Forwarded from Daryo | Расмий канал
Дубай полициячилари ташкил қилган ифторлик Гиннесс рекордлари китобига кирди.
Батафсил — http://dy.uz/66CU1
👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6tjHvszLjgG2sEDg

Эртага, Тошкент вақти билан соат 6:00 да Сингапурда АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин учрашади. Ҳали биринчи саммит бошлангани ҳам йўқ, лекин ҳозирданоқ иккинчиси ҳақида бош қотирилмоқда.
Жанубий Корея нашрларининг ёзишича, Ким Чен Ин иккинчи саммитни Шимолий Кореяда ўтказишни истамоқда, шу боис у Дональд Трампни июль ойида Пхеньянга таклиф қилган. Таклифнома хати 1 июнь куни тақдим этилган.
Kyodo агентлиги маълумотларига кўра, агар музокаралар муваффақиятли ўтса, саммитнинг учинчи раунди АҚШ пойтахти Вашингтонда ўтказилиши ҳам мумкин.
Учинчи саммит бўладими-йўқми, билмадигу, лекин Трамп рози бўлса-ю, Пхеньянга борса, Ким Чен Ин бирдан фикридан қайтиб қолса, нима бўларкин-а?
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг зиддиятли баёноти атрофидаги қизғин муҳокамалар давом этмоқда. Ҳали бери тугамаса ҳам керак. Мавзу юзасидан блогер Шаҳноза Тўрахўжаева эътиборга молик блогпост ёзибди (бу блогпостни Блогерлар чемпионати ғолиблигига асосий даъвогар деб айтишяпти).
«Ёшлар уюшмаса — фожиа эмас. Ёшлар ўйламаса – фожиа», — деб ёзади Шаҳноза Тўрахўжаева. У холисликка даъво қилмаслигини олдиндан айтиб, Иттифоқ бир йил давомида қандай хато ва камчиликларга йўл қўйганини ўзича таҳлил қилган. Қилинган кўплаб яхши ишлар қилинмай қолиб, эл оғзига тушган бир-икки шов-шувли ишлар ортида йўқ бўлиб кетганини ҳаққоний қайд этган.
Блогпостнинг мана бу қисми айниқса ажойиб: «Дунёда миллиардерлар, олимлар, сиёсатчилар, лидерлар тобора «ёшариб» бораётган бир даврда биз ёшларга ҳамон тўйини қандай ўтказишни ўргатиб юрибмиз. Сабаби, бу ёшлар ҳаётида фақат шу бир кун — тўй учун яшайди, фақат шу куни ўзининг нақадар аҳамиятли эканини, тирик эканини ҳис қилади. Шу кунини имкон қадар ёрқин қилиш, бошқалардан зўрроқ, «крутойроқ» эканини кўрсатиш улар учун умр мазмунига айланади. Бошқа кунлар эса улар бирор оламшумул ғоянинг бўлажак муаллифи, дунёни лол қолдиришни истайдиган улкан амбицияли шахс эмас, шунчаки уюшмаган ёш бўлиб қолаверади. Ёшларга тўйдан кўра аҳамиятлироқ идеологияни беролмас эканмиз, кортежлар йўлини тўсгандан фойда йўқ».
Ўқишни қатъий тавсия этамиз: http://dy.uz/A0UFV

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов риштонлик Дима Қаюмнинг уйига бориб, унинг онасидан хабар олибди. Онахон қизил ўнгач саратони билан хасталанган.
«Алишер Шодмонов шахсан ўзлари уйимизга ташриф буюриб, онам учун қўлларидан келган барча ёрдамни аямасликларини айтиб, отам ҳаққиларига дуо қилиб, онамнинг дуоларини олиб кетди. Катта раҳмат, умрингиз узоқ бўлсин!», — деб Фейсбукда ёзган Дима Қаюм.
Вазир йўл-йўлакай Дима Қаюм очган ва Ўзбекистондаги энг машҳур кутубхонада ҳам бўлибди. Пост остида Фейсбук фойдаланувчилари онахонга саломатлик ва узоқ умр тилаган, вазирни олқишлаб, таҳсин айтган.

Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити 15 июнь, жума куни нишонланади. «Халқ сўзи»нинг хабар беришича, бу ҳақдаги қарор Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон диний идоралари вакилларининг Тошкентда бўлиб ўтган учрашувида қабул қилинган.
Бу ҳақда «Халқ сўзи»дан ташқари қирғизистонлик жамоат арбоби Эдил Байсалов ҳам ёзган. Ҳозирча Ўзбекистон Мусулмонлари идораси сайтида бу ҳақда ахборот йўқ, Президент Ҳайитни нишонлашга доир ҳужжатни имзолагани ҳақида ҳам бирор хабар йўқ, ҳозирча.
Лекин Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 28 декабрда имзоланган фармон бўйича бир нарса аниқ — Ҳайит муносабати билан уч кунлик дам эълон қилинади (жумани ҳисобга олмасак, шанба-якшанба кунлари шундоқ ҳам дам олиш кунлари ҳисобланади, кўпчилик учун).

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Sovg‘alarga boy 🎁 Smile tea WOW 🎁 aksiyasining Qoraqalpog‘iston Respublikasidagi navbatdagi g‘oliblarini kutib oling🎉
Navbatdagi yutuq egasi siz bo‘lishingiz mumkin!👏
@wowpromouz

Франция 2018 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташриф билан келишини кутмоқда. Бу ҳақда Франция ва Ўзбекистон компаниялари раҳбарлари кенгаши раиси Кристоф Фонтен раиси маълум қилган. Унинг айтишича, бўлажак ташриф кун тартибининг «жуда катта қисми»ни иқтисодиётга доир масалалар ташкил этади.
Ўзбекистон Президентининг Францияга ташрифи ҳақида кўпдан бери гапирилади. Аввало, Франция президенти Эммануэль Макрон ўтган йил сентябрида Шавкат Мирзиёевга йўллаган хатида айтган: «Сиз билан дастлабки амалий музокараларимизни ўтказиш учун Парижда учрашишдан хурсанд бўламан». 2018 йил май ойи охирида эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов шундай деганди: «Мирзиёевнинг Франция билан боғлиқ ташрифи бор, муддат ҳали аниқ эмас, лекин катта эҳтимол билан, кузда бўлади».
Аввалроқ Президент Мирзиёев октябрь ойида Бельгия пойтахти Брюсселга боради, деб айтилаётганди. Бу ташриф бошқа санага қолдирилгани ҳақида ҳозирча гап-сўз йўқ. Агар Парижга сафар ҳам октябрда бўлса, демак, кузда «Европа бўйлаб турне» режалаштириляпти, деб тахмин қилиш мумкин. Президент битта учишда ҳам Францияда, ҳам Европа Иттифоқи маъмурий маркази (Брюссель)да, ким билсин, балки Германияда ҳам бўлиб қайтар (немислар билан музокаралар кетяпти).
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти сифатида шу вақтгача Туркманистонда (3 марта), Қозоғистонда (5 марта), Россияда (3 марта), Хитойда (2 марта), Саудия Арабистонида, Қирғизистонда, АҚШда (2 марта), Туркияда, Жанубий Кореяда, Тожикистонда бўлди — лекин ҳали ҳеч ҳақиқий Европага бормади (Туркия — Европага талпингани билан, руҳан Осиё; Наполеон Бонапарт эса Россия пойтахти ҳақида 200 йил аввал: «Москва — Осиёнинг гўзал пойтахти» деб кетган ва бу фикрга қўшилмаслик учун ҳеч бир сабаб кўрмаяпмиз).
Биз Франциядан ташқари Чехия ва Исроилдан таклиф борлигини биламиз. Инглизча «Википедия» эса Ўзбекистон Президенти июнь ойи давомида Озарбайжонга бориши, кузда эса Ҳиндистонга сафар қилиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Ҳар не бўлганда ҳам бу сафарлар қизиқ, сафарлар давомида бериладиган баёнотлар эса ундан-да қизиқ бўлиши ҳозирдан аниқ.

Президент ташрифлари ҳақида гап кетаркан, кеча Хитойдан қайтган Шавкат Мирзиёев яқин бир-икки кун ичида Фарғона вилоятига сафар қилиши кутиляпти. Масалан, соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг шу кунларда Фарғона вилояти туманларини айланиб юргани, кўп жиҳатдан, шу сабаб билан изоҳланади. Умуман олганда, бу Ўзбекистон Президентига хос вазият — Шавкат Мирзиёев АҚШдан қайтган куниёқ ишга чиқиб, эртасига Андижон вилоятига йўл олганди.
Фарғона — Президентнинг водий вилоятларига сафарлари орасида охирги бекат. Шавкат Мирзиёев Наманганга борганида бу ерда минтақадаги энг катта Hyundai заводи қурилишини маълум қилганди. Андижонга борганда эса «Ҳар бир оила — тадбиркор» лойиҳасини ишга туширди. Фарғонадан сўнг бу йил ҳисобидан борилмаган бирорта ҳудуд қолмайди — ташрифлар географияси Тошкент вилоятидан бошланиб, Фарғонада якунига етмоқда. Тошкент шаҳрини-ку Президент ҳар ойда бир айланиб турибди. Баъзи манбаларнинг айтишича, Фарғонага боришдан аввал ҳам пойтахт туманларидан бирига назорат ташрифи амалга оширилиши мумкин.

Хулио Иглесиас ва Янни Хрисомаллис Тошкентда концерт беради
2017 йилнинг охирида жаҳонга машҳур испан хонандаси Энрике Иглесиас Тошкентда концерт берганди. Бу йил 10 сентябрда эса унинг отаси — жаҳонга машҳур испан хонандаси Хулио Иглесиас Тошкентда концерт бераркан.
13 октябрь куни эса жаҳонга машҳур грек бастакори ва дирижёри Янни Хрисомаллис Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» саройида концерт дастури билан чиқиш қилади, деб хабар беряпти MyDay.
Уларни ким олиб келаётгани номаълум (ўтган сафарлар баъзи машҳурларни рус миллиардери Алишер Усмонов олиб келяпти, дейишганди). Хулио Иглесиасни, масалан, ўтган сафар Тошкентга Гулнора Каримова олиб келган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу видео тонгдан бери айланиб юрибди. Нима бўляпти? Зикр тушишяпти. Қаерда? Буни ғижжакчи Абдуҳошим ака яхшироқ билади.
Кўрганларнинг кўпи ҳайрон.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Кўрганларнинг кўпи ҳайрон.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Шайх Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ — зикр чоғида типирчилаб қолиш, бақир-чақир қилиш, рақс тушиш, айланиш ва мусиқа чалиш ҳақида
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Грузияда «палағда бўлиб қолди булар» деб минг-минг тухумни ташлаб юборишибди. Бир неча кун ўтиб, чиқиндихонадаги тухумлардан юзлаб жўжалар чиқибди😍
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси, сенатор, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг Фейсбукдаги саҳифасидан «обрўметр» олиб ташланибди (биз аввалроқ Иттифоқ раиснинг Фейсбукдаги обрўси соат сайин пастлаётгани ҳақида ёзгандик). Халқ билан мулоқот, ҳа нима?
Баъзи манбаларнинг билдиришича, «Фейсбукдаги обрў»ни кўтариш учун Иттифоқнинг фаол, уюшган ёшлари сафарбар этилган (бу скриншотнинг фейклиги на рад этилди, на тасдиқланди), бироқ Фейсбукдаги уюшмаган ёшлар улардан-да фаолроқ ҳаракат қилган.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Баъзи манбаларнинг билдиришича, «Фейсбукдаги обрў»ни кўтариш учун Иттифоқнинг фаол, уюшган ёшлари сафарбар этилган (бу скриншотнинг фейклиги на рад этилди, на тасдиқланди), бироқ Фейсбукдаги уюшмаган ёшлар улардан-да фаолроқ ҳаракат қилган.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Доллар қулашда давом этяпти. Ўзбекистон Марказий банки валюталарнинг 12 июндан кучга кирадиган янги курсларини белгилади. Унга кўра, эртадан бошлаб кейинги бир ҳафта давомида 1 доллар — 7909 cўм 37 тийин (бу — янги рекорд). Бу ўтган сешанбадаги курсдан 34,70 сўм паст.
Айтишларича, доллар курсининг пасайишига Ўзбекистон Марказий банкининг валюта биржасидаги янги интервенция стратегияси таъсир қиляпти. Шу боис сўмнинг қадри жуда фаол ўсмоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Айтишларича, доллар курсининг пасайишига Ўзбекистон Марказий банкининг валюта биржасидаги янги интервенция стратегияси таъсир қиляпти. Шу боис сўмнинг қадри жуда фаол ўсмоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Даврон Кабулов келин-куёвларнинг таксига ўтказиб юборилишига ҳам, Қуронбоевнинг истеъфо беришига ҳам қарши
Ёшлар Иттифоқи ва унинг раиси атрофидаги баҳсу-мунозаралар юзасидан «Миллион» кулги жамоаси аъзоси, «оилада 20 йил олинмаган бўлса, у тарбия 2 соатлик концертда бузилмайди» деб ҳисоблайдиган Даврон Кабулов ҳам ўз фикрларини билдирмасдан тура олмади. Айтишича, ҳаётимизда риё ҳаддан ташқари кўпайиб кетган. Унинг сўзларини сўзма-сўз келтирамиз:
«Риё (показуха) ҳаддан зиёд. Кимдир кортеждан келин-куёвни тушириб таксига ўтказиб юборса (риё), яна аллаким ўзбекистонлик ёшлар номидан Қуронбоевга қарши петиция (оммавий норозилик хати) эълон қилмоқчи (бунда ҳам риё кўрдим). Йўқ жойдан муаммо излашда давом этамиз.
Ёшлар Иттифоқининг раиси янги оиланинг орзуларини чилпарчин килиб, лимузиндан бир деганда «Матиз»га ўтказиб қўйишини тўғри деб ҳисобламайман. Аммо бунинг учун раҳбарни ишдан олиш, карьерасини тўхтатиш фикрига ҳам қўшилмайман.
Сиз ёзинг таклифингизни, «кортежчи» машиналарни жарима майдонига тиқиш, тўйига 2 та ёки 4 тадан кўпроқ машина жалб этган куёвга (келин буюртма қилмайди «Гелендваген»ларни, одатда) фалон миллион жарима солиш каби ташаббус билан чиқинг, эшитишмаса — порталга ёзинг.
Аммо, айрим ОАВлардаги журналистларнинг чиқишлари муаммонинг ечимини топишга эмас, муайян шахсни сиёсий майдондан супуриб ташлашга қаратилган акциядек кўриняпти. Такрор айтаман, орзу-ҳавасли бир оиланинг кортежи ҳали тўйларни тартибга солувчи қонун қабул қилинмасидан туриб тўхтатилишига мен ҳам қаршиман».
Кабуловнинг бу фикрларига жавобан Твиттердаги бир фойдаланувчи: «Қуйироқ босқичдан бўлса ҳам, бир раҳбарни хатоси учун мансабдан бўшатишни ўргана бошлашимизни ўзи қувонарли. Эртага мансабдор ҳам, аҳоли ҳам қандай йўл тутишни тушуниб олади», деб ёзган.
Кабулов бу гапларни «ақлсиз таклиф» деб айтди, кескин жавоб қайтарди: «Ақлсиз таклиф. Мақсад муаммони ечишми ё раҳбарни ағдара олишимизни кўрсатиб қўйишми? Қуйироқ босқичдан? Бугун Қуронбоев, эртага қайсидир вазир, индинга Президентни ишдан олишни талаб қилмоқчисиз — шунақами? Мақсадингиз нима сизни? Қирғизистон ё Украинадан туриб ёзмаяпсизми?».
Кабулов жуда чуқурлашиб кетиб, арининг инини кавлаб қўйди. Шунинг учун ҳам Твиттердаги @davletovuz амалдорлари халқига ён берган давлатларнинг бари ҳам Қирғизистон ва Украина каби абгор эмаслигига ишора қилди: «Чёта, рўйхат қисқа экан. Грузия, Арманистон, Болтиқбўйи мамлакатларини ҳам қўшиш керак».
«Кимнидир ишдан олишни талаб қилиш ҳамма давлатда ҳам бўлади. АҚШда ҳам, Францияда ҳам, масалан. Фақат Қирғизистонда, Украинада мана шу твитдақа реакция («бугун Қуронбоев, эртага Президентми?» деган реакция) борлиги учун ҳам Қирғизистон ва Украина ҳозирги аҳволига тушди», — деб қизиқ фикр билдирди Ўзбекистон Блогерлар чемпионати ҳакамларидан бири Қаҳрамон Асланов.
Кабуловнинг бундан кейинги твитлари футбол ҳақида — у ЖЧ—2018да Англияга мухлислик қилар экан. Чорак финал ё нимчорак финалда мусобақадан чиқиб кетишини била туриб. Ёмон эмас.

Ичан-қалъа ва Бухоронинг тарихий марказидаги барча капитал қурилиш ишлари тўхтатилади, Шаҳрисабзнинг тарихий маркази қайта тикланади
Ҳукумат муассислигида чоп этиладиган «Халқ сўзи» газетасида 2014 йил ноябрида чоп этилган мақоладан иқтибос: «Эзгу ташаббус билан амалга оширилаётган бундай бунёдкорлик ишлари Шаҳрисабзнинг нафақат мамлакатимиз, балки минтақадаги энг гўзал ва обод шаҳар, сайёҳлар оқими тўхтамайдиган доимий гавжум ҳамда йирик туризм маркази, таъбир жоиз бўлса, Марказий Осиёдаги асосий шаҳри азимлардан бири бўлишига хизмат қилаяпти».
Орадан икки йил ўтиб ЮНЕСКО бонг урди: «Шаҳрисабз тарихий маркази керагидан ортиқ «ремонт» қилинган, тарихийлик йўқолган». Орадан яна икки йил ўтиб, Ўзбекистон ҳукумати Шаҳрисабзда бунёдкорлик қиламиз деб, аслида тескарироқ бир иш бўлганини расман тан олди. Бу ҳукумат томонидан 9 июнь куни имзоланган, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қарорида айтилган.
«Қарорда Ўзбекистон ҳукумати... Шаҳрисабз шаҳри тарихий марказида олиб борилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари «унинг бебаҳо универсал ва умуминсоний қимматига жиддий салбий таъсир кўрсатгани»ни тан олади», — деб ёзади «Газета.уз». Сўнгги пушаймон, ҳар доимгидек, ўзингга душман — ҳозир Шаҳрисабз ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатининг «хавотир остидагилар» туркумига тушиб қолган.
Лекин ҳали ҳам кеч эмас. Қарорга мувофиқ, августгача Шаҳрисабз тарихий марказидаги маҳаллаларни, анъанавий уйларни, карвонсаройни қайта тиклаш, ёритиш ускуналарини камайтириш ҳамда кўнгилочар аттракционларни шаҳарнинг бошқа қисмига кўчириш бўйича лойиҳалар тайёрлаб бўлиниши керак. Сентябрда шаҳарнинг қайта тиклаш мумкин бўлган қисмлари ҳақидаги ҳужжатларни ва шаҳарнинг Тарихий марказини бошқариш бўйича 2018—2022 йилларга мўлжалланган режа лойиҳасини ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси марказига тақдим этиш, январгача эса Шаҳрисабз тарихий марказининг ЮНЕСКО ҳузуридаги Бутунжаҳон мероси қўмитаси билан келишилган янги бош режасини тайёрлаш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, лойиҳалари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази томонидан тасдиқланмагунича, Хивадаги Ичан-қалъа ва Бухоро шаҳри тарихий марказидаги, шунингдек, уларнинг муҳофаза остидаги ҳудудларидаги капитал қурилиш бўйича барча ишлар тўхтатилади. Бу ерлардаги барча бино ва иншоотлар, шунингдек, ер майдонлари хатловдан ўтказилади. 1 июлгача эса Ўзбекистондаги барча моддий-маданий мерос объектларининг янгиланган рўйхати интернетда пайдо бўлади.
Ушбу қарор Самарқандда тарихий объектлар кўп қаватли уй қуриб, даромад кўриш пайидаги девелоперлар оёғи остида қолаётган бир вақтда эълон қилингани — янада ажойиб!

Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатилган миллионларини Ўзбекистон қўлга киритиши мумкин
Ўзбекистон ва Швейцария ҳукуматлари ўртасида кечаётган музокаралар тафсилотларидан бохабар исми ошкор этилмаган юқори мартабали манбанинг сўзларига кўра, Гулнора Каримованики деб тахмин қилинаётган ва Швейцария банкларида музлатиб қўйилган 800 миллион доллар атрофидаги маблағга камида уч томон даъвогарлик қилмоқда. Биринчиси — Ўзбекистон ҳукумати. Иккинчиси — АҚШ ҳукумати. Учинчиси — банкрот «Зеромакс»нинг кредиторлари.
Манбанинг айтишича, «Зеромакс» кредиторларининг имконияти қарийб нолга тенг. АҚШда эса бироз имконият бор. Манбанинг сўзларига қараганда, ҳозирда Швейцария ҳукумати музлатилган пулларнинг ҳақиқий эгаси — Ўзбекистон, деган хулосага келган. Яхши янгилик, лекин расмий тасдиғи ҳозирча йўқ — Швейцария прокуратураси, тергов ҳали тугамагани боис, бу иш бўйича маълумот беришдан бош тортган. Ўзбекистон Бош прокуратурасидан ҳам умидимиз катта эмас.
Маълумот учун, 2015 йилнинг августида жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди Каримовани айбдор деб топиб, 5 йил муддатга уй қамоғи жазосига ҳукм қилган. Бош прокуратура эса унинг қаерда қанча пули ва қандай мулклари борлиги ҳақида батафсил ахборот берган. Рўйхат Телеграмга сиғмайди, лекин у ерда миллионлар, миллионлар ва яна миллионлар ҳақида сўз боради.

Сингапурда Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашуви бошланди.
Батафсил — http://dy.uz/DsvDG
👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6tjHvszLjgG2sEDg
Батафсил — http://dy.uz/DsvDG
👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6tjHvszLjgG2sEDg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқиндагина бир-бирини йўқ қилишга шай турган раҳбарлар бугун боғчаларда бирга сайр қиляпти. Қандай яхши! Трамп: «Учрашув фантастик бўлди», деяпти