Қиёфа ўзгартирувчи кооператив
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот марказининг маълум қилишича, шаҳар Йўл-патрул хизмати ва Пост-патрул хизмати автопарки босқичма-босқич янгиланмоқда. Тез орада йўл-патрул пост хизматига 50 та Chevrolet Tracker топширилиши кўзда тутилган. Нафақат автомобиллар янгиланмоқда, балки уларнинг ташқи кўриниши ҳам ўзгармоқда.
«Хизмат автомобилининг ташқи безаги аҳолининг эътиборини тортмоқда», дейилади ИИББ ахборотида. Ҳа, эътиборга молик янгилик. ЙПХ билан ППХ машиналарининг ташқи кўриниши ўхшаш, туристик полицияники сал бошқачароқ.
Қизиқ томони, Тошкент ички ишлар органларининг ребрендингга учраган автомобилларининг янги ташқи кўриниши, нима учундир, Москва полиция машиналариники ўхшаш. Ўзингиз баҳо беринг.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

Тошкентда нафақат милиция машиналарининг, балки автобусларнинг ҳам ташқи кўриниши ўзгармоқда. Масалан, 24- ва 95-йўналишларда янгича услубда безакланган Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобуслари пайдо бўлган.
Биласиз, Тошкентдаги катта сиғимли автобусларнинг ташқи кўриниши одатда бир хил — яшил бортга қия оқ чизиқлар туширилган бўлади. Тан олиш керак, бу Тошкент жамоат транспортининг ўзига хослиги, уни яхши маънода ажратиб кўрсатувчи услуб эди. Шунинг учун ҳам янгича безак (ребрендинг) ҳаммага ҳам бирдек ёқаётгани йўқ.
24- ва 95-йўналишдаги икки Mercedes’даги янгилик — автобуслар тўлиқ яшил рангда, фақат «бел»ига кўндаланг оқ чизиқ тортилган. Автобуснинг юқори қисмига саккиз қиррали нақшинкор юлдузлар бир қатор қилиб терилган. Бундан ташқари, икки ён томонига гараж рақамлари ёзилган, ҳайдовчи тарафга эса Тошкент герби туширилган.
Энди энг қизиғи — Тошкентнинг милиция машиналари Москва полиция экипажларига ўхшаб қолганидек, Тошкент автобуслари ҳам Москва автобусларига ўхшаб қолган-ов. Фарқи — Москва жамоат транспорти кўк рангда ва «бел»даги оқ чизиқ йўқ, холос; гараж рақамлари ва шаҳар герби бир хил жойда, юлдузлар қатори ўрнига остин-устун тўлқинлар.

Тошкент автобуслари билан боғлиқ яна бир қизиқ янгилик: пойтахт автобусларида юриш ҳуқуқини берувчи, ўқувчилар, талабалар, пенсионерлар ва умуман ҳамма учун мўлжалланган ойлик йўл чипталарини 23 июндан бошлаб электрон кўринишда сотиш бошланган.
Тушунишимиз бўйича, автобусларга махсус терминаллар ўрнатилади — карта терминалга текказилса, тўлов автоматик тарзда ечиб олинади. «Диққат: терминалдан олинган назорат чиптасини йўлингизни охиригача сақланг», — деб ёзилган картанинг орқа томонига.
«Тошшаҳартрансхизмат» компаниясидан маълум қилишларича, ушбу ойлик йўл карталаридан 1 июлдан бошлаб фойдаланиш мумкин бўлади. Умуман олганда, қизиқ янгилик. Фақат бир нарса ҳозирча бироз ноаниқ — нарх-навоси қандай, бир марта пул билан тўлдиргач, аввалгидек чекланмаган миқдорда автобусда юриш мумкинми-йўқми?
Айтмоқчи, 1 ноябрдан Тошкентда амалдаги паспорт ўрнига ID-карта берилиши бошланади. Ҳукумат ID-карта ёрдамида йўл ҳақини тўлаш имкони ҳам бўлсин, деяпти. Режа бўйича, паспорт ўрнини босувчи карта воситасида автобусда ҳам, метрода ҳам йўл ҳақини тўлаш мумкин бўлади. Ўз навбатида, йўл ҳақи ID-карта орқали тўланганида фуқароларнинг алоҳида категорияларига чегирмалар берилиши назарда тутилган. Мана шу жойи ажойиб!

Янгийўлда Cobalt ёниб кетган. Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб қолган
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида Cobalt машинаси кўприк устунига урилиб, ёниб кетган. Бу ҳақда каналимиз ўқувчиси @daryo_livebot орқали маълум қилди ва ҳодиса суратини юборди.
Машина Тошкент шаҳридан Чинозга кетиш йўлида аварияга учраган. Cobalt Тошкент шаҳридаги такси паркларидан бирига тегишли бўлган. Мобил мухбиримиз ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетганини маълум қилди.
Тошкент вилояти йўл-патрул хизмати ходимларининг бизга маълум қилишича, ҳодиса тунги соат 01:50 атрофида содир бўлган. ЙПХ ходимлари ёнғин номаълум жисмга урилишдан кейин машинанинг олди томонидан чиққанини, бу вақтда йўловчилар бўлмаганини маълум қилди. 1990 йилда туғилган ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолган. Сабаби номаълум.

Бу — эронлик футбол мухлисаси. Чапдаги суратда — унинг ички хоҳиш-истаги ҳосиласи. Ўнгдаги суратда — давлат томонидан қўйилган мажбурият натижаси.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ражаб Тоййиб Эрдўғон 24 июнь куни бўлиб ўтган муддатидан аввалги Туркия президенти сайловида ғолиб чиқади — ҳозиргача сайлов бюллетенларининг 20 фоизи кўриб, ҳисоблаб чиқилган бўлиб, уларнинг 60 фоизида Эрдўғон овоз олган, дея хабар беришмоқда.
Унинг энг яқин таъқибчиси — Жумҳурият халқ партиясидан президентликка номзод Муҳаррам Инже эса 27 фоиздан сал кўпроқ овоз тўплайди. Сайловнинг дастлабки натижалари бундай кўриниш олгани, катта эҳтимол билан, иккинчи тур бўлмаслигини англатади. (Озарбайжон президенти Илҳом Алиев буни сезган шекилли, Эрдўғонни ҳисоб-китоби ҳали якунига етмаган сайловдаги ғалаба билан табриклаб ҳам бўлибди).
Президент сайлови билан бир вақтда бўлиб ўтган парламент сайловида ҳам Эрдўғон тарафдорлари олдинда. У раислик қиладиган Адолат ва тараққиёт партияси бошлиқ коалиция тахминан 60 фоиз олади. Мухолифат кучлари эса 30 фоизга яқин овоз олиши кутилмоқда.
Сайлов арафасида экспертлар Туркия президентлиги учун курашда, катта эҳтимол билан, ғолиб биринчи турда аниқланмаслиги, иккинчи тур бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирганди. Бундан ташқари, парламентдаги кўпчилик ўрин ҳам мухолифатга насиб этиши тахмин қилинганди.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар қилади:
24 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат бошида Давлатимиз раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Туркия президенти лавозимига сайлангани муносабати билан самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.
Туркиянинг Anadolu ахборот агентлиги маълумотларига кўр, Эрдўғонни сайловдаги ғалаба билан биринчи бўлиб Озарбайжон президенти Илҳом Алиев табриклаган. Сўнг келтирилган рўйхатда Ўзбекистон биринчи бўлиб турибди — афтидан, Алиевдан сўнг Эрдўғонни Мирзиёев қутлаган.
Haberturk нашри маълум қилишича, Тошкент вақти билан 25 июнь соат 00:10 ҳолатига кўра, сайлов бюллетенларининг 95,9 фоизи ҳисоблаб чиқилган бўлиб, Эрдўғон сайловчиларнинг 52,9 фоиз овози билан биринчи, унинг энг яқин таъқибчиси Муҳаррам Инже эса 30,6 фоиз овоз билан иккинчи бўлиб турибди.

Тошкентда «Осиё айиғи» иштирокида ишкал
MMA бўйича жаҳон чемпиони, «Осиё айиғи» лақаби билан дунёга танилган Мурод Хонтўраев 21 июндан бери Тошкент шаҳар ИИББ томонидан сўроқ қилинмоқда.
UzNews’нинг хабар беришича, у 20 июнь куни тан жароҳати — кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берилгани сабаб, Юнусободдаги 7-шифохона (собиқ 17-шаҳар шифохонаси)га ётқизилган. Эртасига уни ИИББ ходимлари олиб кетган ва «шу кунга қадар сўроқ қилинмоқда».
Қайд этишларича, жангчи Хонтўраев тан жароҳати етказишда айбланмоқда. Бу иш юзасидан, Хонтўраевдан ташқари, яна бошқа шахслар ҳам ушлангани айтилмоқда. Лекин Тошкент шаҳар ИИББ бу борада ҳозирча бирор баёнот берганича йўқ. Хусусан, Хонтўраевга пичоқ урган шахс ушланганми ёки йўқ — номаълум.
Яқин вақт ичида, агар рухсат беришса, телевидениедаги «Тезкор хабарлар» ёки «Пойтахт-Вазият» кўрсатувларида анъанавий «Тўқликка шўхлик» рукни остида видеокузатув камералари ёзувлари асосида тайёрланган қизиқ лавҳаларни кўриб қолсак, ажаб эмас.

Forwarded from Home Market
Только у нас! Большой диапазон - более 50 тысяч видов товаров по приемлемым ценам! Faqatgina bizda! 50 mingdan ziyod turli xildagi tovarlar qulay narxlarda!
Only here! Large range - more than 50 thousand kinds of goods at reasonable prices!
Перейти в магазин↗️

Саудиянинг бахтиёр аёллари учун 24 июнни энди 8 март деса ҳам бўлаверади
Саудия Арабистонида аёлларнинг автомобиль ҳайдашига рухсат берилди. Аёлларнинг машина ҳайдашига қўйилган кўп йиллик тақиқни бекор қилувчи подшоҳ фармони 24 июнь, якшанба кунидан кучга кирди.
Саудиялик аёллар ижтимоий тармоқларга рулда ўтирган ҳолдаги суратларини кўплаб юклашмоқда, бу кунни тарихий деб аташмоқда. Саудиялик полициячилар эса рулдаги аёлларга гуллар совға қилмоқда (худди Ўзбекистон йўл назоратчилари 8 мартда рулдаги ўзбек аёлларига гул тутқазгани каби).
Саудия Арабистони аёллар автомобиль ҳайдаши тақиқланган жаҳондаги ягона мамлакат эди. Ушбу тақиқ 1950 йиллардан бери амалда эди.
Саудиялик аёлларга илк ҳайдовчилик гувоҳномаларини тарқатиш июнь ойида бошланган эди. Қизиқ томони, ушбу мамлакат аёллари 2013 йилга қадар автомобиль тугул, велосипед ҳайдашлари ҳам тақиқланган эди.

Туркия Олий сайлов комиссияси 24 июнь куни бўлиб ўтган сайловда мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ғолиб чиққанини эълон қилди. Комиссия раҳбари Саъди Гювеннинг сўзларига кўра, бюллетенларнинг 97,7 фоизи ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан сўнг, Эрдўғон сайловчиларнинг оддий кўпчилик овозини қўлга киритгани маълум бўлган.
Эрдўғон айнан қанча фоиз овозни қўлга киритганига Гювен аниқлик киритмади. Anadolu агентлиги сайтида Тошкент вақти билан соат 10:30 да берилган маълумотларга кўра, ҳозиргача бюллетенларнинг 99 фоизи кўриб чиқилган бўлиб, уларга кўра Эрдўғон 52,6 фоиз овоз олган. Унинг энг яқин таъқибчиси — Жумҳурият халқ партиясидан президентликка номзод Муҳаррам Инже 30,7 фоиз овоз олган.
Бу — ушбу Туркия президенти сайловида иккинчи тур бўлмайди, дегани (президент сайловининг иккинчи тури бўлмаслигига ишончи комил бўлган ҳамкор давлатларнинг раҳбарлари Туркия Олий сайлов комиссияси баёнотидан анча аввал Эрдўғонни қайта сайлангани билан табриклаб улгурганди).
Сайловнинг якуний, тўлиқ натижалари 29 июнь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда 24 июнь куни Damas ёш болани уриб юборди. Боланинг ҳозирги аҳволи номаълум. ИИВ бу ЙТҲ ҳақида ҳали ахборот бермади
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
ИИВ ҳали 24 июндаги ўлим билан тугаган ЙТҲлар ҳақида ахборот беришга улгурмаган бўлса-да, 23 июнь куни содир бўлган ва қурбонлари иккитадан кўпроқ авариялар ҳақида маълум қилган. Олдиндан айтиб қўяйлик — бу учта авария оқибатида жами 7 (етти) киши ҳалок бўлган (ваҳоланки, қурбонлари сони битта бўлган ЙТҲлар ҳам бир нечта бўлиши мумкин).
Бухоро вилоятининг Жондор туманида Nexia автомобили қарама-қарши йўналишга чиқиб, ВАЗ-21011 билан тўқнашган. Тўқнашув оқибатида иккала машина ҳам ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида «Жигули» йўловчиси воқеа жойида, Nexia’даги одам эса касалхонага олиб келинганида ҳалок бўлган. Ҳар иккала ҳайдовчи эса тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган — уларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот йўқ.
Сурхондарёнинг Шеробод туманида Nexia қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Tico билан тўқнашган. Оқибатда Tico’даги икки йўловчи ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Ҳайдовчилар ва бошқа йўловчилар аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.
Бухоро вилоятининг Когон туманида Spark автомобили йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган «Лада-21015» билан тўқнашган. Оқибатда «Лада» ҳайдовчиси ва Spark’даги икки йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Spark ҳайдовчиси, ундаги икки йўловчи ва «Лада»даги яна бир йўловчи касалхонага ётқизилган — уларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот йўқ.
Яна қайтарамиз, Ўзбекистонда 23 июнь куни юз берган камида учта йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши (етти киши) ҳалок бўлган. Бу бир йилда бир бўладиган тасодифий ҳолат эмас — 2017 йилги статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ЙТҲлар оқибатида ҳар куни ўртача 6 киши ҳалок бўлган.
Яна такрорлаймиз — бу жуда кўп.

Фарғонанинг «эркак» онахони
Фарғонадан келаётган хабарларга ҳайрон қолмай қўйганмиз. Бир хабар бор — исталган бошқа ҳудуддан келганида, албатта, ҳайрон қолган бўлардик: «Наҳотки! Шунақаси ҳам бўладими!», деб. Лекин хабар Фарғонадан, шунинг учун ҳайратланмадик: Фарғонанинг Қўштепа туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси яқинда 63 ёшга тўлган аёлни «эркак»га айлантириб қўйибди. Паспортда. ЎзАнинг ёзишича, бу «мутасаддиларнинг бепарволиги ва эътиборсизлиги сабабли» юз берган.
Аёл бу хато паспортни 2017 йил 19 апрелида олган. Хатоликдан уйга келгач — келини айтганидан сўнг хабар топган. Эртаси куни паспорт столига бориб, муаммони минг ҳижолат бўлиб айтса, мутасаддилар ўз хатоларини тўғрилаш (янги паспорт олиш учун давлат божи, деб ўқинг) 65 минг сўм бўлишини айтишган («Уялинг-е мутасадди бўлмай!», дегандек қилган ЎзА мухбири). «Ўша вақтда иккинчи фарзандим 44 ёшида вафот этганди, келиним тўрт боласи билан бева қолганди», — дейди онахон, бир йил аввал 65 минг сўмлик харажат ҳам унга оғирлик қилганини тан олиб.
Бундай хато паспорт билан бир йил давомида бирор муаммо чиқмаганмикин, деб сўрашингиз мумкин. «Ҳозирча муаммо бўлгани йўқ... Бироз йиғиниб, бу йил Шоҳимардонга дам олишга бормоқчи эдим. Аммо у ерга бориб келганлар бу паспорт билан сизни чегарадан ўтказишмайди, бориб юрманг, қамаб қўйишлари мумкин, деб ҳазилу чин айтишди. Шунга қўрқиб юрибман. Лекин ҳар сафар паспортимни очганимда мени «эркак» деб ёзишибди, деб ўзимча кулиб қўяман», — дейди онахон.
ЎзАнинг қўшимча қилишича, кўрилган чора-тадбирлар натижасида онахон паспортини қайта олиш чоралари кўрилган. Айтишларича, «профилактика инспектори ва сектор раҳбарининг ўз ҳудудида уйма-уй юриб, муаммоларни вақтида аниқламагани сабаб, ишчи гуруҳи олдида уларнинг юзи қизарди». Минг сохтакорлик, кўзбўямачилик қилманг, кўза кунда эмас, кунида синиб қолади.

24 июнь куни CNN Мисрнинг бош футбол юлдузи — Муҳаммад Салоҳ термадан кетмоқчи экани ҳақида хабар берди. Мисрлик футболчи ўйнайдиган Англиянинг «Ливерпуль» клубига яқин манбаларнинг телеканалга маълум қилишича, Салоҳ «Чеченистонда юз берган воқеадан ранжиган».
Мисрликларнинг ЖЧ—2018даги машғулот базаси Грознийда жойлашган. Чеченистон раҳбарияти Миср термаси ҳаётига фаол аралашмоқда. Рамзан Қодиров машғулотларга ташриф буюрган, терма етакчиси билан бирга суратга тушган; The New York Times’нинг ёзишича, Қодиров Салоҳни кўриш учун шахсан ўзи меҳмонхонага борган — бунинг учун ухлаб ётган футболчи атайлаб уйғотилган.
Миср Уругвайга мағлуб бўлган куни Салоҳ 26 ёшга тўлганди, шу куни Грознийдаги меҳмонхонада футболчига олтин бутсали катта торт совға қилинди. 22 июнда эса Қодиров Салоҳга Чеченистон фахрий фуқароси унвонини берди; футболчи Чеченистон раҳбари билан бирга тантанали тушликда меҳмон бўлди.
Салоҳ Чеченистондаги воқеа сабаб «ўзини таҳқирланган» деб ҳис қилган. CNN’нинг аноним суҳбатдоши сўзларига кўра, спортчи футбол билан боғлиқ бўлмаган воқеаларга аралашиб қолишни ва кимларнингдир сиёсий мақсадлари йўлида қўғирчоқ бўлишни истамаяпти.
Ушбу маълумотни футболчига яқин икки аноним манба Associated Press’га ҳам тасдиқлаган. Уларнинг таъкидлашича, Салоҳ унга фахрий фуқаролик берилиши муносабати билан уюштирилган банкетдан айниқса қаттиқ ғазабланган.
Салоҳ Миср термаси атрофида Россияда содир бўлаётган воқеалардан норози экани ҳақида биринчи бор айтилмаяпти. 20 июнь куни Миср нашрлари спортчи мамлакат спорт амалдорлари билан келиша олмай қолгани, шу боис Уругвайга қарши ўйинда майдонга тушишдан бош тортиб, мусобақани тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабар берганди. Салоҳнинг ўзи эса ўшанда «Миср термасида ҳамма якдил» эканини айтган.
Миср ва Чеченистон амалдорлари Салоҳ терма жамоадан кетиш ҳақида гапирмаганини таъкидламоқда. Миср термасининг ахборот бўлими бошлиғи Усома Исмоил буни очиқча рад этди. «Бўлмаган гап. Салоҳ машғулот базасида ва ҳамкасблари билан бирга шуғулланмоқда. У барча учрашувларда бўлди... CNN бу ахборотни қаердан олган, билмайман», — деди у.
Чеченистон ташқи алоқалар бўйича вазири Жамбулат Умаров эса CNN’нинг хабарини «уйдирма ва бўҳтон» деб атади. «Бу ёлғон, бу уйдирма. Севимли футболчимиз қандай кайфиятда эканини ўзим кўрдим. У бундай дейиши мумкин эмас. CNN машҳур футболчининг ҳуқуқларини қўпол равишда поймол қилди, деб ҳисоблайман. CNN Миср термаси таркибида «Аҳмат» клубига қарши тўп суриш умидидаги Муҳаммад Салоҳга туҳмат қилиб, уни ноқулай вазиятда қолдирди», — деди у.
Салоҳ бундан аввал ҳам Миср футбол федерацияси билан низолашган. ЖЧ—2018 арафасида федерация Салоҳни огоҳлантирмай, унинг суратини самолётга туширган эди. Бундан футболчининг жаҳли чиққан, чунки унинг Vodafone билан ҳомийлик шартномаси бор, самолётда эса бошқа компания рекламаси бўлган. Ушбу низо Миср ҳукуматининг аралашуви билан ҳал бўлган — сурат самолётдан олиб ташланди.
«Салоҳнинг норозилиги айнан Чеченистон билан боғлиқ, деб айта олмайман. Бироқ номидан сиёсий мақсадларда фойдаланилаётгани Салоҳга аниқ ёқмайди, — деди мисрлик спорт журналисти Волид Заки. — Унинг номидан сиёсий мақсадларда фойдаланиш у тўп сурадиган Европада муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. У сиёсатдан буткул узоқлашиб, фақат футбол ҳақида ўйлашни истаётгани аниқ. Миср термаси ва футбол уюшмамизга эса профессионаллар етишмайди. Улар қандай қилиб бўлса-да кўпроқ пул ишлашни ўйлайди, холос».
Миср терма жамоаси ЖЧ—2018да курашдан чиқиб бўлган. Уругвай (0:1) ва Россия (1:3)га қарши икки ўйиндан сўнг жамоа ҳисобида очко йўқ ва плей-офф босқичига чиқолмайди. Терма жамоа 25 июнда Саудия Арабистонига қарши сўнгги ўйинни ўтказади — бу ўйиннинг мусобақа учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ.

🌸Olivia Allee Francais атир совунлари билан ўзингизни ҳашаматли парвариш ва ажойиб француз ифорлари ила қуршанг
➡️ facebook.com/alvierotashkent
➡️ instagram.com/alviero.uz
➡️ facebook.com/alvierotashkent
➡️ instagram.com/alviero.uz
Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет саккизинчи ҳафта тушмоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Тошкент ҳокимлиги шаҳардаги Сеул (собиқ Байналмилал) кўчасини бошдан-оёқ — Бешёғоч майдонидан то Чилонзор-Оқтепа чорраҳасигача реконструкция қилиш бўйича тендер эълон қилди.
Ҳозирда кўчани реконструкция қилиш лойиҳаси устида Жанубий Корея мутахассислари Тошкент шаҳар архитекторлари ва лойиҳачилари билан бирга иш олиб бормоқда.
Ҳокимлик ҳозирча фақат Бешёғоч тарафдаги соҳилбўйининг лойиҳа-суратларини эълон қилди: канал атрофида сайр майдончалари, кафе ва ресторанлар, сакуралар боғи, ботаника боғи бўлади.
Лойиҳа қиймати ва муддатлари ҳақида маълумот йўқ. Бу маълумотлар, катта эҳтимол билан, инвесторларга айтилса керак. Мабодо инвестор бўлсангиз, ҳокимликнинг Фейсбукдаги саҳифасига ёзинг.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ҳозирда кўчани реконструкция қилиш лойиҳаси устида Жанубий Корея мутахассислари Тошкент шаҳар архитекторлари ва лойиҳачилари билан бирга иш олиб бормоқда.
Ҳокимлик ҳозирча фақат Бешёғоч тарафдаги соҳилбўйининг лойиҳа-суратларини эълон қилди: канал атрофида сайр майдончалари, кафе ва ресторанлар, сакуралар боғи, ботаника боғи бўлади.
Лойиҳа қиймати ва муддатлари ҳақида маълумот йўқ. Бу маълумотлар, катта эҳтимол билан, инвесторларга айтилса керак. Мабодо инвестор бўлсангиз, ҳокимликнинг Фейсбукдаги саҳифасига ёзинг.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балки тасодиф, балки тасодиф эмас: Telegram’даги видеомурожаатдан сўнг Изза мавзесидаги Ўрикзорга олиб чиқадиган йўл таъмирлана бошланди.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
«Осиё айиғи» қамоққа олинди. Агар айбдор деб топилса, уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди 22 июнь куни Мурод Хонтўраевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида қарор чиқарган. UzNews’нинг Олий суд расмий вакили Азиз Обидовга асосланиб хабар беришича, таниқли MMA жангчиси айни вақтда УЯ 64/1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.
Қайд этишларича, Мурод Хонтўраев Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» ва «в» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинмоқда — бу бўйича («бир гуруҳ шахслар томонидан совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиш ёхуд қўллаб безорилик қилиш») бўйича айбдор деб топилган шахс 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.
UzNews маълумотига кўра, Мурод Хонтўраев бир қатор шахслар билан биргаликда 21 июнга ўтар кечаси Юнусободдаги тунги клублардан бирида «жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган, тартибсизлик қилган». Аввалроқ унинг ўзи тан жароҳати (кўкрагига пичоқ билан зарба берилган) билан Юнусободдаги 7-касалхона (собиқ 17-шаҳар касалхонаси)га ётқизилгани, сўнг эртасига милиция томонидан олиб кетилгани ҳақида хабар берилган эди. «Хонтўраев иши» бўйича бошқа бир гуруҳ шахслар ҳам қўлга олингани айтилмоқда.
1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Мурод Хонтўраев оилали, икки нафар фарзанди бор, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиалининг 3-курс талабаси бўлиб, муқаддам судланган. UzNews унинг аввал қайси модда бўйича судланганига аниқлик киритмаган.