Daryo — LIVE
68.5K subscribers
47.7K photos
11.1K videos
65 files
44.2K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Аҳоли, асосан ёшлар норозилик билдирди. Ҳукумат раҳбари истеъфо берди. Грузияда

Грузияда май ойида бир неча бор катта норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Ой ўртасидаги намойишларга Тбилиси тунги клубларида полиция томонидан ўтказилган антинаркотик рейдлар, аниқроғи, рейдлар вақтида куч ишлатилгани сабаб бўлганди. Бу норозилик акцияси 13 май куни — Грузия ички ишлар вазири Георгий Гахария намойишчилар олдига чиқиб, полициячиларнинг хатти-ҳаракатларидан жабрланганлардан шахсан ўзи кечирим сўрагач тўхтади. Фақат бир ҳафтага — намойишчилар уларнинг шикоятларини кўриб чиқиб, чора кўриши учун ИИВ раҳбарига шунча вақт берди.

31 май куни Тбилиси суди 2017 йил декабрида юз берган қотиллик иши бўйича айбланувчиларни қисман оқловчи ҳукм чиқарди. 2017 йил декабрида нима бўлган? 16 яшар ўқувчилар ўртасида юз берган муштлашув оқибатида икки йигитча — Леван Дадунашвили ва Давид Саралидзе ҳалок бўлган. Суд Дадунашвилининг қотилини айбдор деб топди, бироқ Саралидзенинг ўлимида айбдор деб гумон қилинган шахс жазодан қарийб қутулиб қолди. Суд қарори чиққач, Саралидзенинг отаси бутун Грузияга мурожаат қилиб, ҳамюртларидан уни қўллаб-қувватлашни сўради, сўнг пойтахт Тбилисида катта намойиш бошланди.

Намойишчилар дастлаб Бош прокуратура биноси олдида тўпланди. Бу акция Грузия бош прокурори Ираклий Шотадзенинг истеъфо бериши билан тугади. Бу воқеадан кейин намойишчилар Грузия парламенти томон йўналиб, энди ҳукумат истеъфосини, шунингдек, Шотадзе ва қотилликда гумонланувчилардан бирининг прокуратурада ишлайдиган отасини жавобгарликка тортишни талаб қила бошлади: айнан у терговнинг холис ўтишига халал берган, ўз ўғлининг жазодан қутулиб қолиши учун ҳаракат қилган, деб ҳисобланилаётганди...

13 июнь куни Грузия бош вазири Георгий Квирикашвили истеъфо беришини эълон қилди. Бош вазир билан бирга, ўз-ўзидан, ҳукумат ҳам истеъфога чиқади. У ўз истеъфосини қандайдир чиройли гап-сўзлар билан ниқоблашга уринаётган бўлса-да, бу, кўп жиҳатдан, май ойидаги норозиликлар билан боғлиқлигини жамоатчилик тушуниб турибди. Мана шунақа — ваколатни суиистеъмол қилиш, чегарадан чиқиш (полициянинг ўринсиз куч ишлатиши, масалан), адолатсизликка йўл қўйиш, қонунларни менсимаслик (танишингни жазодан қутулиб қолишига ёрдам бериш, масалан) — халқ норозилига сабаб бўлади.

Бу яқин уч-тўрт ой ичида Кавказдаги иккинчи бир давлатда ҳукуматнинг халқ хоҳиш-иродасига кўра алмашишидир. Аввалроқ Арманистонда ҳам алдоқчи собиқ президент ўрнига намойишлар вақтида бутун Арманистон томонидан қўллаб-қувватланган бир депутат ҳукумат раҳбарига айланган эди. Яна такрорлаймиз — ҳаммаси бир ёлғондан бошланган эди. Очиқ кўриниб турган ҳақиқат бўлса ҳам, шуни яна бир бор такрорлагимиз келди — ёлғон гапириш ҳам одамлар норозилигига сабаб бўлади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистонда фақат 18 ёшга тўлган фуқаролар расман вояга етган дейилади. Японияда эса 1876 йилдан бери 20 ёшга тўлганларгина вояга етган деб ҳисобланарди. 2022 йил 1 апрелдан бошлаб япониялик ёшлар ҳам 18 ёшда вояга етган бўлади.

Япония парламенти томонидан 13 июнь куни қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб японияликлар 18 ёшга тўлиши билан ота-онасининг рухсатсисиз оила қуриши ёки кредитлар олиши мумкин бўлади. Лекин алкоголь ичимликлар ичиш, тамаки чекиш ва азартли ўйинларни ўйнаш учун барибир камида 20 ёшга тўлишлари шарт бўлиб қолаверади (қойил!).

Бундан ташқари, тўрт йилдан сўнг кучга кирадиган янги қоидаларга мувофиқ, ҳар иккала жинс вакиллари учун никоҳланиш ёши бир хил — 18 ёш этиб белгиланди. Амалдаги қоидаларга кўра, қизлар ота-онасининг рухсати билан 16 ёшдан эрга тегиши мумкин эди (Ўзбекистонда ҳам тахминан шунақа сабаблар билан 16 яшар қизлар эрга берилиши мумкин).

Салкам 150 йилдан бери собит турган қоидани ўзгартириш зарурати қаердан туғилиб қолди? Япония — жамияти шиддатли тарзда қариётган мамлакат; жаҳон бўйича туғилиш даражаси бўйича энг паст кўрсаткичлардан бири ҳам Японияда. Шу боис, балоғат ёшини пасайтириш тарафдори бўлган японларнинг фикрича, бу чора «қариётган жамиятни жонлантириш»га ёрдам беради.

(Осонроқ йўли ҳам бор аслида — Япония ўзбекистонлик эркаклар учун визани бекор қилсин (ахир биз ҳам уларнинг нафақат эркаклари, балки аёллари учун ҳам бекор қилиб қўйдик-ку! #). Тўғри, японлар камайиб кетиши мумкин, лекин Япония жамияти ўз-ўзидан ёшариб кетади, жовоп!)

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖЧ—2018. Уругвай Салоҳсиз ўйнаган Мисрни кичик ҳисобда мағлуб этди — 1:0. Ягона голни сўнгги дақиқада Хосе Хименес киритди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни вафот этган Анвар қори хонадонига ташриф буюриб, унинг оиласига ҳамдардлик билдирди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Шавкат Мирзиёев бу йилги Рамазон ҳайитида ҳам худди ўтган йилдагидек Ислом Каримов хотирасини ёдга олди, шунингдек, руҳий касалликлар шифохонасини ҳам бориб кўрди

Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни нишонланмоқда. Уч кунлик дамнинг биринчи кунида Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентни айланди.

Президент дастлаб Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига рамзий тамал тоши қўйди. «Биз шундай буюк мероснинг давомчилари бўла туриб, илмда ортда қолдик. Бугунги ташаббусларимиз, бошлаган ишларимизни барча мусулмон мамлакатлари тан оляпти. Энди шунга муносиб бўлишимиз, илм-маърифатда ўрнак бўлишимиз керак», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев Оқсаройдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди. Шавкат Мирзиёевга муфтий Усмонхон Алимов ва Тошкент шаҳар имом хатиби вазифасини бажарувчи Раҳимберди домла Раҳмонов (суратда) ҳамроҳлик қилди.

Бир йил олдин — 26 июнь куни Рамазон ҳайитида Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хонадонида бўлган ва Биринчи Президент хотирасига Қуръон тиловат қилинганди. Ўшанда Мирзиёевга Усмонхон Алимов ва Анвар қори Турсунов ҳамроҳлик қилган эди.

Шавкат Мирзиёев ўтган йили 26 июнда Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида бўлиб, биноларни қуриш ва таъмирлаш, беморларнинг шароитларини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берган эди. Давлат раҳбари бугун бу ерга яна келиб, бажарилган ишларни кўздан кечирди.

«Бу йўналишда ҳам ишлар бошланди. Бинолар қурилди. Энди илм керак»,деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни вафот этган Анвар қори хонадонига ташриф буюриб, унинг оиласига ҳамдардлик билдирди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистонда пуллик асосда тонировкага рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонда ойналари қорайтирилган (тонировка қилинган) автомобиллардан пуллик асосда фойдаланишга рухсат бериш таклиф этилмоқда.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, орқа томондаги ойнани 3,44 миллион, орқа ва икки ён ойнани 6,9 миллион сўмга қорайтириш мумкин бўлади. Хорижликлар бунинг учун 15 доллар тўлайди. Лойиҳада олди томондаги ойналар тонировкаси кўзда тутилмаган.

Бундан келиб тушадиган маблағнинг 90 фоизи маҳаллий бюджетга йўналтирилади ва улар «Обод маҳалла» дастури ҳамда бошқа ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун сарфланади.

Қарор лойиҳаси Олий Мажлис қонунчилик лойиҳалари қўмитаси ва Қонунчилик муаммоларини ўрганиш институтида кўриб чиқилаётгани билдирилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Эрон ЖЧ—2018 ни ғалаба билан бошлади. Ягона голни 90+5 дақиқада марокашлик ҳужумчи Азиз Бухаддуз ўз дарвозасига киритиб қўйди. Эроннинг ўйинга қўшиб берилган дақиқалардаги голларидан Ўзбекистон термаси ҳам бир неча марта азият чеккан.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Қоидабузар ҳайдовчилар учун яхши янгиликлар. «Тонировка» масаласидан кўра қизиқроқ

Вазирлар Маҳкамасининг «Автотест»га алоҳида ҳуқуқлар бериш ҳақидаги 2017 йил 4 сентябрдаги қарори талабларидан келиб чиқиб, Ички ишлар вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг йўл ҳаракати қоидалари бузилишига дахлдор қисмига тузатиш ва ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрлабди.

Аҳамиятлиси, у фақат «Автотест» ҳақида эмас, киритилаётган баъзи ўзгаришлар «Автотест»да ҳеч қачон бўлмаган ҳайдовчиларни ҳам бироз (балки жуда!) қувонтириши мумкин. Масалан, қоидабузар ҳайдовчи жаримани биринчи 20 кун ичида тўласа, жарима миқдори 15 фоизга камаяди. Ахир бу зўр-ку!

Лекин, айтиб қўяйлик, бу чегирма маст ҳолда машина ҳайдаш, йўл назоратчисининг буйруғига бўйсунмаслик, қоидабузарлик ЙТҲга сабаб бўлган ҳолатларда амал қилмайди. Шунингдек, биринчи марта қизил чироқдан ўтиб кетганингизда ёки тезликни биринчи марта рухсат этилганидан 20 километрга оширганингизда бу чегирмадан фойдалана оласиз, лекин кейинги шундай қоидабузарлик учун чегирма берилмайди.

Шу муносабат билан, @kurbanoffnet ҳали қонун лойиҳасига киритиш мумкин бўлган «ўғил бола таклиф»ни беряпти. Унинг фикрича, янада қайишқоқ градация қилиш керак — масалан, жаримани биринчи уч кунда тўлаганларга 50 фоиз чегирма, 10 кун ичида тўлаганларга 25 фоиз чегирма, 20 кун ичида тўлаганларга 15 фоиз чегирма берилсин. Ростдан ҳам шундай бўлса борми, Мажбурий ижро бюросига ҳам эҳтиёж қолмайди-ку унда!

Қонун лойиҳаси муҳокамасида қатнашинг — муҳокама 19 июнгача давом этади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Криштиану Роналду ЖЧ—2018 нинг илк хет-трикини қайд этди. Шунингдек, Роналду чемпионатдаги илк пенальтини ўзи ишлаб, ўзи уни тўғри амалга оширди.

Португалиялик ҳужумчи Испанияга қарши ўйиндаги биринчи голини пенальтидан, иккинчисини ўйиндан, учинчисини жарима зарбасидан киритди. Аммо учрашув 3:3 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди. Испанларда Диего Коста дубл қайд этди, яна бир голни Начо киритди. 1-турдан кейин гуруҳда ҳозирча ўзи гол урмаган Эрон пешқадамга айланиб олди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Роналду дастлабки дақиқаларда пенальти ишламоқда