Darvesh bobo masjidi
1.12K subscribers
6.81K photos
2.93K videos
20 files
4.44K links
Xorazm viloyati Bog'ot tumani markaziy masjidi rasmiy telegram kanali
Savollar bo`yicha @rashidbek_domla ga murajaat eting.
Telegram: https://t.me/darveshbobo
You tube: https://www.youtube.com/channel/UCd1X0jia6A2oXqA7qlqILaw
Download Telegram
#Ҳикмат

Сўз калитга ўхшайди. Тўғри танлаган сўз билан кимнидир қалби қулфини очишинг мумкин, кимнидир эса оғзини ёпишинг...

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo
#Ҳикмат

«Олимлар эҳтиромга лойиқ буюк инсонлардир.
Илм билан мустаҳкамланмаган ҳар қандай улуғликнинг оқибати хорликдир».

Аҳнаф ибн Қайс розияллоҳу анҳу
https://t.me/darveshbobo
#ҳикмат

Ким ёш йигитлик пайтида ибодатларни гўзал суратда адо қилса, у киши кекса ёшли мўйсафид бўлганида Аллоҳ унга
ҳикмат ато қилади.

Ҳасан Басрий

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo
#Ҳикмат

Гапингни оғзингдан чиқаришдан олдин унинг таъмини татиб кўр.

https://t.me/darveshbobo
#Ҳикмат

Уч нарса уйда бўлса у ердан барака кўтарилади:
Исроф, зино ва хиёнат.

Яҳё ибн Абу Касир раҳимаҳуллоҳ. “Ҳилятул авлиё”дан.
https://t.me/darveshbobo
#Ҳикмат

Кўрларнинг бозорида ойна сотма,
Карларнинг орасида ғазал айтма.

Мавлоно Жалолиддин Румий

👉 Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/darveshbobo
#ҳикмат

Суянишни хоҳлаган кимса Аллоҳ таолога суянсин, акс ҳолда ҳалок бўлади.

Абулқосим аз-Замахшарий

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
#ҳикмат

Аллоҳ таоло мўминнинг ўзигагина ваъда қилган ҳикмат!

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
"Кимга ҳикмат берилса, дарҳақиқат, кўп яхшилик берилибди" (Бақара сураси 269-оят).

Кимки, Аллоҳ таоло билан алоқа боғласа, У зот унга ҳикматни берибди. Чунки, ҳар қачон инсон Аллоҳ таоло билан алоқасини боғлаб борса, унга ҳикмат берганини ҳис қилади.
Ҳикмат берилса, қайтиб олинмайди!
Гоҳида, зукко киши бўлиб ҳам аҳмоқлик кетидан аҳмоқлик қилишингиз мумкин. Билингки, шу вақт сиздан ҳикмат тўсилган бўлади. Мўмин киши Аллоҳ таоло билан алоқасини боғлар экан, У зот унинг қалбига нур киргизади. У нур билан ҳақни ҳақ деб, ботилни ботил деб билади. У билан яхшини яхши, ёмонни ёмон деб билади".

© Муҳаммад Ротиб Набулсий
https://t.me/darveshbobo
Фарзанд тарбиялашда, қулоқ чўзиш, жазолаш, дакки бериш усулларига эътибор қаратгандан кўра, ўз амалларимиз билан ўрнак бўлишга ҳаракат қилишимиз, ҳар доим яхшироқ натижа бериб келган.

#Ҳикмат.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Одамларга сўзинг билан эмас, амалинг билан насиҳат қил!».

(Имом Аҳмад, "Зуҳд")

Кўп ўринларда амал билан даъват қилиш сўз билан даъват қилишдан кўра таъсирлироқ бўлади. Бунинг номини ибрат ёки намуна дейдилар.

Аллоҳ бизларни авф этсин !👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/darveshbobo
#Ҳикмат

Ҳофиз Заҳабий Имом Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолини ҳикоя қилади:
"Саврий тушида жаннатда хурмодан хурмога учиб юрганини кўрибди. Унга: “Нима қилгандингиз?” дейилганди, у: “Мукаррам, олийжаноб, элчи фаришталар билан биргаман”, деди. Ундан: “Қайси амални энг афзал деб топдингиз?” дея сўрашди. У зот: “Қуръон (тиловати)”, деб жавоб бердилар".

“Сияри аъламин нубало” асаридан олинди.
Изоҳ: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни моҳирлик билан ўқийдиган киши мукаррам, олийжаноб, элчи фаришталар билан биргадир», дедилар (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳикмат

Ҳаётдаги бор мақсадинг Аллоҳнинг розилиги бўлса нақадар гўзал!

Юрагинг Аллоҳ ишқида урса, тилинг Аллоҳ зикрида турса, нақадар гўзал!

Ҳар бир амалим холис Аллоҳ учун деб, ниятингни янгилаб турсанг нақадар гўзал!

«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар!
Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ!»


Дўстларга ҳам улашинг

https://t.me/darveshbobo
#Ҳикмат_вақти

Беш нарса борки, улар қалб давосидир:
1. Солиҳ кишилар билан ҳамсуҳбат бўлиш.
2. Қуръон қироат қилиш.
3. Қоринни овқатдан холи қилиб, оч юриш.
4. Кечани ибодат билан бедор ўтказиш.
5. Тонг пайтида тазарру билан ёлвориб, ибодат қилиш.

https://t.me/darveshbobo
#ҳикмат

Тилингни «Аллоҳуммағфирлий» («Аллоҳим, мени мағфират қил») дейишга одатлантир. Аллоҳнинг шундай соатлари борки, унда дуо рад қилинмайди.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo
#Ҳикмат

Кучли ҳикмат

Қалбингни, ундан ким хоҳласа ичиб кетаверадиган дарё каби қилиб олмагин. Балки қалбинг фақат унга чўккангина ичадиган денгиз каби бўлсин.


Дўстларга ҳам улашинг ↘️

https://t.me/darveshbobo
#ҲИКМАТ

Вақтни беҳуда сарфлаш ўлимга қараганда оғирроқдир, чунки бу сизни Аллоҳдан, охиратдан маҳрум қилади. Ўлим эса сизни дунё ва унинг матоҳларидан айиради.

https://t.me/darveshbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳикмат

Ғам етганда тавба қил. Чунки ғам Ҳақнинг амри билан таъсир қилади.

©️ Жалолиддин Румий

🌺Бизни кузатишда давом этинг.

•┈•┈•┈•┈•❁✿•┈•┈•┈•┈•

https://t.me/darveshbobo
#Ҳикмат

Сукут қилиб бирор марта ҳам надомат қилмадим. Лекин гапириб қўйиб кўп марта афсусландим.

Умар ибн Хаттоб

https://t.me/darveshbobo
#Ҳикмат
• Турмуш қуриш тақдир,
• Талоқ қилиш эса қарордир.

• Хафалик тақдир,
• Хурсанд бўлиш эса қарордир.

• Ҳаётингда бир инсоннинг бўлиши тақдир,
• Уни сақлаб қолиш ёки қўлдан бой бериш қарордир.

• Тақдир бизнинг қўлимизда эмас,
• Лекин қарор ўзимизнинг  қўлимизда.

• Тақдирни қўлга ололмаймиз,
• Лекин қарор ўз қўлимизда.

https://t.me/darveshbobo
#Ҳикмат
• Имом Раббоний Аҳмад Сарҳиндий раҳимаҳуллоҳ айтади:

• «Мусулмон кимса ўзидан ёши улуғ кимсани:
• «Мендан кўра кўпроқ ибодат қилган» дея,
Ўзидан ёши кичик кимсани эса:
• «Мендан кўра камроқ гуноҳ қилган
» дея ҳурмат қилиши лозим».

https://t.me/darveshbobo
#Ҳикмат

Ҳасан ал-Басрийдан сўрадилар:
—Аллоҳ таоло шу дунёда кўзга кўринадими?
—Йўқ!
—Уни охиратда кўра оламизми?
—Ҳа!
—Бу иккисининг орасида нима фарқ бор?
—Фарқи шундаки, дунё фоний-ўткинчидир, ундаги барча мавжудот ҳам ўткинчидир. Охират эса боқий, шунингдек ундаги барча нарсалар ҳам боқийдир. Фонийнинг ичида Боқийнинг кўриниш бериши, Азалий қадим бўлган зотнинг муҳдас ва ўткинчи дунёда намоён бўлиши амри маҳолдир. Вақти келиб қиёмат қоим бўлса Аллоҳ таоло бандаларига боқий кўз яратиб беради ва улар шу кўзлари ила роббисини кўрадилар. Бу уларга Аллоҳдан фазл ва икром сифатида берилади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Каналга уланиш учун
https://t.me/darveshbobo