Daryo — LIVE
68.5K subscribers
47.7K photos
11.1K videos
65 files
44.2K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зикрчилар видеоси чиққанди. Ғижжакчи Абдуҳошим акадан ташқари бошқалар кимлиги маълум бўпти. «Ўзбекистон-ТВ»да айтишди

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Равшан Эрматов ўзи ўрнатган рекордни ўзи янгилашда давом этяпти. Бунақаси бўлмаган

Ўзбекистон ифтихори Равшан Эрматов бошлиқ ҳакамлар бригадаси Россияда давом этаётган футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Испания — Марокаш ўйинини бошқариб боради. Қайсидир маънода «B» гуруҳи ғолибини аниқлаб бериши мумкин бўлган ушбу ўйин 25 июнь, душанба куни Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.

Бу Эрматов учун жорий мундиалдаги иккинчи баҳс. Биринчиси ўтган куни, 21 июнда бўлиб ўтди — Эрматов бошқариб борган ўйинда Лука Модрич сардорлигидаги хорватлар Аргентинани Месси-ю Дибалаларига қўшиб 3:0 ҳисобида мағлуб этди (ва балога қолган Уткин бўлди). 2010 ва 2014 йилги жаҳон чемпионатларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 21 июндаги ўйин Эрматов ишлаган 10-учрашув бўлди. Бу — рекорд. Бунақаси бўлмаган.

Эрматов шу вақтгача жаҳон чемпионатларида Испания иштирокида бирорта ўйинни бошқармаган, Марокашнинг ўйинларига ҳакамлик қилиши учун ҳеч қандай имконият ҳам йўқ эди — бу давлат 1998 йилдан бери биринчи марта мундиалда қатнашяпти. Қизиғи, Эрматов ҳакамлик қилган ўйинларда Африка вакиллари ютқазмаган (ўзи икки марта шундай ўйин бўлган) — ЖАР ўзи мезбонлик қилган ЖЧ-2010 очилишида Мексика билан дуранг (1:1) ўйнаган, яна ўша чемпионатда Жазоир Руни ва Лэмпардли Англия билан дуранг (0:0) ўйнаган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, БМТ Бош Ассамблеясида энг тажрибали икки етакчидан бири — ўзи, иккинчиси эса — Россия президенти Владимир Путин (сайловолди кампаниялари вақтида шунақа ғалати гаплар кўп айтилади, ҳайрон бўлманг).

Эрдўғон БМТ Бош Ассамблеясидаги энг тажрибали икки етакчини аниқлашнинг энг осон ечимини таклиф қилди. «Агар президентлик давримиз ва бош вазир лавозимидаги иш вақтимизни умумлаштирсак, умумий муддат 15—16 йилни ташкил этади», — деди Эрдўғон.

Эрдўғон назарияси бўйича ҳисобласак, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳукумат ва ҳокимият тепасидаги фаолияти ҳам ҳозирча 15 йилдан кам эмас (2003 йилдан 2016 йилгача бош вазирлик + 2016 йилдан буёғига президентлик).

Тўғри, Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси минбарида Эрдўғон ё Путинчалик кўп нутқ ўқимаган. Лекин биринчи чиқишининг ўзидаёқ, масалан, ўша Эрдўғоннинг эътирофига сазовор бўлиб улгурган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​⚽️Германия жуда оғир кечган ўйинда Швеция устидан ғалаба қозонди

1-турда Мексикага имкониятни бой берган амалдаги жаҳон чемпиони Германия 2-турдан кейиноқ гуруҳда қолиб кетиши мумкин эди... Ўйиннинг 32-дақиқасида Тойвонен ҳисобни очиб, шведларни олдинга олиб чиқди. 2-тайм бошида Марко Ройс ҳисобни тенглаштирди. 1:1 ҳисоби ҳам немисларни қониқтирмасди.

Гуруҳдан чиқиш масаласи 3-турда уларнинг ўзига боғлиқ бўлмай қоларди. Йоахим Лёв жамоаси ҳужумларни тўхтатмади. Швеция уюштирган қарши ҳужумлардан биридан сўнг Жером Боатенг қўполлиги учун қизил карточка олиб, Германиянинг вазифасини янада мураккаблаштирди. Ўйинга қўшиб берилган 5-дақиқада жарима зарбасидан кейин Тони Кроос гол киритди — 2:1. Das ist fantastisch!

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Туркияда бугун, 24 июнь куни навбатдан ташқари президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтади. Сайлов арафасида, 23 июнь, шанба куни мухолифатдаги Республика халқ партиясидан президентликка номзод сифатида кўрсатилган Муҳаррам Инже Истанбулнинг Малтепе туманида сайловчилар билан учрашув ўтказди (суратда).

Ишонмаслигингиз мумкин, лекин Истанбул полицияси ушбу митингда бир миллион киши (!) иштирок этгани ҳақида ҳисобот берди. Инженинг ўзи эса иштирокчилар сони беш миллионга яқин (!) эканини айтмоқда. Таққослашингиз учун — Тошкент шаҳрида расман 2,5 миллион (ёки 3,5 миллион) киши яшайди. Даҳшатли даражадаги сиёсий фаоллик, шундай эмасми?

Кузатувчиларнинг сўзларига кўра, 2016 йилги ўхшамаган давлат тўнтаришидан сўнг сиёсий саҳна мухолифатнинг кучли вакилларидан тозалаб ташланганига қарамай, мамлакатдаги нисбатан оғир иқтисодий аҳвол ва сиёсий вазиятнинг ҳам жуда мақбул эмаслиги сабаб, жорий сайловда Эрдўғоннинг сўзсиз ғалаба қозониши эҳтимоли унчалик юқори эмас.

Лекин Эрдўғон бир нарсани яхши тушуниб турибди, шунинг учун ҳам аслида кейинроқ ўтказилиши керак бўлган сайловлар бугун, муддатидан аввал, шошилинч тарзда ўтказилмоқда — воқеалар ривожи шундай (иқтисодиёт қулашда, хорижий ҳамкорлар билан муносабатлар совуқлашишда) давом этса ва, масалан, сайлов келаси йили ўтказилса, Эрдўғон унда ютқазади. Эрдўғоннинг ҳозирги имконияти келаси йилгисидан яхшироқ.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Xushnudbek.uz
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев йирик электрон ОАВларнинг очилмай қолишидан хавотир олмоқда.
​​Қиёфа ўзгартирувчи кооператив

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот марказининг маълум қилишича, шаҳар Йўл-патрул хизмати ва Пост-патрул хизмати автопарки босқичма-босқич янгиланмоқда. Тез орада йўл-патрул пост хизматига 50 та Chevrolet Tracker топширилиши кўзда тутилган. Нафақат автомобиллар янгиланмоқда, балки уларнинг ташқи кўриниши ҳам ўзгармоқда.

«Хизмат автомобилининг ташқи безаги аҳолининг эътиборини тортмоқда», дейилади ИИББ ахборотида. Ҳа, эътиборга молик янгилик. ЙПХ билан ППХ машиналарининг ташқи кўриниши ўхшаш, туристик полицияники сал бошқачароқ.

Қизиқ томони, Тошкент ички ишлар органларининг ребрендингга учраган автомобилларининг янги ташқи кўриниши, нима учундир, Москва полиция машиналариники ўхшаш. Ўзингиз баҳо беринг.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Тошкентда нафақат милиция машиналарининг, балки автобусларнинг ҳам ташқи кўриниши ўзгармоқда. Масалан, 24- ва 95-йўналишларда янгича услубда безакланган Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобуслари пайдо бўлган.

Биласиз, Тошкентдаги катта сиғимли автобусларнинг ташқи кўриниши одатда бир хил — яшил бортга қия оқ чизиқлар туширилган бўлади. Тан олиш керак, бу Тошкент жамоат транспортининг ўзига хослиги, уни яхши маънода ажратиб кўрсатувчи услуб эди. Шунинг учун ҳам янгича безак (ребрендинг) ҳаммага ҳам бирдек ёқаётгани йўқ.

24- ва 95-йўналишдаги икки Mercedes’даги янгилик — автобуслар тўлиқ яшил рангда, фақат «бел»ига кўндаланг оқ чизиқ тортилган. Автобуснинг юқори қисмига саккиз қиррали нақшинкор юлдузлар бир қатор қилиб терилган. Бундан ташқари, икки ён томонига гараж рақамлари ёзилган, ҳайдовчи тарафга эса Тошкент герби туширилган.

Энди энг қизиғи — Тошкентнинг милиция машиналари Москва полиция экипажларига ўхшаб қолганидек, Тошкент автобуслари ҳам Москва автобусларига ўхшаб қолган-ов. Фарқи — Москва жамоат транспорти кўк рангда ва «бел»даги оқ чизиқ йўқ, холос; гараж рақамлари ва шаҳар герби бир хил жойда, юлдузлар қатори ўрнига остин-устун тўлқинлар.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Тошкент автобуслари билан боғлиқ яна бир қизиқ янгилик: пойтахт автобусларида юриш ҳуқуқини берувчи, ўқувчилар, талабалар, пенсионерлар ва умуман ҳамма учун мўлжалланган ойлик йўл чипталарини 23 июндан бошлаб электрон кўринишда сотиш бошланган.

Тушунишимиз бўйича, автобусларга махсус терминаллар ўрнатилади — карта терминалга текказилса, тўлов автоматик тарзда ечиб олинади. «Диққат: терминалдан олинган назорат чиптасини йўлингизни охиригача сақланг», — деб ёзилган картанинг орқа томонига.

«Тошшаҳартрансхизмат» компаниясидан маълум қилишларича, ушбу ойлик йўл карталаридан 1 июлдан бошлаб фойдаланиш мумкин бўлади. Умуман олганда, қизиқ янгилик. Фақат бир нарса ҳозирча бироз ноаниқ — нарх-навоси қандай, бир марта пул билан тўлдиргач, аввалгидек чекланмаган миқдорда автобусда юриш мумкинми-йўқми?

Айтмоқчи, 1 ноябрдан Тошкентда амалдаги паспорт ўрнига ID-карта берилиши бошланади. Ҳукумат ID-карта ёрдамида йўл ҳақини тўлаш имкони ҳам бўлсин, деяпти. Режа бўйича, паспорт ўрнини босувчи карта воситасида автобусда ҳам, метрода ҳам йўл ҳақини тўлаш мумкин бўлади. Ўз навбатида, йўл ҳақи ID-карта орқали тўланганида фуқароларнинг алоҳида категорияларига чегирмалар берилиши назарда тутилган. Мана шу жойи ажойиб!

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Янгийўлда Cobalt ёниб кетган. Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб қолган

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида Cobalt машинаси кўприк устунига урилиб, ёниб кетган. Бу ҳақда каналимиз ўқувчиси @daryo_livebot орқали маълум қилди ва ҳодиса суратини юборди.

Машина Тошкент шаҳридан Чинозга кетиш йўлида аварияга учраган. Cobalt Тошкент шаҳридаги такси паркларидан бирига тегишли бўлган. Мобил мухбиримиз ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетганини маълум қилди.

Тошкент вилояти йўл-патрул хизмати ходимларининг бизга маълум қилишича, ҳодиса тунги соат 01:50 атрофида содир бўлган. ЙПХ ходимлари ёнғин номаълум жисмга урилишдан кейин машинанинг олди томонидан чиққанини, бу вақтда йўловчилар бўлмаганини маълум қилди. 1990 йилда туғилган ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолган. Сабаби номаълум.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Бу — эронлик футбол мухлисаси. Чапдаги суратда — унинг ички хоҳиш-истаги ҳосиласи. Ўнгдаги суратда — давлат томонидан қўйилган мажбурият натижаси.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ражаб Тоййиб Эрдўғон 24 июнь куни бўлиб ўтган муддатидан аввалги Туркия президенти сайловида ғолиб чиқади — ҳозиргача сайлов бюллетенларининг 20 фоизи кўриб, ҳисоблаб чиқилган бўлиб, уларнинг 60 фоизида Эрдўғон овоз олган, дея хабар беришмоқда.

Унинг энг яқин таъқибчиси — Жумҳурият халқ партиясидан президентликка номзод Муҳаррам Инже эса 27 фоиздан сал кўпроқ овоз тўплайди. Сайловнинг дастлабки натижалари бундай кўриниш олгани, катта эҳтимол билан, иккинчи тур бўлмаслигини англатади. (Озарбайжон президенти Илҳом Алиев буни сезган шекилли, Эрдўғонни ҳисоб-китоби ҳали якунига етмаган сайловдаги ғалаба билан табриклаб ҳам бўлибди).

Президент сайлови билан бир вақтда бўлиб ўтган парламент сайловида ҳам Эрдўғон тарафдорлари олдинда. У раислик қиладиган Адолат ва тараққиёт партияси бошлиқ коалиция тахминан 60 фоиз олади. Мухолифат кучлари эса 30 фоизга яқин овоз олиши кутилмоқда.

Сайлов арафасида экспертлар Туркия президентлиги учун курашда, катта эҳтимол билан, ғолиб биринчи турда аниқланмаслиги, иккинчи тур бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирганди. Бундан ташқари, парламентдаги кўпчилик ўрин ҳам мухолифатга насиб этиши тахмин қилинганди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар қилади:

24 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат бошида Давлатимиз раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Туркия президенти лавозимига сайлангани муносабати билан самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.


Туркиянинг Anadolu ахборот агентлиги маълумотларига кўр, Эрдўғонни сайловдаги ғалаба билан биринчи бўлиб Озарбайжон президенти Илҳом Алиев табриклаган. Сўнг келтирилган рўйхатда Ўзбекистон биринчи бўлиб турибди — афтидан, Алиевдан сўнг Эрдўғонни Мирзиёев қутлаган.

Haberturk нашри маълум қилишича, Тошкент вақти билан 25 июнь соат 00:10 ҳолатига кўра, сайлов бюллетенларининг 95,9 фоизи ҳисоблаб чиқилган бўлиб, Эрдўғон сайловчиларнинг 52,9 фоиз овози билан биринчи, унинг энг яқин таъқибчиси Муҳаррам Инже эса 30,6 фоиз овоз билан иккинчи бўлиб турибди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Тошкентда «Осиё айиғи» иштирокида ишкал

MMA бўйича жаҳон чемпиони, «Осиё айиғи» лақаби билан дунёга танилган Мурод Хонтўраев 21 июндан бери Тошкент шаҳар ИИББ томонидан сўроқ қилинмоқда.

UzNews’нинг хабар беришича, у 20 июнь куни тан жароҳати — кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берилгани сабаб, Юнусободдаги 7-шифохона (собиқ 17-шаҳар шифохонаси)га ётқизилган. Эртасига уни ИИББ ходимлари олиб кетган ва «шу кунга қадар сўроқ қилинмоқда».

Қайд этишларича, жангчи Хонтўраев тан жароҳати етказишда айбланмоқда. Бу иш юзасидан, Хонтўраевдан ташқари, яна бошқа шахслар ҳам ушлангани айтилмоқда. Лекин Тошкент шаҳар ИИББ бу борада ҳозирча бирор баёнот берганича йўқ. Хусусан, Хонтўраевга пичоқ урган шахс ушланганми ёки йўқ — номаълум.

Яқин вақт ичида, агар рухсат беришса, телевидениедаги «Тезкор хабарлар» ёки «Пойтахт-Вазият» кўрсатувларида анъанавий «Тўқликка шўхлик» рукни остида видеокузатув камералари ёзувлари асосида тайёрланган қизиқ лавҳаларни кўриб қолсак, ажаб эмас.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Home Market
​​​​Только у нас! Большой диапазон - более 50 тысяч видов товаров по приемлемым ценам! Faqatgina bizda! 50 mingdan ziyod turli xildagi tovarlar qulay narxlarda!
Only here! Large range - more than 50 thousand kinds of goods at reasonable prices!

Перейти в магазин↗️
​​Саудиянинг бахтиёр аёллари учун 24 июнни энди 8 март деса ҳам бўлаверади

Саудия Арабистонида аёлларнинг автомобиль ҳайдашига рухсат берилди. Аёлларнинг машина ҳайдашига қўйилган кўп йиллик тақиқни бекор қилувчи подшоҳ фармони 24 июнь, якшанба кунидан кучга кирди.

Саудиялик аёллар ижтимоий тармоқларга рулда ўтирган ҳолдаги суратларини кўплаб юклашмоқда, бу кунни тарихий деб аташмоқда. Саудиялик полициячилар эса рулдаги аёлларга гуллар совға қилмоқда (худди Ўзбекистон йўл назоратчилари 8 мартда рулдаги ўзбек аёлларига гул тутқазгани каби).

Саудия Арабистони аёллар автомобиль ҳайдаши тақиқланган жаҳондаги ягона мамлакат эди. Ушбу тақиқ 1950 йиллардан бери амалда эди.

Саудиялик аёлларга илк ҳайдовчилик гувоҳномаларини тарқатиш июнь ойида бошланган эди. Қизиқ томони, ушбу мамлакат аёллари 2013 йилга қадар автомобиль тугул, велосипед ҳайдашлари ҳам тақиқланган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Туркия Олий сайлов комиссияси 24 июнь куни бўлиб ўтган сайловда мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ғолиб чиққанини эълон қилди. Комиссия раҳбари Саъди Гювеннинг сўзларига кўра, бюллетенларнинг 97,7 фоизи ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан сўнг, Эрдўғон сайловчиларнинг оддий кўпчилик овозини қўлга киритгани маълум бўлган.

Эрдўғон айнан қанча фоиз овозни қўлга киритганига Гювен аниқлик киритмади. Anadolu агентлиги сайтида Тошкент вақти билан соат 10:30 да берилган маълумотларга кўра, ҳозиргача бюллетенларнинг 99 фоизи кўриб чиқилган бўлиб, уларга кўра Эрдўғон 52,6 фоиз овоз олган. Унинг энг яқин таъқибчиси — Жумҳурият халқ партиясидан президентликка номзод Муҳаррам Инже 30,7 фоиз овоз олган.

Бу — ушбу Туркия президенти сайловида иккинчи тур бўлмайди, дегани (президент сайловининг иккинчи тури бўлмаслигига ишончи комил бўлган ҳамкор давлатларнинг раҳбарлари Туркия Олий сайлов комиссияси баёнотидан анча аввал Эрдўғонни қайта сайлангани билан табриклаб улгурганди).

Сайловнинг якуний, тўлиқ натижалари 29 июнь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда 24 июнь куни Damas ёш болани уриб юборди. Боланинг ҳозирги аҳволи номаълум. ИИВ бу ЙТҲ ҳақида ҳали ахборот бермади

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​ИИВ ҳали 24 июндаги ўлим билан тугаган ЙТҲлар ҳақида ахборот беришга улгурмаган бўлса-да, 23 июнь куни содир бўлган ва қурбонлари иккитадан кўпроқ авариялар ҳақида маълум қилган. Олдиндан айтиб қўяйлик — бу учта авария оқибатида жами 7 (етти) киши ҳалок бўлган (ваҳоланки, қурбонлари сони битта бўлган ЙТҲлар ҳам бир нечта бўлиши мумкин).

Бухоро вилоятининг Жондор туманида Nexia автомобили қарама-қарши йўналишга чиқиб, ВАЗ-21011 билан тўқнашган. Тўқнашув оқибатида иккала машина ҳам ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида «Жигули» йўловчиси воқеа жойида, Nexia’даги одам эса касалхонага олиб келинганида ҳалок бўлган. Ҳар иккала ҳайдовчи эса тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган — уларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот йўқ.

Сурхондарёнинг Шеробод туманида Nexia қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Tico билан тўқнашган. Оқибатда Tico’даги икки йўловчи ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Ҳайдовчилар ва бошқа йўловчилар аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.

Бухоро вилоятининг Когон туманида Spark автомобили йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган «Лада-21015» билан тўқнашган. Оқибатда «Лада» ҳайдовчиси ва Spark’даги икки йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Spark ҳайдовчиси, ундаги икки йўловчи ва «Лада»даги яна бир йўловчи касалхонага ётқизилган — уларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот йўқ.

Яна қайтарамиз, Ўзбекистонда 23 июнь куни юз берган камида учта йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши (етти киши) ҳалок бўлган. Бу бир йилда бир бўладиган тасодифий ҳолат эмас — 2017 йилги статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ЙТҲлар оқибатида ҳар куни ўртача 6 киши ҳалок бўлган.

Яна такрорлаймиз — бу жуда кўп.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg