Дарвеш Бува Жоме Масжиди️
1.67K subscribers
15.1K photos
4.38K videos
24 files
21.7K links
Тошкент вилояти Қибрай тумани
🕌 "Дарвеш Бува" жомъе масжидининг диний, илмий-маърифий ва ижодий канали!
Download Telegram
#Ҳадис

Қуръонни ўрганинг ва бошқаларга ўргатинг!

عن عثمان -رضي الله تعالى عنه- قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ( خيركم من تعلم القرآن وعلمه ) أخرجه البخاري

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир”.
Имом Бухорий ривояти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Сизларнинг энг яхшиларингиз”, деган сўзлари замирида афзаллик ётади.

Илмлар ичида энг афзали – Қуръон илмидир. Муаллимларнинг энг афзали – Қуръонни ўргатувчидир. Илм толиблари ичида энг афзали – Қуръонни таълим олувчидир.

Қуръонни таълим берувчи ва уни таълим олувчи учун дунёда, қабрда ва охиратда яхшиликлар бор.


🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзаро алоқаларни узманг. Бир-бирингизга орқа ўгириб муносабатларни бузманглар. Ҳамда ғазаб қилманглар. Ва бир-бирингизга ҳасадлашманглар. Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», деб айтганлар.

Имом Муслим ривояти

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир. Бировларнинг айбларини ахтарманглар. Ва сўзларига қулоқ тутманглар, яъни жосуслик қилманглар. Бирор нарсага фақат ўзингиз эга бўлишга ошиқманг. Ҳасад қилманг. Бир-бирингизга ғазаб қилманг. Ҳамда орқа ўгириб муносабатларни бузманг. Эй Аллоҳнинг бандалари сизларга буюрилганидек биродар бўлинглар. Мусулмон мусулмон билан ака-укадир. Унга зулм қилмайди ёрдамсиз қўймайди ва паст ҳам санамайди», дедилар ва «Тақво – бу ерда», «Тақво - бу ерда», деб қалбларига ишора қилдилар. Яна давом этиб: «Киши мусулмон биродарини паст санамоғи унинг ёмон эканига кифоя қилади Ҳар бир мусулмоннинг бошқа бир мусулмоннинг қони, моли ва обрўсига тажовуз қилмоғи ҳаромдир Албатта Аллоҳ таоло жисмларингиз, кўринишингиз ва амалларингизга қарамайди. Лекин сизларнинг қалбингизга қарайди» дедилар.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир-бирингизга ҳасадлашманг. Бир- бирингизга ғазаб қилманг. Бир-бирингизнинг сўзингизга қулоқ тутманг. Ҳамда айбларингизни ахтарманг. Ўзаро нархларни ошириб юборманг (яъни, сотиб олиш нияти йўқ ҳолда баҳосини ошириш учун ёлғондан баҳолашманг). Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», деб айтганлар.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
#Ҳадис

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар банда бирор нарса ила лаънатласа, лаънати осмонга кўтарилади. Осмон эшиклари унинг рўпарасида ёпилади. Сўнгра ерга тушади. Бас, унинг эшиклари ҳам ёпилади. Сўнгра ўнг ва чап томонга боради. Агар имконият топа олмаса, лаънатланган кишига қайтади. Агар унинг соҳиби ўша лаънатга аҳл (муносиб) бўлса, унда қолади. Агар аҳл бўлмаса, айтган кишининг ўзига қайтади», дедилар.

Абу Довуд ривояти.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
#Ҳадис

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّ الصَّدَقَةَ لَتُطْفِئُ غَضَبَ الرَّبِّ، وَتَدْفَعُ عَنْ مِيتَةِ السُّوءِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», - дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Раҳмон у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида ўсади. Ҳаттоки тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Худди бирингиз тойчоғи ёки бўталоғини тарбия қилганидек», - дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.


🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни моҳирлик ила, яъни лафзларини ўз ўрнидан чиқариб тиловат қилувчи киши улуғ, итоаткор мирзалар, яъни фаришталар билан бирга бўлади. Энди ким Қуръонни тутилиб-тутилиб машаққат ила ўқиса, икки ажр бўлади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
#Ҳадис

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафардан қайтсалар, аввал масжидда икки ракат намоз ўқирдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар».

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган.


🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
#Ҳадис

ЖАМОАТ ФАЗЛИ

Абу Умомадан қилинган ривоятда: «Қоронғуда масжидга борувчиларга қиёмат кунида нурдан бўлган минбар бўлишининг хабарини хурсандлик ила бер. Кишилар қўрққанида улар қўрқишмайди», - дейилган.
Имом Табароний ривояти.


Шарҳ: Биз бу дунёда қоронғуда масжидга боришга қодир бўлмаймиз-у, лекин унинг фойда ва самараларини, иншааллоҳ, қиёмат даҳшатлари пайтида кўрамиз. Кечасида масжидга бориб орттирган баъзи қийинчилик ва машаққатларимиз нурдан бўлган қубба ва нур сочувчи қуёшга айланиб қолади. Қиёмат зулумотида қаерга борсак, у нур ҳам биз билан бирга юради.

«Фазоилул аъмол» китобидан.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram