Исроиллик собиқ сиёсий арбоб Гонен Сегевнинг тақдири ғаройиб. У 1992 йили Исроил парламенти депутати этиб сайланган — айнан унинг ҳал қилувчи овози билан Исроил 1993 йили Фаластинда арабларнинг мухторият эълон қилиш ҳуқуқини тан олган.
1995 йили Сегев энергетика вазири этиб тайинланган, бу лавозимда бир ярим йил ишлаб, сўнг сиёсатни тарк этган. 2004 йили эса Голландиядан 32 минг дона экстази таблеткасини M&M’s ширинлиги деб алдаб олиб келаётиб, қўлга тушган ва беш йилга қамалган.
Куни кеча Қуддус суди Гонен Сегевни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарибди. Уни май ойи ўрталарида Экваториал Гвинеяда қўлга тушириб, сўнг Исроилга олиб келишган эди. Собиқ вазир жосусликда айбланмоқда. Жосуслик қилганда ҳам Эрон фойдасига жосуслик қилганмиш.
Айтишларича, у 2012 йилдан бошлаб Исроил хавфсизлик марказлари ва энергетика объектлари жойлашуви ҳақидаги махфий ахборотни Эрон махсус хизматларига тақдим этиб келган. Ўтган вақт ичида икки бор Эронда ҳам бўлиб қайтишга улгурган Сегев қўлга олинган вақтида ҳам Исроилга қарши ишлаётган фаол агент бўлган.
Жосуслик — хиёнат. Жосуслик — сотқинлик. Ўзбекистонда ҳам хиёнатда, сотқинликда айбланган собиқ вазирлар йўқ эмас. Масалан, собиқ ички ишлар вазири Адҳам Аҳмедбоев (суратда). Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилги парламентга мурожаатномасида Аҳмедбоев «сотқинлиги, хиёнатчилиги учун» генераллик унвонларидан ҳам маҳрум бўлганини айтганди.
Президент уни «бир-икки тўдага қўшилгани»ни айтганди, лекин бу қандай тўдалар, Аҳмедбоевнинг асл айби нима — номаълум. Умуман олганда, Аҳмедбоев ҳақида 2017 йил декабридан бери бирор марта расмий маълумот, зиғирча бўлсин ахборот берилган эмас.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда қум бўрони — 13:30 атрофида бошланган ҳодиса оқибатида чарақлаб турган қуёш ҳам кўринмай қолган.
(видео @daryo_livebot орқали юборилди)
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
(видео @daryo_livebot орқали юборилди)
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Самарқанддаги қум бўрони дарахтларни ағдариб, электр узатиш линияларига зарар етказди.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Сергели машина бозори Чинозга кўчиши мумкин. «Бек-тўпи» билан «Ўрикзор» бозорлари ҳам шаҳардан ташқарига кетади
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ваколатлари Тошкент вилоятида ҳам амал қилади, шекилли. Кеча Ботаника боғида бўлиб ўтган ТОП-500 бизнес конференциясида ҳоким Ортиқхўжаев пойтахт ҳудудидаги улгуржи бозорларни шаҳар ташқарисига кўчириш ҳақида гапирган.
«Сергели машина бозорини Тошкент вилоятининг Чиноз туманига кўчириш ниятидамиз. Агар тадбиркорлардан кимдир буни молиялаштиришга тайёр бўла, биз Чиноздан ер ажратиб беришга тайёрмиз. Шунингдек, «Бек-тўпи» ва «Ўрикзор» бозорлари ҳам кўчирилади. Ер билан таъминлаймиз, пул тикиб, ишлайверинг», — дебди ҳоким.
Сўнг, ҳақиқий, «бўладиган» лойиҳалардан деб, ҳоким Ортиқхўжаев тадбиркорларга Тошкент вилоятининг Чимён ҳудудидаги соғломлаштириш марказларини таклиф қилган. Чиноз билан Чимён қаерда-ю, пойтахт Тошкент қаерда? Тўғри, ҳокимларимиз бир-бирини танийди, кейин бу ҳукумат даражасида ҳал бўладиган масалалар. Лекин барибир ғалати эшитилар экан.
Ким билсин, балки Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев январь ойида Тошкент вилоятига ташрифи вақтида айтган гаплари қайсидир маънода рўёбга чиқарилгандир. Ўшанда Давлат раҳбари: «Вилоятнинг 7 та шаҳридаги муаммолар билан Бош вазир ва Тошкент шаҳар ҳокими шуғулланади. Шаҳарлар уларга бўйсунади», — деганди. Шундан келиб чиқиб Тошкент ҳокими «Чиноздан ер ажратиб бераман», деб баралла айтаётгандир.
Хўш, энди, машина бозорининг Чинозга кўчиши ҳақидаги гап — янгилик эмас, аввал ҳам айтилган. Юқори Чирчиқ туманига кўчиши мумкин, деган гап ҳам бор. Сергели ҳокимлигидагиларга қолса, бозор ҳеч қаерга кўчмаса ҳам майли. Бозордаги тадбиркорлар ҳам бу фикрни маъқулласа керак. «Бек-тўпи» ва «Ўрикзор»дагилар ҳам кўчиш ҳақидаги хабардан хурсанд бўлмаса керак.
Яна бир томони — буларнинг бари пойтахт чегараларининг бўлажак ўзгариши, Тошкент ҳудудининг кенгайиши арафасидаги зарурий тадбирлар бўлиши ҳам мумкин.

Миш-миш эмасмиш! Сенат Ташқи ишлар вазирлиги биносига кўчмоқда
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Шаҳрисабздаги қум бўрони. Шунчаки даҳшат. Самарқандда ҳам бунчалик бўлмаганди
Фото @daryo_livebot орқали юборилди
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Фото @daryo_livebot орқали юборилди
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from ОМУ (Общественное мнение Украины)
Futbolni shunchaki ko‘rishdan nima foyda? Axir siz g‘olibni aniqlab, sovg‘aga ega bo‘lishingiz mumkin!!!
👇👇👇
@Fifawcupbot ⚽️
@Fifawcupbot 🏆
@Fifawcupbot 🥇
👇👇👇
@Fifawcupbot ⚽️
@Fifawcupbot 🏆
@Fifawcupbot 🥇
Самарқанд чанг-тўзон, Шаҳрисабзда қум бўрони. Тошкентда ҳам ҳаво ўзгарди
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Тошкентда ҳаво шунчалик ўзгардики, кучли шамол ка-а-атта темир симёғочни ағдарди. Даҳшат! Қаердадир электр таъминоти ҳам узилгандир балки...
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Равшан Эрматов Жаҳон Чемпионатлари тарихида ўзи ўрнатган рекордни ўзи янгилайди
Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ЖЧ—2018 нинг 2-туридан ўрин олган Аргентина — Хорватия ўйинини бошқаради. 21 июнь куни ўтказиладиган учрашув Эрматов учун мундиал тарихидаги 10-ўйин бўлади. Эрматов бунгача Жаҳон Чемпионатлари финал босқичида 9 та ўйинни бошқариб, рекорд ўрнатганди.
Эрматов учинчи марта Аргентина иштирокидаги ўйинни бошқаради. 2010 йилда Аргентинанинг Греция (2:0) ва Германияга (0:4) қарши ўйинларида Эрматов бош ҳакамликни бажарган. Ўзбекистонлик рефери 2014 йилги мундиалда Хорватия иштирокидаги бир ўйинни ҳам бошқарган. Ўшанда Мексикага 1:3 ҳисобида ютқазган хорватлар гуруҳ босқичида қолиб кетганди.

Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳрида 3 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бу рақам Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан айтилган (давлатнинг бир қўли). Унинг сўзларидан Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги — ЎзА иқтибос келтирмоқда (давлатнинг бошқа бир қўли). Келинг, Ортиқхўжаев айтган рақамдан «ортиқ» деган жойини олиб ташлаймиз-да, 18 июнь ҳолатига кўра Тошкент шаҳрида роппа-роса 3 миллион аҳоли истиқомат қиляпти, деб ҳисоблаймиз.
Давлатнинг учинчи бир қўли — Давлат статистика қўмитаси 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра Тошкент шаҳрида 2 465 600 аҳоли доимий истиқомат қилаётгани ҳақида ахборот берганди. 25 йилда атиги 283 мингга кўпайган Тошкент шаҳри аҳолиси сони олти ой ичида 500 минг кишига ортишига ишонасизми? Ким билсин, Тожикистон ва Қирғизистон билан чегара очилганидан сўнг, балки, қўшни мамлакатлардан жуда кўпчилик кўчиб келгандир, яна биз сезмай қолган «бэби-бум» ҳам юз бергандир. Лекин барибир ишониш қийин.
Ҳа-я, давлатнинг бош статистика идораси Тошкент аҳолиси сонини ҳали ҳам 2,5 миллион атрофида деб турган вақти бу рақам Давлат раҳбари томонидан билвосита аллақачон рад этиб бўлинган эди. Андижоннинг Улуғнорида 19 май куни бўлган селекторда Президент: «Тошкентда ёш тадбиркор (Жаҳонгир Ортиқхўжаев)ни 3,5 миллион аҳолига бош қилдим», деб айтганди. Давлат статистика қўмитаси ҳали ҳам статистикани тўғриламаган. «Ҳеч бўлмаса статистикани тўғрилаб қўяйлик», деганди-я Президент ўтган йили...

#Рақам. 2018 йилнинг биринчи уч ойида жисмоний шахслар Россиядан Ўзбекистонга қанча пул ўтказди?
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
19 июнь куни Тошкентда электр линиялари таянчи (кааатта темир устун) қулаган эди. Биз ҳам, эл қатори, бу шамол оқибатида бўлди, деб ўйлагандик. Йўқ. «Газета»нинг аниқлик киритишича, «Ўрикзор» бозори ва Назарбек оралиғидаги бу устун шамол оқибатида эмас, балки унга бир неча кун аввал автомобилнинг келиб қаттиқ урилиши оқибатида 19 июнь куни, айнан шамол бўлаётган вақтда қулаган.
Лекин бу ҳам ҳали тахмин. Буёғи Эргаш Каримов ўйнаган «Учрашув»дагидек гап: «Бу гапларнинг бари туҳмат, қариндош. Ўзлари тилга кирсалар, нима бўлганини айтиб берадилар». Аниғи шуки, бу таянчнинг қулаши оқибатида 19 июнь куни соат тахминан 20:00 ларда атрофда ҳудудда электр таъминоти узилган эди. Шукрки, тан жароҳати олиб, жабрланган фуқаролар йўқ.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Лекин бу ҳам ҳали тахмин. Буёғи Эргаш Каримов ўйнаган «Учрашув»дагидек гап: «Бу гапларнинг бари туҳмат, қариндош. Ўзлари тилга кирсалар, нима бўлганини айтиб берадилар». Аниғи шуки, бу таянчнинг қулаши оқибатида 19 июнь куни соат тахминан 20:00 ларда атрофда ҳудудда электр таъминоти узилган эди. Шукрки, тан жароҳати олиб, жабрланган фуқаролар йўқ.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ниҳоят Африка қитъаси вакили бу йилги ЖЧ ўйинларида ғалаба қозонди
Россияда ўтказилаётган 2018 йилги ЖЧда 1-тур ўйинлари якунланди. Турнинг охирги ўйини Польша ва Сенегал терма жамоалари ўртасида кечди ва унда африкаликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу Россиядаги мундиалда Африка қитъаси вакилининг биринчи ғалабаси бўлди. Бунгача Миср Уругвайга (0:1), Марокаш Эронга (0:1), Нигерия Хорватияга (0:2) ва Тунис Англияга (1:2) имкониятни бой берганди.

Тошкент шаҳри ҳудуди 18 квадрат километрга кенгайтирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кеча Ботаника боғида бўлган ТОП-500 бизнес конференциясида маълум қилди. Тошкент вилоятидан айнан қайси ҳудудлар пойтахт шаҳар таркибига киритилиши ҳозирча номаълум (аввалроқ шаҳар асосан Зангиота ва Қибрай ҳисобидан кенгайиши мумкинлиги хабар қилинган эди).
Тошкентнинг ҳозирги жами майдони — 33 400 гектар (ёки 334 квадрат километр). Шаҳарга қўшиб олиниши айтилаётган 18 квадрат километр майдон — бу 1800 гектар, дегани. Бу кўпми ё камми? Ҳамма нарса таққосда яхшироқ кўринади. Масалан, шаҳар марказидаги Миробод тумани майдони — 1 700 гектар (ёки 17 квадрат километр). Яккасарой тумани ҳудуди 14 квадрат километр (ёки 1 400 гектар). Шаҳарнинг энг катта — Сергели тумани 4 700 гектар.
Таққосни каттароқ миқёсда давом эттирсак, манзара янада қизиқроқ кўриниш олади. Масалан, Душанбенинг ҳам, Бишкекнинг ҳам майдони — 127 квадрат километр (ёки 12 700 гектар)дан. Ашхободнинг майдони 273 квадрат километр. Қозоғистон эса минтақа мамлакатлари орасида энг катта пойтахтга эга — Остонанинг майдони салкам 780 квадрат километр. Қизиғи, Тошкентга яқин Чимкентнинг майдони — 1170 квадрат километр.
Таққослар чиройли ва қизиқ, лекин бир нарса аниқ — Тошкент ҳудуди кенгайтирилиши керак. Аллақачон вақти-соати етган масала бу.

Самарқанд ва Қашқадарёда кузатилган қум бўронларидан фотогалерея 👉 http://dy.uz/tA3py
Суратлар @daryo_livebot орқали юборилган.

Самарқанд марказидан оқиб ўтаётган мағзава
Самарқанд шаҳрини кесиб оқиб ўтувчи Сиёб каналида сутдай оқ ва тўқ яшил рангли ўткир, бадбуй ҳидли сув оқиб келмоқда, дея хабар бермоқда «Халқ сўзи» сайти.
Конигил, Галаосиё, Улуғбек расадхонаси ва Дониёр пайғамбар мажмуаси олдидан оқиб ўтувчи каналдаги жорий вазиятдан атрофда яшовчи аҳоли ҳамда ҳудудга ташриф буюрган сайёҳлар азият чекмоқда, дейишяпти.
«Сув заҳарли бўлиши мумкин», — дейилади нашр хабарида. Бу ҳолат бир марта юз бериб, қайта такрорланмаганида ҳам майли эди. Бахтга қарши, тез-тез такрорланмоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Самарқанд шаҳрини кесиб оқиб ўтувчи Сиёб каналида сутдай оқ ва тўқ яшил рангли ўткир, бадбуй ҳидли сув оқиб келмоқда, дея хабар бермоқда «Халқ сўзи» сайти.
Конигил, Галаосиё, Улуғбек расадхонаси ва Дониёр пайғамбар мажмуаси олдидан оқиб ўтувчи каналдаги жорий вазиятдан атрофда яшовчи аҳоли ҳамда ҳудудга ташриф буюрган сайёҳлар азият чекмоқда, дейишяпти.
«Сув заҳарли бўлиши мумкин», — дейилади нашр хабарида. Бу ҳолат бир марта юз бериб, қайта такрорланмаганида ҳам майли эди. Бахтга қарши, тез-тез такрорланмоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқувчи бола Эммануэль Макрон исмини қисқартириб Ману деди. Франция президенти унга танбеҳ бериб, «жаноб президент» деб мурожаат қилиш кераклигини уқтирди
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Самарқанд вилоятидаги муштумзўр аёллар ҳақида
Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида бир эмас, иккита муштумзўр аёл аниқланибди. Бирининг устидан эри, иккинчисининг устидан эса қайнотаси шикоят қилган.
«Zarnews.uz»нинг «Пахтакор» овози газетасига асосланиб ёзишича, Нарпай туманининг «Истиқлол» маҳалласида яшовчи эркак 102 рақамига қўнғироқ қилиб, уни хотинидан ҳимоя қилишларини «қатъий оҳангда» сўраган — сабаби хотин ўз эрини «ёмон уриб, тан жароҳати етказган».
Шунга ўхшаш яна бир воқеа туманнинг «Ёнариқ» маҳалласида юз берган. Аёлнинг уйида қилган «жанжали қайнотасининг ўтакасини ёрган шекилли, ўғли қолиб, ўзи» милицияга келини устидан шикоят қилган. «Ишқилиб, «заиф»гина эркак зотига қаттиқроқ шикаст етмаган бўлса бўлди», — деб ёзади «Пахтакор овози» газеаси.
Аввалроқ Ўзбекистон Олий суди раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров сайёр судларнинг бирида 18 яшар куёв йиғлаб, хотинининг уришидан шикоят қилганини айтган эди. Шу йилнинг 8 март куни эса Қашқадарёда 18 ёшли келинчак эрини бўғиб ўлдирган эди.

Жиззахдаги қум бўрони. Ҳеч нарса кўринмаяпти. Самарқанд, Шаҳрисабздагидан баттар
Видео @daryo_livebot’дан юборилган