Daryo — LIVE
69.4K subscribers
40.7K photos
9.26K videos
55 files
38.9K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Саудиянинг бахтиёр аёллари учун 24 июнни энди 8 март деса ҳам бўлаверади

Саудия Арабистонида аёлларнинг автомобиль ҳайдашига рухсат берилди. Аёлларнинг машина ҳайдашига қўйилган кўп йиллик тақиқни бекор қилувчи подшоҳ фармони 24 июнь, якшанба кунидан кучга кирди.

Саудиялик аёллар ижтимоий тармоқларга рулда ўтирган ҳолдаги суратларини кўплаб юклашмоқда, бу кунни тарихий деб аташмоқда. Саудиялик полициячилар эса рулдаги аёлларга гуллар совға қилмоқда (худди Ўзбекистон йўл назоратчилари 8 мартда рулдаги ўзбек аёлларига гул тутқазгани каби).

Саудия Арабистони аёллар автомобиль ҳайдаши тақиқланган жаҳондаги ягона мамлакат эди. Ушбу тақиқ 1950 йиллардан бери амалда эди.

Саудиялик аёлларга илк ҳайдовчилик гувоҳномаларини тарқатиш июнь ойида бошланган эди. Қизиқ томони, ушбу мамлакат аёллари 2013 йилга қадар автомобиль тугул, велосипед ҳайдашлари ҳам тақиқланган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Туркия Олий сайлов комиссияси 24 июнь куни бўлиб ўтган сайловда мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ғолиб чиққанини эълон қилди. Комиссия раҳбари Саъди Гювеннинг сўзларига кўра, бюллетенларнинг 97,7 фоизи ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан сўнг, Эрдўғон сайловчиларнинг оддий кўпчилик овозини қўлга киритгани маълум бўлган.

Эрдўғон айнан қанча фоиз овозни қўлга киритганига Гювен аниқлик киритмади. Anadolu агентлиги сайтида Тошкент вақти билан соат 10:30 да берилган маълумотларга кўра, ҳозиргача бюллетенларнинг 99 фоизи кўриб чиқилган бўлиб, уларга кўра Эрдўғон 52,6 фоиз овоз олган. Унинг энг яқин таъқибчиси — Жумҳурият халқ партиясидан президентликка номзод Муҳаррам Инже 30,7 фоиз овоз олган.

Бу — ушбу Туркия президенти сайловида иккинчи тур бўлмайди, дегани (президент сайловининг иккинчи тури бўлмаслигига ишончи комил бўлган ҳамкор давлатларнинг раҳбарлари Туркия Олий сайлов комиссияси баёнотидан анча аввал Эрдўғонни қайта сайлангани билан табриклаб улгурганди).

Сайловнинг якуний, тўлиқ натижалари 29 июнь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда 24 июнь куни Damas ёш болани уриб юборди. Боланинг ҳозирги аҳволи номаълум. ИИВ бу ЙТҲ ҳақида ҳали ахборот бермади

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​ИИВ ҳали 24 июндаги ўлим билан тугаган ЙТҲлар ҳақида ахборот беришга улгурмаган бўлса-да, 23 июнь куни содир бўлган ва қурбонлари иккитадан кўпроқ авариялар ҳақида маълум қилган. Олдиндан айтиб қўяйлик — бу учта авария оқибатида жами 7 (етти) киши ҳалок бўлган (ваҳоланки, қурбонлари сони битта бўлган ЙТҲлар ҳам бир нечта бўлиши мумкин).

Бухоро вилоятининг Жондор туманида Nexia автомобили қарама-қарши йўналишга чиқиб, ВАЗ-21011 билан тўқнашган. Тўқнашув оқибатида иккала машина ҳам ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида «Жигули» йўловчиси воқеа жойида, Nexia’даги одам эса касалхонага олиб келинганида ҳалок бўлган. Ҳар иккала ҳайдовчи эса тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган — уларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот йўқ.

Сурхондарёнинг Шеробод туманида Nexia қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Tico билан тўқнашган. Оқибатда Tico’даги икки йўловчи ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Ҳайдовчилар ва бошқа йўловчилар аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.

Бухоро вилоятининг Когон туманида Spark автомобили йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган «Лада-21015» билан тўқнашган. Оқибатда «Лада» ҳайдовчиси ва Spark’даги икки йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Spark ҳайдовчиси, ундаги икки йўловчи ва «Лада»даги яна бир йўловчи касалхонага ётқизилган — уларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот йўқ.

Яна қайтарамиз, Ўзбекистонда 23 июнь куни юз берган камида учта йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши (етти киши) ҳалок бўлган. Бу бир йилда бир бўладиган тасодифий ҳолат эмас — 2017 йилги статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ЙТҲлар оқибатида ҳар куни ўртача 6 киши ҳалок бўлган.

Яна такрорлаймиз — бу жуда кўп.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Фарғонанинг «эркак» онахони

Фарғонадан келаётган хабарларга ҳайрон қолмай қўйганмиз. Бир хабар бор — исталган бошқа ҳудуддан келганида, албатта, ҳайрон қолган бўлардик: «Наҳотки! Шунақаси ҳам бўладими!», деб. Лекин хабар Фарғонадан, шунинг учун ҳайратланмадик: Фарғонанинг Қўштепа туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси яқинда 63 ёшга тўлган аёлни «эркак»га айлантириб қўйибди. Паспортда. ЎзАнинг ёзишича, бу «мутасаддиларнинг бепарволиги ва эътиборсизлиги сабабли» юз берган.

Аёл бу хато паспортни 2017 йил 19 апрелида олган. Хатоликдан уйга келгач — келини айтганидан сўнг хабар топган. Эртаси куни паспорт столига бориб, муаммони минг ҳижолат бўлиб айтса, мутасаддилар ўз хатоларини тўғрилаш (янги паспорт олиш учун давлат божи, деб ўқинг) 65 минг сўм бўлишини айтишган («Уялинг-е мутасадди бўлмай!», дегандек қилган ЎзА мухбири). «Ўша вақтда иккинчи фарзандим 44 ёшида вафот этганди, келиним тўрт боласи билан бева қолганди», — дейди онахон, бир йил аввал 65 минг сўмлик харажат ҳам унга оғирлик қилганини тан олиб.

Бундай хато паспорт билан бир йил давомида бирор муаммо чиқмаганмикин, деб сўрашингиз мумкин. «Ҳозирча муаммо бўлгани йўқ... Бироз йиғиниб, бу йил Шоҳимардонга дам олишга бормоқчи эдим. Аммо у ерга бориб келганлар бу паспорт билан сизни чегарадан ўтказишмайди, бориб юрманг, қамаб қўйишлари мумкин, деб ҳазилу чин айтишди. Шунга қўрқиб юрибман. Лекин ҳар сафар паспортимни очганимда мени «эркак» деб ёзишибди, деб ўзимча кулиб қўяман», — дейди онахон.

ЎзАнинг қўшимча қилишича, кўрилган чора-тадбирлар натижасида онахон паспортини қайта олиш чоралари кўрилган. Айтишларича, «профилактика инспектори ва сектор раҳбарининг ўз ҳудудида уйма-уй юриб, муаммоларни вақтида аниқламагани сабаб, ишчи гуруҳи олдида уларнинг юзи қизарди». Минг сохтакорлик, кўзбўямачилик қилманг, кўза кунда эмас, кунида синиб қолади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​24 июнь куни CNN Мисрнинг бош футбол юлдузи — Муҳаммад Салоҳ термадан кетмоқчи экани ҳақида хабар берди. Мисрлик футболчи ўйнайдиган Англиянинг «Ливерпуль» клубига яқин манбаларнинг телеканалга маълум қилишича, Салоҳ «Чеченистонда юз берган воқеадан ранжиган».

Мисрликларнинг ЖЧ—2018даги машғулот базаси Грознийда жойлашган. Чеченистон раҳбарияти Миср термаси ҳаётига фаол аралашмоқда. Рамзан Қодиров машғулотларга ташриф буюрган, терма етакчиси билан бирга суратга тушган; The New York Times’нинг ёзишича, Қодиров Салоҳни кўриш учун шахсан ўзи меҳмонхонага борган — бунинг учун ухлаб ётган футболчи атайлаб уйғотилган.

Миср Уругвайга мағлуб бўлган куни Салоҳ 26 ёшга тўлганди, шу куни Грознийдаги меҳмонхонада футболчига олтин бутсали катта торт совға қилинди. 22 июнда эса Қодиров Салоҳга Чеченистон фахрий фуқароси унвонини берди; футболчи Чеченистон раҳбари билан бирга тантанали тушликда меҳмон бўлди.

Салоҳ Чеченистондаги воқеа сабаб «ўзини таҳқирланган» деб ҳис қилган. CNN’нинг аноним суҳбатдоши сўзларига кўра, спортчи футбол билан боғлиқ бўлмаган воқеаларга аралашиб қолишни ва кимларнингдир сиёсий мақсадлари йўлида қўғирчоқ бўлишни истамаяпти.

Ушбу маълумотни футболчига яқин икки аноним манба Associated Press’га ҳам тасдиқлаган. Уларнинг таъкидлашича, Салоҳ унга фахрий фуқаролик берилиши муносабати билан уюштирилган банкетдан айниқса қаттиқ ғазабланган.

Салоҳ Миср термаси атрофида Россияда содир бўлаётган воқеалардан норози экани ҳақида биринчи бор айтилмаяпти. 20 июнь куни Миср нашрлари спортчи мамлакат спорт амалдорлари билан келиша олмай қолгани, шу боис Уругвайга қарши ўйинда майдонга тушишдан бош тортиб, мусобақани тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабар берганди. Салоҳнинг ўзи эса ўшанда «Миср термасида ҳамма якдил» эканини айтган.

Миср ва Чеченистон амалдорлари Салоҳ терма жамоадан кетиш ҳақида гапирмаганини таъкидламоқда. Миср термасининг ахборот бўлими бошлиғи Усома Исмоил буни очиқча рад этди. «Бўлмаган гап. Салоҳ машғулот базасида ва ҳамкасблари билан бирга шуғулланмоқда. У барча учрашувларда бўлди... CNN бу ахборотни қаердан олган, билмайман», — деди у.

Чеченистон ташқи алоқалар бўйича вазири Жамбулат Умаров эса CNN’нинг хабарини «уйдирма ва бўҳтон» деб атади. «Бу ёлғон, бу уйдирма. Севимли футболчимиз қандай кайфиятда эканини ўзим кўрдим. У бундай дейиши мумкин эмас. CNN машҳур футболчининг ҳуқуқларини қўпол равишда поймол қилди, деб ҳисоблайман. CNN Миср термаси таркибида «Аҳмат» клубига қарши тўп суриш умидидаги Муҳаммад Салоҳга туҳмат қилиб, уни ноқулай вазиятда қолдирди», — деди у.

Салоҳ бундан аввал ҳам Миср футбол федерацияси билан низолашган. ЖЧ—2018 арафасида федерация Салоҳни огоҳлантирмай, унинг суратини самолётга туширган эди. Бундан футболчининг жаҳли чиққан, чунки унинг Vodafone билан ҳомийлик шартномаси бор, самолётда эса бошқа компания рекламаси бўлган. Ушбу низо Миср ҳукуматининг аралашуви билан ҳал бўлган — сурат самолётдан олиб ташланди.

«Салоҳнинг норозилиги айнан Чеченистон билан боғлиқ, деб айта олмайман. Бироқ номидан сиёсий мақсадларда фойдаланилаётгани Салоҳга аниқ ёқмайди, — деди мисрлик спорт журналисти Волид Заки. — Унинг номидан сиёсий мақсадларда фойдаланиш у тўп сурадиган Европада муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. У сиёсатдан буткул узоқлашиб, фақат футбол ҳақида ўйлашни истаётгани аниқ. Миср термаси ва футбол уюшмамизга эса профессионаллар етишмайди. Улар қандай қилиб бўлса-да кўпроқ пул ишлашни ўйлайди, холос».

Миср терма жамоаси ЖЧ—2018да курашдан чиқиб бўлган. Уругвай (0:1) ва Россия (1:3)га қарши икки ўйиндан сўнг жамоа ҳисобида очко йўқ ва плей-офф босқичига чиқолмайди. Терма жамоа 25 июнда Саудия Арабистонига қарши сўнгги ўйинни ўтказади — бу ўйиннинг мусобақа учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Olivia Allee Francais атир совунлари билан ўзингизни ҳашаматли парвариш ва ажойиб француз ифорлари ила қуршанг
➡️ facebook.com/alvierotashkent
➡️ instagram.com/alviero.uz
Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет саккизинчи ҳафта тушмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Тошкент ҳокимлиги шаҳардаги Сеул (собиқ Байналмилал) кўчасини бошдан-оёқ — Бешёғоч майдонидан то Чилонзор-Оқтепа чорраҳасигача реконструкция қилиш бўйича тендер эълон қилди.

Ҳозирда кўчани реконструкция қилиш лойиҳаси устида Жанубий Корея мутахассислари Тошкент шаҳар архитекторлари ва лойиҳачилари билан бирга иш олиб бормоқда.

Ҳокимлик ҳозирча фақат Бешёғоч тарафдаги соҳилбўйининг лойиҳа-суратларини эълон қилди: канал атрофида сайр майдончалари, кафе ва ресторанлар, сакуралар боғи, ботаника боғи бўлади.

Лойиҳа қиймати ва муддатлари ҳақида маълумот йўқ. Бу маълумотлар, катта эҳтимол билан, инвесторларга айтилса керак. Мабодо инвестор бўлсангиз, ҳокимликнинг Фейсбукдаги саҳифасига ёзинг.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балки тасодиф, балки тасодиф эмас: Telegram’даги видеомурожаатдан сўнг Изза мавзесидаги Ўрикзорга олиб чиқадиган йўл таъмирлана бошланди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​«Осиё айиғи» қамоққа олинди. Агар айбдор деб топилса, уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди 22 июнь куни Мурод Хонтўраевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида қарор чиқарган. UzNews’нинг Олий суд расмий вакили Азиз Обидовга асосланиб хабар беришича, таниқли MMA жангчиси айни вақтда УЯ 64/1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.

Қайд этишларича, Мурод Хонтўраев Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» ва «в» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинмоқда — бу бўйича («бир гуруҳ шахслар томонидан совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиш ёхуд қўллаб безорилик қилиш») бўйича айбдор деб топилган шахс 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.

UzNews маълумотига кўра, Мурод Хонтўраев бир қатор шахслар билан биргаликда 21 июнга ўтар кечаси Юнусободдаги тунги клублардан бирида «жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган, тартибсизлик қилган». Аввалроқ унинг ўзи тан жароҳати (кўкрагига пичоқ билан зарба берилган) билан Юнусободдаги 7-касалхона (собиқ 17-шаҳар касалхонаси)га ётқизилгани, сўнг эртасига милиция томонидан олиб кетилгани ҳақида хабар берилган эди. «Хонтўраев иши» бўйича бошқа бир гуруҳ шахслар ҳам қўлга олингани айтилмоқда.

1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Мурод Хонтўраев оилали, икки нафар фарзанди бор, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиалининг 3-курс талабаси бўлиб, муқаддам судланган. UzNews унинг аввал қайси модда бўйича судланганига аниқлик киритмаган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Тошкентдаги бир қатор кўчалар вақтинча ёпилди. Вақтинча дегани — ҳар доимгидан кўпроқ

1. 24 июнь, якшанбадан бошлаб Фарғона йўли кўчасининг Нукус — Толлимаржон кўчалари оралиғидаги бўлаги бир ойга ёпилган (Нукус кўча тарафдан қайта тикланган «суннат-кўприк»га чиқиш йўқ). Сабаб — Фарғона йўли кўчаси остидаги совуқ сув қувурларининг таъмирлаш. Таъмирланаётган жойни Меҳржон кўчаси орқали айланиб ўтиш тавсия этилмоқда.

2. Элбек кўчасининг Авиасозлар кўчасидан Алимкент кўчаси («Дўстлик» метро бекати)гача бўлган бўлаги 23 июндан ёпилган. Айнан қачонгача ёпилгани номаълум — «қурилиш ишлари тугагунча», дейиляпти Тошкент шаҳар ИИББ ахборотида. Кўчанинг ёпилиши метро қурилиши билан боғлиқ (қачон очилишини энди ўзингиз тасаввур қилаверинг). 15, 22, 49, 54, 72 ва 148-автобуслар Алимкент кўчаси бўйлаб айланиб ўтяпти. Айтмоқчи, Элбек кўчаси ёпилаётгани йил бошидан бери иккинчи марта эълон қилиняпти.

3. «Бунёдкор» стадиони олдидаги кўприк қурилиши охирлаб қолди. Яқин орада очилиши бўлса керак. Шу муносабат билан Бунёдкор шоҳ кўчасининг Муқимий кўчаси («Алиев олтин маркази», «Флагман»)дан то Чилонзор кўприги охири (Сингапур менежмент институти)гача бўлган қисмини ростмана эпақага келтириш ҳаракати бошланган (баҳонада Чилонзор кўприги ҳам таъмирланаркан) — 25 июндан бошлаб бу кўчадан юрманг. Тошкент шаҳар ИИББ кўрсатилган бўлакни 2-Қатортол, 4-Дўмбиробод, Чилонзор, Қатортол кўчалари ва Кичик ҳалқа йўли орқали айланиб ўтишни тавсия қилмоқда.

PS. Шаҳарнинг бундан бошқа бир қатор йўлларида ҳам ё ҳаракат вақтинча тўхтатилган, ё қисман оғирлашган. Масалан, Иззадаги Ўрикзорга олиб чиқувчи йўл таъмирланмоқда — якшанба куни эълон қилинган видеоларда кўчада машина юрмаётган эди. Кичик ҳалқа йўлининг Қазичилар маҳалласидан ўтган қисмига янгидан асфальт ётқизиляпти, шу боис у ерда бироз даҳшат — шу кунларда ҳалқа йўлининг бу бўлагини айланиб ўтишни тавсия қиламиз.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Вадим Абрамов «нотўғри фикрлари» учун футболдан четлатилганди. Ўзбекистон футбол раҳбари уни кечиришди

Ўзбекистон миллий термаси билан Осиё Кубогида энг яхши натижа (ярим финал, 2011) қайд этган мураббий — Вадим Абрамов 2017 йил 16 декабрида футболга алоқадор ҳар қандай фаолиятдан четлатилган эди. У «ЎФФ ва ЎзПФЛ ҳамда уларнинг расмийлари шаънига нисбатан нотўғри фикрлар билдиргани» учун жазоланган эди. Абрамовга тайинланган жазо умрбод эмасди, лекин муддати ҳам йўқ эди.

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан бугун, 25 июнь куни тарқатилган ахборотга кўра, «Вадим Абрамов профессионал фаолиятини давом эттириши мумкин». Ташкилот матбуот хизматининг маълум қилишича, Абрамов бу борада ЎФАга мурожаат билан чиққан. Ташкилот Ижроқўми унинг аризасини ўрганиб чиқиб, мураббийлик фаолиятини давом эттиришга рухсат берган.

«Мазкур мутахассис мамлакат футболи учун салмоқли меҳнат қилган. У эришган натижалар ҳурматга лойиқ. Шу билан биргаликда Вадим Абрамов ҳам футболчилар, мураббийлар ва мутахассисларни ҳурмат қилиши лозим... ЎФА Вадим Абрамовнинг келгуси фаолиятига омад тилайди», — дейилади ЎФА ахборотида.

Айтмоқчи, ЎФА Абрамовдан сўнг, 2018 йил 15 январида Ўзбекистон миллий термасининг бошқа бир собиқ устози — Самвел Бабаянни ҳам четлатганди. Абрамовдан фарқли ўлароқ, Бабаян футболдан умрбодга ҳайдалганди. Бироқ, кейин маълум бўлдики, у февралдаёқ «амнистия»га тушиб улгурган экан...

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистондаги АЭС айнан қаерда қурилиши ҳали номаълум. Қурилиш камида 10 миллиард долларга тушиши мумкин

Ўзбекистон ҳукумати, Россиянинг «Росатом» корпорацияси ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) Ўзбекистонда атом электростанциясини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича келишув устида иш олиб бормоқда.

«Газета.uz»нинг «Ўзбекэнерго» стратегик ривожланиш бошқармаси бошлиғи Исо Саъдуллаевга асосланиб хабар беришича, Ўзбекистонда қурилажак АЭС ҳар бири 1200 мегаваттли иккита энергоблокдан иборат бўлади, умумий қуввати 2400 мегаваттни ташкил этади. Ҳозирда АЭСни қуриш учун 10 га яқин жой кўриб чиқилмоқда.

«Ҳозирда АЭСни қуриш учун жой танлаш бўйича ўрганиш олиб борилмоқда... Биз қурилишни энерготизимнинг марказий қисмида (Тошкент вилояти), шарқий қисмида (Фарғона водийси), Самарқанд-Бухоро қисмида, Сурхондарёда (жанубий ҳудудлар)да олиб боришни кўзлагандик», — деди Исо Саъдуллаев.

Лойиҳа қиймати ҳозирча айтилмаяпти, чунки якуний қарорнинг ўзи йўқ. Бироқ, «Ўзбекэнерго» вакилининг таъкидлашича, замонавий «уч плюс» авлодига мансуб икки энергоблокли АЭСлар қурилиши тахминан 10 миллиард доллар атрофида. Лойиҳани молиялаштириш манбалари масаласи Россия томонидан билан ишлаб чиқилади.

Лойиҳа айнан қачон тўлиқ амалга ошириб бўлиниши ҳам ҳозирча номаълум. Исо Саъдуллаевниг қўшимча қилишича, АЭСнинг қурилиши учун одатда беш йил вақт кетади. Сўнг у яна икки йил давомида «Росатом» ва МАГАТЭ мутахассислари назорати остида ишлайди.

Исо Абдуллаевнинг қайд этишича, 2030 йилга бориб Ўзбекистонда электр энергия истеъмоли ҳозирги кундаги кўрсаткичларга нисбатан икки баробарга ортади. Шу сабабли аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини арзон электр қуввати билан таъминлаш долзарб вазифа.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Агар Россия Болтиқбўйи мамлакатларига бостириб кирадиган бўлса, НАТО уни тўхтатиб қолишга улгурмайди. Бунга сабаб — ёмон йўллар ва Европадаги бюрократия

Собиқ Иттифоқнинг Болтиқбўйидаги уч вакили — Литва, Латвия ва Эстония 2004 йилдан бери Шимолий Атлантика альянси ташкилоти — НАТО аъзоси, бироқ НАТОда бу уч давлатни Россия тажовузидан ҳимоя қилиш бўйича ҳамон бирор режа йўқ. Умуман олганда, АҚШ ва НАТО томони 2014 йилга қадар Болтиқбўйи мудофаасини кучайтириш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган. Бироқ Қрим Россия таркибига қўшиб олингач, ҳаммаси ўзгарган.

Шунга қарамай, вазият ҳали ҳам Болтиқбўйи республикалари фойдасига хизмат қилмайди: агар низо рўй бергудек бўлса, НАТО кучлари Европа мамлакатлари бўйлаб юзлаб километр йўл босиши керак, айни вақтда тор йўллар ва ҳарбий техника оғирлигига бардош бера олмайдиган кўприклар қўшинлар ҳаракатини секинлаштириши мумкин. Боз устига, Литва ва Польшадаги темирйўл изларининг икки хил экани ҳам вазифани янада оғирлаштиради.

Бундан ташқари, НАТО қўшинларининг Болтиқбўйига тез етиб олишига бюрократия ҳам халал беради. Масалан, Германия ўз ҳудудидан ҳарбий техникаларни фақат иш кунлари тунда олиб ўтишга рухсат беради. НАТО билан ҳамкорлик қилувчи Швеция эса альянс қўшинларининг ҳаракати ҳақида уч ҳафта олдиндан огоҳлантиришни сўрайди. «Америка ҳарбий қўмондонлиги Германия ҳудудини кесиб ўтиш учун 17 хил анкетани тўлдиргунича Россия НАТОга аъзо мамлакатларни босиб олишга улгуради», деб ёзади The Washington Post.

Суратда — АҚШ ҳарбий карвони Болтиқбўйидаги жанговар машғулотлардан сўнг Чехия йўллари бўйлаб Германиядаги базасига қайтмоқда

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Президент топшириғидан сўнг

АҚШ Божхона ва чегара хизмати муҳожирларнинг 522 нафар фарзандини ота-оналарига қайтарди, яна 16 нафар бола яқин вақт ичида оилаларига топширилади. Бу ҳақда АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги маълум қилди.

Болалар ва уларнинг ота-оналари ҳозир қаерда экани ноаниқ. Болалар ота-оналари билан бирга қамоқда ўтирган бўлиши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди.

Оилалар бирлашуви Дональд Трамп чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтган ота-оналар ва болаларни ажратиш амалиётини тақиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганидан уч кун ўтиб бошланди. Трамп аслида бу фармонни имзолашни кўп ҳам истамаётган эди, бироқ унга жамоатчилик, ҳатто рафиқаси Меланья Трамп ҳам қарши чиқди.

20 июнь ҳолатига кўра, ноқонуний муҳожир мақомидаги ота-оналардан 2053 нафар бола ажратиб олинган эди. АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигининг қайд этишича, алоҳида ҳолатларда болалар ота-оналарига қайтарилмаслиги мумкин — масалан, ота-она жиноятчи бўлса ёки вояга етмаганларнинг хавфсизлигига хавф туғдирса.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚽️ЖЧ—2018 нинг нимчорак финалида майдонга тушадиган иккита жуфтлик маълум:

🇺🇾Уругвай — 🇵🇹Португалия
🇷🇺Россия — 🇪🇸Испания.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Шерзод Шерматов Халқ таълими вазирлигида барча бошқарма ва бўлимларнинг бошлиқларини ишдан бўшатди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 25 июнь, душанба куни бўлиб ўтган мажлисда вазирлик марказий аппаратининг барча бошқарма ва бўлимлари бошлиқларини лавозимидан бўшатди.

Ушбу қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг вазирлик кадрлар таркибини янгилаш бўйича топшириқларидан келиб чиқиб қабул қилинди.

Учрашувда Шерзод Шерматов Халқ таълими вазирлигининг асосий мақсади ҳар томонлама ривожланган авлодни тараққий эттиришдан иборат эканлигини таъкидлади. Тизим ишчилари ушбу мақсаддан оғишмаслиги керак.

ХТВ раҳбари қайд этишича, вазирлик фаолияти учта тамойилга асосланган, булар — сифат, адолат ва шаффофлик. «Ушбу мақсадга ва учта асосий тамойилларга риоя қилганларгина вазирликда қолади, бунга тайёр бўлмаганлар билан хайрлашамиз», — деди вазир.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов бугун, 26 июнь куни 81 ёшида вафот этди. У театр, кино ва телевидениедаги бири биридан ажойиб роллари билан миллионлар қалбини забт этган суюкли санъаткори эди.

Баъзи танқидчиларнинг фикрича «жаҳон киноси тарихидаги энг зўр фантастик фильм» ҳисобланган «Абдуллажон»да Ҳусан Шарипов бирор роль ижро этмаган, бироқ бу фильмни Ҳусан Шариповнинг такрорланмас овозисиз тасаввур қилиб бўлмайди. «Она юртнинг бағридан зуволаси — Тошкент пиёласи» деб куйлаб, икки меҳмонига Паркент узуми билан асалини едирган ҳам Ҳусан Шариповнинг қаҳрамони бўлади. Футболда «олдин республика, кейин жаҳон миқёсига чиқиб олиш»дек аниқ ва тўғри мақсадни қўйган Шерматни ҳам биз айнан Ҳусан Шариповнинг юксак ва такрорланмас ижроси сабаб эслаб қолганмиз.

Ҳусан Шарипов ўз ижоди, роллари орқали ўзбекнинг барча яхши ва бошқа жиҳатларини кўрсатиб бера олган ҳақиқий халқ санъаткори эди. Шунинг учун ҳам унинг қаҳрамонлари тилидан янграган жуда кўп сўзлар, жуда кўп фикрлар йиллар оша ўлмай, халқ оғзаки ижодининг бир бўлагига айланиб кетган. Бундан 20 йил суратга олинган «Наврўз фантазияси» видеофильмида Ҳусан Шарипов тилидан янграган яна бир даъват эса худди ҳозирги кунимиз учун айтилгандек: «Бу ер (кабинет)да ўтирманг, ташқарига чиқиб, оддий одамлар орасида бўлинг!».

Ҳусан Шариповнинг дафн маросими 26 июнь куни бўлиб ўтади. Жаноза «Кўкча» масжидида ўқилади, дея хабар беришмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез кунда Тошкентда 👍🏽