Daryo — LIVE
69.7K subscribers
45.2K photos
10.4K videos
61 files
42.5K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Шавкат Мирзиёев Люксембург герцогини миллий байрам билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни Люксембург Буюк Герцоги Анрини миллий байрам – Буюк герцог таваллуди куни муносабати билан табриклади.

Буюк герцог таваллуд куни ҳар йили 23 июнда Люксембургда кенг нишонланади. Ушбу кунда ҳарбий парадлар, концерт-томошалар бўлиб ўтади.

Люксембург герцоги Анрининг (суратда марказда) туғилган куни аслида 16 апрель санасига тўғри келади. Миллий байрамни нишонлаш Анрининг буваси Шарлоттанинг ҳукмронлиги даврида бошланган. 1919 йилдан 1964 йилгача ҳукмронлик қилган Буюк герцогиня Шарлоттанинг туғилган куни ҳар йили 23 январда нишонланган.

1960 йилларда қиш фасли парадлар ўтказиш учун қулай вақт бўлмаганлиги учун миллий байрам 5 ойга сурилган ва ўшандан буён айнан 23 июнь куни Буюк герцог куни нишонланади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Тўппонча ўрнига электрошокер

Тошкент шаҳридаги патруль-пост хизмати (ППХ) ва йўл-патрул хизмати (ЙПХ) ходимларининг табель қуроллари электрошокерларга алмаштирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи Азизхон Умархонов маълум қилди.

Ушбу қарор статистик маълумотлардан келиб чиқиб қабул қилинган. «Сўнгги 15—20 йил ичида табель қуролидан фойдаланишга мажбур қиладиган ҳолатлар деярли бўлмаган», — деди Азизхон Умархонов.

ИИББ бошлиғининг бошқа бир ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг аниқлик киритишича, тезкор ходимларда ҳар доим қурол бўлади. «Қўлга олиш бўйича ёки бошқа хавфли чақирувларга, агар зарурат бўлса, қурол билан чиқилади. Электрошокерлар фақат ППХ ва ЙПХ ходимларига берилади», — деди у.

«Деярли бўлмаган» деган хулоса чиқариш учун статистик кўрсаткичлар қандай бўлиши керак, билмадигу, лекин 2017 йилнинг ўзида ЙПХ ва ППХ ходимларининг ўқ узиши билан боғлиқ камида икки ҳодиса юз берган. Бири — Фарғона йўли кўчасида (беш нафар маст киши милиция ходимининг қуролини олиб қўйишга урингани учун ўқ узилган), иккинчиси — Дархонда.

Айниқса иккинчи воқеа бутун шаҳарда шов-шувларга сабаб бўлганди: ЙПХ ходимлари Мустақиллик кўчасида қидирувдаги Spark’ни тўхтатишга уринган, бироқ Spark’нинг ўғри ҳайдовчиси милиция ходимларига қаршилик кўрсатган, тирбандликда машиналарни уриб (суратда), воқеа жойидан қочган. Шу вақт милиционерлар унга қарата бир неча бор ўқ узган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Қашқадарёлик АҚШ фуқароси Зокир Алиевга нисбатан тергов давом этмоқда

Асли Қашқадарёнинг Чироқчи туманидан бўлган АҚШ фуқароси Зокир Алиев 16 июнь — АҚШдан Чироқчига келган куниёқ қўлга олинган эди. 22 июнь куни унинг қўйиб юборилгани, айни вақтда қариндошлариникида экани ҳақида хабар чиқди.

«Газета.uz»нинг Зокир Алиевнинг оиласига яқин манбага асосланиб янада аниқлик киритишича, 16 июндан бери ҳибсда сақланган америкаликка нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилган — қўйиб юборилгани билан, Қашқадарёдан кета олмайди. Тергов ҳаракатлари тўхтамаган.

Зокир Алиев Ўзбекистонга қариндошларининг таклифи билан, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси томонидан берилган 90 кунлик виза асосида келган. ДХХ ахборотига кўра, у террорчилик фаолиятига дахлдорлик гумони остида 2005 йилдан бери қидирувда бўлгани учун қўлга олинган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бугун, 23 июнь куни Самарқандга ташрифи вақтида шаҳарнинг бир муддат аввал қурилиш ишлари олиб борилган тарихий қисмларини бориб ўрганган, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

Ҳукумат раҳбари ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлардаги ҳар қандай қурилиш ва ободонлаштириш ишларини Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳужжатларга тўлиқ риоя этган ҳолда амалга ошириш ҳақида кўрсатма берган. Бундан ташқари, бош вазир Абдулла Арипов йўл қўйилган қоидабузарлик ҳолатлари бўйича энг қаттиқ чораларни кўриш ҳақида ҳам топшириқ берган.

Самарқандда нималар бўлгани ҳақида аввал ҳам ёзгандик. Бир гуруҳ фаоллар, журналистларнинг оҳ-воҳлари, айюҳаннослари билан бутун шаҳарни кўп қаватли уйларга тўлдириш ниятидаги қурилиш компаниялари тарихий объектларни бузишни тўхтатган.

Ҳукуматнинг сўнгги ҳафталарда тарихий-маданий объектлар ҳимоясига бирдан фаол киришиб қолгани бежиз эмас. Бутунжаҳон мероси бўйича қўмитанинг июнь охирида бўладиган йиллик мажлисида Шаҳрисабзни ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин — бунга 2014 йили Оқсаройнинг атрофини ободонлаштириш баҳона тарихий мавзелар бузиб ташланиб, паркка айлантирилгани сабаб.

Меъморий меросни муҳофаза қилиш бўйича германиялик мутахассис Йенс Йорданнинг сўзларига кўра, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази Ўзбекистон ҳукуматидан Шаҳрисабздаги йўқотишлар ўрнини тўлдириш бўйича амалий таклифлар кутган, бироқ ҳукуматнинг 9 июндаги қарори «косметик» таклифлардан иборат холос.

Хуллас, немис мутахассисининг сўзларидан хулоса қилсак, Шаҳрисабзнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидан чиқиб кетиши эҳтимоли анча катта (ваҳоланки, давлатлар бу рўйхатга кириш учун ўлиб-тирилади, йўқдан нималарнидир бор қилади). Агар Шаҳрисабз чиқса, Ўзбекистондаги ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси объектлари сони тўрттагача камаяди. Булар — Хивадаги Ичан-қалъа, Бухоронинг тарихий маркази, Самарқанд (Регистон) ва Чотқол қўриқхонаси.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг «Тошкент—Токио» рейси билан учаётган йўловчиларнинг Японияга киритилмаслиги ҳолатлари тобора кўпаймоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» хабар бермоқда. Ва бунга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» айбдор эмас, айтишларича.

Авиакомпания матбуот хизматининг қайд этишича, Японияга киришнинг рад этилишига асосий сабаб — ташрифдан мақсаднинг тушунтириб берилмаслиги; «Ўзи, шундай, бир кўриб кетгани келувдик», деган гап энди ўтмаётган экан. Ҳисобингизда пулингиз кам бўлса, ёки Япониядаги бирор меҳмонхонадан жой тайин қилмаган бўлсангиз (яшаш жойингиз аниқ бўлмаса), ёки қайтиш чиптангиз йўқ бўлса — катта эҳтимол билан Япония эшиклари сиз учун ёпиқ.

«Бу дискриминация!», дейишингиз мумкин. «Ўзлари Ўзбекистонга визасиз, ҳеч қандай сўроқсиз кириб келаётган вақтда нега бизга нисбатан бундай қилади?», деб савол беришга ҳам ҳақлисиз. Лекин фарқи бор — Ўзбекистонга келаётган японларнинг деярли бари ўрта ёки ундан каттароқ ёшдаги сайёҳлар (ё пенсионер, ё яқинда пенсияга чиқади), Ўзбекистонда бировнинг ишини олиб қўёлмайди.

Японияга сафар қилаётган ўзбекистонликларнинг аксарияти эса — куч-қувватга тўла, қирчиллама кишилар, бирор японни ишсиз қолдириш қўлидан келади. Япония ноқонуний миграциядан хавотирда — пулсиз, яшаш жойининг тайини йўқ, боз устига, қачон қайтиб кетиши ҳам номаълум одамлар гуруҳи унинг учун ортиқча юк. Японияга Жануби-Шарқий Осиёдан оқаётган оломоннинг ўзи ҳам етиб ортади.

Бу ўринда АҚШ президенти Трампнинг Япония бош вазири Синдзо Абэга берган танбеҳини ҳам ёдга олиш ўринли. «Катта еттилик» муҳокамалари вақтида томонлар Европа ва АҚШдаги миграция муаммоларига ҳам тўхталган. Шунда жаноб Абэ бир ақллилик қилган шекилли, Трамп унга сал қаттиқроқ гапирган: «Синдзо, сизда бу муаммо йўқ, лекин сизга 25 миллион мексикаликни юборишим мумкин ва сиз тез орада ишсиз қоласиз».

Шундай экан, Кунчиқар юрт томон йўлга чиқаркансиз, Япония чегарасига етиб борганингизда япон чегарачиларига ташрифингиздан мақсадни нима деб тушунтиришни яхшилаб ўйлаб олинг. Токи уларда «бу — ноқонуний мигрант!» деган фикр пайдо бўлмасин.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зикрчилар видеоси чиққанди. Ғижжакчи Абдуҳошим акадан ташқари бошқалар кимлиги маълум бўпти. «Ўзбекистон-ТВ»да айтишди

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Равшан Эрматов ўзи ўрнатган рекордни ўзи янгилашда давом этяпти. Бунақаси бўлмаган

Ўзбекистон ифтихори Равшан Эрматов бошлиқ ҳакамлар бригадаси Россияда давом этаётган футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Испания — Марокаш ўйинини бошқариб боради. Қайсидир маънода «B» гуруҳи ғолибини аниқлаб бериши мумкин бўлган ушбу ўйин 25 июнь, душанба куни Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.

Бу Эрматов учун жорий мундиалдаги иккинчи баҳс. Биринчиси ўтган куни, 21 июнда бўлиб ўтди — Эрматов бошқариб борган ўйинда Лука Модрич сардорлигидаги хорватлар Аргентинани Месси-ю Дибалаларига қўшиб 3:0 ҳисобида мағлуб этди (ва балога қолган Уткин бўлди). 2010 ва 2014 йилги жаҳон чемпионатларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 21 июндаги ўйин Эрматов ишлаган 10-учрашув бўлди. Бу — рекорд. Бунақаси бўлмаган.

Эрматов шу вақтгача жаҳон чемпионатларида Испания иштирокида бирорта ўйинни бошқармаган, Марокашнинг ўйинларига ҳакамлик қилиши учун ҳеч қандай имконият ҳам йўқ эди — бу давлат 1998 йилдан бери биринчи марта мундиалда қатнашяпти. Қизиғи, Эрматов ҳакамлик қилган ўйинларда Африка вакиллари ютқазмаган (ўзи икки марта шундай ўйин бўлган) — ЖАР ўзи мезбонлик қилган ЖЧ-2010 очилишида Мексика билан дуранг (1:1) ўйнаган, яна ўша чемпионатда Жазоир Руни ва Лэмпардли Англия билан дуранг (0:0) ўйнаган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, БМТ Бош Ассамблеясида энг тажрибали икки етакчидан бири — ўзи, иккинчиси эса — Россия президенти Владимир Путин (сайловолди кампаниялари вақтида шунақа ғалати гаплар кўп айтилади, ҳайрон бўлманг).

Эрдўғон БМТ Бош Ассамблеясидаги энг тажрибали икки етакчини аниқлашнинг энг осон ечимини таклиф қилди. «Агар президентлик давримиз ва бош вазир лавозимидаги иш вақтимизни умумлаштирсак, умумий муддат 15—16 йилни ташкил этади», — деди Эрдўғон.

Эрдўғон назарияси бўйича ҳисобласак, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳукумат ва ҳокимият тепасидаги фаолияти ҳам ҳозирча 15 йилдан кам эмас (2003 йилдан 2016 йилгача бош вазирлик + 2016 йилдан буёғига президентлик).

Тўғри, Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси минбарида Эрдўғон ё Путинчалик кўп нутқ ўқимаган. Лекин биринчи чиқишининг ўзидаёқ, масалан, ўша Эрдўғоннинг эътирофига сазовор бўлиб улгурган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​⚽️Германия жуда оғир кечган ўйинда Швеция устидан ғалаба қозонди

1-турда Мексикага имкониятни бой берган амалдаги жаҳон чемпиони Германия 2-турдан кейиноқ гуруҳда қолиб кетиши мумкин эди... Ўйиннинг 32-дақиқасида Тойвонен ҳисобни очиб, шведларни олдинга олиб чиқди. 2-тайм бошида Марко Ройс ҳисобни тенглаштирди. 1:1 ҳисоби ҳам немисларни қониқтирмасди.

Гуруҳдан чиқиш масаласи 3-турда уларнинг ўзига боғлиқ бўлмай қоларди. Йоахим Лёв жамоаси ҳужумларни тўхтатмади. Швеция уюштирган қарши ҳужумлардан биридан сўнг Жером Боатенг қўполлиги учун қизил карточка олиб, Германиянинг вазифасини янада мураккаблаштирди. Ўйинга қўшиб берилган 5-дақиқада жарима зарбасидан кейин Тони Кроос гол киритди — 2:1. Das ist fantastisch!

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Туркияда бугун, 24 июнь куни навбатдан ташқари президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтади. Сайлов арафасида, 23 июнь, шанба куни мухолифатдаги Республика халқ партиясидан президентликка номзод сифатида кўрсатилган Муҳаррам Инже Истанбулнинг Малтепе туманида сайловчилар билан учрашув ўтказди (суратда).

Ишонмаслигингиз мумкин, лекин Истанбул полицияси ушбу митингда бир миллион киши (!) иштирок этгани ҳақида ҳисобот берди. Инженинг ўзи эса иштирокчилар сони беш миллионга яқин (!) эканини айтмоқда. Таққослашингиз учун — Тошкент шаҳрида расман 2,5 миллион (ёки 3,5 миллион) киши яшайди. Даҳшатли даражадаги сиёсий фаоллик, шундай эмасми?

Кузатувчиларнинг сўзларига кўра, 2016 йилги ўхшамаган давлат тўнтаришидан сўнг сиёсий саҳна мухолифатнинг кучли вакилларидан тозалаб ташланганига қарамай, мамлакатдаги нисбатан оғир иқтисодий аҳвол ва сиёсий вазиятнинг ҳам жуда мақбул эмаслиги сабаб, жорий сайловда Эрдўғоннинг сўзсиз ғалаба қозониши эҳтимоли унчалик юқори эмас.

Лекин Эрдўғон бир нарсани яхши тушуниб турибди, шунинг учун ҳам аслида кейинроқ ўтказилиши керак бўлган сайловлар бугун, муддатидан аввал, шошилинч тарзда ўтказилмоқда — воқеалар ривожи шундай (иқтисодиёт қулашда, хорижий ҳамкорлар билан муносабатлар совуқлашишда) давом этса ва, масалан, сайлов келаси йили ўтказилса, Эрдўғон унда ютқазади. Эрдўғоннинг ҳозирги имконияти келаси йилгисидан яхшироқ.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Xushnudbek.uz
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев йирик электрон ОАВларнинг очилмай қолишидан хавотир олмоқда.
​​Қиёфа ўзгартирувчи кооператив

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот марказининг маълум қилишича, шаҳар Йўл-патрул хизмати ва Пост-патрул хизмати автопарки босқичма-босқич янгиланмоқда. Тез орада йўл-патрул пост хизматига 50 та Chevrolet Tracker топширилиши кўзда тутилган. Нафақат автомобиллар янгиланмоқда, балки уларнинг ташқи кўриниши ҳам ўзгармоқда.

«Хизмат автомобилининг ташқи безаги аҳолининг эътиборини тортмоқда», дейилади ИИББ ахборотида. Ҳа, эътиборга молик янгилик. ЙПХ билан ППХ машиналарининг ташқи кўриниши ўхшаш, туристик полицияники сал бошқачароқ.

Қизиқ томони, Тошкент ички ишлар органларининг ребрендингга учраган автомобилларининг янги ташқи кўриниши, нима учундир, Москва полиция машиналариники ўхшаш. Ўзингиз баҳо беринг.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Тошкентда нафақат милиция машиналарининг, балки автобусларнинг ҳам ташқи кўриниши ўзгармоқда. Масалан, 24- ва 95-йўналишларда янгича услубда безакланган Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобуслари пайдо бўлган.

Биласиз, Тошкентдаги катта сиғимли автобусларнинг ташқи кўриниши одатда бир хил — яшил бортга қия оқ чизиқлар туширилган бўлади. Тан олиш керак, бу Тошкент жамоат транспортининг ўзига хослиги, уни яхши маънода ажратиб кўрсатувчи услуб эди. Шунинг учун ҳам янгича безак (ребрендинг) ҳаммага ҳам бирдек ёқаётгани йўқ.

24- ва 95-йўналишдаги икки Mercedes’даги янгилик — автобуслар тўлиқ яшил рангда, фақат «бел»ига кўндаланг оқ чизиқ тортилган. Автобуснинг юқори қисмига саккиз қиррали нақшинкор юлдузлар бир қатор қилиб терилган. Бундан ташқари, икки ён томонига гараж рақамлари ёзилган, ҳайдовчи тарафга эса Тошкент герби туширилган.

Энди энг қизиғи — Тошкентнинг милиция машиналари Москва полиция экипажларига ўхшаб қолганидек, Тошкент автобуслари ҳам Москва автобусларига ўхшаб қолган-ов. Фарқи — Москва жамоат транспорти кўк рангда ва «бел»даги оқ чизиқ йўқ, холос; гараж рақамлари ва шаҳар герби бир хил жойда, юлдузлар қатори ўрнига остин-устун тўлқинлар.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Тошкент автобуслари билан боғлиқ яна бир қизиқ янгилик: пойтахт автобусларида юриш ҳуқуқини берувчи, ўқувчилар, талабалар, пенсионерлар ва умуман ҳамма учун мўлжалланган ойлик йўл чипталарини 23 июндан бошлаб электрон кўринишда сотиш бошланган.

Тушунишимиз бўйича, автобусларга махсус терминаллар ўрнатилади — карта терминалга текказилса, тўлов автоматик тарзда ечиб олинади. «Диққат: терминалдан олинган назорат чиптасини йўлингизни охиригача сақланг», — деб ёзилган картанинг орқа томонига.

«Тошшаҳартрансхизмат» компаниясидан маълум қилишларича, ушбу ойлик йўл карталаридан 1 июлдан бошлаб фойдаланиш мумкин бўлади. Умуман олганда, қизиқ янгилик. Фақат бир нарса ҳозирча бироз ноаниқ — нарх-навоси қандай, бир марта пул билан тўлдиргач, аввалгидек чекланмаган миқдорда автобусда юриш мумкинми-йўқми?

Айтмоқчи, 1 ноябрдан Тошкентда амалдаги паспорт ўрнига ID-карта берилиши бошланади. Ҳукумат ID-карта ёрдамида йўл ҳақини тўлаш имкони ҳам бўлсин, деяпти. Режа бўйича, паспорт ўрнини босувчи карта воситасида автобусда ҳам, метрода ҳам йўл ҳақини тўлаш мумкин бўлади. Ўз навбатида, йўл ҳақи ID-карта орқали тўланганида фуқароларнинг алоҳида категорияларига чегирмалар берилиши назарда тутилган. Мана шу жойи ажойиб!

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Янгийўлда Cobalt ёниб кетган. Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб қолган

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида Cobalt машинаси кўприк устунига урилиб, ёниб кетган. Бу ҳақда каналимиз ўқувчиси @daryo_livebot орқали маълум қилди ва ҳодиса суратини юборди.

Машина Тошкент шаҳридан Чинозга кетиш йўлида аварияга учраган. Cobalt Тошкент шаҳридаги такси паркларидан бирига тегишли бўлган. Мобил мухбиримиз ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетганини маълум қилди.

Тошкент вилояти йўл-патрул хизмати ходимларининг бизга маълум қилишича, ҳодиса тунги соат 01:50 атрофида содир бўлган. ЙПХ ходимлари ёнғин номаълум жисмга урилишдан кейин машинанинг олди томонидан чиққанини, бу вақтда йўловчилар бўлмаганини маълум қилди. 1990 йилда туғилган ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолган. Сабаби номаълум.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Бу — эронлик футбол мухлисаси. Чапдаги суратда — унинг ички хоҳиш-истаги ҳосиласи. Ўнгдаги суратда — давлат томонидан қўйилган мажбурият натижаси.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ражаб Тоййиб Эрдўғон 24 июнь куни бўлиб ўтган муддатидан аввалги Туркия президенти сайловида ғолиб чиқади — ҳозиргача сайлов бюллетенларининг 20 фоизи кўриб, ҳисоблаб чиқилган бўлиб, уларнинг 60 фоизида Эрдўғон овоз олган, дея хабар беришмоқда.

Унинг энг яқин таъқибчиси — Жумҳурият халқ партиясидан президентликка номзод Муҳаррам Инже эса 27 фоиздан сал кўпроқ овоз тўплайди. Сайловнинг дастлабки натижалари бундай кўриниш олгани, катта эҳтимол билан, иккинчи тур бўлмаслигини англатади. (Озарбайжон президенти Илҳом Алиев буни сезган шекилли, Эрдўғонни ҳисоб-китоби ҳали якунига етмаган сайловдаги ғалаба билан табриклаб ҳам бўлибди).

Президент сайлови билан бир вақтда бўлиб ўтган парламент сайловида ҳам Эрдўғон тарафдорлари олдинда. У раислик қиладиган Адолат ва тараққиёт партияси бошлиқ коалиция тахминан 60 фоиз олади. Мухолифат кучлари эса 30 фоизга яқин овоз олиши кутилмоқда.

Сайлов арафасида экспертлар Туркия президентлиги учун курашда, катта эҳтимол билан, ғолиб биринчи турда аниқланмаслиги, иккинчи тур бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирганди. Бундан ташқари, парламентдаги кўпчилик ўрин ҳам мухолифатга насиб этиши тахмин қилинганди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар қилади:

24 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат бошида Давлатимиз раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Туркия президенти лавозимига сайлангани муносабати билан самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.


Туркиянинг Anadolu ахборот агентлиги маълумотларига кўр, Эрдўғонни сайловдаги ғалаба билан биринчи бўлиб Озарбайжон президенти Илҳом Алиев табриклаган. Сўнг келтирилган рўйхатда Ўзбекистон биринчи бўлиб турибди — афтидан, Алиевдан сўнг Эрдўғонни Мирзиёев қутлаган.

Haberturk нашри маълум қилишича, Тошкент вақти билан 25 июнь соат 00:10 ҳолатига кўра, сайлов бюллетенларининг 95,9 фоизи ҳисоблаб чиқилган бўлиб, Эрдўғон сайловчиларнинг 52,9 фоиз овози билан биринчи, унинг энг яқин таъқибчиси Муҳаррам Инже эса 30,6 фоиз овоз билан иккинчи бўлиб турибди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Тошкентда «Осиё айиғи» иштирокида ишкал

MMA бўйича жаҳон чемпиони, «Осиё айиғи» лақаби билан дунёга танилган Мурод Хонтўраев 21 июндан бери Тошкент шаҳар ИИББ томонидан сўроқ қилинмоқда.

UzNews’нинг хабар беришича, у 20 июнь куни тан жароҳати — кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берилгани сабаб, Юнусободдаги 7-шифохона (собиқ 17-шаҳар шифохонаси)га ётқизилган. Эртасига уни ИИББ ходимлари олиб кетган ва «шу кунга қадар сўроқ қилинмоқда».

Қайд этишларича, жангчи Хонтўраев тан жароҳати етказишда айбланмоқда. Бу иш юзасидан, Хонтўраевдан ташқари, яна бошқа шахслар ҳам ушлангани айтилмоқда. Лекин Тошкент шаҳар ИИББ бу борада ҳозирча бирор баёнот берганича йўқ. Хусусан, Хонтўраевга пичоқ урган шахс ушланганми ёки йўқ — номаълум.

Яқин вақт ичида, агар рухсат беришса, телевидениедаги «Тезкор хабарлар» ёки «Пойтахт-Вазият» кўрсатувларида анъанавий «Тўқликка шўхлик» рукни остида видеокузатув камералари ёзувлари асосида тайёрланган қизиқ лавҳаларни кўриб қолсак, ажаб эмас.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg