Шу вақтгача Бош прокуратура матбуот котиби сифатида ишлаб келган Гулноза Раҳимова Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси ўринбосари этиб сайланди. @davletovuz канали томонидан Раҳимова хонимга берилган таърифда бир қизиқ факт бор:
«[Гулноза Раҳимова] [Светлана] Ортиқовадан фарқли ўлароқ ўзбошимчалик билан иш тутмайди, оғзидан ҳар хил гаплар янграмайди»
Сенатор Светлана Ортиқова ҳам ўз вақтида Бош прокуратуранинг овози, сўнг МСКнинг юзи бўлган. У айниқса 2017 йил июлида ЎзМТРКда журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувдаги баёноти билан салбий томондан ёдда қолган. Ўшанда сенатор журналистлардан бирининг Ўзбекистонда ўқитувчилар, шифокорлар, боғча тарбиячилари кўча тозалаш ишларига жалб қилинаётгани ҳақидаги фикрларига жавобан, шундай деганди:
«Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Сиз билан биз яшайдиган ернинг юзини сиз билан биз тозаламасак, ташқаридан келган одам тозалаб берадими? Тошкентда чиқинди ташийдиган махсус автомобиллар тўлиб кетиб, чиқиндиларни ташишга улгура олмаяпти. Тозалаш ишларини ҳам кимдир қилиши керак-ку»
Ҳозир сенаторлар бунақа гапларни гапиришмайди. Ҳар ҳолда, Сайхунободда 13 апрель куни бўлиб ўтган тарихий йиғилишдан сўнг, бундай гаплар тарихда қолди. Йиғилишда танқид қилинган ҳолатлар ҳам аниқ тарихда қолади, деган умид йўқ эмас.

Daryo
Гулноза Раҳимова Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари этиб сайланди
У узоқ йиллар прокуратура органлари тизимида масъул лавозимларда ишлаган
«Бунёдкор» метро бекати номи «Халқлар дўстлиги»га ўзгарди. Нафақат ўзбекча, балки рус ва инглиз тилида ҳам ёзилган. Фақат ўзбекчасида «ў»нинг «илмоғи» хато (фото: @kurbanoffnet)
@daryo_live
@daryo_live
«Халқлар дўстлиги» метро бекатининг номи инглиз тилига таржима қилиб қўйилгани, албатта, ҳам қизиқ, ҳам баҳсли.
Citizen нашри бош муҳаррири @catseditor бу ҳақда шундай дейди (унинг фикрлари сўзма-сўз таржима қилинмади):
Метро бекатларининг номлари ҳақида — уларни инглиз тилига сўзма-сўз таржима қилиш шартлигига ишончим комил эмас, чунки бу жуда ғалати. Масалан, «Олмазор» деган бекат бор, уни инглиз тилига «Apple orchard» деб таржима қилишингизга тўғри келади. Нега?
Масалан Москвада (ваҳоланки, бу шаҳар биз учун тақлид учун намуна бўла олмайди) метро бекатларининг номлари таржима қилинмайди. Шунинг учун ҳам сиз «Street one thousand nine hundred and five» бекатига эмас, балки «Ulitsa tysyacha devyat'sot pyatogo goda» бекатига келасиз.
Нима учун бекат «Халқлар дўстлиги стейшн» деб номланиши мумкин эмаслигини мен, очиғи, тушунмайман.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

Telegram
Daryo — LIVE
«Бунёдкор» метро бекати номи «Халқлар дўстлиги»га ўзгарди. Нафақат ўзбекча, балки рус ва инглиз тилида ҳам ёзилган. Фақат ўзбекчасида «ў»нинг «илмоғи» хато (фото: @kurbanoffnet)
@daryo_live
@daryo_live
Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаев суд мажлисидан озодликка чиқарилди, дея хабар бермоқда KunUz.
Қайд этилишича, уч киши оқланган, Бобомурод Абдуллаевга эса ахлоқ тузатиш ишлари белгиланган.
Қайд этилишича, уч киши оқланган, Бобомурод Абдуллаевга эса ахлоқ тузатиш ишлари белгиланган.
Daryo — LIVE
Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаев суд мажлисидан озодликка чиқарилди, дея хабар бермоқда KunUz. Қайд этилишича, уч киши оқланган, Бобомурод Абдуллаевга эса ахлоқ тузатиш ишлари белгиланган.
Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суднинг ҳукмини, @davletovuz’нинг ёзишича, «Америка сафари олдидан кутилаётган муҳим қарорлардан бири дейиш мумкин». Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Президент Шавкат Мирзиёев 15—16 май кунлари ташриф билан АҚШда бўлади.
#Кун_фотоси. Владимир Путин Россия президенти сифатида тўртинчи марта қасамёд қилмоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Албатта, Бобомурод Абдуллаев иши ва бу иш якунида чиқарилган суд қарори, суд ажрими — тарихий воқеа. Суд Давлат хавфсизлик хизматини ҳам йўл қўйилган камчиликларга эътибор қаратишга, хизмат текширувини ўтказишга чақирди. «Газета.уз»дан иқтибос:
Бобомурод Абдуллаев иши бўйича ҳукм чиқарган суд Давлат хавфсизлик хизматини тергов ҳаракатларини олиб бориш вақтида Нодир Тўрақулов бошчилигидаги тергов гуруҳи тезкор ходимлари ва ходимлари томонидан йўл қўйилган хатоликларга эътибор қаратишга чақирди. Cуд ажримида хизмат текширувини ўтказиш ва Жиноят-процессуал кодексига қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича чоралар кўриш зарурлиги ҳақида сўз боради.

Тошкентда ўн йиллик катта-катта дарахтларни кесиш ҳолатлари давом этмоқда. Журналист Никита Макаренко 6 май куни Фейсбукда қолдирган постдан:
Алвидо, юз йиллик эман! Кеча, Асака кўчаси, 35-уй олдида. Ушбу фотосуратни олган одамга, агар сурат интернетга чиқиб кетса, жисмоний куч ишлатиш билан таҳдид қилишган. Шунинг учун исмларни кўрсатмаймиз. Ёввойи Ғарб.
Мана шунақа — шаҳарда яхши мебель бўлгилик ям-яшил, соғлом дарахтларни кесишнинг янги тўлқини бошлангандек, кесувчилар эса уларни суратга олаётган одамларга таҳдид қилишдан ҳам ҳайиқмаяпти. Аввалроқ Ўрдадаги дарахтлар кесилаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Шаҳар ҳокимлиги, Экология қўмитаси ва бошқа масъуллар, расмийлар ҳозирча бирор муносабат билдиргани йўқ.
Макаренко эса «Газета.уз» нашри номидан «Менинг фикрим» порталига дарахтларни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича петиция киритилгани ҳақида ҳам ёзди — расмийлар гапиришни хоҳлашмаса, расмийларнинг ўз қўли билан яратилган воситалар орқали улар барибир гапиртирилади, дегандек бу гўё.

#Кун_иқтибоси. Журналист Бобомурод Абдулланинг озодликка чиққанидан кейинги фикрлари.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Озодликка чиққан Бобомурод Абдуллаев, Путиннинг тўртинчи президентлиги, курси 9 сўмга «қулаган» доллар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
7 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. «Бу ердан тирик чиққанимдан мамнунман». Бобомурод Абдуллаев суд залидан озод қилинди. Суд Давлат хавфсизлик хизматини терговдаги хатоликларга эътибор қаратишга чақирди.
2. Путин тўртинчи бор Россия президенти лавозимини эгаллади. У инаугурация маросимига Россияда ишлаб чиқарилган янги лимузинда келди.
3. Ўзбекистонда доллар курси салкам 9 сўмга пасайди. Курс, ўн ҳафталик пасайишдан сўнг, ўтган ҳафта 3 тийинга ўсган эди. Энди бўлса 2017 йил сентябридан бери биринчи марта 8060 сўмдан ҳам пастлади.
4. 20 йил хорижда ишлаган мутахассис Ўзбекистонга қайтиб, вазир ўринбосари сифатида фаолият бошлади. 1975 йили Тошкентда туғилган Отабек Назиров бунга қадар Лондонда, Европа тикланиш ва тараққиёт банкида саноат секторига инвестицияларни киритиш бўлимининг бош ҳудудий банкири лавозимида ишлаб келаётганди.
5. Сергели ярмаркасининг тақдири 9 майдан сўнг ҳал этилади. «Сергели тумани ҳокими Тошкент шаҳар ҳокимини вазият билан танишиб кўриш учун бу ерга ташриф буюришни сўради. Бу жиддий масала. Байрам ўтиб олсин, борамиз ва муаммони жойида ҳал этамиз».
6. Тошкент ҳокимлиги «Ўлмас полк» акциясини ўтказиш ўрнига, фахрийларни йўқлаб боришни таклиф қилди. Шаҳар ҳокимлиги вакилларининг фикрича, бу «уларга портретларни кўтариб, кўча намойишларини ўтказишдан кўра кўпроқ фойда ва қувонч келтиради».

Тошкентдаги Қорасув кўчасидан «Дўстлик» метро бекатига олиб чиқадиган 2-Қорасув ва Элбек кўчалари бўйлаб барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати учун 10 майдан ёпилади. Сабаб — айнан ёпилган кўчаларда «Ўзбекистон темир йўллари» ерусти темирйўлини қуриш ишларини олиб боради.
Шаҳар ҳалқа метро линиясининг бир бўлаги шу ердан ўтади ва унинг айнан қачон қуриб битказилиши аниқ эмас, шу сабабли шаҳар ҳокимлиги 2-Қорасув ва Элбек кўчалари бўйлаб транспорт ҳаракати 2019 йил 31 январгача «вақтинчалик чекланиши»ни айтмоқда. Шу боис, жамоат транспортиниг ҳаракат йўналишлари ҳам ўзгаради.
«Тошкент шаҳар ҳокимлиги... юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликлар учун йўл ҳаракати иштирокчиларидан узр сўрайди». Окей.

Шаҳар ҳокимлиги, албатта, ижтимоий тармоқларда 6 майдан бери айланиб юрган, «Корзинка-Авиатор»нинг олдидаги қўрқинчли чорраҳанинг бироз тартибга келтирилган вариантига ўхшаш лойиҳа суратлари бўйича ҳам бирор маълумот берса яхши бўларди. Агар ростдан ҳам суратларда кўрсатилганидек қилиб қурилса, бу Ўзбекистондаги илк «уч қаватли йўл» бўлади.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Гавайидаги вулқон ўнлаб уйларни йўқ қилди, йўллар, электр узатиш линиялари ва ўрмонларга зарар етказди.
Батафсил — http://dy.uz/8yF
Батафсил — http://dy.uz/8yF
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси масъуллари «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» акцияси учун баннерлар тайёрларкан, Хива учун маъқул расмни интернетдан кўчириб олган. Суратнинг эгаси — Жаҳонгир Каримов (a.k.a. Tom Clancy) эса бундан хафа. Фотосуратчи нафақат унинг суратидан берухсат фойдаланилганидан, балки баннер дизайни нўноқлигидан ҳам ранжиган.
«Сўрасанглар, оригинал суратларни бепул берардим, макетни қандай тайёрлаш кераклиги бўйича тавсия ҳам берардим, суратни баннерга чиқариш учун тайёрлаб берардим», — дейди Жаҳонгир Каримов.
Фотосуратчининг Фейсбукдаги очиқ баёнотидан беш соатлар ўтиб қўмита вакиллари у билан алоқага чиққан: «Биз ушбу вазият камида хунук эканини тушунамиз. Юзага келган вазиятни сиз билан муҳокама қилишни истардик. Илтимос, шахсий ёзишмаларингизни текширинг».
Кўплаб халқаро танловлар ғолиби, Ўзбекистоннинг 2009 йилги энг яхши фотосуратчиси ҳисобланган Жаҳонгир Каримовнинг баёнотининг бир ўрни жуда кучли: «Қўлбола, сохта нарса ҳар доим арзон кўринади. Мамлакатимиз ва муаллифлар меҳнати қадрини ерга урманг».

Telegram блокировкаси 400 та интернет сайтининг ишида носозликни келтириб чиқарди.
Батафсил — http://dy.uz/S0x
Батафсил — http://dy.uz/S0x
Ўтган туннинг асосий янгиликлари — «Дарё»нинг тонгги брифингида
Бобомурод Абдуллаев иши, шубҳасиз, нафақат кечаги куннинг, балки, жорий ҳафтанинг, эҳтимол, йилнинг энг муҳим воқеаларидан. У суд мажлисидан озодликка чиқарилгани ҳақида кеча эълон қилинган эди, оқшомда эса умуман суд ҳақидаги батафсил материаллар эълон қилинди. Хоҳланг «Газета.uz»ники, хоҳланг «Kun.uz»никини ўқинг; иккисида ҳам видеолар бор.
Собир Раҳимов ҳайкали Олмазор туман ҳокимлиги биноси олдига ўрнатиб бўлинди. Бу ҳақда, туман прокурорига асосланиб, UzNews хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳайкални кўчириш таклифи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли.
Дональд Трамп, катта эҳтимол билан, Эрон билан имзоланган ядровий келишувни бекор қилади, деб ёзяпти The New York Times европалик дипломатларга асосланиб. Қайд этишларича, европаликлар Америка давлат раҳбарини келишувни бекор қилиш Ғарб ва Теҳрон ўртасидаги янги қарама-қаршилик сабаб бўлишига ишонтира олмаган. Трамп ўз қарорини бугун, Тошкент вақти билан 23:00 да эълон қилиши кутилмоқда.
Сурия шарқида Россиянинг ҳарбий Ка-52 вертолёти қулаган. Ҳодиса оқибатида унинг бортида бўлган ҳар икки учувчи ҳалок бўлган, дея хабар бермоқда Meduza. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, вертолёт техник носозлик оқибатида қулаган; норасмий маълумотлар бўйича эса у радикал диний ақидапарастлар томонидан уриб туширилган. 3 май куни Сурияда Россиянинг Су-30СМ қирувчи самолёти ҳам қулаган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев «Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлатириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Spot’нинг ёзишича, Ўзбекистон бўйлаб давлат-хусусий шерикчилиги асосида инновацион ғоялар марказлари очилади; бу марказлар беш йилга барча солиқлардан озод этилиши, уларни ташкил этиш учун бепул ер участкалари ва иншоотлар берилиши ваъда қилинмоқда.
Бундан ташқари, Президент «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»га қарорни ҳам имзолаган. Унга мувофиқ, Ўзбекистонда илмий ишлар бўйича проректор лавозими бекор қилиниб, ўрнига илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозими жорий этилади. Яна, Инновациялар ҳафталиги ҳам ўтказилади.
Анонс: Трамп Эрон ядровий келишуви бўйича ўз қарорини эълон қилишидан ташқари бугун Арманистонда мухолифат етакчиси Никол Пашинян бош вазир лавозимини эгаллаши ҳам кутилмоқда; Каннда жаҳондаги энг нуфузли кинофестивал бошланади, унда «Ўзбекистон» павильони ҳам бор; 18:30 дан бошлаб эса Тошкентда «Дарё» ва «Афиша Медиа» раҳбарлари қандай қилиб интернетда пул ишлашни ўргатади (айтмоқчи, тадбирга кириш пуллик).
«Дарё»дан узоқлашманг! https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

Forwarded from Daryo | Расмий канал
Астрономлар Қуёшнинг ўлимидан сўнг нима юз беришини аниқлади.
Батафсил — http://dy.uz/sAz
Батафсил — http://dy.uz/sAz
Россиянинг Саратов шаҳридаги ётоқхонанинг бир қисми қулаб тушди. Мўъжиза сабаб ҳеч ким жабрлангани йўқ.
Мўъжиза бу — ётоқхонада яшовчилардан бирининг унинг бошига шипдан нуқул сувоқ кўчиб, тўкилаётгани ҳақидаги қўнғироғидир. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келиб, ҳаммани зудлик билан эвакуация қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирган. Одамлар бинодан қочиб чиқишни бошлаган ва айнан шу вақт бинонинг бир қисми қулаган.
Даҳшат.

Тошкент ҳокимлиги «шаҳримиз чиройига чирой бағишлаб турган» бир неча ўн йиллик соғлом дарахтларнинг «аёвсиз кесиб ташланиши» ҳолатларига кескин барҳам беришга қарор қилди. Яқин уч кун ичида.
Хабар беришларича, бу борадаги «масъул бошқарма ва ташкилотлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан қаттиқ огоҳлантирилган. Жавобгарликкача тортиш чоралари кўрилади». Ҳоким бу вазиятни шахсан ўз назоратига олган.
«Бирор жойда дарахт кесилаётганда бефарқ бўлмаган шаҳар аҳолиси бунинг олдини олиш мақсадида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ишонч телефонига 277-75-43 ёки Ички ишлар идораларига 233-72-33 қўнғироқ қилишлари сўралади»
Ҳокимликнинг ушбу баёноти арафасида «Газета»да «Кесишни бас қилинг!» сарлавҳали яхши мақола чиқди. Мақолада мебель фабрикаларига доир миш-мишларга ҳам муносабат билдирилган.

Тошкент шаҳар ҳокими шаҳарда дарахтларнинг аёвсиз кесилиши ҳолатларини ўз назоратига олади
Аҳолидан ҳам ушбу ҳолатларга бефарқ бўлмаслик талаб этилади