равишда тўлиқ қоплаганлиги ва тергов билан фаол ҳамкорлик қилаётганлиги нуқтаи назаридан унга қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхатга ўзгартирилди», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилмоқда.

1998 йил мартида ташкил этилган «Алп Жамол» банки Ўзбекистондаги илк хусусий банклардан бири эди. 2010 йил мартида Марказий банк унинг лицензияларини «банк қонунчилигини бузди» деган сабаб билан чақириб олган. 2010 йил 1 январь ҳолатига кўра банк активлари 118,6 миллиард сўмни ташкил этар, мижозлари сони эса 155,78 минг нафар юридик ва жисмоний шахсдан ортиқ эди. Тошкент шаҳридан ташқари банк Тошкент, Қашқадарё, Наманган ва Самарқанд вилоятларида фаолият олиб борган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Uzbekistan Airways’нинг иккинчи «Дримлайнер»и ҳам биринчиси каби техник кўрикка юборилган. «Бу уларнинг бузилиб қолганини англатмайди», деяпти авиакомпания

Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси ўзининг Boeing-787 Dreamliner самолётларидан бири ишдан чиққанига доир ОАВда пайдо бўлган хабарларга муносабат билдирди, дея хабар бермоқда «Газета.уз».

Декабрь ойида шунга ўхшаш хабарлар пайдо бўлганидан сўнг, авиакомпания «Дримлайнер»ларидан бири режа бўйича модификацияга юборилганини маълум қилганди. Uzbekistan Airways’нинг янги ахборотида иккинчи «Дримлайнер» ҳам модификация юборилгани айтилган («Дримлайнер»ларимиз ўзи учта).

«Uzbekistan Airways халқаро стандартларга мос парвозларни амалга оширишда давом этади. Uzbekistan Airways авиапаркидаги барча ҳаво кемалари мунтазам равишда режа бўйича техник кўрик ва модификациядан ўтказилади, кўрик вақтида самолётлар рейслардан олинади. Миллий авиакомпания йўловчилари кўникиб қолган хавфсизлик даражасини таъминлаш мақсадида ушбу кўрик чоралари янги ҳаво кемалари, хусусан, Boeing-787 Dreamliner самолётларига нисбатан ҳам қўлланилади», — дейилади авиакомпаниянинг расмий баёнотида.

«Boeing-787 Dreamliner самолётлари парки ҳақида нотўғри ахборот ва уйдирмалар тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида Uzbekistan Airways авиакомпанияси Boeing ва General Electric компаниялари вакиллари иштирокида брифинг ташкил этади. Ушбу турдаги самолётлар ва уларнинг двигателларини ишлаб чиқарувчи компанияларнинг вакиллари юзага келаётган барча саволларга батафсил жавоб қайтаради», — дея маълум қилди Uzbekistan Airways.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Андижон вилояти ИИБнинг қамоққа олинган ходимлари орасида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳам бор

Куни кеча бир нечта хорижий ОАВларда Андижон вилояти ИИБнинг бир қатор мансабдорлари қамоққа олингани, уларнинг устидан камида 150 киши шикоят қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу гап-сўзларни Бош прокуратура қисман тасдиқлагани ҳақида куни кеча хабар берилган эди.

«Андижон вилояти ИИБ Жиноят-қидирув бошқармасининг айрим ходимларга нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси (‘ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш’), 234-моддаси (‘қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш’) билан 19 декабрь куни Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, уларга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган», — дея хабар берганди идора.

Бугун «Газета.уз»нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбаларга асосланиб хабар беришича, жиноят-қидирув бўлимидан тўрт киши, шунингдек, 2017 йил сентябрида Андижон вилояти ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари этиб тайинланган подполковник Тўланбой Раззоқов қамоққа олинган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​IIBBPhone — Тошкент милиционерларининг махсус телефони

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраевнинг маълум қилишича, бугунги кунда ички ишлар ходимларига махсус хизмат телефонлари берилмоқда. Kun.uz’нинг ёзишича, шартли равишда IIBBPhone деб номланган телефонда тўртта асосий дастур бор:

👮🏻‍♂️Бирор шахсга оид маълумотларни текшириш;
🚔Автомобилларга оид маълумотларга (ўғирлик, жарималар, давлат рақамлари) аниқлик киритиш;
🗺Ички ишлар ходимининг аниқ жойлашган жойини кузатиб бориш;
📲Ходимларнинг ўзаро алоқаси учун махсус Telegram-канал.

Рустам Жўраевнинг айтишича, яқин-яқин вақтларгача Тошкент шаҳри бўйлаб бир суткада ички ишлар идораларига шахсни тасдиқлаш ва турли бошқа масалалар бўйича 2 500 дан ортиқ фуқаро олиб келинарди.

«Телефондаги дастурлар орқали фуқароларга оид маълумотлар дарҳол, ўша жойнинг ўзида аниқланади ва ҳеч ким асоссиз бўлимга олиб келинмайди. Шу боис, бўлимларга олиб келинаётган одамлар сони ҳозир суткасига 500 кишидан ошмаяпти», — деди пойтахтнинг бош милиционери.

Тошкент милиционерлари борган сари инновациялашиб кетяпти — қўлда махсус телефон, 1 июлдан елкада боди-камера, у-бу жойга бораман деса Tracker, фавқулодда вазиятларда эса ҳатто вертолётдан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади, яқин вақт ичида.

Айтмоқчи, вертолётлар ҳақида. «Бунга озгина вақт керак. Вертолёт машина эмас, шундай миниб кетадиган. Унга хизмат кўрсатиш, учувчилар, дислокация масалаларини ҳал қилиш керак. Ҳозир шу масалалар устида ишлаяпмиз. Бу керак деб ўйламан. Нега деганда, ҳамма ривожланган мамлакатлар пойтахтларида вертолётлар бор. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш, воқеа жойига тез бориш, жиноятчини ушлашда албатта вертолётларнинг ўрни беқиёс. Бу давлат учун ҳам обрў», — деди Рустам Жўраев.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Тошкент — камера ва радарлар шаҳри

Тошкент шаҳри бўйлаб 30 мингдан ортиқ кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, пойтахтда 2018 йил давомида фош этилган 743 та ўғирликнинг 248 таси ёки 33,5 фоизи айнан шу кузатув камералари ёрдамида фош этилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев маълум қилди

Камералар — жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашдаги бир восита. Иккинчи бир восита радар деб номланади, уни ҳамма ҳайдовчилар билади. Рустам Жўраевнинг айтишича, ҳозир Тошкент бўйича тажриба сифатида 10 та радар ишламоқда — улардан 6 таси станционар, 4 таси мобил радар.

«Стационар радарни ҳайдовчилар томонидан тезлик ошириладиган ҳудудга қўямиз, ҳайдовчилар ўрганиб қолганидан кейин, радарни олиб, бошқа жойга қўямиз. Лекин бу жойда ҳам ҳайдовчилар тезликни оширмай юраётганига гувоҳ бўляпмиз. Бу қувонарли ҳолат, албатта», — деди шаҳарнинг бош милиционери.

Рустам Жўраевнинг алоҳида қайд этишича, бор-йўғи 10 та радар ёрдамида 42 миллиард сўмдан ортиқ жарима ундирилган. «Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, шаҳарда бундай радарлардан 10 та эмас, 100 та бўлса!», — деб қўшимча қилган шаҳар ИИББ бошлиғи. Ҳа, даҳшат бўларди...

Лекин шаҳарнинг бош милиционери кейинги фикри билан ҳар хил асоссиз хаёлларнинг олдини олган: «Бизни пул қизиқтирмаяпти. Сездингларми, радар ўрнатганимизни ҳайдовчилардан яшираётганимиз йўқ. ‘Радар’ ёзувли йўл белгилари ўрнатяпмиз. Одамларнинг: ‘Буларнинг мақсади яшириниб пул ишлаш’ деган гапи бизга керакмас».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg